Привилегии и вопросы их правильного применения

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
486-494
19
3
Поделиться
Мирзаев, З. (2016). Привилегии и вопросы их правильного применения. Экономика и инновационные технологии, (6), 486–494. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9086
З Мирзаев, Государственный таможенный комитет Высший военно-таможенный институт

Преподаватель кафедры наук Специализация

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В целях достижения экономического роста в нашей стране, увеличения притока иностранных инвестиций введены различные льготы и преференции по налоговым и таможенным платежам. Правильное использование этих льгот имеет большое значение в финансовом состоянии хозяйствующих субъектов. В статье анализируются показатели взимания таможенных платежей, предоставления льгот и преференций, а также предлагаются предложения по устранению недостатков в этом отношении.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

З.А. Мирзаев,

Давлат божхона қўмитаси

Олий ҳарбий божхона институти

“Ихтисос” фанлари кафедраси

ўқитувчиси

ИМТИЁЗЛАР ВА УЛАРНИ ТЎҒРИ ҚЎЛЛАШ МАСАЛАЛАРИ

Мамлакатимизда иқтисодий юксалишга эришиш мақсадида чет эл

инвестициялари оқимини ошириш учун солиқ ва божхона тўловларидан турли
имтиёз ва преференциялар жорий қилинган. Ушбу имтиёзларни тўғри
қўлланиши хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ҳолатида муҳим аҳамият
касб этади. Мақолада божхона тўловларини ундириш, улардан имтиёз ва
преференциялар бериш кўрсаткичлари таҳлил қилиниб, бу борадаги
камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар билдирилган.

Калитли сўзлар:

Божхона божи, солиқ, имтиёз, преференция, импорт,

экспорт, товарлар номенклатураси, божхона қиймати, товар келиб чиқиш
сертификати.


Божхона органларига божхона тўловлари бўйича белгиланган истиқбол

режа кўрсаткичларининг бажарилиши долзарб вазифа бўлган бир вақтда,
Давлат божхона қўмитаси тизимида божхона тўловларидан имтиёзларни тўғри
қўллаш муҳим аҳамият касб этади.

Божхона тўловларидан озод қилиш бўйича имтиёзлар – Ўзбекистон

Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларга нисбатан
қўлланилиб, белгиланган божхона тўловларидан озод қилиш орқали амалга
оширилади (ушбу ҳолатда божхона тўловлари ҳисобланиб, ундирилмайди).
Божхона тўловлари бўйича ставка белгиланмаган ташқи иқтисодий фаолият
товарлар тноменклатураси (ТИФ ТН) кодли товарларга божхона тўловлари
ҳисобланмайди ва ушбу ҳолатда божхона тўловлари ҳисобланмаслиги – имтиёз
деб қабул қилинмайди.

Имтиёзлар – Ўзбекистон Республикасининг амалда бўлган қуйидаги

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосан қўлланилади:

Халқаро келишувлар;
Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари ва Кодекслари;
Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

Фармон,

қарор

ва

фармойишлари.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, божхона тўловлари тўлашдан озод қилиш

бўйича имтиёзларни амалдаги қонунчилигимизда тартибга солинишидан келиб
чиққан ҳолда, иккита йўналиш бўйича, яъни:

умумий хусусиятга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
индивидуал хусусиятга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида

амалга оширилади.

Умумий хусусиятга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича

божхона тўловларидан имтиёзлар Ўзбекистон Республикасининг Божхона


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

кодекси ҳамда Солиқ кодекси асосида қўлланилиб, улар билан белгиланган
имтиёзлар муддатсиз характерга эга.

Индивидуал хусусиятга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга

асосан божхона тўловларидан имтиёзлар, аксарият ҳолларда, маълум бир
соҳани, фаолият турини ёки ташкилотни (ва ҳ.к.) ривожлантириш мақсадида
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони, қарор ва фармойишлари
асосида берилади. [7]

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов ўз

маърузаларида бир неча марта имтиёзлар қўллашнинг ижобий хусусиятлари
ҳақида доимо таъкидлаб келганлар. Хусусан, мамлакатимизни 2015 йилда
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган
иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган
Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида ҳам бу ҳақда тўхталиб, - “2015
йилда амалга оширган кенг кўламли, узоқни кўзлаган ислоҳотларни ҳаётга
татбиқ этиш эркин тадбиркорликка кенг имтиёз ва преференциялар йўлини
очиб бериш, инвестициялар, аввало, чет эл инвестицияларининг ҳажмини
ошириш ва жорий этиш иқтисодиётимизнинг барқарор ўсиш суръатларини ва
унинг макроиқтисодий мутаносиблигини таъминлаш бўйича ўз ижобий
таъсирини берди, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.”[1].

Албатта, мамлакатда солиқ ва божхона тўловлари имтиёзлари ва

преференциялари

бўйича

ҳуқуқий

асоснинг

мавжудлиги

чет

эл

инвестицияларининг кириб келишига кенг йўл очади. Президентимиз
таъкидлаганидек, бу борада натижаларга эришилмоқда.

Лекин шунга қарамасдан, мамлакатимизда ташқи иқтисодий фаолиятни

янада ривожлантириш ва экспорт ҳажмини ошириш борасида бир қанча ишлар
қилиниши лозим. Бу йўналишдаги вазифаларни белгилаш чоғида
Президентимиз шундай деган эдилар, - “Биринчи навбатда, экспортга маҳсулот
чиқарадиган корхоналар учун тақдим этилаётган имтиёзлар тизимини яна бир
марта танқидий кўриб чиқиш, божхона тартиб-таомилларини янада
соддалаштириш, уларни амалга ошириш муддатларини қисқартириш ва ташқи
савдо операцияларини бажариш учун тарифларни пасайтиришга доир қўшимча
чоралар кўриш лозим.”[1]

Ушбу вазифаларни амалга ошириш юзасидан жорий йилнинг ўтган даври

мобайнида республикамизда солиқ ва божхона тўловларидан имтиёз ва
преференциялар қўллаш орқали чет эл инвестицияларини жалб қилиш ва
экспорт ҳажмини ошириш юзасидан бир қанча фармон ва қарорлар қабул
қилинди.

Биз бу борада Ўзбекистон Республикасининг 20 январдаги ЎРҚ-400-

сонли “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш
тўғрисида”ги Қонуни билан тасдқланган Ўзбекистон Республикасининг янги
таҳрирдаги Божхона кодексини келтиришимиз мумкин. [5]

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 октябрдаги

“Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий
мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат
жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848-


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

сонли Фармони [2] ва 19 сентябрдаги “Мева-сабзавот, узум ва полиз
маҳсулотларини экспорт қилишни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-
тадбирлар

тўғрисида”ги

ПҚ-2603-сонли

қарорида

тадбиркорликни

ривожлантириш ва экспорт кўламини кенгайтириш бўйича янги қулайликлар
белгиланган [3].

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12 апрелдаги

“Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона тўловларидан озод
қилинадиган наслли материал, технология ва ёрдамчи ускуналар, омухта ем ва
озуқабоп қўшимчаларни ишлаб чиқариш компонентлари, шунингдек
пайвандтаглар, кўчатлар ва томчилатиб суғориш учун ускуналар рўйхатини
тасдиқлаш тўғрисида”ги 110-сонли қарори ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш
ва янги иш ўринларини ташкил қилиш мақсадида қабул қилинган [5].

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 07 апрелда 2195-2 рақам билан рўйхатдан
ўтган “Эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилишда имтиёзлар ва
преференцияларни қўллаш мақсадида ўзи ишлаб чиқарган товарларни
(ишларни, хизматларни) аниқлаш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча
киритиш тўғрисида”ги қарори имтиёзлар ва преференцияларни тўғри қўллаш,
бу борадаги камчиликларни бартараф этишга хизмат қилади [6].

Мамлакатимизда чет эл инвестицияларини жалб этиш, ишлаб чиқариш

кўламини кенгайтириш ва янги иш ўринларини яратиш, экспорт ҳажми ва
валюта тушумини кўпайтириш, ташқи савдо айланмасини ошириш ва пировард
мақсад, аҳоли турмуш даржасини янада яхшилаш учун ташқи иқтисодий
фаолият субъектлари учун божхона тўловларидан имтиёзлар берилмоқда.

Юқоридаги юксак мақсадлар ҳисобга олинган ҳолда республикамизда

божхона тўловларидан бериладиган имтиёзлар ҳажми йилдан-йилга ўсиб
бормоқда (1-расм).













1-расм. Ўтган йилларда ундирилган божхона тўловлари ва берилган

имтиёзлар суммаси

(2015 йилга нисбатан фоизларда)

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси маълумотлари

0

20

40

60

80

100

120

2010

2011

2012

2013

2014

2015

Ундирил
ган
божхона
тўловлари

Божхона
тўловлари
дан
берилган
имтиёзлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Ушбу расмдан турли йилларда ундирилган божхона тўловлари суммасига

нисбатан берилган имтиёзлар суммасининг қарийб 2 бараварга ортиқлигини
кўришимиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 289-моддасига асосан

товарларни божхона чегарасидан олиб ўтишда ва ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа ҳолларда асосан қуйидаги божхона тўловлари тўланиши
белгилаб қўйилган:

-божхона божи;
-қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС);
-акциз солиғи;
-божхона йиғимлари.
Ўтган йил давомида Давлат бюджетига Халқаро келишувлар ва миллий

қонунчилигимиз асосида божхона тўловлари ундирилган (2-расм).

ҚҚС-58,1%

Акциз солиғи-16,5%

Импорт божи-22,1%

Божхона йиғимлари-3,3%

2-расм. Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ундирилган божхона

тўловлари улуши (%да)

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси маълумотлари.


Демак, бугунги кунда божхона органлари томонидан ундириладиган

божхона тўловлари орасида ҚҚС етакчи ўринни, импорт божи ва акциз солиғи
мос равишда кейинги ўринларда турса, божхона йиғимларининг улуши энг
кичикни ташкил этади.

Ўтган йилда ушбу ундирилган барча божхона тўловлари турлари бўйича

имтиёзлар ҳам берилган. (3-расм)


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

ҚҚС-43,9%

Акциз солиғи-8,4%

Импорт божи-35,1%

Божхона йиғимлари-12,6%

3-расм. Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда божхона

тўловларидан берилган имтиёзларнинг улуши (%да)

Манба: Давлат божхона қўмитаси маълумотлари


Ушбу кўрсаткичлардан берилган имтиёзларда ҳам ундирилган

тўловлардаги каби миқдорий кетма-кетликни кўришимиз мумкин. Фақат
ундирилган ҚҚС ва Акциз солиғи улушига нисбатан имтиёзлар улуши
камроқни ташкил этганлигини, импорт божи ва божхона йиғимларининг улуши
эса кўпроқни ташкил этганлигини кўришимиз мумкин.

Давлат томонидан божхона имтиёзлари ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ)

қатнашчиларини қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, янги
ишлаб чиқаришларни барпо этиш, фаолият кўрсатаётган корхоналарни
модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайт жиҳозлаш, ишлаб
чиқаришда зарур бўладиган хом-ашё ва материалларни харид қилиш,
киритилган инветицияларни қоплаш мақсадида берилади.

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 296-299-моддаларига

мувофиқ, товарларнинг олиб кирилишида божхона тўловларини тўлаш бўйича
имтиёзлар бериладиган имтиёзлар белгиланган ва мазкур имтиёзлар муддатсиз
характерга ҳамда умумий хусусиятга эга бўлиб, бож тарифи сиёсатини юритиш
ва барча ТИФ қатнашчиларига қулайлик яратиш мақсадида қабул қилинган.

Сўнгги йилларда кўплаб мамлакатларда, жумладан республикамиз билан

савдо-иқтисодий муносабатларда салмоқли улушга эга МДҲ давлатларида ҳам
жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози таъсири ортиб бориши натижасида
божхона тўловларининг манбаси ҳисобланган импорт товарлари хажмининг
кескин қисқариши ҳамда мамлакатимизда иқтисодиётнинг барча сохаларини


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

жадал ривожлантириш мақсадида хукуматимиз томонидан тадбиркорлик
субъектларига кенг имкониятлар яратилиб, божхона тўловларидан берилаётган
имтиёзларнинг ортиб бориши божхона органлари томонидан давлат
бюджетининг даромадлар қисмига ўзининг таъсирини кўрсатмоқда.

Бундай вазиятда божхона тўловларини нотўғри ҳисоблаб, давлат

бюджетига ундирилиши лозим бўлган божхона тўловлари ундирилмаслигининг
ҳамда имтиёз назарда тутилмаган товарларга нисбатан имтиёз нотўғри
берилишининг олдини олиш қанчалар долзарб масала эканлигини тушуниш
қийин эмас.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Божхона кодексига (

4-модда.

Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиси ҳуқуқларининг устуворлиги)

кўра

божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги барча бартараф этиб бўлмайдиган
қарама-қаршиликлар

ва

ноаниқликлар

ташқи

иқтисодий

фаолият

иштирокчисининг фойдасига талқин қилиниши ҳамда (

201-модда. Товарлар

чиқариб юборилганидан кейинги божхона назорати)

товарлар чиқариб

юборилганидан кейинги божхона назорати ҳамда божхона тўловларини
қўшимча ҳисоблаш бир йил ичида амалга оширилиши мумкинлиги
белгиланган.

Демак, товарлар чиқариб юборилганидан кейин божхона тўловларини

қўшимча ҳисоблаш бир йил ичида амалга оширилиши белгиланган экан, солиқ
ва бошқа назорат қилувчи

(прокуратура ва тергов)

органлари томонидан

ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг бир йилдан ортиқ фаолияти
текширилиши натижасида қўшимча ҳисобланган божхона тўловлари билан
боғлиқ тушумлар ундирувга қаратилмаслиги, оқибатда давлат бюджетига зарар
келтирилишига сабаб бўлиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига [4] асосан, агар

тадбиркорлик субъекти божхона органининг қароридан норози бўлса, яъни бу
ҳақда божхона органини хабардор қилса, қўшимча ҳисобланган божхона
тўловларини ундириш сўзсиз тартибда эмас, балки божхона расмийлаштируви
вақтида ундирилмай қолинган божхона тўловларини ундирувга қаратиш
юзасидан хўжалик судига даъво аризаси киритиш орқали амалга оширилиши
белгиланди.

Янги тартибга кўра, қўшимча ҳисобланган божхона тўловларини

ундириш юзасидан божхона органлари томонидан берилган ариза хўжалик
судларида кўриб чиқилиши чоғида судя ёки ТИФ субъекти томонидан нега
ушбу холат божхона расмийлаштируви вақтида аниқланиб, бартараф
этилмаганлиги масаласини кўндаланг қўйиб, ушбу холатда ҳам божхона
органларининг жавобгарлиги масаласи кўрилиши мумкин.

Юқоридагиларни инобатга олиб, божхона органларида расмийлаштирув

вақтида божхона тўловларини тўлиқ ундириб олинишини таъминланиши,
товарлар эркин муомалага чиқарилгандан кейин ўтказиладиган текширувларда
божхона тўловларини қўшимча ҳисоблашга ҳеч қандай асос қолдирилмаслиги
лозим бўлади.

Божхона кодексининг 201-моддаси

(Товарлар чиқариб юборилганидан

кейинги божхона назорати)

га кўра божхона органлари товарлар чиқариб


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

юборилганидан кейин, башарти божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
бузилган деб тахмин қилиш учун етарли ва тасдиқланган асослар мавжуд бўлса,
божхона назоратини амалга оширишга ҳақли.

Ушбу моддага биноан шунингдек, товарлар чиқариб юборилганидан

кейинги божхона назорати ҳамда божхона тўловларини қўшимча ҳисоблаш
товарларнинг божхона назорати остида бўлиши тугаган пайтдан эътиборан бир
йил ичида амалга оширилиши мумкин.

Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармаларида “Божхона

қийматини назорат қилиш гуруҳлари” ташкил қилинган бўлиб, ушбу
гуруҳларга аниқ вазифалар белгилаб берилган. Ушбу гуруҳлар томонидан
божхона қийматининг тўғри аниқланиши, божхона тўловларининг ўз вақтида
ва тўлиқ ундириб борилиши ҳамда божхона тўловларидан имтиёзлар ва
преференцияларнинг тўғри қўлланилиб борилиши устидан доимий назорат
ишлари олиб борилади.

Тахлилий

маълумотлар

асосида,

қўшимча

ҳисобланган

божхона

тўловларининг келиб чиқиш сабабларини қуйидаги асосий йўналишларга
бўлишимиз мумкин:

-Имтиёзлар ва преференциялар нотўғри қўлланилиши;
-Божхона қиймати нотўғри белгиланиши;
-ТИФ ТН коди нотўғри белгиланиши;
-Бошқа ҳолатлар.

Бу борадаги ишларни таҳлил қиладиган бўлсак, 2014 йилда божхона

расмийлаштируви амалга оширилиб божхона тўловлари ундирилган товарлар
юзасидан 2015 йилда қўшимча ундирилган божхона тўловлари 2014 йилда
ундирилган жами божхона тўловларининг қарийб 0,5 фоизини ташкил этади.
2015 йилда 2014 йилда расмийлаштирилган товарлар юзасидан аниқланиб
ундирилган қўшимча божхона тўловларига оид кўрсаткичларини қуйидаги
келтирилган жавдал асосида таҳлил қилишимиз мумкин.

Жадвал

2015 йилда аниқланиб қўшимча ундирилган божхона тўловлари тўғрисида

маълумот (фоизда)

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси маълумотлари.


Жадвал маълумотларига кўра, 2014 йилда ундирилган жами қўшимча

божхона тўловларининг ярмидан кўп қисми имтиёзлар нотўғри қўлланилиши
оқибатида келиб чиқмоқда. Шундан келиб чиқиб, божхона тўловларидан

Йўналишлар бўйича

Улуши, %да

1

2

3

1

Имтиёзлар нотўғри қўлланилиши*

56

2

ТИФ ТН коди нотўғри белгиланиши

17

3

Товар келиб чиқиш сертификати нотўғри қабул
қилинганлиги

12

4

Божхона қиймати нотўғри белгиланганлиги

10

5

Бошқа ҳолатлар

4

Жами

100


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

имтиёзлар қўллашда дуч келинаётган методологик муаммоларни аниқлаш
ҳамда бартараф этиш муҳим масалалардан бири эканлигини кўришимиз
мумкин.

Фикримизча, божхона тўловларидан имтиёзларни тўғри қўллашда йўл

қўйилаётган камчиликларнинг олдини олиш ва бартараф этиш учун қуйидаги
таклифларни амалга ошириш лозим:

Имтиёз қўллашга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни чуқур ўрганиш;
Божхона кўригини сифатли ва самарали амалга ошириш;
Товарнинг ТИФ ТН коди бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига

олиб кириладиган истеъмол товарларининг рўйхатида мавжуд ёки мавжуд
эмаслигига аниқлик киритиш;

ТИФ субъектларига оид маълумотларни батафсил ўрганиб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган товар номларининг

ушбу товар турлари учун имтиёз берилишга асос бўлган норматив-
ҳужжатларда мавжуд ёки мавжуд эмаслигига аниқлик киритиш;

Товар ишлаб чиқарилган санасига эътибор қаратиш.
Товар ишлаб чиқарилган ва олиб кирилаётган мамлакатга эътибор

қаратиш.

Ўйлаймизки, ушбу билдирилган таклифлар божхона тўловларидан

имтиёзларнинг тўғри қўлланилишига хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг

мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва
2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор
йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси;

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги

“Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий
мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат
жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848-
сонли фармони;

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 19 сентябрдаги

“Мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспорт қилишни
рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2603-сонли
қарори;

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги

“Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя
қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни
бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-4725-сон фармони;

5.

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси;

6.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон

Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 07 апрелда 2195-2 рақам
билан рўйхатдан ўтган “Эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилишда
имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш мақсадида ўзи ишлаб чиқарган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

товарларни (ишларни, хизматларни) аниқлаш қоидаларига ўзгартиришлар ва
қўшимча киритиш тўғрисида”ги қарори;

7.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг “Божхона

тўловлари ва божхона қиймати” қўлланмаси, Тошкент-2014 йил.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамаси мажлисидаги маърузаси;

Узбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни хар томонлама химоя килишга ва ишбилармонлик мухитини сифат жихатидан яхшилашга дойр кушимча чора-тадбирлар тугрисида”ги ПФ-4848-сонли фармони;

Узбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 19 сентябрдаги “Мева-сабзавот, узум ва полиз махсулотларини экспорт килишни рагбатлантиришга дойр кушимча чора-тадбирлар тугрисида”ги ПК-2603-сонли карори;

Узбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли химоя килишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йулидаги тусикларни бартараф этиш чора-тадбирлари тугрисида” ги ПФ-4725-сон фармони;

Узбекистон Республикаси Божхона кодекси;

Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Узбекистон Республикаси Давлат соли к кумитасининг 2016 йил 07 апрелда 2195-2 ракам билан руйхатдан утган “Эркин алмаштириладиган валютага экспорт килишда имтиёзлар ва нреференцияларни куллаш максадида узи ишлаб чикарган

товарларни (ишларни, хизматларни) аниклаш коидаларига узгартиришлар ва кушимча киритиш тугрисида”ги карори;

Узбекистон Республикаси Давлат божхона кумитасининг “Божхона туловлари ва божхона киймати” кулланмаси, Тошкент-2014 йил.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов