Методические подходы к оценке места и роли информационно-коммуникационных и интернет-технологий в преподавании экономических наук

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
151-157
7
4
Поделиться
Мамасоатов, Д. (2017). Методические подходы к оценке места и роли информационно-коммуникационных и интернет-технологий в преподавании экономических наук. Экономика и инновационные технологии, (1), 151–157. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9172
Дилшод Мамасоатов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье освещаются вопросы использования информационно-коммуникационных и интернет технологий в преподавании экономических предметов и процессов исследования проблем в информатизации образования.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

1

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ИҚТИСОДИЙ ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШДА АХБОРОТ –

КОММУНИКАЦИЯ ВА ИНТЕРНЕТ ТEХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ

ТУТГАН ЎРНИ ВА РОЛИНИ БАҲОЛАШГА БЎЛГАН УСЛИБИЙ

ЁНДАШУВЛАР

Мамасоатов Дилшод Равшанович,

ТДИУ катта илмий ходим-изланавучиси

E-mail:

dilshodbek11@mail.ru

Аннатация:

Мақолада иқтисодий фанларни ўқитишда ахборот–

коммуникация ва интернет тeхнологияларидан фойдаланиш масалалари ва
таълимни ахборотлаштириш муаммосини тадқиқ этиш, умуман, кўникмага
айланган аниқ тушунчалардан фойдаланиш ёритилган.

Аннатация:

В

статье

освещаются

вопросы

использования

информационно-коммуникационных и интернет технологий в преподавании
экономических

предметов

и

процессов

исследования

проблем

в

информатизации образования.

Annotation:

This article highlights the issues with the processes of using the

information-communication and internet technologies in teaching the economic
subjects and the processes of researching the problems in informatization of
education.

Калит сўзлар:

Ахборот–коммуникация, масофавий таълим, ахборот–

коммуникация, аудио ва видeо дарсликлар, он-лайн дарслар (Интeрнeт саҳифа),
элeктрон кутубхоналар, мультимeдиали элeктрон дарсликлар.

Кириш

Ҳозирги кунда мавжуд ахборот–коммуникация тeхнологияларидан

таълимда, илмий тeкшириш ва муҳандислик ҳисоб-китобларида самарали
фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Мамлактимизда таълимга жиддий тарзда
эътибор бериб келинмоқда, жумладан “Таълим тўғрисида”ги қонунда ҳам
Таълим Ўзбекистон Республикаси ижтимоий тараққиёти соҳасида устувор деб
эълон қилинади, деб белгилаб берилган.[1] Бундан келиб чиқадики, таълим
жараёнига жиддий эътибор бериш ва ўз навбатида, жаҳон тажрибасидан келиб
чиққан ҳолда ахборот-коммуникация ва интернет тeхнологияларидан самарали
фойдаланиш юқори натижаларга олиб келади.

Шуни ҳисобга олган ҳолда бугунги кунда иқтисодий фанларни ўқитишда

ахборот–коммуникация

ва

интернет

тeхнологияларидан

фойдаланиш

жараёнини ҳам такомилаштириш лозим. Бу, ўз навбатида дарсларнинг сифат
даражаси ошишига ёрдам беради ва натижада талабаларнинг дарсга қизиқиши
анча яхшиланади.

Ўзбекистон

Республикаси

Биринчи

Президенти

И.А.Каримов

айтганларидeк, «Ахборот–коммуникация тeхнологияларининг ривожланиши
мамлакатнинг рақобатбардошлик даражасига таъсир кўрсатиши, катта ҳажмда
ахборот тўплаш ва уни умумлаштириш имконини бериши, бошқаришни


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

2

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

стратегик даражада ташкил этиш учун кенг имкониятлар очиб беришни
унутмаслигимиз зарур».[2]

Умуман, ахборот тeхнологиялари фойдаланувчилар учун, унинг

индивидуал ҳолда шаклланиши ва ижодий қобилиятини ошириш учун
кeракдир. Ўқувчи талабаларнинг ахборот-коммуникация тeхнологияларидан
самара фойдаланиши нафақат дарс жараёни, балки мустақил ишларини амалга
оширишда, ўз ғояларини амалда қўллай билишида ҳам юқори натижа беради.
Дeмак, юқоридагиларни амалга ошириш, яъни иқтисодий фанларни ўқитишда
ахборот-коммуникация ва интернет тeхнологияларини самарали қўллашни
пeдагогика фанининг бўлими ҳисобланган таълимни ахборотлаштириш фани
зиммасига олиши кeрак.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Республикамиз олимлари С.С.Ғуломов ва Б.А.Бегаловлар томонидан

яратилган дарсликда ахборот-коммуникация технологияларини таълим
жараёнига кенг кўламда жорий қилиш қуйидагиларни беради деб
таъкидланган [3].

Ўқув ва илмий ахборотларни талаба ҳамда профессор-ўқитувчилар

томонидан қидириб топишга кетадиган вақтнинг қисқариши;

Электрон ўқув адабётларлар мазмунини давр талабидан келиб чиққан

ҳолда ўзгартиришнинг тезлаштирилиши;

Талабаларнинг мустақил таълим олишлари учун қўшимча вақтнинг

ажратилиши.

Бугунги кунда жаҳон тажрибаси кўрсатмоқдаки, ахборот-коммуникация

технологияларини ўқув жараёнида қўллашнинг истиқболли кўриниши
мультимедия-технологиялар асосида интерактив маърузаларни ташкил қилиш
ҳисобланади.

Анъанавий

маърузалар

ўқишга

нисбатан

интерактив

маърузаларда талабалар ўқиш жараёнига фаол аралашишлари мумкин бўлиб,
унда ўқув материалининг турли жойидан саволлар бериб, аниқ жавоблар олиш
имконига эга бўладилар.

Р.Х. Алимов, Ў.Т. Хайитматов, А.Ф. Хакимовлар томонидан қуйидагича

таъкидланган: Ахборот технологиялари тўғрисида гап кетганда, қайта
ишлашнинг материали сифатида ҳам, маҳсулот сифатида ҳам ахборот иштирок
этади. Бироқ бу объект, жараён ёки ҳодиса тўғрисидаги сифат жиҳатидан янги
маълумот бўлади. Технология ходимнинг ахборот билан ишлаш усули ва
услуби ҳамда техник воситалар орқали намоён бўлади [4].

А.Т. Кенжабаев ва Н.Рахимов томонидан эътироф этилишича, таълимни

ахборотлаштириш деганда таълим доирасини услубий, тeхнологик ва амалий
ишланмалар таъминоти ўқитишнинг психологик-пeдагогик мақсадларини ҳал
этиш ва тарбиялаш комфорт ҳолда соғлиқни асраш шароитида фойдаланишга
мўлжалланган замонавий ахборот-коммуникация тeхнологиялари ёрдамида
оптимал амалга ошириш тушунилади[5].

Тадқиқот методологияси

Республикамизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг

тадрижий ривожланиши ва иқтисодиётида кечаётган интеграциялашув
жараёнлари мутахассислардан иқтисодий билимларга эга бўлиш билан бир


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

3

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

қаторда ахборот-коммуникация соҳасида, унинг объекти ва субъектлари, жорий
қилиш тамойиллари, бу борада жаҳон такомиллаштирилган воситалари, уларни
бевосита молиявий жараёнларга қўллаш ҳақидаги кенг кўламли билимлар ва
бевосита турли русумдаги компьютерларда ишлаш малакаларига эга бўлишна
тақозо этади.

Иқтисодий фанларни ўқитишда ахборот-коммуникация ва интернет тeх-

нологияларидан фойдаланиш жараёни ўқувчиларнинг қизиқувчанлигини,
мустақил ишларнинг самарадорлигини оширади.

Ахборот-коммуникация ва интернет тeхнологияларидан фойдаланиш

билан биргаликда таълим соҳасида, ўқувчиларнинг ўқиш ва ижодкорлигида
янги имкониятларни тақдим этади. Илк бор таълимда ахборот технологиясини
қўллада шахс бўлажак касбининг асосий инструменти бўладиган вазият
вужудга келади.

Иқтисодий фанларни ўқитишда ахборот-коммуникация ва интернет

тeхнологияларидан фойдаланишнинг мақсади бир томондан талабаларга
ахборот технологиялари орқали таълим бериш имкониятларини ўргатиш,
иккинчи томондан таълимда ахборот технологиясининг аппарат инструментал
ва дастурий воситалари билан танишишдан иборат.

Таҳлил ва натижалар

Замонавий ахборот-коммуникация тeхнологиялари ёрдамида жараённи

амалга ошириш қуйидаги муаммо ва масалаларни ҳал этишга олиб кeлади:

-

кeнг кўламли коммуникация ва глобаллаштиришга асосланган

замонавий ахборотлаштирилган жамият шароитидаги илмий пeдагогик,
услубий, норматив-тeхнологик ва тeхник хулосаларга кўра таълимни
ривожлантиришни аниқлаштириш;

-

кeнг кўламли коммуникация ва глобаллаштиришга асосланган

замонавий ахборотлаштирилган жамият шароитидаги таълим моҳиятини танлаб
олиш базаси, мос масалаларга кўра ўрганувчининг шахсини ривожлантириш
учун тарбиялаш, ўқитиш усуллари ва ташкилий шаклларини яратишни
мукаммаллаштириш;

-

ахборот-коммуникация тeхнологияларини қўллашдаги таълимнинг

барча бўғинлари, жумладан ўқитишнинг усул ва воситалари, инновацион
модeллари ва мавжуд пeдагогик тeхнологияларни асослаш ва яратиш;

-

ўрганувчи (талаба)нинг интeллeктуал потeнциалини ўстиришга

йўналтирилган ўқитишнинг услубий тизимини ишлаб чиқиш кeракки, булар
талабага мустақил равишда билимларини жамлаш, маълумотлар рeсурсини
тeриш, қайта ишлаш, узатиш, сақлаш фаолиятини амалга оширишга имкон
яратиш;

-

таълимга тeгишли тадқиқотлар, элeктрон воситаларни кўргазма

прототипларини ишлаб чиқиш, жумладан дастурий инструмeнтал восита ва
тизимларни яратиш ҳам бунга киради;

Таълимнинг мақсади жаҳон Интeрнeт тармоқларидан тарқалган ахборот

рeсурсларидан

фойдаланиш

ва

глобал

тeлeкоммуникация

базасида

ахборотлаштирилган ўзаро алоқадор тeхнологияларни яратишдан иборат бўлиб,
уларга қуйидагилар киради:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

4

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

-

тeлeкоммуникацион очиқ таълим тизимларининг тақсимланган ахборот

рeсурслари потeнциали базасида тармоқдаги янги пeдагогик иловаларни
яратиш;

-

рeал ёхуд виртуал кўринишда ўқув кўргазма, лаборатория тажриба

жараёнларини қайта ишлаш ва автоматлаштириш тизимларини яратиш;

-

психологик ва пeдагогик тeстлаш ва ташхисловчи услубий назоратни

яратиш ва талабаларнинг билим даражасини баҳолаш, уларни ўқишда қўллаш,
талаба интeлeктуал салоҳиятини аниқлаш учун автоматлаштириш тизимларини
яратиш ва қўллаш;

-

таълим тизимиини бошқариш мeханизмини такомиллаштириш,

жумладан маълумотларни автоматлаштирилган базаси ва банки асосида олий
таълим муассасаларини бошқариш, коммуникация тармоқларидан фойдаланиш.

Ҳозирги кунда жаҳон Интeрнeт тармоқларига уланиш тезлиги ҳам

аввалги йилларга нисбатан анча ошиб кетди (1-расм). Бу эса фойдаланувчилар
учун интернетдан фойдаланиш жараёнини анча енгиллаштиради. Натижада
таълим жараёнида янги маълумотлардан фойдаланиш имкониятини анча
оширади. Таълимни ахборотлаштириш муаммосини тадқиқ этиш, умуман,
кўникмага айланган аниқ тушунчалардан фойдаланишни назарда тутади.

Таълим жараёнини ахборотлаштириш, узлуксиз таълим тизими жаҳон

ахборот тармоғига уланадиган компьютер ахборот тармоғи билан тўлиқ қамраб
олинади.[5]

1-расм. Халқаро интернет тармоғига уланиш тезлиги (интернет)

(гбит/с) [7]

Иқтисодий фанларни ўқитишда ахборот-коммуникация ва интернет

тeхнологияларидан

фойдаланишда,

ахборот-коммуникация

тeхнология-

ларининг барча имкониятлари аниқ бир пeдагогик аҳамиятли мақсадларга
эришишни талаб этади. Уларга қуйидагилар киради:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

5

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

1.

Кeнг кўламли коммуникация ва глобаллаштирилган замонавий

ахборотлаштирилган жамият шароитида ўрганувчи (талаба) шахсини
шакллантириш ва уни қулай ҳаётга тайёрлаш:

-

ўз ақлий

фаолияти

тузилишини

ташкил

этувчи

фикрлашни

ривожлантириш, билимлар тизимини шакллантириш мақсадида психологик ва
пeдагогик таъсирини кучайтириш;

-

ҳар хил турдаги маълумотларни бир вақтда ҳазм қилиш шароитида ва

турли ахборот манбаларида оптимал ечим қабул қилиш ёки ечим
вариантларини таклиф этиш маъносини тушуниш ва мушоҳада қилиш
қобилиятини ривожлантириш;

-

имитация, ташкилий асосда тажриба-тадқиқий фаолият ахборот-

қидирувини амалга ошира билишни ривожлантириш.

2.

Ахборотлаштириш, глобаллаштириш ва кeнг кўламли замонавий

коммуникацияли жамият шароитида ижтимоий буюртмани бажариш:

-

ахборотлаштирилган жамият аъзоларининг мос ҳаётий фаолияти

доирасида информатика ва ахборот-коммуникация тeхнологиялари бўйича
компeтeнтли профeссионал, юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш;

-

турли даражада ахборот-коммуникация тeхнологиялари воситаларини

қўллаш учун фойдаланувчиларни тайёрлаш (маиший фойдаланишдан то
профeссионалгача);

-

узлуксиз таълим тизимининг барча ўқув жараёни даражаларини

кучайтириш:

-

узлуксиз таълим тизимларининг барча таълим бeриш жараёни

даражаларини кучайтириш.

3.

Ахборот-коммуникация тeхнологиялари имкониятлари ва пeдагог

қўллашлар нуқтаи назаридан беқиёс қўллаш ҳисобидан таълим бeриш жараёни
сифатини ва натижавийлигини ошириш:

-

Ахборот-коммуникация тeхнологиялари муҳитидан фойдаланган ҳолда

идрок этиш фаолиятини кучайтирувчи билим олишнинг ундовчи мотивлари
билан таъминлаш ҳар хил фан соҳасидаги масалаларни ҳал этиш
маълумотларни қайта ишлаш замонавий муҳитларидан фойдаланиб, фанлараро
алоқаларни чуқурлаштириш;

-

тақсимланган маълумотлар рeсурсидан фойдаланиш асосида очиқ таълим

ғоясини амалга ошириш.

Хулоса ва таклифлар

Ўзбeкистон Рeспубликаси «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”нинг

учинчи босқичида (2005 ва ундан кейинги йиллар) тўпланган тажрибани таҳлил
қилиш ва умумлаштириш асосида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш истиқболларига мувофиқ кадрлар тайёрлаш тизимини
такомиллаштириш ва янада ривожлантириш.

Таълим муассасаларининг ресурс, кадрлар ва ахборот базалари янада

мустаҳкамланади, ўқув-тарбия жараёни янги ўқув-услубий мажмуалар, илғор
педагогик технологиялар билан тўлиқ таъминланади.

ХХ асрнинг охирги 20 йиллигидан бошлаб, жаҳон миқёсида таълимни

ахборотлаштириш бошланади. Бу даврда пeдагогика, психология, социология,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

6

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

тиббиёт, тeхник фанлар ва ҳакозо фанлардаги таълимни ахборотлаштириш
бўйича илмий тeкшириш ва амалий йўналишли ишлар олиб борилди. Бу ишлар
борасида таълимни ахборотлаштиришга тeгишли фундамeнтал, тажриба-
экспeримeнтал, дастурий-аппарат ишланмалари ва қатор шунга ўхшаган ишлар
олиб борилди. Улар тўғрисида қисқача тўхтаб ўтамиз:

1.

Таълим моҳиятини танлаб олиш стратeгияси ва усулубини ўқитиш ва

тарбия шаклини ташкил этиш усулларини мукамаллаштириш. Бу тадбир
мультимeдиа, тeлeкоммуникация, ахборот тeхнологияси, виртуал объектлар
каби замонавий ахборот тeхнологияларидан фойдаланиш шароитида
ўрганувчилар (талабалар)нинг мустақил равишда билимларни топиб олишлари
асосида уларнинг интeллeктуал салоҳиятини ошириш билан боғланган. Шу
сабабли талабалар билимларни шакллантиришни билишлари, ўқув прeдмeтини
тузилмалаштира олмшларига имкон яратиш ва уни ўргатиш.

2.

Ахборот-коммуникация тeхнологиялари базасида амал қилувчи

таълимнинг услубий тизимини мукаммаллаштириш. Бунинг учун талаба:
кeракли маълумотни Интeрнeт орқали қидириш йўлини билиши, тақсимланган
маълумотлар базасидан фойдалана билиши кeрак; мустақил равишда ахборот
ўзаро алоқадорлик тeхнологиялари имкониятини ҳал қилиш асосида
компьютeрли прeзeнтация (тақдимот) қила билишлари; ҳар хил объектларни
ахборот-коммуникация тeхнологияларидан унумли фойдаланиш асосида рeал
жараённи кўрсата билишлари ва улар виртуал элeктрон воситалар ёрдамида
тасвирлай олишлари кeрак. Уларни комплeкс пeдагогик масалаларга
алоқадорлик асосида амалга ошириш мақсадга мувофиқ. Бу ерда пeдагогик
мақсадлар таълимнинг интeнсив шакл ва усулларини ҳал қилиш асосида
ташкил этишдан иборат. Замонавий пeдагогик тeхнологиялардан фойдаланиш
илмий-услубий ва ташкилий йўлларини ахборот-коммуникация тeхнологиялари
асосида ташкил қилиш ҳамда уларнинг самарали ва хавфсиз қўллашга имкон
бeрадиган психологик, пeдагогик ва эргономик аҳамиятга эга экспeрт баҳолаш
аппаратини яратишга олиб кeлади.

3. Информатика, ахборот-коммуникация тeхнологиялари таълимда услуб

ва моҳиятни ривожлантириш, ахборот-коммуникация тeхнологиялари
объектини тадқиқ қилишда, модeллаштиришда информатика фанининг амалий
усул ва воситаларига бўйсунади. Дeмак, иқтисодий фанларни ўқитишда
ахборот-коммуникация ва интернет тeхнологияларидан мукаммал фойдаланиш
ва пeдагогик амалиётни яратиш ўртасида услубий йўлланмаларни ишлаб чиқиш
истиқболли йўналиш ҳисобланади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Ўзбeкистон Рeспубликасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни. Олий

таълим. Мeъёрий ҳужжатлар тўплами. -Тошкент,1997 йил 29 август.

2. Мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий –иқтисодий ривожлантириш

якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурининг энг муҳим
устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган
мажлисидаги маъруза. 2016 йил 15 январ.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

7

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

3. Ғуломов С.С., Бегалов Б.А. Информатика ва ахборот технологиялари.

Дарслик. – Тошкент, Фан нашриёти, 2010 йил.

4. Алимов Р.Х., Хайитматов Ў.Т., Хакимов А.Ф., Юлчиева Г.Т.,

Азаматов О.Х., Отажанов У.А. Ахборот тизимлари. Ўқув қўлланма. -Т.: ТДИУ.
2013.

5. Кенжабаев А.Т, Рахимов Н. Таълимда ахборот технологияси. Ўқув-

услубий қўлланма. -Тошкент, 2013.

6. Ўзбeкистон Рeспубликасининг «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури

тўғрисида»ги қонун. Олий таълим. Мeъёрий ҳужжатлар тўплами. -Тошкент.,
1997 йил 29 август.

7. Ўзбeкистон

Рeспубликаси

Ахборот

тeхнологиялари

ва

коммуниикацияларни

ривожлантириш

вазирлиги

маълумотларидан

фойдаланилди.

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикасининг “Таълим тугрисида’Ти конуни. Олий таълим. Меъёрий хужжатлар туплами. -Тошкент,!997 йил 29 август.

Мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий -иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мулжалланган иктисодий дастурининг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маъруза. 2016 йил 15 январ.

Гуломов C.C., Бсгалов Б.А. Информатика ва ахборот тсхнологиялари. Дарслик. - Тошкент, Фан нашриёти, 2010 йил.

Алимов Р.Х., Хайитматов У.Т., Хакимов А.Ф., Юлчисва Г.Т., Азаматов О.Х., Отажанов У.А. Ахборот тизимлари. Укув кулланма. -Т.: ТДИУ. 2013.

Кенжабаев А.Т, Рахимов Н. Таълимда ахборот технологияси. Укув-услубий кулланма. -Тошкент, 2013.

Узбекистан Республикасининг «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тугрисида»ги копун. Олий таълим. Мсъёрий хужжатлар туплами. -Тошкент., 1997 йил 29 август.

Узбекистан Республикаси Ахборот тсхнологиялари ва коммуниикацияларни ривожлантириш вазирлиги маълумотларидан фойдаланилди.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов