Пути внедрения эффективного управления в региональных отделах народного образования

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
199-206
8
3
Поделиться
Сафаров, О. (2017). Пути внедрения эффективного управления в региональных отделах народного образования. Экономика и инновационные технологии, (1), 199–206. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9177
Отабек Сафаров, Академия государственного управления при Президенте Республики Узбекистан

кандидат старшего научного сотрудника

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье изложены результаты анализа механизмов управления областных управлений народного образования системы Министерства народного образования Республики Узбекистан. Определены недостатки в этой сфере, а также изучено передовой зарубежный опыт. Автором предложены обоснованные рекомендации по внедрению эффективных механизмов в областных управлениях


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

1

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ҲУДУДИЙ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАЛАРИДА САМАРАЛИ

БОШҚАРУВНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ

Сафаров Отабек Амриллоевич,

ЎзР Президенти ҳузуридаги ДБА катта илмий ходим изланувчиси

E-mail:

safarovotabek@umail.uz

Аннотация:

Мақолада Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими

вазирлиги тизимидаги вилоят халқ таълими бошқармаларидаги бошқарув
механизми таҳлил қилинган. Ундаги камчилик ва муаммолар ўрганилган ҳамда
муаллиф томонидан бу борадаги илғор хорижий тажрибаларни инобатга
олган ҳолда, бошқармада самарали бошқарув механизмини жорий этиш
таклифи илгари сурилган.

Аннотация:

В статье изложены результаты анализа механизмов

управления областных управлений народного образования системы
Министерства народного образования Республики Узбекистан. Определены
недостатки в этой сфере, а также изучено передовой зарубежный опыт.
Автором предложены обоснованные рекомендации по внедрению эффективных
механизмов в областных управлениях.

Annotation:

The article analyses the current management mechanisms in the

regional boards of education of the system of the Ministry of Public Education of the
Republic of Uzbekistan. The shortcomings of this sphere have been identified and the
pertinent foreign experiences this regard have been researched. The author makes
substantial recommendations to introduce effective management mechanism at these
boards.

Калит сўзлар:

Таълим тизими бошқаруви,

стратегик менежмент,

аналитик таҳлил, самарали бошқарув механизмлари, прогнозлаштириш, ҳудудий
таълим бошқаруви органлари.

Кириш

Жаҳонда таълим энг ноёб капитал сифатида қадрланаётган бугунги шароитда

«таълимнинг

ҳамма

босқичларида,

таълим

натижаларини

баҳолаш

самарадорлигини ошириш ва усулларини такомиллаштириш механизмларини
жорий этиш орқали барча инсонлар учун уларнинг ҳаёти давомида сифатли таълим
олиш имкониятини яратишни долзарб вазифа қилиб қўймоқда»[1].

Бугунги кунда барча мамлакатлар, ҳаттоки, энг тараққий этган давлатлар ҳам

таълим тизимини ривожлатиришда алоҳида эътибор қаратиб, мазкур йўналиш кун
тартибидаги энг долзарб вазифага айланиб қолмоқда.

Бизнинг малакатимизда ҳам таълим тизимини ривожлантириш стратегик

мақсадларни бири сифатида қаратилади.

Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар

стратегиясининг ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларининг
4.4.-банди Таълим ва фан соҳасини ривожлантиришга бағишланган бўлиб, унда


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

2

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

мактабгача таълимдан бошлаб олий таълим ва ундан кейинги таълимни сифат
жиҳатдан янги босқичга кўтариш вазифаси белгиланган[2].

Унда халқ таълими тизимидаги мактабгача таълим муассасаларидан тортиб

умумий ўрта таълим муассасалари, мусиқа ва санъат таълим муассасалари ҳамда
болалар спорти объектларини моддий-техник базасини мустаҳкамлаш юзасидан
мақсадли чора-тадбирларни кўриш, мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим
сифатини тубдан ошириш, ёшларимизни ҳар томонлама интеллектуал, эстетик ва
жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш каби долзарб
вазифаларни амалга ошириш назарда тутилган.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Таниқли

олимлар

B.C.Лазарев,

М.М.Поташник,

В.П.Симонов,

П.И.Третьяков, Т.И. Шамоваларнинг изланишларида таълим бошқарувининг
илмий аппарати фан сифатида қаралган.

Уларнинг фикрича, таълим бошқаруви фанининг назарий-методологик

асосини тизимли, функционал, синергетик, фаолиятли, вазиятли, рефлексив,
миллий-ҳудудий ва натижага асосланган ёндашувлар ташкил этади.

Олимлар томонидан таълим тизимини бошқариш моделларини ишлаб

чиқишда қайсидир ёндашувлар алоҳида қўлланилмасдан, уларнинг турли
комбинациялари ишлатилади, чунки мазкур ёндашувларнинг ҳар бири таълим
тизимидаги жараёнлар моҳиятини тушуниб етишда алоҳида аҳамиятга эга бўлиб,
уларнинг муайян жиҳатини ёритишга ёрдам беради.

П.И.Третьяков раҳбарлигидаги олимлар жамоаси таълим тизимларини

бошқаришга яна бир ёндашув – натижага кўра бошқаришни таклиф қилган. Мазкур
ёндашишнинг асосий ғояси – ташкилот маълум натижаларга эришиш мақсадида
бирлашган шахслардан иборат тартибланган тузилма. “Натижага кўра бошқариш”
деб ташкилотнинг барча аъзолари томонидан белгиланган ва келишилган
натижаларга эришишни таъминловчи бошқаришга айтилади. Бунда ташкилот
раҳбари ва бўйсунувчи шахс муайян натижани белгилайди, бажарувчи эса
мустақил равишда мазкур натижага эришиш учун зарур бўлган ресурсларни
танлайди[3].

1992 йилда Дэвид Осборн ва Тед Геблер янги илмий асар яратишди:

“Бошқарувни қайта ташкил этиш: тадбиркорлик руҳи давлат секторини қандай
қилиб ўзгартиради?”

Ушбу асар асосида давлат бошқаруви тизимида менежментнинг янги илмий

мактаби шаклланди - «Янги давлат маъмурчилиги» мактаби. Унда “Янги давлат
маъмурчилиги” нинг 10 та тамойили ишлаб чиқилди. Мазкур 10 та тамойилдан
бири қуйидагича:

Давлат бошқаруви органлари фаолиятида стратегик режалаштириш ва

прогнозлаштириш усулларидан фойдаланишни жорий этиш[4].

Тадқиқотда таълим тизимини бошқаришда айнан ушбу тамойилдан қай

даражада мақсадли фойдаланиш мумкин деган саволга асосли жавоб топишга
ҳаракат қилинган.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотни амалга оширишда эмперик усулдан фойдаланилган бўлиб, унда

тизимли ёндашув, статистик кузатиш, таққослаш, эксперт интервью, қиёсий таҳлил


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

3

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

каби методлар ишлатилган. Ҳудудий Халқ таълими бошқармаларида статистик ва
қиёсий таҳлил қилиш натижасида берилган илмий тавсиялар ва амалий таклифлар
таълим тизимини ривожлантиришни янада такомиллаштириш, айниқса таълимни
стратегик ривожлантириш, таълим сифатини ошириш ва уни назорат қилиш,
бюджет мабалағларини иқтисод қилишга эришиш каби имкониятларни яратади.

Таҳлил ва натижалар

Бугунги кунда ҳудудий халқ таълими бошқармаларида ҳам стратегик

менежментдан фойдаланиш имкониятини ўрганиш муҳим ҳисобланади.

Ҳудудий халқ таълими бошқармаларидаги бошқарув фаолиятини таҳлил

қиладиган бўлсак, унда қуйидаги камчиликларни кўришимиз мумкин:

1.

Штат бирлигининг камлиги (иш ҳажмининг кўплиги ва аниқ тақсимотнинг

йўқлиги);

2.

Таълим сифатини ошириш уни назорат қилиб бориш билан шуғулланувчи

бўлимнинг ёки штат бирлигининг йўқлиги;

3.

Туман ва шаҳарларда таълим сифати ва мазмундорлигини ошириш бўйича

стратегияни ишлаб чиқиш ва уни жорий этиш билан шуғулланувчи бўлимнинг
йўқлиги;

4.

Мактабдан ташқари таълим, ижтимоий ҳимоя, ўқувчиларни касбга

йўналтириш, кадрлар масаласи билан шуғулланувчи бўлимлар ҳамда юрист
штатининг йўқлиги.













1-расм. Вилоят халқ таълими бошқармасининг намунавий тузилмаси[5]

Бундан ташқари, Вилоят таълим бошқармалари ҳузурида вилоят методика

марказлари ҳам фаолият юритади. Бошқарма айнан ушбу марказдаги ходимларни
ҳам таълим бошқарувига жалб этиб туради. Марказда республика бўйича жами 196
та штат бирлиги мавжуд бўлиб, уларнинг сони ҳар бир вилоят бўйича фарқ қилади
ва бу фарқ ҳеч қандай мезонга тўғри келмайди. Яъни штат бирликларини ташкил
этишда ўша ҳудуддаги таълим муассасалари сонидан келиб чиқиб ёндошилмаган
ёки бошқа бир мезонлар инобатга олинмаган. Тадқиқот жараёнида ушбу
ҳудудлардаги таълим марказларини ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарори, Халқ
таълими вазирлиги буйруғи каби бирор-бир меъёрий аниқланмади. Эксперт

Бошқарма бошлиғи

Маънавий-ахлоқий тарбия ва
спорт бўйича мутахассис
1 киши

Умумий ўрта, мактабгача
таълим ва дарсликлар бўлими
2 киши

Бошлиқ ўринбосари

Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва
моддий таъминлаш бўлими
2-3 киши


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

4

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

интервью натижаларига кўра, ушбу марказларнинг ташкил этилиши вилоят
ҳокимлари қарори билан тасдиқланган.

Сўровлар натижасида ушбу марказларни Ўзбекистон ССР Министрлар

Советининг 1988 йил 30 августдаги 310-сонли қарори асосида Тошкент шаҳрида
ташкил этилган Республика таълим маркази мувофиқлаштириб боради. Мазкур
марказ шунингдек, мамлакат бўйлаб умумтаълим мактабларида методик хизмат
кўрсатиш жараёнини ташкил этади. Демак, Республика Таълим марказининг ҳам
институционал ва ташкилий жиҳатларини такомиллаштириш зарур.

Тадқиқот доирасида айрим тараққий этган давлатлардан айнан таълим

тизими ривожланган Америка Қўшма Штатлари ва Жанубий Кореянинг ҳудудий
таълим бошқарув органларида самарали бошқарувнинг қай даражада йўлга
қўйилганлиги атрофлича ўрганилди.
















2-расм. АҚШнинг Колорада Штати таълим бошқармасининг ташкилий

тузилмаси

Манба: АҚШнинг Колорадо штати Таълим департаменти расмий сайти:

www.cde.state.co.us


АҚШ ҳудудудий таълим бошқармасида стратегик менежментдан юқори

даражада фойдаланилади. Шунингдек, Таълим сифатини ошириб бориш ва уни
баҳолаш ҳамда мониторинг қилиб бориш ҳам яхши йўлга қўйилган. Айнан ушбу
вазифалар билан Бошқармадаги Стратегия ишлаб чиқиш бўлими, Сифат ва
самарадорлик бошқармаси, Сифатни яхшилаш ва режалаштириш каби бўлимлар
шуғулланади.

Жанубий Кореяда таълим айниқса, мактаб таълими сифати юқори даражада

ривожланганлигини дунёдаги кўплаб соҳа экспертлари таъкидлашмоқда. Буни

Штат таълим бошқармаси

бошлиғи

Штат таълим бошқармаси

бошлиғи ўринбосари

Стратегик

ҳамкорлик

бўлими

Молиявий

муносабатлар бўлими

Капитал таъмирлаш

шўъбаси

Қонунчилик

алоқалари ва

сиёсат шўъбаси

Мактаб молияси

шўъбаси

Стратегия ва

истиқбол

шўъбаси

Ходимлар

бўлими

Мактабни

қўллаб

қувватлаш

шўъбаси

Штат бошқармаси

кенгаши

Инсон ресурслари

(кадарлар) бошқармаси

Давлат

кутубхонаси

Ҳисобот ва

мониторинг

шўъбаси

Алоқа бошқармаси

Сифат

самарадорлик

бўлими

Бюджет, ҳисоб-китоб

ва харид шўъбаси

Ахборот менежменти

бошқармаси

Фискал грантлар

шўъбаси

Мактабларда

овқатланиш шўъбаси

Ҳисобдорлик ва

баҳолаш бўлими

Инновация бўлими

Инновация

ишларини танлаш

шўъбаси

Олий таълим ва

меҳнатга тайёрлаш

шўъбаси

Сиҳат-саломатлик ва

соғломлаштириш

шўъбаси

Ўқишни ташлаб

кетишни олдини

олиш ва ташлаб

кетганларни ўқишга

қайтариш шўъбаси

Баҳлаш шўъбаси

Таълим

сифатини

яхшилаш ва

режалаштириш

шўъбаси

Хўжалик ва

техник ишлар

шўъбаси

Таълим тарбия

ва лицензиялаш

шўъбаси

Федерал

дастурлар

шўъбаси

Иқтидорли

талабалар билан
ишлаш шўъбаси

Ўқув методика

шўъбаси


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

5

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

PISA (Program for International Student Assessment - Ўқувчилар билимини баҳолаш
халқаро дастури) натижалари ҳам исботлаб турибди. Бутун жаҳондаги 15 ёшли
мактаб ўқувчиларининг математика, физика-химия ва ўқиш бўйича билим
натижаларини ўрганадиган тадқиқот якунларида 70 га яқин мамлакатлар орасида
Корея бир неча йиллардан буён нуфузли ўринларни эгаллаб келмоқда.

Жанубий Кореяда ҳам таълимни стратегик менежмент орқали самарали

бошқариш яхши йўлга қўйилган. Ушбу мамлакатнинг таълим соҳаси бўйича давлат
органи ҳисобланган Таълим вазирлигида ҳам миллий таълим стратегиясини ишлаб
чиқиш ва прогнозлаштириш бўлимларини кўриш мумкин. Жанубий Корея
пойтахти Сеул шаҳрида жойлашган Сеул таълим бош бошқармасининг ташкилий
тузилмасига эътибор қаратадиган бўлсак, унда алоҳида Таълим стратегияси
бошқармаси мавжуд бўлиб, мазкур бошқарма ўз ичига 5 та бўлимни қамраб олади.
Бошқарма асосан Сеулда таълим сифати ва мазмунини мунтазам ошириб бориш
стратегияларини ишлаб чиқиш, таълим соҳасидаги кўрсаткичларни прогнозлаш ва
таҳлил қилиб бориш ҳамда таълимни инновацион ривожланиб боришини
таъминлаш билан шуғулланади.













3-расм. Сеул Таълим бош бошқармасининг ташкилий тузилмаси.

Манба: Жанубий Кореянининг Сеул Таълим департаментининг расмий сайти:

www.english.sen.go.kr

Бошқарма бошлиғи

ўринбосари

Узлуксиз

т

аъл

им
б

ўлим

и

Таълим маъмурияти

бошқармаси

М

ак

та

бни
қўлла

б

-қу

вв

ат

ла

ш

бўлим

и

Б

ю

джет
б

ўлим

и

Ха
вф

сизлик

бўлим

и

Режалаштириш ва

мувофиқлаштириш бошқармаси

Узлуксиз таълим ва касб

ҳунар таълими бошқармаси

Д

ем

ок

ра

тик

ф

уқ

ор

олик

та

ълим
и

бўлим

и

Т

аълим

инно

ва

ция
си

бўлим

и

Аудит бошқармаси

Таълим стратегияси бошқармаси

Т

аълим

м

олия

си

бўлим

и

Б

ош
ла

нғ

ич

т

аъ

лим

б

ўлим

и

Жис

м

ония

т

арб

ия

, с

оғ

лом
ала

ш

тириш

в

а ё

ш

ла

р

бўлим

и

М

ак

та

б ҳа

ёт

и

та

ълим

и

бўлим

и

К

арь

ера

в

а к

ас

б

-ҳуна

р

та

ълим

и

бўлим

и

М

ак

та

бг

ач

а т

аълим

б

ўлим

и

Ўрт
а т

аълим

б

ўлим

и

Ум
ум
ий
м

ас

ала

ла

р

бўлим

Ад
м

инс
тра

ти

в м

ене

жм
ент

б

ўлим

и

Ҳ

ам

корлик

ва

ўза
ро
алоқал

ар

бўлим

и

Ахб

орот

ни
бош
қа

риш

б

ўлим

и

Бошқарма бошлиғи

Бошқарма бошлиғи вакили

С

тра

те

гия

в

а ха

вф

сизли

кни
ре

жал
аш

тир

иш
б

ўлим

и


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

6

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Бундан ташқари, Сеул Таълим бошқармасига туман таълим бўлимлари,

илмий парк, тадқиқот марказлари, тренинг институтлари ва махсус таълим
марказлари киради.

Хулоса ва таклифлар

Ҳудудий таълим бошқаруви органларидаги мавжуд ҳолатни таҳлил қилиш

ва бу борадаги халқаро тажрибалар ва бошқарув механизмларини ўрганиш
натижасида қуйидаги таклифни илгари суриш мумкин:

Ҳудудий халқ таълими бошқармаларида янада самарали бошқарувни ташкил

этиш учун бошқармаларнинг аввало ташкилий тузилмасига ўрнатилган тартибда
ўзгартириш киритиш ҳамда тузиладиган янги структурани таълим сифатини
оширишга бевосита алоқадор бўлган бўлимлар билан тўлдириш мақсадга мувофиқ.
Шунингдек, бошқарма бошлиғи учун “think-tank”

(юксак салоҳиятли олимлар ва

юқори малакали мутахассислар жамоасидан иборат юқори даражадаги маслаҳат
органи)

вазифасини бажарувчи асосий бўлимни шакллантириш орқали бошқарма

фаолиятида стратегик режалаштириш ва прогнозлаштириш усулларидан
фойдаланишни жорий этиш зарур.

Бугунги кунда АҚШ ва Европа мамлакатларининг ҳаттоки олий ўқув

юртларида ҳам бундай “think-tank” лар фаолияти ташкил этилган. Таклиф
этилаётган мазкур асосий стратегик бўлим бошлиғи бевосита бошқарма
бошлиғининг бош маслаҳатчиси сифатида вилоятнинг барча туманларида таълим
сифатининг бир хилда ривожлантиришга масъул ҳисобланади.

Стратегия ишлаб чиқиш ва аналатик таҳлил

бўлими

ходимлари

томонидан ҳудудда мавжуд барча туманлардаги таълим сифатига таъсир этаётган
ва келажакда таъсир этиши мумкин бўлган омиллар аниқланади ҳамда ўрганилади.
Уларни бартараф этиш бўйича турли тадқиқотлар олиб борилади ҳамда уларнинг
ечими илмий асослангач, аниқ стратегик режалар ишлаб чиқилади.

Бошқармада ташкил этиладиган мазкур бўлим бошқа бўлимлардан фарқли

равишда туман ва шаҳар ҳокимликлари, маҳаллалар ва бошқа жамоат
ташкилотлари билан ҳамкорликда ишлаши билан ажаралиб туради.

Стратегия ишлаб чиқиш ва аналатик таҳлил бўлими ходимлари вилоятдаги

мавжуд туманларда таълим соҳасининг турли йўналишдаги муаммоларини
ўрганади, тадқиқот олиб боради ва масаланинг реал ечимини излаб топади.
Масалан, таълим муассасаларидаги бошқарувдаги камчиликлар, кадрлар
танқислиги, сифатли ва ахлоқли ҳамда фидойи кадрларга бўлган эҳтиёж,
мактабгача таълим ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг қамровини
жойларда ошириш, ёшларни спортга жалб этишдаги муаммолар, аёл мураббийлар
ва қизларнинг спорт билан шуғулланишларининг статистикалари ҳамда нима
сабабдан уларнинг спорт билан шуғулланишларининг камайиб боришининг асл
сабаблари ва реал ва асосли ечимлари, таълим соҳасида оқсаётган туманларни
сифатли педагог кадрлар билан таъминлаш ва ўқувчиларнинг ўқишга, спорт ва
санаътга бўлган қизиқишларини ошириш, бу борада маҳалла ва ота-оналарнинг
ролини ошириш, хуллас барча йўналишлар бўйича муаммоларни чуқур ўрганиб,
илмий тадқиқотлар ҳамда хорижий тажрибалар асосида аниқ ечимларни таклиф
этиш билан шуғулланади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

7

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Шунингдек, турли масалалар бўйича тақдим этилган таклифларни

ўрнатилган тартибда тасдиқланишига масъул бўлади ҳамда унинг ижросини тўлиқ
назорат қилади. Лозим бўлса, қўшимча тезкор чора-тадбирлар белгилайди.

Таълимнинг айрим йўналишлари ёки умуман таълим сифати бўйича

оқсаётган туманларда муаммонинг асл сабабларини ўрганиш бўйича тадқиқот олиб
боради ҳамда тадқиқот натижаларидан келиб чиқиб туманнинг маълум муддатга
мўлжалланган таълим стратегиясини ишлаб чиқади. Уни ўрнатилган тартибда
тасдиқлашни ташкил этади.

Қабул қилинган стратегияни амалга оширишда бошқарманинг бошқа

тааллуқли бўлимлари, вилоят ва туман ҳокимликлари, маҳалла фуқаролар
йиғинлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.

Изланишлар якунида ушбу тавсияни бериш мумкин. Яъни Вилоят Халқ

таълими бошқармаси ташкилий тузилмасини қуйидагича тузиш ҳамда уни
тасдиқлаш мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин:
















4-расм. Вилоят Халқ таълими бошқармасининг ташкилий тузилмаси

лойиҳаси

Манба: Муаллифнинг тадқиқотлар асосидаги ишланмаси.


Кўриниб турганидек, янги структурада янгича бўлимлар пайдо бўлган ва бу

ўз-ўзидан янги қўшимча иш ўринларни ташкил этишни талаб қилади. Айнан ушбу
масалани қуйидагича ечиш мумкин.

Бугунги кунда, вилоятлардаги методик марказлари штат бирлигини

ҳудудлардаги таълим муассасалари сонидан келиб чиқиб ўзгартирадиган бўлсак
196 та штат бирлигини 125 тага қисқартириш имконияти яратилади.

Шунингдек, Вилоят Халқ таълими бошқармасининг ташкилий тузилмасини

такомиллаштириш имконини беради. Натижада 1 йилда тахминан 556 млн. сўм

Бошқарма бошлиғи

Маънавий-ахлоқий тарбия,
ижтимоий ҳимоя ва мактабдан
ташқари таълим бўлими

Мактабгача ва умумий ўрта
таълим ҳамда ўқувчиларни касбга
йўналтириш бўлими

Бошлиқ ўринбосари

Стратегия ишлаб чиқиш ва
аналитик таҳлил бўлими

Методик хизмат бўлими

Таълим сифатини назорат қилиш
бўлими

Молиялаштириш, бухгалтерия
ҳисоби, қурилиш ва моддий
таъминот бўлими

Кадрлар бўйича инспектор

Юридик масалалар бўйича маслаҳатчи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

8

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

бюджет маблағлари иқтисод қилинган ҳолда, иқтисодий самарадорликка эришиш
мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Incheon Declaration/ Education 2030: Towards inclusive and equitable quality

education and lifelong learning for all (Word Education Forum, 19-22 may 2015,
Incheon, Republic of Korea).

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги

“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли фармони.

3.

Регион: Управление образованием, теория и практика / Под ред. П.И.

Третьякова. – М.: Новая школа, 2001. – 880 с.

4.

Osborne, David, and Ted Gaebler. 1992. Reinventing Government: How the

Entrepreneurial Spirit Is Transforming the Public Sector. Reading, MA: Addison-Wesley.

5.

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамасининг

2004

йил

5 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини
такомиллаштириш тўғрисида”ги 372-сонли қарорига 5-илова.

6.

АҚШнинг Колорадо штати Таълим департаменти расмий сайти:

www.cde.state.co.us

7.

Жанубий Кореянинг Сеул Таълим департаментининг расмий сайти:

www.english.sen.go.kr

Библиографические ссылки

Incheon Declaration/ Education 2030: Towards inclusive and equitable quality education and lifelong learning for all (Word Education Forum, 19-22 may 2015, Incheon, Republic of Korea).

Узбекистан Рсспубликаси Президентининг 2017 йил 7 фсвралдаги “Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича харакатлар стратсгияси тугрисида’Ти ПФ-4947-сонли фармони.

Регион: Управление образованием, теория и практика / Под ред. П.И. Третьякова. - М.: Новая школа, 2001. - 880 с.

Osborne, David, and Ted Gaebler. 1992. Reinventing Government: How the Entrepreneurial Spirit Is Transforming the Public Sector. Reading, MA: Addison-Wesley.

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасиниш 2004 йил 5 августдаги “Узбекистон Республикаси Халк таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тугрисида’Ти 372-сонли карорига 5-илова.

АКШнинг Колорадо штата Таълим департамента расмий сайти: www.cde.state.co.us

Жанубий Кореянинг Сеул Таълим департаментининг расмий сайти: www.english.sen.go.kr

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов