Совершенствование организационно-экономического механизма развития сферы услуг

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
120-127
11
5
Поделиться
Джалилов, Ф. (2017). Совершенствование организационно-экономического механизма развития сферы услуг. Экономика и инновационные технологии, (2), 120–127. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9226
Фахриддин Джалилов, Самаркандский государственный университет

ассистент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье исследуются организационно-экономические формы и средства, направленные на повышение качества и эффективности трудовой деятельности в сфере услуг. А также использованы методы диалектического и системного подхода, комплексной оценки, сопоставительного и сравнительного анализа, статистического и динамического подхода и методы группировки, и представлены различные выводы по совершенствованию механизмов развития сферы услуг.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

1

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ТАШКИЛИЙ-

ИҚТИСОДИЙ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Джалилов Фахриддин Азимович,

Самарқанд давлат университети ассистенти

E-mail:

tursunov_mansur@bk.ru

Аннотация:

Ушбу мақолада хизмат кўрсатиш соҳасида хизматлар

сифати ва самарадорлигини оширишга йўналтирилган меҳнат фаолиятини
амалга оширишнинг ташкилий-иқтисодий шакллари ва воситалари тадқиқ
этилган. Шунингдек, диалектик ва тизимли ёндашув, комплекс баҳолаш, қиёсий
ва солиштирма таҳлил, статистик ва динамик ёндашув ҳамда гуруҳлаш
усулларидан фойдаланилган ва хизмат кўрсатиш соҳаси ривожланишининг
механизмини такомиллаштириш бўйича тегишлича хулосалар берилган.

Аннотация:

В статье исследуются организационно-экономические

формы и средства, направленные на повышение качества и эффективности
трудовой деятельности в сфере услуг. А также использованы методы
диалектического

и

системного

подхода,

комплексной

оценки,

сопоставительного и сравнительного анализа, статистического и
динамического подхода и методы группировки, и представлены различные
выводы по совершенствованию механизмов развития сферы услуг.

Abstract:

The article explores organizational-economic forms and tools of

improving the quality and efficiency of labor in the service sector. And also the
methods of dialectical and systematic approach, integrated assessment, comparative
and comparative analysis of statistical and dynamical approach and methods of the
group, and presented various insights on improvement of mechanisms of development
of sphere of services.

Калит сўзлар:

меҳнат фаолияти, самарадорлик, ахборот, ишлаб

чиқариш, хизмат кўрсатиш, хизмат кўрсатиш сифати.

Кириш

Иқтисодиётнинг инновацион ривожланиши шароитида хизмат кўрсатиш

соҳасини ташкилий-иқтисодий жиҳатдан тўғри шакллантириш муҳим аҳамият
касб этади. Чунки, ушбу соҳанинг ривожланиши ташкилий жиҳатдан оптимал
ва хизматлар бозори коньюнктурасига нисбатан эгилувчан бўлса, хизмат
кўрсатиш сифати ва самарадорлиги шунчалик юқори бўлади. Хизмат кўрсатиш
соҳасида меҳнат фаолиятини ташкил этишни тўғри йўлга қўйиш миллий
иқтисодиёт миқёсида бир қатор ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни бартараф
этишга сабаб бўлади.

Бугунги кунда республикамизда “хизмат кўрсатиш соҳасини жадал

ривожлантириш, ялпи ички маҳсулотни шакллантиришда хизматларнинг ўрни
ва улушини ошириш, кўрсатилаётган хизматлар таркибини, энг аввало,
уларнинг замонавий юқори технологик турлари ҳисобига тубдан
ўзгартириш”[5]долзарб масала ҳисобланади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

2

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Хизмат кўрсатиш соҳасида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёни

таркибий қисмларининг мураккаблиги ва хилма-хиллиги, уларнинг бажарилиш
тадбирларини

мустақил

танлаш,

ҳисоблаш,

лойиҳалаштириш

ва

мувофиқлаштириш имкониятлари меҳнатнинг мазмунига муҳим ўзгаришлар
киритади.

Хизмат кўрсатиш корхоналарида ходимлар меҳнат фаолиятининг энг

самарали бўлишини таъминлаш мақсадида хизмат кўрсатиш жараёнларини
ўрганиш, такомиллаштириш ва ҳар томонлама асосланган хизмат кўрсатиш
нормаларини ишлаб чиқиш ва иш вақтидан самарали фойдаланиш асосида
меҳнат унумдорлигини ўстириш имкониятини аниқлаш зарур. Бироқ меҳнат
унумдорлигини оширишни секинлаштирувчи ва тўхтатувчи омиллар бозор
муносабатлари ривожланишининг ҳозирги шароитида ҳам мавжуд. Чунки,
хизмат кўрсатаётган корхоналар харажатларини тўхтовсиз камайтириш, ишлаб
чиқариш ва хизмат кўрсатиш ҳажмини кўпайтириш билан эмас, балки ўзлари
ишлаб чиқараётган маҳсулотлар ёки кўрсатаётган хизматлар камчилиги ва
танқислигидан

фойдаланиб,

уларнинг

баҳоларини

ошириш

эвазига

режалаштирилган миқдорда даромад олишга эришмоқдалар. Бундай ҳол, ўз
навбатида нафақат бошқариб бўлмайдиган инфляция жараёнининг янада
ривожланишини кучайтиради, балки ҳар томонлама илмий асосланган хизмат
кўрсатиш нормаларини кенг жорий этиб, хизмат кўрсатиш жараёнини ташкил
қилиш ва бошқариш харажатларини қисқартиришга умуман имкон бермайди.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

1. Қ.Х. Абдурахмонов "Меҳнат иқтисодиёти" номли дарслигида меҳнат

бозори сифат хусусиятининг энг муҳим мезони уни инфратузилмасининг
ривожланиш даражаси эканлиги, меҳнат бозори инфратузилмасининг
ижтимоий-иқтисодий моҳияти, таркибий қисмлари элементлари, асосий
вазифаси ва функцияларининг айрим жиҳатларини тадқиқ этган. Шунингдек,
меҳнат бозори муносабатлари тизимига махсус органларининг қўшилиши улар
ўртасида зиддиятлар бўлмаслигини таъминлаш, турли-туман иқтисодий
воситалар ва усуллар, ҳуқуқий нормалар ёрдамида иш билан бандлик
жараёнлари ва сиёсатини ташкил этиш ҳамда тартибга солишни таъминлаш
зарурати асослаб берилган.

2. Т.Д. Бурменконинг "Экономика сферы услуг (Вводный курс)" номли

асарида корхоналарда меҳнат ресурсларининг шаклланиши ва улардан
фойдаланиш йўллари, меҳнат унумдорлиги ва самарадорлигини ошириш
омиллари ва резервлари ҳамда уларни ўлчаш усуллари, корхоналарда меҳнат
ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш омиллари, иш ҳақининг
ижтимоий-иқтисодий моҳияти, иш ҳақини тўлаш шакли ва усуллари, унинг
асосий вазифаси ва функциялари тадқиқ этилган.

3. Управления и организация в сфери услуг: теория и практика: Servise

menedjment and Operation – 2-е межнарод изд. (пер.с англ нар. наук ряд. В.В.
Кулибановой) / К.Хаксивер, Б.Рендер, Р.С.Рассел, Р.Г.Мердик – Спби. др:
Питер бух. 2002. – С. 496. Ушбу асарда сервис иқтисодиётининг шаклланиши
ва ривожланиб бориши, хизмат кўрсатиш соҳасида меҳнатни илмий асосда
ташкил этиш ва бошқариш тизими, унинг усули ва воситалари, хизмат


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

3

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

кўрсатиш корхоналарида меҳнат унумдорлиги ва самарадорлигини ошириш
омиллари ва резервлари ҳамда уларни ўлчаш усуллари, корхоналарда меҳнат
ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш омиллари, иш ҳақининг
ижтимоий-иқтисодий моҳияти, иш ҳақини тўлаш шакллари ва усуллари, унинг
асосий вазифалари ва функциялари тадқиқ этилган.

4. Ш.О. Қувондиқовнинг "Хизмат соҳаларида оилавий тадбиркорликни

ривожлантириш муаммолари" номли тадқиқот ишида хизмат кўрсатиш
соҳаларида оилавий тадбиркорликни ривожлантиришнинг имий назарий ва
илмий услубий жиҳатлари тадқиқ этилган. Бунда соҳада оилавий
тадбиркорликни ривожлантириш устувор вазифа сифатида, унинг ривожланиш
хусусиятлари ва шакллари ёритиб берилган.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот жараёнида хизмат кўрсатиш соҳаси ривожланишининг

ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича иқтисодий
тизимлар ва нисбатларни ўрганишга диалектик ва тизимли ёндашув, комплекс
баҳолаш, қиёсий ва солиштирма таҳлил, статистик ва динамик ёндашув ҳамда
гуруҳлаш усулларидан фойдаланилди.

Ҳозирги шароитда ишчилар фаолиятининг меҳнатдаги буюмлашган

элементлари билан ўзаро алоқасини ўрнатибгина қолмай, ўзаро ҳамкорликдаги
фаолият

қатнашчилари

бўлган

«инсон-техника»

ўртасида

меҳнат

муносабатларини шакллантириш, жонли меҳнат самарадорлигини ошириш
каби муаммоларни ечиш зарур бўлмоқда [2].

Бугунги кунда республикамизда хизмат кўрсатиш соҳасида шаклланган

ташкилий-иқтисодий механизм хизматлар бозорида уларнинг фаолиятини
тўлақонли назорат қилиш ва бошқаришни ташкил эта олиш имкониятига эга
эмас. Шунинг учун ҳам хизмат кўрсатиш соҳаси ташкилий таркибини
оптималлаштириш муҳим аҳамиятга эга. Бозор муносабатлари ривожланиши
шароитида хизмат кўрсатиш соҳаларининг таркибий тузилмаси – бу мураккаб
ташкилий-иқтисодий тузилма бўлиб, унинг асосий элементлари сифатида
тармоқнинг моддий-техника таъминоти, кредитлаш, суғурта, маркетинг ва
ҳуқуқий хизмат кабилар киради.

Таҳлил ва натижалар

Хорижий мамлакатлар хизмат кўрсатиш соҳасининг ташкилий тузилиши

хизматлар бозори ташкилий тузилмасининг тадқиқоти орқали республикамизда
хизматлар бозорининг ташкилий тузилмасини қуйидагича таснифлаш мумкин:

– амал қилиш механизмлари бўйича (воситачилик молиявий, ахборот-

технологик, ҳуқуқий, маркетинг);

– мулк шакли бўйича (хусусий, кооператив (жамоа), давлат, ижтимоий,

хорижий);

– кўрсатиладиган хизматлар кўлами бўйича (халқаро, миллий,

ҳудудлараро, ҳудудий, маҳаллий);

– кўрсатиладиган хизматлар турлари ва йўналишлари бўйича:

ишбилармонлик хизматлари (молиявий, суғурта, кредит хизматлари), тақсимот
хизматлари (савдо, умумий овқатланиш), ижтимоий хизматлар (таълим,
соғлиқни сақлаш, жисмоний маданият, ҳуқуқий хизматлар)[1].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

4

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Кўпчилик хорижий иқтисодчи олимлар хизмат кўрсатиш соҳасининг

таркибий тузилишини унинг тармоқ белгилари ва ривожланиш нуқтаи
назаридан таснифлашни таклиф этадилар. Фикримизча, ушбу соҳани
ташкилий-иқтисодий нуқтаи назардан таснифлаш мақсадга мувофиқдир.

Бундай ҳолда қуйидагиларни алоҳида ажратиб кўрсатиш зарур:

– ахборот-тижорат инфратузилмаси (маркетинг марказлари, реклама

агентликлари, ахборотларни тўплаш ва қайта ишлаш марказлари, ва ҳ.з.);

– иқтисодий-ҳуқуқий инфратузилма (судлар, ҳуқуқий маслаҳат

марказлари, адвокатлик ва нотариал идоралар ва ҳ.з );

– молиявий-кредит инфратузилма (тижорат банклари, кредит, суғурта ва

кафолат ташкилотлари);

– савдо, воситачилик инфратузилмаси (ярмаркалар, биржа, савдо уйлари

тижорат марказлари ва ҳ.з).

Хизмат кўрсатиш соҳаси самарадорлигини таъминлашда юқорида

таъкидланган таснифлар муҳим аҳамият касб этади. Аммо, мамлакатимиз

иқтисодий сиёсатида хизматлар салмоғини оширишга қаратилган ислоҳотлар

ушбу хизмат соҳаларини янада ривожлантиришни талаб этади. Масалан,

хизматлар тури сифатида савдо уйлари, ташкилотлари, ярмаркалар,озиқ-овқат

ва ноозиқ овқат маҳсулотларини сотишга ҳамда уларни ишлаб

чиқарувчиларини самарали фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Аммо,

хизматлар махсус товар сифатида уни кўрсатувчиларга ўзига хос талабларни

бажаришни талаб этади.

Ушбу фикрни тасдиғи сифатида ярмаркаларни ўрни ва ролини мисол

қилиш мумкин. Кейинги вақтларда хизмат соҳасининг савдо-воситачилик

таркибий тузилмаси сифатида уларнинг роли жаҳон тажрибасида бирмунча

пасайиб бормоқда. Етакчи ўринга хизматлар бозори таркибида ушбу бозорнинг

ҳолати ҳақида ишлаб чиқарувчилар ва хизмат истеъмолчилари ҳақидаги

ахборотларни тўплаш ва қайта шлаш зарур.

Республикамизда барча иқтисодий фаолият турлари каби хизмат

кўрсатиш соҳасида ҳам таркибий ўзгаришлар содир бўлмоқда. Жумладан, 2009-

2015 йил статистик маълумотлари таҳлил қилинганда, 2009 йилда жами

хизматлар таркибида энг катта улуш транспорт хизматлари (31,9 %) ҳиссасига

тўғри келган бўлса, ушбу кўрсаткич йиллар давомида камайиб борган ва 2015

йилда 26,6 %ни ташкил этган, ёки 2009-2015 йиллар давомида транспорт

хизматларининг жами хизматлар таркибидаги улуши 5,3 %га камайган.

Шунингдек, таҳлил қилинаётган давр давомида жами хизматлар

таркибида қурилиш хизматлари (7,4 %) алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари

(1,3 %) камайиш тенденциясига эга эканлиги аниқланди.

Жами хизматлар таркибида савдо ва овқатланиш хизматларининг улуши

2009 йилда 17,4 %ни ташкил этган бўлса, 2015 йилда ушбу кўрсаткич 23,8 %ни

ташкил этган ёки жами хизматлар таркибида савдо ва овқатланиш

хизматларнинг ҳиссаси 6,4 %га ошган. Бундан ташқари, таҳлил қилинаётган

давр давомида жами хизматлар таркибида молиявий хизматлар (1,2 %), таълим

хизматлари (2,9 %), маиший хизматлар (2,4 %), соғлиқни сақлаш хизматлари

(1,2 %), қишлоқ хўжалиги соҳаси хизматлари (0,5 %) ва компьютерли

дастурлаш хизматлари (0,2 %) ўсиши кузатилган.

2015 йил маълумотларига кўра хизмат кўрсатиш соҳаси таркибида

транспорт хизматлари (логистика хизматларини қўшган ҳолда) (26,6 %) ҳамда


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

5

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

савдо ва овқатланиш хизматлари (23,8 %) устувор аҳамиятга эга бўлиб, жами

хизматларнинг ярмидан ортиғи айнан ушбу хизматлар улушига тўғри келмоқда
(1-жадвал).

1-жадвал

Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларининг таркиби, жамига

нисбатан фоизда*

Хизмат турлари

2009 й. 2011 й. 2013 й.

2015 й.

1

2

3

4

5

Жами – хизматлар*

100,0

100,0

100,0

100,0

Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари

6,7

6,4

5,4

5,4

Компьютерли дастурлаш хизматлари

0,0

0,0

0,2

0,2

Молиявий хизматлар

8,1

8,3

8,4

9,3

Транспорт хизматлари
(логистика хизматларини қўшган ҳолда)

31,9

29,5

27,8

26,6

Қурилиш хизматлари

13,2

11,7

4,8

5,8

Технологик ускуналарни таъмирлаш
ва техник хизмат кўрсатиш

0,8

0,8

0,5

0,8

Қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш
ва техник хизмат кўрсатиш

0,1

0,1

0,1

0,1

Туризм-саёҳат хизматлари
(меҳмонхоналар хизматини қўшган ҳолда)

0,5

0,4

0,5

0,5

Савдо ва овқатланиш хизматлари

17,4

21,3

22,4

23,8

Маиший хизматлар

1,7

1,3

3,5

4,1

Таълим хизматлари

0,0

0,0

2,8

2,9

Соғлиқни сақлаш хизматлари

0,0

0,0

1,0

1,2

Қишлоқ хўжалиги cоҳаси хизматлари

0,0

0,0

0,6

0,5

Бошқа хизматлар

19,5

20,2

21,9

18,8

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

асосида ҳисобланган. *Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 майдаги
1754-сонли

қарорида

белгиланган

хизматларнинг

асосий

турлари

бўйича

шакллантирилган.

Хизмат кўрсатиш корхоналари фаолияти самарадорлигини оширишнинг

яна бир ташкилий механизмларидан бири – бу соҳа учун хизмат қиладиган

ахборотлар тизимидир.Мазкур тизим ўз ичига, фикримизча, қуйидагиларни

қамраб олади: реклама агентликлари, маркетинг хизмати марказлари, доимий

ёки кўчиб юрувчи кўргазмалар, ахборот воситалари ва электрон алоқа

тизимлари ва бошқалар. Фикримизча, хизмат кўрсатиш соҳасида ахборот

таъминотини янада ривожлантириш аҳолини хизматларга бўлган тўлов

қобилиятини истиқболлаштиришни асослаш, ушбу соҳани ўсиш динамикасини

баҳолаш, кўрсатиладиган хизматлар сифати ва самарадорлигини яхшилашга

имконият яратади. Бунинг учун вилоят миқёсида хизматларга бўлган талабни

ўрганиш бўйича махсус хизматни ва маркетинг марказларини ташкил этиш

керак. Ушбу ташкилий тузилма қуйидаги фаолият йўналишларини ўз ичига

олади:

янги хизмат турларига бўлган талаб ва таклифни ўрганиш бўйича

илмий-амалий қўлланмаларни ишлаб чиқиш;

хизматларга эҳтиёж сезаётган субъектлар учун вилоят миқёсида

хизматлар конъюнктураси учун ҳисоботлар, буклетлар, маърузалар тайёрлаш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

6

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

кўрсатиладиган хизмат сифатини аниқлаш учун сўровномалар,

социологик тадқиқотлар ўтказиш;

хизматлар соҳасидаги муаммоларни ечиш бўйича ижтимоий

тадбирларда, ярмаркаларда, кўргазмаларда иштирок этиш.

Хизмат кўрсатиш корхоналари ахборот таъминотини таъминловчи муҳим

ташкилий бўғин бу реклама фаолиятидир. Унинг ушбу соҳа учун аҳамияти

хизматлар ҳақидаги маълумотларни турли хил шаклларда омма орасида

тарқатишдан иборат, шу билан бир қаторда реклама нафақат ахборот манбаи,

балки у хизматларга янги эҳтиёжлар ва аҳолини тўлов қобилиятини

рағбатлантирувчи муҳим ташкилий механизмдир[4].

Ҳозирги кунда хизмат кўрсатувчи корхоналар ўз реклама хизматларини

ташкил этиш имкониятига эга эмаслар, чунки уларнинг бу мақсади учун на

молиявий на моддий имкониятлари мавжуд. Шунинг учун, факримизча, вилоят

миқёсида хизмат турларини тарғибот қилувчи хизмат кўрсатиш корхоналари ва

истъемолчилар ўртасида шартномалар тузувчи, махсус буюртмалар билан

ишловчи махсус реклама агентликларини тузиш зарур.

Хизматлар бозори муқобил тарзда ривожланиб бораётган таркибий

элементлардан яна бири – бу уларнинг ярмарка ва кўргазмаларидир. Ҳозирги

вақтда улгуржи ярмарка ва кўргазмаларнинг вазифалари тубдан ўзгариб

бормоқда. Бу ўзгаришлар хизматлар фаолияти самарадорлигини реал тарзда

оширишга йўналтирилгандир [3].

Хизмат кўрсатиш соҳасида ахборот оқимини моддий-техник асосини

таъминлаш ўз таркибига телефон, телекс, факсимал алоқа, спутник алоқаси,

компьютер марказларини қамраб олувчи ахборот ва алоқа воситаларини

ташкил этади. Ахборот марказлари ва алоқанинг хизмат кўрсатиш соҳасини

такомиллаштиришдаги

хусусиятларидан

бири,

улар

асосида

ишлаб

чиқарувчилар ва хизмат кўрсатувчилар ўртасида мустақил равишда алоҳида

ахборот таъминотига эга бўлиш имкониятини юзага келтиради ҳамда уларнинг

ахборотга эга бўлиши бўйича бир-бирига боғлиқлик бўлмайди. Бу ҳол хизмат

кўрсатувчи корхоналарнинг фаолияти самарадорлигини таъминлайди.

Хизмат кўрсатиш бўйича ахборотларни тўплаш, қайта ишлаш ва уларни

етказиб беришни такомиллаштиришдан келадиган самара трансакцион

харажатларни

камайтиришда,

хизматлар

кўрсатиш

самарадорлигини

оширишда, моддий-техник таъминотни яхшилашда, молиявий ресурслар

айланишини жадаллаштиришда намоён бўлади. Шунинг учун, фикримизча,

ҳозирги вақтда хизмат кўрсатиш соҳаси тармоқлари ҳақида ахборот ресурслари

бўйича маълумотлар банкини яратиш, уларнинг базавий тўпламини ташкил

этиш

муҳим

аҳамиятга

эга

бўлиб,

соҳанинг

ривожланишини

истиқболлаштириш йўналишларини тадқиқ этишда манба бўлиб ҳисобланади.

Фикримизча,

ҳудудий

даражада

хизмат

кўрсатиш

соҳасини

ривожлантириш давлат дастурини амалга ошириш бўйича ахборот

таъминотини шакллантириш зарур. Бунга кўра, вилоятда фаолият юритувчи

хизмат кўрсатиш субъектлари учун қуйидаги тадбирларни амалга оширишда

маълумотлар банки муҳим роль ўйнайди:

вилоят аҳолисига, корхоналарга, тадбиркорларга маълумотлар банки

орқали уларнинг хизматлар ҳақида тўлиқ маълумотлар олиш имконини беради;

вилоят миқёсида ахборот пунктларини очиш, жойлаштириш йўли

билан жами аҳоли учун ахборотлардан фойдаланишга имконият яратади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

7

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Хизмат кўрсатиш корхоналари самарадорлигини оширишда иқтисодий-

ҳуқуқий инфратузилманинг ўрни каттадир. Мазкур тузилма таркибига хўжалик

суди, ҳуқуқий маслаҳат марказлари, нотариус ва адвокатлик идораларини

қамраб олади. Уларнинг роли муҳимлиги шундаки, бозор муносабатлари

ривожланиши шароитида хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида пайдо

бўладиган низоларни бартараф этишдан иборатдир. Чунки, бозор

иқтисодиётининг ҳуқуқий ва меъёрий асослари турли хил фаолиятлар билан

шуғулланувчи субъектлар сонини ҳаддан ташқари кўпайишига олиб келади.

Албатта, бундай ҳолат улар ўртасида ўзаро келишмовчиликлар, низоларни

бўлишига сабаб бўладики, уларни ўз вақтида бартараф этиш хизматларни янада

яхшлашга олиб келади.

Хизмат кўрсатиш ходимлари фаолиятини ташкилий жиҳатдан

таъминлашнинг асосий мақсади самарадорликка эришиш билан боғлиқ

ижтимоий ва иқтисодий мақсадларга: рақобатбардош товар ва хизматлар ишлаб

чиқариш ва сотишни амалга ошириш, ишчи кучини тиклаш учун

корхоналарнинг мавжуд имкониятлари ва натижаларига фаол равишда таъсир

этишдан иборат. Бунинг маъноси шуки, ходимлар фаолиятини ташкилий

жиҳатдан таъминлаш бир томондан, олинадиган фойдани кўпайтиришга

кўмаклашиши, иккинчи томондан эса меҳнатга қобилиятли жамоа ярата олиш

имконини беради (1-расм).





















1-расм. Хизматлар кўрсатиш корхоналари фаолиятлари самарадорлигини

ошириш ташкилий-иқтисодий механизми элиментлари

Муаллиф ишланмаси.

1.

Меҳнат тақсимоти

2.

Меҳнат нормаларини такомиллаштириш

3.

меҳнат шароитини яратиш

4.

Иш жойини ташкил этиш

5.

Ишлабчиқаришвахизматкўрсатишмаданият

инияшириш
6.

Иш жойларини ташкил этиш

7.

Иш жойларини ихтисослаштириш

8.

Ходимнинг

меҳнат

натижаларидан

манфаатдорлигини ошириш
9.

Меҳнат унумдорлигини ошириш резерв-

ларини аниқлаш.

1.

Корхонага илғор меҳнат усуллари ва

услубларини жорий этиш
2.

Хизмат

кўрсатиш

жараёнида

меҳнатнинг буюмлашган элементларидан
фойдаланишни яхшилаш
3.

Хизматлар

рақобатбардошлигини

ошириш
4.

Хизматлар

бозори

конъюнктураси

бўйича маълумотлар банкини яратиш
5.

Ходимлар

фаолиятини

техник

тараққиёт элиментлари билан мувофиқ-
лигини таъминлаш
6.

Хизматларни

истеъмол

қилиш

жараёнининг ташкилий техник самара-
дорлигини ошириш
7.

Ходимлар сифат таркибини такомил-

лаштириш

Хизмат кўрсатиш корхонаси

фаолиятини ташкилий

жиҳатдан таъминлаш

Ходимларнинг индивидуал

меҳнат фаолиятини ташкил

этиш

Хизмат кўрсатиш корхонаси

миқёсида


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

8

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Хулоса

ва

таклифлар

Хизмат кўрсатиш корхоналарида ходимлар фаолиятини ташкилий

жиҳатдан таъминлаш уларни самарали бошқариш борасида биринчи даражали
вазифа бўлиб қолмоқда. Шунингдек хизмат кўрсатиш жараёнида юқори
сифатга эришиш ва меҳнат унумдорлигини ошириш усулларини яхши
ўзлаштирган раҳбар ва мутахассис кадрларга талаб ортиб бормоқда. Корхона
ходимларининг умумий меҳнат натижалари ҳар бир ходимнинг шахсий меҳнат
натижаларига боғлиқдир. Шу сабабли уларнинг биргаликда фаолият олиб
боришлари учун муайян тартибни сақлаб бориш, ишнинг бошланиши ва
тугалланиши, танаффусларга риоя этиш лозим. Шунингдек меҳнат интизомини
сақлаб боришнинг аниқ механизми ҳам зарур.

Ҳозирги вақтда хизматлар бозорида ахборотлар роли жиддий равишда

ўсмоқда. Хизматлар кўрсатиш самарадорлигини ошириш учун ахборотларга
юқори эҳтиёж ва ахборот жараёнларининг шиддатли ривожланиши
корхоналарда унинг ташкилий бўлимларини яратишни биринчи ўринга олиб
чиқади. Ҳақиқатдан ҳам бундай ахборот тизимлари хизматларига талаб
ҳудудий хизматлар бозорини қамраб олиш доирасигача кенгайиб боради.

Фикримизча, корхоналарда ахборотлаштириш бўлимлари қуйидаги

таркибий қисмларни ўз ичига олиши зарур:

хизматлар бозорида хизматларга бўлган талаб ва таклиф ҳақида

бошланғич маълумотларни тўплаш;

маълумотларни қайта ишлаш дастурини ишлаб чиқиш;

мавжуд йиғилган ва тўпланган ахборотлар асосида муълумотлар

базасини яратиш.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Абдукаримов Б.А. Коммунал хизматларни такомиллаштириш – аҳолига

қулайликлар яратиш омили. - Т.: Фан ва технология, 2007. -28 б.

2. Абдурахмонов К.Х. Меҳнат иқтисодиёти (Дарслик). Т.: Меҳнат, 2004. -

б.397.

3. Бурменко Т.Д. Экономика сферы услуг (Вводный курс) / Т.Д.Бурменко.

–Иркутск: Изд-во БГУЭП, 2004. –С.37-38.

4. Управления и организация в сфери услуг: теория и практика:

ServisemenedjmentandOperation – 2-е межнарод изд. (пер.санглнар.наук ряд.
В.В. Кулибановой) / К.Хаксивер, Б.Рендер, Р.С.Рассел, Р.Г.Мердик –Спби.др:
Питер бух. 2002. – С. 496.

5. “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар

стратегияси тўғрисида”ги 2017 йил 7 февралдаги Ўзбекистон Республикаси
Президентининг ПФ-4947-сонли фармони, 1-илова, 3.2-банд.

6.Ўзбекистон Республикаси йиллик статистик тўплами. 2009-2016

йиллардаги статистик тўплам.


Библиографические ссылки

Абдукаримов Б.А. Коммунал хизматларни такомиллаштириш - ахолига кулайликлар яратиш омили. - Т.: Фан ва технология, 2007. -28 б.

Абдурахмонов К.Х. Мсхнат иктисодиёти (Дарслик). Т.: Мохнат, 2004. -6.397.

Бурменко Т.Д. Экономика сферы услуг (Вводный курс) / Т.Д.Бурмснко. -Иркутск: Изд-во БГУЭП, 2004. -С.37-38.

Управления и организация в сфсри услуг: теория и практика: ServisemenedjmentandOperation - 2-е межнарод изд. (пер.санглнар.наук ряд. В.В. Кулибановой) / К.Хаксивер, Б.Рендер, Р.С.Рассел, Р.Г.Мердик -Спби.др: Питер бух. 2002. - С. 496.

“Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш буйича харакатлар стратегияси тугрисида”ги 2017 йил 7 февралдаги Узбекистан Республикаси Президентининг ПФ-4947-сонли фармони, 1-илова, 3.2-банд.

Узбекистон Республикаси йиллик статистик туплами. 2009-2016 йиллардаги статистик туплам.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов