Экономические аспекты определения влияния размера класса на качество обучения в общеобразовательной школе

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
128-140
20
8
Поделиться
Тагаев, Ш., & Умарова, Р. (2017). Экономические аспекты определения влияния размера класса на качество обучения в общеобразовательной школе. Экономика и инновационные технологии, (2), 128–140. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9227
Шухрат Тагаев, Узбекский государственный университет мировых языков

начальник отдела

Рано Умарова, Академия государственного управления при Президенте Республики Узбекистан

слушатель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье освящены вопросы, связанные с влиянием размера классов качества обучения в школах. Количество школьников в классах, превышающих установленную норму рассматривается как отрицательный фактор, влияющий на качества и эффективности образования. Результаты исследований, проведенных зарубежными учеными в области размера класса анализируются в статье. Статься также пытается определить, в какой степени размеры классов в школах Узбекистана соответствуют мировым стандартам и степени, в которой (размер класса) влияет на качество образования с помощью корреляционно-егрессионного анализа


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

1

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА СИНФЛАР ҲАЖМИНИНГ

ТАЪЛИМ СИФАТИГА ТАЪСИРИНИ АНИҚЛАШНИНГ ИҚТИСОДИЙ

ЖИҲАТЛАРИ

Тагаев Шуҳрат Муртазаевич,

ЎзДЖТУ бўлим бошлиғи,

Умарова Раъно Суннатхоновна

,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ДБА тингловчиси

E-mail:

rano.umarova.2016@mail.ru

Аннотация:

Ушбу мақолада умумтаълим мактабларида синфлар

ҳажмининг ўқувчилар таълим сифатига таъсири билан боғлиқ масалалар
ёритилган. Синфда ўқувчилар сонининг белгиланган меъёр даражасидан
ортиқ бўлиши таълим сифат ва самарадорлигига салбий омил сифатида
кўрилган. Бу соҳада хорижий олимлар томонидан ўтказилган тадқиқотлар
таҳлил қилинган. Мамлакатимизда умумтаълим мактабларида синфлар
ҳажми қанчалик даражада халқаро стандартларга мос келиши ҳамда таълим
сифатига қай даражада таъсир қилиши корреляцион-регрессион таҳлил
асосида аниқланди.

Аннотация

:

В статье освящены вопросы, связанные с влиянием

размера классов качества обучения в школах. Количество школьников в
классах, превышающих установленную норму рассматривается как
отрицательный фактор, влияющий на качества и эффективности
образования. Результаты исследований, проведенных зарубежными учеными в
области размера класса анализируются в статье. Статься также пытается
определить, в какой степени размеры классов в школах Узбекистана
соответствуют мировым стандартам и степени, в которой (размер класса)
влияет на качество образования с помощью корреляционно-регрессионного
анализа.

Abstract:

The article sheds some light on the issues related to impact of the

size of classes at public schools on the students’ achievements. The number of
students in classes exceeding the fixed norm is considered as having a negative
factor influencing quality and effectiveness of education. Research results conducted
by international scientists in the field of class size are analyzed in the article. The
paper also tries to identify the extent to which the class sizes in public schools of
Uzbekistan correspond to the world standards and the degree to which it (class size)
influences the education quality through correlation-regression analysis.

Калит сўзлар:

синф ҳажми, таълим сифати, таълим самарадорлиги,

ўқувчилар ўзлаштириши, экспериментал ва ноэкспериментал тадқиқотлар,
тест натижалари.

Кириш

Жамият тараққиёти ҳамиша замонавий билимларни чуқур эгаллаган

кадрларнинг юксак малакаси билан боғлиқ бўлиб келган. Мамлакатнинг
илмий, иқтисодий, маданий-маърифий салоҳиятини янада кўтариш асосан


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

2

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ёшлар зиммасига тушади, шу боисдан истиқлолимизнинг илк қадамларидан
бошлаб, мамлакатимизда янги замон авлодини тарбиялаш, улар дунёқарашини
янгича

қадриятлар

асосида

шакллантириш

давлатнинг

устувор

йўналишларидан бири сифатида белгиланди. Ўзбекистоннинг Биринчи
Президенти таъкидлаганидек, “Таълим тизимини ислоҳ қилиш вазифалари
муваффақиятли ҳал этилса, ижтимоий сиёсий иқлим кескин ўзгаради, одамлар
онгида демократик қадриятлар қарор топади. Инсон жамиятдаги ўрнини онгли
равишда ўзи белгилайди” [1].

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни ҳамда

Кадрлар тайёрлаш миллий дастури мамлакатимизда малакали кадрлар
тайёрлашнинг янги истиқболли тизимини яратишга асос бўлди. Бу тизимдан
кўзланган асосий мақсад таълим соҳасини жиддий ислоҳ қилиш, кадрлар
тайёрлаш ишини мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик
ислоҳотлар билан уйғунлаштириш, таълим-тарбиянинг жамиятдаги мавқеини
кўтариш, бу жараёнга энг малакали ва фидойи мутахассисларни жалб этишдан
иборат бўлди.

Сўнгги йилларда дунё тараққиётида таълимнинг аҳамияти изчил ошиб, у

нафақат иқтисодиётни, балки бутун жамиятни сифат жиҳатдан янги босқичга
олиб чиқишда энг муҳим омиллардан бирига айланди. Таълимнинг роли инсон
капитали таъсири ўсиши билан бирга муттасил юксалиб бормоқда. Бугун
жамиятимизнинг барча соҳаларини модернизациялаш орқали дунёнинг энг
ривожланган давлатлари қаторидан ўрин эгалламоыдамиз. Бу мақсадга тўла
эришиш учун бизга инновацион фикрлайдиган, илм-фаннинг турли соҳаларида
илғор ғоя ва таклифларни амалиётга жорий этишга қодир малакали кадрлар
зарур. Бундай юксак салоҳият эгаларини мактаб давридаёқ кашф этиб борсак,
таълимнинг кейинги босқичларида бунинг самараларини кўришимиз мумкин.
Шундай экан, энг аввало таълимнинг қуйи бўғини бўлган мактаб таълимини
ривожлантириш, тизимни сифат босқичига кўтариш ислоҳотларини
жадаллаштириш талаб этилади.

Замонавий таълим дастурлари жамият ва шахснинг концептуал

муаммоларидан келиб чиқмоғи ҳамда XXI асрнинг қуйидаги билим ва
кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилмоғи лозим [2]:

1.

Дунёвий тафаккур, экологик маданият;

2.

Ўз хатти-ҳаракатлари учун жавобгарлик туйғуси;

3.

Ижодий фикрлаш, янги ғояларни таклиф қилиш;

4.

Ахборотлар билан ишлаш, интеллектуал технологиялардан оқилона

фойдаланиш, зарур маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш, керакли хулосалар
чиқара олиш;

5.

Толерантлик, ҳар хил ижтимоий гуруҳларда муносабатларга тез

киришувчан бўлиш, муаммонинг энг адолатли ечимини топа олиш, социал
кўникмалар.

Таълимнинг

сифатини

оширишда

хорижий

мамлакатларнинг

тажрибаларини ўрганиб бориш ҳам бугунги куннинг долзарб масалалари
қаторидан жой олган. Ушбу мақолада таълимда мавжуд бўлган ва таълим
сифатига таъсир қиладиган омиллардан бири – умумтаълим мактабларида


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

3

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

синфлар ҳажмининг ўқувчилар таълими сифат ва самарадорлигига таъсири
борасида Америка Қўшма Штатлари олимлари томонидан 1985-1989 йилларда
ўтказилган “STAR”, яъни “Барқарорликка эришиш қадамлари лойиҳаси”
номли тадқиқоти ва унинг натижалари шарҳланади. Ўқувчиларнинг
ўзлаштириш кўрсаткичлари синф ҳажмининг катта ёки кичиклигига қай
даражада боғлиқ ёки боғлиқ эмаслиги турли экспериментал ва
ноэкспериментал шароитларда тадқиқ қилиниб, натижалар таҳлил қилинган ва
тегишли хулоса ҳамда тавсиялар чиқарилган.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Ўтган асрнинг 90-йилларига келиб дунёнинг кўплаб мамлакатларида

бошланғич ва ўрта таълимга бўлган талаб нисбатан ортди. Йил сайин сони
ортиб бораётган ўқувчиларни таълим билан таъминлаш муаммосини ҳал
қилишда фақат янги мактаблар қуришнинг ўзи кифоя қилмади. Бундай
ҳолларда мактабларда ўқитувчи ва ўқувчилар нисбатини кўпайтириш билан
бир вақтда кўпроқ ўқувчиларни қамраб олиш мақсадида синфлар ҳажмини
кенгайтириш ҳоллари ҳам кузатилди. 1995 йилда ЮНИСЕФ/ЮНЕСКО
томонидан дунёнинг ривожланишда ортда қолаётган 14 та мамлакатида
ўтказилган текшириш натижаларига кўра, Бутан, Мадагаскар ва Мальдив
оролларининг шаҳар ва қишлоқ ҳудудларида бир синфдаги ўқувчилар сони 30
нафар атрофида, Непалнинг қишлоқ мактабларида 73 нафаргача ҳамда
Экваториал Гвинеяда 118 нафаргача ўқувчини ташкил қилар экан.

Бундай ҳолда, синфлар ҳажмининг катта бўлиши таълим сифатига

таъсир қиладими деган табиий савол туғилади. Педагог ва тадқиқотчилар
синфлар ҳажми ва таълим сифати ўртасидаги ўзаро алоқани ўрганиб, улар
ўртасида боғлиқлик борлигини исботлаганлар, лекин ушбу алоқа доимий
эмаслигини таъкидлашган.

Чунки, мазкур мамлакатлар мактабларида ўқувчи шахсига қаратилган

юқори сифатли таълим тизими жорий этилмаган. Бундан ташқари, синфлар
ҳажми ва ўқувчиларнинг ўзлаштириши ўртасидаги боғлиқлиққа оид статистик
маълумотларда ўқитувчиларнинг ишлаш шароитларига мослашиши ва уларда
унумдорлик ҳиссининг мавжуд бўлиши каби самарадорликка таъсир қилувчи
муҳим омиллар камдан-кам ҳолларда инобатга олинади.

Синф ҳажмини қисқартириш стратегик жиҳатдан маъқулланган, аммо

маблағ талаб этадиган таълим ислоҳоти ҳисобланади. Синф ҳажми ва
ўқувчилар таълим самарадорлиги ўртасидаги узвий боғлиқлик ўқувчилар
билимини яхшилашга қаратилган таълим сиёсати сифатида синф ҳажмини
қисқартиришни таклиф этиш мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслигини
аниқлаб беради. Бунда синф ҳажми концепцияси, синф ҳажмининг ўқувчилар
ўзлаштиришини аниқлашдаги таъсири эмпирик стратегиялар муҳокамаси,
экспериментал ва ноэкспериментал методлар орқали ўрганилади.

Синф ҳажмининг таълим сифатига таъсирини аниқлашга қаратилган

тадқиқот ишининг диққат марказида ўқувчиларга етказиб берилаётган билим
сифатини ошириш ғояси туради. Шунингдек, мазкур тадқиқот қисқартирилган
ҳажмдаги синфларда берилаётган билимнинг узоқ муддатли иқтисодий
самарасини баҳолаш имкониятларини таклиф қилади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

4

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Тадқиқотда сабаб-оқибат ўртасидаги доимий алоқа статистик

кўрсаткичлар асосида корреляцион-регрессион таҳлил қилиш асосида
ўрнатилган. Тадқиқот бошида синф ҳажми ва ўқувчиларнинг таълим сифати ва
ўзлаштириши ўртасида доимий алоқа борлиги фараз қилинган. Тадқиқот
ишининг объекти сифатида бевосита синфда ўқийдиган болалар сони олинган,
предмет сифатида эса таълим сифатини оширишда альтернатив усуллардан
фойдаланиш ҳамда уларни амалда синаб кўриш муаммоси олиб чиқилган.

Тадқиқот методологияси

Синф ҳажмининг таълим жараёнига таъсирини ўрганишнинг

эмпирик

ёндашувлари

ҳақида гап кетганда, таълим сифатини ошириш масалаларини

ўрганувчи кўпчилик олимларнинг фикрича синф ҳажми ва ўқувчиларнинг
ўзлаштириши ўртасида боғлиқлик мавжуд. Лазер фойдали таълим ишлаб
чиқариш назариясини олға сурди. Унга кўра, синф ҳажмини қисқартириш дарс
вақти узилиб қолишини ва дарсда чалғишларни камайтиради, фойдали
машқларни бажариш учун етарли вақт таъминланишига олиб келади, яъни,
синфдаги ўқувчилар сони қанчалик кам бўлса, ўқитувчиларда ўқувчиларга
дарсни яхши тушунтириб бериб, мавзуни мустаҳкамлаш учун имконият
шунчалик кўп бўлади [3]. Ушбу моделнинг яна бир хулосаси шундаки, дарс
жараёнида ўқувчи ўзини яхши тутиши р ва ўзини ёмон тутиши (1–p) эҳтимоли
ҳам ҳисобга олинган. Ушбу моделда ўқувчининг дарс жараёнида ўзини ёмон
тутиши, ёмон хулқ-атвор намоён қилиши ҳамда мавзуга доир бўлмаган
саволлар сўраши дарс жараёнини секинлаштириши ифода этилган. Агарда
синфда n та ўқувчи бор бўлса,

синфда ўтирганларнинг ўзини яхши хулқ-

атворда тутиши ҳамда дарс самарали ўтаётганлигини билдиради. Ушбу
моделда синф ҳажмининг катта-кичиклиги таъсири нафақат синфда
ўтирганлар сонини камайтиришга, балки ўқувчиларнинг хулқ-атворига ҳам
боғлиқ бўлади. Натижада, Лазер назарияси синф ҳажми таъсири ўзини яхши
тутган ўқувчилар синфида катта бўлади деган фикрни илгари суради. Бошқа
ҳолатлар ўзгармаган ҳолда синф ҳажми қисқаришининг таъсири ёмон хулқ-
атворли ўқувчилари кўп бўлган синфларда каттароқ бўлиши тахмин
қилинмоқда.

Қоидага

кўра,

иқтисодчилар

ўқувчи-талабалар

билим

олиш

самарадорлиги ва синф ҳажми ўртасидаги боғлиқликни моделлаштиришда,

i

ўқувчилар учун

j

мактабдаги ҳолатни қуйидаги формула ёрдамида

ифодалаганлар:

Бу ерда

-

ўқувчиларнинг самарадорлиги ўлчамини кўрсатади.

-

мактаб даражасидаги самарадорликка таъсир қилувчи омиллар билан боғлиқ
харажатлар, масалан, синф ҳажмини қисқартириш билан боғлиқ харажатлар,

– оиланинг таълимга ажратадиган харажатларини ўз ичига олади, - эса хато

даврини ифодалайди.

S

ва

F

ўқувчининг ҳаёти давомидаги харажатларини

ўлчайди ва эконометрикада кузатилмайдиган харажатларни ҳам ўз ичига
олиши мумкин. Синф ҳажмида салбий коэффициент синф ҳажми ошиши
билан ўқувчиларнинг самарадорлиги камайишини кўрсатиб туради.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

5

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Ноэкспериментал тадқиқотлар

Синф ҳажми ва ўқувчиларнинг ўзлаштириши ўртасидаги боғлиқликни

ноэкспериментал шароитларда тадқиқ қилувчи бир қанча тадқиқотлар мавжуд.
Ҳанушек (1986, 1997) нинг компьютер маълумотлар базасига асосланган
таҳлилининг таъсирида берилган хулосалари шулар жумласига киради [4]. У
таълим иқтисодиёти соҳасидаги адабиётларда синф ҳажми ва ўқувчиларнинг
ўзлаштириши ўртасида қандайдир боғлиқлик мавжудлилига шубҳа билан
қарайди. У томонидан ўтказилган 59 та тадқиқот ишларининг фақат 15 % ида
ўқувчилар ўзлаштириши ва синф ҳажми ўртасидаги боғлиқлиқга ижобий баҳо
берилган ва статистик муҳим деб топилган. Аммо, Кругер томонидан қайта
таҳлил амалга оширилганда, у компьютер маълумотлари базасига асосланган
юқоридаги таҳлил натижаларининг ишончлилигига шубҳа билан қарайди ва
кўп ҳолларда адабиётларда қисқартирилган синф ҳажмининг ижобий таъсири
ўз тасдиғини топганини таъкидлайди

[5].

Ханушекнинг компьютер маълумотлар базасига асосланган таҳлилини

сифатли деб ҳисоблаб бўлмайди, чунки тадқиқот ташқи кузатув методи
ёрдамида ўтказилган. Бу метод таъсирни аниқлашда етарли даражада самарали
ҳисобланмайди ва бунинг бир неча сабаблари мавжуд. Биринчидан, ҳақиқий
эксперимент ўтказилмаган ҳолда, синф ҳажмининг ўзгариши мактаб
доирасида камдан-кам тасодифий амалга оширилади. Мисол тариқасида, агар,
ўқувчилар кичикроқ синфларга мажбурий белгиланса, синф ҳажми
коэффиценти кичик синфда бўлишнинг тўғри таъсирини акс эттирмасликдан
ташқари, олдинги паст ўзлаштириш кўрсаткичлари таъсири каби
ўзгарувчиларни ҳам инобатга олмайди [6].

Шунингдек, агар мактаб ичида синфда кичик тафовутлар бўлса, масалан,

бир синфда 22 нафар ва иккинчи синфда 23 нафар ўқувчи бўлса, у ҳолда бу
каби кичик таъсирни баҳолаш учун жуда кўп маълумотлар керак бўларди.
Умуман олганда аниқ далилларга асосланмаган тадқиқотлар орқали давлат
сиёсатини амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлмайди. Демак, таъкидлаш
мумкинки, асосий эътибор экспериментал ҳамда Куази экспериментал
далилларга қаратилиши лозим.

Экспериментал тадқиқотлар

Синф ҳажмини қисқартириш бўйича энг самарали ва салмоқли

тадқиқотлар STAR лойиҳаси маълумотларига асосланади. STAR лойиҳаси кенг
миқёсда АҚШнинг Теннеси штатидаги умумтаълим мактабларининг 3-
синфларида синф ҳажмини қисқартиришнинг таъсирини текшириш мақсадида
ўтказилган тажрибадир. Мостеллер [7] “Барқарорликка эришиш қадамлари
лойиҳаси” (Project Steps to Achieving resilience, STAR)ни “таълимнинг мазкур
жабҳасида ўтказилган кенг миқёсдаги тадқиқотларидан бири ҳамда мактаблар
салоҳиятини кўтариш мақсадида ўтказилган, таълим соҳасида муҳим бўлган
тадқиқот турини ва масштабини ўзида мужассам қилган” лойиҳа сифатида
таърифлайди.

Экспериментал усулда ўтказилган ушбу тадқиқотда ўқувчилар мактабда

тасодифий танлаб олинди ва учта гуруҳга ажратилди – кичик ҳажмли синф
(13-17 нафар ўқувчи), одатий ҳажмдаги синф (22-25 нафар ўқувчи) ҳамда


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

6

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ўқитувчининг ёрдами билан тўлиқ иш куни ишлайдиган одатий ҳажмдаги
синф (25-30 нафар ўқувчи). Ўқитувчилар ҳам синфларга тасодифий танлаб
олинди. Эксперимент қатнашчилари 1985-1989 йилларда мактабгача
таълимдан мактабнинг учинчи синфигача бўлган болалар гуруҳларидан иборат
бўлиб, турли географик ҳудудлардан (шаҳар, шаҳар атрофи ва қишлоқлардан,
асосан кам даромадли ва ўрта табақага мансуб аҳоли қатламидан танлаб
олинган) 79 та давлат мактабларини қамраб олди. Умумий ҳисобда тажрибада
11 600 нафар ўқувчилар ва 1330 нафар ўқитувчилар иштирок этишди [8].
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, эксперимент баъзи ўқувчилар учун
фавқулодда фойдали бўлди ва уларнинг кўпроқ билим олишлари учун
имконият яратди, лекин, ўз навбатида лойиҳа штатдаги одатий синф ҳажмини
оширмади. Унинг натижаларига таянган ҳолда ўша вақтда синф ҳажмини
белгиланган миқдордан оширишнинг иложи йўқ эди. Шу тариқа, ҳеч бир
ўқувчининг билим сифати улар катта ҳажмдаги синфларга қайтарилган вақтда
ҳам ёмонлашмади.

Экспериментдаги ўқувчилар Теннесидаги барча 4-8-синфларни қамраб

олган кейинги таҳлилга ҳам жалб этилди ва ушбу таҳлил жараёнига мамлакат
миқёсида ОТМларга кириш имтиҳонларини топширувчилар – ўн иккинчи
синф битирувчилари ҳам қамраб олинди. Қўшимча тарзда ота-оналарнинг
мурожаатларига кўра одатий ҳажмдаги синф ҳамда ўқитувчининг ёрдами
билан тўлиқ иш куни ишлайдиган одатий ҳажмдаги синфлардаги барча
ўқувчилар биринчи синфда тасодифий асосда алмаштирилиб турилди. Ушбу
ҳолат дастур эволюцияси учун унчалик муаммоли бўлмаган, чунки, у янги
тасодифий танловни ўз ичига олар эди.

Умуман олганда, мазкур тадқиқот доирасида оддий ва ёрдамчи синфлар

ўртасида ҳеч қандай фарқ топилмади, шунинг учун, ушбу икки гуруҳ назорат
гуруҳи сифатида баъзан бирлаштирилиб турилди. Ниҳоят, иштирокчиларнинг
кичик қисми (10% га яқини) тасодифий бўлмаган ҳолатда бир турдаги синфдан
иккинчи турдаги синфга кўчирилди.Ушбу кўчиришлар ота-оналарнинг
фарзандларини кичик ҳажмдаги синфларга ўтказиш хоҳиш-истаги билан эмас,
балки ўқувчиларнинг ёмон хулқ-атвор намоён қилганлиги билан боғлиқдир.
Жами синфдан-синфга кўчиришларнинг 25%и талаб юқори бўлган кичикроқ
синфларга бўлди.

Умуман олганда, лойиҳа асосида қуйидаги формула ишлаб чиқилди [8]:

igs

s

is

g

is

g

is

g

g

igs

X

Y

3

2

1

0

AIDE

SMALL

Бунда

g

натижалар ўлчовининг даражасини билдиради, ҳар иккала

SMALL

ва

AIDE

ўзгарувчилари эса синфларга дастлабки тайинлаш

кўрсаткичлари акс эттиради ва кейинчалик қайси синфларда дарсга
қатнаганини инобатга олмайди. Ўзгармас таъсир тасодифийлик туфайли
фарқланиб туради – мактабга қабул қилиш кўрсаткичи

sw.

Ўқувчиларнинг

бошқа хусусиятлари, масалан, жинси, ирқи, ижтимоий келиб чиқиши

X

векторига киритилди, лекин тасодифий танланганлик бўлгани учун бу
элементлар ҳам синф ҳажмининг таъсирини кучли ўзгартирмайди. Боғлиқ
ўзгарувчи эса лойиҳа натижасини ифодалайди, яъни ўқувчининг пировард


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

7

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

кўрсаткичи ОТМга кириш имтиҳонида (ўқиш ва математика фанларидан олган
ўртача баллари) кўрсатган натижалари билан ўлчанади.

Юқоридаги таҳлиллар кўрсатадики, кичик ҳажмли синфларда ўқишнинг

ўқувчилар тест натижаларига таъсири 3-синфгача сезиларли бўлади. Кўп
ҳолларда ўқувчиларнинг математика ва ўқишдан олган ўртача тест натижалари
келтирилган, бу ҳолатда агар ўқувчи иккала фандан ҳам эмас, фақат битта
фандан тест натижаларига эга бўлса, бу ҳолда қатнашган бошқа фаннинг тест
балларидан фойдаланилган. Тадқиқотчилар кичик синфлардан ўқувчилар учун
нафлилик даражасини корреляцион-регрессион усулда ҳисоблаб чиқиб,
кузатилган қийматларнинг регрессия чизиғи атрофида сочилиш даражасини
0.15 стандарт четлашишларга тенг деб баҳолашган [9]. Натижалар ирқларга
қараб гуруҳлаштирилганда, қора танли ўқувчилар жами бошқа ўқувчиларга
қараганда кичик синфларда таҳсил олишдан кўпроқ самара кўришмоқда, бу
эса ўз навбатида, оқ ва қора танли ўқувчиларнинг самарадорлиги ўртасидаги
бўшлиқни бартараф этишда самарали стратегия бўлиши мумкин. Шунингдек,
нафлилик кам таъминланган оила фарзандлари учун ҳам сезиларли бўлди. 4-
синфда эксперимент якунланди ва барча ўқувчилар оддий синфларга
қайтарилди.

Умуман олганда, синф ҳажмининг қисқартирилиши таъсири статистик

жиҳатдан 8-синфгача ижобий аҳамиятга эга. Ўқувчиларнинг экспериментал
синфлардаги коэффициентлари катталиги 1/3 дан ½ га ошганлигини кўриш
мумкин. Натижалар чуқур таҳлил қилинганда эса, таъсирнинг оддий
ўқувчилардан кўра қора танли ҳамда кам таъминланган оила фарзандларида
янада сезиларли эканлиги намоён бўлади. Ноакадемик натижалар ҳам таҳлил
қилинганда, вояга етмаганлар ўртасидаги жиноятчилик ҳамда ҳомиладорлик
ҳолатлари бўйича кўрсаткичларлар ҳам анча ижобий тус олганига гувоҳ бўлиш
мумкин [10].

Синф ҳажми қисқартирилишининг ОТМларга кириш имтиҳонларига ҳам

таъсири борлиги аниқланган. Умуман олганда тест топшириш кўрсаткичлари
2%га ошар экан. Қора танли ўқувчилар ОТМ кириш имтиҳонларини
муваффақиятли топшириш эҳтимоллилик кўрсаткичи эса, агар улар кичик
ҳажмли синфда таҳсил олган бўлсалар, одатий ҳажмда таҳсил олган қора танли
ўқувчиларга нисбатан 5%га ошар экан. Оддий синфларда оқ ва қора танли
ўқувчилар орасидаги ОТМга кириш кўрсаткичидаги фарқ 12.9%ни, кичик
ҳажмли синфларда эса 5.1%ни ташкил қилди. Шу тариқа, барча ўқувчиларнинг
кичик ҳажмли синфларда таҳсил олиши тест натижаларида оқ ва қора танли
ўқувчилар ўртасидаги фарқни салмоқли равишда 60%га камайтирар экан [8].

Тасодифий экспериментнинг натижалари билан боғлиқ муаммолардан

бири ҳисобланаётган таъсир кўлами “Хоторн таъсири” остида бўлиши ва
ноэкспериментал жараёнлар учун мос келмаслиги мумкин. Яъни,
экспериментда иштирок этаётган кишилар ўзларини одатдагидан бошқача
тутишлари мумкин, чунки улар тажрибада иштирок этаётганларини ҳис қилиб
турадилар. Яна бир масала – муайян экспериментнинг натижалари бошқа
ҳолатларга ҳам умумлаштирилиши мумкин ёки мумкин эмаслиги билан
боғлиқ. Ўтган аср 80-йилларида АҚШнинг Теннеси штатида қўлланилган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

8

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

чора-тадбирлар натижаси, синф ҳажмини қисқартириш бўйича ислоҳот
қилишни режалаштираётган бошқа жойлар учун қизиқарли бўлиши мумкин.

Ўша даврда Теннесида таълимга ажратилган бюджет харажатлари бошқа

штатларга нисбатан камроқ эди (бу кўрсаткич ўқувчи жон бошига ажратилган
харажатлар ва ўқитувчилар маълумоти даражасига кўра аниқланган). Агар
асосий кўрсаткичлари паст даражада бўлиб, кўшимча ресурслар катта таъсир
кўрсатса, бунда синф ҳажмининг қисқартирилиши таъсири катта харажатли
мактаблар учун сезиларли бўлмайди. Бундан ташқари, экспериментда иштирок
этиш учун мактабларда ҳар бир синф кесимида алоҳида учтадан махсус синф
хоналари бўлиши талаб этиларди. STAR лойиҳасида иштирок этган мактаблар
бошқа мактабларга нисбатан 30%га каттароқ эди. Қўшимча ресурслар
кўшилганда ҳамда каттароқ мактабларнинг самараси юқорироқ бўлиши
ҳисобга олинганда, хулоса қилиш мумкинки STAR лойиҳаси доирасидаги
тадқиқот натижаларини кичик мактабларда қўллаб бўлмайди.

Куази – экспериментал тадқиқотлар

Ҳақиқий экспериментлар кам бўлганлиги сабабли, тадқиқотчилар

масалага бошқача ёндашувларни ҳам қидиришлари керак бўлади. Куази-
экспериментал тадқиқотлар усули бунга мисол бўла олади. Бу усулнинг устун
томони

шундан

иборатки,

тадқиқ

қилинаётганлар

ўзларининг

ўрганилаётганлигини билишмайди, шунинг учун бундай тадқиқотларда
Хоторн таъсирининг эҳтимоли камдир. Энг машҳур бўлган ёндашувлардан
бири Ангрист ва Леви томонидан ишлаб чиқилган [11].

Улар Исроилда синф ҳажмига қатъий максимал миқдор белгилаган ва

регрессив фарқни аниқлаган. Исроилда синфнинг максимал ҳажми Маймонид
қоидасига асосланган бўлиб, битта синфда ўқувчилар сони 40 нафардан
ошмаслиги керак. Натижада, агар мактабда битта синф кесимида 40 ва ундан
кам ўқувчи бўлса, у ҳолда ўша мактабда ўша синф кесимида битта синф
очилади. Агарда ўқувчилар сони 40 нафардан 41 нафарга ошса, у ҳолда
мактабда 2 та синф очилиши керак бўлади, ва ўз навбатида синфдаги
ўқувчилар сони 40 нафардан 20.5 нафарга қисқаради. Агарда ўқувчилар сони
80 нафардан 81 нафарга кўпайса, у ҳолда мактаб 2 та синфдан 3 та синфга
кўпайиши керак бўлади ва ўз навбатида, синфлардаги ўқувчиларнинг ўртача
сони 27 нафарни ташкил қилади.

Бу йўл билан Ангрист ва Леви синф ҳажмининг таъсирини чегаралашга

ҳаракат қилади. Улар STAR лойиҳасидаги каби кичик ҳажмли синфларда
таҳсил олган ўқувчиларнинг математика ва ўқиш фанларидан балларининг
кўтарилганини ҳамда кам таъминланган оила фарзандларининг ўқиши
яхшиланганлигини таъкидлайдилар.

Ургиола Боливияда шунга ўхшаш усулдан фойдаланган ва синф

ҳажмидаги бир стандарт чекланишнинг қисқариши ўқувчилар тест
натижаларини 0.2 дан 0.3га ошишига олиб келганлигини аниқлаган [12].

Таҳлил ва натижалар

Юқоридаги тадқиқотлардан хулоса қилган ҳолда, биз Ўзбекистон

тажрибасида синф ҳажмининг ўқувчилар таълим сифатига таъсирини мавжуд
статистик маълумотларга таянган ҳолда корреляцион-регрессион тадқиқот


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

9

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

усули орқали аниқлашга ҳаракат қилдик. Унда тасодифий равишда бир
вилоятдаги умумтаълим мактабларининг бошланғич синфларидаги ўқувчилар
сони ва уларнинг ўзлаштириш натижалари тадқиқот учун олинди ҳамда улар
ўртасида боғлиқлик бор ёки йўқлиги корреляция ёрдамида ўрганилди. “Халқ
таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш
бўлими” томонидан умумий ўрта таълим мактабларида ҳар чорак якунида
турли фанлар бўйича тест ва ёзма ишлар олиниб, ўқувчиларнинг билим
самарадорлиги аниқланади.

Бунда биз эътибор қаратган асосий муаммо синфдаги ўқувчилар

сонининг ортиб бораётганлиги оқибатида таълим самарадорлигининг пасайиб
бораётганлиги бўлди. Тадқиқотда танланма тарзда Самарқанд шаҳридаги 10 та
мактабнинг 4-синф (ўзбек)ўқувчилари сони ҳамда уларнинг ўқиш, она тили ва
математика фанларидан ўтказилган синовларда кўрсатган натижаларининг
ўртачаси олинган. Таҳлилнинг асосий мақсади синфдаги ўқувчилар сони билан
уларнинг самарадорлиги (ўзлаштириш натижалари) ўртасидаги боғланишни
аниқлашдан иборат. Ўтказилган таҳлил натижасида тадқиқ қилинган
синфлардаги ўқувчилар сони билан уларнинг самарадорлиги ўртасида кучли
манфий чизиқли боғланиш борлиги аниқланди.

1-расм. Камаювчи чизиқли регрессион боғлиқлиги

Манбаа: Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси маълумотлар базаси

2-расм. Башорат интерваллари графиклари

Манбаа: Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси маълумотлар базаси


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

10

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

1- ва 2- расмлардан кўриниб турибдики, синфдаги ўқувчиларнинг сони

билан уларнинг самарадорлиги орасидаги корреляция коэффициенти r=-0.833
га тенг. Демак, синфдаги ўқувчилар сони билан уларнинг самарадорлиги
орасида кучли манфий чизиқли боғлиқлик бор, яъни, синфда ўқувчилар сони
қанчалик кам бўлса, уларнинг самарадорлиги шунчалик юқори бўлади. Таҳлил
натижаларига кўра, синфдаги ўқувчилар сони бир нафарга камайса уларнинг
самарадорлиги ўртача 0.63%га ошар экан. Баҳолашнинг стандарт хатолиги
Se=1,918 га тенг, яъни, кузатилган қийматларнинг регрессия чизиғи
атрофидаги сочилиш даражаси 1,918 га тенг. Олинган натижалар асосида
корреляцион-регрессион усул ёрдамида башорат қилинганда 25 нафар
ўқувчиси бор синфнинг самарадорлиги ўртача 76,9%ни ташкил қилиши
аниқланди. Демак, синфдаги ўқувчилар сони қанчалик кам бўлса, ундаги
ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси, яъни, самарадорлиги ҳам шунчалик
юқори бўлади.

Хулоса ва таклифлар

Кўпгина мамлакатларда таълим сифатини ошириш натижасида

иқтисодиётни ривожлантириш ва керакли кадрларни тайёрлаш муаммоси
тадқиқотчилар олдига муҳим вазифа қўймоқда. Синф ҳажмини камайтириш
орқали таълим сифатини кўтариш кўплаб олимлар томонидан ишончли йўл
сифатида баҳоланмоқда. Масалан, М.Ургиола, Ж.Д.Ангрист, В.Леви,
Д.В.Шванзенбах каби олимлар ўз тадқиқотлари орқали буни тасдиқлаганлар.
Синф ҳажми ўқувчиларнинг ўзлаштириши ҳамда ижтимоий фаоллиги
ошишига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади.

Синф ҳажмининг қисқартирилиши таъсирини ўлчашга оид бўлган

кўпгина тадқиқотлар шуни кўрсатдики, у ўқувчиларнинг тест натижалари
яхшиланишига олиб келади. Шунингдек, АҚШда ўтказилган тадқиқот
натижаларига кўра, нафлилик аҳолининг ирқий камчилик қатлами ҳамда кам
таъминланган оилалар фарзандлари учун сезиларли эканлиги намоён бўлди.
STAR лойиҳаси натижаларига кўра, ушбу ўзгаришнинг таъсири ўқувчилар
оддий синфларга қайтган ҳолатларда ҳам сақланиб қолади. Бу каби далиллар
синф ҳажми билан боғлиқ таълим сиёсатини шакллантиришда ва амалга
оширишда

фойдали

ҳисобланади.

Стратегия

ишлаб

чиқувчиларни

қизиқтирадиган асосий масала – кутилаётган фойданинг сарфланадиган
харажатларга нисбатан юқори бўлиш ёки бўлмаслиги тўғрисидаги
башоратлардир. STAR лойиҳасининг иқтисодий фойдаси бўйича таҳлиллар
шуни аниқладики, умумий фойда харажатлардан юқори бўлди. Бошқа
ҳолатларда эса ушбу саволнинг жавоби мактабнинг шароитига, яъни қуйидаги
омилларга боғлиқ бўлади:

-

таълим ресурсларининг ва харажатларнинг жорий ҳолати;

-

кам таъминланган ўқувчилар сони кўп ёки камлиги;

-

дарс бериш учун етарли даражада ўқитувчилар захирасига эгалиги;

-

мавжуд ресурслардан самарали фойдаланишнинг бошқа усуллари.

Юқоридаги тадқиқотдан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистонга керакли

таклифларни киритишдан олдин мамлакатимизда ушбу йўналишдаги ҳолат ва
амалга оширилган ислоҳотлар тўғрисида айтиб ўтиш жоиздир. Ўзбекистон


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

11

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19-июлдаги “Умумтаълим
мактабларининг ўқув биноларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига [13] мувофиқ 1-9-синфларда ўқувчилар
сони 35 нафаргача, 10-11-синфларда 30 нафаргача бўлиши белгиланган (айрим
чекка туман ва қишлоқларда 25 нафар). Лекин, амалда кўпчилик таълим
муассасаларида бу кўрсаткичнинг йил сайин ошиб кетаётганлигини
кўришимиз мумкин.

Айниқса, бу ҳолат айрим фанларга ихтисослаштирилган, таълим рус

тилида олиб бориладиган, малакали ўқитувчи кадрларга эга бўлган, моддий-
техник базаси ривожланган, шаҳарнинг марказида жойлашган мактабларда
кўп кузатилади. Бундай мактабларда айрим ҳолларда битта синфда ўқувчилар
сони 50 нафаргача етиши мумкин, айниқса, бошланғич синфларда бу
кўрсаткич жуда юқори. Аммо, эътиборли томони шундаки, бундай
мактабларда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг ўзлаштириш натижалари ҳам
одатда юқори бўлади. Уларнинг фан олимпиадаларидаги кўрсаткичлари бошқа
мактаб ўқувчиларига нисбатан анча яхшидир. Бу фикр билан юқоридаги
тадқиқотнинг натижаларини инкор қилишдан йироқмиз, чунки умуман
олганда, ҳақиқатдан ҳам синф ҳажмининг катта ёки кичиклиги таълим
самарадорлигига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади.

Бундай мактабларда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг натижаси уларнинг

яна қўшимча машғулотлар олиши, куни узайтирилган синфларда
ўқитувчининг ёрдами билан уйга вазифаларини бажариши ва албатта, уйда
ота-онасининг қатъий эътибори остида бўлиши таъсирида юқори бўлиши
билан ҳам изоҳланиши мумкин. Ҳамма ҳам бундай имкониятларга эга бўла
олмаслиги сабабли таълим сиёсати асосан ўрта ва кам таъминланган аҳоли
қатламини қўллаб-қувватлашга эътибор қаратиши лозим. Синф ҳажмининг
таълим самарадорлигига таъсири борлигини биргина мисол билан тушунтириб
кетиш ўринли бўлади. Навоий шаҳрининг 11-ихтисослашган умумий ўрта
таълим мактаби бир неча йиллар давомида Республикада мактаблар рейтинги
бўйича 1-ўринни эгаллаб келмоқда. Юқори самарадорликнинг омилларидан
бири мактабда синфларнинг кичик ҳажмга эгалиги ва юқори малакали
ўқитувчиларнинг таълим беришидир. Мамлакатимизда бу каби таълим
муассасаларининг сонини янада кўпайтириш, таълим сифатини юқори
босқичга олиб чиқиш таълим соҳасида амалга оширилиши керак бўлган
ислоҳот ҳисобланади. Долзарб ҳисобланган ушбу муаммонинг ечимини ишлаб
чиқиш юқоридаги каби иқтисодий тадқиқотлардан фойдаланиб, кўп босқичли
экспериментал тадқиқотлар ўтказишга боғлиқ бўлиши мумкин.

Синф ҳажмини қисқартириш билан боғлиқ ислоҳотлар давлатдан кўп

маблағ талаб қилувчи ислоҳот ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бундай
сиёсатни амалга оширишдан аввал пухта иқтисодий таҳлил ва баҳолашлар
амалга оширилиши лозим. Бундан ташқари, бу каби ўзгаришларни бажариш
учун мактаблар ҳам етарлича моддий-техника базасига ва албатта, етарлича
салоҳиятли ўқитувчилар захирасига эга бўлиши лозим. Шу ўринда таъкидлаш
жоизки, сарфланадиган давлат харажатларининг самарадорлиги, яъни қайтими
(rate of return) қисқа ва узоқ муддатли кўламларда икки хил натижа бериши


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

12

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

мумкин. Чунки таълим соҳасида қайтимни аниқлаш учун 2-3 йил етарли
ҳисобланмайди.

Ислоҳотларни ҳаётга татбиқ қилиш орқали қисқа муддатда катта

иқтисодий қайтимга, табиийки, эришишни кутишнинг имкони бўлмаса-да,
узоқ муддатли самара, албатта, қилинаётган харажатни “оқлайди”. Ундан
ташқари,

мамлакатимизнинг

Биринчи

Президенти

И.Каримовнинг

“Фарзандларимиз биздан кўра ақлли, доно ва албатта бахтли бўлишлари
керак” деган сўзларидан мамлакатимизда инсон капитали жамғарилиши
жараёнларини такомиллаштиришга эришиш улғайиб келаётган ёш авлодга
сифатли таълим-тарбия бериш орқали изчил амалга оширилаётганига гувоҳ
бўлишимиз мумкин.

Шу ўринда, Ўзбекистон таълим тизимини ривожлантириш учун

қуйидаги таклифларни келтирмоқчимиз:

Республикадаги мактабларда синфлар ҳажмини стандартлаштиришда

минимал ҳолатга интилиш, шаҳар ва туман марказларидаги мактабларда бир
синфда ўқувчилар сонини стандарт 25 нафар, чекка ҳудудлардаги мактабларда
20 нафаргача этиб белгилашни йўлга қўйиш (чунки, чекка ҳудудларда синфлар
тўлмаслик ҳолатлари кузатилади);

Таълим тизимда синф ҳажмини қисқартиришга оид чора-тадбирлар

режасини ишлаб чиқиш ҳамда уни босқичма-босқич амалга ошириш;

Синфларнинг ҳажми қисқартирилишига мос равишда мактабларнинг

моддий-техник базаси яхшиланиши лозим, акс ҳолда, ислоҳотни амалга
оширишда муаммолар келиб чиқиши мумкин;

Мактабларнинг ўз микроҳудудига тегишли бўлган ҳудудлардан

ўқувчиларни қабул қилиши лозимлигини белгилаб қўйиш, қабул режаси
бажарилмай қолган тақдирда бошқа ҳудуддан қўшимча ўқувчи қабул қилиш
имкониятини бериш. Бу орқали айрим мактабларда режадан ортиқ ўқувчи
қабул қилишнинг олди олинади;

Мактабларда бошланғич синф ўқувчилари учун куни узайтирилган

гуруҳлар тузиш, уларга малакали кадрларни жалб қилиш;

Мактабда синф ҳажмининг қисқартирилиши билан ўқитувчига бўлган

эҳтиёж ортади, чунки ўз навбатида синфларнинг сони кўпаяди. Бу ҳолатда
ўқитувчилар

захирасини

шакллантириш,

ўз

навбатида,

педагогика

университетлари қабул квоталарини қайта кўриб чиқиш лозим;

Давлат мактаблари билан бир қаторда ихтисослашган хусусий

мактаблар сонининг ошишини рағбатлантириш лозим деб ҳисоблаймиз. Бунда,
ушбу мактаб таълим мазмуни ва ўқитувчилар малакаси Халқ таълими
вазирлиги назорати остида бўлиши назарда тутилади;

Синфлар сони кўпайиши билан мактабда штатлар сони ҳам ортади, бу

эса давлатдан таълим соҳасини молиялаштиришга яна қўшимча маблағ
ажратишни талаб қилади. Ислоҳотни амалга оширишдан олдин ҳақиқатдан
ҳам келажакда кутилаётган фойда харажатлардан юқори бўлишини
макроиқтисодий прогнозлаш ҳамда хорижий тажриба асосида иқтисодий
жиҳатдан ҳисоблаб чиқиш лозим.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

13

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Мактабда синфлар сонининг ортиши ўз навбатида қўшимча янги иш

ўринлари яратади ва аҳолини иш билан таъминлаш имконини беради.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, синфлар ҳажмининг қисқартирилиши ва

оптималлаштирилиши ўқувчиларнинг билим сифатига ва бу орқали таълим
сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Таълим сифати яхшиланиши эса, ўз
навбатида мамлакатда инсон капиталининг янада ривожланишига олиб келади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

И.Каримов. Баркамол авлод орзуси. Тошкент. Ўзбекистон.1999 й.

2.

Таълим: Замонавий даража ва моддий базани яхшилаш. Адолат СДП

қўлланма.Тошкент, 2014. 83-бет

3.

Lazear, E.P.(2001). Educational production. Quarterly Journal of

Economics 114 , 777-803

4.

Hanushek, E.A. (1999). Assessing the effects of school resources on student

performance: an update. Educational evaluation and policy analysis 21, 154-164.

5.

Krueger, A.B. Experimental estimates of education production functions.

Quarterly Journal of Economics.1999, 114 (2), pp. 497-532

6.

Boozer, M. and Rouse, C. (2001). Intraschool variation in class size:

patterns and implications. Journal of urban economics 50(1), 163-189.

7.

Mosteller, F. (1995). The Tennessee study of class size in the early school

grades. Future of children 5(2), 113-127

8.

D.W.Schanzenbach “The Economics of Class Size”. Economics of

education. USA.2010, pp.183-190

9.

Krueger, A.B. and Whitemore, D. (2001). The effect of attending a small

class in the early grades on college-test taking and middle school test results:
evidence from project STAR, Economic Journal 111, 1-28

10.

Krueger, A.B. and Whitemore, D. (2002). Would smaller classes help

close the black-white achievement gap? In Chubb, J.E. and Loveless I. (eds)
Bridging the achievement gap, pp.11-46. Washington, DC. Bookings Institution
Press

11.

Angrist, J.D and Lavy, V (1999). Using Maimonides’ rule to estimate the

effect of class size on scholastic achievement. Quarterly Journal of Economics 114
(2), pp.533-575

12.

Urquiola, M.(2006). Identifying class size effects in developing countries:

evidence from rural Bolivia. review of economics and statistics 88(1), pp. 171-177

13.

http://lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=309693

Библиографические ссылки

И.Каримов. Баркамол авлод орзуси. Тошкент. Узбекистан. 1999 й.

Таълим: Замонавий даража ва моддий базани яхшилаш. Адолат СДП кулланма.Тошкент, 2014. 83-бет

Lazear, Е.Р.(2001). Educational production. Quarterly Journal of Economics 114,777-803

Hanushek, E.A. (1999). Assessing the effects of school resources on student performance: an update. Educational evaluation and policy analysis 21, 154-164.

Krueger, A.B. Experimental estimates of education production functions. Quarterly Journal of Economics. 1999, 114 (2), pp. 497-532

Boozer, M. and Rouse, C. (2001). Intraschool variation in class size: patterns and implications. Journal of urban economics 50(1), 163-189.

Mosteller, F. (1995). The Tennessee study of class size in the early school grades. Future of children 5(2), 113-127

D.W.Schanzenbach “The Economics of Class Size”. Economics of education. USA.2010, pp. 183-190

Krueger, A.B. and Whitemore, D. (2001). The effect of attending a small class in the early grades on college-test taking and middle school test results: evidence from project STAR, Economic Journal 111, 1-28

Krueger, A.B. and Whitemore, D. (2002). Would smaller classes help close the black-white achievement gap? In Chubb, J.E. and Loveless 1. (eds) Bridging the achievement gap, pp. 11-46. Washington, DC. Bookings Institution Press

Angrist, J.D and Lavy, V (1999). Using Maimonidcs’ rule to estimate the effect of class size on scholastic achievement. Quarterly Journal of Economics 114 (2), pp.533-575

Urquiola, M.(2006). Identifying class size effects in developing countries: evidence from rural Bolivia, review of economics and statistics 88( 1), pp. 171-177

http://lex.uz/pages/getpage.aspx7lact id=309693

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов