Текущее состояние эффективности плодоовощного производства: проблемы и решения

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
209-217
12
6
Поделиться
Ли, М., & Муродов, Ш. (2017). Текущее состояние эффективности плодоовощного производства: проблемы и решения. Экономика и инновационные технологии, (3), 209–217. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9274
Марина Ли, Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства

старший научный сотрудник

Шерзодбек Муродов, Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Статья посвящена существующим проблемам выращивания плодоовощной продукции, негативного влияняе различных факторов, причин роста цен на продукцию и изменения социально-экономического состояния региона. Проведён сравнительный анализ нынешнего состояния выращивания плодоовощной продукции в стране и Наманганской области. Произведён анализ изменений используемых земель в производстве сельскохозяйственной продукции, валового сбора и урожайности в стране и регионе. Приведены примеры недостаточных реформ сельского хозяйства в регионе.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

1

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
САМАРАДОРЛИГИНИНГ ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ: МУАММО ВА

УЛАРНИНГ ЕЧИМИ

Ли Марина Рудолфовна,

Муродов Шерзодбек Мурод ўғли,

ТИҚММИ катта илмий ходим-изланувчилари

E-mail:

msm-ogli@mail.ru

Аннотация:

Ушбу мақола Наманган вилоятидаги мева-сабзавот

маҳсулотларини

етиштиришдаги

муаммолар,уларга

турли

омиллар

таъсирининг салбий оқибатлари, маҳсулотлар таннархининг йилдан-йилга ўсиб
бориш сабаблари ва ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатнинг ўзгаришига
бағишланган. Наманган вилояти ҳамда Республика миқёсидаги сабзвот
маҳсулотларини

етиштириш

динамикаси

таҳлили

олиб

борилган,

фойдаланишдаги ер майдонларининг ўзгариши, ялпи ҳосил ва ҳосилдорлик
кўрсаткичларининг ўзгариши ва вилоятдаги ўзгаришларнинг етарли даражада
амалга ошрилмаётганлиги таҳлил қилинган.

Аннотация:

Статья

посвящена

существующим

проблемам

выращивания плодоовощной продукции, негативного влияняе различных
факторов, причин роста цен на продукцию и изменения социально-
экономического состояния региона. Проведён сравнительный анализ
нынешнего состояния выращивания плодоовощной продукции в стране и
Наманганской области. Произведён анализ изменений используемых земель в
производстве сельскохозяйственной продукции, валового сбора и урожайности
в стране и регионе. Приведены примеры недостаточных реформ сельского
хозяйства в регионе.

Abstract:

This article is devoted to problems originated to production of

vegetables and fruit in Namangan region, influence of negative factors effect on
growing value and changing of social-economic balance in region. In this article also
were analyzed present condition of vegetables and fruit production through
comparison between Namangan region and our Republic. Besides, described
comparison of agricultural areas, gross crop, and productivity. And were given
examples of reforms which were done not enough properly. Made conclusions and
are given different offers for adjusting existing problems and possibility of their
regulations.

Калит сўзлар:

мева-сабзавот

маҳсулотлари етиштириш, соҳа

муаммолари, салбий оқибатлар, маҳсулот етиштириш динамикаси, ялпи ҳосил,
ҳосилдорлик.

Кириш

Қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш бевосита агросаноат

тармоғи иқтисодиётини комплекс ривожлантириш масаласи билан бевосита
боғлиқлиги ўз навбатида мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

2

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

асосини ташкил этиши сабабли республикада олиб борилаётган иқтисодий
ислоҳотлар аграр тармоқда устуворлик асосида амалга оширилмоқда.

Мамлакат аграр тармоғида мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ва

уни экспортга чиқариш борасида жуда катта тўлиқ фойдаланилмай ётган
имкониятлар мавжуд. Таҳлиллар кўрсатишича, республикада етиштирилган
мева-сабзавот маҳсулотлари ички талабдан ортиқча бўлган йилларда
маҳсулотнинг ички бозордаги ўртача баҳолари жуда пасайиб кетиб маҳсулот
етиштирувчи деҳқон зарар кўриши кузатилади. Шунингдек, шаклланган паст
бозор баҳоси маҳсулотларни бозорга чиқаришга тўсиқ бўлиб, маҳсулотнинг
аксарият кўп қисми истеъмолчига етмасдан нобуд бўлишига олиб келади.

Кўплаб омиллар билан бир қаторда маҳсулотларнинг ўртача бозор

баҳолари пасайиши ёки нобудгарчиликлар миқдори ортишида маҳсулотни
сотиш тизимининг яхши йўлга қўйилмаганлиги катта тўсиқ бўлмоқда. Бу эса ўз
навбатида қишлоқ хўжалиги корхоналарини иқтисодий аҳволи ёмонлашуви
орқали мамлакат аҳолисини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан
таъминлашда муаммолар пайдо бўлади.

Шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотлари аҳоли истеъмол талабларини

қондиришда асосий ўринни эгаллаган ҳолда қайта ишлаш саноати учун ҳам
асосий хомашё бўлиб, ушбу тармоқда банд бўлганларнинг даромад манбаи
ҳисобланади. Шу боис, мева-сабзавотчилик тармоқларини ривожлантиришга
сўнгги йилларда мамлакат миқёсида катта эътибор берилмоқда.

Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришдаги мавжуд технологиялар,

ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва хўжалик юритиш шакллари фаолияти,
маҳсулот етиштирувчи хўжаликларнинг моддий-техник таъминоти даражаси,
маҳсулот етиштирувчиларга хизмат кўрсатувчи инфратузилма объектларининг
ривожланиш даражаси бозор талабларига қанчалик жавоб бериши маҳсулот
етиштиришнинг рақботбардошлик хусусиятларини аниқлаб берувчи муҳим
омиллар қаторига киради.

Шу билан биргаликда етиштирилган маҳсулотларнинг сифати, миқдори

ва маҳсулот етиштиришга сарфланган моддий ҳамда меҳнат ресурслари
ҳажмини оптималлаштириш, савдога чиқариладиган товар маҳсулотлари
таннархини камайтириш борасида олиб бориладиган тадбирлар ишлаб
чиқаришнинг иқтисодий барқарорлигини таъмин этади ва маҳсулот
етиштирувчи деҳқонни қўшимча фойда билан таъминлайди.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш соҳасини ривожлантириш

иқтисодий муаммолари ва қишлоқ хўжалигида кооперация ва интеграция
жараёнини

ривожлантириш

масалаларида

агроиқтисодчи

олимлардан

А.В.Чаянов кооперациянинг иқтисодий моҳиятини мустақил равишда ўз
фаолиятини бирлаштирувчи турли хўжалик юритувчи субъектларнинг
иқтисодий манфаатлари муштараклигини таъмин этувчи муносабат сифатида
тарифлайди. Муаллиф бу ерда асосий эътиборни мол-мулк эмас балки
кооперация муносабатларига киришган мустақил субъектлар манфаатларига
хизмат қилишга қаратиш лозимлигини алоҳида уқтиради.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

3

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Бу концепция эса И.Н.Буздалов томонидан «Кооперация турли хўжалик

юритувчи субъектларнинг биргаликдаги фаолияти бўлиб, у ўзида шахсий,
жамоа ва ижтимоий манфаатларни бирлаштиради, алоҳида инсонларнинг
ижодий меҳнатини рағбатлантиради. Айни пайтда инсоннинг ижтимоий
кафолати билан бирга, социал ҳимоясини таъмин этади» деб фикр юритади.

Қолаверса, етук иқтисодчи олимлардан М.И.Туган-Барановский асосий

эътиборини кооперация шакллари ва кооперация жараёнининг ижтимоий
жиҳатларига қаратиб, уни ижтимоий ҳаракат сифатида талқин қилган бўлса,
бизнинг олимлардан Р.Ҳ.Ҳусанов ўз ишларида кооперациянинг иқтисодий
жиҳатларини тадқиқ этади. Бунда асосий эътибор майда товар ишлаб
чиқарувчиларга қаратилган бўлиб, кооперациянинг иқтисодий ва ижтимоий
табиати ўша давр нуқтаи-назаридан талқин этилади. Майда якка деҳқон
хўжаликларининг моддий-техник базаси жуда заифлиги, товарлилик даражаси
пастлиги хўжаликларнинг иқтисодий эмас балки кўпроқ ижтимоий субъект
сифатида фаолият юритишига олиб келган ва кооперация жараёнига тўсиқ
бўлганлиги кўрсатиб ўтилади.

Аммо, шу билан бирга юқоридаги муаллифлар ишлари турли даврда,

умумий ҳолда бажарилган бўлиб маҳсулотни сотиш тизимини алоҳида муаммо
сифатида танлаган ҳолда чуқур ёндашилмаган. Айни пайтда мева-
сабзавотчилик соҳасида агрофирмалар фаолиятини ташкил этиш борасида олиб
борилаётган ишлар ҳам масалага жиддий ёндашган ҳолда илмий тадқиқотлар
олиб боришни тақозо этмоқда.

Тадқиқот методологияси

Бозор шароитида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи

корхоналар етиштирган маҳсулотларини бозор орқали истеъмолчиларга таклиф
этиш ва сотиш натижасида, маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ
харажатларини қоплаши ва маълум миқдордаги фойдага эга бўлиши лозим.
Ушбу фойда миқдоригина ишлаб чиқаришнинг келажакдаги “тақдирини”
(истиқболли ривожланиши ёки инқирозга юз тутишини) ҳал этувчи омил
ҳисобланади.

Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг мева-сабзавот маҳсулотларини

сотиш борасидаги кооперация жараёнларига умумий ҳолда қишлоқ хўжалиги
ишлаб чиқариши соҳасининг хизмат кўрсатиш бўғини корхоналари
(маҳсулотни тайёрлаш, сақлаш ва истеъмолчига етказиб бериш билан боғлиқ
бўлган хизматлар) билан ёки кўп сонли мева-сабзавот маҳсулотлари
етиштирувчиларнинг ягона мақсад йўналишидаги ўзаро манфаатли ва эркин
равишда бирикиши жараёни сифатида қараш мумкин.

Кооперация муносабатларини ривожлантириш борасида йирик илмий-

назарий мерос қолдириб кетган рус аграр соҳа олими А.В.Чаянов
кооперациянинг иқтисодий моҳиятини мустақил равишда ўз фаолиятини
бирлаштирувчи турли хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий
манфаатлари

муштараклигини

таъмин

этувчи

муносабат

сифатида

таърифлайди. Муаллиф бу ерда асосий эътиборни мол-мулк эмас балки
кооперация муносабатларига киришган мустақил субъектлар манфаатларига
хизмат қилишга қаратиш лозимлигини алоҳида уқтиради. Жумладан,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

4

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

«Кооперацияда капитал хўжайин эмас, аксинча у-хизматкор. Кооперация
деҳқонга нафақат фойда олишни таъмин этишда ёрдам бериши лозим, балки
унинг билимларини, малакасини оширишга ҳам хизмат кўрсатиши керак»
эканлиги таъкидланади[6].

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи

кооперативлар таснифи

Манба: Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Таҳлил ва натижалар

Статистик маълумотларга эътибор қаратадиган бўлсак, ҳозирда

мамлакатимизда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ҳажмлари йиллар
бўйича муттасил ортиб бораётганлигини кузатиш мумкин. Жумладан, 2011-

Қишлоқ хўжалиги кооперативлари

таснифи

Мулкчилик

шакли бўйича

Бозор кенглиги

бўйича

Фаолият
эркинлиги

Савдо ҳажми

бўйича

Аралаш

мулк

Хусусий-

улушли ва

аралаш мулк

Ички бозор

Маҳаллий

бозорлар

Ички

ҳудудий

бозорлар

Мамалакат

ички бозори

Молиявий

жиҳатдан

мустақил

Хўжалик-и

ч

жиҳатидан

мустақил

Тўлиқ

иқтисодий

мустақил

Савдо

ҳажми

кичик

Савдо

ҳажми
ўртача

Савдо

ҳажми

катта

Ташқи ҳудудий бозорлар

Савдо кооперативлари фаолиятини ривожлантириш билан

боғлиқ турли рағбатлантирувчи иқтисодий механизмлардан

фойдаланишни йўлга қўйиш

Маҳсулот ва ресурслар

учун ташқи бозорлар

Жаҳон бозори

Хусусий

мулк


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

5

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

2016 йиллар давомида республика бўйича сабзавот маҳсулотлари етиштириш
ҳажмлари барча тоифадаги хўжаликлар бўйича муттасил равишда ўсиб борган
(1-жадвал).

1-жадвал

Республика ва Наманган вилояти бўйича сабзавот етиштириш

кўрсаткичлари ўзгариши динамикаси (барча тоифадаги хўжаликларда)

Кўрсаткичлар

Йиллар бўйича

2016йилда

2011 йилга

нисбатан,

(%)

2011

2012

2013

2014

2015

Х

1

2

3

4

5

6

7

Р

ес

пу

бл

ик

а

бў

йи

ча

Экин майдони

(минг га)

175,4

183,8

189,4

192,0

194,0

110,6

Ялпи ҳосил (минг

тонна)

6994,0

7767,4

8518,4

9286,7

10129,3

144,8

Ҳосилдорлик (ц/га)

263,7

265,6

270,9

268,3

271,0

102,7

Н

ам

анг

ан

ви

л

оят

и

бў

йи

ча

Экин майдони,

(минг га)

13,0

13,9

14,0

14,3

14,61

112,3

Ялпи ҳосил (минг

тонна)

488,7

529,5

574,6

622,5

662,3

135,5

Ҳосилдорлик (ц/га)

231,3

238,2

269,7

270,1

270,6

116,9

Наманган

вилояти

ҳосилдорлик

кўрсаткичлари

республика

кўрсаткичига

нисбатан

(%)

87,7

89,6

99,5

100,6

99,8

Х

(+,-)

- 32,4

- 27,4

- 1,2

1,8

-0,4

Х

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси маълумотлари

асосида ҳисобланган.


Сабзавот маҳсулотлари экин майдонлари 2011

йилдаги 175,4 минг

гектар

ўрнига 2016

йилга келиб 194,0 минг гектарни ташкил қилган ва ушбу йиллар

давомидаги ўсиш 112,3 фоизга тенг бўлган. Ўртача ҳосилдорлик эса мос
равишда 263,7 центнердан 271,0 центнерга ортиб, умумий ўсиш 102,7 фоизни
ташкил қилган. Натижада етиштирилган ялпи ҳосил миқдори 2011 йилдаги
6994,0 минг тонна ўрнига 2016 йилда 10129,3 минг тоннани ташкил қилган ва
ялпи ўсиш 144,8 фоизни ташкил қилган [4].

Республикада сабзавот етиштириш борасида юз бераётган ялпи ўсиш

тенденцияси мутаносиб равишда Наманган вилоятида ҳам кузатилади.
Жумладан, 2011 йилда вилоятда жами сабзавот экин майдонлари миқдори 13,0

минг

гектарни ташкил қилган ҳолда, 2016 йилга келиб атиги

14,61 минг

гектарга кўпайган ёки 112,3 фоизга

ортган бир пайтда ялпи маҳсулот

етиштириш миқдори мос равишда 488,7 минг тоннадан 662,3 минг тоннага ёки
135,5 фоизга ортган. Ялпи маҳсулот ҳажмидаги ўсиш суръати юқорилиги
экинлар ҳосилдорлигининг экин майдонлари ўсишига қараганда тезроқ ўсиши
ҳисобига юз берган. Сабзавот экинлари ҳосилдорлиги вилоятда республика
кўрсаткичига нисбатан ўрганилаётган йиллар давомида ўртача 13-15

фоиз кам

бўлган бўлиб, кейинги йилларга келиб ўсиш кузатилмоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

6

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Сабзавотлар аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъмин этишдаги

зарур маҳсулотлардан ҳисобланади. Аҳоли сони ортиб боришини ҳисобга
оладиган бўлсак, сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларининг доимий
равишда ўсиб боришини таъминлаш зарурат ҳисобланади. Сабзавот
маҳсулотлари билан аҳолини тиббий меъёрлар талаби даражасида таъминлаш
ва бунда маҳсулот сифати сақланиши муҳим аҳамиятга эга.

Мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмлари ўзгариши энг

аввало маҳсулотларни сотишдаги деҳқон учун қулайликлар ва бозорда талаб
даражасининг муттасиллигига боғлиқ бўлади. Бугунги кунда ушбу икки омил
асосий ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлмоқда. Чунки асосий маҳсулот деҳқон
хўжаликларида етиштирилиши, унча катта бўлмаган инвестициялар ҳисобига
ҳам маҳсулот ҳажмини кескин оширишни таъмин этиши мумкин. Лекин айни
пайтда маҳсулотларни сотиш тизимидаги муаммолар маҳсулот ҳажмининг
кескин камайишига олиб келувчи кучли омил ҳисобланади.

Наманган вилояти боғдорчилигидаги нисбатан паст ҳосилдорликнинг

асосий сабаблари таҳлилларимиз кўрсатишича асосан қуйидагилардан иборат:

- боғдорчилик соҳасидаги фермер ва деҳқон хўжаликлари аксарият

ҳолларда маданий деҳқончилик ҳудудларидан узоқда, тоғли ва тоғолди
ҳудудларида ташкил этилганлиги вақт сарфи, транспорт муаммосини пайдо
қилиши боғдорчилик соҳасига инвестициялар жалб қилишни сусайтиради;

- боғдорчилик асосан қўл меҳнатини кўп талаб қиладиган соҳадир, шу

билан бирга, тоғли ҳудудларда боғ яратиш, уларга ишлов бериш жараёнларида
механизация воситаларидан фойдаланишни янада қийинлаштиради;

- боғдорчилик соҳасини ривожлантиришга сўнгги 5-7 йил давомида

жиддий эътибор қаратилмоқда, боғ барпо этиш ва эски боғларни тиклаш
жараёнига жалб қилинган инвестициялар фақат маълум муддат ўтгандан
сўнггина қайтим бера бошлаши туфайли яқин йилларда вилоятда етиштирилган
маҳсулотлар ҳажмини кескин ўсиши кутилади;

- вилоятда боғдорчилик соҳаси аксарият ҳолларда тоғолди ва тоғли

ҳудудларда, лалми деҳқончилик қилинадиган массивларда жойлашганлиги
сувдан фойдаланиш масаласини мураккаблаштиради. Бундай ерларда сув
танқислиги масаласи мавжудлигини кузатиш мумкин;

- вилоятдаги мавжуд боғларнинг кўпчилик қисми сув етишмаслиги

ҳисобига нобуд бўлмоқда. Чунки, аксарият боғдорчилик ҳудудларидаги
боғларга сув етказиб беришда насослардан фойдаланилади. Шу боисдан сув
танқислиги билан бирга, насослардан фойдаланиш билан боғлиқ сарф
харажатлар (ёқилғи-мойлаш материаллари, электр энергияси) юқорилиги ҳам
сув таъминотига ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда [5].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

7

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

2-расм. Мева-сабзавот маҳсулотлари таннархи шаклланиш динамикаси

(2016 йил Наманган вилояти

3-расм. Мева-сабзавот маҳсулотлари таннархи шаклланиш динамикаси

(2010 йил, Наманган вилояти)

Таҳлиллар кўрсатишича, қишлоқ хўжалиги корхоналари кўп ҳолларда

мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналарга сотишдан
манфаатдор эмаслар. Бунда қайта ишловчилар белгилаётган баҳоларнинг
пастлиги, маҳсулотни қабул қилиб олишдаги номутаносибликлар, маҳсулот
учун тўловларнинг кечикиши деҳқонни маҳсулотини деҳқон бозорларига олиб
чиқишга мажбур қилади. Ўз навбатида қайта ишлаш корхоналари мавжуд
ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси пасайиб маҳсулот
таннархи ортади. Айни пайтда маҳсулот таннархини пасайтиришнинг “энг
тўғри” ва қисқа муддатда фойда берувчи йўли сифатида қайта ишловчи
корхоналар раҳбарлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини деҳқондан арзонроқ
сотиб олишни кўпроқ ўйлашади. Бу қисқа муддат давомида олиб қараганда
қайта ишловчи учун иқтисодий фойдали бўлсада, аммо натижада узоқ
муддатли асосида маҳсулот сотувчи деҳқоннинг ўзларига бўлган ишончини
йўқотишмоқда [7].

43%

25%

22%

10%

Иш ҳақи 43%

Транспорт ҳаражатлари
25%

Ёнилғи мой маҳ-тлари 22%

иш ва хизматлар 10%

52%

18%

17%

13%

Иш ҳақи 52%

Транспорт ҳар-тлари 18%

Ёнилғи мой маҳ-тлари
17%

Иш ва хизматлар 13%


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

8

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Тадқиқот натижаларининг муҳокамаси

Ҳозирги замонавий шароитда қишлоқ хўжалиги иқтисоди ривожланган

мамлакатларда

қишлоқ

хўжалиги

соҳаси

фаол

иқтисодий

давлат

аралашувининг объекти бўлиб ҳисобланади. Бунга сабаб, қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларига талабни шаклланиши, ўрта ва майда ишлаб чиқарувчи
фирмалар сонининг кўплиги, ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасини жаҳон қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари бозори ҳолатига бевосита боғлиқлигидир. Шу билан
бирга қишлоқ хўжалигини бошқарув жараёни маъмурий хусусиятига эга
бўлмай, аксинча бошқарув ва тартибга солишнинг эгилувчанлик хусусиятига
эга.

Ҳозирги вақтда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини

сотиш ва ресурсларни сотиб олишда турли шаклдаги нархлардан
фойдаланилади. Бу нархлардан қандай шароитга ва қайси мақсадга қараб
фойдаланиш зарур, ҳамда ҳар бирининг алоҳида функционал вазифалари
мавжуддир.

Шунингдек, сўнгги йилларда барча турдаги нархлар ошиб бормоқда.

Бунинг замирида ресурслар ва хизмат нархларининг кескин кўтарилиб бориши,
маҳсулот етиштиришда ва қайта ишлашда харажатларни бошқариш тизимини
шаклланмаганлиги, рақобат муҳитини яратилмаганлиги натижасида монопол
корхоналар нархларни асоссиз кўтариб юбориши ва мамлакатимизда
инфляциянинг таъсири ётибди [3].

Буни мева ва сабзавот маҳсулотларини ташиш, сақлаш, қайта ишлаш ва

сотишдаги нархларни ошишида кўришимиз мумкин. Бу маҳсулотнинг
таннархини ўзгаришида кузатилади. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, маҳсулот
таннархини ошиб бориши унинг структурасини ўзгаришига ҳам олиб келмоқда.
Натижада таннархда иш ҳақининг улуши мунтазам равишда камайиб бормоқда,
маҳсулот етиштирувчиларнинг моддий манфаатдорлигини ва олаётган даромад
миқдорини пасайтириб юбормоқда.

Қолаверса, мева-сабзавот маҳсулотлари бозорининг шундай хусусияти

мавжудки, вилоят доирасида ёки мамлакат доирасида аҳолининг тиббиёт
меъёрлар асосидаги талаби қанчалик қондирилишига боғлиқ бўлмаган ҳолда
бозорларнинг тўйиниши юз беради. Бу биринчи навбатда бозордаги ўртача
баҳоларнинг маҳсулотни ишлаб чиқариш сарф-харажатлари миқдорига
яқинлашиб қолиши орқали намоён бўлади. Бу эса ўз навбатида етиштирилган
маҳсулотларни экспорт қилиш имкониятларини қидириб топишни талаб
қилади. Шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш, замонавий асосда
чуқур қайта ишлаш соҳаларини ривожлантириш орқали фермер ва деҳқон
хўжаликлари учун қўшилган қиймат яратишга шароитлар яратиш лозим.

Хулоса ва таклифлар

Хулоса сифатида юқоридагилардан келиб чиқиб қуйидаги тавсияларни

амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади:

- мева-сабзавот етиштирувчи субъектлар билан улар етиштирган

маҳсулотларни

қайта

ишловчи

корхоналар

ўртасида

иқтисодий

манфаатдорликка асосланган кооперацион муносабатларни шакллантириш
зарур;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

9

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

- мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчи ва уни қайта ишловчи

корхоналар ўртасида маҳсулот етказиб бериш ва уни қабул қилиб олиш
борасидаги шартномавий муносабатларни такомиллаштириш;

- мева-сабзавотчилик учун зарур бўладиган техникалар, ишлаб чиқариш

воситалари, кимёвий ўғитлар етишмаслиги, мавжудларининг баҳолари
юқорилиги ресурслар нархини мониторинг қилиш асосида уни тартибга
солишнинг иқтисодий услубларини жорий этиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Юқорида қайд этилган масалалар экинлар ҳосилдорлигини ошириш,

маҳсулот таннархини арзонлаштириш, етиштирилган маҳсулотлар сифатини
яхшилашга бўлган тадбирларнинг асосини ташкил қилиши лозим ва бу ўз
навбатида мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш
тармоқлари барқарорлигини ошишини таъминлайди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси ва қишлоқ хўжалигига оид

қонун ҳужжатлари. –Тошкент: -Адолат, 1998. -98-115 б.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 11 январдаги

«Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни
чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-255-сонли қарори. -
Тошкент: //Халқ сўзи, 12 январь 2006 й.

3.

Ҳусанов Р.Х. Деҳқон хўжалигини юритишнинг илмий ва амалий

асослари. -Тошкент: Чўлпон, 2000. -103 б.;

4.

Сельское хозяйства Республики Узбекистан -Тошкент: - 2011-2016

йиллар. -С. 53-125.

5.

Наманган вилоят статистика бош бошқармасининг 2011-2016

йиллардаги тўплам.

6.

Чаянов.А.В.

Основные

идеи

и

формы

организации

сельскохозяйственной кооперации. –Москва. -1927. - 357 б.

7.

Наманган вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси маълумотлари.

(2011-2015 йиллар).

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикасининг Ер кодекси ва кишлок хужалигига оид конун хужжатлари. -Тошкент: -Адолат, 1998. -98-115 б.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 11 январдаги «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик сохасида иктисодий ислохотларни чукурлаштириш чора-тадбирлари ту»рисида»ги ПК-255-сонли карори. -Тошкент: //Халк сузи, 12 январь 2006 й.

Хусанов Р.Х. Дехкон хужалигини юритишнинг илмий ва амалий асослари. -Тошкент: Чулпон, 2000. -103 б.;

Сельское хозяйства Республики Узбекистан -Тошкент: - 2011-2016 йиллар. -С.53-125.

Наманган вилоят статистика бош бошкармасининг 2011-2016 йиллардаги туплам.

Чаянов.А.В. Основные идеи и формы организации сельскохозяйственной кооперации. -Москва. -1927. - 357 б.

Наманган вилояти кишлок ва сув хужалиги бошкармаси маълумотлари. (2011-2015 йиллар).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов