“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил
1
№ 3, 2017
МАМЛАКАТИМИЗ РЕАЛ СЕКТОР КОРХОНАЛАРИГА
ИНВЕСТИЦИЯЛАР ЖАЛБ ҚИЛИШ ҲОЛАТИ ВА УЛАРНИ БАҲОЛАШ
УСУЛЛАРИ
Обидов Сарварбек Музаффар ўғли,
ТДИУ ассистенти
Аннотация:
Мақолада
иқтисодиёт
тармоқларида
инвестицион
жозибадорликни баҳолаш зарурати асосланиб, унга муаллифлик очиқламаси
тавсия этилган. Мамлакатимиз минтақаларига инвестициялар жалб этилиш
ҳолати таҳлил қилиниб, хорижий инвесторлар учун тармоқларнинг
инвестицион жозибадорлигини баҳолаш йўналишлари кўрсатиб берилган.
Аннотация:
В
статье
обоснована
необходимость
оценки
инвестиционной привлекательности отрасли, предложено ее авторское
определение, проведен анализ привлечения инвестиций в экономику региона, а
также представлены подходы к оценке инвестиционной привлекательности
отрасли для зарубежных инвесторов.
Abstract:
The paper substantiates the need to evaluate the investment
attractiveness of an industry, suggests the author's definition of the issue, proposes
approaches and foreign investors.
Калит сўзлар:
инвестицион жозибадорлик, тармоқ, минтақа, инвестор,
хорижий инвестор, инвестицион жозибадорликни баҳолаш.
Кириш
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар
иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва соҳаларида ишлаб чиқариш
самарадорлигини ошириш орқали узоқ муддатли барқарор иқтисодий ўсишни
таъминлашга
қаратилган.
Республикамизда
инвестиция
сиёсатини
такомиллаштириш ва хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича қатор
ижобий ишлар амалга оширилди. Жалб этилган хорижий инвестицияларнинг
асосий қисми реал сектор корхоналарини ривожлантиришга ва уларни техник-
технологик янгилашга йўналтирилган.
Шу билан бирга инвестицияларни жалб этиш ва уларнинг
самарадорлигини ошириш бўйича ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар ҳам
талайгина. Жалб этилган инвестициялар ҳажми иқтисодиётда таркибий
ўзгаришларни амалга ошириш учун етарли бўлмаяпти. Хорижий инвестициялар
катта қисмининг бир нечта минтақаларда тўпланиб қолганлиги республикамиз
минтақаларида мавжуд табиий-иқтисодий салоҳиятдан тўлиқ фойдаланиш
имкониятларини чеклаб қўймоқда.
Шу муносабат билан республикамизда инвестициялар жалб этиш
самарадорлигини ошириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар
ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, мазкур соҳада илмий тадқиқотлар
олиб боришни давом эттириш заруратини келтириб чиқармоқда.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил
2
№ 3, 2017
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили
Иқтисодиётга инвестицияларни жалб этиш ва улардан самарали
фойдаланишнинг назарий жиҳатлари қатор олимлар томонидан ўрганилган.
Жумладан, хориж олимларидан Ж.М.Кейнс, А.Маршалл, П.Самуэльсон,
В.М.Фридман, К.Р.Макконелл, А.И.Дедиков, Г.Найденов ва бошқалар
инвестициялар ва уларнинг самарадорлиги тўғрисидаги назарий концепциялар
ишлаб чиққанлар [8].
Ўзбекистон иқтисодиётига инвестицияларни жалб этиш масалалари
С.С.Ғуломов, А.В.Вахабов, Д.Ғозибеков, Н.Х.Хайдаров, Ш.Г.Юлдошев ва
бошқаларнинг илмий ишларида тадқиқ этилган [7]. Бу ишларда асосан хорижий
инвестицияларни жалб этишни кучайтиришнинг назарий жиҳатлари, бу
жараёндаги
молиявий-солиқ
муносабатлари
ёритилган.
Ўзбекистон
иқтисодиётининг ҳудудий ривожланишини тартибга солиш масалалари Ш.Б.
Имомовнинг илмий ишларида кўриб чиқилган[10].
Д.Д.Рустамова, С.С.Насретдинов, Н.Н.Обламуродовларнинг номзодлик
диссертацияларида
иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида хорижий
инвестицияларни жалб этишнинг назарий асослари ва устувор йўналишлари,
миллий иқтисодиётни модеринизациялашда инвестициялардан фойдаланиш
самарадорлигини ошириш йўллари, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни
жалб қилишнинг назарий асослари ва устувор йўналишлари тадқиқ қилинган
[7,8,9].
Шу билан бирга иқтисодий адабиётларда иқтисодиётни модернизациялашда
инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш масалалари етарли
даражада тадқиқ этилмаган. Мамлакатни модернизация қилиш ва жаҳон
молиявий-иқтисодий инқирозининг Ўзбекистонда салбий оқибатларини бартараф
этиш шароитида мамлакатимиз иқтисодиётига инвестицияларни жалб қилишнинг
хусусиятлари ва устувор йўналишларини тадқиқ этиш зарурати ушбу тадқиқот
йўналишининг долзарблигидан далолат беради.
Тадқиқот методологияси
Тадқиқотнинг асосий мақсади жаҳон хўжалиги тизимида глобаллашув
жараёнларининг
чуқурлашуви
ва
мамлакакатимиз
иқтисодиётини
модернизациялаш шароитида минтақалар реал сектор корхоналарига
инвестициялар жалб этиш самарадорлигини ошириш бўйича илмий-амалий
таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. Тадқиқот жараёнида таққослаш,
иқтисодий-статистик ва абстракт фикрлаш усулларидан кенг фойдаланилди.
Тадқиқот натижасида минтақалар реал сектори корхоналарини
модернизациялаш меҳанизмларини такомиллаштиришга оид илмий-амалий
таклифлар ишлаб чиқилди. Хорижий инвестицияларни ўзлаштириш орқали
минтақаларда қулай инвестицион муҳит барпо этиш омиллари ва шарт-
шароитларига баҳо берилди.
Ишлаб чиқилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан мамлакатимиз
минтақаларида ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган инвестиция
сиёсатини ташкил этиш ва реал сектор корхоналарини модернизация
қилишнинг иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича мақсадли
давлат дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкин.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил
3
№ 3, 2017
Таҳлил ва натижалар
Мамлакатни модернизация қилиш ва янгилаш чора-тадбирларини амалга
оширишнинг муҳим шарти ва манбаи сифатида фаол инвестиция сиёсатини
амалга ошириш ва хорижий инвестицияларни жалб этиш муҳим аҳамият касб
этади. Иқтисодиётнинг устувор тармоқларини ривожлантириш учун хорижий
инвестицияларни жалб қилиш сиёсати мавжуд маблағлар, амалдаги шарт-
шароитлардан келиб чиқиб мамлакатимиз иқтисодиётини юксалтириш, ҳамда
инвестицияларни иқтисодиётнинг устувор тармоқларига жалб қилишга ва
улардан самарали фойдаланишга қаратилган.
Тадқиқотнинг
асосий
мақсади
мамлакакатимиз
иқтисодиётини
модернизациялаш ва жаҳон хўжалик тизимида глобаллашув жараёнларининг
чуқурлашуви шароитида худудлар реал сектор корхоналарига инвестициялар
жалб этиш самарадорлигини ошириш бўйича илмий-амалий таклиф ва
тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгилаб олинди:
- қатор
йиллар давомида ўтказилган ислоҳотлар ва инвестиция
сиёсатининг асосий тамойиллари ва йўналишларини илмий жиҳатдан асослаш;
- Ўзбекистон Республикаси инвестиция сиёсати ва унинг ўзига ҳос
жихатларини очиб бериш ҳамда тегишли ҳулоса ва таклифларни
шакллантириш;
- ишлаб
чиқаришни
модернизациялаш
меҳанизмларини
такомиллаштиришга оид илмий-амалий таклифлар ишлаб чиқиш;
- мустақиллик
йилларида
Ўзбекистон
иқтисодиётига
хорижий
инвестициялар жалб этиш динамикасини таҳлил қилиш ва унга таъсир этувчи
омилларни аниқлаш;
- республикамизнинг табиий-иқтисодий имкониятларидан келиб чиққан
ҳолда Ўзбекистонда қулай инвестицион муҳит барпо этиш омиллари ва шарт-
шароитларига баҳо бериш;
- иқтисодиётни
эркинлаштириш
шароитида
Ўзбекистонда
олиб
борилаётган инвестиция сиёсати ва модернизация қилиш меҳанизмларини
такомиллаштиришнинг истиқбол кўрсаткичларини аниқлаш.
Ўзбекистан Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг жаҳон
молиявий-иқтисодий инқирозига багишланган асарида 2009 - 2014 йилларга
мўлжалланган мамлакат иктисодиётини модернизациялаш дастурини ишлаб
чиқиш тўғрисидаги масалага алоҳида эътибор қаратди. Ушбу дастурда
иқтисодиётимизнинг асосий тармоқларини модернизация қилиш ва техник
янгилаш, мамлакатимизнинг янги марраларни эгаллаши учун кучли туртки
берадиган ва жаҳон бозорида рақобатдошлигини таъминлайдиган замонавий
инновация технологияларини жорий қилиш бўйича мақсадли лойиҳалар ўз
ифодасини топган. Мазкур кенг кўламли дастурни амалга ощириш учун
мамлакатимизда сўнгги йилларда жиддий тайёргарлик кўриб келинмоқда. Жаҳон
молиявий-иқтисодий инқирози бу жараённи янада жадаллаштиришда туртки
бериб, уни ҳар томонлама тезлаштиришни тақозо этмокда[11].
Инқирозга қарши чоралар дастурини амалга оширишда инвестицияларни
жалб
этиш,
аввало,
ички
манбаларни
сафарбар
этиш
ҳисобидан
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил
4
№ 3, 2017
иқтисодиётимизнинг муҳим тармоқларини жадал модернизация қилиш, техник
ва технологиялар, қайта жиҳозлаш, устувор йўналишга айланди.
«Инвестиция дастури ва техник модернизациялаш бўйича тармоқ
дастурлари доирасида 2009 йил мобайнида 690 та инвестиция лойиҳаси амалга
оширилди. Уларнинг 303 таси муваффақиятли якунланди. Республикамизда
жами 22 та йирик ишлаб чиқариш объекти, жумладан, нефть-газ, кимё,
металлургия саноатида 8 та, машинасозлик саноатида 9 та ва қурилиш
индустриясида 5 та объект фойдаланишга топширилди»[11].
Инқирозга қарши чоралар дастурини амалга ошириш шароитида
иқтисодиётимизни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, унинг
рақобатдошлигини кескин ошириш, экспорт салоҳиятини юксалтиришга
қаратилган муҳим устувор лойиҳаларни амалга ошириш бўйича Дастур
ишлаб
чиқилди. Ушбу дастур доирасида умумий
қиймати 42,5 млрд. АҚШ
долларидан зиёд бўлган қарийб 327 та инвестиция дойиҳаси амалга оширилди.
2009 - 2014 йилларда амалга
ошириши кўзда тутилган инвестицион
лойиҳаларнинг 73,5% и янги қурилиш, 23,1% и модернизация ва тиклашга,
3,4% и бошқа йўналишларга сарфланди (1-жадвал).
1-жадвал
2009-2014 йилларда ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва
технологик янгилаш бўйича энг муҳим лойиҳаларни амалга ошириш чора-
тадбирлари Дастури
1
2009 - 2014 йилларда амалга ошириш кўзда тутилган инвестицион
лойиҳаларнинг 50,6% нефть ва газ тармоғи, 13,7%
транспорт ва инфратузилма,
10,6% энергетика соҳаси, 7,3%. кимё саноати, 4,4% и тоғ-кон ва металлургия
саноати, 2,7% машинасозлик соҳаси, 2,3% и қурилиш моллари ишлаб чиқариш,
2,1% м енгил саноат, 1,4% и «Навоий» эркин индустриал иқтисодий зоиаси ва
4,9%
бошқа тармоқлар ҳиссасига тўғри келди.
Ушбу ҳолат иқтисодиётга сарфланаётган инвестицияларнинг асосий
1
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози оқибатларининг олдини олиш ва республиканинг барқарор
ривожланишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар. Барқарор иқтисодий ривожланишнинг
истиқболдаги устувор йўналишлари ва 2010 йилдаги макроиқтисодий кўрсаткичларга эришиш омиллари ҳамда
долзарб масалалари // Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар
ҳокимликлари раҳбарларинингг минтақавий семинари материаллари. – Т.: 2010.
Инвестициялар
нинг йўналиши
Лойиҳалар
нинг умумий
қиймати
Ўз
маблағлари
Тикланиш ва
тараққиёт
жамғармаси
Тижоарт
банклари
кредитлари
Янги қурилиш
15395
2795
468
12132
Модернизация ва тиклаш
6419
2922
1051
2446
Бошқа йўналишлар
1160
101
-
1059
Жами
22974
5818
1519
1059
Ишлаб чиқариш босқичидаги янги инновация лойиҳалари
Янги қурилиш
9580
2624
942
9014
Модернизация ва тиклаш
2409
936
182
1292
Бошқа йўналишлар
256
-
-
256
Жами
12245
3560
1124
7561
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил
5
№ 3, 2017
фондларни
замонавийлаштиришга,
тубдан
янгилашга
сарфлаш
ва
самарадорлигини ошириш имконини берди. Демак, мамлакатимизда таркибий
ўзгаришларни ва иқтисодиётни диверсификация қилиш жараёнларининг давом
эттирилиши барқарор ва мутаносиб иқтисодий ўсишни таъминлаш, миллий
иқтисодиётимиз рақобатбардошлигини ошириш ҳамда жадал тараққиётга
эришишнинг муҳим омили ҳисобланади. Халқаро молия институтлари билан
ҳамкорликнинг мунтазам равишда кенгайтириб борилиши, узоқ муддатли
инвестициявий қарзларнинг ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг
жалб этилиши Ўзбекистондаги Инқирозга қарши чоралар дастурида етакчи
ўрин тутади.
Тижорат банклари кредитлари ва бошқа қарз маблағлари, аҳоли
маблағлари ва Тикланиш ва тараққиёт маблағлари ҳисобига 2010 йилда жами
инвестицион маблағларнинг 22,6 фоизи тўғри келиши назарда тутилган. Бундан
кўриниб турибдики, асосий эътибор корхона маблағлари ва тўғридан-тўғри
хорижий инвестициялар ҳажми кўламини ошириш ва бунинг натижасида
ишлаб чиқаришнинг техника ва технологик қувватларини модернизациялаш,
меҳнат унумдорлигини ошириш орқали аҳолининг юқори даромад олишига
эришиш, ҳамда мамлакат фаровонлигини юксалтириш мақсад этиб қўйилган.
Бу борада тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб
этадиган иқтисодиёт тармоқлари корхоналари асосий фаолияти бўйича даромад
солиғи, мулк солиғи, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва
ҳудудларни ободонлаштириш солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун
белгиланган ягона солиқ тўлашдан, шунингдек Республика йўл жамғармасига
мажбурий ажратмалар тўлашдан хорижий инвестициялар ҳажми қуйидагича
бўлганда озод қилинади:
- 300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача - 3 йил
муддатга;
- 10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда - 7 йил муддатга.
- 3 миллиондан ортиқ АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача - 5
йил муддатга;
Бу йўналишда аниқ мақсадли иш олиб бориш нафақат инвестицияларни,
балки энг аввало, илғoр технология ва ноу-хауларни жалб этишни кўзда тутади.
Улар
эса
Ўзбекистонга
жаҳон
бозорида
ўз
маҳсулотларининг
рақобатбардошлигини ошириш имконини беради. Ҳозирги кунда Ўзбекистон
иқтисодиётининг етакчи тармоқлари бўлган нефть-газ ва нефть-кимё,
машинасозлик авиация инфратузилмаси ва мультимодал логистика, озиқ-овқат
ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш, кимё, тўқимачилик ва енгил саноат
соҳаларида ривожланган мамлакатларнинг халқаро корпорациялари ҳамкорлик
алоқаларини олиб бормоқдалар. Бугунги кунда Ўзбекистoн Республикаси
ҳудудида хорижий инвесторлар билан биргаликда фаолият олиб бораётган
қўшма корхоналарнинг сони 4 мингдан ошди.
Республикамизга хорижий инвестиция ва кредитларни жалб қилиш
схемаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 июлдаги
927-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилади (1-расм).
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил
6
№ 3, 2017
1-расм. Республикага хорижий инвестиция ва кредитларни жалб
қилиш схемаси
Манба: Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг
расмий сайтидан (www. mfer.uz ) олинган маълумотлар асосида ишлаб чиқилган.
Кенг миқёсдаги инвестициялар, ривожланиш мақсадларида халқаро
молиявий институтлар билан ўрнатилган фаол ҳамкорлик, хорижий
инвесторлар учун имкониятлар изчил равишда кенгайтирилиб борилиши
келгуси йилларда иқтисодий ўсишни камида 8,3 фоиз даражасида белгилаш ва
унга эришиш имкониятини беради. Бундай мақсадларнинг асосли эканлиги
ҳалқаро молиявий институтлар томонидан бир неча бор таъкидланган.
Иқтисодиётни инвестициялаш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш,
капитал маблағларнинг минтақага киритилиши икки йўналишда амалга
оширилишини аниқлаш имконини беради. Биринчиси, ички капитал
маблағларни иқтисодиётга жалб этиш асосида олиб борилса, иккинчи йўл –
ташқи инвестицияларни иқтисодиётга киритилишини назарда тутади.
Ўзбекистон қудратли, саноати ривожланган ишлаб чиқариш потенциалига ва
ривожланган инфратузилмага эга бўлиб, географик қулай жойлашган.
Мамлакатимизда амалга оширилган пул ислоҳоти миллий валютамиз
баркарорлашуви ва инфляция жараёнларини бошқариш имкониятларининг
топилиши ҳам мамлакат иқтисодиётига ўз ижобий таъсирини кўрсатди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-
1442-сонли қарори билан тасдиқланган “2011-2015 йилларда Ўзбекистон
Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари дастури”
мамлакатимиз саноатини барқарор, жадал ва мутаносиб равишда
ривожлантириш, асосий саноат тармоқларини диверсификация қилишга ва
Лойиҳа
ташаббускори
Иқтисодиёт
вазирлиги
Ташқи иқтисодий
алоқалар,
инвестициялар ва
савдо вазирлиги
Давлат
мулк қумитаси
Халқаро молия
ва иқтисодий
институтлар
Чет эл
ҳукуматлари
молиявий
ташкилоти
Ўзинфоинвест
Муайян чет эл
сармоядори
Вазирлар Маҳкамаси
(мувофиқлаштирувчи)
Молия
вазирлиги
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил
7
№ 3, 2017
экспорт салоҳиятини ўстиришга йўналтирилган таркибий ўзгартиришларни
чуқурлаштириш, саноат тармоқлари, комплекслари ва корхоналарини
модернизация қилиш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик янгилаш асосида
уларнинг самарадорлиги ҳамда рақобатдошлигини янада оширишга қаратилган.
Амалга ошириладиган лойиҳалар асосан енгил саноат маҳсулотлари ишлаб
чиқариш, қурилиш материаллари, чарм-пойабзал маҳсулотлари, электр-
маиший товарлар, озиқ-овқат саноати, тиббиёт (дори-дармон) ва бошқа шу каби
устувор соҳаларни қамраб олади. Саноат корхоналарини кенг миқёсда
модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, уларни энг замонавий
юқори технологик ускуналар билан жиҳозлаш, саноат тармоқларида замонавий
илмий ютуқлар ва илғор инновация технологияларини жадал татбиқ этиш
ҳудудлар иқтисодий салоҳиятини ошиб боришига хизмат қилади [13].
Республикамизга хорижий инвестициялар киришининг асосий омили
мамлакатимиз табиий хомашёга бойлиги, қишлоқ хўжалигини юритишга қулай
шароит мавжудлиги, етарли даражада меҳнат ресурслари ва меҳнат салоҳияти,
юртимизда осойишта вазиятнинг барқарорлигидадир. Барча хорижий
инвестициялар учун қулай ва имтиёзли шароит вужудга келтирилган.
Ўрганилган муаммо юзасидан минтақаларга инвестициялар жалб этиш
жараёнларида ҳал этилиши лозим бўлган қуйидаги камчиликлар аниқланди:
- минтақаларда
инвестиция
инфратузилмасининг
яхши
ривожланмаганлиги - банклар, инвестиция фондлари, суғурта ва лизинг
компаниялари фаолиятини рағбатлантириш ва инвестиция лойиҳаларини
амалга оширишда уларнинг иштирокини самарали йўлга қўйиш;
- тадбиркорларнинг бизнес-кўникмалари, шу жумладан, инвестиция
лойиҳалари билан ишлаш тажрибаси ва ҳуқуқий билимларининг етарли
эмаслиги-ҳудудларда консалтинг, маркетинг ва юридик хизмат кўрсатувчи
марказлар ташкил этиш ва фаолиятини ривожлантириш;
- инвестиция таклифлари ва лойиҳа техник-иқтисодий асосларининг
белгиланган талабларга жавоб бермаслиги-тадбиркорларга инвестиция
лойихаларини ишлаб чиқишда тижорат банклари, ҳудудлардаги савдо - саноат
палатаси ва бошқа масъул идоралар томонидан амалий ёрдам кўрсатилишини
маҳаллий ҳокимликлар томонидан ташкил этиш ва доимий назоратга олиш;
- мамлакат инвестицион муҳитининг баҳолашда инвестиция муҳитини
баҳолаш агентликларини мавжуд эмаслиги, ушбу соҳада малакали кадрларни
мавжуд эмаслиги;
- ривожланган ҳудудларга нисбатан суст ривожланган ҳудудларга бўлган
хорижий капитал қўйилмаларнинг камлиги; инвестицияларнинг ҳудудий бир
ёқламалик хусусиятини олдини олиш мақсадида, вилоятларни ривожланганлик
даражаси бўйича уч гуруҳга бўлиб, суст ривожланган минтақаларга
инвесторлар учун кўпроқ манфаатдорлик, мойиллик яратиш.
Хулоса ва таклифлар
Тадқиқот натижасида аниқланган муаммоларни ҳал этиш ва инвестиция
самарадорлигини оширишга қаратилган қуйидаги илмий тавсия ва амалий
таклифлар амалга оширилиши зарур деб ҳисоблаймиз:
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил
8
№ 3, 2017
хорижий инвестициялрни жалб қилиш ва тартибга солишда қонун ва
меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш;
мамлакатдаги ва корхоналар даражасидаги кадрлар салоҳиятини
ошириш;
ички бозорда ўз фаолиятини олиб бораётган миллий корхоналарни аниқ
ахборот билан таъминланишини яхшилаш;
мамлакатдаги ривожланиш даражаси пастроқ бўлган минтақаларга
молиявий маблағлар ажратиш;
Ўзбекистон Республикасида Инвестицион лойиҳаларни баҳолаш
мақсадида инвестицион агентликларни ташкил этиш.
Юқоридаги муаммоларни бартараф этилиши иқтисодиёт мамлакатимиз
иқтисодиётини тубдан таркибий ўзгартириш ва дивeрсификация қилиш, қисқа
муддатда мутлақо янги, локомотив ролини бажарадиган тармоқларни барпо
этиш, ишлаб чиқаришни модeрнизация қилиш, тeхник ва тeхнологик янгилаш
дастурларини амалга ошириш, замонавий бозор инфратузилмасини
шакллантириш борасида ўз вақтида бошланган, чуқур ўйланган ва узоқ
истиқболга
мўлжалланган
ишларни
йўлга
қўйиш,
макроиқтисодий
барқарорликни таъминлаш ва натижада мамлакат аҳолисининг турмуш
даражасини кўтарилиши ва даромадларини ошишига олиб келади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.
Ўзбекистон Республикасининг "Чет эл инвестициялари тўғрисида"ги
қонуни. 30.04.1998 й. NORMA тизими.
2.
Ўзбекистон Республикасининг "Инвестиция фаолияти тўғрисида"ги
қонуни., 24.12.1998 й.//. NORMA тизими.
3.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони "Иқтисодиётнинг
реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларни барқарор ишлашини
таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури
тўғрисида", 2008 йил 28 ноябрь, ПФ-4058-сон.//NORMA тизими
4.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 15.12.2010 й.,
№ПҚ-1442 "2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини
ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида"
5.
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози оқибатларининг олдини олиш ва
республиканинг барқарор ривожланишини таъминлаш борасида амалга
оширилаётган ишлар. Барқарор иқтисодий ривожланишнинг истиқболдаги
устувор йўналишлари ва 2010 йилдаги макроиқтисодий кўрсаткичларга
эришиш омиллари ҳамда долзарб масалалари // Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар
кенгаши, вилоятлар
ва
Тошкенто
шаҳар
ҳокимликлари
раҳбарларининг минтақавий семинари материаллари. – Т.: 2010.
6.
Юлдашев Ш.Г. Хорижий инвестициялар Ўзбекистон Республикаси
миллий такрор ишлаб чиқаришнинг иқтисодий ўсиш ва эркинлаштириш омили
сифатида. - Т.: 2002.
7.
Рустамова Д.Д. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида хорижий
инвестицияларни жалб этишнинг назарий асослари ва устувор йўналишлари:
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил
9
№ 3, 2017
И.ф.н. илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати. -Т.:
2006. 23 б
8.
Обломуротов Н.Н. Тўғридан – тўғри хорижий инвестицияларни жалб
қилишнинг назарий асослари ва устувор йўналишлари. И.ф.н. илмий даражасини
олиш учун ёзилган диссертация автореферати. -Т.: 2008. 24 б.
9.
Насретдинов
С.С.
Миллий
иқтисодиётни
модернизациялашда
инвестициялардан фойдаланишнинг назарий асослари ва самарадорлигини
ошириш йўллари. И.ф.н. илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация
автореферати. -Т.:2008. 24 б.
10. Имамов Ш.Б. Регулирование территориального развития экономики
Узбекистана: Автореферат диссертации на соискание учёной степени доктора
экономических наук. – Т., 1993.
11. http://www.mf.uz - Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги веб
портали.
12. http://www.stat.uz - Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика
Қўмитаси веб сайти.
13.
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо
вазирлиги.