Факторы совершенствования услуг таможенной системы во внешнеэкономической деятельности региональных субъектов малого и предпринимательства

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
262-271
12
2
Поделиться
Муратов, Р. (2017). Факторы совершенствования услуг таможенной системы во внешнеэкономической деятельности региональных субъектов малого и предпринимательства. Экономика и инновационные технологии, (3), 262–271. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9280
Рахмон Муратов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

доцент, к.э.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Наиболее повышения регионального уровня малого бизнеса и предпринимательства на экспортном потенциале страны, привлечения иностранных инвесторов и существующие проблемы деятельности на региональной системе, низкого уровня практической поддержки субъектов регионального субъектов малого бизнеса на внешнеэкономической связи и определения проблемы, оказывающие влияние на их развития является весьма актуальным, разработка научно обоснованные предложения для их решения является основными целью данного статью.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

1

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ҲУДУДИЙ КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТИДА БОЖХОНА ТИЗИМИ

ХИЗМАТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ОМИЛЛАРИ

Муратов Рахмон Сайибович,

ТДИУ доценти, и.ф.н.

E-mail:

rahmon.1959@mail.ru

Аннотация:

Мамлакат экспортида ҳудудий кичик бизнес ва хусусий

тадбиркорликнинг салоҳиятини янада ошириш, хорижий инвесторларни жалб
этиш ва бу борадаги ҳудудий тизими фаолиятидаги муаммоларни, ташқи
иқтисодий алоқаларда ҳудудий кичик бизнес субъектларини амалий қўллаб-
қувватлаш чора-тадбирларнинг пастлиги ва унинг ривожланишига салбий
таъсир кўрасатаётган омилларни аниқлаш масалалари долзарб бўлиб, уларни ҳал
этиш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш мазкур
илмий мақоланинг асосий мақсади ҳисобланади.

Аннотация:

наиболее повышения регионального уровня малого бизнеса и

предпринимательства на экспортном потенциале страны, привлечения
иностранных инвесторов и существующие проблемы деятельности на
региональной системе, низкого уровня практической поддержки субъектов
регионального субъектов малого бизнеса на внешнеэкономической связи и
определения проблемы, оказывающие влияние на их развития является весьма
актуальным, разработка научно обоснованные предложения для их решения
является основными целью данного статью.

Abstract:

To increase the regional level of small business and undertakings`

export potential in country, attracting foreign investors and solving the existing
problems in regional system, to determine problems in terms of supporting the small
businesses in external economic relations and analyzing the main reasons which are
causing to development of it and giving the proved suggestion is the goal of this
article.

Калит сўзлар:

экспорт, импорт,

божхона тизими,

диверсификация,

ташқи савдо сиёсати, хорижий инвестициялар, экспорт божхона божи,
божхона йиғими ставкаси, божхона брокерлари, божхона режими.

Кириш

Мамлакатимизда ҳудудий кичик ва хусусий бизнесни ривожлантириш, уни

ташқи иқтисодий фаолиятида экспорт салоҳиятини ошириш иқтисодиётни
эркинлаштириш

ва

ислоҳотларни

чуқурлаштиришнинг

энг

устувор

йўналишларидан биридир. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев: “...ўтган йили жами 1 миллиард 540 миллион долларлик прогноз
кўрсаткичлари бажарилмай қолди. Шундан 970 миллион доллар миқдоридаги
кўрсаткичлар эса ҳудудлардаги хўжалик юритувчи субъектлар томонидан
бажарилмаган. Бизнинг маҳсулотимиз экспорт қилинадиган мамлакатлар сони


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

2

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

2010 йилга нисбатан 176 тадан 138 тага камайган”лигини алоҳида таъкидлаб
ўтдилар [9].

Экспортни қўллаб-қувватлашда жаҳоннинг етакчи давлатлари қаторида

республикамизда 1997 йилдан буён экспорт божхона божи бекор қилинган
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сонли
фармони). 2011 йил 1 октябрдан бошлаб, экспорт қилувчи микрофирмалар ва
кичик корхоналар учун экспорт шартномалари бевосита расмийлаштирув
жараёнида божхона постларида ҳисобга қўйилмоқда.

Шу билан бирга ҳудудий миқёсда айниқса Фарғона воҳаси кичик

бизнес субъектлари экспорт фаолиятида божхона тизимида айрим муаммо
ва масалалар вужудга келмоқда, жумладан:

-ҳудудда рўйхатдан ўтган корхоналар томонидан бошқа вилоятлардан

экспортга чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари вилоят ҳудудий
экспорт кўрсаткичларида кўрсатилмайди;

- махсус давлат экспорт-импорт компанияларининг монопол мавқега

эгалиги ва шундай нодавлат компанияларининг йўқлиги натижасида рақобат
муҳити мақсадга мувофиқ шакллантирилмаганлиги.

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаб, экспорт қилиш

билан шуғулланадиган нодавлат корпорацияларнинг мавжуд эмаслиги
(чунки рақобат бор жойда ривожланиш бўлади).

- ҳудудда рўйхатдан ўтган корхоналар томонидан бошқа вилоятлардан

экспортга чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари вилоят ҳудудий
экспорт кўрсаткичларида кўрсатилмайди, бу вилоят экспорт салоҳияти
кўрсаткичи пасайишига сабаб бўлмоқда.

Белгиланган мақсаддан келиб чиқиб, қуйидаги масалаларни тадқиқ

қилиш ва ёритиб асоси вазифалардан ҳисобланади:

ташқи иқтисодий алоқаларини ривожлантиришда ҳудудий кичик

бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятининг тутган ўрни, моҳияти ва
аҳамиятини ёритиб бериш;

ҳудудий кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятида божхона

тизими масалаларини тадқиқ қилиш;

истиқболда ҳудудий кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ташқи

иқтисодий алоқаларини ривожлантиришда ҳудудий божхона тизими фаолиятини
и такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Мазкур масалалар республика ҳудудий миқёсда кичик бизнес

субъектлари экспорт салоҳиятини янада оширишда долзарб бўлиб уларни ҳал
этиш божхона тизими фаолиятини бугунги кун талабига мос, тўлиқ жавоб бера
оладиган шаклланган бўлишни тақозо этади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили.

Ташқи бозорларда харидоргир, юқори қўшимча қийматга эга замонавий

тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва янги босқичга кўтариш
тайёр маҳсулотлар экспортининг барқарор юқори ўсиш суръатларига эришишда,
ҳеч шубҳасиз, катта замин туғдиради.

Ташқи иқтсодий фаолиятни ривожлантиришда мутахассис олимлардан

Прокушев Е.Ф.

мазкур масалага ёндашиб,

ташқи иқтисодий алоқалар халқаро


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

3

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

хўжалик, савдо, ахборот муносабатлари бўлиб [11], Х.П. Абулқосимов мазкур
муносабатлар товар айирбошлаш, иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорликнинг
турли шакллари, ихтисослашув, ишлаб чиқариш кооперацияси, қўшма
тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш, валюта ва молия-кредит операцияларини
амалга оширишни таъминлайди [10], деб фикр билдирадилар. Мазкур
тушунчалар умумий тушунчалар бўлиб ҳозирги даврдаги ташқи иқтисодий
фаолиятда экспорт салоҳиятини оширишда ҳудудий миқёсда ривожлантириш
омиллари, ўз навбатида божхона тизимлари фаолияти билан боғлиқ масалаларни
ойдинлаштириб, уни унификациялаш, такомиллаштириш масалалари кўрсатиб
берилмаган.

Шунингдек, В.Н.Назаренконинг фикрича, хориж тажрибаси асосида

ривожланишда, кичик ва хусусий бизнесни ривожлантириш кўп жиҳатдан
истеъмол бозори таркиби ва ривожланиш хусусиятларига боғлиқ. Бу соҳани
ривожлантиришнинг асосий шарти миллий маҳсулотнинг ташқи бозорга чиқиши
учун қулай шарт-шароит яратишни тақазо этади, деб таъкидлайди [12]. Албатта
мазкур омиллар ташқи иқтисодий фаолиятда муҳим омилларда бири ҳисобланади.
Лекин таъкидлаш жоизки, ташқи иқтисодий фаолиятда ҳудудий миқёсда божхона
тизими фаолияти билан боғлиқ масалалар ёритиб берилмаган.

Бу ўринда таъкидлаш жоизки, дунёдаги турли мамлакатларда иқтисодий

ривожланиш нотекис юз берганлиги сабабли халқаро айирбошлашни
кенгайтириш зарурати юзага келади, яъни мамлакатлар орасида турли товарлар,
хизматлар, меҳнат, ахборот, хомашё, техника-технологиялар айирбошлаш,
маданий ва бошқа ҳамкорликларни амалга ошириш эҳтиёжи пайдо бўлади.

Бу эса ўз навбатида, ташқи иқтисодий алоқалар халқаро меҳнат тақсимоти,

замоновий интеграциаллашган халқаро андозаларга мос божхона тизими
хизматларини янада унификациялаш, уларни халқаро андозаларга мос равишда
шакллантириш ва ривожлантириш, хўжалик ҳаётини байналминаллаштириш
жараёнидан объектив равишда келиб чиқади. Ташқи иқтисодий алоқаларнинг
шаклланиши ва ривожланиши алоҳида олинган мамлакатларнинг ўзаро
алоқалари ва бир-бирига боғлиқлигининг кучайиши билан белгиланади. Ўз
навбатида, ҳар бир давлат ўз миллий, иқтисодий, сиёсий манфаатларини
кўзлаган ҳолда мазкур жараёнларда иштирок этади.

Таҳлил ва натижалар

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов таъкидлаб

ўтганларидек: “...жаҳон бозорларида рақобат тобора кучайиб бораётган бугунги
шароитда иқтисодиётимизнинг рақобатдошлигини тубдан ошириш, экспортга
маҳсулот чиқарадиган корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, фермер
хўжаликлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт
фаолиятидаги иштирокини ҳар томонлама рағбатлантириш устувор аҳамият касб
этади” [7].

Бу аввламбор, экспортга маҳсулот чиқарадиган корхоналар учун тақдим

этилаётган имтиёзлар тизимини яна бир марта танқидий кўриб чиқиш, божхона
тартиб-таомилларини янада соддалаштириш, уларни амалга ошириш
муддатларини қисқартириш ва ташқи савдо операцияларини бажариш учун
тарифларни пасайтиришга доир қўшимча чоралар кўриш лозим. Маҳсулот


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

4

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

экспорти билан боғлиқ барча ҳужжатлар ва рухсат бериш тартиб-таомилларини
расмийлаштиришнинг электрон шаклини кенг жорий этишни мамлакат
ҳудудлари миқёсида кучайтириш ҳозирдаги долзарб масалалардан бири бўлиб
қолмоқда.

Таъкидлаш жоизки, хорижий бозорларга кириб боришнинг ҳар бир ташқи

иқтисодий алоқалардаги стратегияси ўз устунликлари, камчиликлари ва
чекланишларига эга бўлади. Экспортни қўллаб-қувватлашда жаҳоннинг етакчи
давлатлари қаторида республикамизда 1997 йилдан буён экспорт божхона божи
бекор қилинган [1]. 2011 йил 1 октябрдан бошлаб, экспорт қилувчи
микрофирмалар ва кичик корхоналар учун экспорт шартномалари бевосита
расмийлаштирув жараёнида божхона постларида ҳисобга қўйилмоқда [3].

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан экспортни

рағбатлантириш ва импорт ўрнини босувчи рақобатдош маҳсулотлар ишлаб
чиқаришни кенгайтириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда
жаҳон бозорида асосий экспорт товарлар бўйича қулай конъюнктуранинг
сақланиб туриши натижасида республикамиз тўлов балансининг, хусусан, ташқи
савдо балансининг барқарорлиги таъминланмоқда.

Жорий ўтган 2000-2014 йиллар давомида экпорт ва импортни

диверсификация қилиш, унинг таркибини такомиллаштириш борасидаги чора-
тадбирлар натижасида мамлакатимиз экспортининг товар таркибида ижобий
силжишлар рўй берди (1-жадвал).

1-жадвал

Ўзбекистон Республикаси ташқи савдосининг экспорт товар таркиби

(фоиз ҳисобида) [13]

1990 й.

2000 й.

2010 й.

2014 й.

1

2

3

4

5

Экспорт — жами

100

100

100

100

Пахта толаси

59,7

27,5

11,3

7,7

Озиқ-овқат маҳсулотлари

3,9

5,4

9,7

9,8

Кимё ва кимё маҳсулотлари

2,3

2,9

5,1

4,0

Энергия ва нефть маҳсулотлари

17,1

10,3

24,8

31,1

Қора ва рангли металлар

4,6

6,6

6,8

6,3

Машина ва ускуналар

1.7

3,4

5,5

5,5

Хизматлар

1,3

13,7

9,1

16,2

Бошқалар

9,4

30,2

27,7

19,4

Хусусан, бошқа товарлар позициялари бўйича экспорт ҳажмининг жадал

ўсиши пахта толасининг жами экспортдаги улушини 2000 йилдаги 27,5 фоиздан,
2010 йилда 11,3 фоизга, 2014 йил якунларига кўра эса 8,7 фоизгача пасайишига
олиб келди.

Ўз навбатида, экспортнинг салмоқли ўсиш суръати энергия ва нефть

маҳсулотлари улушини 2000 йилдаги 10,3 фоиздан, 2010 йилда 24,8 фоизга, 2014


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

5

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

йил якунларига кўра эса 31,1 фоизгача, озиқ-овқат маҳсулотларининг мос
равишда улушини 2000 йилдаги 5,4 фоиздан, 2010 йилда 9,7 фоизга ва 2014 йил
якунларига кўра эса 9,8 фоизгача, хизматлар кўрсатиш соҳаларини эса мос
равишда улушини 2000 йилдаги 13,7 фоиздан ва 2014 йил якунларига кўра эса
16,2 фоизгача ижобий ўсиши кузатилган.

Буни эса ўз навбатида, товарларни “экспорт”га расмийлаштириш учун

божхона йиғими ставкаси 0,2% дан 0,1%га туширилиши натижаси деб билиш
мумкин.

Бу борада таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунда божхона органлари

томонидан Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига веб-сайт орқали
қуйидаги 8 та интерактив хизматлар тақдим этилмоқда. Жумладан:

1) Электрон декларациялаш; 2) Божхона тўловлари бўйича берилган

имтиёзлар; 3) Товарларнинг божхона қиймати нарх бюллетени; 4) Мажбурий
тартибда сертификатланадиган товарлар; 5) Божхона брокерлари; 6) Божхона
омборлари; 7) Эркин омборлар; 8) Бож олинмайдиган дўконлар.[1]

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил

29 декабрдаги “Товарларни электрон шаклда божхона расмийлаштируви
процедураси тўғрисида”ги 370-сонли қарори билан товарларни электрон
декларациялаш тизими жорий этилди. Ҳозирги кунда ДБҚ веб-сайтида жорий
этиш ишлари олиб борилаётган ахборот хавфсизлиги кафолатланган “Ташқи
иқтисодий фаолият иштирокчисининг шахсий кабинети” тизими доирасида 5 та
интерактив хизматлари кўрсатилиши кўзда тутилган [4]. Булар:

1) Ташқи савдо иштирокчисининг шахсий кабинети;
2) Автомобилда ташилаётган юклар;
3) Темир йўлда ташилаётган юклар;
4) Амалга оширилган божхона тўловлари;
5) Божхона омборидаги юклар.
Амалий тадқиқотларимиз натижалари далолат берадики, ҳудудий

тасарруфдаги корхоналар томонидан амалга оширилаётган экспорт бўйича
вилоятлар ташқи иқтисодий алоқалар, савдо ва инвестиция бошқармалари ва
божхона бошқармаси мутахассислари билан бирга ҳар ўн кунлик мониторинг
йўлга қўйилган. Маҳсулотлар бўйича хориж давлатлардаги акс эттирадиган
маркетинг кузатувлар, уларнинг натижалари бўйича маълумотлар шаҳар ва
туман ҳокимликлари орқали тадбиркорларга етказиб борилмоқда. Масалан,
Фарғона вилояти ишлаб чиқарувчи корхоналарида маънавий ва жисмоний
эскирган ускуналарни замонавий, жаҳон даражасида синовдан ўтган ускуналарга
алмаштиришни ташкил этишлари учун шаҳар ва туман хокимликларига
Ўзбекистонда ва дунёда ўтказилиши кутилаётган Халқаро ярмарка ва
кўргазмаларда корхоналар ва кичик бизнес субъектларининг фаол
қатнашишлари борасида тадбирларни амалга ошириш бўйича таклиф ва
тавсиялар ишлаб чиқилади ва мунтазам равишда тақдим этиб борилади.

Бунга сабаб, республика ҳудудларида етиштирилган мева-сабзавот

махсулотлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 9
июлдаги селектор йиғилишида қишлоқ хўжалик махсулотларини экспорт
қилувчи корхоналар қайси ҳудудда рўйхатга ўтган бўлишидан қатъий назар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

6

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

амалга оширилган экспорт ҳажмлари маҳсулот етиштирилган ҳудуд экспорт
кўрсаткичларида акс эттирилиши бўйича кўрсатма берилган. Шунга кўра,
ҳудудларда етиштирилган махсулотларни бошқа вилоят корхоналари томонидан
сотиб олиниб, ўз маҳсулоти сифатида бошқа вилоят постларидан фитосанитар
сертификатини олиб экспортга чиқарганлиги сабаб бўлди. Масалан, Данғара
туманидаги “Вентиус Алянс плюс” МЧЖ корхонаси мош, ловия, нўхат
маҳсулотлари Афғонистон давлатига Сурхондарё вилояти постлари орқали
экспортга чиқарган. Бунда постда фитосанитар сертификатини олиш учун
Фарғона вилоятига қайтиб келмаслик учун маҳсулот Сурхондарёда
етиштирилган деган сертификат олинади. Бу ўз-ўзидан ҳудуд маҳсулот миқдори
Сурхондарё вилоятига ўтиб кетишига сабаб бўлмоқда.

Шунингдек, постда маҳсулот қаерники бўлса, шу чегарадан чиқариш талаб

қилинади. Вилоятларда Афғонистон давлатига ўтиш чегаралари йўқлиги сабабли
маҳсулотларни Сурхондарё, Самарқанд каби вилоятлардан чиқаришга тўғри
келмоқда. Шунингдек Фарғона вилоятида Қирғизстон давлатига Халқаро пост
йўқлиги сабабли Андижон вилоятини Дўстлик пости орқали маҳсулотлар
экспортга чиқарилмоқда. Бу бир қанча ортиқча йўл харажатларига ва
сертификатлаштириш бўйича муаммоларга олиб келмоқда. Шунинг учун баъзи
корхоналар “Карго” системаси орқали маҳсулотларини Андижон корхоналари
орқали экспортга чиқармоқда. Бундан ташқари, хорижий юк транспортлари
Қамчиқ довони орқали юришида рухсат йўқлиги сабабли, тадбиркорлар қаердан
юк машинасини расмийлаштирсалар, ўша ердан маҳсулотларини чиқариб
юбормоқда. Шунинг учун махсулотлар вилоятдан ташқаридаги қўшни вилоятлар
орқали расмийлаштириб юборилмоқда.

Ҳудуд кичик бизнес ва хусусий тадбиркорларининг ташқи бозорларга

чиқиш зарурати уларнинг умумий стратегиясининг таркибий қисми бўлиб, ушбу
жараённинг кейинги босқичи-бозорга кириш стратегиясининг оптимал
вариантини танлашдан иборат. Муайян вазиятдан келиб чиққан ҳолда, бундай
танлов турли омиллар билан аниқланади: корхонанинг меъёрий-ҳуқуқий
томондан ҳимояланган, харидор маҳсулотга эга бўлишидан тортиб то янги
хорижий бозорларни ўзлаштиришга қаратилган хорижий операцияларни амалга
оширишдан молиявий маблағларигача бўлган ҳолатлар ва ҳоказо.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 25-

моддасида, божхона омбори шундай режимки, бунда олиб кирилган товарлар
сақлаш даврида импорт божи, солиқлар ва иқтисодий сиёсат чоралари
қўлланилмасдан божхона назорати остида сақланиши, товарлар божхона омбори
режимида уч йил мобайнида туриши мумкинлиги қайд этилган [1].

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2004 йил 27 февралда

1318-рақам билан рўйхатга олинган Низомнинг 18-бандида, божхона омбори
режимига жойлаштирилган товарлар тегишли божхона режимига расмийлаш-
тирилмасдан бошқа шахсга бериб юборилган ёки йўқотилган холларда ҳамда
агар товарлар фақат ҳалокат ёки енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида йўқ
бўлган, қайтариб бўлмайдиган ҳолда қўлдан кетган ёхуд камомад, табиий
эскириш ёки нормал сақлаш шароитида камайиш туфайли юзага келган бўлмаса,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

7

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

омбор эгаси товарлар эркин муомалага чиқарилган ҳолда тўланиши лозим
бўлган божхона тўловларини тўлаши белгилаб қўйилган [5].

Бу ўринда таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш. Мирзиёев таъкидлаб ўтганларидек: “...тадбиркорлик субъектларининг
экспорт контрактларини давлат божхона хизмати органларида ҳисобга олиш
борасидаги талаб валюта назорати органлари томонидан ташқи савдо
операцияларининг ягона электрон ахборот тизими орқали ташқи савдо
контрактлари назорати в мониторингини сақлаб қолиш шари билан бекор
қилинади. Экспорт қилинаётган товарларнинг келиб чиқиши туғрисидаги
сертификат илгари худди шундай товар учун айнан сертификат олган аризачига
бир иш куни мобайнида берилади” [3].

Ҳукуматимиз

томонидан

ташқи

савдо

ҳудудий

географиясини

диверсификация қилиш, янги бозорларга кириб бориш, бу бозорларда
мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатдошлигини
таъминлаш борасида аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан Фарғона вилояти бўйича кичик бизнес субъектлари экспорт

салоҳияти таҳлил қилинганда ижобий сальдо асосан озиқ-овқат маҳсулотлари ва
машина ва ускуналар ҳиссасига туғри келган. Ташқи иқтисодий
муносабатлардаги маҳсулот ва хизматлар таркибини қуйидаги 2-жадвалда
келтирамиз:

2-жадвал

Фарғона вилояти бўйича кичик бизнес субъектлари томонидан

экспорт маҳсулотлари таркиби динамикаси [14]

Маҳсулот тури

Экспортнинг

умумий ҳажмидаги

улуши, фоиз ҳисобида

Ҳажмидаги ўзгариш,

фоиз ҳисобида

2014 йил

2015 йил

2014 йилга нисбатан

фоиз ҳисобида

Экспорт таркиби

100

100

101,5

пахта толаси

2,0

1,0

53,1

озиқ-овқат маҳсулотлари

7,2

18,3

2,6 марта

кимё

ва

ундан

тайёрланган

маҳсулотлар

14,8

10,3

70,7

энергия

манбалари

ва

нефт

маҳсулотлари

9,3

2,5

26,8

қора ва рангли металлар

0,1

0,1

77,1

машина ва ускуналар

1,1

0,2

14,5

хизматлар

13,7

20,3

150,5

бошқалар

51,8

47,3

92,9


Таҳлил қилинаётган даврда вилоятнинг экспорт салоҳияти нисбатан 15,4

ва 9,3 пунктга пасайганлигини кўришимиз мумкин. Аммо экспортнинг салмоқли
ҳиссаси асосан озиқ-овқат маҳсулотлари мос равишда ҳиссаси 2013-2015
йилларда 11,1 пунктга, хизматлар соҳаларига -6,6 пунктга ўсганлигини
кўришимиз мумкин.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

8

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Бундай товарларга нисбатан божхона омбори режимига кўра, божхона

декларацияси қабул қилинган куни амалда бўлган божлар, солиқлар ставкалари
қўлланилиши белгиланган бўлиб, уларни амалда жорий этилишни қатъий
назорат остига олишни янада кучайтириш мақсадга мувофиқдир, мақсад “...мулк
ҳуқуқининг кучли юридик норма ва кафолатлари тизимини шакллантиришимиз
ва шу асосда давлатимизнинг ижтимоий ва иқтисодий таянчига айланадиган
хусусий мулкдорларнинг кенг қатламини яратишга эришмоғимиз зарур”-деб
таъкидлаган эди Республикамизнинг Биринчи Президенти И.А. Каримов

[8].

Хулоса

ва

таклифлар

Амалга оширган тадқиқот ва таҳлилларимиз асосида республика

ҳудудларида хўжалик ва тадбикорлик субъектлари ташқи иқтисодий фаолиятига
салбий таъсир кўрсатувчи айрим омиллар белгиланди. Жумладан:

-ҳудудларда фаолият юритмаётган тадбиркорлик субъектларининг улуши

юқорилигича қолмоқда, тугатилган тадбиркорлик субъектларининг сони янги
ташкил этилганларига нисбатан ошиб кетмоқда, маҳаллий ҳокимият
органларининг кичик бизнес вакиллари билан ўзаро ҳамкорликдаги алоқалари
етарли даражада йўлга қўйилмаган;

- махсус давлат экспорт-импорт компанияларининг монопол мавқега

эгалиги ва шундай нодавлат компанияларнинг йўқлиги натижасида рақобат
муҳити учун етарли шарт-шароитларнинг чегараланганлиги;

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаб, экспорт қилиш

билан шуғулланадиган нодавлат корпорацияларнинг ташкил этилмаганлиги
(чунки рақобат бор жойда ривожланиш бўлади);

-ҳудудларда, айниқса туманларда, узоқ, бориш қийин ҳудудларда фаолият

юритувчи

тадбиркорликка

кўмаклашувчи

бозор

инфратузилмалари

муассасаларининг етишмаслиги ёки мавжудлари ҳам юқори савияда хизмат
кўрсатамаётганлиги;

-ҳудудларда рўйхатдан ўтган корхоналар томонидан бошқа вилоятлардан

экспортга чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари вилоят ҳудудий
экспорт кўрсаткичларида кўрсатилмайди, бу вилоят экспорт салоҳияти
кўрсаткичи пасайишига сабаб бўлмоқда;

Фикримизча республика ҳудудлари бўйича аксарият тадбиркорлик

фаолиятида ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва уни янада
такомиллаштириш бўйича қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга
мувофиқ:

-ҳудудларда етиштирилган экспортга мўлжалланган махсулотларни

фитосанитар сертификатларини вилоят ёки туманларннинг ўзида ташкил этиб,
кейин божхона постларидан ўтказишни жойларнинг ўзида ташкил этиш
мақсадга мувофиқдир;

- ҳудудлардаги

тадбиркорлик

субъектлари

қишлоқ

ҳўжалиги

маҳсулотларини қайта ишлаш мини корхоналарини ташкил этиш ва
ривожлантириш ҳамда уларнинг қайта ишлаб чиқришни ташкил этиш учун
“ноль” қийматда берилишини жорий этиш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

9

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

-худудий микрокредитлашнинг дастурларини қўллаб-қувватлаш, кредит

уюшмалари ва бошқа кредит ташкилотларини кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликни кредитлаш фаолиятини фаоллаштириш мақсадга мувофиқ;

-ҳудуддаги кичик бизнес субъектларининг энергия, газ, сув ва

канализация, иссиқлик таъминоти ва бошқа шу каби муҳандислик-
коммуникация тармоқларига уланиши жараёнларига эътибор қаратиш ҳамда бу
борадаги илғор тажрибаларни қўллаш ва жорий этиш мақсадга мувофиқдир.

Мазкур

чора-тадбирлар

ҳудудий

кичик

бизнес

ва

хусусий

тадбиркорликнинг ривожланиши ҳудудларда ўрта мулкдорлар синфини
шакллантириш вазифасини бевосита ҳал қилиш имкониятларини яратади. Бу ўз
навбатида, мамлакат жумладан, ҳудудларда кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик субъектлари аҳоли бандлигини таъминлайдиган ва унинг асосий
даромад манбаи бўлган муҳим соҳага айланиши ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга
эга бўлишидан далолат беради.

Хулоса қилиб таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда кичик бизнес ва

тадбиркорлик субъекилари фаолиятини ривожлантириш борасидаги қабул
қилинаётган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Президентининг маърузалари ва қабул қилинган қарорларида назарда тутилган
чора-тадбирларни амалга ошириш, шубҳасиз, кичик бизнесни жадал
ривожлантириш, хусусий тадбиркорлик фаолиятини муваффақиятли ташкил
этиш ва юритиш, уларнинг мамлакат иқтисодиётидаги, ижтимоий-иқтисодий
ривожланишнинг ғоят муҳим, устувор вазифаларини ҳал этишдаги ролини
ошириш

учун

яна

ҳам

кўпроқ

қулай

шарт-шароитларни

яратиб

берилаётганлигидан яққол далолат беради.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Божхона кодекси. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январдаги

ЎРҚ-400-сонли қонуни.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-

1871-сонли фармони.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги

“Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий
мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат
жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПФ-4848
сонли фармони.

4.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 25 августдаги ПҚ-

1604-сонли қарори, 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли ЎзР қонуни билан
Божхона кодексининг 51-моддасига ўзгартириш киритилган.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29

декабрдаги “Товарларни электрон шаклда божхона расмийлаштируви
процедураси тўғрисида”ги 370-сонли қарори.

6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2004 йил 27 февралда

1318-рақам билан рўйхатга олинган Низом


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

10

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

7. Karimov I. Bosh maqsadimiz – mavjud qyinchiliklarga qaramasdan, olib

borayotgan islohotlarni, iqtisodiyotimizda tarkibiy o’zgarishlarni izchil davom ettirish,
xususiy mulkchilik, kichik biznеs va tadbirkorlikka yanada kеng yo’l ochib bеrish
hisobidan oldinga yurishdir. // Xalq so’zi. 2016-yil 16-yanvar, №11 (6446).

8. Каримов И. Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат

қилиш – энг олий саодатдир. -Т.: “O’zbekiston” НМИУ, 2015. -49 бет.

9. Мирзиёев Ш. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий

жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак.

http://kun.uz/news/2017/14/01/

10.

Абулқосимов Х.П. Хусусий кичик тадбиркорлик фаолиятини

ривожлантиришнинг иқтисодий муаммолари. - Т.: ТДИУ, 1998. -120 б.

11. Прокушев Е.Ф. Внешнеэкономическая деятельность. Учебник. -М.:

Издательско-торговая корпорация «Дашковик и К», 2009. С 5.

12. Назаренко В.Н., Назаренко К.С. Таможенное обслуживание ВЭД. -М.:

Экзамен, 2009. – 280 стр.

13.ЎзР Давлат статистика қўмитасининг йиллик статистик маълумотлари
14. Фарғона вилояти статистика бош бошқармасининг йиллик статистик

маълумотлари.

Библиографические ссылки

Божхона кодекс и. Узбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январдаги УРК-400-сонли конуни.

Узбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сонли фармони.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни хар томонлама химоя килишга ва ишбилармонлик мухитини сифат жихатидан яхшилашга дойр кушимча чора-тадбирлар тугрисида” ги ПФ-4848 сонли фармони.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 25 августдаги ПК-1604-сонли карори, 2013 йил 7 октябрдаги УРК-355-сонли УзР конуни билан Божхона кодексининг 51-моддасига узгартириш киритилган.

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги “Товарларни электрон шаклда божхона расмийлаштируви процедураси тугрисида’Ти 370-сонли карори.

Узбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2004 йил 27 февралда 1318-ракам билан руйхатга олинган Низом

Karimov 1. Bosh maqsadimiz - mavjud qyinchiliklarga qaramasdan, olib borayotgan islohotlami, iqtisodiyotimizda tarkibiy o’zgarishlarni izchil davom ettirish, xususiy mulkchilik, kichik biznes va tadbirkorlikka yanada keng yo’l ochib berish hisobidan oldinga yurishdir. // Xalq so’zi. 2016-yil 16-yanvar, №11 (6446).

Каримов И. Она юртимиз бахту икболи ва буюк келажаги йулида хизмат килиш - энг олий саодатдир. -Т.: “O’zbckiston” НМИУ, 2015. -49 бет.

Мирзиёев Ш. Танкидий тахлил, катьий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик - хар бир рахбар фаолиятининг кундалик коидаси булиши ксрак. http://kun.uz/news/2017/14/01/

Абулкосимов Х.П. Хусусий кичик тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг иктисодий муаммолари. - Т.: ТДИУ, 1998. -120 б.

Прокушев Е.Ф. Внешнеэкономическая деятельность. Учебник. -М.: Издательско-торговая корпорация «Дашковик и К», 2009. С 5.

Назаренко В.И., Назаренко К.С. Таможенное обслуживание ВЭД. -М.: Экзамен, 2009. - 280 стр.

УзР Давлат статистика кумитасининг йиллик статистик маълумотлари

Фаргона вилояти статистика бош бошкармасининг йиллик статистик маълумотлари.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов