“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил
1
№ 3, 2017
КИЧИК КОРХОНА РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Турсунов Расул Таирович,
ТДИУ доценти, и.ф.н.
Турсунов Равшан Расулович,
Тошкент иқтисодиёт коллежи ўқитувчиси
Аннотация:
Мақолада кичик корхона рақобатбардошлигини ошириш
масалалари кўриб чиқилган. Маҳсулот таннархи таркибидаги хомашё ва
материаллар таркибини аниқлаш ва таҳлил қилиш орқали корхона
рақобатбардошлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
Аннотация:
В статье рассматриваются вопросы повышения
конкурентоспособности малого предприятия.
Определены пути повышения
конкурентоспособности малого предприятия на основе определения и анализа
структуры сырья и материалов в себестоимости продукции.
Abstract:
The questions of increases of competitiveness of small enterprise are
considered in this article. Ways of increase of competitiveness of small enterprise on
the basis of definition and the analysis of structure of raw materials and materials in
production cost price are defined.
Калит сўзлар:
кичик корхона, рақобатбардошлик, таннарх, ишлаб
чиқариш харажатлари, импорт, маҳаллийлаштириш.
Кириш
Мамлакатимиз
маҳаллий
корхоналарида
ишлаб
чиқарилаётган
маҳсулотнинг рақобатбардошлигини янада ошириш, уни ишлаб чиқариш ҳамда
ички ва ташқи бозорларда сотиш ҳажмларини кўпайтириш, шу асосда саноат
тармоқларини барқарор ривожлантиришни ва экспорт салоҳиятини ўстиришни
таъминлаш, шунингдек энергия самарадорлиги ва энергияни тежаш
стандартларини иқтисодиётга янада самарали жорий этиш мақсадида энергия
ресурслари истеъмолини қисқартириш ва ишлаб чиқаришда энергия
самарадорлигини ошириш; технологик жараёнларни ҳамда материал хомашё
ресурсларини сарфлаш нормаларини, фойдаланиш ва ноишлаб чиқариш
харажатларини ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш йўли
билан рационализация қилиш; меҳнат унумдорлигини ошириш, бошқарув
ҳамда саноат-ишлаб чиқариш ходимлари сонини мақбуллаштириш ва бошқа
омиллар ҳисобига 2015 йилда ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва
маҳсулот таннархини ўртача 10 фоизга пасайтириш бўйича таклифлар ишлаб
чикилган [1].
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. Мирзиёев мамлакатимизни
2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017
йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига
бағишланган
Вазирлар
Маҳкамасининг
кенгайтирилган
мажлисидаги
маърузасида нефть-газ маҳсулотлари экспортини кўпайтириш, импортни
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил
2
№ 3, 2017
кескин камайтириш ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш
ҳажмини ошириш учун қўшма корхона ташкил этиш бўйича пухта ишлаб
чиқилган аниқ чора-тадбирлар комплексини тақдим этиш зарурлигини,
шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг ҳар чорак якуни бўйича мажлисларидан
олдин алоҳида йиғилишлар ўтказилиб, уларда ҳар қайси Бош вазир
ўринбосарининг импортни ва таннархни камайтириш, маҳаллийлаштиришни
кенгайтириш борасидаги ишларнинг аҳволи тўғрисидаги ҳисоботи эшитилиши
хамда уларнинг фаолиятига холисона баҳо берилишини алоҳида таъкидлади
[2].
Мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббусига кўра 2017-2021
йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор
йўналиши бўйича “Ҳаракатлар стратегияси” Давлат дастури ишлаб чиқилди.
Ушбу дастурда таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий
иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш
ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш вазифалари қўйилган.
Шунингдек, 2017 йилда саноат тармоқларидаги йирик корхоналарда ишлаб
чиқарилаётган маҳсулотларнинг таннархини ўртача 8 фоизга қисқартириш ва
рақобатдошлигини оширишни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни
амалга ошириш. Шу жумладан, маънан ва жисмонан эскирган ускуналарни
янгилаш
ҳамда
модернизация
қилиш,
ишлаб
чиқаришда
энергия
самарадорлигини ошириш, технологик жараёнларни оптималлаштириш чора
тадбирлари белгилаб қўйилган [3].
Маълумки, ҳозирги пайтда кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб
чиқарилган товарларнинг рақобатбардошлиги етарли даражада эмас. Маҳсулот
рақобатбардошлигини таъминлашга иккита асосий омил таъсир кўрсатади.
Биринчиси, маҳсулот баҳоси билан боғлиқ омил, яъни маҳсулотнинг сифат
кўрсаткичларига зарар етмагани ҳолда ишлаб чиқариш харажатларини
қисқартиришга эришиш. Иккинчиси, маҳсулот баҳоси билан боғлиқ бўлмаган
омил, яъни маҳсулотга илгари талаб бўлмаган янги хусусиятларнинг берилиши
билан унинг сифатини яхшилашга олиб келишидир.
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили
Корхона рақобат стратегиясининг методологик асослари М.Портер
томонидан ишлаб чиқилган. Рақобат устунликларининг кўпгина йўналишлари
мавжуд, аммо энг оммавийларидан бири бу сарф харажатларни тежашда
етакчилик
қилиш,
маҳсулот
дифференциацияси,
фокуслаштириш
(концентрация), бозорга эрта кириб бориш (биринчилик стратегияси) ва
синергизм (синергизм стратегияси − бу бир нечта стратегик бизнес
бирликларни бирлаштириш). Биринчи учта йўналишлар М.Портернинг асосий
стратегиялари деб юритилади [4].
Республикамиз
тадқиқотчилари
томонидан
ҳам
корхоналар
рақобатбардошлигини ошириш ва баҳолаш масалалари ўрганилган.
М.Р. Болтабоев
ўзининг
тадқиқотларида
тўқимачилик
саноати
корхоналарининг рақобатбардошлигини аниқлаш ва ошириш мақсадида
самарали рақобат назариясига асосланган маркетинг стратегиясидан
фойдаланган [5].
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил
3
№ 3, 2017
Р.Т. Турсунов мева ва сабзавотлардан шарбатлар ишлаб чиқарадиган
кичик корхона молиявий-иқтисодий кўрсаткичларини таҳлил қилиш асосида
унинг рақобатбардошлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқган [6].
Н.Г. Акбаров томонидан “Тошкентпахтасаноат” ҲФ таркибига кирувчи
пахта тозалаш корхоналарининг рақобатбардошлиги учта кўрсаткичлар (пахта
толасининг рақробатбардошлиги, бозор улуши, ички ресурслардан фойдаланиш
даражаси) бўйича баҳоланган [7].
Тадқиқот методологияси
Сўнгги йилларда мамлакатимизда маҳсулот рақобатбардошлигини
оширишнинг асосий йўлларидан бири ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар
таннархини камайтириш (маҳсулот сифатини туширмаган ҳолда) деб
белгиланган.
Корхона
рақобатбардошлигини
ошириш
йўлларини
аниқлашда
М.Портернинг рақобат устунликларини таҳлил қилиш орқали амалга ошириш
мақсадга мувофиқдир. М.Портернинг рақобат устунликларининг энг асосийси
харажатларни
минималлаштириш
стратегияси
ҳисобланади.
Корхона
харажатлар таркибини аниқлаш кенг тарқалган усул бўлиб, у ишлаб чиқариш
харажатлари ва маҳсулотлар таннарх калькуляция ҳисоб-китобининг тахлили
орқали амалга оширилади. Махсулот танархининг хомашёлар таркибини,
ундаги импорт ва махалий хом ашёлар таркиби ва улушини аниқлаш, тахлил
қилиш мухим аҳамиятга эга. Шунингдек, корхона рақобатбардошлигини
ошириш йўлларини аниқлашда махсулот таннархида электр-энергия қувватлар
сарф-харажати ҳамда улушини аниқлаш ва тахлил қилиш ҳам катта аҳамиятга
эга бўлади.
Таҳлил ва натижалар
“KARBONAM” МЧЖ асосий фаолияти карбоксиметилцеллюлоза
(карбоцелл) ва гумен-ишқор реагент
маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан
иборат.
Мазкур корхона Ўрта Осиё худудида ушбу маҳсулотларни ишлаб
чиқарувчи асосий корхоналардан бири ҳисобланди. Ушбу корхона мaҳсулoтлар
тaннaрxи ва ишлаб чиқaриш xaрaжaтлaрининг калькуляциясини ҳисоб-
китобининг тахлилини амалга оширамиз.
1-жадвалда 1 тонна “Карбоцелл” (карбоксиметиллюлоза) маҳсулот
таннархининг калькуляцияси келтирилган. Ушбу жадвал маълумотларига
кўра 1 тонна “Карбоцелл” маҳсулотини ишлаб чиқаришда хом ашё ва
материаллар сарфи 2 млн. 560 минг 338 сўмни ташкил этади. Жами хомашё ва
материалларнинг 1 млн. 603 минг 432 сўми ёки 62,6 фоизи импорт хомашёлар
ҳиссасига тўғри келади. Жами хомашё ва материалларда маҳаллий хомашёлар
улуши 37,4 фоизни ташкил этмоқда. Маҳсулот таннархининг таркибида энерго
қувват 908 минг 961 сўмни ташкил этади. Жами энергия қувват миқдорининг
902 минг 489 сўми ёки 99,3 фоизини иссиқлик ва электро энергияси ташкил
этади. 1 тонна “Карбоцелл” маҳсулотнинг таннархи 3 млн. 469 минг 299
сўмга тенг бўлиб, унинг 73,8 фоизини хом ашё ва материаллар ва қолган 26,2
фоизини энерго қувват ташкил этади. “Карбоцелл” маҳсулот таннархини
камайтириш учун хориждан импорт қилиб олиб келинадиган хомашёлар (хеч
бўлмаганда монохлорацетат натрий, чунки унинг хомашё ва материаллардаги
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил
4
№ 3, 2017
51,8%) улушини камайтириш ва маҳаллий хом ашёлардан фойдаланиш
даражасини ошириш лозим. Импорт хом ашёдан камроқ фойдаланилса ёки
улардан умуман фойдаланилмаса хорижий валюта тежалади ҳамда маҳсулот
таннархи камаяди. Шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнига иссиқлик ва
электр энергияни тежайдиган технология жорий этилса, маҳсулотнинг
таннархи янада камайиши мумкин.
1-жадвал
1 тонна “Карбоцелл” маҳсулот таннархининг калькуляцияси
№
Харажатлар
Ўлчов
бирлиги
Меъёрий
харажат
1 кг баҳоси
сўмда
Жами
сўмда
1
2
3
4
5
6
А. Хомашё ва материаллар
Импорт хом ашё
1
Натр едкий (Каустик сода)
кг/тн
200,5
1384
277 492
2
Монохлорацетат натрий
кг/тн
420
3157
1 325 940
Маҳаллий хомашё
1
Пахта целлюлозаси
кг/тн
190
2900
551 000
2
Пахта қоғоз целлюлозаси
кг/тн
185
1710
316 350
3
Полипропилен қоплар
шт/тн
51
1735
88 485
4
Пряжа х/б
кг/тн
0,06
17850
1071
Жами
2 560 338
Б. Энерго қувват
1
Иссиқлик энергияси
Г/кал
6
109287
655 722
2
Электр энергия
квт/час
1448
170
246 767
3
Хўжалик ичимлик суви
м.куб
0,1
796
80
4
Совуқ (холод)
Г/кал
0,35
197
69
5
Сиқилган ҳаво
м.куб
136
46
6 323
Жами
908 961
ҲАММАСИ
3 469 299
Манба: “KARBONAM” МЧЖ маълумотлари
2-жадвалда 1 тонна “Карбоцелл” маҳсулотининг умумий ишлаб чиқариш
харажатлари келтирилган. Ушбу жадвал маълумотларига кўра жами ишлаб
чиқариш таннархи 4 млн. 579 минг 259 сўмни ташкил этиб, шундан 3 млн. 469
минг 299 сўм ёки 75,8 фоизи тўғидан-тўғри материал харажатлари, қолган
24,2 фоизи эса тўғридан-тўғри меҳнат харажатлари, ишлаб чиқаришга оид
билвосита материал ва меҳнат харажатлари ва ишлаб чиқаришга оид қўшимча
харажатлардан иборат. Маҳсулотнинг умумий ишлаб чиқариш харажатлари 5
млн. 150 минг 404 сўм ташкил этади. Умумий ишлаб чиқариш харажатлар
таркибида жами ишлаб чиқариш таннархи 88,9 фоизни, тўғидан-тўғри
материал харажатлари 67,4 фоизни, давр харажатлари 11,1 фоизни ташкил
этади. Маҳсулотнинг умумий ишлаб чиқариш харажатлар таркибида ҳам
тўғридан-тўғри материаллар (хомашё, энерго қувват) улуши жуда юқори.
Шунинг учун ишлаб чиқариш жараёнида тўғридан-тўғри материаллар
харажатини камайтириш юқорида таъкидланган фикрнинг тасдиғи (исботи)
десак муболаға бўлмайди.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил
5
№ 3, 2017
2-жадвал
1 тонна “Карбоцелл” маҳсулотнинг умумий ишлаб
чиқариш харажатлари
№
Харажатлар
Сўмда
1
2
3
1
Тўғридан-тўғри материал харажатлари
3 469 299
2
Тўғридан-тўғри меҳнат харажатлари
434 724
3
Ишлаб чиқаришга оид билвосита материал харажатлари
238 570
4
Ишлаб чиқаришга оид билвосита меҳнат харажатлари
307 301
5
Ишлаб чиқаришга оид қўшимча харажатлар (асосий фондлар
амортизацияси)
129 365
6
Жами ишлаб чиқариш таннархи
4 579 259
7
Давр харажатлари, шу жумладан
571 145
- сотиш харажатлари
1358
- маъмурий харажатлар
165 951
- бошқа операцион харажатлар
403 837
9
Умумий ишлаб чиқариш харажатлари
5 150 404
10
ҚҚСсиз маҳсулот баҳоси
5 562 437
11
Самарадорлиги (8 %)
412 033
12
ҚҚС (20%) билан маҳсулот баҳоси
6 674 924
Манба: “KARBONAM” МЧЖ маълумотлари
3-жадвалда 1 тонна “Гумен-ишқор реагент”
махсулот таннархининг
калькуляцияси келтирилган ва у 412 минг 698 сўмга тенг. Маҳсулот
таннархининг 97 фоизини хомашё ва материаллар ҳамда 3 фоизини эса энерго
қувват ташкил этади. Ушбу маҳсулотни ишлаб чиқаришда икки турдаги
импорт хомашё ва тўрт хил маҳаллий хомашёдан фойдаланилади. Жами
хомашё ва материалларнинг 167 минг 760 сўми (41,9%) импорт хомашёлар ва
232 минг 720 сўми (59,1%) махаллий хомашёлар ҳиссасига тўғри келади.
“Гумен-ишқор реагент”
маҳсулот таннархининг асосий қисмини хомашё
материаллар ташкил этгани сабабли таннархни камайтириш учун импорт
хомашёдан фойдаланиш даражасини камайтириб, маҳаллий хомашёлар
улушини ошириш лозим бўлади.
3-жадвал
1 тонна “Гумен-ишқор реагент”
маҳсулот таннархининг калькуляцияси
№
Харажатлар
Ўлчов
бирлиги
Меъёрий
харажат
1 кг баҳоси
сўмда
Жами
сўмда
1
2
3
4
5
6
А. Хомашё ва материаллар
Импорт хом ашё
1
Натр едкий (Каустик сода)
кг/тн
80
1 384
110 720
2
Бурғалаш кўмири
кг/тн
248
230
57 040
Маҳаллий хомашё
1
Бактериал биокўмир
кг/тн
248
300
74 400
2
Пахта қоғоз целлюлозаси
кг/тн
25
4 579
114 481
3
Полипропилен қоплар
шт/тн
34
1 250
42 500
4
Пряжа х/б
кг/тн
0,075
17 850
1 339
Жами
400 480
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил
6
№ 3, 2017
Б. Энерго қувват
1
Электр энергия
Г/кал
70
170
11 900
2
Хўжалик ичимлик суви
квт/час
0,4
796
318
Жами
12 218
ҲАММАСИ
412 698
Манба: “KARBONAM” МЧЖ маълумотлари
4-жадвалда 1 тонна “Гумен-ишқор реагент”
маҳсулотнинг умумий ишлаб
чиқариш харажатлари келтирилган. Ушбу маҳсулотнинг жами ишлаб
чиқариш таннархи 584 минг 536 сўмни ташкил этиб, шундан 412 минг 698 сўм
ёки 70 фоизи тўғидан-тўғри материал харажатларни, қолган 30 фоизи эса
тўғридан-тўғри меҳнат харажатлари, ишлаб чиқаришга оид билвосита
материал ва меҳнат харажатлари ва ишлаб чиқаришга оид қўшимча
харажатларни ташкил этади. Умумий ишлаб чиқариш харажатлар таркибида
жами ишлаб чиқариш таннархи 66,2 фоизни ва давр харажатлари 33,8 фоизни
ташкил этади. Ушбу маҳсулотнинг умумий ишлаб чиқариш харажатлар
таркибида давр харажатлари юқори бўлганлиги сабабли маъмурий ва бошқа
операцион харажатларни қисқартириш лозим бўлади. Масалан маъмурий
харажатларни қисқартириш бошқарув аппаратига сарф қилинадиган
харажатлар ва сафар харажатларини камайтириш ҳисобига амалга ошириш
мумкин.
4-жадвал
1 тонна “Гумен-ишқор реагент”
маҳсулотнинг умумий ишлаб чиқариш
харажатлари
№
Харажатлар
Сўмда
1
2
3
1
Тўғридан-тўғри материал харажатлари
412 698
2
Тўғридан-тўғри меҳнат харажатлари
61748
3
Ишлаб чиқаришга оид билвосита материал харажатлари
28 748
4
Ишлаб чиқаришга оид билвосита меҳнат харажатлари
40 032
5
Ишлаб чиқаришга оид қўшимча харажатлар (асосий фондлар
амортизацияси)
41310
6
Жами ишлаб чиқариш таннархи
584 536
7
Давр харажатлари, шу жумладан
298 798
- сотиш харажатлари
2 576
- маъмурий харажатлар
144 560
- бошқа операцион харажатлар
151 662
9
Умумий ишлаб чиқариш харажатлари
883 334
10
ҚҚСсиз маҳсулот баҳоси
954 000
11
Самарадорлиги (8 %)
70 667
12
ҚҚС (20%) билан маҳсулот баҳоси
1 144 800
Манба: “KARBONAM” МЧЖ маълумотлари
Хулоса ва таклифлар
Маҳсулот таннархи корхонанинг рақобатга бардош бера олиш
қобилиятини кўрсатиб берадиган ўлчов ҳисобланади. Шунинг учун ҳозирги
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил
7
№ 3, 2017
вақтда ҳам ишлаб чиқаришда харажатларни минималлаштириш стратегияси
муҳим аҳамият касб этади.
“KARBONAM” МЧЖ ракобатбардошлигини ошириш учун қуйидагилар
тавсия этилади:
1.
Мoдeрнизaция қилиш, тexник вa тexнoлoгик қaйтa жиҳoзлaшни янaдa
жaдaллaштириш, зaмoнaвий, мoслaшувчaн тexнoлoгиялaрни кeнг жoрий
этишни давом эттириш. Натижада корхонанинг моддий техник базаси
мустаҳкамаланди, ишлаб чиқаришга янги технология жорий этилди, маҳсулот
сифати ортади, ишлаб чиқаришда сарф этиладиган хом ашё ва мехнат
ресурслари тежалади.
2. Корхона томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг таркибида
маҳаллий хомашёлардан фойдаланиш ҳисобига импорт хомашёлар улушини
камайтириш. Ушбу чора-тадбир натижасида импорт ўрнини босувчи хом
ашёларни излаб топиш амалга оширилади, хорижий валюта тежалади,
маҳсулотнинг таннархи камаяди, ишлаб чиқариш ҳажми ва даромади ортади.
3. Ишлаб чиқариш (айниқса “Карбоцелл” маҳсулот ишлаб чиқариш)
жараёнига иссиқлик ва электр энергияни тежайдиган технология жорий этиш
бўйича изланишлар олиб бориш. Натижада корхона томонидан иссиқлик ва
электр энергияни тежайдиган инновацион технология излаб топилади,
маҳсулотнинг таннархини камайтиришга эришилади ҳамда корхонанинг
рақобатбардошлиги ортади.
4. Ишлаб чиқариш жараёнига қaтъий назорат ва тeжaмкoрлик тизимини
жoрий этиш. Натижада ишлaб чиқaриш xaрaжaтлaри вa мaҳсулoт тaннaрxини
кaмaйтиришга эришилади ва кoрxoнaнинг рaқoбaтдoшлиги ошади.
5. Бошқарув аппаратига сарф қилинадиган харажатларни ва сафар
харажатларини камайтириш. Натижада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар
таркибида маъмурий харажатлар қисқаради, маҳсулотнинг таннархи камаяди
ва корхонанинг даромади ортади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Саноатда ишлаб
чиқариш харажатларини қисқартиришга ва маҳсулот таннархини пасайтиришга
доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 8-сонли қарори 22 январь 2015 й.
2.
Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий
жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак.
//Халқ сўзи, 14 январь 2017 й.
3.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси
тўғрисида”ги ПФ-4947 сонли фармони 07.02.2017 й.
4.
М.Портер. Конкурентная стратегия: Методика анализа отраслей и
конкурентов. – М.: Альпина Бизнес Букс, 2006. – 454 с.
5.
Болтабоев М.Р. Тўқимачилик саноатида маркетинг стратегияси.
Монография. – Т.: ФАН, 2004, - 228 б.
6.
Турсунов Р.Т. Иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил
8
№ 3, 2017
шароитида корхона маҳсулотининг рақобатбардошлигини ошириш йўллари.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6,
2013 й.
7.
Акбаров Н.Г. Пахта тозалаш корхоналари рақобатбардошлигини
баҳолаш “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон
журнали. № 1, 2017 й.
8.
“KARBONAM” МЧЖ маълумотлари