Важные особенности организации питания

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
312-317
7
4
Поделиться
Мирзаев, К., & Равшанов, З. (2017). Важные особенности организации питания. Экономика и инновационные технологии, (3), 312–317. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9286
К Мирзаев, Самаркандский институт экономики и сервиса

профессори, к.э.д.

З Равшанов, Самаркандский институт экономики и сервиса

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье исследованы особенности организации услуг общественного питания. Проанализированы необходимость, задачи и пути дальнейшего развития организации услуг общественного питания на основе новых современных технологий.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

1

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ ХИЗМАТЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ

МУҲИМ ХУСУСИЯТЛАРИ

Қ.Д. Мирзаев, СамИСИ профессори, и.ф.д.,

З.И. Равшанов, СамИСИ мустақил тадқиқотчиси


Аннотация:

Мақолада умумий овқатланиш хизматларини ташкил

этишнинг муҳим хусусиятлари тадқиқ этилган. Шунингдек, умумий
овқатланиш хизматларини янги замонавий технологиялар асосида истиқболли
ривожлантиришнинг зарурати, вазифалари ва йўллари таҳлил қилинган.

Аннотация:

В статье исследованы особенности организации услуг

общественного питания. Проанализированы необходимость, задачи и пути
дальнейшего развития организации услуг общественного питания на основе
новых современных технологий.

Abstract:

In the paper features catering services. It analyzed the need,

objectives and ways of further development of the organization of catering services
based on new technologies.

Калит сўзлар:

товарлар ва хизматлар бозори, умумий овқатланиш

хизматлари, эстетик ва физиологик талаблар, парҳез таомлар, уйғунлашган
комплекс хизматлар.

Ўзбекистон иқтисодиётининг жадал ривожланишини таъминлашнинг

муҳим асосларидан бири бўлган хизмат кўрсатишни янада ривожлантириш ва
унинг алоҳида олинган соҳаларига устуворлик бериш муҳим ҳисобланади [1].
Бу борада Республикамиз Биринчи Президенти И.Каримов таъкидлаганларидек,
“...ўтган йили иқтисодиётимизни таркибий ўзгартириш ва диверсификация
қилишни чуқурлаштириш, бандликни таъминлаш, одамларимизнинг даромади
ва ҳаёт сифатини оширишнинг муҳим омил ва йўналишларидан бири
тариқасида хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини жадал ривожлантириш
борасидаги тизимли ишлар изчил давом эттирилди, хизматлар кўрсатиш
ҳажмини 17,4 фоизга кўпайтириш вазифаси” қўйилган эди [2]. Айниқса,
овқатланиш хизматлари ривожланишида янги имкониятларни очиб бериш
ҳамда унинг иқтисодий самарадорлигини ошириб бориш жуда муҳимдир [3].
Бугунги кунда мавжуд хизмат кўрсатиш соҳалари орасида овқатланиш
хизматлари борасида алоҳида тадқиқотлар олиб бориш тақозо этилади.

Овқатланиш хизматлари аҳолининг овқатланишга бўлган ўсиб бораётган

эҳтиёжидан келиб чиқадиган мижозларга кўрсатиладиган овқатланишни
ташкил этиш учун хизматлар сифати даражаси ва ўзига хос белгиларни
мужассамлаштирган ҳолда уларнинг қониқишини ифодаловчи сервис фаолият
тури ҳисобланади. Овқатланиш хизматлари соҳасини ривожлантиришнинг
ҳуқуқий-иқтисодий асослари бир қатор ҳуқуқий меъёрий ҳужжатларда ўз
аксини топган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2015-

2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

2

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

овқатланишини таъминлаш концепцияси” ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2012 йил 10-майдаги ПФ-1754-сонли “2012-2016 йилларда
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича
давлат дастури тўғрисидаги”ги қарорлари шулар жумласидандир.

Товар ва хизматлар бозорида 2015 йилда чакана савдо товар айланмаси

71025,6 млрд. сўмни ёки 2014 йилнинг тегишли даврига нисбатан ўсиш суръати
115,1 фоизни ташкил қилди. Бунинг 99,9% и нодавлат мулки ёки
фуқароларнинг хусусий мулки ҳиссасига тўғри келган.

Бозор хизматлари ишлаб чиқаришнинг фаолият турлари бўйича

тақсимланиши 2016 йил 1 январь ҳолатига қуйидагича ифодаланади (1-жадвал).

1-жадвал

Товарлар ва хизматлар бозорида ишлаб чиқаришнинг

фаолият турлари

салмоғи таҳлили

Кўрсаткичлар

Млрд. сўм

Ўсиш суръати,

фоиз ҳисобида

Умумий ҳажмга

нисбатан фоиз

ҳисобида

1

2

3

4

Жами хизматлар:

89326,3

114,0

100,0

шу жумладан асосий турлари бўйича:

Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари

4724,1

115,4

5,3

Компьютерли дастурлаш хизматлари

222,9

113,4

0,2

Молиявий хизматлар

8191,4

130,0

9,2

Транспорт хизматлари (логистика
хизматларини қўшган ҳолда)

23816,2

105,1

26,7

Қурилиш хизматлари

5388,6

118,6

6,0

Технологик ускуналарни таъмирлаш ва техник
хизмат кўрсатиш

794,9

109,8

0,9

Қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш
ва техник хизмат кўрсатиш

105,7

114,7

0,1

Туризм-саёҳат хизматлари (меҳмонхоналар
хизматини қўшган ҳолда)

451,4

115,9

0,5

Савдо ва умумий овқатланиш хизматлари

20832,5

118,1

23,3

Маиший хизматлар

3693,2

117,5

4,2

Таълим хизматлари

2623,7

108,9

2,9

Соғлиқни сақлаш хизматлари

1094,7

117,3

1,2

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги хизматлар

533,0

114,7

0,6

Бошқа хизматлар

16854,0

113,0

18,9

Манба.

Ўзбекистон Республикасининг статистик ахборотномаси. [6.б.18]


Ҳисобот даврида молиявий хизматлар 130,0 фоизга, қурилиш

хизматлари 118,6 фоизга, савдо ва умумий овқатланиш хизматлари 118,1
фоизга, маиший хизматлар 117,5 фоизга, соғлиқни сақлаш хизматлари 117,3
фоизга, туризм-саёҳат хизматлари (меҳмонхоналар хизматини қўшган ҳолда)
115,9 фоизга, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 115,4 фоизга, қишлоқ
хўжалиги техникаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш хизматлари
114,7 фоизга ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги хизматлар 114,7 фоизга ошиб,
юқори ўсиш суръатларига эришилди.

Хизматлар таркибида энг катта улуш транспорт (логистика хизматларини

қўшган ҳолда) (жами хизматларнинг 26,7 фоизи), савдо ва умумий овқатланиш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

3

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

(23,3 фоизи), молиявий хизматлар (9,2 фоизи), қурилиш хизматлари (6,0 фоизи),
алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (5,3 фоизи) ҳиссасига тўғри келди
[4.б.18].

Сифатли овқатланиш хизматларини йўлга қўйиш ва тизимлаштиришдан

асосий мақсади инсон саломатлигини кафолатловчи соғлом овқатланиш
муҳитини яратиб бериш ҳисобланади. “Соғлом овқатланиш инсоннинг соғлиғи
мустаҳкамланиши ва касалликлар камайишига кўмаклашувчи, унинг ўсишини,
нормал камол топишини ва ҳаёт фаолиятини таъминлайди. Овқатланиш
тузилмасида баланснинг ҳар қандай бузилиши инсон соғлиғига салбий таъсир
кўрсатади, шунингдек турмуш сифати пасайишининг асосий омилларидан бири
ҳисобланади”[5].

Бугунги кунда республикада умумий овқатланиш хизматларини

ривожлантиришнинг зарурати қуйидагилар билан белгиланади:

овқатланиш хизматлари тизимлаштирилмаганлиги натижасида соғлом

овқатланишнинг бугунги кун талабига жавоб бера олмайдиган ҳолати
мавжудлиги.

Республикамизда ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, мавжуд катта

ёшдаги аҳолининг 16,4% ни жисмоний фаол эмаслиги оқибатида ушбу
тоифадаги аҳолининг 20,2% ни ортиқча вазнга ва 33,9% [5] и эса юқори қон
босимига эга бўлиб, уларнинг кейинги ҳаёти учун жиддий хавф юзага
келишининг олдини олиш;

аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш тузилмаси ва

овқатланиш рационининг тез суръатларда юқори даражада ўзгариши
натижасида унга мос овқатланиш хизматларини йўлга қўйилмаганлиги.
Маълумотларга кўра мамлакатимизда кейинги йилларда овқатланиш сифати
яхшиланиб, аҳоли жон бошига гўшт ва гўшт маҳсулотларини истеъмол қилиш
1,3 бараварга, сут ва сут маҳсулотларини истеъмол қилиш 1,6 бараварга,
сабзавотларни истеъмол қилиш 2,6 бараварга, картошка истеъмол қилиш 1,7
бараварга, меваларни истеъмол қилиш 4,0 бараварга ўсган. Бу озиқ-овқат
маҳсулотларини истеъмол қилишда алоҳида ёндашувни талаб этади;

ёшларга интеллектуал салоҳият берувчи ва илм олиш учун шарт-шароит

яратувчи таълим муассасалари эканлигини ҳисобга олсак, уларнинг юксак
маданият, дид ва юқори сифат билан овқатланишини ташкил этиш зарур
ҳисобланади. Айниқса, таълим тизимида сифатли овқатланиш хизмат кўрсатиш
тизимини йўлга қўйишда алоҳида олинган таълим муассаларида овқатланиш
тузилмалари

тажрибасидан

кенг

фойдаланиш

мақсадга

мувофиқ

ҳисобланади [6]. Масалан, Самарқанд иқтисод ва сервис институти қошидаги
“Семурғ-Нур” МЧЖга қарашли таълим тизимининг хизмат кўрсатувчи
овқатланиш корхонасида бир йўла 100-120 талаба ва алоҳида профессор-
ўқитувчиларга амалга оширилаётган хизмат кўрсатишни олиб бориш ўзига хос
алоҳида ёндашув ҳамда замонавий технологияларга асосланган услубларни
барча таълим тизимларида жорий этиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади;

истиқболда 2020-2025 йиллар учун овқатланиш хизматларини янги

замонавий технологиялар асосида иқтисодиётни модернизациялаш ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

4

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

диверсификациялаш

талабларидан

келиб

чиққан

ҳолда

узлуксиз

ривожланишини йўлга қўйиш;

аҳолининг алоҳида олинган мижозлар талабларидан келиб чиқадиган

юқори овқатланиш маданиятини шакллантириш зарурлиги. Бундай овқатланиш
хизматларини ташкил этишда аҳолининг жинси, ёши, профессионаллик гуруҳи
учун алоҳида овқатланиш хизматлари маданиятини талаб этадиган
табақалаштириш ва тизимлаштиришнинг йўлга қўйилиши [7].

тиббиёт меъёри ва талаблари ҳамда стандартлари асосида турли

касалликларни олдини олиш ва даволаш мақсадида овқатланиш хизматларини
йўлга қўйиш. Айниқса, бугунги кунда аҳолининг турли касалликларни
даволаш ҳамда профилактика нуқтаи назаридан ўсиб бораётган эҳтиёжларидан
келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикасида замонавий
овқатланиш хизматларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор
ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш лозим.

Республикамизда умумий овқатланиш корхоналари томонидан амалга

ошириладиган хизматларни ривожлантиришнинг асосий вазифалари
қуйидагилардан иборат:

умумий овқатланиш хизматлари корхоналарини турлари бўйича (аҳоли

менталитетига мослаб) оқилона жойлаштириб бориш ва такомиллаштириш
мақсадга мувофиқ;

умумий овқатланиш хизматларини амалга ошириш учун озиқ-овқат

маҳсулотлари сифатини янада яхшилаш, аҳолини эҳтиёжларидан келиб чиқиб,
овқатланиш сифатини илмий асосланган оқилона меъёрларга етказиш;

аҳолининг айрим қатламларига мўлжалланган таомлар комплексларини

(эрталабки, тушлик ва кечки нонушталар учун) мос овқатлантиришнинг юқори
малакали хизматларини йўлга қўйиш;

таомларни истеъмол қилиш учун эстетик ва физиологик талабларга мос

келадиган хизматлар этикетини шакллантириш;

овқатланиш соҳасини саноатлаштириш, хизмат кўрсатиш турлари ва

технологиясини такомиллаштириш, хизматнинг янги илғор усулларини кенг
жорий қилиш;

овқатланиш хизматларини Ўзбекистон аҳолисининг менталитетидан

келиб чиққан ҳолда ҳамда, хориж тажрибаларидан фойдаланган ҳолда
уйғунлашган комплекс хизматларни жорий этиш;

аҳолининг ўсиб бораётган парҳез овқатларига бўлган тиббиёт меъёрлари

асосидаги талаблардан келиб чиқиб, умумий овқатланиш тизими ва сифатли
хизматларни амалга оширишни кучайтириш.

Республикамизда умумий овқатланиш хизматларини амалга оширувчи

субьектларнинг бир неча турлари фаолият юритади. Улардан энг асосийлари
ресторан, кафе, ошхона, бар, тамаддихона ҳамда туйхоналар хисобланади [8].

Улар доимий (кундалик) ва бир марталик овқатланиш хизматларини

амалга ошириши кўра қуйидаги 3 гуруҳга ажратиш мумкин:

1-гуруҳ - доимий мижозлар билан ишловчи кундалик овқатланиш

хизматларини амалга оширишдаган корхоналар ҳисобланиб, улар жумласига


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

5

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ошхона, кафе, бар, тамаддихоналарни киритиш мумкин. Булар овқатланиш
хизматларининг доимий мижозларга хизмат кўрсатишига қараб фаолият
юритади.

2-гуруҳ корхоналари эса ресторанлар хисобланиб, уларнинг хизматлари

асосан шунингдек, ўз ҳаётидаги муҳим воқеалар, юбилейлар, туғилган кунлар
ва бошқа турли маросимларни нишонлаш мақсадида юқори овқатланиш
хизматларини амалга оширувчи субеъктлардан иборат бўлади.

3-гуруҳ овқатланиш хизматларини амалга ошириш корхоналар жумласига,

мамлакатимизнинг ўзига хос менталитетдан келиб чиқиб алоҳида таклифлар
асосида нишонловчи тўй-тантаналар (никоҳ тўйи, суннат туйи) ҳамда
корпоратив жамоа аъзоларини биргаликдаги байрамларини ўтказиш мақсадида
фаолиятини йўлга қўядиган тўйхоналар ҳисобланади. Улар асосан 300 тадан
кам бўлмаган мижозларга тез ва сифатли овқатланиш хизматларини кўрсата
олади.

Республикамизда юқори сифатли овқатланиш хизматларини таъминловчи

бундай субъектлар мижозларга бир қатор қулайликлар яратади. Булар
жумласига:

-

овқатланиш субъектларининг мижозларнинг талаби асосида алоҳида

жиҳозланганлиги, яъни, масалан никоҳ тўйида келин-куёвлар учун барча шарт-
шароитлар мавжудлиги.

-

овқатланиш хизматларини амалга оширишнинг тез ва юқори сифатли

эканлиги;

-

мижозларга бериладиган таомларнинг санитария кўригидан ўтганлиги ва

кафолатланганлиги;

-

хизмат кўрсатувчиларнинг алоҳида малака талабларига эгалиги сабабли

юқори маданиятли ва қулай хизматларни амалга оширилиши;

-

мижозларнинг турли тадбир ва маросимларини ўтказиш учун ортиқча

вақт сарфлашга йўл қўйилмаслиги.

-

қулай молиявий-иқтисодий шарт-шароит мавжудлиги.

Умуман, юқоридагилардан келиб чиқиб, шундай хулоса қилиш мумкинки,

мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларни изчил ривожлантиришнинг муҳим
асосларидан ҳисобланган, хусусий тадбиркорликнинг алоҳида муҳим тури
сифатида малакали хизмат кўрсатишга асосланган умумий овқатланиш
корхоналарининг ривожланиши юқори даромад ва фойда олишнинг муҳим
гаровидир.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ходиев Б., Беркинов Б., Кравченко А. Бизнес қийматини баҳолаш. -Т.:

Иқтисод-молия, 2007. 254 б.

2.

Каримов И. Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан,

олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил
давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада
кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир. Ўзбекистон
Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни
2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

6

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига
бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси. //Халқ сўзи, 16
январь 2016 йил.

3.

Пардаев М.Қ., Исроилов Ж.И. Хусусий корхоналар фаолияти

таҳлилининг назарий ва методологик муаммолари, (Монография) -Т.: Фан ва
технология, 2007.-163 б.

4.

Ўзбекистон

Республикасининг

статистик

ахборотномаси.

http://stat.uz/ezhekvartalnye-doklady/981-2015.[17.12.2015]

5.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “ 2015-2020 йиллар

даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини
таъминлаш концепцияси”. (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари
тўплами, 2015 й., 35-сон, 467-модда; 2016 й., 14-сон, 132-модда)

6.

Қудратов Ғ.Ҳ., Пардаев М.Қ., Абдукаримов Б.А. Сервис ривожи –

аҳолининг бандлигини таъминлаш ва фаровонлигини ошириш омили. Рисола.
Т.: Фан ва технология, 2007. -16 б.

7.

Шумпетер Й. Теория экономического развития. – М.: Мысль 1982, с.

159.

8.

Иватов И. Ресторанное хозяйство в туристической сфере. Учебное

пособие. -Т.: ТГЭУ, 1998. -131 с.

Библиографические ссылки

Ходиев Б., Беркинов Б., Кравченко А. Бизнес кийматини бахолаш. -Т.: Иктисод-молия, 2007. 254 б.

Каримов И. Бош максадимиз - мавжуд кийинчиликларга карамасдан, олиб бораётган ислохотларни, иктисодиётимизда таркибий узгаришларни изчил давом этгириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва гадбиркорликка янада кенг йул очиб бериш хисобидан олдинга юришдир. Узбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамаси мажлисидаги маърузаси. //Халк сузи, 16 январь 2016 йил.

Пардасв М.К-, Исроилов Ж.И. Хусусий корхоналар фаолияти тахлилининг назарий ва методологик муаммолари, (Монография) -Т.: Фан ва технология, 2007.-163 б.

Узбекистон Республикасининг статистик ахборотномаси. http://stat.uz/czhckvartalnyc-doklady/981 -2015. Г17.12.2015]

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “ 2015-2020 йиллар даврида Узбекистон Республикаси ахолисининг соглом овкатлапишини таъминлаш концепцияси”. (Узбекистон Республикаси конун хужжатлари туплами, 2015 й., 35-сон, 467-модда; 2016 й., 14-сон, 132-модда)

Кудратов F.X-, Пардаев М.К-, Абдукаримов Б.А. Сервис ривожи -ахолининг бандлигини таъминлаш ва фаровонлигипи ошириш омили. Рисола. Т.: Фан ва технология, 2007. -16 6.

Шумпетер И. Теория экономического развития. - М.: Мысль 1982, с. 159.

Иватов И. Ресторанное хозяйство в туристической сфере. Учебное пособие. -Т.: ТГЭУ, 1998. -131 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов