Пути увеличения доли промышленного сектора Наманганской области в валовом региональном продукте

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
68-73
8
5
Поделиться
Шерматов, А. (2017). Пути увеличения доли промышленного сектора Наманганской области в валовом региональном продукте. Экономика и инновационные технологии, (4), 68–73. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9293
Абдулахад Шерматов, Наманганский инженерно-технологический институт

 доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье анализирована доля отраслей в ВВП Наманганской области и динамика изменения в разрезе отрасли, предложены рекомендации по её развитию.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

1

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ САНОАТ ТАРМОҒИНИНГ ЯЛПИ ҲУДУДИЙ

МАҲСУЛОТДАГИ УЛУШИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Шерматов Абдулаҳад Абдухолисович,

НамМТИ доценти

Email:

abdulahad_sh@mail.ru

Аннотация:

Мақолада Наманган вилоятининг ялпи ҳудудий маҳсулотда

саноат тармоқларининг улуши ва тармоқлар кесимида ишлаб чиқариш
ҳажмининг ўзгариш динамикаси таҳлил қилиниб, уни ривожлантириш бўйича
таклиф ҳамда тавсиялар баён этилган.

Аннотация:

В статье анализирована доля отраслей в ВВП Наманганской

области и динамика изменения в разрезе отрасли, предложены рекомендации по
её развитию.

Annotation:

In this paper have been discussed share of branch I GDP of

Namangan region and dynamic, by author supposed recommendations of its
development.

Калит сўзлар:

Ҳаракатлар стратегияси, иқтисодий ривожланиш,

рақобатбардош, саноат тармоқлари, статистик гуруҳлаш, аналитик ҳисоб.

Кириш

Мустақилликнинг ўтган даври мобайнида миллий хўжалигимиз иқтисодий

жиҳатдан мустаҳкамланиб, инқироз ҳолатидан чиқарилди ва унинг кўпгина
соҳаларида барқарор ўсишга эришилди. Жамият тараққиётининг барча
жабҳаларида, жумладан иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва маданий-маърифий
соҳаларда ислоҳотлар амалга оширилиши натижасида мамлакатимизда бир
қатор ижобий ўзгаришлар рўй берди.

Иқтисодий соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг пировард мақсади –

иқтисодиётни эркинлаштириш орқали аҳолига эркин ва фаровон ҳаётни
таъминлашдан иборат. Амалга оширилаётган ислоҳотлар ичида енгил саноат
ҳам ўз ўрнига эга. Чунки, республикамиз саноат ишлаб чиқаришда енгил саноат
тармоғи етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Иқтисодиётимизда амалга
оширилаётган таркибий ислоҳотлар ва улардан кўзланган мақсадларнинг
бажарилиши саноатнинг жадал суръатда ривожланишида ҳам ўз ифодасини
топмоқда.

Ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим мақсади ва асосий

устувор вазифаси - бу ислоҳотларни давом эттириш ҳамда чуқурлаштириш,
мамлакатимизни янгилаш ва модернизация қилиш, Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуслари билан амалга оширилаётган “2017-2021
йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар
стратегияси”нинг “Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг
устувор йўналишлари”[1] бўйича тегишли бандларида белгиланган вазифаларни
сўзсиз бажариш ва шу асосда иқтисодий ривожланишнинг юқори, барқарор
суръатларини, самарадорлигини таъминлашдан иборатдир.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

2

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Саноат

корхоналарининг

ривожланиши,

ресурслардан

самарали

фойдаланишни

бошқариш,

ишлаб

чиқариш

корхоналарида

меҳнат

унумдорлигини ошириш масалаларининг назарий, услубий ва амалий жиҳатлари
бўйича: иқтисодиётнинг микро-макро даражаси, мазмун ва моҳияти ҳамда
аҳамияти тўғрисида С.Фишер, Р.Дорнбуш, Р.Шмалензи[2], корхоналарнинг
молиявий соғломлаштириш усуллари ва уни амалиётга жорий қилиш бўйича
Ю.В.Черникова, Б.Г.Юн, В.В.Григорьев[3] Ю.П.Анисин[4]лар, маҳаллий
иқтисодчи олимларимиздан корхоналар иқтисодиёти ва уни саноатда
юритилишининг моҳияти, ташкил этилиши Х.Э.Махмудов[5], А.Ортиқов[6]лар-
нинг илмий тадқиқотларида ўз аксини топган.

Уларнинг асарида ва илмий ишларида саноат корхоналарини

ривожлантиришнинг назарий ва услубий асосларини такомиллаштириш,
корхоналарда меҳнат унумдорлигини бошқариш ва уни самарадорлигини
ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган ҳамда тавсиялар берилган. Юқорида
келтириб ўтилган иқтисодчи олимларнинг тадқиқотларида ва бошқа иқтисодий
илмий тадқиқот ишларида саноат корхоналари рақобатбардошлилигини
ошириш шароитида, унинг самарадорлиги ҳамда меҳнат унумдорлигини
ошириш механизмлари тўлиқ акс этмаган. Шу сабабли, ҳозирги шароитда
иқтисодиётнинг локомотиви бўлган саноат корхоналари самарадорлигини
ошириш ва ривожлантириш масалаларини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.

Шу ҳолатлардан келиб чиқиб ушбу битирув-малакавий ишининг мавзусини

танлашга, унинг мақсад ва вазифаларини белгилашга асос бўлди.

Тадқиқот методологияси

Миллий иқтисодиётни ривожлантириш, ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини

ошириш асосан ишлаб чиқариш сарф-харажатларини пасайтиришга эришиш,
сифатли, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш орқали, унинг узвийлигини
ва узлуксизлигини таъминлаш эса тўғри қарор қабул қилиш ҳамда стратегияни
аниқ танлаш асосида амалга оширилади. Бунинг учун эса ўтган давр ишлаб
чиқариш натижаларини тўғри таҳлил қилиш ва баҳолаш талаб этилади.

Шу маънода, мақолада Наманган вилояти саноат тармоқларида кўп йиллик

ўсиш тенденцияларини таҳлил қилишда статистик гуруҳлаш усулидан ҳамда
тармоқ фаолиятини таҳлил қилиш ривожлантириш йўлларини белгилаш учун
аналитик ҳисоб усулларидан фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар

Ҳукуматимиз томонидан аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифати изчил

оширилишини

таъминлашга

қаратилган

чора-тадбирларни

олиб

борилаётганлиги, республиканинг барча ҳудудларида иқтисодиётни ва унинг
етакчи тармоқларини модернизация қилиш, техник-технологик жиҳатдан
янгилашни жадаллаштириш ва кўламларини кенгайтириш, ишлаб чиқаришни
диверсификациялаш, йўл-транспорт ҳамда коммуникация инфратузилмасини
жадал ривожлантириш, фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш ва хорижий
инвестицияларни жалб этиш, зарур ишбилармонлик муҳитини яратиш имконини
бермоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

3

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Ўзбекистон

Республикасини

ривожлантиришнинг

Ҳаракатлар

стратегиясида

белгиланган

“Иқтисодиётни

ривожлантириш

ва

либераллаштиришнинг устувор йўналишлари” бўйича учинчи йўналишида
макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш
суръатларини сақлаб қолиш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини
ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш,
иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш бўйича институционал ва
таркибий ислоҳотларни давом эттириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва
унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, ҳудудлар, туман ва шаҳарларни
комплекс ва мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш,
инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти
тармоқлари ва ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этиш вазифалари
белгилаб қўйилди.

Иқтисодиётни изчил ва барқарор ривожланишини таъминлашда келажак

учун пухта ва ҳар томонлама асосланган муҳим вазифалар ва устувор
йўналишларни қамраб олувчи иқтисодий тараққиёт дастурларини ишлаб
чиқишни тақозо этади. Бунинг учун эса ўтган давр мобайнида бутун республика
ҳудудларида иқтисодий соҳада амалга оширилган ишлар сарҳисобини таҳлил
этиш ва хулоса чиқариш талаб этилади. Шу маънода Наманган вилояти саноат
тармоқларининг иқтисодий ҳолатини кўриб чиқамиз (1-жадвал).

1-жадвал

Наманган вилоятининг асосий ривожланиш кўрсаткичлари-ижтимоий-

иқтисодий кўрсаткичлар

Кўрсаткичлар

2014 йил 2015 йил 2016 йил

2016 йилнинг 2014 йилга

нисбатан ўзгариши, %

1

2

3

4

5

6

1.

Ялпи

ҳудудий

маҳсулот

(ЯҲМ)

(млрд.сўм)

6150,2

7541,3

8866,9

144,2

2.

Аҳоли жон бошига
ялпи ички маҳсулот
(минг сўм)

2507,0

2887,8

3374,2

134,6

шу жумладан:

3.

Саноат

751,1

1031,3

1246,6

166,0

4.

Қишлоқ, ўрмон ва
балиқчилик хўжалиги

2155,0

2302,8

2565,2

119,0

5.

Қурилиш

455,8

437,3

564,9

123,9

6.

Хизматлар

2569,4

3543,3

4262,3

165,9

7.

Бошқалар

218,9

226,6

227,9

104,1

Манба: Наманган вилояти статистика бошқармаси маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси/

1-жадвал маълумотларидан кўринадики, 2016 йилда 2014 йилга нисбатан

Наманган вилоятида яратилган ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 44,2 фоизга ошиб,
8866,9 млрд. сўмга тенг бўлди. Бунинг ҳисобида аҳоли жон бошига ялпи ички
маҳсулот 34,6 фоизга ўсиб, 3374,2 минг сўмга етди. Вилоятда бу даражадаги
ижобий натижага эришишда авваламбор, саноат тармоғи ва хизматлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

4

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

соҳасининг 66,0 фоизга ўсиб мос равишда 1246,6 млрд. сўм ва 4246,3 млрд.
сўмни ташкил этиши билан изоҳлаш мумкин.

Бундан ташқари, жадвал маълумотларидан аниқлаш мумкинки, Наманган

вилоятининг ялпи ҳудудий маҳсулотда саноат тармоқларининг улуши 2014
йилда 12 фоизни ташкил этиб 751,1 млрд. сўмга тенг бўлган бўлса, 2016 йилда
14,0 фоизга етиб, 8866,9 млрд. сўмга етди. Келтириб ўтилган ўзгаришлардан
вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулотда хизматлар кўрсатиш улуши 2016 йилда энг
юқори 48,1 фоиз, ундан кейинги ўринда эса қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик
хўжалиги 28,9 фоизни ташкил этган.

Бу эса ўз навбатида Наманган вилоятида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий

ривожлантириш дастурининг энг муҳим устувор йўналишлари бўйича
вазифаларни амалга оширилиши, шунингдек, Ҳукумат томонидан қабул
қилинган қарор ва дастурларда белгиланган параметрларни вилоятда ижросини
таъминланиши ҳисобига аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга ўз ҳиссасини
қўшаётган хизматлар соҳаси ва саноат тармоғини ривожланаётганлигидан
далолатдир.

Шуниси

аҳамиятлики,

Наманган

вилоятида

саноат

тармоғини

ривожланишида унинг тармоқларидан металлургия 90,5 млрд. сўмга (2014 йилда
18,3 млрд. сўм), химия ва нефть химияси саноатида 2016 йилда 2010 йилга
нисбатан 65,6 млрд. сўмга, қурилиш материаллари саноатининг 68,7 млрд. сўмга
ошиши натижасида амалга оширилган (2-жадвал).

2-жадвал

Наманган вилоятида саноат ишлаб чиқаришининг тармоклар буйича

маҳсулот ҳажми

(млрд.сўм)

Кўрсаткичлар

2014

йил

2015

йил

2016

йил

2016 йилнинг 2014 йилга

нисбатан ўзгариши, (-,+)

1

2

3

4

5

Электроэнергетика

105,6

119,3

139,7

34,1

Қора металлургия саноати

18,3

10,6

87,2

68,9

Рангли металлургия

0,06

3,3

3,3

Химия ва нефть химияси саноати

15,8

13,6

81,4

65,6

Машинасозлик ва металлни кайта
ишлаш

227,1

240,9

210,8

-16,3

Ўрмон, ёғочни қайта ишлаш ва
қоғоз-целлюлоза саноати

43,1

53,1

114,8

71,7

Курилиш материаллари саноати

83,5

101,5

152,2

68,7

Ойнасозлик саноати (ойнадан
медицина

жиҳозлари

ишлаб

чиқариш

билан

биргаликда)

Фарфор-фаянс саноати

0,61

0,86

1,52

0,91

Енгил саноат

86,2

103,9

121,8

35,6

Озиқ-овқат саноати

611,7

815,8

967,2

355,5

Ун-крупа ва комбикорма саноати

135,3

157,8

184,7

49,4

Полиграфия саноати

2,5

2,6

1,6

-0,9

Бошка тармоклар

63,4

131,4

252,1

188,7

Жами

2168,8

1751,4 2318,3

149,5

Манба: Наманган вилояти статистика бошқармаси маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

5

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

2-жадвал маълумотларига кўра, машинасозлик ва металлни қайта ишлаш

тармоғи 2016 йилда 2014 йилга нисбатан 16,3 млрд. сўм ва полиграфия саноати
0,9 млрд. сўмга камайиб мос равишда 210,8 млрд. сўм ва 1,6 млрд. сўмга тенг
бўлди. Аммо бу тармоқлардаги салбий натижа бошқа айрим ўрмон, ёғочни қайта
ишлаш ва қоғоз-целлюлоза саноатининг 71,7 млрд. сўм, озиқ-овқат саноатининг
355,5 млрд. сўм ва бошқа тармоқларнинг 188,7 млрд. сўмга ошиши билан
қопланди. Бундан кўринадики, вилоятда айрим саноат тармоқларини
ривожлантиришга ва уларни истиқболли дастурларини ишлаб чиқишга
эътиборни қаратиш мақсадга мувофиқдир.

Бозор иқтисодиёти шароитида саноат корхоналари томонидан ишлаб

чиқарилган маҳсулот ёки кўрсатилган хизмат рақобатбардошлилигини
оширишнинг асосий йўлларидан бири – меҳнат ресурсларини ташкил этиш ва
самарали тарзда бошқаришдир. Меҳнат ресурсларини бошқаришни
такомиллаштириш асосида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, меҳнат
унумдорлигини ўстириш кундан-кунга катта аҳамиятга эга бўлиб бормоқда.

Хулоса ва таклифлар

Хулоса қилиб айтганда, Наманган вилоятида ялпи ҳудудий маҳсулотдаги

саноат тармоқлари улушини ошириш лозим бўлиб, бунинг учун авваламбор, ўз
имкониятидан келиб чиққан ҳолда қшлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта
ишлаш корхоналари (турли озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, ёғочни
қайта ишлаш, мебелсозлик ва бошқалар)ни ташкил этишга эътибор қаратиш
лозим. Ушбу корхоналарни ташкил этиш учун вилоятда мавжуд хомашё, ишчи
кучи ва салоҳиятнинг етарлилиги корхоналарда меҳнат унумдорлигини
оширади. Ишлаб чиқаришнинг бундай моддий техник таъминоти қуйидаги
йўналишлар бўйича масалаларни ҳал қилишни кўзда тутади:

- саноат корхоналарининг узлуксиз ишлашини таъминлаш;
- минимал захиралардан самарали фойдаланиш ва таъминотчи етказиб

берувчилар билан алоқани кучайтириш;

- ишлаб чиқариш жараёнини ихчам ташкил қилиш ва белгиланган режани

бажариш тамойиллари асосида таъминлаш;

- илмий техника, ишлаб чиқариш, сотиш каби барча фаолият турларини

молиялашни таъминлаш;

- ишлаб чиқариш жараёнини зарурий миқдорда мос даражали

мутахассислар билан таъминлаш.

Умуман олганда, ҳар қандай ишлаб чиқаришнинг янги шакли, агар у юқори

меҳнат унумдорлигини таъминласа, мустаҳкамлашиб боради. Мос равишда
меҳнат унумдорлиги даражаси, юқори ташкил этиш шаклини тавсифлайди.
Унумдорлик кўсаткичи - бошқариш услублари тараққийлигининг энг яхши
мезонидир.

Фойдаланган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги

“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли фармони.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил

6

№ 4, 2017

www.iqtisodiyot.uz

2.

С.Фишер. и др. Экономика / С. Фишер, Р.Дорнбуш, Р.Шмалензи. – М.:

Дело, 1997 г., 531 с.

3.

Ю.В.Черникова, Б.Г.Юн, В.В.Григорьев. Финансовое оздоровление

предприятий. Теория и практика. Москва. Дело. 2009 г., 397 с.

4.

Ю.П.Анисин. Финансовая активность и стоимость компании: аспекты

планирования. Москва. Омега-Л. 2011 г., 423 с.

5.

Махмудов Э.Х. Корхона иқтисодиёти. – Т.: Адабиёт жамғармаси, 2004.

238 бет.

6.

Ортиқов А. Саноат иқтисоди. – Т.:Ўзбекистон. Ёшлар уюшмаси. Адабиёт

жамғармаси нашриёти, 2004 й.

7.

Наманган вилояти статистика бошқармаси маълумотлари.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича Харакатлар стратегияси тугрисида’ги ПФ-4947-сонли фармони.

С.Фишер, и др. Экономика / С. Фишер, Р.Дорнбуш, Р.Шмалензи. - М.: Дело, 1997 г., 531 с.

Ю.В.Черникова, Б.Г.Юн, В.В.Григорьев. Финансовое оздоровление предприятий. Теория и практика. Москва. Дело. 2009 г., 397 с.

Ю.П.Анисин. Финансовая активность и стоимость компании: аспекты планирования. Москва. Омсга-Л. 2011 г., 423 с.

Махмудов Э.Х. Корхона иктисодиёти. - Т.: Адабиёт жамгармаси, 2004. 238 бет.

Ортиков А. Саноат иктисоди. - Т.:Узбекистон. Ёшлар уюшмаси. Адабиёт жамгармаси нашриёти, 2004 й.

Наманган вилояти статистика бошкармаси маълумотлари.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов