Этическая (исламская) система финансирования как средство инновационного финансирования (на примере Узбекистана и СНГ)

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
107-114
16
5
Поделиться
Хасанов, Х. (2017). Этическая (исламская) система финансирования как средство инновационного финансирования (на примере Узбекистана и СНГ). Экономика и инновационные технологии, (5), 107–114. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9529
Хусан Хасанов, Исламский банк развития в Узбекистане

Представитель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Данная статья посвещена рассмотрению истории развития исламских финансов и её текущего состояния в странах СНГ, а также анализу её преимуществ и перспектив. В статье также дан анализ перспектив внедрения исламского финансирования в Республике Узбекистан.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

1

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

АҲЛОҚИЙ (ИСЛОМИЙ) МОЛИЯЛАШТИРИШ ТИЗИМИ –

ИННОВАЦИОН МОЛИЯЛАШТИРИШ ВОСТИАСИ СИФАТИДА

(ЎЗБЕКИСТОН ВА МДҲ МИСОЛИДА)

Хасанов Хусан Вахабович

Ислом Тараққиёт Банкининг Ўзбекистондаги вакили

E-mail:

kh.khasanov@gmail.com

Аннотация:

Ушбу мақолада исломия молиялаштириш тизимининг

ривожланиш тарихи ва МДҲ давлатларидаги бугунги ҳолати, шунингдек унинг
афзалликлари таҳлили ва истиқболлари ҳақида cўз боради. Мақолада исломия
молиялаштириш тизимини Ўзбекистон Республикасида жорий қилиш
истиқболлари ҳам таҳлил қилинади.

Аннотация:

Данная статья посвещена рассмотрению истории развития

исламских финансов и её текущего состояния в странах СНГ, а также анализу
её преимуществ и перспектив. В статье также дан анализ перспектив
внедрения исламского финансирования в Республике Узбекистан.

Abstract:

This article describes history of Islamic finance development and its

current statue in CIS countries as well as analyses of its advantages and prospects. At
the same time article provides information on analyses of Islamic Finance introduction
in the Republic of Uzbekistan.

Калит сўзлар:

Исломий молия/молиялаштириш, исломий банк, ИТБ,

ХСРИК, ИҲТ, исломий дарча

Кириш

Бугунги кунда исломий молиялаштириш механизмлари бутун дунёда жадал

ривожланиб келаётган соҳалардан бири ҳисобланади. Мутахассисларнинг
фикрига кўра исломий банкларнинг ялпи активлари миқдори 2,5 триллион АҚШ
долларини ташкил этади. Аҳолисини асосий қисмини мусулмонлар ташкил
этадиган давлатлар учун бу соҳани ривожлантириш айниқса долзарб
ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.М.Мирзиеёв ИҲТ ТИВ

кенгаши 43-сессияси очилиш маросимида сўзлаган нутқидан қуйидаги
сатрларни келтириб ўтиш жоиз: “Ислом олами улкан иқтисодий, инвестицион
салоҳият, энергетика ресурсларига эга. Улардан тўғри фойдаланиш, Ислом
ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг халқаро савдо-иқтисодий,
молиявий, инвестицион ҳамкорлигини кенгайтириш, мамлакатларимизни
бирлаштирадиган транспорт йўлларини ташкил этиш юксак иқтисодий
тараққиёт кўрсаткичларига эришиш имконини беради ва бу пировард натижада
бошқа барча соҳаларнинг ривожланишида асос бўлиб хизмат қилади”.

Шундай экан мусулмон давлатларидаги мавжуд исломий молиялаштиришга

асосланган банклар, инвестиция фондлари ва компанияларнинг маблағларини
Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва ҳусусий секторни
қўллаб-қувватлаш мақсадида жалб этиш айни муддаодир. Бунинг учун албатта


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

2

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

миллий банк тизимига янгича ёндашув билан назар солмоқ лозим, яъни
анъанавий молиялаштириш механизмлари билан бир қаторда шерикчиликка
асосланган молиялаштириш механизмларини жорий этиш масаласи тадқиқ
этилиши муҳим ва долзарб ҳисобланади.

Исломий молиялаштириш билан анъанавий молиялаштиришнинг асосий

фарқи, биринчиси фойда ва зарарни бўлишишга, шунингдек активларга
асосланган молиялаштириш ҳисобланади. Қискача айтганда, исломий
молиялаштириш шерикчиликка асосланади. Бунда банк мижозни талаби асосида
объект қуриб бериши, асбоб-ускуналар, товар, хомашёлар сотиб олиб бериши
ёки уларни ижарага бериши мумкин. Молиялаштиришни асосида савдо
операциялари ётади. Анъанавий банк тизимида эса савдо операцияларини амалга
ошириш қонунчилик нуқтаи назаридан мушкул ҳисобланади ва бунга солиққа
тортиш ва банк фаолиятига тегишли ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар тўсқинлик
қилади.

Юқорида айтилганларни инобатга олганда, Ўзбекистон Республикасида

шерикчиликка асосланган ёки ахлоқий (исломий) молиялаштиришни жорий
этиш учун шунга мос қонунчилик, ҳуқуқий-меъёрий асос шакллантирилиши
лозим. Бу эса ўз навбатида давлатимизга қўшимча капитал кириб келишини ва
аҳолига муқобил молиялаштириш механизмларини таклиф этиш имконини
беради.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Ислом иқтисодиёти ва молиясига бағишланган адабиётлар инглиз ва араб

тилларида араб, европа, америка, австралия, африка миллатига мансуб
муаллифлар томонидан кўплаб ёзилган ва ёзилмоқда Ислом Тараққиёт Банки
гуруҳининг аъзоси бўлган Ислом тадқиқотлар ва тренинглар институти
томонидан ҳам Ислом молияси ва иқтисодиётига бағишланган адабиётлар нашр
этилиши қўллаб келинмоқда. Бу соҳани ривожига ҳисса қўшган жисмоний ва
юридик шахслар йилда бир ИТБ мукофоти билан тақдирланмоқда. Шу пайтгача
бу мукофотга асосан араб ва африка давлатлари, шунингдек Покистон, Малайзия
ва Туркия тадқиқотчилари сазовор бўлишган. Рус тилида ёзилган китобларни
таҳлил қиладиган бўлсак уларнинг аксарияти 2000 йилларда ёзилган бўлиб
муаллифлари

Р.И.Беккин,

Н.В.Жданов,

К.В.Кочмол,

В.В.Павлов,

А.Ю.Журавлев, Е.Л.Шуремов, М.А.Румянцев, Е.А.Байдаулет ва б., мақолалар
эса бир қатор тадқиқотчилар томонидан ёритилган. Булар М.Калимуллина,
Р.Вахитов, П.Трунин, М.Каменских, М.Муфтяхетдинова, Б.К.Арыспаева,
Н.Ишмухаметов, И.В.Жмуйда, А.Салихова, А.Болджурова, А.Н.Козырин,
Б.Химо ва бошқалар. Бундан ташқари рус тилига Ислом иқтисодиёти ва молияси
соҳасидаги таниқли олимларнинг китоблари ҳам таржима қилинган. Мисол
учун, Куала Лумпур Бизнес мактаби президенти С.Хорун ва шу мактабнинг
илмий ходими В.Нурсофизанинг “Islamiс Finance and Banking System.
Philosophies, Principles and Practices”, Исломия молия муассасалари учун
бухгалтерия ва аудит ташкилоти (AAOIFI) шариат кенгаши раиси Т.Усманининг
“An introduction to Islamic Finance” ҳамда шу ташкилотнинг шариат
стандартлари, шунингдек Рафик Ал-Мисрининг “Фикх имущественных
отношений” китоби рус тилига таржима қилинган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

3

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Афсуски ўзбек тилида ёзилган ёки таржима қилинган китоблар ва ўқув

қўлланмаларни қўл билан санаса бўлади. Булар С.Хорун, В.Нурсофизанинг
ўзбек тилига таржима қилинган “Исломий молиялар ва банк тизими. Фалсафаси,
тамойиллари ва амалиёти” китоби, Р.В.Абдуллаев, С.М.Дусановлар томонидан
чоп этилган “Ислом иқтисодиётида молиявий муносабатлар” Тошкент ислом
университитети талабалари учун ўқув қўлланма, Исломда ижара ва музораба. Т.:
Мовароуннаҳр, 2005, Нодир Набижон ўғлининг «Ҳалол тижорат сирлари» ва
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Ҳадис ва Ҳаёт” туркумидан
тижоратга бағишланган қисмини мисол қилиб келтирса бўлади. Ҳозирда
таржимон Б.Жўраев томонидан Е.Байдаулетнинг “Основы этических
(исламских) финансов” ўқув қўлланмаси, Р.Беккиннинг «Исламская
экономическая модель и современность» китоби ўзбек тилига таржима қилиниб
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича
қўмитани нашрга тайёрлаш борасида руҳсатини олиш ишлари олиб борилмоқда.

Тадқиқот методологияси

Ушбу мақолани тайёрлашда МДҲ мамлакатларида чоп этилган мавзуга

доир адабиётлар, Ислом Тараққиёт Банки маълумотлар базаси ва интернет
тармоғида мавжуд сўнгги янгиликлар ўрганилди ва тадқиқотнинг қиёсий таҳлил
ҳамда илмий абстракция усулларидан фойдаланилди. Мақола якунида бу соҳани
Ўзбекистонда ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.

Таҳлил ва натижалар

Ўзбекистон кўп миллат ва элатли давлат ҳисобланади. Унинг аҳолиси турли

дин вакилларидан иборат. Энг кенг оммалашган ва аҳолининг асосий қисми
эътиқод қиладиган дин – Ислом дини ҳисобланади. Ислом дини Марказий Осиё
мамлакатларида VII асрнинг охирлари – VIII асрнинг бошларида тарқала
бошлаган ва IX асрнинг ўрталарига келиб асосий дин мақомига эга бўлган.
Ислом дини ривожланиши ўз-ўзидан шариат аҳкомлари ва тамойилларининг
ривожланишига ва одамлар ўртасидаги иқтисодий-молиявий муносабатларни
шунга мос равишда ривожланишига туртки бўлди. Жаҳонда ислом молия
тизимининг ривожланишига назар соладиган бўлсак қуйидаги маълумотларни
келтириб ўтиш жоиз.

Исломий банкларни ривожланиш тарихи 1963 йилга бориб тақалади, бунда

Мисрда жаҳондаги дастлабки исломий банк “Мит Гамр” ташкил этилади. Шу
йилнинг сентябрь ойида Малайзияда мусулмон ҳожилари Жамғарма
корпорацияси ўз ишини бошлайди. Кейинчалик 1975 йилда Галифакс(Канада)да
мусулмонлар гуруҳи бозорда “исломий ипотека” деб аталувчи дастлабки
маҳсулотни таклиф этди ва Дубай Ислом банки таъсис этилди. Муҳими эса,
айнан шу йилда Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида мусулмон давлатлари
ташаббуси билан Ислом тараққиёт банки (ИТБ) расман очилди. Покистон Ислом
Республикаси ҳам ўз банк тизимини исломийлаштириш жараёнини бошлади.

Бу ривожланиш аста секинлик билан Европа давлатларига ҳам ўта бошлади.

1978 йил Женевада Саудия шаҳзодаси Файсал ибн Абдулазиз Сауд томонидан
ҳиссадорлик жамияти шаклидаги ғарбда биринчи исломий молиявий таркиб -
“Islamic Banking System International Holding” ташкил этилди. 1981 йилда эса
Шаҳзода Файсал низом жамғармаси 1 млрд. АҚШ долларидан иборат “Ислом


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

4

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

молиявий уйи”ни таъсис этди. Ташкил этилган молиявий гуруҳнинг бош офиси
Женевада очилди.

Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики исломий молиялаштириш

тизими 70 йилларнинг охири 80 йилларнинг бошидан бошлаб ғарб давлатларида
ҳам ривожлана бошлади. Бу ривожланиш хозирда ҳам давом этмоқда ва кенг
омма томонидан муҳокама қилинмоқда. Бу соҳада етакчилик қилишга нафақат
аксарият аҳолисини мусулмонлар ташкил этадиган давлатлар, балки ғарб
давлатлари ҳам ҳаракат қиляпти. Бунга мисол қилиб Буюк Британия Бош
вазирининг Бутунжаҳон исломий иқтисодий форумида Лондонни глобал
исломий молиявий марказ сифатида ривожлантириш ҳақидаги баёнотини (2013
йилнинг октябри) келтирса бўлади.

Буюк Британия Европада исломий молия ривожланиш пионери сифатида

чиқди, бу ерда 1982 йилдан бошлаб Al Baraka Bank шариатга мувофиқ келадиган
дастлабки хизматларни кўрсата бошлади, Буюк Британиянинг биринчи исломий
банки (Islamic Bank of Britain) эса 2004 йилда очилди. Бугунги кунда Лондонда
шариат меъёрлари бўйича хизматлар кўрсатувчи олтита банк фаолият
юритмоқда.HSBC, Lloyds TSB, Societe Generale сингари бир қатор етакчи ғарб
банклари анчадан бери ўзларининг таркибларида исломий банк хизматлари
кўрсатувчи бўлинма(дарча)ларга эга. 2006 йилда Швейцарияда биринчи
исломий хусусий банк – Faisal Private Bank очилди. АҚШнинг Citibankи узоқ
вақтдан бери исломий банк таркиблари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Глобаль исломий молия марказига эгалик қилиш учун Буюк Британиянинг

пойтаҳти Лондон билан бир қаторда Франция Республикасининг пойтаҳти
Париж ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Исломий банклар глобаллашув доирасида янада рақобатбардош бўлиб

бормоқда ва эътироф этилмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, охирги ўн йилда
исломий банклар жуда тезлик билан кенгаймоқда, уларнинг активлари 2.5 трлн.
АҚШ долларига яқинлашди ва CityUKнинг ҳисоботларига кўра, йилига 7,5%
миқдорида(2015 йил якунларига кўра) сезиларли ўсмоқда.Молиялаштириш
исломий усулининг аҳамияти ва хусусиятини тушунган ҳолда, оддий молиявий
муассасалар улар билан корпоратив молиялаштириш соҳасида ёки исломий
бўлимлар(яъни, исломий “ойна”лар) воситасида янада фаол ҳамкорлик қилишни
бошладилар.

Мустақил давлатлар ҳамдўстлигида ҳам бу соҳани ривожлантириш

борасида бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Қуйида МДҲ давлатларидаги ислом
молия тизимини ривожланиш ҳолати акс этган муҳим саналар келтирилган.

Осиё ва Европа давлатларидан фарқли ўлароқ собиқ совет иттифоқи

давлатлари бу соҳада анча ортда қолмоқда. МДҲ давлатларида исломий
молиялаштириш тизмининг бошланиши 2000 йилларга тўғри келади. МДҲдаги
биринчи исломий банк “Бадр-Форте Банк” Россияда ташкил этилди. Кейинчалик
2002 йилда Озарбайжон Миллий банки “Кавсар банк”ка банк фаолиятининг
барча шаклларини амалга оширишга янги рухсатнома берди. “Кавсар банк”
жаҳон исломий банк ҳамжамияти томонидан исломий банк сифатида эътироф
этилган. Банк Исломий банклар ва молиявий муассасалар учун Бош кенгаш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

5

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ҳамда Исломий молиявий муассасалар учун бухгалтерия ва аудит
ташкилотининг аъзоси ҳисобланади.

2006 йилнинг май ойида Ислом Тараққиёт банки, Қирғизистон

Республикаси ҳукумати ва ЁАЖ “Экобанк” ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги
меморандум

имзоланди.

Ушбу

меморандум

“Экобанк”

фаолиятида

молиялаштиришнинг исломий усулларини татбиқ этишга йўл очди.

2009 йилда Қирғизистон қонунчилигида муҳим ўзгаришлар рўй берди.

Хусусан, “Банк ва банк фаолияти тўғрисидаги Қирғизистон Республикасининг
қонунига қўшимчалар киритиш тўғрисида”, “Қирғизистон Республикаси
Миллий банк тўғрисидаги Қирғизистон Республикасининг қонунига қўшимча ва
ўзгаришлар киритиш тўғрисида”ги қонунлари ва бошқалар қабул қилинди.
Мазкур тузатишлар исломий ва “исломий дарча”га эга бўлган анъанавий
банкларда молиялаштиришнинг исломий усулларини қўллаш учун имкониятлар
яратди.

Қирғизистон

ҳукумати

“Исломий

тамойиллар

бўйича

суғурталаш(такофул)ни ташкил этиш қоидалари” ва “Исломий молиялаштириш
бўйича чиқариладиган қимматли қоғоз(сукук)лар тўғрисида”ги қоидаларни
тасдиқлади.

Озарбайжонда Баҳрайн халқаро инвестиция банки (IIB) “Амрахбанк”нинг

49% акцияларини сотиб олди (2007 й). “Амрахбанк” сотиб олинганидан кейин
тез орада IIB раҳбарияти томонидан уни исломий молиявий маҳсулотлар тўлиқ
тўпламини таклиф этадиган тўлақонли исломий банкка айлантириш режаси
маълум қилинди.

Бир йил ўтиб Озарбайжонда Каспий ҳалқаро инвестиция компанияси(CIIC)

ташкил этилди. CIIC мулкдорлари хусусий секторни ривожлантириш ислом
корпорацияси (75%) ва Озарбайжонга тегишли бўлган инвестиция компанияси
ҳисобланиб, унинг улуши 25%ни ташкил этади.

2012 йилнинг сентябрь ойида Озарбайжон Халқаро Банки “исломий

молиялаштириш дарчалар”ини йўлга қўйишни эълон қилди. 2013 йилнинг
апрелида банк мижозларга бу дарча орқали хизмат кўрсатишни бошлади.

Қозоғистонда

“Исломий

банклар

ва

ташкилотларда

исломий

молиялаштириш ва фаолиятини ташкил этиш масалалари бўйича Қозоғистон
Республикасининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш
тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди (2009 й).

Қозоғистонда биринчи исломий банк “Ал-Ҳилол” банкига 2010 йил банк

амалиётларини амалга ошириш учун рухсатнома берилди ва шу йилнинг ўзида
дастлабки такофул-оператор – ОВС “Такофул” рўйхатга олинди.

Россия Федерациясида исломия молиялаштиришни ривожлантириш асосан

мусулмонлар яшайдиган республикалар, яъни Татаристон, Бошқирдистон ва
Чеченистон томонидан илгари сурилмоқда. Бунга мисол, 2010 йилда Қозонда
мусулмонларнинг “Вақф” диний ташкилотини ташкил этиш тўғрисида расман
эълон қилинди ва Татаристон халқаро инвестиция компанияси(ТМИК) ташкил
этилди.

Тожикистонда ҳам исломий молияни ривожлантириш босқичма-босқич

амалга оширилмоқда. Биринчи қадам сифатида Тожикистонда 2014 йилда
“Исломий банк фаолияти тўғрисида”ги қонун қабул қилинди ва хозирда


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

6

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Тожикистон расмийлари Ислом Тараққиёт Банки ёрдамида қонун ости
ҳужжатларига ҳам тегишли ўзгартиришлар киритиш борасида иш олиб
боришмоқда.

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича «Соҳибкорбанк» АТБ Хусусий

секторни ривожлантириш бўйича ислом корпорацияси (ICD) ёрдамида исломий
молиялаштириш тамойилларига тўлиқ ўтишга тайёрланмоқда.

Келтирилган маълумотларни таҳлил қиладиган бўлсак, шуни таъкидлаш

лозимки, Марказий Осиё давлатлари ва Россия Федерациясида анъанавий банк
тизими билан бир қаторда муқобил ёки ахлоқий (исломий) молиялаштириш
тизимини ривожлантириш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда. 2015 йилнинг
охирида Россия Федерация Марказий банки томонидан шерикчиликка
асосланган банк тизимини ривожлантириш бўйича 2 йилга мўлжалланган йул
харитаси ишлаб чиқилди. Унинг натижаси ўлароқ ИТБ билан Россия МБ
ўртасида бу соҳани ривожлантириш борасида аҳдлашув меморандуми
имзоланди. Шу йилнинг март ойида Қозоғистоннинг пойтахти Остона шаҳрида
2015 йилда ўз фаолиятини бошлаган Остона Халқаро Молиявий Маркази
(ОХММ) ёрдамида ташкил этилган МДҲ Исломий молиявий ахборотлар форуми
(IFNF) бўлиб ўтди. Бундан ташқари, ОХММнинг бевосита иштирокида Остонада
AAOIFнинг рус тилига таржима қилинган исломий молия шариат стандартлари
тақдимоти, Исломий молия бўйича Глобаль мукофот тақдирлаш маросими
ўтказилди.

IFNFда Россия Федерацияси, Қирғизистон, Тожикистон, БАА, Қувейт,

Қатар, Малайзия, Бахрейн, ББҚ ва ИТБ гуруҳидан келган делегация аъзолари
қатнашди. Форум қатнашчиларининг фикрига кўра ОХММ соҳани
ривожлантиришни институтлашуви бўйича катализатор ва асосий майдонча
бўлиб ҳизмат қилмоқда.

Исломий банкинг ҳақида ўз фикрларини нуфузли ташкилотлар вакиллари

ҳам айтиб ўтишган. Мисол учун, Moody’s рейтинг агентлигининг ахборотига
кўра Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши исломий банклари анъанавий банкларга
кўра 2 йилдан бери даромадлироқ ҳисобланади. БМТ бош секретарининг
ёрдамчиси

“Исломий

молия

Барқарор

ривожланиш

мақсадларини

молиялаштиришда инновацион восита” сарлавҳаси остида мақола чоп этган.
Шунингдек у исломий молияни ижтимоий жавобгар инвестиция деб атаган.

Энди Ўзбекистонда бу соҳа бўйича олиб борилаётган ишларга назар

соладиган бўлсак қуйидаги маълумотларни келтириб ўтиш жоиз бўлади.
Ўзбекистон 2003 йилда Ислом Тараққиёт Банкининг, 2004 йилда эса Ҳусусий
секторни ривожлантириш бўйича ислом корпорациясининг (ҲСРИК) тўлақонли
аъзоси бўлди. Ҳозирги кунга келиб бу ташкилотларнинг Ўзбекистонда
молиялаштирилиши кўзда тутилган лойиҳалар бўйича 2,1 млрд. АҚШ
долларидан ортиқ портфели маъқулланган. Ўзбекистонда ҲСРИК томонидан
Тоиба лизинг компанияси ташкил этилди ва 10 дан ортиқ банкларга муробаҳа,
ижара асосида молиялаштириш линиялари тақдим этилган. Ўзбекистоннинг
кўплаб тижорат банклари ва ҳусусий сектор вакиллари томонидан мазкур
линияларга ва тўғридан-тўғри молиялаштиришга катта қизиқиш ва талаб
шаклланган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

7

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Глобаллашув ва жаҳонда кетаётган инновацион ўзгаришлардан орта

қолмаслик мақсадида Ўзбекистон Ҳукумати ахлоқий (исломий) молия ёки
шерикчиликка асосланган банкинг саноатини ривожлантириш бўйича йул
харитасини ишлаб чиқиши тавсия этилади. Ушбу йўл харитаси мавжуд
қонунчиликни (банк фаолияти, солиқ, қимматли қоғозларга доир қонунчиликка
қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш) такомиллаштириш, тарғибот ишларини
олиб бориш, исломий молия инфратузилмасини ривожлантириш, халқаро
ҳамкорликни ва давлат секторини ривожлантириш, исломий молия хизматлари
бозорини ривожлантириш, илмий-ўқув ишларини олиб бориш ва инвесторлар
билан ишлашни ўз ичига олиши лозим. Шу билан бирга ҳар бир бажариладиган
тадбир бўйича масъул идора ва муддат белгиланиши мақсадга мувофиқдир.

Юқорида санаб ўтилган вазифаларни амалга ошириш учун Ислом

тадқиқотлар ва тренинглар институтининг грант маблағлари ва маслаҳат
хизматларидан фойдаланса бўлади.

Исломий молия – бу инсонларнинг, бизнес ва ҳукуматларнинг

эҳтиёжларини қондирадиган йўлларнинг энг яхши намунасидир. Бу маҳсулот
таклифи ва ижтимоий имтиёзлар ўртасидаги боғлиқлик айниқса аниқ бўлган
соҳадир. Ушбу имтиёзларнинг энг муҳимларидан бири соҳага молиявий
интеграцияни ошириш учун салоҳиятнинг мавжудлигидир.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Беккин Р.И. Исламская экономическая модель и современность.

Москва, 2010.

2.

Байдаулет Е.А. Основы этических (исламских) финансов, учебное

пособие, Павлодар, 2014.

3.

Алимова К.Т. «Ислам в Центральной Азии» // Актуальные вопросы

общественных наук: социология, политология, философия, история: сб. ст. по
матер. VII междунар. науч.-практ. конф. № 1(53). – Новосибирск: СибАК, 2016.

4.

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан от

27.08.2003 г. №371 «О членстве Республики Узбекистан в Исламском банке
развития»

5.

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан от

21.12.2004 г. №596 «О членстве Республики Узбекистан в Исламской
корпорации по развитию частного сектора»

6.

www.isdb.org

7.

https://www.isdb.org/irj/go/km/docs/documents/IDBDevelopments/Internet

/English/IDB/CM/IDB%20Group%20Data/CountryApprovals_Main.htm

8.

www.mfer.uz

9.

http://islamic-finance.ru

10.

https://www.facebook.com/EFPEC

11.

https://www.youtube.com, Гайдаровский форум – 2017. Исламские

финансы: опыт и перспективы

12.

http://www.huffingtonpost.com

13.

www.thecityuk.com


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

8

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

14.

https://news.tj

15.

http://nbt.tj

16.

http://www.ifsb.org

Библиографические ссылки

Беккин Р.И. Исламская экономическая модель и современность. Москва, 2010.

Байдаулет Е.А. Основы этических (исламских) финансов, учебное пособие, Павлодар, 2014.

Алимова К.Т. «Ислам в Центральной Азии» // Актуальные вопросы общественных наук: социология, политология, философия, история: сб. ст. по матер. VII междунар. науч.-практ. конф. № 1(53). - Новосибирск: СибАК, 2016.

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан от 27.08.2003 г. №371 «О членстве Республики Узбекистан в Исламском банке развития»

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан от 21.12.2004 г. №596 «О членстве Республики Узбекистан в Исламской корпорации по развитию частного сектора»

www.isdb.org

https://www.isdb.org/irj/go/km/docs/documents/IDBDevelopments/Intemet /English/IDB/CM/lDB%20Group%20Data/CountryApprovals_Main.htm

www.mfer.uz

http://islamic-finance.ru

https://www.facebook.com/EFPEC

https://www.youtube.com. Гайдаровский форум - 2017. Исламские финансы: опыт и перспективы

http://www.hufrmgtonpost.com

www.thccityuk.com

https://news.tj

http://nbt.tj

http://www.ifsb.org

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов