Дальнейшее развитие семейного предпринимательства путем совершенствования налоговой системы в Узбекистане

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
62-68
20
3
Поделиться
Байтанов, У. (2017). Дальнейшее развитие семейного предпринимательства путем совершенствования налоговой системы в Узбекистане. Экономика и инновационные технологии, (6), 62–68. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9548
Уралбой Байтанов, Налоговая академия

аспирант 2 курса

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой статье рассматриваются такие вопросы, как идеи и оценки ученых-экономистов по вопросам дальнейшего развития семейного бизнеса и экономического роста посредством совершенствования налоговой системы, использования прогрессивных ставок при ее исчислении, достижения экономического роста за счет снижения ставок налогов, его доли в государственном бюджете.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

1

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ЎЗБЕКИСТОНДА СОЛИҚ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ОРҚАЛИ ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

Байтанов Ўралбой Мирақул ўғли,

Солиқ академиясининг 2 курс магистранти,

E-mail:

uralboybaytanov1992@mail.ru

Аннотация:

Ушбу мақолада солиқ тизимини такомиллаштириш орқали

оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш ва иқтисодий ўсишга эришиш
масалалари юзасидан иқтисодчи олимларнинг фикр ва мулоҳазалари, уни
ҳисоблашда

ўсиб

борувчи

(прогрессив)

ставкаларнинг

қўлланилиш

хусусиятлари, солиқ ставкаларининг пасайтирилиши натижасида иқтисодий
ўсишга эришиш, унинг давлат бюджетидаги салмоғи каби масалаларга
алоҳида эътибор қаратилган.

Аннотация:

В этой статье рассматриваются такие вопросы, как идеи

и оценки ученых-экономистов по вопросам дальнейшего развития семейного
бизнеса и экономического роста посредством совершенствования налоговой
системы, использования прогрессивных ставок при ее исчислении, достижения
экономического роста за счет снижения ставок налогов, его доли в
государственном бюджете.

Abstract:

In this article such questions as the ideas and estimates of scientists-

economists concerning further development of family business and economic growth
by means of enhancement of the taxation system, use of progressive rates in case of
its calculation, achievements of economic growth due to decrease in rates of taxes, its
shares in the government budget are considered.

Калит сўзлар:

солиқ, оилавий тадбиркорлик, даромад, солиқ ставка,

давлат бюджети, жамғарма, инвестиция, иқтисодий ўсиш.

Кириш

Мамлакатимизда иқтисодиётни модернизация қилиш, бюджет солиқ

сиёсатини такомиллаштириш, тадбиркорлик фаолиятини, шу жумладан,
оилавий тадбиркорликни солиқлар орқали рағбатлантириш ҳамда уларга барча
қулай шарт-шароитларни яратиш устувор мақсад ва вазифа бўлиб келмоқда.
Чунки иқтисодиётда айнан оилавий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини
ривожлантириш орқали иқтисодиётдаги бандлик даражасини нисбатан
қисқартириш, молиявий ресурсларни чекланган шароитда ҳам ишлаб
чиқаришни йўлга қўйиш, жамоатчилик асосида инновацион ғояларни ва
технологияларни қўллаш имкониятларининг мавжудлиги билан ифодаланади.

Бизга маълумки, иқтисодиётни модернизация қилиш ва халқимиз ҳаёт

сифатини ошириш бир қатор омилларга боғлиқ бўлиб, улардан бири солиқ
тизимидир. Айни кунга келиб, солиқ тизимида маълум ўзгаришлар рўй бериб, у
жаҳоннинг

илғор

давлатлари

тажрибасидан

фойдаланилган

ҳолда

ривожланмоқда ва такомиллаштирилмоқда.

«Солиқлар асосли, барқарор, мослашувчан бўлиши, маҳсулот ишлаб

чиқарувчининг қўлини боғлаб қўймаслиги, чўчитиб юбормаслиги, аксинча,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

2

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

уни рағбатлантириши зарур. Солиқлар корхоналарнинг тадбиркорлиги ва
ташаббускорлигини ҳар томонлама рағбатлантириши лозим» [2].

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов

таъкидлаганидек «иқтисодий ўсиш, кўп жиҳатдан, иқтисодиётда солиқ юкини
пасайтиришга қаратилган ва изчил амалга оширилаётган сиёсат билан
боғлиқ»[3].

Дарҳақиқат,

микрофирма

ва

кичик

корхона

ва

оилавий

тадбиркорликларнинг солиқ юки даражасини қонуний равишда камайтириш,
кичик корхона ва оилавий тадбиркорларга солиқ бўйича имтиёз ва
преференциялар бериш, уларнинг солиқ муносабатларини оптималлаштириш
ҳамда уни амалда ушлаб туришдан оилавий тадбиркорлик субъектлари
манфаатдор бўлишлари учун хизмат қилиши лозим. Чунки, оилавий
тадбиркорлик субъектлари учун оптимал солиқ юки уларнинг молиявий-
хўжалик фаолиятини рағбатлантирса, давлат бюджети учун доимий даромад
тушумини таъминлайди.

Ҳозирги иқтисодий вазиятдан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, оилавий

тадбиркорликлар учун жорий этилган, соддалаштирилган солиқ тизими муҳим
шаклларидан бири бўлган ягона солиқ тўлови, унинг ундирилиши, ягона солиқ
тўлови бўйича базавий миқдорларини қўлланилишини такомиллаштириш
долзарб вазифаларидан биридир.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Солиқлар тизимини такомиллаштириш орқали оилавий тадбиркорликни

ривожлантириш ҳамда иқтисодий ўсишга эришиш бўйича кўплаб иқтисодчи
олимлар ўзларининг илмий қарашида фикрларини баён этганлар.

Хорижий иқтисодчиларнинг (Ж.М.Кейнс, Д.Локк, В.Петти ва бошқалар)

илмий ишларида келтирилишича кичик бизнес ва тадбиркорлик, оилавий
тадбиркорлик, яъни уй хўжалиги тадбиркорлиги ҳамда прогрессив солиқ солиш
энг баланд даражада ижтимоий адолатга эришиш ва даромадлар ўртасида
фарқнинг камайиши ҳақида хулосалар келтирилган.

Аммо шу билан бирга, бошқа олимлар, жумладан Р.Масгрейв,

П.Масгрейв, И.В.Горский, В.Г.Пансков ва бошқалар таъриф беришича фақат
прогрессив шкалани жорий этиш муаммонинг ечимини топишда ягона
мазмунга эга бўлган ҳаракат бўла олмайди. Тадбиркорларнинг даромадига
солиқ солишнинг қайта тақсимлаш салоҳиятидан фаол фойдаланувчи
давлатларнинг тажрибаси шуни кўрсатадики, адолат принципларини қарор
топтириш учун солиқнинг прогрессив ставкасини солиқ чегирмаларидан кенг
тарзда фойдаланган ҳолда ишлатиш энг афзал йўлдир (Д.Г.Черник, 2016).

Ўзбекистон иқтисодчи олимлари А.В.Вахобов ва Т.С.Маликовларнинг

фикрига кўра, жаҳон амалиётида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахслар
учун солиқ имтиёзлари ва юқори даромад олувчи шахслар учун прогрессив
ставкалар белгилаш ҳам қўлланади, яъни аҳолининг кам даромад оладиган
қисмини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида даромадларни бир қисми қайта
тақсимланиши эътироф этилган (Вахобов ва Маликов, 2012).

Иқтисодчи олимларнинг фикр-мулоҳазаларига эътибор қаратадиган

бўлсак, хорижлик олимлар томонидан мавзу доирасида кўплаб илмий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

3

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

изланишлар олиб борилган. Бироқ, ўзбек иқтисодчи олимларининг илмий
изланишларида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига иқтисодий
ўсишга эришиш масалалари кам ўрганилган.

Тадқиқот методологияси

Ушбу мақолада Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар иқтисодчи

олимларининг

солиқ

тизимини

такомиллаштириш

орқали

оилавий

тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда иқтисодий ўсишга эришиш
масалаларига бағишланган илмий асарлари ўрганилган. Ўзбекистонда оилавий
тадбиркорлик субъектларини даромади, инвестиция ҳамда жамғариш ва бошқа
самарадорликни оширувчи кўрсаткичлар келтирилган. Мақолада улар
фаолиятини тизимли ҳамда қиёсий таҳлил қилиш, статистик гуруҳлаш,
монографик кузатиш каби усуллардан фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар

Мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб Ўзбекистонда оилавий

тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига катта эътибор қаратилди. Жумладан,
2000-2016 йиллар давомида рўйхатдан ўтган оилавий тадбиркорлик
субъектлари сони қарийб 1,7 баробардан ошди. 2016 йилда Ўзбекистон
аҳолисининг ҳар 1000 нафарига 3,5 та оилавий тадбиркорлик субъектлари тўғри
келган бўлса, бу кўрсаткич Россияда - 2,1 тани, Германияда - 1,8 тани,
Францияда - 2,3 тани ҳамда Қозоғистонда – 1,2 тани ташкил этди [6, 7].

2000 йил иқтисодиётда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни

ривожлантириш натижасида оилавий тадбиркорлик ҳисобига 12 мингта иш
ўринлари яратилган бўлса, 2016 йилда бу кўрсаткич қарийб 95 мингдан
ортиқни ташкил этди. Шунингдек, иқтисодий ўсишнинг асосий кўрсаткичи
бўлган ЯИМдаги оилавий тадбиркорликни улуши 2000 йилда 3,7 фоизни
ташкил этган бўлса, 2016 йилда 11,5 фоизни ташкил этди [8].

Бугунги кунда иш билан банд аҳолининг қарийб 9,5 фоизи оилавий

тадбиркорликда фаолият кўрсатмоқда. Мазкур соҳани ривожлантиришда
касаначилик, яъни балиқчилик, паррандачилик, тикувчилик, боғдорчилик ва
бошқалар.

Юқорида келтирилган иқтисодий ўсишнинг миқдорий кўрсаткичларига

эришишда оилавий тадбиркорлик субъектларига нисбатан имтиёзлар солиққа
тортиш тизимларида фаолият юритиш имкониятларининг яратилганлиги ҳам
муҳим таъсир этувчи омиллардан бири бўлади. Жумладан, мазкур йилларда
оилавий

тадбиркорлик

субъектларига

нисбатан

солиқ

қонунчилиги

соддалаштирилиб, солиқ юки даражаси босқичма-босқич камайтириб
борилмоқда, солиқ тўловчиларнинг фаолиятига асоссиз аралашувларга чек
қўйилди

ҳамда

улар

фаолиятини

солиққа

тортиш

тизимлар

такомиллаштирилди.

Бугунги кунда солиқ тизимимиз яхшиланмоқда, солиқдан имтиёзлар

берилмоқда, солиқ ставкалари пасайтирилмоқда ва бунинг пировард натижаси
сифатида хўжалик юритувчи субъектлар зиммасидаги солиқ оғирлиги
камаймоқда. Бунда фойда солиғи ставкасининг камайтирилиши ҳисобига
корхона фойда солиғи суммасининг жами солиқлардаги улуши йиллар кетма
кетлиги ҳисобига сезиларли даражада камайган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

4

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

1-Расм. Солиқ юки даражасининг камайиши ЯИМга

нисбатан фоиз ҳисобида [5, 9]


1-расмда мустақиллик йилларида солиқ юки даражасининг йиллар

давомида пасайиш даражаси акс эттирилган. Жумладан, 1995 йилда солиқ юки
даражаси 29,7 фоизни ташкил этган бўлса, 2005 йилда солиқ юки даражаси 22,6
фоизга камайганда, ЯИМнинг ўсиш суръати 7 фоизни, 2010 йилда эса солиқ
юки 21,9 фоизга тенг бўлганда эса ЯИМнинг ўсиш ҳажми 8,5 фоизга тенг
бўлган. Шунингдек, 2017 йилда 18,9 фоизга камайиши ҳисобига, ЯИМ 7,8
фоизга ўсиши истиқболлаштирилган. Таъкидлаш жоизки, солиқлар
иқтисодиётда фискал функцияни бажариши билан бирга, иқтисодиётни
тартибга солиб, иқтисодий ўсишни рағбатлантирган ҳолда оилавий
тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.
иқтисодиётда оптимал солиқ юки даражасини амалда ушлаб туриш орқали
солиқ тўловчиларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, уй хўжалиги ва ишлаб
чиқариш жараёнини ривожлантиришга, бу орқали эса мамлакатда иқтисодий
ўсишни таъминлашга эришиш. Солиқ юки хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятига тескари мутаносибликда [4] таъсир кўрсатиб ошиши уларнинг
иқтисодий фаоллигига салбий таъсир этади. Бунда солиқ юкини ташкил этувчи
солиқларнинг таркиби ҳам муҳим роль ўйнаб, тўғри солиқлар таъсири нисбатан
сезиларли бўлиши ҳамда иқтисодиётда солиқ юки даражасининг юқори бўлиши
иқтисодий ўсишга салбий таъсир кўрсатиб, солиқ боқимандаларининг
ошишига, хуфиёна иқтисодиётнинг ривожланишига олиб келади.

Демак, иқтисодий ўсишни таъминлашда давлат учун энг оптимал

стратегия солиқ юкини камайтириш орқали иқтисодий ўсишни таъминлаш
имконини берувчи солиққа тортиш тамойилларига амал қилиш ҳисобланади.

1995 йил; 29,7

2000 йил; 27,9

2005 йил; 22,6

2010 йил; 21,9 2015 йил; 21,3

2016 йил; 20,6

2017 йил -

истиқбол; 18,9


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

5

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

2-расм. 2016 йилда давлат бюджети даромадлари таркиби

(умум. нисбатан % да)

2-расм маълумотларида Ўзбекистонда солиқ юки ҳамда давлат бюджети

даромадлари таркиби бўйича: 2016 йилда билвосита солиқлар 59 фоизни,
бевосита солиқлар 27 фоизни ҳамда ресурс тўловлари ва мулк солиғи 14
фоизни ташкил этган. Шунингдек, ушбу солиқларни шакллантирилишида
оилвий тадбиркорлик фаолияти билан ҳам шуғулланувчи субъектларни улуши
мавжуд. Бу кўрсаткич 2016 йилда давлат бюджети даромадларини 7,3 фоизи
оилавий тадбиркорлик фаолиятига тўғри келади [7].

Охирги 10 йил давомида солиқ юкининг таркибий тузилишида бевосита

тўғри солиқлар улуши камайиши кузатилган. Бунинг асосий сабаби давлат
айнан тўғри солиқлар ставкаларини пасайтириш тарзидаги имтиёзларни бериш
орқали иқтисодиётда ишлаб чиқариш, саноатни ЯИМдаги улушини ҳамда
кичик бизнес субъектлари ҳиссасини кўпайтиришга эришилган. Жумладан,
2000 йил ЯИМда солиқ юки таркибида бевосита солиқлар 7,8 фоизни ташкил
этди. Бунинг натижасида эса иқтисодий ўсишни таъминловчи ҳолатлардан бири
бўлган ЯИМ таркибидаги саноат ва кичик корхона ҳамда оилавий корхоналар
улушининг ўсишига эришилган. 2000 йилда саноат -14,2 фоизни, кичик
корхоналар – 11,2 фоизни ҳамда оилавий корхоналар -1,6 фоизни ташкил этган
бўлса, 2016 йилга келиб бу кўрсаткичлар ўз навбатида 33,5 фоиз, 23,3 фоиз, 7,3
фоизга етди [1].

Шунингдек, 2000 йилда ЯИМда солиқлар салмоғи 12,5 фоизни ташкил

этган бўлса, 2016 йилда бу кўрсаткич 4,5 фоизни ташкил этди. Бунинг асосий
сабабларидан бири давлат мазкур йилларда солиқ ставкаларини кескин
пасайтириш сиёсатини амалга оширди. Бу орқали эса ишлаб чиқаришни
рағбатлантиришга, иқтисодиётда кичик бизнес субъектлари сонини
кўпайтиришга ҳамда инвестиция ва инновацияни кўпайтиришга эришилди.

2016 йил; 1.

Бевосита

солиқлар; 24,0 ;

27%

2016 йил; 2.

Билвосита

солиқлар; 52,2 ;

59%

2016 йил; 3. Ресурс

тўловлари ва мулк

солиғи; 12,9 ; 14%

1. Бевосита солиқлар

2. Билвосита солиқлар

3. Ресурс тўловлари ва мулк
солиғи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

6

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Солиқ турлари ва ҳисоблаш механизмлари мазкур йиллар давомида
такомиллаштирилди ва солиқ базаси кенгайди.

Хусусан, 1998 йилда солиқ турларини сони 24 тани ташкил этган бўлса,

2011 йилга келиб ушбу кўрсаткични 15 тагача мақбуллаштирилишига ҳамда
2016 йилда эса бу кўрсаткичлар 12 тагача соддалаштирилди.

Хулоса ва таклифлар

Хулоса қилиб айтганда, келтирилган маълумотлардан кўриниб

турибдики, бугунги кунда Ўзбекистонда иқтисодий ўсишга айнан давлат солиқ
тизимини такомиллаштириш орқали эришиш масаласи муҳим ҳисобланади.
Фикримизча Ўзбекистонда қуйидаги чора-тадбирклар ижобий натижа беради:

1. Солиқ юки даражасини асосли равишда камайтириб бориш, бевосита

ва билвосита солиққа тортиш нисбатининг оптимал даражасини аниқлайди.
Аммо ЯИМни солиқлар воситасида қайта тақсимлаш ва бюджетга жамғариш
даражасининг камайтирилиши иқтисодиётда ишсизлик даражасини камайишга
олаб

келади.

Аммо

мутаносиб

равишда

давлат

харажатларининг

қисқартирилиши янги иш ўринларини яратиб, ишлаб чиқаришни
кенгайтиришга ва охир-оқибат иқтисодий ўсишни таъминлашга олиб келади.

2. Иқтисодиётда

солиқққа

тортиш

механизмининг

ишлаш

самарадорлигини баҳолашда ЯИМ таркибида солиқ ва давлат бюджети
харажатларида, яъни ижтимоий харажатлар улуши кўрсаткичларини ўзаро
боғлиқликда тадқиқ этиш.

3. Иқтисодиётда жамғаришни чекловчи асосий тўсиқларидан бири юқори

солиқ ставкалари ҳисобланади. Чунки тадбиркорлар даромадининг сезиларли
қисми солиқлар орқали давлат томонидан ундирилиши тадбиркорлик
ташаббусига тўсқинлик қилиб, ишлаб чиқариш жараёнига инвестицияларни
жалб этишни секинлаштиради.

Демак, давлат хусусий секторга инвестицияларни жалб этишни

рағбатлантириш ҳамда жамғармаларни кенгайтиришда солиқ дастагидан
унумли фойдаланиши ҳамда келгусида иқтисодий ўсишни таъминлаш омили
бўлиб хизмат қилиши мумкин. солиқ ставкаларини пасайтирилиши
иқтисодиётда умумий таклифга ижобий таъсир этиб, аҳоли ва тадбиркорлар
даромадининг кўпайишига, капитал тўпланишига эришилади. Аксинча солиқ
ставкаларини белгиланган даражадан ортиб кетиши иқтисодиётда ишсизлик
даражасини кўпайишига, жамғармаларни иқтисодиётдан четланишига ҳамда
хуфёна иқтисодиётни ривожланишига олиб келади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-

2699-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий
кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги
қарори.

2.

Каримов И.А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмоқ керак. Т.10. – Т.:

Ўзбекистон, 2002. 210-б.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

7

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

3.

Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз ватанимиз тараққиётини

юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади. – Т.:
Ўзбекистон, 2011. -48-б.

4.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 2 февралда “Ягона солиқ тўловининг энг
кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб
чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низоми.

5.

Ваҳабов А.В., Маликов Т.С. Молия. Дарслик.–Т.:“Ношир”, 2012. 284-б.

6.

Черник Д.Г. Налоги в рыночной экономике.–М.: Финансы, 2016. с.76.

7.

Doing Business in Uzbekistan. In 2016. IFC. www.ifc.org., Doing Business

2017 Uzbekistan.

8.

The Statistical review of the Republic Uzbekistan for 2016 god. - Tashkent,

2017. -P. 40.

9.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 1995-2016

йиллардаги ҳамда 2017 йилдаги бюджет параметри маълумотлари.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПК-2699-сонли “Узбекистон Рсспубликасининг 2017 йилги асосий макроиктисодий курсаткичлари прогнози ва Давлат бюджета параметрлари тугрисида’Ти карори.

Каримов И.А. Хавфсизлик ва тинчлик учун курашмок керак. Т.10. - Т.: Узбекистон, 2002. 210-6.

Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз ватанимиз тараккиётини юксалтириш, халкимиз фаровонлигини оширишга хизмат килади. - Т.: Узбекистон, 2011. -48-6.

Узбскистон Республикаси Молия вазирлиги, Иктисодиёт вазирлиги ва Давлат солик кумитасининг 2011 йил 2 февралда “Ягона солик туловининг энг кам мивдори киритилиши муносабати билан ягона солик туловини хисоблаб чикариш ва тулаш тартиби тугрисида’Ти низоми.

Вахабов А.В., Маликов Т.С. Молия. Дарслик.-Т.:“Ношир”, 2012. 284-6.

Черник Д.Г. Налоги в рыночной экономике.-М.: Финансы, 2016. с.76.

Doing Business in Uzbekistan. In 2016. IFC. www.ifc.org.. Doing Business 2017 Uzbekistan.

The Statistical review of the Republic Uzbekistan for 2016 god. - Tashkent, 2017.-P. 40.

Узбскистон Республикаси Давлат статистика кумитасининг 1995-2016 йиллардаги хамда 2017 йилдаги бюджет параметри маълумотлари.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов