Государственная система образования Германии

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
241-249
24
5
Поделиться
Мамажонов, И., & Маматов, Р. (2017). Государственная система образования Германии. Экономика и инновационные технологии, (6), 241–249. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9575
Икромжон Мамажонов, Андижанский институт сельского хозяйства

глава департамента

Равшанбек Маматов, Андижанский сельскохозяйственный институт

ассистент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье изложены мнения об образовательной системе Федеративной Республики Германии. А также указаны специфические особенности образовательной системы Германии, аналогичные аспекты, преимущества и недостатки с образовательной системой Узбекистана, разработаны предложения и рекомендации по организационному, правовому и методологическому совершенствованию и внедрению их также в образовательную систему Узбекистана.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

1

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ГЕРМАНИЯ ДАВЛАТИ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ

Мамажонов Икромжон Ғанижонович,

АндҚХИ кафедраси мудири,

Равшанбек Маматов,

АндҚХИ ассистенти

E-mail:

ravshanbek-mamatov@mail.ru

Аннотация:

Мазкур мақолада Германия Федератив Республикасининг

таълим тизими ҳақида фикр билдирилган. Шунингдек Германия таълим
тизимининг ўзига хос хусусиятлари, Ўзбекистон таълим тизими билан ўхшаш
жиҳатлари, афзаллик ва камчиликлари кўрсатилган, уларни ташкилий, ҳуқуқий
ва методологик жиҳатдан такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон таълим
тизимига жорий қилиш бўйича ҳам таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Аннотация:

В данной статье изложены мнения об образовательной

системе Федеративной Республики Германии. А также указаны
специфические особенности образовательной системы Германии, аналогичные
аспекты, преимущества и недостатки с образовательной системой
Узбекистана,

разработаны

предложения

и

рекомендации

по

организационному, правовому и методологическому совершенствованию и
внедрению их также в образовательную систему Узбекистана.

Absract:

This article contains views on the educational system of the Federal

Republic of Germany. Also, specific features of Germany's educational system,
similar aspects, advantages and disadvantages with the educational system of
Uzbekistan are indicated, proposals and recommendations on organizational, legal
and methodological improvement and their introduction also into the educational
system of Uzbekistan are developed.

Калит сўзлар:

Болалар боғчаси, Бошланғич мактаб, Асосий мактаб,

Реал мактаб, Гимназия, Бирлашган мактаб, Олий таълим, Малака ошириш ва
қайта тайёрлаш.

Кириш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий

таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-
2909-coнли қарори олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш,
мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги устувор
вазифаларга мос ҳолда, кадрлар тайёрлашнинг маъно-мазмунини тубдан қайта
кўриб чиқиш, халқаро стандартлар даражасида олий малакали мутахассислар
тайёрлаш учун зарур шароитлар яратиш мақсадида қабул қилинган.

Мустақиллик йилларида иқтисодиётнинг, ижтимоий ҳаётнинг реал

талабларидан келиб чиққан ҳолда, юртимизда олий таълим тизимини
модернизация қилиш, унга ўқитишнинг замонавий шакл ва технологияларини
жорий этиш, мутахассислар тайёрлаш бўйича ихтисослик йўналишларини
такомиллаштириш борасида катта ишлар қилинди [1].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

2

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Жумладан, мазкур қарорда профессор-ўқитувчиларнинг касб маҳоратини,

педагог ходимларнинг малакасини ошириш, шунингдек, уларнинг хорижий
ҳамкор олий ўқув юртларида малака ошириши, магистратура, докторантурада
таълим олиши ҳамда республикамизнинг таянч олий ўқув юртлари қошида
қайта тайёргарликдан ўтиши ва малака ошириши таълим сифати ва
самарадорлигини юксалтиришда асосий вазифа сифатида қўйилди.

Мазкур дастурда, асосан, мамлакатимизнинг ҳар бир олий таълим

муассасаси билан АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия, Италия,
Нидерландия, Россия, Япония, Жанубий Корея, Хитой ва шу каби бошқа
давлатларнинг етакчи илмий-таълим муассасалари билан ҳамкорлик
алоқаларининг ўрнатилгани ўта муҳим аҳамият касб этади. Шу асосда ҳар йили
350 нафардан ортиқ хорижлик юқори малакали педагог ва олимларнинг
мамлакатимиз олий ўқув юртларига ўқув жараёнига жалб этилиши кўзда
тутилмоқда [1].

Бу вазифаларни амалга ошириш энг аввало, хориж мамлакатларини

таълим тизимини ўрганишга асос бўлади, десак муболаға бўлмайди. Шу
маънода мақолада Германия Федератив Рспубликасининг таълим тизимини
ўрганишга ва таҳлил қилишга ҳаракат қиламиз.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили

Қадимда донишмандлар “

ҳақиқат таққослаганда билинади

”, деган

эдилар. Шу маънода, турли педагогик тизимларни, ўтмиш ва ҳозирги давр
тажрибасини таққослаш таълим ва тарбиянинг ҳаққонийлик даражасини
аниқлаш имкониятини беради. Чет эл педагогик тажрибасини, хорижий таълим
ва тарбия назарияларини қиёсий ўрганиш ўз мамлакатидаги таълим
тизимларини такомиллаштириш ва янада оқилона таълим тизимларини яратиш
учун андоза бўлиб хизмат қилади.

“Қиёсий педагогика” атамасини илк бор француз олими М.А.Жульен XIX

аср бошида қўллаган[2]. У таълимнинг узлуксиз такомиллашувига эришиш
мақсадида турли мамлакатлардаги таълим тизимларини қиёсий таҳлил қилиш
зарурлигини асослаб берган. XIX асрнинг иккинчи ярмида Франция, Бельгия ва
Германияда қиёсий-педагогик тадқиқотлар кенг миқёсда амалга оширила
бошлаган. Айрим мамлакатларда қиёсий педагогикага доир илмий асарлар ва
даврий нашрлар эълон қилина бошлаган. 1898 йил АҚШда қиёсий
педагогикадан биринчи курс ўқилган (Колумбия университетида).

Инсонни тўлақонли ҳаёт ва меҳнатга тайёрлаш учун XXI асрда таълим

қандай бўлиши керак? Ҳозирги вақтда жаҳон ривожланган мамлакатларининг
деярли барчаси ўқувчи ўқув жараёнида биринчи даражали аҳамият касб этиши,
унинг билиш фаолияти педагог-тадқиқотчилар диққат марказида туриши учун
ўз таълим тизимларини ислоҳ қилиш зарурлигини англаб етганлар. Таълимга
нисбатан мазкур ёндашувнинг муҳимлигини америкалик таниқли бизнесмен

Джон Гриллос

жуда аниқ ифодалади. Унинг фикрича, “ўқувчилар у ёки бу

соҳада ўзлаштираётган билимларнинг мустаҳкамлик даражаси унча муҳим
эмас, чунки бу билимлар ҳар йили ўзгаради ва баъзан ўқувчилар уларни
ўзлаштиришга улгурмасларидан эскиради. Бинобарин, иқтисодиётга ахборот
билан ишлашни мустақил ўрганишга, турли соҳалардаги ўз билим ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

3

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

кўникмаларини мустақил такомиллаштиришга, зарур ҳолда янги билимлар ва
касбларни ўзлаштиришга қодир бўлган ёшлар келиши муҳимроқдир”[3].

Ҳозирги замон жамиятида таълим тизимларини ривожлантиришнинг

стратегик йўналишлари қуйидагилардир:

инсонни билимнинг турли соҳаларида

ранг-баранг мустақил фаолиятга жалб қилиш орқали унинг ақлий ва маънавий
камол топишини таъминлаш

[4].

Узлуксиз таълим ғоясининг ривожланиши инсонни, унинг шахсияти,

майллари ва қобилиятини, уларни ҳар томонлама ривожлантиришни ўз диққат
марказига қўювчи гуманистик парадигма билан боғлиқ. Бу ғоялар ўз мазмуни
ва қимматини ҳозирги жамият учун ҳам кўп жиҳатдан сақлаб қолади, аммо
уларнинг талқинлари ҳозирги ҳаёт воқелигини инобатга олиши лозим.

Узлуксиз таълим концепциясининг куртакларига Платон, Конфуций,

Суқрот, Аристотель, Сенека ва бошқа буюк мутафаккирларнинг асарларида дуч
келиш мумкин. Узлуксиз таълим ғоялари Вольтер, Гёте ва Руссонинг
қарашларидан ҳам ўрин олган. Бу мутафаккирлар мазкур ғояларни комил
инсонни вояга етказиш билан боғлаганлар. Узлуксиз таълим ҳақидаги ҳозирги
қарашлар асосчиси сифатида Ян Амос Коменский эътироф этилган. Унинг
педагогик меросидан ҳозирги вақтда узлуксиз таълим концепциясида рўёбга
чиқарилган ғоянинг ўзаги ўрин олган [5].

Тадқиқот методологияси

Германия таълим тизимига бағишланган ушбу мақола доирасида

Германия таълим тизимининг ўзига хос хусусиятлари, Ўзбекистон таълим
тизими ўхшаш жиҳатлари, афзаллик ва камчиликлари, уларни ташкилий,
ҳуқуқий ва методологик жиҳатдан такомиллаштиришга оид ўз қарашларимизни
баён этамиз. Унда тажриба-синов, қиёсий таҳлил, кузатиш, илмий-тадқиқот,
статистик таҳлил, кўргазмали, амалий методлардан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Германия Федератив Республикаси 16 та мустақил Федератив ерлар

(вилоятлар)дан иборат бўлиб, ҳар бири шаклига кўра турлича бўлган таълим
тизимига эга. Таълим муассасалари асосан давлат тасарруфида бўлиб, улар
учун таълим дастурига тегишли бўлган давлат кўрсатмалари мавжуд.
Таълимни жорий қилиш ва бошқариш Федерал ерлар (ФЕ) ҳуқуматининг
конпетенциясига киради, лекин марказ томонидан умумий раҳбарлик ҳам бор:
таълим вазирлиги таълим сиёсати концепциясини ишлаб чиқади, ОЎЮларини
кенгайтиришга маблағ ажратади [6].

Германия – таълим ва касбга йўналтириш, илм ва илмий тадқиқотлар

давлати. Кўплаб Нобель мукофоти лауреатлари, юқори даражадаги илмий
изланишдаги ютуқларга эга бўлган, кўп лойиҳаларга молиявий ёрдам бериб
келаётган, ҳар хил давлатлардан келган ўқувчиларни ўқитадиган давлатдир.

Германия Конституциясига мувофиқ, мактаб таълими давлат назоратида.

Мамлакатда ўн олтита федерал ер мавжуд бўлса, уларнинг ҳар бири ўзининг
таълим тўғрисидаги қонунига эга. Шу сабабли федерал ерларда мактаб
таълимида айрим фарқлар бор.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

4

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Германия ва Ўзбекистон таълим тизими

Германия

Ўзбекистон

1.

Болалар боғчаси

Мактабгача таълим

2.

Бошланғич мактаб

Умумий ўрта таълим

3.

Асосий мактаб

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

4.

Реал мактаб

Олий таълим

5.

Гимназия

Олий таълимдан кейинги таълим

6.

Бирлашган мактаб

Кадрлар малакасини ошириш ва

уларни қайта тайёрлаш

7.

Олий таълим

Мактабдан ташқари таълим

8.

Малака ошириш ва қайта

тайёрлаш

Манба: Муаллифлар томонидан ишлаб чиқилди


Умуман олганда Германия таълим тизими бир неча босқични ўз ичига

олади:

1. Элементар таълим: мактаб таълимининг 1-босқичига тегишли бўлиб,

мактабгача муассасалар киради. Асосан булар болалар боғчалари, тайёрлов
синфлари ва кириш гуруҳлари бўлиб, бу ерларга болаларнинг қатнашиши 3 йил
давомида ота-оналар хоҳишига кўра ихтиёрийдир.

2. Таълимнинг биринчи босқичи. (Primastufe) бошланғич мактаб, унга 6

ёшдан қатнай бошлайди. Ўқиш муддати 4 йил, Берлин ва Бранденбургда 6 йил.
Бу босқичдаги таълимнинг мақсади – болаларга таълим Iнинг иккинчи
босқичидаги у ёки бу мактабда таълимни давом эттиришга имкон берувчи
асосий билимларни беришдан иборат.

3. Таълимнинг иккинчи босқичи (Sekundastufe I) “йўналишли босқич” деб

номланувчи босқичдир, унда болаларни уларнинг иқтидорига кўра ўқув
муассасаларининг керакли турига йўналтиради: асосий мактаблар, реал
мактаблар, гимназиялар, комплекс мактаблар. Ўқувчилар таълим ҳақидаги
аттестатни реал ва асосий мактабларни битиргачгина олишади.

4. Таълимнинг иккинчи босқичи (Sekundastufe II)га гимназиянинг юқори

синфлари, шунингдек касбий таълим ва муассасаларда касбий таълим киради.
Муассасаларда касбий таълим “дуал тизим” деб ҳам аталади, унда таълим ва
ишлаб чиқаришда амалиёт 2 йил давомида олиб борилади, бу ўқишни тугатиш
ўрта таълимни тугатиш билан тенг бўлиб, якунида фақат касбий соҳада ўқишни
давом эттириш мумкин. Гимназияда 3 йил ўқиб, ўқувчилар умумий
шаҳодатнома “етуклик аттестати” – абитур оладилар, бу уларга истаган олий
ўқув юртига киришга имкон беради.

5. Таълимнинг учинчи босқичи олий маълумот ҳақида диплом берувчи

олий ўқув юртлари ва малака ошириш ўқув муассасалари [6].

Германияда мактаб таълими мажбурий ва бепул. 6 ёшдан 18 ёшгача

фуқаролар мажбурий тартибда таълим олиши шарт. Мактаб таълим тизими
куйидаги босқичларга бўлинади:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

5

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

бошланғич (primarstufe),

ўрта (sekundarstufe I)

юқори (sekundarstufeII)

Германияда мактабгача таълим муассасалари давлат тизимига кирмайди.

Болалар боғчаси хайрия жамғармалари, маҳаллий ҳокимият ҳамда черков
васийлигида фаолият юритади. Шу билан бирга корхона ва ташкилотлар ҳам ўз
боғчасига эга бўлиши мумкин. Мактабгача таълим тизими (elementarbereich) 3
ёшдан олти ёшгача бўлган болаларни қамраб олади. Ҳали ақлини таниб
улгурмаган болаларда ўз фикрини ифодалаш, тенгдошлари ва катталар билан
мулоқот қилиш қобилиятини шакллантириш, уларни бошланғич таълимга
тайёрлашда боғчаларнинг ўрни катта.

Шу боис ҳам олмонлар боғчаларни "

тафаккур устахонаси

” деб аташади.

Бошланғич мактабга болалар 6 ёшдан қабул қилинади. Ўқиш асосан 4

йил, Берлин ва Бранденбургда эса 6 йил давом этади. Дастлабки 2 йил
мобайнида ўқувчилар баҳоланмайди. Ўқитувчилар баҳо ўрнига боланинг
индивидуал ривожланиш ҳолати хусусида ҳисобот тайёрлайди ва ўзлаштириш
тавсифномаси берилади. Ўқувчиларга 3-синфдан баҳо қўйила бошлайди.

5-6 синфлар болаларнинг ривожланишида муҳим босқич ҳисобланади. Бу

босқичда болалар кейинги таълим турига йўналтирилиши учун кузатувда
бўлади. Боланинг бошланғич синфлардан кейин қайси мактаб турида ўқишни
давом эттириши бошланғич мактаб тавсияси, унинг ўзлаштириши ҳамда ота-
онасининг хоҳишларига боғлиқ.

Германияда 6 баллик баҳолаш тизими қабул қилинган. Ўқувчилар

фанларни энг камида «4»га ўзлаштириши керак. Бошланғич босқичда болаларга
математика, немис тили, табиатшунослик, мусиқа, эстетика фанлари ўтилади.

Германия баҳолаш тизими

Манба: Н.Файзуллаева. “Жаҳон таълим тизими” фанининг тақдимот материали

асосида тузилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

6

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Ўқувчилар ўрта таълимнинг энг муҳим бўғини

гимназияда

(Gymnasium)

тўққиз йил 5-13 синфгача таълим олади. Реал мактабнинг 10-синфини
тамомлаган ёшлар эса гимназияда 3 йил ўқийди. Мазкур таълим даргоҳида
гуманитар, табиий фанлар ва хорижий тиллар чуқур ўргатилади. Ўқувчилар 11
синфдан танлаган йўналишидан келиб чиқиб, асосий вақтини бир неча фанни
чуқур ўрганишга сарфлайди. Гимназия - олий таълимга тайёргарликнинг ҳал
қилувчи босқичи.

Негаки, гимназияни тугатганлик тўғрисидаги етуклик шаҳодатномаси

(A

bitur

)

университетга имтиҳонсиз кириш ҳуқуқини беради.

Аммо етуклик

шаҳодатномасини олиш осон эмас. Ўқувчига ушбу ҳужжатни беришда унинг
ўн уч йил давомидаги натижалари ҳамда 4 фан бўйича якуний имтиҳон
баҳолари инобатга олинади. Олмон заминида олий ўқув юртига кириш учун ўн
уч йил яхши натижа билан ўқиш керак. Ана шундан кейингина университетга
йўллари очилади.

Германияда давлатга қарашли мактаблар билан бирга хусусий таълим

масканлари ҳам фаолият юритади. Хусусий мактаблар ўрта таълим
масканларининг 2 фоизини ташкил этади. Ўқув дастурлари анъанавий
мактаблардан фарқ қилувчи хусусий мактабларни Федерал таълим ва маданият
вазирлиги назорат қилади. Хусусий мактаблар

саноат, тил, косметика,

гимнастика, уй хўжалиги каби ихтисослашган йўналишларда

таълим беради.

Нодавлат таълим масканлари бир-бирини қўллаб-қувватлаш учун хусусий
мактаблар уюшмасига бирлашган. Шунингдек, ногирон ва ақлий қобилияти
чекланган болалар учун махсус мактаблар очилган.

Олмон мактабларида хорижлик фуқаролар ҳам таълим олиши мумкин.

Хорижликлар маҳаллий шарт-шароитга мослашиши, немис тилини пухта
ўзлаштириши учун тайёрлов курслари ташкил этилади.

Немис педагоглари истеъдодсиз ўқувчининг ўзи йўқ, деб ҳисоблашади.

Шунга кўра улар ўқувчининг очилмаган қирраларини кашф этиш, уларни
янгилик ва ихтиролар руҳида тарбиялашга интилади.

"Фикрлаяпманми, демак,

яшаяпман!”

дейди машҳур файласуф Рене Декарт. Олмон мактабларида ана шу

нақл олтин қоида сифатида қабул қилинган. Педагоглар биринчи навбатда
ўқувчининг, ҳатто хато бўлса-да, мустақил фикри бўлишига эришишни мақсад
қилади. Таълим жараёни эса ота-она ва ўқитувчи ўртасидаги узвий
ҳамкорликка таянади.

Германияда Европанинг бошқа давлатларига қараганда

бепул олий

таълим олиш имконияти кўпроқ

1

.

Нодавлат жамғармалар ҳамда ҳукумат

грантлари асосида хорижликлар ҳам немис университетларида таҳсил олиши
мумкин.

1

Н.Файзуллаева. “Жаҳон таълим тизими” фанининг тақдимот материалидан олинган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

7

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Университетларда бакалавр босқичи тўрт ярим йилгача, магистратура бир

йилдан тўрт йилгача, докторантура икки йилдан беш йилгача. Одатда,
бакалавриат ва магистратура талабалари ўқиш якунида давлат имтиҳони
(Statspruefung) топширади ва диссертация ҳимоя қилади. Талаба ўқиш учун
қишки ёки ёзги ўқув мавсумини танлаш ҳуқуқига эга. Ёзги мавсум апрель-
сентябрь, қишкиси эса октябрь-март ойларини ўз ичига олади.

Германия Гейделберг, Кёлн, Фрайбург, Тюринген каби қадимий

университетлар ватани ҳисобланади. 1386 йилда асос солинган Гейделберг
университети кўҳна қитъанинг энг нуфузли олий таълим даргоҳлари рўйхатига
киритилган. Ўрта асрлардаёқ ушбу университетга кириш

европалик

аслзодаларнинг орзуси бўлган.

Германиянинг мўъжазгина Гейделберг шаҳрида

жойлашган мазкур университетнинг нуфузи ҳозир ҳам баланд. Бу ердан Гегел,
Ясперс каби жаҳон таниган олимлар, ўнга яқин Нобель мукофоти эгалари
етишиб чиққан. Университет юриспруденсия, биология, кимё, тиббиёт
йўналишларида кучли кадрлар тайёрлайди. Бу ерда ўқийдиган 25 минг
талабанинг 12 фоизи хорижликлардир.

Мюнхендаги

Людвиг-Максимиллиан

университети Европани тиббиёт

бўйича етук мутахассислар билан таъминлайди. Беш асрлик тарихга эга бўлган
таълим масканида айни пайтда 44 минг талаба таҳсил олади.

Касбий олий мактаблар ёки институтлар олмон таълим тизимининг ўзига

хос бўғини сифатида муҳандис, иқтисодчи, дизайнер, машинасозлик, ишлаб
чиқариш, ахборот технологиялари ва соғлиқни сақлаш йўналишларида
мутахассислар етказиб беради.

Ахен, Бремен, Бонн, Франкфурт, Гамбург, Кёлн, Марбург каби

университетларга ҳам талабгорлар кўп. Маълумотларга кўра, Германиянинг
370дан ортиқ олий таълим муассасаларида

2 миллионга яқин талаба

, жумладан,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

8

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

246 минг хорижлик таҳсил олмоқда. Олмон юрти чет эллик талабалар сони
бўйича дунёда АҚШ ва Буюк Британиядан кейинги ўринда туради.

Таққослама жадвал

Йўналишлар

буйича

Ўзбекистон

Германия-Берлин

Информатика

фанини ўқитиш

ҳолати

5-9 синфлар

Коллеж, академик лицей ва

ОТМ

5-13 синфлар ва ОТМ

Фаннинг номи

5-7 синфлар Информатика

(компьютер саводхонлиги)

8-9 синфлар Информатика

АЛ ва КҲК- информатика, Ахборот

технологиялари

1-6 синфларда –компьютер

саводхонлиги

7-13 синфлар – Информатика

Фаннинг

ўқитилиш

соатлари

5-7 синфлар – 17 соат

8-синф – 34 соат

9 синф- 68соат

АЛ ва КХК- 120 ва 40 соат

1-6 синфлар ҳафтасига 1 соат

7-10 синфлар ҳафтасига 2 соат

11-13 синфлар 3 соат

Кейинги босқичлар мутахассис

талабига биноан

Фан дастурлари

Стандарт талаблари асосида ишлаб

чиқилади

Мактаб талабларидан келиб

чиққан ҳолда ишлаб чиқарилади

Ўқув

дарсликларининг

мавжудлиги

Ҳар бир синфлар буйича дарсликлар

мавжуд

Дарслик ва ўқув қўлланмалар

интернет материаллари асосида

Техник таъминоти

Бир ёки иккита компьютер синфлари

мавжуд

Ҳар бир мактаб базасидан келиб

чиққан ҳолда 3-6 синфлар мавжуд

Дидактик мате-

риалларнинг

тайёрланиши

Дарслик, ўқув қўлланма, тарқатма

материаллар,техник воситалар,

компьютер тақдимотлари

Интернет материаллари ва унда

фойдаланиладиган платформалар

Баҳолаш усуллари

Умумтаълим мактабларида чорак ва

якуний АЛ ва КХК да Жорий, оралиқ

ва якуний назорат

Йиллик баҳолаш ва имтиҳон олиш

Манба: Жадвал муаллифлар томонидан ишлаб чиқилган

Германияда илмий-тадқиқотлар университетлар ва илмий ташкилотлар

ҳамда корпоратив тадқиқот марказларида олиб борилади. Университетлардаги
илмий тадқиқотлар федерал бюджет, ФЕ бюджети томонидан ва ташкилотлар
ажратган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади. Германияда илмий-
тадқиқотлар шунингдек, 4та йирик илмий ташкилотларда олиб борилади. Булар
Макс Планк жамияти, Гельмгольц жамияти, Фраунгофер жамияти ва Лейбниц
жамиятларидир.

Хулоса ва таклифлар

Германия мактабларида компетентликни шакллантиришда турли хил

интерактив методлардан, масалан:

фидбек, жамоали ўқиш, ҳамкорликда

ўқитиш, гуруҳли ишлаш, интервью, мустақил ўқиш, мен-сен-бу методи,
светофор

каби кўплаб методлардан фойдаланишади.

Шу билан бирга, Германияда сиртқи ва масофавий таълим ҳақида

маълумотлар ва уларнинг қиёсий таҳлили мавжудлиги, тьютор, муаллиф,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил

9

№ 6, 2017

www.iqtisodiyot.uz

маслаҳатчи ролларини мавжудлиги, гуруҳларда ишланиб, ҳар бир гуруҳ
тақдимотининг тингланиши, қўллаб-қувватланиши; сифатни мустаҳкамлашга
алоҳида эътибор берилиши; ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида дўстона муносабат
ўрнатилганлиги; ижодий муҳит яратилганлиги; корхоналарда ўқувчилар учун
шартнома асосида ишлаш имконияти яратилганлиги; ҳар бир ўқувчига
тарқатма материал келгуси дарс учун бериб юборилиши; жавоб бера олмаган
ўқувчиларни ҳам ўқитувчи хушмуомалалик билан тўғри йўналтира олиши;
таълим мақсади индивидуаллашганлиги, Германияда малака ошириш ва қайта
тайёрлаш тизимининг ўзига хос хусусиятга эгалиги кабилар билан
аҳамиятлидир.

Юқоридагилар асосида қуйидагиларни Ўзбекистон таълим тизимига ҳам

жорий қилиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:

биринчидан,

Германия

таълим тизимини чуқур ўрганиш;

иккинчидан,

ўқувчиларни баҳолаш тизимини

жорий этиш;

учинчидан,

Республикада ҳам хусусий мактабларнинг фаолиятини

ташкил этиш,

тўртинчидан,

Германия таълим тизими ўқув жараёнларида

қўлланилаётган таълим методларидан умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-
ҳунар таълими ҳамда олий таълим тизимларида кенг қўллаш,

бешинчидан,

кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда масофавий, сиртқи
турларига эътибор бериш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини

янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-coнли қарори.
2017 йил, 20 апрель.

2.

Comparative Education. Sohail Naqvi. Journal-srpnember № 6. 2012year/

page 55/

3.

Миралиева Д. Жаҳон таълим тизими. Ўқув услубий мажмуа. Т.:

Иқтисодиёт., 2016 й., 30-бет

4.

Comparative Education. Sohail Naqvi. Journal-srpnember № 6. 2012year/

page 56

5.

Файзуллаева Н. Жаҳон таълим тизими. Т.: ТДИУ., Ўқув қўлланма.

“Иқтисодиёт”., 2016 й.

6.

Файзуллаева Д. Замонавий таълим технологиялари. Ўқув-услубий

мажмуа. Т.: ТДИУ., “Иқтисодиёт”., 2017 й.

7.

Миралиева Д. Жаҳон таълим тизими. Ўқув-услубий мажмуа., Т.:

Иқтисодиёт., 2016 й.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тутрисида’Ти ПК-2909-сонли карори. 2017 йил, 20 апрель.

Comparative Education. Sohail Naqvi. Joumal-srpncmbcr № 6. 2012ycar/ page 55/

Миралиева Д. Жахон таълим тизими. Укув услубий мажмуа. Т.: Иктисодиёт., 2016 й., 30-бет

Comparative Education. Sohail Naqvi. Joumal-srpncmbcr № 6. 2012ycar/ page 56

Файзуллаева H. Жахон таълим тизими. T.: ТДИУ., Укув кулланма. “Иктисодиёт”., 2016 й.

Файзуллаева Д. Замонавий таълим технологиялари. Укув-услубий мажмуа. Т.: ТДИУ., “Иктисодиёт”., 2017 й.

Миралиева Д. Жахон таълим тизими. Укув-услубий мажмуа., Т.: Иктисодиёт., 2016 й.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов