“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил
1
2/2018
(
№
00034)
“MCKINSEY 7S” МОДЕЛИ ТАХЛИЛИ ВА УНИ БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА ҚЎЛЛАШ АҲАМИЯТИ
Мирбабаев Фахритдин Абзалович,
ТошФАРМИ доценти, т.ф.н.
E-mail:
Илхамов Ҳисомиддин Шотурсунович,
ТошФАРМИ доценти, т.ф.н.
Аннотация:
Мақолада
дунёдаги
йирик
корхоналарнинг
бошқарув
тизимларини такомиллаштиришда қўлланиладиган “
McKinsey 7S
” модели
атрофлича кўриб чиқилган. Корхона бўғинлари ўртасидаги муносабатлар модел
асосида таҳлил этилган ва Ўзбекистон Республикаси корхоналари бошқарув
тизимларга мазкур моделни тадбиқ қилиш бўйича таклифлар берилган.
Аннотация:
В статье подробно рассмотрепны принципы применения
модели “
McKinsey 7S
” в целях улучшения систем управлений крупных предприятий.
Анализированы на основе модели связи между подразделениями предприятий и
предложены рекомендации по применению модели на предприятиях Республики
Узбекистан.
Abstract:
In the article the principles of application of the "McKinsey 7S" model in
order to improve the management systems of large enterprises are considered in detail.
Analyzed on the basis of the communication model between business units and
recommendations on the application of the model at enterprises of the Republic of
Uzbekistan.
Калитли сўзлар:
“
McKinsey 7S
”
модели
,
“қаттиқ тамойиллар”
, "
юмшоқ
тамойиллар"
,
“ноаниқ тўпламлар” ва “юмшоқ ҳисоблашлар”.
Кириш
Ҳозирги вақтда мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт йўлининг чуқур
таҳлили
шуни кўрсатадики, бугунги кунда жаҳон бозори конъюнктураси кескин ўзгариб,
глобаллашув шароитида рақобат тобора кучайиб бораётгани давлатимизни янада
барқарор
ва
жадал суръатлар билан ривожлантириш учун мутлақо янгича ёндашув
ҳамда тамойилларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни тақозо этади.
Олиб
борилаётган
ислоҳотлар
самарасини
янада
ошириш,
давлат
ва
жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт
-
шароитлар
яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда иқтисодиётнинг барча
соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш
мақсадида аҳоли ва тадбиркорларни ўйлантираётган долзарб масалаларни ҳар
томонлама ўрганиш, амалдаги қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва илғор
хорижий тажрибани таҳлил қилиш, шунингдек кенг жамоатчилик муҳокамаси
натижасида ишлаб чиқилган
2017-
2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг
“
Иқтисодиётни ривожланти
-
риш
ва
либераллаштиришнинг устувор йўналишлари”
бандининг ижросини таъмин
-
лаш мақсадида юртимизда бир қанча инновацион
техника ва технологиялар жорий қилинмоқда.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил
2
2/2018
(
№
00034)
Мавзуга оид адабиётлар тахлили
Шуни инобатга олган ҳолда мамлакатимиз саноатида фаолият кўрсатаётган,
турли юридик мақомга эга бўлган кўплаб корхоналарда бошқарувнинг янги,
инновацион шаклларини қўллаш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. Жумладан, ўтган
асрнинг
80-
йилларида АҚШнинг “
McKinsey
”
консалтинг компанияси маслаҳатчилари
гуруҳи
томонидан
ишлаб
чиқилган
“
McKinsey
7S
”
моделини
қўллаш
иқтисодиётимизнинг ривожланишига яқиндан ёрдам беради[1]
.
Моделнинг асосий муаллифлари Том Петерс ва Роберт Ватерманлар
ҳисобланиб, улар томонидан моделнинг асосий тамойиллари кўрсатиб ўтилган ва
мазкур тамойил асосида корхона бошқарув фаолиятини такомиллаштириш
имкониятлари мавжуд бўлади. Бугунги кунга келиб, модел бутун дунёда амалиётда
қабул қилинган ҳамда
корхона тасарруфида
омилкор
бизнес жараёнларини яратишга
ва оптималлаштириш учун фойдаланадиган стратегик менежмент ва маркетинг
бўйича кўплаб корхона раҳбарлари
ва мутахассисларининг ишончини қозонган
.
“
McKinsey 7S
”
модели компаниянинг ички ташкилий тузилмасини ва фаолият
кўрсатиш
тамойилларини таҳлил қилишнинг қулай воситаси ҳисобланади. Ушбу
модел
асосида
ташкилот микро иқтисодиётининг еттита асосий элементи таҳлил
қилинади ва қуйидаги хулосани
беришга имкон беради, яъни,
корхона тасарруфидаги
бизнес жараёнлар қандай
даражада яхши ташкил этилган ва мавжуд ресурслар
қанчалик самарали тарзда йўналтирилган
[4].
“
McKinsey 7S
”
модели ҳар қандай корхонанинг ички бизнес жараёнларини
такомиллаштиришга, корхона самарадорлигини оширишга ёрдам беради
ҳамда
ташкилий
тузилмада
режалаштирилган
ўзгаришларнинг
мумкин
бўлган
натижаларини таҳлил қилиш, бўлинмаларни бирлаштириш ва бирлашувни
амалга
ошириш, корхонанинг ривожланиш стратегиясини амалга оширишнинг энг яхши
усулини аниқлаш учун ҳизмат қилади[2]. Бу корхонани ривожлантиришда инсон
омили ёки мавжуд теҳника билан эмас, балки фақат
корхонанинг тузилмасини тадқиқ
этади, бу эса корҳонанинг истиқболини баҳолашда ва таҳлил қилишда асосий
вазифани бажаради
.
Тахлил ва натижалар
“
McKinsey 7S
” модели қуйидаги еттита тамойилни ўзида жамлайди[3]:
-
корҳона стратегияси
;
-
корҳонанинг таркибий қисми;
-
бошқарув тизими
;
-
корҳона тасарруфидаги
муносабатлар услуби
;
-
ходимлар фаолияти таркиби
;
-
кўникма ва қадриятлар миқдори
;
-
ҳодимларнинг малакаси
.
Модел ташкилот муҳитининг еттита асосий тамойилини таҳлил қилиш асосида
қурилган. Моделдаги барча тамойиллар ўзаро бир
-
бирига боғлиқ. Бу шуни
англатадики, юқорида кўрсатилган соҳаларнинг ҳеч бўлмаганда биттаси ўзгарса,
дарҳол бошқа ўзгаришларни талаб қилинади.
Қуйидаги 1
-
расмда “
McKinsey 7S
”
моделининг намуна сифатида бир кўриниши келтирилган
.
Чизмада б
арча
тамойиллар бир
-
бирига боғланган
ҳамда
“юмшоқ” ва “қаттиқ” икки йирик
бўлинмаларга бўлинган.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил
3
2/2018
(
№
00034)
Корхонанинг тузилиши, стратегияси ва бошқарув тизими
-
бу бўлинмалар
корхонанинг “қаттиқ тамойиллар”нинг уч қисмини ўз ичига олади ва бу тамойиллар
мос равишда корҳонани бошқаришни осонлаштириш
ва
истиқболини баҳолашда
қулайликлар туғдиради. Моделнинг барча бошқа қисмларини ўз ичига олган "юмшоқ
тамойиллар" эса бошқариш ва баҳолашни
мураккаблаштиради, бироқ
кўп
ҳолларда
корҳонанинг асосий таркибий қисмларини шакллантиради ва улар
узоқ муддатли
рақобатбардошлик
тамойилларини
яратиш
и мумкин (1
-
расм)
.
1-
расм. “
McKinsey 7S
”
моделинг тузулиши
Корхона
кўникмалар ва қадриятлар тизими
бежизга “
McKinsey 7S
”
моделининг
марказида жойлашган эмас. Модел муаллифлари
корҳона фаолиятининг асосий
тамойиллари ва ваколатларини ички муҳитнинг қолган
барча тамойилларига
таъсирига
ва аҳамиятига алоҳида урғу беришни
таъкидлаб ўтганлар
.
“
McKinsey 7S
”
моделининг элементлари тавсифи
.
Юқорида айтиб
ўтилганидек, “
McKinsey 7S
”
модели корхона ички муҳитининг
еттита асосий тамойилига асосланган. Барча элементлар икки гуруҳга бўлинади, яъни
"қаттиқ" ва "юмшоқ"
гуруҳлар
.
Қуйида
моделдаги ҳар бир элементни батафсил кўриб
чиқамиз
[3].
“Қаттиқ”
элементлар
“Юмшоқ”
элементлар
корҳона стратегияси
корҳона ичидаги муносабатлар услуби
корҳонанинг тузилиши
ходимлар таркиби
бошқарув тизими
қадриятлар
тизими
ҳодимларнинг малакаси
Тузилма
(
С
труктура
)
Стратегия
(С
тратегия
)
Тизим
(
С
истема
)
Ходимларнинг
малакаси
мажмуаси
(
С
умма навыков
)
Корҳона ичидаги
муносабатлар услуби
(
С
тиль в отношениях)
Ходимлар таркиби
(
С
остав персонала
)
“Қаттиқ”
“Қаттиқ”
“Юмшоқ”
“Юмшоқ”
Кўникма ва
қадриятлар тизими
(
С
истема ценностей)
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил
4
2/2018
(
№
00034)
Корхона стратегияси
.
Корҳона стратегияси узоқ муддатли ривожланиш
режасини белгилайди, бу бизнеснинг рақобатбардошлигини оширишга ва барқарор
рақобатбардош устунликларни яратишга ёрдам беради. Тўғри
танланган
стратегиянинг
мезонлари
қуйидагилардир,
яъни
:
мақсадларнинг
аниқ
шакллантирилиши, узоқ муддатли мақсадларг
а эга бўлиши, рақобатбардош
устунликка эришишга йўналтирилган
бўлиши, корҳонанинг умумий фаолиятининг
билан ўзаро боғлиқлиги.
Корхонанинг тузилиши
.
Моделдаги тузилмага кўра, ҳар бир бўлимнинг
боғлиқлик
тамойиллари, устуворлиги ва жавобгарлик соҳаси кўрсатилган корхона
таркибидаги турли бўлимлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни ташкил этиш
усуллари тушунилади. Моделнинг бу тамойили мос равишда
ва осон ўзгариши
мумкин.
Бошқарув тизими
.
Бошқарув тизими корҳонанинг мунтазам
операцион
(амалий)
тартибларини таърифлайди.
“
McKinsey 7S
”
моделининг ушбу тамойили
бошқарув
қарорлари
қандай қабул қилинганлиги, корҳонада кундалик ишлар қандай
амалга оширилаётгани, бизнеснинг
қандай усуллари ривожланаётганлиги учун жавоб
беради.
Қадриятлар тизими.
Қадриятлар тизими
корхонада фаолият кўрсатаётган
ходимларнинг касбий қобилияти
ва ваколатлар
доираси миқёсини
ифодалайди
.
Ходимлар таркиби
.
Ходимларни ишга қабул қилиш, уларни мутаҳасисликларга
ажратиш, уларга кўрсатма ва тавсиялар бериш ва рағбатлантириш.
Бу тамойил
корхонада қўлланилаётган моделнинг “юмшоқ”элементларни ташкил этиб
,
ходимларнинг
амалда қай даражада фаолият юритаётганини тахлил этади
.
Корхона тасарруфидаги
муносабатлар услуби
.
Бу тамойил корҳона
томонидан қабул қилинган бошқарув услубини ифодалайди. Корҳонада раҳбарлар
фаолияти
натижаси
ва бизнесни ривожлантириш учун муҳим қарорлар қабул
қилишда уларнинг ролини ифодалайди
.
Ходимларнинг малакаси
.
Бу
тамойил
корҳона ҳодимларни қайта таёрлаш ва
малакасини ошириш, уларнинг етук даражада фаолият юритиши учун етарли
даржада малакага эга бўлишларини таъминлайди.
Моделининг
амалиётдаги ўрни.
“
McKinsey 7S
”
моделини амалиётда
қўллаш
жараёнида олиб бориладиган асосий вазифалар қуйидагилардан иборат[4]. Бу ерда
олтита тамойиллар кўриб чиқилади, яъни
:
модел элементлари таърифи, қарама
-
қаршиликлар таҳлили, мукаммал
моделни яратиш
усули, асосий ўзгаришларни
аниқлаш, ўзгаришларни киритиш
ҳамда
моделни қайта таҳлил қилиш.
1.
Модел элементлари таърифи
.
Биринчи босқичда
2-
жадвалда
келтирилган назорат рўйхатидан
(анкетадан
)
фойдаланиб, моделнинг ҳар бир тамойилини тавсифланади. Моделнинг ҳар бир
тамойилини monosyllables
(
мураккаб
)
усулда ифодаланган
маълумотлардан
фойдаланиб, мумкин қадар
батафсил тушунтиришга ҳаракат қилиш лозим.
2.
Қарама
-
қаршиликларни таҳлил қилиш
.
Иккинчи босқич
–
бу барча тамойилларни ўзаро
таҳлил қилиш ва улар
ўртасидаги ўзаро қарама
-
қаршиликлар мавжудлигини аниқлаш, улар бир
-
бирлари
билан қанчалик боғлиқ ва бир
-
бирини қўллаб
-
қувватлашини ўрганади. Қадриятлар
тизимини
таҳлил қилиш
қуйидаги амаллар орқали бажарилади: стратегия, тузилма ва
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил
5
2/2018
(
№
00034)
бошқарув тизимига нисбатан қанчалик мукаммалиги тахлили
.
Сўнгра
“қаттиқ”
тамойиллар
тахлили олиб борилади, яъни,
улар бир
-
бири
билан
қандай алоқадалар
ва улар ўртасида бир
-
бириларга нисбатан зиддиятларнинг мавжуд эмаслиги
ўрганилади.
Сўнгра “юмшоқ” тамойилларнинг қайси элементлари “қаттиқ”
элементларга мослиги тахлил этилади ва
“юмшоқ” тамойилларнинг ўзаро зид
келмаслиги тахлил қилинади.
3.Мукаммал моделни яратиш усули.
Учинчи босқич
–
корҳонанинг мукаммал моделини яратишдан иборат, унда
барча еттита
тамойил бирлаштирилади. Моделни
қўллашнинг бу босқичи энг узоқ
муддатлидир
ва кўплаб
муқобил
усулларни қўллашни
талаб қилади. Сўнгра
қўлланиладиган
мукаммал моделни яратиш учун корҳонанинг мавжуд тузилмаси
ва
қадриятларини инобатга олган ҳолда энг кам қаршилик кўрсатиш йўли
танланади
.
Биринчидан, “юмшоқ” тамойилларда қандай холатлар рўй бериши
мумкинлиги
ўрганилади
,
сўнгра бу тамойилларнинг корҳона “қаттиқ” тамойилларига мос келиши
ўрганилади
.
Иккинчидан
ҳар бир “қаттиқ” тамойиларни ўзгартириш амалга
оширилади
.
Учинчи босқичда
корҳонанинг асосий қадриятларини кўтариш
вазифалари амалга оширилади
.
4. Ўзгаришлар режаси
.
Тўртинчи босқич
–
корҳонани қайта ташкил этиш
зарурияти
аниқланади
ва
ривожланиш жараёнига тўсқинлик қилувчи қарама
-
қаршиликларни бартараф этиш ва
корҳонанинг самарадорлигини кўтариш
учун моделларнинг барча тамойилларини
бир
-
бирини тўлдириши
ва таъминлаши
учун қандай муҳим ўзгаришлар қилиш
зарурлиги белгиланади. Бу амалдаги
ва такомиллаштирилган (мукаммал
)
моделларни бир
-
бири билан солиштириш
имконини яратади.
5.
Ўзгаришларни киритиш
.
Бешинчи босқич
–
корҳонани такомиллаштиришга мўлжалланган режаларни
амалга оширишдан иборат. Ҳар қандай холатда лойиҳани амалга ошириш энг муҳим
ва мураккаб босқич ҳисобланади. Корхонада қабул қилинган қарорлар ижобий
натижа бермаса, корхонани иқтисодий ўсиши ҳам рўй бермайди. Шунинг учун,
ўзгаришларни амалга оширувчи ва тахлил қилувчи алоҳида гуруҳини шакллантириш
мақсадга мувофиқдир ва бу гуруҳ таркибига холис ходимлар жалб этилади.
6.
Мониторинг( Назорат)
.
Сўнгги олтинчи босқич, амалга оширилган ишларни кузатиб бориш ва ушбу
модели еттита тамойилининг
ҳар бирини таҳлил қилиш асосида
қайта қуришни
амалга оширади. Ҳар бир тамойилни ўзгартириш, бошқа
тамойилларни қисман
ўзгаришига олиб келади, шунинг учун корҳона микроиқтисодиётини барча еттита
тамойиллари фаолиятини
муайян тартибли назаротини таминлайди.
“
McKinsey 7S
”
модели бўйича корҳона микроиқтисодиётини барча қисмларини
таҳлил қилиш учун кичик назорат варақасини яратиш ва уни мунтазам тўлдириб
бориш таклиф этилади. Натижада корхона фаолияти мазкур модел асосида қандай
ютуқ ёки камчиликларга эга бўлиши кузатиб борилади. Варақада корҳонанинг асосий
қадриятларини қайси тамойиллар ташкил этадилар,
корҳонанинг корпоратив
маданияти қандай шаклланади,
қабул қилинган қарорларнинг қай
бири
қанчалик
самара бериши ҳақида ахборотлар тўпланади [5].
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил
6
2/2018
(
№
00034)
Моделнинг фаолият кўрсатиши намунаси. Биз қуйида
“
McKinsey 7S
”
моделининг корхона амалиётда фаолият кўрсатиши бўйича намунасини кўриб
чиқамиз. Бизнинг мисолимизда биз тахлил қилаётган корхонада рўй бераётган
микроиқтисодий ўзгаришларни кўриб чиқамиз ва модел корхона бизнесининг
ташкилий вазифаларини ҳал қилишда қандай ёрдам бериш амаллари ўрганилади.
1-
қисм. Интернет орқали корхона муайян хизматларни таклиф килсин.
Корҳонанинг асосий стратегияси уни бозордаги улушини оширишдан иборат.
Корхонанинг ўз фаолияти янги ташкил этилганлиги сабабли, корхона бошқарув
иерархиясининг юқори бўғинидаги бир неча раҳбарларга бўйсунади ва бўғиннинг
қуйи қисми бир нечта ходимлардан иборат бўлади. Корхонанинг кичиклиги туфайли
ходимларнинг ҳаракатини мувофиқлаштириш учун мураккаб расмий тизимлар
яратиш шарт эмас. Мазкур корхона учун
“
McKinsey 7S
”
модели қуйидаги кўринишга
эга:
жадвал
Корхона учун “
McKinsey 7S
”
моделининг кўриниш
7S
модели
тамойиллари
Тамойиллар тавсифи
Зиддият
Корҳона стратегияси
Ҳозирги ассортиментнинг аста
-
секин қамраб
олиниши
йўқ
Корҳонанинг
тузулмаси
Маъмурий буйруқбозлик тизими
йўқ
Бошқарув тизими
Буюртмаларни қайта ишлаш тизими ва мижозлар
билан ишлаш, бўлимларнинг ишини назорат
қилиш, ходимларни бошқариш.
йўқ
Ҳодимлар
малакаси
Хизматларни сотиш билан боғлиқ бўлган
ишланмалар корхонада яхши ифодаланган.
Бошқарув ва аналитик кўникмаларнинг йўқлиги
йўқ
Ҳодимлар таркиби
Ходимларнинг энг кўп миқдори
ва уларнинг
мотивацион мураккаб тизимлари.
йўқ
Корҳона
тасарруфидаги
муносабатлар услуби
Демократик, қисман нотўғри бошқарув услуби.
йўқ
Кўникма ва
қадриятлар миқдори
Фоиз ва энг юксак маҳорат
йўқ
Натижалар
:
Корхонанинг
барча
қисмлари
бир
-
бирига
мукаммал
даражада
боғлиқ
ва
уларнинг фаолияти бир
-
бирига
зид
келмайди
.
Бу ҳолатда корхона
самарали
фаолият кўрсатади ва кенгаяди
.
2-
қисм. Корхона анча кенгайган, унинг таркибида 500дан ортиқ ходимлар
фаолият кўрсатади ва унинг бозордаги маҳсулот тури бўйича улуши 50%дан ошади.
Корхона тузулмаси аста секинлик билан бюрократик машинага айланади ҳамда
ходимларнинг рағбатлантиришнинг янги тизимлари пайдо бўлади. Корхонанинг
қадриятлари тизими ҳам ривожлана бориб, ходимлар юқори малакаси ва
фаолликлари ҳам қадрли ва аҳамиятли шаклга эга бўлади. Аввалги қадриятлар
(ишонч ва гуруҳда фаолият кўрсатиш) янги ходимларнинг кўпайиши ҳисобига
долзарблик мақомини йўқотади. Корхонининг ушбу ҳолатини тахлил қилган ҳолда
модел қуйидаги кўринишга эга бўлиши мумкин:
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил
7
2/2018
(
№
00034)
7S
Элементи
Элементлар
тавсифи
Зиддият
Корҳона стратегияси
Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот орқали бозорни
эгаллаб олиш
ҳа
Корҳонанинг тузулмаси
Бюрократик машина
йўқ
Бошқарув тизими
Буюртмаларни қайта ишлаш тизими ва мижозлар
билан ишлаш, бўлимлар фаолияти назорати,
ходимларни бошқариш
ҳа
Ҳодимлар
маҳорати
йиғиндиси
Корхонада аниқ номоён бўлган маҳсулотларни
сотиш асосида шаклланган маҳорат
ҳа
Ҳодимлар таркиби
Ходимларнинг катта миқдори ва уларни
рағбатлантиришнинг мураккаб тизимлари
йўқ
Корҳона ичидаги
муносабатлар услуби
Бошқарувнинг демократик, қисман хаотик усули
ҳа
Қадриятлар миқдори:
Юқори маҳорат ва фаоллик
ҳа
Кўплаб
муқобил вариантлар тахлили шуни кўрсатадики, корхона фаолиятига
иккита микроиқтисодиёт элементларни
мослаштириш мақсадга мувофиқдир, яъни:
бўйн сунуш ва жавобгарлик тизимиги кўмаклашувчи бюрократик тузулма белгиланган
мақсадларга юқори даражада эришиш имконини берувчи ходимлар таркиби
.
Бироқ,
миқроиқтисодиётнинг қолган бешта элементлари корхонанинг кескин ривожланиши
шароитида ўз
-
аро қарама
-
қаршилик шароитида бўладилар.
Бундай тахлил корхона ҳаёт фаолияти кенгайиши қобилияти мавжуд
эмаслигини кўрсатади. Бозорнинг катта қисмини эгаллангандан сўнг уни тўлиқ
қамраб олиш мураккаблашади
.
Ушбу ҳолатда, бозорга янги маҳсулотларни киритиш
ва географик экспансия(кенгайиш) амали яхши стратегия бўлиб ҳисобланади
.
Шу
билан
биргаликда
корхона
фаолиятида
стратегик
режалаштириш
ҳамда
ахборотларни тўплаш ва тахлил қилиш тизимларининг етишмовчилиги холатлари ҳам
кузатилади
.
Мазкур тизимлар корхонанинг бозордаги улушини сақлаб қолиш ва
хусусий бизнес амалларини тартибга солиш учун зарур ҳисобланадилар
.
Бошқарувнинг турли усули корхона учун янги муаммони яратади, раҳбарият катта
ташкилотни бошқариш кўникмаларига эга бўлмаган ҳолда корхона ўсишига салбий
таъсир кўрсатувчи бошқарувнинг демократик усулларини қўллаб
-
қувватлаш усулига
ўтади
.
Бунда бошқарувнинг янги кўникмалари зудлик билан корхона тизимига тадбиқ
этилишлари зарур
[4].
Биз юқорида “
McKinsey 7S
”
модели билан ишлаш усулини кўриб чиқдик.
Модел оддий бўлгани билан бирга амалиётда моделда мавжуд бўлган еттита
элементни мос равишда тўплаш мураккаб вазифа ҳисобланади. Бундай
мослик
корҳона тасарруфидаги қарама
-
қаршиликларни олдини олиш ва бизнес жараёнларни
такомиллаштириш бўйича амалларни тартибга солиш имконини яратади
.
Хулоса ва таклифлар
Ўзбекистон республикаси давлат тасарафудан чиқарилган корхоналар олдида
турган вазифалардан бири чуқур рақобат шароитида фаолият кўрсатиш ҳамда кенг
ассортиментга эга бўлган сифатли махсулотлар ишлаб чиқариш долзарб вазифа бўлиб
қолмоқда. Бундай мураккаб масалаларни ижобий хал этишда корхоналарнинг
бошқарув тизимларини кўп тпмойиллик ва бозор инфраструктурасига мос равишда
ташкил этиш корхоналарнинг ривожланиши гаровидир. Мазкур тамойиллар билан
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил
8
2/2018
(
№
00034)
бирга корхонанинг ташкилий тузилмасини “
McKinsey 7S
”
модели асосида тахлил этиш
ҳамда “юмшоқ” ва “қаттиқ” тамойилларини аниқ тарзда белгиланиши ва улар
ўртасидаги боғликларни мукаммал даражада ўрнатиш корхона олдида турган
вазифаларни юқори даражада хал этиш имконини беради. Татбиқ қилишга
мўлжалланган модел асосида белгиланган тамойиллардан “қаттиқ” тамойиллар
ўртасидаги алоқаларни тадқиқ этишда математиканинг “қаттиқ”, яъни аниқ
хисоблашларини тадбиқ этилиши, “юмшоқ” тамойиллар ўртасидаги алоқаларни
тадқиқ этишда эса “юмшоқ” ҳисоблашларни тадбиқ этилиши тамойиллар ўртасидаги
алоқаларни мукаммал тарзда ўрнатиш имконини яратади.
Таклиф этилаётган мазкур тамойил корхона бошқарув тизимини татқиқ қилиш
ва такомиллаштиришда “ноаниқ тўпламлар” ва “юмшоқ ҳисоблашлар” математик
аппаратларини қўллаш имконини яратади. Бу ҳолат эса бошқарув ечимлари
элементлар сонини оширган ҳолда, ечим қабул қилувчи шахсга кўплаб ечим
вариантларини тақдим этади.
Фойдаланилган адабиётлар
1.
Дафт Р. Менеджмент. 6
-
е издание/ Пер. с англ. ‒ Спб.: Питер, 2007. ‒ 864 с.
2.
Итан М. Расиел.
Метод McKinsey. Использование техник ведущих
стратегических консультантов для решения личных и деловых задач
. The McKinsey
Way: Using the Techniques of the World's Top Strategic Consultants to Help You and Your
Business.
—
М.:
, 2014.
—
192
с.
3.
Питерсма П., ван Ассен М., ван дер Берг Г. Ключевые модели менеджмента.
60 моделей, которые должен знать каждый менеджер: Пер. с англ. В.Н. Егорова ‒ М.:
БИНОМ. Лаборатория знаний, 2011. ‒ 319 с.
4.
Лобзов А.В. Без чего не работает корпоративная система управления
проектами // Российское предпринимательство. –
2015.
–
Том 16. –
№ 13. –
С. 2045
-
2052.
5.
D'AVENI R.A. Coping with hypercompetition: Utilizing the new 7S's framework
[Электронный ресурс] // The Academy of Management Executive. –
1995.
–
Т. 9. –
№ 3. –
С. 45
-57.