Научно-теоретические основы микрофинансирования сельскохозяйственных товаропроизводителей

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
40-49
7
4
Поделиться
Муродова, Д. (2018). Научно-теоретические основы микрофинансирования сельскохозяйственных товаропроизводителей. Экономика и инновационные технологии, (3), 40–49. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9738
Дилноза Муродова, Ташкентский Финансовый Институт

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье исследованы научно-теоретические взгляды ред ученых по микрокредитованию сельскохозяйственных производителей и оценены их практическая значимость. А также приведены предложение и рекомендации по услугам микрокредитование сельскохозяйственных производителей согласно результатом изучение научно-теоретических взглядов.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

1

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРИНИ

МИКРОМОЛИЯЛАШНИНГ ИЛМИЙ-НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

Муродова Дилноза Чориевна,

ТМИ таянч докторанти

E-mail:

dilnoz88.murodova@mail.ru

Аннотация:

Мақолада бир қатор олимларнинг қишлоқ хўжалиги ишлаб

чиқарувчиларини микромолиялаш хусусидаги илмий

-

назарий қарашлари тадқиқ

этилган ва уларнинг амалий аҳамиятига баҳо берилган. Шунингдек, илмий

-

назарий

қарашларни ўрганиш натижаларига кўра қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини
микромолиялаш хизматларига оид таклиф ва тавсиялар келтирилган.

Аннотация:

В статье

исследованы научно

-

теоретические взгляды ред

ученых по микрокредитованию сельскохозяйственных производителей и оценены
их практическая значимость. А также приведены предложение и рекомендации по
услугам микрокредитование сельскохозяйственных

производителей согласно

результатом изучение научно

-

теоретических взглядов.

Abstract:

The scientific and theoretical views of scientists on microcrediting of

agricultural producers are studied in the article and their practical importance is estimated.
Also, the proposal and recommendations on services for microcredit of agricultural
producers are given according to the result of the study of scientific and theoretical views.

Калитли сўзлар:

вексель, бонификация, имтиёзли кредит, ижара ҳуқуқи,

кредит, микрокредит, микролизинг, молиявий ҳолат, фермер хўжалиги, фоиз
ставкаси.

Кириш

Республикамизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини

микромолиялашнинг яхлит, давлат томонидан молиявий қўллаб

-

қувватланадиган

тизими яратилган.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, республикамизда қишлоқ хўжалиги ишлаб

чиқарувчиларини микромолиялашнинг методологик асосларини такомиллаштириш
билан долзарб муаммолар мавжуд. Хусусан, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчи

-

ларини банклар ва нобанк кредит ташкилотлари томонидан кредитлашнинг услубий
асослари ҳозирга қадар яратилмаган. Хусусан, банклар томонидан микромолия

-

лашнинг услубий асослари қайси принципларга таяниши, уларнинг нобанк кредит
ташкилотлари томонидан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини микромолиялаш
принципларидан фарқ қилувчи жиҳатлари амалдаги қонунчилик ҳужжатларида ўз
ифодасини топмаган. Бундан ташқари, микромолиявий хизматлар баҳосининг бир
қисмини бонификациялаш амалиёти республикамизда мавжуд эмас.

Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини

микромолиялаш амалиётини такомиллаштиришнинг зарурлиги ҳамда ушбу мавзуни
мамлакатимиз иқтисодчи

олимлари томонидан мустақил диссертацион тадқиқот

объекти сифатида тадқиқ этилмаганлиги танланган докторлик диссертацияси
мавзусининг долзарблигини белгилайди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

2

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларни микромолиялаш амалиёти тушунчаси

ва уни шакллантириш услубиёти бўйича адабиётлар шарҳига мурожаат этамиз.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини микромолиялаш тизим сифатида

хорижлик ва ўзбекистонлик иқтисодчи олимлар томонидан илмий жиҳатдан тадқиқ
қилинган ва тегишли илмий

-

назарий ва амалий хулосалар шакллантирилган.

О.Ястребова ва А.Субботинларнинг тадыиыотларига кўра, қишлоқ хўжалиги

корхоналарининг молиявий ҳолатининг барқарор эмаслиги ва тўловга қобиллик
даражасининг паст эканлиги уларнинг кредит муассасаларининг молиявий
хизматларидан, шу жумладан, микромолиявий хизматларидан фойдаланиш
даражасини оширишга тўсқинлик қилади [1].

Фикримизча, юқоридаги хулоса Ўзбекистон амалиёти учун муҳим амалий

аҳамият касб этади. Республикамизда қишлоқ хўжалиги

корхоналари ва фермер

хўжаликларининг молиявий ҳолатининг барқарор эмаслиги ва тўловга қобиллик
даражасининг паст эканлиги уларни банкларниинг молиявий хизматларидан ва
микромолиявий хизматларидан фойдаланиш даражасини оширишга тўсқинлик
қилмоқда.

Профессор

Н.Фигуровскаянинг тадыиыотига кўра, қишлоқ хўжалиги ишлаб

чиқарувчиларини микромолиялаш жараёни давлат томонидан молиявий қўллаб

-

қувватланиши лозим. Бунда асосий эътибор давлат бюджетидан ресурслар ажратиш
ва бонификацияга қаратилиши керак [2].

Фикримизча,

Н.Фигуровскаянинг

фикрича

қишлоқ

хўжалиги

ишлаб

чиқарувчиларининг микромолиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларининг
чекланганлиги давлатнинг ушбу

жараёнга аралашувини зарурий ҳолатга

айлантиради.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва тармоққа етказиб бериладиган моддий

-

техника ресурслари ҳамда кўрсатиладиган хизматлар нархлари ўсиши ўртасидаги
диспаритетнинг кучайиб борганлиги, давлат харид нархларининг пастлиги оқибатида
аграр секторда ишлаб чиқариш рентабеллиги ва товар ишлаб чиқарувчиларнинг
даромадлари иқтисодиётнинг бошқа тармоқларига нисбатан сезиларли даражада
ортда қолмоқда [3].

Д.Макнотоннинг фикрига кўра, ижара ҳуқуқи ва бўлғуси ҳосилни гаровга олиш

йўли билан фермер хўжаликларига кредитлар, шу жумладан, микрокредитлар бериш
улар фаолиятини ривожлантиришда муҳим ўрин тутади [4]. Аммо ижара ҳуқуқини
гаровга олиш асосида кредит бериш механизми республикамиз амалиётида мавжуд
эмас. Чунки, кредитни қайтара олмаган фермерни ердан маҳрум қилиш тартиби
ўзининг ҳуқуқий ечимини топмаган.

И.Петренко ва П.Чужиновларнинг тадыиыотларида, қишлоқ хўжалигининг бир

қатор ўзига хос хусусиятлари (табиий иқлим шароитлари, ишлаб чиқариш циклининг
муддати) сабабли қишлоқ хўжалиги кредит бозори узлуксиз фаолият олиб
бераолмайди. Бу эса ўз навбатида, давлат олдида ушбу соҳани назорат қилиб туриш
муаммосини келтириб чиқаради. Сўзсиз, қишлоқ хўжалиги давлатнинг тўғридан

-

тўғри

дотациялар, имтиёзли кредитлар шаклида фаол молиявий қўллаб

-

қувватлашини

талаб қилади. Аммо шуни ҳам эътиборга олиш жоизки, қишлоқ хўжалигини давлат
томонидан кредитланиши кўпинча кутилган натижаларни бермасдан турибди, бу


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

3

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

каби кредитларнинг қайтарилиш даражаси эса пастлигича қолмоқда, молиявий
муассасалар эса ушбу жараёнларда молиявий маблағлар кузатувчиси сифатида
қолишмоқда. Маълумки, қишлоқ хўжалигига ажратиладиган

чекланган давлат

маблағлари аграр секторнинг қредит маблағларига бўлган эҳтиёжларини
қаноатлантира олмайди [5].

К.Пиплз томонидан амалга оширилган таҳлилларнинг натижаси кўрсатадики,

банклар томонидан фермер хўжаликларига бериладиган узоқ муддатли инвестицион
кредитларни бериш жараёни, уларнинг фоиз ставкалари давлат томонидан тартибга
солиб турилиши зарур [6].

И.Петренко ва П.Чужиновларнинг қишлоқ хўжалигини давлат томонидан

дотациялар, имтиёзли кредитлар орқали молиявий қўллаб

-

қувватлаш хусусидаги

фикрига қўшиламиз. Шунингдек, давлат томонидан қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқарувчиларига берилган кредитларнинг қайтарилиш даражасининг пастлиги
хусусидаги фикр ҳам ўринли.

Ўзбекистонлик иқтисодчи олим

А.Боймуротовнинг фикрича, қишлоқ хўжалиги

корхоналарининг тижорат банклари кредитларидан фойдаланиш имкониятини
оширишга нисбатан уч ёндашув мавжуд бўлиб, айнан учинчи ёндашув, яъни банклар
томонидан қишлоқ хўжалиги

корхоналарига берилган кредитларнинг имтиёзли фоиз

ставкаси билан банк кредитларининг бозор ставкаси ўртасидаги фарқни давлат
томонидан тижорат банкларига тўлаб берилиши нисбатан самарали ёндашув деб
ҳисобланади [7].

Бу ерда А.Боймуротов давлат томонидан қишлоқ хўжалигига берилган банк

кредитларини субсидиялашни таклиф қилади. Фикримизча, ушбу таклиф жуда
ўринли бўлиб, фақат бир нарсани таъкидлашни истардикки, кредитларнинг фоиз
ставкаларини субсидиялаш маълум шартлар асосида амалга оширилиши лозим.
Масалан, давлат буюртмасини бажарган фермер хўжаликларига берилган
кредитларнинг фоиз ставкалари

субсидияланиши лозим.

Шунингдек, А.Боймуратовнинг хулосасига кўра, ҳукумат учун қишлоқ

хўжалигига кредит хизмати кўрсатадиган кам сонли тижорат банклари билан ишлаш
иқтисодий жиҳатдан, харажатлар мониторингини амалга ошириш чиқимларини
камайтириш нуқтаи

-

назаридан қулай ҳисобланади. Аммо қишлоқ хўжалигини

кредитлашнинг бир

-

иккита тижорат банкларида тўпланиши банклараро рақобат

муҳитига салбий таъсир кўрсатади ва бу ҳолат қишлоқ хўжалигини кредитлаш
жараёнига салбий таъсирни юзага келтириши мумкин. Мазкур салбий таъсир
кредитларнинг фоиз ставкалари даражасини ошишида, тижорат банкларининг фоиз
маржасини ўсиши ҳисобига қишлоқ хўжалиги

корхоналарининг муддатли

депозитларига тўланадиган фоиз ставкаларининг пасайишида яққол намоён бўлиши
мумкин.

Вексель муомаласини дебитор

-

кредитор қарзлар бўйича республикада

салмоқли ўрин тутувчи қишлоқ хўжалигида жорий этилиши нисбатан самаралироқ
бўлади. Фермер хўжаликлари билан шартнома асосида давлат эҳтиёжлари учун
қишлоқ хўжалиги

маҳсулотлари харид қилувчилар, ушбу ҳолда “Ўзпахтасаноат”

уюшмаси пахта заводлари, “Ўздонмаҳсулот” ассоциацияси корхоналари эмитент
сифатида иштирок этишлари мумкин. Векселлар топширилган қишлоқ хўжалиги

маҳсулотлари ҳисоб

-

китобида фойдали фоизли дисконтлар асосида фермер


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

4

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

хўжаликларига берилиши мумкин.

Вексель муомаласининг муҳим шартларидан бири

бу чиқарилган векселларнинг товарлар билан таъминланганлигидир, ушбу ҳолда
“Ўзпахтасаноат” уюшмаси пахта заводлари, “Ўздонмаҳсулот” ассоциацияси
корхоналари томонидан харид қилинган қишлоқ хўжалиги

маҳсулотлари

ҳисобланади (пахта ва дон). Векселлардан нотўғри мақсадларда фойдаланишни
тўхтатиш мақсадида истисно сифатида уларнинг депозитар ҳисобларда нақдсиз
айланмасини амалиётга киритиш мумкин, векселнинг ўтиши тасдиғи сифатида
депозитар ҳисобварақлар бўйича ўтказмалар кўчирмаси (выписки переводов) хизмат
қилиши мумкин.

С.Исмайлованинг тадқиқотига, қишлоқ хўжалиги техникаларини молиялаш

-

тириш бўйича давлат томонидан ажратилаётган субсидиялар ҳажмини кўпайтириш
орқали техника ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш зарур [8].

Аммо

давлатнинг

субсидия

бериш

имкониятининг

чекланганлиги

С.Исмайлованинг диққат

-

эътиборидан четда қолган.

Қ.Тошматов қишлоқ хўжалигини банклар томонидан кредитлаш масаласини

тадқиқ қилган ва тадқиқот натижалари асосида шундай хулосага келади: “давлат
эҳтиёжлари учун етиштирилаётган пахта ва ғалла ҳосилидан ташқари қишлоқ
хўжалигининг бошқа маҳсулотларини етиштириш учун фермер хўжаликларига зарур
бўлган айланма маблағлари ва асосий воситаларни самарали кредитлаш тизимини
яратиш ва аста

-

секин давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги

маҳсулотларининг ҳисоб

-

китоб жамғармаси маблағлари ҳисобидан кредитланаётган

фермер

хўжаликларини

тўғридан

-

тўғри

тижорат

банкларининг

махсус

ҳисобрақамларидан очиладиган кредит линияси орқали имтиёзли кредитлашга
ўтказиш зарур” [9].

Аммо ҳозирги даврда фермер хўжаликлари давлат маблағлари ҳисобидан

ажратилаётган имтиёзли кредитлар ҳисобидан ўз рентабеллигини таъминлаб
турибди. Бунинг устига, тижорат банкларида имтиёзли кредитлар бериш учун зарур
бўлган арзон ресурслар мавжуд эмас.

Н.Урманованинг хулосасига кўра, қишлоқ кредит кооперативларининг ташкил

қилиш қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини микромолиялашни ривожлан

-

тиришнинг устувор йўналиши ҳисобланади. Бунда, мазкур кооперативларни ташкил
қилиш ва фаолият юритишининг ҳуқуқий базасини яратиш ва уларнинг
самарадорлигини ошириш учун қуйидаги йўналишларида фаолият юритишларига
рухсат бериш лозим:

кредитлаш;

жамғармалар қабул қилиш;

қишлоқ хўжалиги

маҳсулотларини сотиш;

ишлаб чиқариш воситалари сотиб олиш;

маслаҳат хизмати кўрсатиш [10].

Н.Урманованинг ушбу хулосаси Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун долзарб

ҳисобланади. Аммо, Н.Урманова қишлоқ кредит коооперативларининг фаолиятини
ривожлантириш билан боғлиқ бўлган рискларни ўрганмаган.

И.Рахмонов тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий

тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган микролизинг ва микрокредит хизматлар
ҳажмини оширишнинг қуйидаги йўлларини таклиф қилган:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

5

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

республика Марказий банкининг тижорат банкларининг бир йилгача

муддатга жалб қилинган

муддатли депозитларига нисбатан белгиланган мажбурий

захира ставкаларини 50 фоизга пасайтирилиши (50% миқдорида пасайтириш
натижасида қоладиган пул маблағларини микрокредит сифатида бериш шарти
билан) лозим;

микромолиялаш ташкилотларининг тижорат банкларидаги муддатли

депозитларига

нисбатан

Марказий

банкнинг

мажбурий

захира

ставкаси

қўлланмаслиги лозим [11].

Ҳақиқатдан ҳам, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг мажбурий

захира ставкалари нисбатан юқоридир. Унинг пасайтирилиши тижорат банкларининг
ресурс базаси ва ликвидлилигига нисбатан ижобий таъсирни юзага келтиради. Бу
ўринда И.Рахмоновнинг таклифи муҳим амалий аҳамият касб этади. Аммо,
И.Рахмонов банкларнинг микролизинг ва микрокредит хизматлари ҳажмига таъсир
кўрсатадиган бошқа монетар индикаторлар ҳақида сўз юритмаган. Масалан,
Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасининг ўзгариши

ёки инфляция

даражасининг ўзгариши. Ҳолбуки, бошқа монетар индикаторлар ҳам тижорат
банкларининг микролизинг ва микрокредит хизматлари ҳажмига бевосита ва
билвосита таъсир кўрсатади.

Проф. А.Вахабовнинг тадқиқотига

кўра, кичик бизнес субъектларига қишлоқ

жойларда қишлоқ хўжалиги

маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган ишлаб

чиқариш корхоналари ва фирмаларини ташкил этиш мақсадига банклар томонидан
берилган инвестицион

кредитларнинг фоиз ставкаларини Ўзбекистон Республикаси

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан бонификация қилиш
зарур [12].

А.Вахабовнинг фикрига тўлиқ қўшиламиз. Айниқса, 2017 йилнинг якунига

келиб, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари
16,0 млрд. АҚШ долларидан ошди. Мазкур маблағлар ҳисобидан бонификация
жараёнини амалга ошириш қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга
бериладиган инвестицион кредитлар ҳажмини ошириш имконини беради.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот иш жараёнида эксперт баҳолаш, индукция ва дедукция, иқтисодий ва

статистик таҳлил усулларидан фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини микромолиялаш амалиёти бир

қатор ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб туради. Мазкур хусусиятлар, биринчи
навбатда, қишлоқ хўжалиги соҳасининг хусусиятлари билан боғлиқдир. Ўз навбатида,
қишлоқ хўжалиги соҳасига хос бўлган хусусиятлар сифатида қуйидагиларни ажратиб
кўрсатиш мумкин:

* капиталнинг секин айланиши;

* соҳанинг об

-

ҳавога боғлиқлиги;

* сув тошқини, жала, дўл, қурғоқчилик каби табиий офатларнинг юз бериши;

* инвестицион жозибадорликнинг нисбатан паст эканлиги;

* рентабеллик даражасининг паст эканлиги ва бошқ.

Юқорида қайд этилган хусусиятлар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини

молиялаштириш жараёнини, шу жумладан, уларга микромолиявий хизматлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

6

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

кўрсатиш жараёнини давлат томонидан молиявий қўллаб

-

қувватлаш заруратини

юзага келтиради.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини микромолиялашнинг иккинчи

муҳим хусусияти бўлиб, уларга кўрсатиладиган микромолиявий хизматларни кичик
суммада эканлиги ҳисобланади. Масалан, АҚШда “504” дастури бўйича амалда
фаолият юритаётган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига қўзғалмас мулк,
техника ва технологиялар сотиб олиш учун 10 йилдан 20 йилгача муддатга бўлган
узоқ муддатли кредит берилади. Ушбу кредитнинг миқдори 1 млн. АҚШ долларидан
ошмаслиги керак

[13].

Худди шундай ҳолатни Ўзбекистон Республикаси амалиётида ҳам кўриш

мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017

йил 31 январдаги ПҚ

-2746-

сонли “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни микрокредитлаш тизимини янада
кенгайтириш ва соддалаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ,

имтиёзли микрокредитлар қуйидаги шартларда берилади:

микрокредит суммаси –

энг кам иш ҳақи миқдорининг 200 баробаригача;

асосий қарзни тўлашга олти ой муддатли имтиёзли даврни ҳисобга олган

ҳолда уч йил муддатга;

йиллик фоиз ставкаси миқдорлари: битта иш жойи яратилганда –

9%, иккита

иш жойи –

8%, учтадан тўрттагача иш жойлари –

7%,

беш ва ундан ортиқ иш жойлари

яратилганда –

6% миқдорида [14].

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари, ишлаб чиқариш мавсумий мазмунга

эга бўлганлиги сабабли,қишлоқ

хўжалиги

техникаларини лизингга олишда кичик

гуруҳларга бирлашадилар. Европа Иттифоқи мамлакатлари тажрибаси кўрсатадики,

5-

6 та фермерлар бирлашиб, битта техника паркини ташкил этадилар ва қишлоқ

хўжалиги

техникаларини лизингга биргаликда олишади. Бу эса, уларнинг лизингдан

фойдаланиш имкониятини оширади.

Қишлоқ хўжалиги

техникалари бир йилда атиги 2

-

3 ой ишлайди. Йилнинг

қолган ойларида бекор туради. Шу сабабли, қишлоқ хўжалиги

техникасини сотиб

олиш мақсадига берилган лизинг кредитларини тўлаш битта фермерга оғирлик
қилади.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари минитехнологияларни сотиб олишда

микролизингдан кенг фойдаланишади.

Ўзбекистон Республикасида суммаси энг кам иш ҳақининг 2000 баробаридан

ошмайдиган лизинг микролизинг ҳисобланади.

Ривожланаётган бир қатор мамлакатларда, шу жумладан, Ўзбекистон

Республикасида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг пул оқимини

барқарор

эмаслиги, рентабеллик даражасининг паст эканлиги ва юқори ликвидли гаров
объектларининг етишмаслиги уларни микромолиявий хизматлардан фойдаланиш
даражасини оширишга тўсқинлик қилмоқда. Шу сабабли, давлатнинг ушбу жараённи
молиявий қўллаб

-

қувватлаш амалиёти юзага келди.

Россияда “Агросаноат комплексини ривожлантириш” давлат дастурини

амалга оширилиши натижасида 2016 йилда 2015 йилга нисбатан қишлоқ хўжалигида
асосий капиталга қилинган инвестициялар ҳажми 96 фоизга ошди [15].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

7

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

Ўзбекистон Республикасида юридик шахс мақомини олиб фаолият кўрсатаётган

фермер хўжаликлари ва кичик бизнеснинг бошқа субъектларини ривожланиши учун
шарт

-

шароитларни яратиш мақсадида Марказий банк томонидан 2001 йил 22

февралда 464

-

сонли "Тижорат банклари томонидан юридик шахс мақомини олиб

фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари ва кичик бизнеснинг бошқа
субъектларини миллий ва чет эл валютасида микрокредитлаш тартиби" ишлаб
чиқилди ва бу ҳужжат 2001 йил 29 февралда Адлия вазирлиги томонидан 903

-

рақам

билан рўйхатга олинди. Ушбу ҳужжатга асосан, юридик шахс мақомига эга бўлган
микрофирма, кичик корхона, деҳқон ва фермер хўжаликларига ишлаб чиқаришни
ривожлантириш ва янги иш

ўринлари яратиш учун ўн минг АҚШ долларига

эквивалент миқдоридан ошмайдиган ҳажмда миллий ёки чет эл валютасида уч йил
муддатга кредитлар берилиши белгилаб қўйилди. Шунингдек, тадбиркорларга ишлаб
чиқаришни янада ривожлантиришда кенг имкониятлар яратиш мақсадида ушбу
кредитларнинг 50 фоизигача миқдорини аҳолидан чорва моллари, парранда ва
кўчатларни сотиб олишга бир ярим йилгача бўлган муддатда қайтариш шарти билан,
нақд пулда берилишига рухсат берилди. Шунингдек, банклар ўзлари билан доимий
алоқага эга бўлган, банк ҳисобрақамида мунтазам пул оқими мавжуд, яхши обрў ва
кредит тарихига эга қарз олувчиларга таъминот талаб қилмасдан ишончли
микрокредит беришлари ҳам мумкин.

Хитойда

қишлоқ

хўжалиги

ишлаб

чиқарувчиларининг

инвестицион

харажатлари тўртта манба ҳисобидан молиялаштирилади: давлат бюджети
маблағлари, кредит кўринишида (давлат банклари орқали), қишлоқ хўжалигидаги
корхоналарнинг жамоа маблағлари ва деҳқон хўжаликларининг маблағлари. Қишлоқ
хўжалигини инвестициялашдаги асосий субъектлар сифатида жамоа ва деҳқон
хўжаликларининг маблағлари юзага чиқади, чунки уларнинг жами капитал
қўйилмалардаги улуши 50 фоиздан ошади. 1990 йилларда қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқаришини давлат томонидан қўллаб –

қувватлаш бюджет капитал қўйилмалари

ҳисобидан амалга оширилган бўлиб, давлат бюджетининг маблағлари деҳқончилик,
ўрмон ва балиқ хўжалиги, чорвачилик ҳамда ирригация –

қурилиш, илмий –

техник

янгиликларни жорий этиш, шунингдек, ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида
турли фондларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга
ажратилган.

Маҳаллий бошқарув органлари ва қишлоқ хўжалиги жамоаси гуруҳига кирувчи

инвесторлар эътибори регионларнинг моддий –

техник базасига қараб капитал

киритишда кучайтирилган. Хитой иқтисодчиларининг ҳисоб –

китобларига кўра,

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини йилига 4 фоиз ўсишига эришиш учун бюджет
капитал қўйилмаларининг 10 фоизидан, маҳаллий бюджет харажатларининг 25
фоизидан кам бўлмаган миқдори қишлоқ капитал қурилишига инвестиция қилиниши
керак. Бу билан боғлиқ масалада асосий эътибор миллий даромаднинг қайта
тақсимланишига қаратилади. Капитал қўйилмалар нисбатидаги ўзгариш қишлоқ
хўжалиги билан саноат тармоғи ўртасида бўлиб, у баъзи ишлаб чиқариш объектлари
қурилишининг қисқартирилиши ҳисобидан амалга ошади. Асосий вазифа –

деҳқонларни жонлантириш, маҳаллий бошқарув органлари томонидан қишлоқ
хўжалигига инвестициялар оқимини кенгайтиришдан иборат.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

8

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

Давлат эса ўз навбатида қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи саноат

тармоғига капитал қўйилмалар киритиш кўламини оширади. Бу йўл билан давлат ўз
аҳолиси манфаатларини ҳимоя қилиш учун иқтисодиётнинг барча тармоқларини,
айниқса АСМни муҳим стратегик ричагларини сақлаб туриши керак. Бу ричаглар
мамлакатнинг озиқ –

овқат хавфсизлигини илмий –

техник жараёнлар тараққиётига

эришишни, умуман бутун иқтисодиётни нормал бошқаришни таъминлайди.
Шунингдек, бошқарув субъекти сифатида ҳукуматнинг вазифаси мос равишда
бажарувчи ва хўжалик органларининг мажбуриятлари ва ҳуқуқларини аниқ ишлаб
чиқиб бириктиришдан иборатдир.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига микромолиявий хизматлар

кўрсатишда алоҳида банкларнинг ролини ошиши уларни микромолиялашнинг ўзига
хос хусусиятларидан бири ҳисобланади. Россияда Россельхозбанк, Ўзбекистонда
Агробанк ва Микрокредитбанк, Германияда Райффайзенбанк қишлоқ хўжалиги
ишлаб чиқарувчиларига микромолиявий хизмат кўрсатишда асосий ўринни
эгаллайди.

Шуниси

характерлики,

Россельхозбанк

қишлоқ

хўжалиги

ишлаб

чиқарувчиларига берилган кредитнинг асосий қарз суммасини ҳам, фоиз ставкасини
ҳам бонификация қилади. Германиянинг Райффайзенбанки эса, фермерларга
берилган кредитларнинг фақат фоиз ставкасини бонификация қилади.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига берилган кредитларни бонификация

қилишнинг зарурлиги уларнинг тўловга қобиллик даражасининг паст эканлиги
сабабли, боқша банкларни қишлоқ хўжалигини кредитлашдан манфаатдор эмаслиги
билан изоҳланади.

Россияда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига берилган кредитларнинг

70 фоиздан ортиқ

қисми икки банкнинг –

Россельхозбанк ва Сбербанкнинг ҳиссасига

тўғри келади. Шундан ҳам билса бўладики, бошқа тижорат банклари қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини кредитлашдан манфаатдор эмас.

Шуниси аҳамиятлики, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини молиявий

қўллаб

-

қувватлаш мақсадида уларни Марказий банк томонидан селектив кредитлаш

қўлланилади. Бунда Марказий банк томонидан қишлоқ

хўжалиги ишлаб

чиқарувчилари томонидан чиқарилган тижорат векселлари нисбатан паст бўлган
дисконт ставкаларида ҳисобга олинади. Бунинг натижасида қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқарувчиларининг тратталарига бўлган талаб ошади. Яъни, тижорат банклари
мазкур тратталарни ўзларида ҳисобга олиш йўли билан Марказий банкдан нисбатан
паст ставкаларда кредитлар олиш имконига эга бўлишади. Бунинг натижасида
тижорат банклари биринчи навбатда қишлоқ хўжалиги

корхоналарининг

тратталарини ўзида ҳисобга олишга, яъни дисконт ставкаси билан сотиб олишга
ҳаракат қилади. Натижада, қишлоқ хўжалиги

корхоналарининг пул маблағларига

бўлган эҳтиёжини қондирилиш даражаси ошади. Чунки, тижорат банки ўзининг
дисконт ставкаси бўйича қишлоқ хўжалиги

корхоналарининг тратталарини сотиб

олади.

Хулоса ва таклифлар

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини микромолиялаш хусусидаги илмий

-

назарий

қарашларни ўрганиш натижаларига асосан, биринчидан, қишлоқ хўжалиги

корхоналарининг молиявий ҳолатини

барқарор эмаслиги ва тўловга қобиллик


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

9

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

даражасининг паст эканлиги уларнинг кредит муассасаларининг молиявий
хизматларидан, шу жумладан, микромолиявий хизматларидан фойдаланиш
даражасини оширишда қийинчилик туғдириши

хусусидаги хулоса республикамиз

учун муҳим амалий аҳамият касб этади; иккинчидан, қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқарувчиларининг микромолиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларининг
чекланганлиги давлатнинг ушбу

жараёнга аралашувини зарурий ҳолатга

айлантиради; учинчидан. қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва тармоққа етказиб
бериладиган моддий

-

техника ресурслари ҳамда кўрсатиладиган хизматлар нархлари

ўсиши ўртасидаги диспаритет уларнинг молиявий ҳолатини ёмонлашишига олиб
келади; тўртинчидан, тижорат банкларида имтиёзли кредитлар бериш учун зарур
бўлган арзон ресурсларнинг мавжуд эмаслиги туфайли қишлоқ кредит
кооперативларини

ташкил қилиш, қишлоқ хўжалиги

маҳсулотларини қайта ишлашга

ихтисослашган ишлаб чиқариш корхоналари ва фирмаларини ташкил этиш
мақсадида банклар томонидан берилган инвестицион кредитларнинг фоиз
ставкаларини бонификация (давлат томонидан бериладиган кредитларнинг фоиз
ставкасини субсидиялаш) қилиш каби илмий

-

назарий қарашлар амалий аҳамият касб

этади.

Фойдаланилган адабиётлар

1. Ястребова О., Субботин А. Рынок сельскохозяйственного кредита//Вопросы

экономики. –

Москва, 2005. –

№6. –

С. 25.

2.

Фигуровская Н. Современное состояние сельского хозяйства требует

результативнқх действий государства//Экономист. –

Москва, 2009. –

№8. –

С. 43.

3. Юсупов М.С. Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан тартибга солишнинг

иқтисодий механизмларини

такомиллаштириш. И.ф.б. фалсафа докт. Дисс. автореф. –

Тошкент, 2018. –

30-

б.

4. Макнотон Д. Банковские учреждения в развивающихся странах.

В 2

-

х т.

-

Вашингтон: ИЭР Всемирного банка

, 1994.

5.

Петренко И.Я., Чужинов П.И. Экономика сельскохозяйственного

производства. –

Алма

-

Ата: Кайнар, 1992. –

С. 43

4-437.

6.

Пиплз К. Развитие системы сельскохозяйственного кредита в США: уроки для

России//Вопросы экономики. –

Москва, 1997.

-

№8. –

С. 1

56.

7. Боймуратов А.Д. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини тижорат банклари

томонидан кредитлаш амалиётини такомиллаштириш йўналишлари. И.ф.н. илм

.

дар

.

ол

.

уч

.

ёз

.

дисс

.

автореф

..

Тошкент, 200

8.

Б. 13.

8. Исмайлова С.С. Ўзбекистон Агросаноат мажмуасида лизинг фаолиятини

ривожлантиришнинг иқтисодий асослари. И.ф.н. илм

.

дар

.

ол

.

уч

.

ёз

.

дисс

.

автореф

..

Тошкент, 200

9.

Б

. 15.

9.

Тошматов Қ.Ф. Фермер хўжаликларини кредитлаш механизмини

такомиллаштириш орқали қишлқо хўжалигида ишлаб чиқаришни ривожлантириш.
И.ф.н. илм

.

дар

.

ол

.

уч

.

ёз

.

дисс

.

автореф

..

Тошкент, 20

10.

Б. 14.

10. Урманова Н.Р. Перспективы развития микрофинансирования в Узбекистане.

Автореф. дисс. на соиск. уч. ст. к.э.н. –

Ташкент, 2012. –

С. 21.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

10

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

11.

Рахмонов И.Х. Ўзбекистон Республикасида микромолиявий хизматларни

такомиллаштириш йўллари. И.ф.н. илм. дар. ол. уч. тақд. эт. дисс. автореф. –

Тошкент,

2011.

16-

б.

12. Вахабов А.В. Қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасини оширишда банк

тизимининг ўрни//“Қишлоқ тараққиёти ва аҳоли

турмуш даражасини оширишда

банк

-

молия тизимининг ўрни” мавзусидаги халқаро илмий

-

амалий конференция

материаллари. –

Т

.

: Молия, 2009.

Б. 22.

13. The Small Business Economy: A report to the President.

Washington: United

States Government Printing Office, 2005.

Р. 17

.

14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 январдаги ПҚ

-2746-

сонли “Кичик ва хусусий тадбиркорликни микрокредитлаш тизимини янада
кенгайтириш ва соддалаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги қарори//Ўзбекистон

Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. –

Тошкент, 2017. –

№6. –

71-

модда.

15.

Российская экономика в 2016 году. –

М.: ИЭП, 2017.


Библиографические ссылки

Ястребова О., Субботин А. Рынок сельскохозяйственного кредита//Вопросы экономики. - Москва, 2005. - №6. - С. 25.

Фигуровская Н. Современное состояние сельского хозяйства требует результативных действий государства//Экономист. - Москва, 2009. - №8. - С. 43.

Юсупов М.С. Кишлоы хужалигини давлат томонидан тартибга солишнинг иктисодий механизмларини такомиллаштириш. И.ф.б. фалсафа докт. Дисс. автореф. -Тошкент, 2018. - 30-6.

Макнотон Д. Банковские учреждения в развивающихся странах. В 2-х т. -Вашингтон: ИЭР Всемирного банка, 1994.

Петренко И.Я., Чужинов П.И. Экономика сельскохозяйственного производства. - Алма-Ата: Кайнар, 1992. - С. 434-437.

Пиплз К. Развитие системы сельскохозяйственного кредита в США: уроки для России//Вопросы экономики. - Москва, 1997. - №8. - С. 156.

Боймуратов А.Д. Кишлок, хужалиги ишлаб чикдришини тижорат банклари томонидан кредитлаш амалиётини такомиллаштириш йуналишлари. И.ф.н. илм. дар. ол. уч. ёз. дисс. автореф..-Тошкент, 2008. - Б. 13.

Исмайлова С.С. Узбекистан Агросаноат мажмуасида лизинг фаолиятини ривожлантиришнинг ицтисодий асослари. И.ф.н. илм. дар. ол. уч. ёз. дисс. автореф..-Тошкент, 2009. - Б. 15.

Тошматов К..Ф. Фермер хужаликларини кредитлаш механизмини такомиллаштириш оркдли к,ишлцо хужалигида ишлаб чиыаришни ривожлантириш. И.ф.н. илм. дар. ол. уч. ёз. дисс. автореф..- Тошкент, 2010. - Б. 14.

Урманова Н.Р. Перспективы развития микрофинансирования в Узбекистане. Автореф. дисс. на соиск. уч. ст. к.э.н. - Ташкент, 2012. - С. 21.

Рахмонов И.Х. Узбекистон Республикасида микромолиявий хизматларни такомиллаштириш йуллари. И.ф.н. илм. дар. ол. уч. такд. эт. дисс. автореф. - Тошкент, 2011.-16-6.

Вахабов А.В. К,ишлок, а^олисининг турмуш даражасини оширишда банк тизимининг урни//"К,ишлок тарацк,иёти ва а^оли турмуш даражасини оширишда банк-молия тизимининг урни" мавзусидаги халкдро илмий-амалий конференция материаллари. -Т.: Молия, 2009. - Б. 22.

The Small Business Economy: A report to the President. - Washington: United States Government Printing Office, 2005. - P. 17.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 январдаги П^-2746-сонли "Кичик ва хусусий тадбиркорликни микрокредитлаш тизимини янада кенгайтириш ва соддалаштириш чора-тадбирлари тугрисида"ги к,арори//Узбекистон Республикаси к,онун ^ужжатлари туплами. - Тошкент, 2017. - №6. - 71-модда.

Российская экономика в 2016 году. - М.: ИЭП, 2017.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов