Роль сферы услуг в повышении занятости населения

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
89-95
8
5
Поделиться
Бозорова, С. (2018). Роль сферы услуг в повышении занятости населения. Экономика и инновационные технологии, (3), 89–95. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9744
Сахобат Бозорова, Джизакский политехнический институт

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматривается состояние повышение занятости населения, предоставления услуг и сервиса, исследуются вопросы их дальнейшего развития, а также предложены соответствующие рекомендации.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

1

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

АҲОЛИНИНГ ИШ БИЛАН БАНДЛИГИНИ ОШИРИШДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

СОҲАЛАРИНИНГ ЎРНИ

Бозорова Сахобат Абдужабборовна,

Жиззах политехника институти катта ўқитувчиси

E-mail:

sabosha82@gmail.com

Аннотация:

Мақолада аҳолининг иш билан бандлигини оширишда хизмат

кўрсатиш ва сервис соҳасининг ҳолати, бу борадаги ривожлантириш масалалари
тадқиқ қилинган ва тегишли тавсиялар берилган.

Аннотация:

В статье рассматривается состояние повышение занятости

населения, предоставления услуг и сервиса, исследуются вопросы их дальнейшего
развития, а также предложены соответствующие рекомендации.

Abstract:

The article describes the state of development of service sector as well as

the related problems. In addition, recommendations for further development of service
sector are given.

Калитли сўзлар:

аҳолининг иш билан бандлиги

,

хизмат кўрсатиш, сервис

сифати, кичик бизнеснинг ҳиссаси,касаначилик, хизматлар таркиби, ижтимоий

-

иқтисодий сиёсат, оилавий тадбиркорлик, истиқболли хизмат турлари.

Кириш

Иқтисодиёни

модернизациялаш

шароитида

ижтимоий

-

иқтисодий

муаммоларнинг ҳал этилиши аҳоли турмуш даражасини тубдан ўзгартириш,
яхшилашни талаб этади. Бу масалалар меҳнатга лаёқатли аҳолининг иш билан
бандлиги, янги иш ўринларини яратиш механизмлари, ҳудудлар аҳолисини иш билан
банд этишнинг янги шаклларини баҳолаш усулларини такомиллаштирилишини талаб
этади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга

Мурожаатномасида аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамон

долзарб масала бўлиб

турганлиги қуйидагича таъкидланди: “...Йил давомида биз учун ғоят муҳим
бўлган

янги иш ўринларини ташкил этиш

масаласи доимий эътиборимиз марказида

бўлди. 2017 йилда янги саноат корхоналарини қуриш, хизмат кўрсатиш объектларини
ишга тушириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобидан
336 мингдан зиёд янги иш ўринлари ташкил этилди.

Ўз

-

ўзидан аёнки, биз аҳоли

бандлигини таъминлашни ўз олдимизга устувор вазифа қилиб қўйган эканмиз, бу
масалага нафақат сон, балки сифат жиҳатидан ҳам алоҳида аҳамият беришимиз
зарур”,

-

дейиш баробарида натижаларнинг аниқ сифат кўрсаткичларини белгилаш

устувор аҳамият касб этишига эътибор қаратилди

[1-

Б.7].

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Олиб борилган тадқиқотлар аҳолининг иш билан бандлигини

оширишнинг

самарали ижтимоий

-

иқтисодий механизмларини методологик жиҳатдан татбиқ этиш

зарурлиги, аҳамияти бу борадаги ислоҳотларда асосий омиллардан бири
ҳисобланади. Иқтисодиётда таркибий ўзгаришлар ва диверсификациялаш жараёнида
аҳолининг иш билан бандлигини бошқариш муаммоларини тадқиқ этишнинг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

2

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

долзарблиги, биринчи навбатда, мазкур тушунчанинг эволюцион қарашлари ва
концептуал ёндашувларини тадқиқ қилишни тақозо қилади.

Шу ўринда иш билан бандлик бўйича концептуал ёндашувлар қуйидагилардан

иборат: классик мактаб вакиллари А. Смит, Д. Рикардо,Т. Мальтус меҳнат бозори
тўғрисидаги таълимотнинг назарий асосчилари, неоклассик мактаб вакиллари А.
Маршалл, Ж. Милль, А. Пигу меҳнат бозори ҳамда нарх

-

наво мувозанати асосида

амал қилиши, ишчи

кучи баҳоси эса бозорни мувофиқлаштириш назариячилари

ҳисобланади, иш билан бандликнинг замонавий назариячилари Л. Брю, К.Р.
Макконелл, П.Самуэльсонлар эса меҳнат бозорининг ўзига хос хусусиятларини
асослаганлар [2

-

С.115].

Ўзбекистонлик иқтисодчилар академик Қ.Х.Абдураҳмонов, иқтисод фанлари

доктори, профессор Н.К.Зокироваларнинг “Меҳнат бозорига янгича ёндашувлар”
номли тадқиқотларида таъкидлашларича меҳнат бозори ва иш билан бандлик
назарияси унинг вазифаларида конкретлашади. Бу–

меҳнат бозори ва иш билан

бандлик ривожланиши қонуниятлари ва тенденцияларининг таҳлили асосида мазкур
соҳаларнинг туб муаммоларини аниқлаш ва уларни ҳал этиш йўллари ва
усуллари юзасидан илмий асосланган тавсиялар тайёрлаш, меҳнат бозори
самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган моделлар ишлаб чиқиш, меҳнат
ресурслари прогнозлари асосида мамлакат ва минтақани иқтисодий

-

ижтимоий

ривожлантириш истиқбол режаларига аниқликлар киритиш бўйича хулосалар
тайёрлашдан иборатдир [3

-

Б.1].

Иқтисод фанлари доктори, профессор Ш.Р.Холмўминовнинг “Қишлоқ меҳнат

бозорининг шаклланиши ва ривожланишини моделлаштириш” номли тадқиқот
ишида қишлоқ меҳнат бозорининг иқтисодий моҳияти ва мазмуни, унинг
ривожланиш тамойиллари, мезонлари ва кўрсаткичлари илмий

-

назарий жиҳатдан

ўрганилиб, меҳнат бозорида ишчи кучига талаб ва таклифни тартибга солишнинг
эконометрик моделлари, меҳнат бозорида социологик тадқиқотлар ўтказиш ва
уларни ахборотлар билан таъминлаш услубияти тадқиқ этилган ҳамда амалий хулоса
ва тавсиялар ишлаб чиқилган [4.18

-

Б.].

Юқорида келтирилган фикрларга қўшилган ҳолда таъкидлаш лозимки,

аҳолининг иш билан бандлиги, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, хизмат
кўрсатиш ва сервис соҳаларини жадал ривожлантириш ҳисобига ҳудудларда янги
иш жойларини яратиш, мавжуд иш жойларини сақлаб қолишнинг инновацион
ёндашувларини талаб қилади.

Тадқиқот методологияси

Аҳолининг иш билан бандлигини оширишда ҳудудий жиҳатларни ўрганишнинг

методологик асослари ишчи кучига бўлган талаб ва

таклифни таҳлил қилишдаги

замонавий ёндашувлар асосида иш билан банд этишнинг янги шаклларини баҳолаш
усулларини тадқиқ қилдик.

Ўзбекистон

Республикасининг

Биринчи

Президенти

И.А.Каримов

таъкидлаганидек, “...аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасини янада кенгайтириш ғоят
муҳим аҳамиятга эга. Бундай тармоқлар ташқи конъюнктурага ҳам, об

-

ҳаво

шароитига ҳам боғлиқ эмас, яъни, ташқи омилларнинг ўзгариши уларга таъсир
кўрсата олмайди. Айни пайтда бу хизматлар ўзимизда ишлаб чиқарилган
маҳсулотларнинг кўплаб турларига ички талабни оширади, шунингдек, истеъмол


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

3

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

бозорида мутаносибликни сақлашда муҳим роль

ўйнайди [5

-

Б.1].

Хизматлар бозори мамлакатимизда ҳам жуда катта истиқболга эга. Жаҳондаги

энг ривожланган мамлакатларда ишга яроқли аҳолининг 65

-

70 фоизи хизматлар

бозори соҳаларида фаолият кўрсатади ва уларнинг иқтисодиётдаги салмоғи ҳам жуда
юқори.

Демак, фикримизча республикамизда аҳолини иш билан банд этишнинг янги

шаклларини ривожлантиришда хизмат кўрсатиш соҳасига эътибор қаратиш зарур.
Бунинг учун, иш билан банд этишнинг меҳнат бозори конъюнктураси доирасида
устувор йўналишларни ижтимоий

-

демографик ва иқтисодий омиллар таъсири

доирасида тадқиқ этиш зарур.

Таҳлил ва натижалар

Хизматларнинг ривожланиши ўзининг узоқ тарихига эга эканлиги натижасида

ХХ аср сўнггига келиб унинг жаҳон ялпи ички маҳсулоти таркибидаги улуши 68,0 % га
етди. Ўтган йиллар давомида хизматлар соҳаси таркибий жиҳатдан кескин
ўзгарди. ХХ аср бошларида кўрсатилаётган хизматлар доираси чегараланган бўлиб,
уларнинг катта қисмини уй хизматлари, шунингдек савдо, транспорт, маиший
хизматлар ташкил этган.

Бугунги кунда эса илмий тадқиқотлардан тортиб токи таъмирлаш

хизматларигача, таълимдан бошлаб токи қариялар ва ногиронларга хизмат
кўрсатишгача бўлган 160 та хизмат турлари мавжуд бўлиб, мураккаб ақлий
меҳнатдан фойдаланиладиган соҳалар юқори ўринни эгаллайди.

Республикамизда хизмат кўрсатиш соҳасини жадал ривожланиб бораётгани,

унинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини кескин ошиши ижтимоий иқтисодий
муаммоларни ҳал этишда, яъни аҳолини иш билан таъминлаш, уларнинг реал
даромадларини кўпайтириш, аҳолининг барча қатламларини турмуш
фаровонлигини яхшилаш имконини бермоқда.

Хизмат кўрсатиш энг илғор ва тез ривожланиб бораётган соҳалардан бири

бўлганлиги сабабли мамлакатимизда сўнгги йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис
соҳасининг ЯИМга нисбатан илғор ўсиши таъминланиши натижасида иқтисодиётда
ушбу тармоқнинг ҳиссаси ошиб бораётганлиги кузатилмоқда. Хизмат кўрсатиш ва
сервис соҳасини ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган дастурлар ва чора

-

тадбирлар натижасида ЯИМдаги улуши сезиларли даражада ошди. Ушбу кўрсаткич
2000 йилда 37,0 %, 2011 йилда 50,0 % ни ташкил этган бўлса бугунги кунда 54,5 % ни
ташкил этиши кутилмоқда [6].

Республикада хизмат кўрсатиш соҳаси ривожланиш ҳолатининг таҳлили шуни

кўрсатадики, аҳоли сони 2016 йилда 31575,3минг кишини ташкил этиб, у 1991 йилга
нисбатан 154,0 % ўсган. Хизматлар ҳажми таҳлил даврида 13769,4 млрд. сўмга ошиб
бориб, 2016 йилда 2000 йилга нисбатан 108 % ошган (1

-

жадвал).

Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини жадал ривожлантириш учун қулай шароит

яратиш, унинг иқтисодиётдаги улушини ошириш мақсадида сўнгги йилларда уни
ривожлантириш ва такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси
Президенти

ва ҳукуматининг қатор фармон ва қарорлари, вилоятларда эса унинг

ижросини таъминлаш юзасидан ривожланиш дастурлари ва бир қатор қарорлар
қабул қилинди. Мазкур дастурларда Ўзбекистон Республикасида 2016

-

2020 йилларда

хизматлар

соҳасини

ривожлантиришнинг

устувор

йўналишлари

сифатида

қуйидагилар белгиланди:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

4

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

1-

жадвал

Ўзбекистонда аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар

ҳажмининг

ўзгариши

Кўрсаткичлар

1991 йил

2000 йил

2005 йил

2010 йил

2016 йил

2016 йил. 1991

йилга нис.ўз.

(+,-)

%

Доимий аҳоли сони

(минг киши) шу

жумладан:

20607,7

24908,2

26312,7

29123,4

31575,3

10967,6

154,0

-

Қишлоқ жойларида

аҳоли сони


12302,5

15613,0

16817,6

14226,0

13769,4

1466,9

112,0

Хизматлар ҳажми

(млрд. сўм) шу

жумладан:


12789,0

15613,0

16817,6

14226,0

13769,4

980,4

108,0

-

қишлоқ жойларида

хизматлар ҳажми

(млн.сўм)

1011,0

17146,0

77524,1

85441,2

92335,5

91324,5

9

марта

Аҳоли жон бошига

тўғри келадиган

хизматлар ҳажми

(минг сўм), шу

жумладан

162,0

160,0

157,0

205,0

230,0

68,0

142,0

Қишлоқ жойларда

аҳоли жон бошига

тўғри келадиган

хизматлар ҳажми

(минг сўм)

1217,0

91,0

22,0

17,0

15,0

1202,0

9

марта

Манба: Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф

томонидан ҳисобланган.

-

Хизматлар соҳасини ривожлантириш ҳисобига

ялпи ички маҳсулотни

кўпайтириш, унинг республика иқтисодиётидаги улушини 48,7 фоизгача етказиш.

-

2020 йилга бориб қишлоқ жойларда хизматларни 1,8 бараварга ўстириш.

-

Муҳандислик

-

коммуникация, йўл

-

транспорт инфратузилмасини ривожлан

-

тириш, тармоқларда замонавий ахборот

-

коммуникация технологияларини жорий

этиш ҳисобига хизматлар соҳасини, таркибий ўзгартиришларни жадал ривожлан

-

тириш учун шарт

-

шароитлар яратиш.

-

Рақобат ва тадбиркорлик муҳитини шакллантириш, ҳамда бир вақтнинг ўзида

кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ривожлантиришга
кўмаклашиш.

-

Турли инновация хизматларини, янги алоқа воситаларини кенгайтириш.

-

Аҳолининг

телекоммуникация

тармоқларидан

фойдаланиш

техник

имкониятларини таъминлаш, улар асосида сифатли хизматлар кўрсатиш, телефон
алоқаси ва телевидениенинг рақамли тизимларига тўлиқ ўтиш, 2020 йилга бориб
алоқа ва ахборотлаштиришнинг республика иқтисодиётидаги улушини 2,5 фоизгача
етказиш.

-

Энг

янги электрон, тўлов технологияларини жорий этган ҳолда молия

хизматларини ривожлантириш.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

5

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

-

Соғлиқни

сақлаш соҳасида юқори технологияли хизматларни янада

ривожлантириш

[7].

Қишлоқларда

хизмат кўрсатиш соҳасини, айниқса унинг замонавий

тармоқларини жадал ривожлантириш, соҳани қишлоқ иқтисодиёти тараққиётининг
ижтимоий ишлаб чиқаришда банд бўлмаган меҳнатга лаёқатли аҳолини иш билан
таъминлаш, уларнинг даромадларини кўпайтириш ва турмуш фаровонлигини
оширишнинг муҳим омилига айлантиришда Ўзбекистон Республикаси Президенти
томонидан 2017 йил 7

-

февралдаги ПФ

-4947-

сонли фармони

2017-2021-

йилларда

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
Ҳаракатлар

стратегияси муҳим роль ўйнади.

Ҳаракатлар

стратегиясининг

“Иқтисодиётни

ривожлантириш

ва

либераллаштиришнинг устувор йўналишлари”да

хизмат кўрсатиш соҳасини жадал

ривожлантириш, ялпи ички маҳсулотни шакллантиришда хизматларнинг ўрни ва
улушини ошириш, кўрсатилаётган хизматлар таркибини, энг аввало, уларнинг
замонавий юқори технологик турлари ҳисобига тубдан ўзгартириш энг муҳим
вазифалар сифатида белгиланган [8].

Ҳозирги

вақтда хизматлар ишлаб чиқариш истеъмолчиларнинг даромадлари

даражаси, дидларига қараб табақаланиб бормоқда. Ҳажмларнинг ўсиши билан
бирга, бозор хизматларининг таркибий нисбатлари ҳам ўзгариб бормоқда.
Хизматлар умумий ҳажмида янги бозор хизматларининг улуши кўпайиб бормоқда.

Хусусан, 2010

-

2016 йилларда тарнспорт хизматларининг улуши 36,2 фоиздан

28,2 фоизга, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 8,0 фоиздан 6,8 фоизга
камайган. Савдо хизматларининг улуши эса 25,4 фоиздан 29,6 фоизга, молиявий
хизматлар улуши 10,2 фоиздан 10,7 фоизга, таълим хизматлари 2,9 фоиздан 3,5
фоизга, яшаш ва умумий овқатланиш хизматлари 1,1 фоиздан 3,3 фоизга, кўчмас
мулк билан боғлиқ хизматлар эса 3,1 фоиздан 3,7 фоизга кўпайди

[9].

Аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаси корхона ва ташкилотлардаги меҳнат

ресурсларининг қолган иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига қараганда бир қатор
ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Бу хусусиятлар соҳадаги ходимларнинг муомала
санъати, билим даражасининг юқорилиги, касбий тайёргарлиги, мижозлар билан
ишлаш маданияти ва бошқалар ҳисобланади. Мазкур соҳада хизматларни амалга
ошириш жараёнида ходим конкрет буюмларнинг жуда нозик хусусиятлари билан
тўқнашади ҳамда ижтимоий алоқалар, инсонларнинг руҳияти, онги билан бевосита
муносабатда бўлади.

Қишлоқларда хизматларнинг истиқболли савдо

-

сотиқ, тиббий ва даволаш,

спорт

-

соғломлаштириш, консальтинг, лизинг ва баҳолаш турлари нисбатан секин

ривожланаётганлиги мазкур соҳани ривожлантириш ва такомиллаштириш учун
қуйидаги қўшимча чора

-

тадбирларни амалга ошириш зарур деб ҳисоблаймиз:

аҳолининг хизматлар кўрсатиш, улардан фойдаланиш ва қониқиш соҳасидаги билим
ва малакаларини янада ўстириш, маҳаллаларда касаначилик, ҳунармандчилик,
нонвойчилик, қандолатчилик, чорвачилик, паррандачилик ва бошқа соҳаларни кенг
ривожлантириш, меҳнат бозорининг реал талабларидан келиб чиққан ҳолда,
бандлик ва меҳнат муносабатлари тузилмаларининг ёрдами билан меҳнатга
лаёқатли вақтинча иш бидан банд бўлмаган аҳолини касб

-

ҳунарга тайёрлаш, қайта


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

6

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

тайёрлаш, хизмат кўрсатиш инфратузилмасини кенг ривожлантириш ҳисобига
аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга эришиш.

Хулоса ва таклифлар

Хулоса сифатида эътироф этиш лозимки, мамлакатда хизмат турларининг икки

томонлама табиатини ўрганиш муҳим аҳамиятга эгадир. Хизматлар ҳам худди
моддий товарлар сингари нафлилик ва қиймат хусусиятига эга бўлиб, мамлакат
ижтимоий

-

иқтисодий тараққиётида алоҳида ўрин эгаллайди. Хизмат кўрсатиш

соҳаларида янги иш ўринлари ташкил этиш, инвестиция, солиқ, пул

-

кредит ва илмий

-

техникавий сиёсатни такомиллаштириш, бозор хизматларининг тармоқ тузилмасида
инновацион таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ижтимоий

-

иқтисодий

тараққиётни таъминлашнинг омилларидан бири ҳисобланади. Ушбу хизматлар
кўрсатиш аҳоли турмуш даражаси ва сифатини янада оширилишини таъминлаш
имконини беради.

Бундан ташқари кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари

томонидан хизматлар ишлаб чиқаришнинг кенгайиши мазкур соҳанинг жадал
ривожланишини

таъминламоқда.

Имтиёзли

кредитларнинг

мақсадли

йўналтирилиши фақатгина шаҳар жойларида эмас, балки қишлоқ ҳудудларида ҳам
кичик тадбиркорликнинг бозор хизматлари ишлаб чиқариши умумий ҳажмининг
ошиб бориши, ишга жойлашишга кўмаклашиш бўйича хизматлар кўрсатиш бозорида
замонавий инфратузилма ва рақобат муҳитини яратишда, аҳолининг иш билан
бандлигини таъминлаш бўйича меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан
оширишда амалий аҳамият касб этмоқда.

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини

ривожлантириш бўйича 2017

-

2020 йилларга мўлжалланган дастур”га асосланиб,

хизмат кўрсатиш соҳаларида хусусий ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш
мақсадида янги иш жойларини яратиш бўйича қуйидаги асосий йўналишларни тавсия
қилиш мумкин:

хизмат кўрсатиш соҳаларида алоҳида якка тартибдаги тадбиркорлик

фаолиятини шакллантириш ва ривожлантириш тўғрисида меъёрий

-

ҳуқуқий

ҳужжатлар тизимини яратиш лозим;

янги турдаги ишбилармонлик (касбий) хизматлари кўчмас мулк билан савдо

қилиш, вақтинчалик эркин пулларни жойлаштириш, ахборот, маркетинг ва реклама
хизматлари, бухгалтерия баланси ва ҳисоботларини тузиш, электрон котиба;

болаларни тарбия қилиш, ўқитиш бўйича хизматлар, хусусий боғча ва

мактаблар, оилавий болалар боғчалари, оилавий кутубхоналар ва бошқа хизмат
кўрсатиш объектларини ташкил этиш;

ҳайвонларга

қараш бўйича хизматлар –

ҳайвонларни боқиш;

туристик фирмалари, ахборот коммуникацион технология воситаларини

тузатиш таянч пунктлари, ижтимоий психологик марказлар, турли таълим ва касбга
ўқитиш қисқа курслари каби хизмат кўрсатиш объектларини

ташкил этиш.

Фойдаланган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий

Мажлисга Мурожаатномаси. http://

www.Lex.uz.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

7

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

2.

Петти В., Смит А., Рикардо В.,

Кейнс ДЖ., Кейнс М., Фримен М. Классика

экономической мысли. М.: ЭКСМО

-

ПРЕСС. 2000. –С.115.

3.

Абдураҳмонов

Қ.Х.

,

Зокирова

Н.К.

Меҳнат бозори назариясига янгича

ёндашувлар.

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали.

Т.: № 1, 2011 йил.

-

1 Б.

4.

Холмўминов Ш.Р.

“Қишлоқ меҳнат бозорининг шаклланиши ва

ривожланишини моделлаштириш”. Т.: 2014.“Фан ва технология”,

-

18 Б.

5.

Каримов И.А. Асосий вазифамиз –

ватанимиз тараққиёти ва халқимиз

фаровонлигини янада юксалтиришдир. Халқ сўзи, 2010 йил 30 январ.

6. Economics.uz
7.

Ўзбекистон Республикаси вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 февралдаги

“2016

-

2020 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги 55

-

сонли Қарори.

8. 2017-

2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта

устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси.

-

7 б.

http:// www. Lex.uz.

9.

http:// www. stat. uz.







Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. http://www.Lex.uz.

Петти В., Смит А., Рикардо В., Кейнс ДЖ., Кейнс М., Фримен М. Классика экономической мысли. М.: ЭКСМО-ПРЕСС. 2000. -С.115.

Абдура^монов К-Х-, Зокирова Н.К. Менат бозори назариясига янгича ёндашувлар. "Ик>тисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. Т.: № 1, 2011 йил,-1 Б.

Холмуминов Ш.Р. "К,ишлок, мех,нат бозорининг шаклланиши ва ривожланишини моделлаштириш". Т.: 2014.“Фан ва технология", -18 Б.

Каримов И.А. Асосий вазифамиз - ватанимиз таракдиёти ва халцимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. Халц сузи, 2010 йил 30 январ.

Economics.uz

Узбекистон Республикаси вазирлар Ма^камасининг 2016 йил 26 февралдаги “2016-2020 йилларда хизматлар сохдсини ривожлантириш дастури тутрисида"ги 55-сонли Кдрори.

2017-2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Х,аракатлар стратегияси. -7 б. http:// www. Lex.uz.

http:// www. stat, uz.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов