Экономическая сущность экотуризма и вопросы его совершенствования

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
113-124
19
3
Поделиться
Эгамбердиев, Ф., & Ёкубжонова, Х. (2018). Экономическая сущность экотуризма и вопросы его совершенствования. Экономика и инновационные технологии, (3), 113–124. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9747
Фармонкул Эгамбердиев, Национальный университет Узбекистана

профессор

Халкарбону Ёкубжонова, Национальный университет Узбекистана

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой статье рассматривается организационно-экономический механизм экотуризма, и его значение основывается на систематическом подходе. Используя методы систематического анализа и комплексного концептуального подхода в исследовании, автор разработал организационно-экономический механизм теоретико-методологического значения, определил его элементы и их практическое значение. Практическая значимость результатов исследования заключается в том, что у автора есть задачи, которые должны быть выполнены в рамках его функций по совершенствованию организационно-экономического механизма хозяйствующих субъектов, занимающихся туризмом.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

1

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

ЭКОТУРИЗМНИНГ ИҚТИСОДИЙ МОҲИЯТИ ВА УНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

МАСАЛАЛАРИ

Эгамбердиев Фармонқул Турсунқулович,

ЎзМУ профессори

Ёқубжонова Ҳулкарбону Ёқубовна,

ЎзМУ мустақил изланувчиси

E-mail:

hyoqubjonova1983@umail.uz

Аннотация:

Ушбу

мақолада

экотуризмнинг

ташкилий

-

иқтисодий

механизми тадқиқ этилган ҳамда унинг мазмун

-

моҳияти тизимли ёндашув

асосида ёритиб берилган. Тадқиқотда тизимли таҳлил асосида назарий

-

услубий

аҳамиятга молик ташкилий

-

иқтисодий механизм ишлаб чиқилган, унинг

элементлари

аниқланиб,

амалий

аҳамияти

белгиланган.

Тадқиқот

натижаларининг амалий аҳамияти сифатида муаллифлар томонидан туризм
йўналишида шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг бошқарув, ташкилий

-

иқтисодий механизмини такомиллаштириш учун унинг функциялари доирасида
бажариши лозим бўлган вазифалари таклиф этилган.

Аннотация:

В

этой

статье

рассматривается

организационно

-

экономический механизм экотуризма, и его значение основывается на
систематическом подходе. Используя методы систематического анализа и
комплексного концептуального подхода в исследовании, автор разработал
организационно

-

экономический механизм теоретико

-

методологического значения,

определил его элементы и их практическое значение. Практическая значимость
результатов исследования заключается в том, что у автора есть задачи,
которые должны быть выполнены в рамках его функций по совершенствованию
организационно

-

экономического

механизма

хозяйствующих

субъектов,

занимающихся туризмом.

Abstract:

This article examines the organizational and economic mechanism of

ecotourism, and its meaning is based on a systematic approach. Using the methods of
systematic analysis and complex conceptual approach in the research, the author
developed the organizational and economic mechanism of theoretical-methodological
significance, determined its elements and their practical significance. The practical
significance of the results of the research is that the author has the tasks that should be
implemented within the framework of his functions to improve the organizational and
economic mechanism of business entities engaged in tourism.

Калитли

сўзлар:

экотуризм, экология, экологик муаммолар, туризм

индустрияси, экотизим, экотуристик маршрутлар.

Кириш

Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш бўйича бир

қатор меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Жумладан, дастлаб, 1999 йил

қабул қилинган “Туризм тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон
Республикаси Биринчи Президентининг 2006 йил 17 апрелда «Ўзбекистон
Республикаси 2006

-

2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

2

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

ривожлантиришни жадаллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида»ги 325

-

сонли

қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 октябрдаги
“Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада

қўллаб

-

қувватлаш ва

ривожлантириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги 288

-

сонли қарори ва Ўзбекистон

Республикаси Президентининг N ПФ

-4861-

сонли, 2016 йил 2 декабрда қабул

қилинган “Ўзбекистон Республикасининг туризм сохасини жадал ривожлантиришни
таъминлаш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг қабул қилиниши

ватанимизда туризм, жумладан, туризмнинг янги йўналишларидан бири бўлмиш
экотуризм фаолиятини дастурий асосда йўлга қўйишда мустаҳкам пойдевор бўлди.

Ушбу фармонда Президентимиз таъкидлаганидек, «…республиканинг барча

минтақаларида замонавий жаҳон стандартларига, туристларнинг эҳтиёж

ва

талабларига жавоб берадиган туризм индустрияси объектларини –

меҳмонхоналарни

ва жойлаштиришнинг шу каби воситаларини, умумий овқатланиш объектларини,
транспорт

-

логистика тузилмаларини, ахборот марказларини, маданият ва спорт

муассасаларини жадал ривожлантириш, асосий туризм йўналишлари бўйича йўл

-

транспорт

ва

муҳандислик

-

коммуникация

инфратузилмасини,

йўл

-

бўйи

инфратузилмасини жадал қуриш ва реконструкция қилиш, ушбу мақсадлар учун
хорижий инвесторларни кенг жалб этиш

[1]

каби

масалаларнинг қўйилганлиги

туризм саноатини жадал ривожлантиришда муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат
қилади.

Таъкидлаш жоизки, кейинги йилларда республикамизда аҳоли сонининг

ўсиши, қишлоқ хўжалиги ва саноатнинг жадал ривожи, автотранспорт воситалари
кўпайиши атроф

-

муҳитга сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатмоқда. Бунинг

оқибатини камайтириш учун эса табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда
уларни қайта тиклаш бўйича ҳар томонлама пухта ўрганилган тизимли чора

-

тадбирларни амалга ошириш зарур. Инсон саломатлигига салбий таъсир этувчи
омилларнинг 20

-

25 фоизи атроф

-

муҳит билан боғлиқ. Масалан, атмосфера ҳавоси ва

сув объектларининг ифлосланиши, тупроқ деградацияси, зарарланган муҳитда
етиштирилаётган ёҳуд ишлаб чиқарилаётган озиқ

-

овқат маҳсулотлари сифати ҳамда

бошқа омиллар киши

саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Шу боис, экологик

хавфсизликни таъминловчи комплекс чораларни қабул қилиш йўли билан атроф

-

муҳитга кўрсатилаётган антропоген таъсирни имкон қадар камайтириш мақсадга
мувофиқдир. Шу мақсадда минтақаларда экотуризмни жадал ривожлантириш муҳим
аҳамиятга эга

.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Таъкидлаш жоизки, ўтказилган бошқа илмий тадқиқотлардан фарқли, мазкур

тадқиқотда “экотуризмни жамиятга ижтимоий

-

иқтисодий моҳияти”ни тўлароқ очиб

беришга эътибор берилмоқда. Шу боис, ушбу тушунчанинг мазмун

-

моҳиятини

ёритиб бериш мақсадида соҳа мутахассисларига таниш бўлган “экотуризмни
ижтимоий

-

иқтисодий моҳияти” ибораси бўйича адабиётлар таҳлилини ўтказамиз,

улар бўйича қараш ва ёндашувларни умумлаштирамиз. Жаҳон амалиётида ва
мутахассислар фикрича, экотуризмни ривожлантириш

-

муҳофаза этилиши лозим

бўлган ҳудудларни эҳтиётлашга қаратилгандир. Мазмунан олиб қараганда,
экотуризм ўзини

-

ўзи ҳимоялашга хизмат қилади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

3

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

Туризмнинг экологик йўналиши даставвал, дунё миқёсида амалий ишлардан

бошланган. Экотуризм айни кунда намунали тарзда ривожланиб келаётган
Скандинавия мамлакатларида 1972 йилдан бошлаб фуқароларга китларни томоша
қилиш ва ўрганишни ташкил қилиш орқали йиғилган маблағни уларни муҳофазаси
учун сарфлашган. Кейинчалик мамлакатда

экотуристик маршрутлар

ишлаб чиқилиб,

улар Европанинг бошқа мамлакатларига, Осиё, Шимолий Америка давлатларига
ёйилган. Экотуризмнинг мустақил туристик йўналиш сифатида ривожланиши ХХ аср
охири ва ХХI асрнинг бошларига тўғри келди. Лекин ҳозирги кунда экотуризмнинг
умумий эътироф этилган назарияси ва амалиёти етарли даражада шаклланмаган.
Масалан, Экотуризм тушунчанинг илк асосчиси

Мексикалик эколог иқтисодчи олим

Г.Ц.Ласкурейндир. Дунё олимлари экотуризмнинг иқтисодий жиҳатларини ўрганар
экан, шунингдек, россиялик олимлар М.Б.Биржаков, В.И.Никифоровлар (Индустрия
туризма: Перевозки (туристов) Туризм секторида сайёҳлар учун энг

муҳими қулай ва

тизимли транспорт воситалари эканлигини таъкидлашади. [

2].

В.Ф.Буйленко (Туризм Ростов на Дону: Феникс,) Экотуризмга психологик ва

педагогик томондан ёндашиб, экотуризмнинг инсон руҳиятига ижобий таъсирлари
ҳақида тўхталиб ўтган.

[3].

Ибн Сино тиб илмида ҳам кўпгина касалликларни

тоза ҳаво

ва чиройли табиат қўйнида даволаш мумкинлиги

ҳақида қатор тавсиялар бериб

ўтган.

В.В. Храбовченко, (Экологический туризм), тоғли ҳудудларда тоғли дарага

элтувчи махсус мосламалар яхши иқтисодий самара беришлигига тўхталиб
ўтилган

[4].

Мамлакатимизнинг тоғли ҳудудларида ушбу лойиҳаларни амалга

ошириш, экотуристик маршрутларнинг ўзига хослигини таъминлашда муҳим роль
ўйнайди.

О.Ю.Дмитрук, (Экологик туризм: Современные концепции менеджмента и

маркетинга

).

Экологик туризмда бошқариш ва маркетингнинг замонавий

тушунчаларига муфассал тўхталиб ўтилган

[5]. Ўзбекистонда ҳам О.Х.Хамидов илмий

қарашларида (Ўзбекистонда экологик туризмни ривожлантиришни бошқаришни
такомиллаштириш: муаммо ва ечимлар) экотуризмни бошқариш муаммолари ва
ечимларига алоҳида аҳамият бериб ўтилган.

В.П.Кекушев,

В.П.Сергеев.,

В.Б.Степаницкий.,

(Основы

менеджмента

экологического туризма) Экологик туризмни бошқаришни ўзига хос социологик

-

психологик, менежерлик тамойилларини

ишлаб чиқиб, амалиётга жорий эта

олишди

[6].

А.О

Пивоваров., В.П., Шевчуклар (Вклад экотуризма в охрану природы)

экотуризм йўналиши бўйича тадқиқотлар ўтказиб, уларнинг фикрича, экотуризм
экотизим муҳофазаси мақомига эга бўлмаган ҳудудларни ҳам иқтисодий жиҳатдан
ўрганиб, муҳофаза қилиш лозимлигини исботлаб беришди. Атроф

-

муҳит

экотизимларга инсоният ўзи билмаган холда жиддий салбий таъсир кўрсатмоқда,
шундай вазиятда иқтисодий жиҳатдан ўрганилганда мутахассислар томонидан
жиддий баҳслашувларга сабаб бўлмоқда. Лекин мутахассислар, табиат шундай бир
мўъжизаки, ўзини муҳофаза қилиши билан биргаликда ўзига

-

ўзи тўлов қилиш орқали

туризм саноатини ривожланишига ҳисса қўшиши мумкинлигини исботлаб беришди.
Экологик туризм –

атроф муҳит муҳофазасига капитални жалб қилишнинг самарали

воситаси эканлигини исботлаб беришди

[7].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

4

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

О.Х.Хамидов илмий қарашларида эса “қўшалоқ ютуқ” самарасига (ҳам атроф

-

муҳитни соғломлаштириш ва муҳофаза қилиш, ҳам иқтисодий манфаат ва
самарадорликка эришиш); сезиларли экологик иқтисодий натижа олиш
имкониятларини берадиган, нисбатан кам харажат талаб қиладиган [8] туризм
йўналишидир дея таъриф берилади.

Фикримизча, экотуризм

-

уни экотуризм муҳофазаси мақомига эга бўлмаган

бир қатор муҳофаза қилинадиган ҳудудларни яратиш учун иқтисодий жиҳатдан
имконият мавжуд бўлган туризм йўналишидир. Инсоният билиб

-

билмай атроф

муҳитга салбий таъсир кўрсатаётган бир пайтда, ўзларининг

ноёб табиий

бурчакларини

сақлаб қолиш имконияти мутахассислар ўртасида жиддий тортишувга

олиб келди. Бироқ атроф

-

муҳитни, табиатни муҳофаза қилиш, нафақат “Ўзлари учун

тўлов қилиш”, балки сайёҳлик саноатини ривожлантириш орқали маҳаллий
иқтисодиётнинг ривожланишига ҳам катта ҳисса қўшиши мумкин. Соҳа экспертлари
экологик туризм –

атроф

-

муҳит муҳофазасига капитални жалб қилишнинг самарали

воситаси эканлигини исботлаб беришди.

Тадқиқот методологияси

Иқтисодиёт фанининг деярли барча тушунчалари маълум даражада

муаллифлик талқини берилишини талаб этади, бунда тушунчаларга иқтисодий
категория сифатида янгича таърифлар берилади.

Иқтисодий тадқиқотларда тизимли ёндашув иқтисодий реалликни умумий

тизимлар назарияси асосида ўрганувчи усул бўлиб, бунда ўрганилаётган иқтисодий
жараёнда структура ва унинг элементлари аниқланади, тизим тури ва
элементларининг табиати тадқиқ этилади. Тизимли ёндашувда ҳар қандай тизим
(объект) ўзаро боғлиқ элементлар мажмуаси сифатида қаралади. Шуни инобатга
олган ҳолда тадқиқотимизда тизимли таҳлил ташкилий

-

иқтисодий механизми ишлаб

чиқилди.

Таҳлил ва натижалар

Ўтказилган адабиётлар таҳлилида

“экотуризм

”нинг иқтисодий вазифалари

тушунчасига берилган турли таърифлар, қараш ва илмий ёндашувларни
умумлаштириб, экотуризмнинг ташкилий

-

иқтисодий механизмини мазмун

-

моҳиятини тизимли ёндашув асосида таҳлил қиламиз ва унга иқтисодий талқинни
шакллантирамиз. Бунинг учун, даставвал, “экотуризм” иборасига умумий тушунча
бериш лозим.

“Экотуризм” ибораси кўпинча табиат билан боғлиқ бўлган тушунча бўлиб,

унинг ёрдамида табиатдаги баъзи бир экологик муаммоларни ҳал этиш имконияти
мавжуд бўлади, иқтисодий нафлиликка қаратилади.

Биз

-

экотуризм фаолияти ривожини барқарор таъмин этиш ва миллий боғ

фаолиятини юритиш ва мавжуд табиат неъматларини кўз қорачиғидай асрашда,
давлат билан бир қаторда маҳаллий аҳолининг роли қанчалик аҳамиятли эканлигини
уларга етказишимиз лозим. Бунинг учун жойларда махсус тарғибот, ташвиқот
ишларини мунтазам олиб боришимиз лозим.

Мустақилликнинг ўтган даври мобайнида Ўзбекистон экологик сиёсатни

белгилаб берувчи ушбу соҳадаги 40 дан ортиқ конвенция

ва халқаро шартномаларга

қўшилди. Ўзбекистон Республикасининг экологик хавфсизлигини таъминлаш
стратегияси шахснинг, жамият ва давлатнинг ва Конституцияда белгилаб берилган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

5

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

экология соҳасидаги ҳаётий муҳим манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилган
бўлиб, яъни

:

аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш учун энг зарур экологик шарт

-

шароитларни яратиш; экологик вазиятни барқарорлаштириш, авлодларнинг
жисмонан ривожланишига эришиш; минтақаларда барқарор ривожланиш ва
барқарор экологик вазият, соғлом турмуш тарзини шакллантириш; иқтисодиётнинг
устувор

тармоқларида

юқори

даражадаги

илмий

-

техникавий

тараққиётни

таъминлашдан иборатдир.

Экологик туризмдан бугунги кунда нисбатан кичик давлатлар

Кения, Коста

-

Рика ёки Яқин Шарқ ва баъзи Араб давлатлари, Европа қитъасидаги айрим
давлатларнинг

иқтисодиётига

салмоқли

даромад

келтирмоқда.

Таҳлилий

маълумотларга қараганда, бугунги кунда

бутун жаҳон сайёҳлик бозорида

экотуризмдан келадиган даромад 10

-

14 фоизни ташкил этади

[9].

Ўзбекистон минтақаларида экотуризмни ривожлантиришнинг яна бир

аҳамиятли томони шуки, унда туристларга юқори даражадаги хизмат кўрсатувчи
меҳмонхоналар талаб қилинмайди. Туризмнинг бу турида анъанавий ҳордиқ
чиқариш ва маиший қулайликлар иккинчи даражали бўлади

.

Табиатга чиқинди

чиқармаган ҳолда табиатнинг бетакрор манзараларини томоша қилиш учун
палаткаларни жойлаштириш ва кемпингларни ўрнатишнинг ўзи кифоя. Бироқ, бошқа
томондан қараганда, муаммо шундаки, экотуризм юқори малакали мутахассисни,
яъни ҳар бир гуруҳ учун махсус эколог, (гид) йўл бошловчи–туристларнинг
хавфсизлигини таъминловчи ходимни талаб этади. Бундан ташқари, экологик
турларни таклиф этувчи фирмаларнинг барча ҳаракатлари табиатни муҳофаза қилиш
бўйича қонунчилик талаблари асосида олиб борилишини назарда тутади.

Ўзбекистонда экотуризмнинг барқарор ривожлантиришнинг имтиёзли томони

шундаки, саёҳатларни деярли бутун йил давомида ташкил этиш мумкин. Экотуризм
мамлакатимизнинг миллий боғларида, Ўрмон хўжаликларида, интенсив экобоғларда,
шунингдек,

тоғли,

адирли

ҳудудларида,

ихтисослашган

муассасаларда

муваффақиятли ривожланиши мумкин. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида
экологик туризмни ривожлантириш учун қулай ҳудудлар ва имкониятлар мавжуд.

Шунингдек, Орол денгизига томоша учун доимий сайёҳлик турларини

уюштириш қийин, аммо мазкур сайёҳликдан келган даромаднинг муайян қисми
минтақа аҳолисининг маълум қисмини

ҳаёт даражасини кўтаришга, улар учун

ичимлик сувини тозаловчи воситалар ўрнатиб беришга сарфланиши мумкин. Орол
бўйи минтақасини ривожлантиришга жорий йилда 8,4 триллион маблағлар сарф
этилди

[10]. Шуни ҳам унутмаслик керакки, Ўзбекистон Марказий Осиёнинг ўрта

қисмида, экотуризмни

ривожлантириш имконияти мавжуд транспорт йўллари

чорраҳасида жойлашган. Бироқ, амалда бу салоҳият ва имкониятлардан тўла

-

тўкис

фойдаланишга етарлича эътибор қаратилмаётгани боис, статистик маълумотларга
асосланадиган бўлсак, республикада туристларни қабул қилиш салоҳиятига нисбатан
уларнинг келиб

-

кетиши 3 баравар камдир. Лекин шунга қарамасдан, охирги

йилларда экологик туризмни ривожлантириш учун дастлабки қадамлар қўйилди ва
мазкур соха инфратузилмасини шакллантириш тенденциялари кузатила бошланди.
Жумладан, “...мамлакатда туризмни жадал ривожлантириш, мавжуд улкан туризм
салоҳиятидан янада тўлиқ ва самарали фойдаланиш, анъанавий маданий

-

тарихий

туризм билан биргаликда туризмнинг бошқа салоҳиятли турларини

-

зиёрат қилиш,

экологик,

маърифий, этнографик, гастрономик, спорт, даволаш

-

соғломлаштириш,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

6

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

қишлоқ, саноат, ишбилармонлик туризми ва бошқа турларини жадал
ривожлантириш... ” [11] борасида давлат дастурлари асосида кенг кўламли
ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Мустақиллик йилларида Биринчи Президентимиз И.Каримов ташаббуси билан

бошланган ва амалга оширилиб келинаётган атроф

-

муҳитни муҳофаза қилиш, табиий

ресурслардан оқилона фойдаланиш, аҳоли учун қулай яшаш муҳитини яратишга
қаратилган оқилона сиёсат юритилиши туфайли, камёб ўсимлик ва ҳайвонот турлари
кўпайтирилиб, биохилма

-

хиллик таъминланаётгани эътирофга лойиқдир. Бунда

соҳанинг ташкилий

-

ҳуқуқий асоси яратилгани, халқаро ҳужжатлар талаби изчил ижро

этилаётгани муҳим аҳамият касб этмоқда. Бизга маълумки, минтақаларда
экотуризмни ривожлантиришнинг энг муҳим томони, биохилма

-

хиллик ҳисобланади,

бунда ҳар бир ҳудуддаги ландшафт ва яшил манзараларнинг бетакрорлиги ва
уларнинг дизайни устида тўхтовсиз изланиш, сайёҳлар оқимининг узлуксизлигини
таъминлайди ва мамлакатимизга чет эл валютасининг бевосита кириб келишига
ёрдам беради. Шунингдек, “…ҳудудлар, туман ва шаҳарларни комлекс ва мутаносиб
ҳолда ижтимоий

-

иқтисодий тараққий эттириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш

орқали мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий
сармояларни фаол жалб этиш...”[12] мамлакатимиз минтақалари иқтисодиётини
янада юқори босқичга олиб чиқишига ундайди.

Шу ўринда, айни кунда дунёнинг экосайёҳларини кўп қисмини диққат

-

эътиборини тортаётган ва мамлакатга валюта оқимини кириб келишига сабаб
бўлаётган омиллар хусусида тўхталсак

:

Дунёнинг машҳур беш боғлари

.

Япониянинг Рикугьен боғлари (Токио шаҳрида жойлашган ушбу кўҳна боғ, 500

йилга яқин тарихга эга, ранг

-

тасвир санъати услубида яратилган)

.

Франциянинг Версаль

боғлари ( ушбу боғ Людовик ХIII қироллиги даврида

яратилган бўлиб, ўзининг бетакрор архитектураси ва декоратив ҳайкаллари билан
дунёнинг кўпгина сайёҳларини жалб этмоқда)

.

Италиянинг Боболи боғлари (Флоренциядаги ушбу сайлгоҳ италия

Ренессансининг энг яхши сайргоҳ ва ансанблларидан бири ҳисобланади)

.

АҚШдаги Хантингтоннинг ботаника боғлари (Ушбу боғ Калифорниянинг Сан

Марино шаҳарчасида жойлашган бўлиб, у ерда дунёнинг 15 мингдан зиёд
ўсимликлари парваришланади, боғ 15 қисмдан иборат: болалар боғи, япон боғи,
хитой боғи, саҳро, субтропик боғлар, палмалар, камелий ва бошқалардан иборат)

.

Канаданинг Бутчарт боғлари (Канаданинг Виктория штатидаги ушбу боғ сув

остидаги боғ ва чойдан ясалган уйлари ва атиргулзорлари билан дунё сайёҳларини
лол қилиб келмоқда) дир.

Мамлакатимизнинг ўсимликлар олами, флора ва фаунаси, қушлар олами ранг

-

баранг, дунёга машҳур боғларни яратишимиз, барпо этишимиз учун имконият, шарт

-

шароитларимиз етарлича биз, ресурслардан оқилона фойдаланган ҳолда,

замонавий

-

лик ва миллийликни уйғунлаштириб, миллий боғлар сонини кўпайтиришимиз ва
инвесторларни жалб этишимиз лозим. Соҳада

бой ва етук тажрибага эга бўлган

давлатлар Малайзия, Корея, Америка, Австралия, Швецария каби давлатлар
тажрибаларини ўрганиб қўллашимиз лозим.

Жанубий

-

Шаркий Осиё мамлакатлари орасида Малайзияда жорий йилнинг

биринчи ярмида халкаро туризмнинг ўртача ўсиш суръатлари 7%ни ташкил этган.

2017

йилда Малайзияга 2

7,22

миллион турист ташриф буюрган, бу кўрсаткич 2000


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

7

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

йилда 10 миллион кишини ташкил этган эди. Мамлакат ялпи ички маҳсулотида
туризмнинг улуши уртача 7

%ни ташкил этади, аҳоли бандлигини таъминлашда эса бу

соханинг улуши сўнгги йилларда 6,6

%дан иборат бўлмоқда ва иқтисодиётга жалб

этилган жами инвестицияларнинг 9,4

%и туризм ҳиссасига тўғри келмокда. Халқаро

туризм орқали келаётган даромадлар ҳажми доимий ўсиш тенденциясига эга. 2010
йилда туризм оркали топилган даромад микдори 17,8 млрд. АҚШ долларини ташкил
этган булса, 2013 йилда бу кўрсаткич 20 млрд. АҚШ долларидан ошган. Ушбу
кўрсаткичлар Малайзияда халқаро туризмнинг жадал ривожланаётганлигининг
исботи бўлади ва бу мамлакат тажрибасини ўрганиш ҳамда ундан самарали
фойдаланиш имкониятларини топишга ундайди.

Малайзиянинг туризм соҳасидаги стратегик вазифаларидан бири бу

-

мамлакатда

туризмни барқарор равишда ривожлантириш ҳисобланади. Ушбу

мамлакатнинг туризм сохасидаги сиёсати хорижий валюта тушумларини ошириш
эвазига иктисодий тараққиётни рағбатлантириш, аҳолини иш билан бандлигини
таъминлаш имкониятларини кенгайтириш ва иктисодий

-

ижтимоий ривожланишни

кўллаб

-

кувватлашга каратилган. Шунингдек, мамлакат ҳукумати туризмдан қишлоқ

ҳудудларини баркарор ривожлантириш воситаси сифатида фойдаланишни кам
кўзлаган.

Статистик маълумотларга кўра 2016 йилда Ўзбекистон Республикасига кириб

келган шахсларнинг 2.0 фоизи (150,0 минг нафари) хизмат юзасидан, 0,1 фоизи (6,3
минг нафар) ўқиш мақсадида, 0,7 фоизи

(53,1 минг нафар) ишлаш мақсадида, 2,4

фоизи (175,7 минг нафар) саёҳат қилиш мақсадида, 22,6 фоизи(1661,6 минг нафар)
қариндошларини йўқлаш учун, 0,4 фоизи (27.3 минг нафар) даволаниш мақсадида,
71,5 фоизи (5255,3 минг нафар) доимий яшаш жойига,0,2 фоизи (17,2 минг нафар)
тижорат мақсадида келган.

хизмат юзасидан

иш юзасидан

доимий яшаш жойи

қариндошларни

йўқлаш

саёҳат қилиш мақсадида

тижорат мақсадида

ўқиш мақсадида

даволаниш мақсадида

1-

расм. 2016

йилда Ўзбекистон Республикасига келган шахсларнинг сафар

мақсадлари бўйича тақсимоти, 2016 йил минг киши

Манба: (Ўзбекистон Республикаси статистика қўмитаси маълумотлари асосида)

Мамлакатимизда ҳар беш йилга мўлжаллаб қабул қилинаётган Давлат ҳаракат

дастурларининг аҳамиятини алоҳида қайд этиш жоиз. Мазкур ҳужжатлар экологик
барқарорлик ҳамда хавфсизлик, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

8

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

иқтисодиёт тармоқларида

барқарор ривожланишнинг экологик асосларини жорий

қилишга қаратилган. Ушбу мақсадлар

учун

молиялаштириш ҳажмлари сезиларли

даражада оширилмоқда. 2008

-

2012 йилларга мўлжалланган дастур ижросига

640

млн. АҚШ доллари ўзлаштирилган бўлса, 2013

-

2017 йилларга мўлжалланган дастур

ижросига 2 млрд. АҚШ доллари

ажратилганлигини таъкидлаш лозим [13].

Қорақалпоғистон

Республикаси

Андижон

Бухоро

Жиззах

Қашқадарё

Навоий

Наманган

Самарқанд

Сурхондарё

Сирдарё

Тошкент

Фарғона

Хоразм

Тошкент ш.

2-

расм. Ҳудудлар бўйича меҳмонхона ва шунга ўхшаш жойлаштириш воситаларида

жойлар фондидан фойдаланиш коэффициенти (фоизда)

Манба: (Ўзбекистон Республикаси статистика қўмитаси маълумотлари асосида)

Республика

бўйича меҳмонхона ва шунга ўхшаш жойлаштириш воситаларида

жойлар фондидан фойдаланиш коэффициенти (ўринларнинг йил давомида банд
бўлиши) 2016 йилда 26,1 фоизни ташкил қилмоқда. Жумладан, энг юқори кўрсаткич
Сирдарё вилоятида 40,0 фоиз, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида 36, 5 фоиз,
Тошкент шаҳрида 35,7 фоизни ташкил қилмоқда, шунингдек йил давомида
жойларнинг банд бўлиши Хоразм вилоятида 14,1 фоиз, Фарғона вилоятида эса 14,6
фоизни ташкил қилмоқда, шунингдек йил давомида жойларнинг банд бўлиши
Хоразм вилояти 14,1 фоиз, Фарғона вилоятида эса 14,6 фоизни ташкил этган

[14].

Мазкур лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлардан мақсад

-

мамлакатимизни МДҲ мамлакатларида энг катта экотуризм ҳудудлари мавжуд
минтақага айлантиришдир. Фарғона водийси минтақасида олганимизда энг
истиқболли ҳудудлар Янгиқўрғон, Чуст, Косонсой ва Тўрақўрғон туманларидир

[15].

Фарғона водийси туризм, айниқса экотуризмни ривожлантириш учун етарлича

имкониятларга эга ва диққатга сазовор жойлари кўп. Экотуристик объектлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

9

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

сифатида ўрмон хўжалиги майдонларидан унумли фойдаланса бўлади. Фарғона
водийси минтақасида ўрмон хўжалиги майдонларининг улуши қуйидагича
тақсимланади:

Республикамиздаги ўрмон майдонларининг умумий 100

%деб олсак, шундан

деярли 10

%и Фарғона водийси минтақасига тўғри келади:

1-

жадвал

Ҳудуд

сони

%ҳисобидаги

улуши

Ер майдони (гектар

ҳисобида)

1.

Фарғона

3

8.9

12297

2.

Андижон

1

1.5

2029

3.

Наманган

4

89.6

124006

жами:

8

100

138 332

Манба:

Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси маълумотлари асосида

муаллиф томонидан тузилган.

Жумладан, Наманган вилоятининг Поп тумани Чодак қишлоғи гўзал ва обод

маскандир. Аммо шу кунгача бу жойда ички маҳаллий туризм яхши ривожланиб, чет
эллик сайёҳларни етказиб келишда маълум даражада инфратузилма билан боғлиқ
муаммо ва қийинчиликлар мавжуд эди. Лекин айни кунда бу муаммо ўз ечимини
топди, яъни, “Ангрен

-

Поп” электрлаштирилган темир йўлининг

фойдаланишга

топшири

-

лиши,

истиқболда вилоятда туризм сохасини янада ривожлантириш

имконияти мавжуд.

Марказий Осиёда 1

-

, дунё миқёсида 8

-

ўринда амалга оширилган лойиҳа темир

йўл, яъни трансминтақавий транспорт 455 миллион

АҚШ доллари миқдорида

инвестиция ўзлаштирилиши ҳисобига бунёд этилди.

Ушбу иншоот Фарғона водийсининг ижтимоий

-

иқтисодий тараққиётида муҳим

роль ўйнайди ва хусусан Наманганда туризмни ривожлантиришда муҳим аҳамият
касб этади.

Муаммо шундаки, бундай диққатга сазовор жойлар жуда кўп. Чет эллик

сайёҳларга хизмат кўрсатиш учун масофалар узлуксизлигини таъминлаш озгина
ноқулайликлар туғдиради. Келажакда ресубликамизда темир йўл инфратузилмасини
янада ривожлантириш ҳамда

ягона миллий темир йўл тизимини

шакллантириш

ушбу муаммо ва қийинчиликларга барҳам беради деб ҳисоблаймиз.

Экотуристик ҳудудлар бўйича Сурхондарё вилояти хусусида тўхталсак, мавжуд

салоҳиятдан оқилона фойдаланилиб, вилоятда хусусан, 2015 йилда 77 гектар ерда
токзор, 400 гектар майдонда интенсив боғ яратилганлиги минтақаларда экотуризм
ривожининг истиқболида муҳим асос бўлиб хизмат қилади. Хусусан, вилоятнинг
Термиз, Ангор, Бойсун ва Олтинсой туманларида мана шундай диққатга сазовор
манзарали гўшаларга сайёҳларни таклиф қилиш учун имконият ва масканлар
яратилганлиги экотуризмни боғдорчилик туризмини ривожлантириш истиқболини
белгилаб беради. Шунингдек, Республикамиз минтақаларида қишлоқ хўжалиги
ҳажмини кенгайтириш ва сайёҳларни экскурсия қилишда яхши натижа беради.

Ўзбекистонда экологик туризмни ривожлантириш учун, экотуризм

индустриясини шакллантиришга йўналтирилган қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш,
экотуристик объектларни ҳар томонлама баҳолаш ва уларнинг кадастрини олиб
бориш, Ўзбекистон ҳудудининг тўлақонли экотуристик харитасини яратиш, табиатдан


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

10

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

оқилона фойдаланиш ва табиатни муҳофаза қилишнинг мазмунини экотуристик
маршрутларда акс эттириш, экотуризм бўйича мутахассислар тайёрлаш ва қайта
тайёрлашни йўлга қўйиш, экотуристик хизмат кўрсатишнинг мулкий шаклларини
кенгайтириш ва мазкур фаолият билан шуғулланувчи жисмоний ва юридик шахсларга
имтиёзлар белгилаш, уларни лойиҳа ва бизнес

-

режалар ишлаб чиқишда, моддий

-

техника базасини мустаҳкамлашда, ахборот

-

таҳлилий, тезкор хизмат базасини

яратишда ҳар томонлама қўллаб

-

қувватлаш, аҳолининг экологик онги ва

маданиятини экотуризм орқали юксалтириш мақсадга мувофиқ бўлади.

Хулоса ва таклифлар

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, экотуризмни ривожлантириш борасида

Фарғона водийсида қўриқхоналар ташкил этиш, ечимини кутаётган масала бўлиб
қолмоқда. Бунга асосий сабаб, водий ҳудудининг нисбатан кичиклиги, аҳоли
зичлигининг юқори эканлиги, саноат ва транспорт тармоқларининг бир

-

бирига ўта

яқинлиги, водийнинг барча ҳудуди қарийб ўзлаштирилганлиги кабилардир. Лекин,
водийда қўриқхоналар, экологик ва миллий парклар, «Табиат музейлари» каби
сайёҳларни қизиқтирадиган манбааларни ташкил этиш имкониятлари мавжуд.
Масалан, қўриқхоналарни Поп тумани ҳудудида тоғ

-

ўрмон, Марказий Фарғонада

қумли чўл, адирлар минтақасида, тоғ олди текисликларида, қўриқхоналар вужудга
келтириш имкониятлари мавжуд. Ушбу ҳудудларда тобора камайиб бораётган
ўсимлик

турларини нафақат муҳофаза қилиш, балки уларни кўпайтириш имкони ҳам

вужудга келади. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Фарғона водийси Ўрта Осиёнинг
тоғлар орасида жойлашган. Водийнинг бир қатор сой соҳиллари ва тоғ ён
бағирларида санаторийлар, дам олиш уйлари, хушманзара жойларда туристик
базалар фаолият кўрсатмоқда. Келажакда бу соҳани янада ривожлантириш бўйича
давлат дастурлари ишлаб чиқилиб, катта масштабда туризм индустрияси билан
боғлиқ масалалар ҳал этилиши мумкин, деб ҳисоблаймиз. Мамлакатда экотуризмни
жадал ривожлантиришда баъзи ечимини кутаётган муаммолар бўлиб, уларга
қуйидагиларни киритиш мумкин:

-

туризм

бизнесида

ишловчи

юқори

экологик

саводхонликка

эга

мутахассисларни етишмаслиги,

-

соҳа бўйича етук ва малакали кадрларнинг камлиги кабилардир.

-

республика миқёсида экотуризмни ривожлантириш объектларини тўлиқ

ажратиб шакллантирилмаганлиги;

Хусусан, маълумотларни таҳлил қилсак, 2017 йилда Ўзбекистонга 1,977

миллион нафар чет эллик меҳмонга хизмат кўрсатиш

,

туристик хизматларнинг

умумий ҳажми 2015

-

йилга нисбатан 16 фоизга, хизматлар экспорти эса 11 фоизга

ўсди. 2017 йилда мамлакатда фаолият юритувчи сайёҳлик ташкилотларининг сони
900 дан ортиқни ташкил этди. Улардан 400 дан зиёди меҳмонхона хўжалиги ва 500
таси туристик компаниялардир. 2013

-

йилда Хоразм, Сурхондарё, Тошкент ва

Қашқадарё вилоятларида туризм соҳасини ривожлантириш дастури қабул қилинган
эди. Бу дастурларни амалиётга татбиқ этиш учун 260 миллион АҚШ доллари ҳисобида
маблағ сарфланди. Ҳозирги пайтда туризм жуда мувозанатсиз холатда
ривожланмоқда. Туристларга сифатли хизмат кўрсатишни ташкил қилиш –

дунёнинг

деярли барча шаҳарларида жойлашган йирик туристик фирмалар ва турагентликлар
тизимининг асосий вазифаси ҳисобланади. Келажакда туризм сохасини янада


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

11

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

ривожлантириш, туризм инфратузилмасини яхшилаш ва шу орқали мамлакатимизда
туристлар оқимини ошириш учун ушбу соҳага жалб қилинаётган инвестицияларнинг
самарадорлигини ошириш учун қуйидаги таклифларни берамиз:

-

туризм хизматларини яхшилаш ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш

учун маҳаллий инвестициялар билан бирга хорижий инвестицияларни жалб қилиш

-

туризмни ривожлантириш бўйича минтақаларга мос хорижий тажрибалардан

кенг фойдаланиш;

-

туристларга хизмат кўрсатувчи кемпинг, пансионатлар ҳамда ётоқхоналарни

замон талаблари даражасида барпо этишда мазкур масканларни тадбиркорларга
имтиёзли тарзда бериш;

-

хорижий инвестицияларни жалб қилишга қаратилган туристик объектларни

яхшилаш, ушбу объектларга инвестицияларни жалб қилиш мезонларини белгилаш;

-

хорижий

инвестицияларнинг

самарадорлик

кўрсаткичларини

илмий

жиҳатдан асослаш;

-

туризм соҳаси ходимлари малакасини ошириш, уларни туризм ривожланган

мамлакатларга амалий кўникма олишга юбориш ва амалда қўллашда ёрдам бериш;

-

туризм соҳасига жалб қилинаётган ички ва ташқи инвестицияларни янада

кўпайтириш.

Шуни хулоса қилиб айтиш мумкинки, юқоридаги мавжуд салоҳият ва

манбаалардан тўлақонли фойдаланилса ва амалиётга жорий этилса, аҳолининг дам
олиш, туристик экскурсия каби хизматларини йўлга қўйиш орқали Ўзбекистонда янги
иш ўринлари яратиш ва қўшимча маблағ тўплаш имкониятлари юзага келиб,
мамлакат ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқаришда хизматлар соҳасининг улушини янада
ошириш имконияти пайдо бўлади деб ҳисоблаймиз.












3-

расм. Экотуризмнинг жамиятга ижтимоий

-

иқтисодий жиҳатдан ижобий

таъсирлари

Манба: Муаллифлар томонидан тузилган.

Фойдаланилган адабиётлар

чекка ҳудудлардаги

аҳоли фаровонлиги

юксалади

Экотуризмнинг

минтақалар иқтисо-

диётига ижтимоий-

иқтисодий жиҳатдан

ижобий таъсирлари

кичик

ҳудудлар

иқтисодиёти

ривожланиб

боради

табиат ўз

муҳофазаси

учун ўзига-ўзи

тўлов қилади,

атмосфера

тозаланади.

натижада

мамлакатнинг

макроиқтисодий

даражада

юксалишини

белгилаб беради


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

12

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

1.

Мирзиёев

Ш.М.

Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал

ривожлантиришни таъминлаш чора

-

тадбирлари тўғрисидаги Фармони,

Тошкент

шаҳри,

2016 йил 2 декабрь.

2.

Биржаков

М.Б

.,

Никифоров

В.И.

Индустрия туризма: Перевозки (туристов)

Издательский дом Герда, 2007 –

528 с.

3.

Буйленко

В.Ф

.

Туризм Ростов на Дону: Феникс, 2008.

-

41с.

4.

Храбовченко

В.В.

Экологический туризм,

-

М;

1983-

221 с.

5.

Дмитрук

О.Ю.

Экологик туризм: Современные концепции менеджмента и

маркетинга

,

Учебное пособие.

-2-

е изделия., М.; «Альтерпресс», 2004.

-

192 с.

6.

Кекушев

В.П.

Сергеев

В.П.

,

Степаницкий

В.Б.

Основы

менеджмента

экологического туризма, М.; Издательство МНЭПУ, 2001

-

60 с.

7.

Пивоваров А.О., Шевчук В.П., Ливченко Е.Н.

Вклад экотуризма в охрану

природы // Успехи современного естествознания. –

2014.

№ 12

-

–С.78

-82;

8.

Хамидов

О.Х.

Ўзбекистонда экологик туризмни ривожлантиришни

бошқаришни такомиллаштириш: муаммо ва ечимлар//монография –

2016.-

Т.; 18

-

б.

9.

Хушвақтов И.Н., Гаппоров Х. Л.

“Ўзбекистонда экотуризмни ривожлантириш

имкониятлари”, республика илмий

-

амалий конференция материаллари тўплами

,

“Фарғона водийсида экотуризмни ривожлантириш истиқболлари”, Наманган, 2016.

125-130-

б.

10. “Ўз репорт” хабарлари, 30. 01.2017 .

11.Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини

янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси

тўғрисидаги қарори

//

Халқ

сўзи

2017

й.

08. 02.

№ 28 (6722).

12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори №ПҚ –

4861, 02.12.2016,

“ Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги

//

Халқ сўзи, 2016 йил

8 июль, №132 (6567).

13.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

қарори.

“Ўзбекистон

Республикаси Ўрмон хўжаликлари давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида”ги №
5041сонли, 2017 йил 11 май

.

14. Ўзбекистон Республикаси статистика қўмитаси маълумотлари 2017 йил.

(stat.uz)

15.

Ёқубжонова

Ҳ.

,

Бойтураев

О.

,

Умарова

Г.

“Проблемы привлечения

инвестиций в экотуризм”

//

«Молодой учёный»

.

, 2016.

№ 1.С.4

-10

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш.М. Узбекистон Республикасининг туризм со^асини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тутрисидаги Фармони, Тошкент ша^ри, 2016 йил 2 декабрь.

Биржаков М.Б., Никифоров В.И. Индустрия туризма: Перевозки (туристов) Издательский дом Герда, 2007 - 528 с.

Буйленко В.Ф. Туризм Ростов на Дону: Феникс, 2008.-41с.

Храбовченко В.В. Экологический туризм, -М; 1983-221 с.

Дмитрук О.Ю. Экологик туризм: Современные концепции менеджмента и маркетинга, Учебное пособие. -2-е изделия., М.; «Альтерпресс», 2004.-192 с.

Кекушев В.П. Сергеев В.П., Степаницкий В.Б. Основы менеджмента экологического туризма, М.; Издательство МНЭПУ, 2001 - 60 с.

Пивоваров А.О., Шевчук В.П., Ливченко Е.Н. Вклад экотуризма в охрану природы // Успехи современного естествознания. - 2014. - № 12- -С.78-82;

Хамидов О.Х. Узбекистонда экологик туризмни ривожлантиришни бошкдришни такомиллаштириш: муаммо ва ечимлар//монография -2016.-Т.; 18-6.

Хушвацтов И.Н., Гаппоров X. Л. "Узбекистонда экотуризмни ривожлантириш имкониятлари", республика илмий-амалий конференция материаллари туплами, "Фаргона водийсида экотуризмни ривожлантириш истицболлари", Наманган, 2016. 125-130-6.

"Уз репорт" хабарлари, 30. 01.2017 .

И.Узбекистон Республикаси Президентининг "Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича Хдракатлар стратегияси тутрисидаги царори // Халк, сузи2017й. 08. 02. № 28 (6722).

И.Узбекистон Республикаси Президентининг "Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича Х,аракатлар стратегияси тутрисидаги карори // Халк, сузи2017й. 08. 02. № 28 (6722).

Узбекистон Республикаси Президентининг карори №ПК, - 4861, 02.12.2016, " 'Узбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тутрисида"ги // Халк сузи, 2016 йил 8 июль, №132 (6567).

Узбекистон Республикаси Президентининг царори. "Узбекистон Республикаси Урмон хужаликлари давлат кумитасини ташкил этиш тутрисида"ги № 5041сонли, 2017 йил 11 май.

'Узбекистон Республикаси статистика кумитаси маълумотлари 2017 йил. (stat.uz)

Ёцубжонова Х-/ Бойтураев О., Умарова Г. "Проблемы привлечения инвестиций в экотуризм" // «Молодой учёный». , 2016. № 1.С.4-10

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов