Особенности создания системы показателей статистики животноводства

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
125-132
11
6
Поделиться
Хасанов, А. (2018). Особенности создания системы показателей статистики животноводства. Экономика и инновационные технологии, (3), 125–132. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9748
Абрай Хасанов, Термезский государственный университет

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье анализированы основные требований к статистической системе животноводства и предложено система показателей состоявшихся из восьми блоков. А также дана методика построение некоторых показателей этих блоков.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

1

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

ЧОРВАЧИЛИК СТАТИСТИКАСИ КЎРСАТКИЧЛАРИ ТИЗИМИНИ

ТУЗИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ

Хасанов Абрай Аллаярович,

Термиз давлат университети таянч докторанти

E-mail:

akhasanov11@mail.ru

Аннотация:

Мақолада чорвачилик статистикасининг тизимига қуйиладиган

талаблар таҳлил этилиб, саккиз блокдан иборат кўрсаткичлар тизими таклиф
қилинган. Шу билан бирга блоклардаги айрим кўрсаткичларини тузиш методикаси
келтирилган.

Аннотация:

В

статье

анализированы

основные

требований

к

статистической системе животноводства и предложено система показателей
состоявшихся из восьми блоков. А

также

дана

методика

построение

некоторых

показателей

этих

блоков

.

Abstract:

The article analyzes the basic requirements for the statistical system of

animal husbandry and proposes a system of indicators consisting of eight blocks. And also
the technique of constructing some indicators of these blocks is given.

Калит сўзлар:

чорвачилик статистикаси, кўрсаткичлар тизим, чорвачилик

маҳсулотлари, ҳайвонлар маҳсулдорлиги, чорвачилик самарадорлиги, пода
тузилмаси, йирик шохли қорамоллар, паррандачилик, асаларичилик, ишлаб чиқариш
омиллари.

Кириш

Маълумки, чорвачилик тармоғини баҳолашнинг статистик кўрсаткичлари

чорвачилик маҳсулотларини замон ва маконнинг турли даражаларида истеъмол
қилишнинг ҳолати, ривожланиши ва барқарорлигини акс эттиради. Улар, индивидуал
ҳодиса ва жараёнлар тавсифини, уларнинг гуруҳий ҳолатлари ҳамда индивидуал
бирликларнинг умумий комплексдаги тавсифини олиш имконини беради.

Шунинг учун чорвачиликнинг статистик кўрсаткичлар тизимини тузишда

иқтисодий ва статистик ёндашувларнинг чегараларини аниқ белгилаб олган ҳолда:
иқтисодий қонунларга мувофиқлик, ижтимоий

-

иқтисодий тараққиётнинг ҳозирги

босқичидаги

иқтисодий сиёсатнинг моҳиятини адекват акс эттириш, ўрганилаётган

ҳодисанинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш ва ўрганилаётган ҳодисани аниқ
акс эттириш каби иқтисодий талабларга қатъий амал қилиш зарур.

Статистик

кўрсаткичлар

тизимини

тузишнинг

статистик

талабларига

кўрсаткичлар тизимини иқтисодий

-

статистик тадқиқотнинг мақсад ва вазифаларига

мувофиқлиги, тизим кўрсаткичларининг таққослана олишлигини таъминлаш, уларни
ҳисоблаб чиқишда ягона методиканинг мавжудлиги, тизим кўрсаткичларининг ўзаро
мантиқий

боғлиқлиги, тадқиқот объектини акс эттирилишининг комплекслиги ва

тўлиқлиги кабиларни киритиш зарур.

Бундан ташқари: таҳлил қилинганликнинг энг мақбул (оптимал) даражаси,

статистик ахборот олишнинг амалдаги тизимига асосланган ишончли ахборот базанинг
мавжудлиги, натижаларни иқтисодий жиҳатдан талқин қилишнинг мумкинлиги,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

2

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

тизимнинг яхлитлиги, изчиллиги ва бир хилдаги даврийлиги ҳам зарур. Мамлакат
иқтисодиётининг ўзгариши билан статистик кўрсаткичлар тизими ҳам ўзгариши лозим.

Шундай қилиб, юқорида санаб ўтилган талаблардан келиб чиққан ҳолда

чорвачилик статистикасининг тизими қуйидагиларни таъминлаши керак: тармоқнинг
ҳар бир босқичдаги ҳолатини ишончли ва ҳар тарафлама ёритиш; унинг
тараққиётидаги қонунларни ҳамда энг моҳиятли ўзаро боғлиқликларни очиб

бериш;

ишлаб чиқаришни амалга ошириш ҳамда уни тартибга солиб туриш чора

-

тадбирларининг самарадорлигини баҳолаш; мавжуд бўлган номутаносибликларни
аниқлаш ва уларни бартараф этишнинг, шунингдек, мавжуд за

[

иралардан

фойдаланишнинг мумкин бўлган йўлларини белгилаш.

Чорвачилик статистикаси кўрсаткичлари тизимига қўйилаётган талабларнинг

яна бири тармоқнинг баъзи бир ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқади, чунки
чорвачиликда статистика икки кўринишдаги статистик умумийлик билан муносабатда
бўлади:

-

қишлоқ хўжалиги

корхоналари (тижорат ташкилотлари), деҳқон хўжаликлари,

шахсий томорқалар ҳамда аҳолининг кузатувни ўзлари амалга ошириш белгиларига
эга бўлган бошқа хўжаликлари ва улардаги ҳайвонлар мажмуи;

-

ҳайвонларнинг улардаги тур, жинс, ёш, вазн, маҳсулдорлик, соғлиғининг

ҳолати, фойдаланиш хусусияти ва ҳоказолар каби индивидуал белгилари билан
биргаликдаги мажмуи.

Бунинг натижасида, тузилган кўрсаткичлар тизими кўриб чиқилаётган ҳар

иккала умумийликни ҳар тарафлама акс эттириши лозим.

Чорвачилик статистикаси кўрсаткичларини олиш ва таҳлил қилиш ҳудудий,

минтақа ва тармоқ кесимларида олиб борилади. Объектив равишда мавжуд бўлган
кўрсаткичлар тизимининг тўлиқлиги ва қамров даражаси уни ўрганишнинг моддий ва
бошқа имкониятларини бошқариш даражасига, ахборотга ва таҳлил вазифаларига
бўлган эҳтиёжига боғлиқ.

Чорвачилик статистикаси бўйича мавжуд адабиётларда турли муаллифлар турли

статистик кўрсаткичлар тизимини таклиф қиладиларки, уларнинг кўпларида
принципиал тафовут йўқ, фарқ эса фақат ҳисоблаш кўрсаткичларининг
тўлиқлигидадир.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Кўрсаткичлар тизимининг кўпроқ умумийлаштирилганини Х.Хўжақулов таклиф

қилади [1]. Мазкур тизим кўрсаткичларнинг иккита умумлаштирувчи блокини ўзига
қамраб олади:

-

ҳайвон ва паррандалар бошининг сони ҳамда таркиби кўрсаткичлари;

-

чорвачилик маҳсулотлари кўрсаткичлари: ҳайвон ва парранда етиштириш

маҳсулоти, сут етиштириш, жун етиштириш, тухум етиштириш, асал етиштириш.

А.А.Зинченко кўрсаткичларнинг қуйидаги тўртта блокини қамраб олувчи

батафсилроқ кўрсаткичлар тизимини таклиф этган[2]:

-

қишлоқ хўжалиги

ҳайвонлари миқдори кўрсаткичлари;

-

чорвачилик ялпи маҳсулоти кўрсаткичлари;

-

ҳайвонлар маҳсулдорлиги кўрсаткичлари;

-

ишлаб чиқаришнинг моддий шароити ва характерини тавсифловчи

кўрсаткичлар.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

3

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

А.И.Гозуловнинг илмий ёндашувларида келтирилган чорвачилик маҳсулотлари

кўрсаткичларининг тизими ҳам шунингдек, кўрсаткичларнинг тўртта блокини қамраб
олади, лекин сифат жиҳатидан уларнинг фарқи унчалик катта эмас. Дастлабки учта
блокнинг бир

-

бирига тўла мос келгани ҳолда, тўртинчи блок озуқа (ем

-

хашак) базаси

кўрсаткичларини ўз ичига олади [3].

Н.К.Коборов муҳаррирлиги остида ёзилган дарсликда 5 та блокли кўрсаткичлар

тизими кўриб чиқилган [4]. Шуни таъкидлаш керакки, мазмунан бу дарслик юқорида
кўриб чиқилган ишларга ўхшаш ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш кўрсаткичлари
билан тўлдирилганлиги учун тўлароқ ҳисобланади. Мазкур кўрсаткичлар тизими
қуйидаги кўринишга эга: қишлоқ хўжалиги моллари сони ва таркиби кўсаткичлари
ҳақида; қишлоқ хўжалиги

молларини қайта етиштириш кўрсаткичлари ҳақида;

чорвачилик маҳсулотлари кўрсаткичлари ҳақида; чорвачиликда

ишлаб чиқаришни

ташкил этиш кўрсаткичлари ҳақида; озуқа (ем

-

хашак) базаси кўрсаткичлари ҳақида.

Б.И.Башкатовнинг дарслигида ўз ичига 7 та блокни қамраб олувчи кўрсаткичлар

тизими келтирилган [5]:

қишлоқ

хўжалиги

моллари сонининг тур ва зоти бўйича миқдори ҳамда

таркиби кўрсаткичлари;

моллар сонини қайта ишлаб чиқариш кўрсаткичлари;

ем

-

хашак базаси, озуқа сарфланиши ҳамда молларни боқиш даражаси ҳолати

кўрсаткичлари;

зоотехник чора

-

тадбирлар кўрсаткичлари;

айрим турдаги чорвачилик

маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми

кўрсаткичлари;

чорвачилик маҳсулотлари сифати кўрсаткичлари;

чорвачилик маҳсулотлари нобудгарчилиги кўрсаткичлари.

Тадқиқот методологияси

Юқорида кўриб чиқилган чорвачилик статистикаси кўрсаткичлари тизими

такомиллаштирилиши ва ҳозирги босқичдаги чорвачилик статистикасига дахлдор
бўлган қатор кўрсаткичлар билан тўлдирилиши мумкин. Кўрсаткичлар тизимидаги
мазкур тўлдиришлар бозор муносабатлари ривожланиши билан боғлиқ бўлган
мамлакат иқтисодиётида юз бераётган ўзгаришлар туфайли тақозо этилган. Ушбу
мақолада саккиз блокдан иборат кўрсаткичлар тизими таклиф қилинган (1

-

расм):

қишлоқ

хўжалиги моллари сони ва таркиби кўрсаткичлари;

чорвани қайта ишлаб чиқариш (етиштириш) кўрсаткичлари;

чорвачилик маҳсулотлари кўрсаткичлари;

қишлоқ

хўжалиги

моллари маҳсулдорлиги кўрсаткичлари;

зоотехник чора

-

тадбирлар статистик кўрсаткичлари;

100 га ер майдонига маҳсулот ишлаб чиқариш кўрсаткичлари;

ишлаб чиқариш омиллари кўрсаткичлари;

чорвачилик самарадорлиги кўрсаткичлари.

Мазкур чорвачилик статистикаси кўрсаткичлари тизими қуйидаги асосий

жиҳатларга асосланади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

4

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

1-

расм. Чорвачилик статистикаси кўрсаткичларининг тизими

Молларни қайта ишлаб

чиқариш (етиштириш)

кўрсаткичлари

Урғочи молларни

урчитиш

кўрсаткичлари

Урғочи моллар

маҳсулдорлиги

кўрсаткичлари

Туғилган бузоқларни

парваришлаш

кўрсаткичлари

Туғилган

бузоқларни 100

бош она молга

парваришлаш

кўрсаткичлари

Подани

болалайдиган ёш

моллар билан

таъминланганганлиг

и кўрсаткичлари

Чорвачилик

маҳсулотлари

кўрсаткичлари

Сут соғиб олиш

кўрсаткичлари

Гўшт етиштириш

кўрсаткичлари

Жун етиштириш

кўрсаткичлари

Тухум етиштириш

кўрсаткичлари

Асал етиштириш

кўрсаткичлари

Қишлоқ хўжалиги

моллари маҳсулдорлиги

кўрсаткичлари

Сигирларнинг сут

маҳсулдорлиги

кўрсаткичлари

Қўйларнинг жун

маҳсулдорлиги

кўрсаткичлари

Товуқларнининг

тухум

маҳсулдорлиги

кўрсаткичлари

Бўрдоқига

боқилаётган ёш

моллр ва

ҳайвонларинг

кўпайиш ва гўшт

маҳсулдорлиги

кўрсаткичлари

Зоотехник чора

-

тадбирларнинг статистик

кўрсаткичлари

Ҳайвонларни боқиш

даражаси ва сифати

кўрсаткичлари

Наслчилик ишлари

кўрсаткичлари

Ҳайвонларни

боқиш ва

парваришлаш

шароитлари

кўрсаткичлари

100 га ер майдонига

маҳсулот ишлаб

чиқариш кўрсаткичлари

100 га қишлоқ

хўжалиги майдонига

тўғри келадиган сут

маҳсулоти миқдори

Боқилган

ҳайвонларнинг тирик

ёки сўйилган

вазндаги 100 га

қишлоқ хўжалиги

майдонига, шу

жумладан, 100 га

ҳайдалган ва 100 га

бошқа майдонга

тўғри келадиган

маҳсулоти

100 га дон

экинларига тўғри

келадиган тухум

етиштириш

Ишлаб чиқариш

омиллари

кўрсаткичлари

Чорвачиликни

интенсивлаштириш

даражаси

кўрсаткичлари

Чорвачиликни

ихтисослаштириш

кўрсаткичлари

Чорвачиликни

коммуникациялаш

тириш

кўрсаткичлари

Ҳайвонларни

бинолар билан

таъминланганлиги

кўрсаткичлари

Меҳнатни фондлар

билан ва

хўжаликларни

асосий фондлар

билан

таъминланганлиги

кўрсаткичлари

Чорвачиликдаги

ишлб чиқариш
жараёнларини

механизациялаш

-

тирилганлик

даражаси

кўрсаткичлари

Чорвачиликда

меҳнатни ташкил этиш

ва фойдаланиш

кўрсаткичлари

Чорвачилик

самарадорлиги

кўрсаткичлари

Меҳнат

унумдорлиги

кўрсаткичлари

Рентабеллик

кўрсаткичлари

Асосий

воситалардан

фойдаланиш

кўрсаткичлари

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

5

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

Таҳлил ва натижалар

Қишлоқ

хўжалиги ҳайвонларининг сони ва таркибини миқдорий баҳолашга

имкон берувчи кўрсаткичлар, чорвачиликнинг у ёки бу тармоғини ривожланишига ва
унинг ихтисослашувига баҳо бериш ҳамда замон ва маконда таққослаш ўтказиш
биринчи блокда тақдим этилган. Бу блокдаги асосий гуруҳни зотли (наслдор)

ҳайвонлар сони ва таркибини характерловчи кўрсаткичлар ташкил этади.

Ушбу кўрсаткичларни алоҳида гуруҳга ажратиш, биринчи навбатда шу билан

изоҳланадики, қишлоқ хўжалиги

ҳайвонларининг сифат жиҳатдан тавсифланиши,

аввало унинг зотлилик таркиби билан белгиланади. Ҳайвонларнинг маҳсулдорлиги
уларни ҳам боқилиши ва асралишига, ҳам уларнинг айрим зотларига хос бўлган ирсий
белгиларига боғлиқ. Зотдор ҳайвон бир хилдаги меҳнат ва воситалар сарфланишида
зотсиз молга нисбатан юқорироқ маҳсулдорлик сифатига эга. Шуни таъкидлаш
керакки, ушбу гуруҳ тармоқнинг ривожланиш даражасини таҳлил қилишда ҳамда уни
ривожлантириш истиқболини баҳолашда анча аҳамиятлидир, зеро зотдор мол энг кўп
самарадорликка эга.

Пода тузилмаси кўрсаткичлари ҳайвонларнинг подадаги жинси ва ёшига доир

гуруҳининг нисбатини маълум бир сана учун баҳолаш имконини беради. Бу нисбат
подани ўстириш қадай

имкониятлар борлигини кўрсатиб беради. Шу билан бирга

чорванинг икки гуруҳи ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир: урғочи моллар ва болалатиш
учун боқиладиган ёш моллар. Урғочи моллар салмоғини ошириш моллар сонини
кўпайтириш учун янада қулай шароит яратиб беради. Йирик шохли қорамолларнинг
умумий сонида сигирлар салмоғининг ошиши уни қайта ишлаб чиқиш (етиштириш)
ҳамда сут ва гўшт етиштиришни ошириш учун анча

қулай шароит яратилганлигини

кўрсатади.

Поданинг ҳар бир турдаги моллари тузилмасини таҳлил қилишда

чорвачиликнинг ишлаб чиқариш йўналишини ҳисобга олиш зарур. Ишлаб чиқариш
йўналишга боғлиқ бўлган ҳолда ҳар бир турдаги моллар подаси тузилмаси анчагина
ўзгаради. Масалан, сут етиштириш йўналишидаги йирик шохли қорамол подаси
тузилмаси сигирларнинг юқори фоизи билан, гўшт ёки гўшт

-

сут йўналишидаги пода

тузилмаси –

ёш чорва молларининг юқори фоизи билан характерланади.

Чорва

сони

динамикаси

кўрсаткичлари

ривожланишнинг

мавжуд

тенденциясини баҳолаш имконини беради. Пода айланиши (обороти) кўрсаткичлари
молларни ҳисобдан чиқишини баҳолашга имкон беради. Буларга гўшт учун
фойдаланилган моллар сонининг улушини характерлайдиган сўйиш учун молларни
сифатсизга чиқариш кўрсаткичи ҳамда чорвачиликдаги йўқотишни характерлайдиган
қишлоқ хўжалиги молларига теккан ўлат кўрсаткичлари киритилади ва ўлган молларни
пода айланиши сонига ёки ўртача бир йиллик сонга нисбати сифатида ҳисоблаб
чиқарадилар. Подани қайта етиштириш (ишлаб

чиқариш)нинг ўзига хослигини ва

тузилмавий пропорцияларини баҳолаш, ҳайвонлар сони ҳамда таркибидаги
ўзгаришлар сабабини аниқлаш кўрсаткичлар тизимининг иккинчи блокида берилган
бўлиб, бу

-

биринчи блокнинг мантиқий тўлдирилишидир. Қишлоқ хўжалиги

молларини қайта ишлаб чиқариш бузоқ

олиш ва асосий пода сонини тўлдириш ҳамда

ҳисобдан чиқиб кетганлари ўрнини қоплаш учун болалатишга боқиладиган ёш моллар
билан тўлдириш ҳисобига амалга оширилади.

Қишлоқ

хўжалиги

моллари сонини қайта ишлаб чиқаришнинг асосий

кўрсаткичлари:

урғочи

молларни

урчитиш

кўрсаткичлари,

урғочиларининг

серпуштлиги ва туғилган бузоқларни боқиш кўрсаткичлари. Болалаш кўрсаткичлари
асосида қиймати бўйича урчиганлик кўрсаткичининг акси бўлган урғочиларнинг
қисирлик кўрсаткичлари аниқланади. Қисир қолишлик чорвачиликда салбий ҳолат
ҳисобланади. Бу ҳолат подани қайта ишлаб чиқаришда урғочи моллардан ёмон
фойдаланилганликни англатади ва маҳсулот ҳажмининг қисқариб кетишига олиб


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

6

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

келади. Чорва моллари бузоқларини боқиб парваришлаш кўрсаткичлари асосий
урғочи

моллардан фойдаланиш даражасини тавсифлаш учун баҳоловчи ҳисобланади

ва бутун урғочи моллардан фойдаланишни чуқур таҳлил қилишда ишлатилади.

Натурал ва қиймат шаклида ифодаланган маҳсулотнинг ҳар бир турини ишлаб

чиқариш ҳажмини баҳолаш имконини берадиган

кўрсаткичлар тизимининг учинчи

блокида берилган. Чорвачилик тармоқларида бир неча хилдаги маҳсулотлар олинади.
Масалан, йирик шохли қорамол ишлаб чиқаришда боқиб етиштирилган маҳсулотлар,
сут ҳамда қўшимча маҳсулотлар ажратиб кўрсатилади. Қўйчиликда –

боқиб

етиштирилган маҳсулотлар, жун, сут ҳамда қўшимча маҳсулотлар (тери ва қоракўл)
ажратиб кўрсатилади. Боқиб етиштириладиган маҳсулотлар чорвачиликнинг анчагина
ўзига хос тури бўлиб, бўрдоқичилик ва яйловда семиртирилган моллар
маҳсулдорлигидан иборат. Бу маҳсулотни соддалаштирган ҳолда мол бош сонларда
ўлчаш мумкин. Бу ҳолда маҳсулот олинган ва етиштирилган болалар сонига тенг.
Лекин тирик вазндаги мол етиштиришнинг натурал кўрсаткичи етарли эмас, айниқса
наслдор, шунингдек, ишчи молларни ҳисоблашда. Чорвачилик статистикасида шу
мақсадда боқиб етиштиришдан олинган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш подасига келиб
тушиши ва сўйишга жўнатилиши нисбати аниқланади.

Қишлоқ

хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш самарадорлигини аниқлаш

мақсадида тўртинчи блок кўрсаткичлари ҳисоблаб чиқарилади. Умумий кўринишда бу
кўрсаткичлар қишлоқ хўжалиги моллари бирлигидан олинадиган айрим маҳсулот
турлари миқдоридан иборатдир. Масалан, ўртача битта молдан соғиб олинадиган сут
миқдори, товуқларнинг кўп тухум қиладиган битта товуққа

тўғри келадиган ўртача

сертухумлиги, битта қўйга тўғри келадиган қирқилган ўртача жун миқдори. Мазкур
блокда сигирларнинг сут маҳсулдорлиги, қўйларнинг жун ва

гўшт маҳсулдорлиги,

товуқчилик маҳсулдорлиги ва асаларичилик маҳсулдорлиги кўрсаткичларини ажратиб
кўрсатиш қабул қилинган. Сут маҳсулдорлиги кўрсаткичлари ичида битта емланган ёки
соғин сигирдан соғиб олинадиган сутнинг ўртача миқдори кўрсаткичи, сигирлар
подасидан маҳсулдор фойдаланиш кўрсаткичлари, сут сифати кўрсаткичи ажратиб
кўрсатилади.

Гўшт маҳсулдорлиги кўрсаткичларига битта молнинг ўртача тирик ва сўйиб

тозаланган вазни кўрсаткичларини, молларнинг семизлик кўрсаткичларини, ёш чорва
моллари сонининг ўсиш кўрсаткичларини, боқиб семиртирилган ва яйловда
семиртирилган катта ёшдаги молларнинг ортган вазнлари кўрсаткичларини, мол
етиштириш маҳсулотининг битта урғочи молга тўғри келадиган миқдори
коэффициентини киритадилар. Паррандачилик маҳсулдорлиги сўйилган битта
парранда ўртача вазни, ўртача сертухумлик, парранда етиштириш ва ёш
паррандаларни боқиб семиртириш кўрсаткичлари ҳамда сўйилган бир бош
паррандадан олинган ўртача пат ва пар миқдори кўрсаткичлари билан ифодаланади.
Асаларичилик маҳсулдорлиги битта асалари оиласига тўғри келадиган асал ва асалари
муми миқдори кўрсаткичлари, олинган уялар миқдори кўрсаткичи билан
тавсифланади. Бу кўрсаткичларнинг қиймати чорва моллари

зотдорлиги ҳамда

таркибига, боқиш даражасига, парваришлаш шароитларига ва бошқа омилларга
боғлиқ. Маҳсулдорлик кўрсаткичлари чорвачиликни қишлоқ хўжалиги

тармоғи

сифатидаги тараққиётининг сифат даражасини аниқлаш имконини беради.

Тармоқнинг ем

-

хашак базасини, наслчилик ишларини самарали олиб

борилишини, шунингдек, қишлоқ хўжалиги молларини парваришлаш шароитларини
таҳлил

қилиш

учун

бешинчи

блок

кўрсаткичлари

ҳисоблаб

чиқилади.

Кўрсаткичларнинг юқорида санаб кўрсатилган барча гуруҳлари тармоқнинг зоотехник
кўрсаткичлари ҳисобланади. Ем

-

хашак базасини баҳолаш учун ем

-

хашакни натурал

шаклда ёки озуқа бирлигида ифодаланган сарфланиши кўрсаткичлари, озуқанинг бир


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

7

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

бош қишлоқ хўжалиги

молларига сарфланиши ишлатилади. Ем

-

хашак базасини таҳлил

қилишда фойдаланилаётган озуқа сифатига алоҳида эътибор берилади.

Чорвачиликни тармоқ сифатидаги фаолияти самарадорлигини баҳолаш

мақсадида олтинчи блок кўрсаткичлари ҳисоблаб чиқилади. Буларга 100 га ер
майдонига маҳсулот ишлаб чиқариш кўрсаткичлари киради. Кўрсаткичларнинг бу
гуруҳи “Моллар

зичлигининг кўрсаткичлари” деб аталади ва муайян корхона, туман,

вилоятда чорвачиликни ривожлантириш учун ер майдонидан фойдаланиш
даражасини тавсифлашда ишлатилади. Бу кўрсаткичлар моллар сонини қишлоқ
хўжалиги ер майдонларига бўлиш ва ҳосил бўлган сонни 100 га кўпайтириш йўли билан
ҳисоблаб чиқилади.

Ишлаб чиқариш омилларини баҳолаш тизимнинг еттинчи блоки кўрсаткичлари

ёрдамида амалга оширилиши мумкин. Улар ёрдамида ҳам қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқарувчисининг, ҳам умуман тармоқнинг ишлаб чиқариш

-

хўжалик фаолиятни таҳлил

қилишни амалга ошириш, шунингдек, турли хил омиллар ҳисобига ишлаб чиқариш
ҳажмини ошириш йўлларини баҳолаш мумкин. Энг муҳим кўрсаткичлардан бири
ишлаб чиқаришни интенсивлаштириш кўрсаткичи бўлиб, унга битта шартли бош учун
сарфланган харажатлар кўрсаткичини, битта шартли бошга чорвачилик ишлаб чиқариш
фондлари қиймати, ёки ҳайвонлар зичлиги кўрсаткичини киритиш мумкин.
Шунингдек, тармоқни ихтисослаштирилганлик ва концентрациялаштирилганлик
даражаси ва меҳнатнинг маблағ билан таъминланганлиги ишлаб чиқаришнинг анча
аҳамиятли омилларидандир.

Хулоса ва таклифлари

Маҳсулотнинг айрим турларини етиштириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб

чиқарувчи

фаолияти самарадорлигини баҳолаш имконини берувчи энг умумий

кўрсаткичлар тизимнинг охирги саккизинчи блокида кўрсатилган. Блокларнинг айрим
кўрсаткичларини тузиш методикасини батафсилроқ кўриб чиқамиз ва бу ерда
индекслар усулидан фойдаланишни

тавсия этамиз

(1-

жадвал).

1

–жадвал

Чорвачилик статистикаси асосий кўрсаткичларини ишлаб чиқиш методикаси

Кўрсаткичнинг номи

Мазмуни

Ҳисоблаш

усули

А

1

2

Подани сўйиш учун

сифатсизга

чиқариш

кўрсаткичи

Поданинг умумий обороти

ҳажмида сўйиш учун

фойдаланилган поданинг

солиштирма оғирлигини

кўрсатади

Айланмадаги пода сонида

сўйиладиган пода боши

улуши

Қишлоқ

хўжалиги

молларига теккан ўлат

кўрсаткичи

Поданинг умумий оборотида

ҳалок бўлган молларнинг

солиштирма оғирлигини

кўрсатади

Айланмадаги пода бош сонида

ҳалок бўлган моллар сони

улуши

Урчийдиган урғочилар

кўрсаткичи

Урчишга қодир умумий

урғочилар сонидаги насл берган

урғочиларнинг солиштирма

оғирлиги

Болалаган урғочилар сонининг

насл беришга қодир урғочилар

сонига нисбати

Урғочиларнинг қисирлик

кўрсаткичи

Урчишга қодир урғочиларнинг

умумий сонидаги болаламаган

урғочилар солиштирма

оғирлигини кўрсатади

Болаламаган урғочилар

сонининг насл беришга қодир

урғочилар сонига нисбати


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

8

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

Туғилган наслни

парваришлаш кўрсаткичи

Насл олиш учун мўлжалланган

ҳар бир (юз) урғочига нечта тирик

насл тўғри келишини кўрсатади

Олинган тирик насл сонининг

насл олиш учун мўлжалланган

урғочилар сонига нисбати

Поданинг болалайдиган

ғуножин (ёш қорамол)

билан таъминланганлиги

Ҳар

бош етилган мол сонига неча

бош болалайдиган ғуножин тўғри

келишини кўрсатади

Болалайдиган ғуножинлар

сонининг тегишли моллар

гуруҳида етилган моллар туёқ

сонига нисбати

Сигирларнинг ўртача

серсутлиги

Битта соғиладиган сигирдан

ишлаб чиқариладиган ўртача сут

миқдори

Ялпи соғиладиган сут

миқдорининг соғиладиган

сигирлар сонига нисбати

Молларнинг зичлик

кўрсаткичи

Бир

-

бирлик қишлоқ хўжалиги

майдонига тўғри келадиган

моллар сонини кўсатади

Тегишли турдаги моллар бош

сонининг қишлоқ хўжалиги ер

майдонига нисбати

Ихтисослашиш даражаси

кўрсаткичи

Товар маҳсулоти структурасида

асосий тармоқ улуши

Энг кўп улушли тармоқнинг

маҳсулот ҳажмининг товар

маҳсулотининг умумий

ҳажмига нисбати

Механизация даражаси

Бажариладиган ишлар умумий

ҳажмидаги механизациялашган

ишлар (солиштирма оғирлиги)

улуши

Механизмлар ёрдамида

бажариладиган ишлар

ҳажмининг бажариладиган

ишларнинг умумий ҳажмига

нисбати

Манба: Муаллиф ишланмаси.

Шундай қилиб, келтирилган чорвачилик статистикаси кўрсаткичлари тизими,

чорвачиликни қишлоқ хўжалигининг тармоғи сифатидаги ҳолати ва

ривожланишини

комплекс баҳолаш имконини беради.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Хўжақулов Х.Д. ва бошқалар. Қишлоқ хўжалиги статистикаси. Тошкент, 2015.

-

342 б.

2.

Зинченко А.Р. Сельскохозяйственная статистика с основами социально

-

экономической статистики.

-

М.: изд. МСХА, 1998.

-

345 с.

3.

Гозулов А.И., Гранков В.П., Мержанов Г.С. Статистика сельского хозяйства

-

М.:

Статистика, 1967.

-

267 с.

4.

Статистика сельского хозяйства / Под ред. Н.К. Коборова.

-

М.: Финансы и

статистика, 1989.

-

387 с.

5.

Башкатов Б.И. Статистика сельского хозяйства с основами общей теории

статистики: Курс лекций.

-

М.: Тандем: Экмос, 2001.

-

352 с.

Библиографические ссылки

Хужакулов Х.Д. ва бошк,алар. К,ишлок хужалиги статистикаси. Тошкент, 2015.-342 6.

Зинченко А.Р. Сельскохозяйственная статистика с основами социально-экономической статистики. - М.: изд. МСХА, 1998.-345 с.

Гозулов А.И., Гранков В.П., Мержанов Г.С. Статистика сельского хозяйства - М.: Статистика, 1967.-267 с.

Статистика сельского хозяйства / Под ред. Н.К. Коборова. - М.: Финансы и статистика, 1989.-387 с.

Башкатов Б.И. Статистика сельского хозяйства с основами общей теории статистики: Курс лекций. - М.: Тандем: Экмос, 2001.-352 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов