Пути улучшения механизмов финансирования логистических компаний

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
237-242
15
7
Поделиться
Махмудов, С. (2021). Пути улучшения механизмов финансирования логистических компаний. Экономика И Образование, (3), 237–242. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7477
Самариддин Махмудов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

ассистент кафедры Корпоративное управление

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье представлены все аспекты денежно-рыночных отношений в экономике Узбекистана, в частности, анализ деятельности предприятий в различных секторах логистической инфраструктуры и совершенствование использования и планирования элементов логистики, роль лизинговых компаний в финансировании логистических компаний и свои решения и предложения.


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 3-сон

237

Махмудов Самариддин Бахриддинович,

ТДИУ “Корпоратив бошқарув”

кафедраси ассистенти

ЛОГИСТИК КОМПАНИЯЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ МЕХАНИЗМЛАРИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Аннотация:

Ушбу мақолада Ўзбекистон иқтисодиёти тармоқларида монавий бозор муносабатларининг

барча кўринишлари, хусусан, логистика инфратузилмаларини турли соҳалардаги корхоналар фаолиятини таҳлил
қилиш ва унда логистик элементларнинг қўллашни ва режалаштиришни такомиллаштириш, логистик
компанияларнинг молиялаштиришда лизинг ташкилотларининг ўрни мавжуд муаммолар ва уларни бартараф
этиш бўйича муаллиф ёндашувлари ва таклифлари келтирилган.

Калит сўзлар:

Логистика, логистик фаолият, логистик элементлар, логистик занжир, логистик хаблар,

лизинг, молиялаштириш, кредитлаш.

Махмудов Самариддин Бахриддинович,

ассистент кафедры

«Корпоративное управление», ТГЭУ

ПУТИ УЛУЧШЕНИЯ МЕХАНИЗМОВ ФИНАНСИРОВАНИЯ

ЛОГИСТИЧЕСКИХ КОМПАНИЙ

Аннотация:

В данной статье представлены все аспекты денежно-рыночных отношений в экономике

Узбекистана, в частности, анализ деятельности предприятий в различных секторах логистической
инфраструктуры и совершенствование использования и планирования элементов логистики, роль лизинговых
компаний в финансировании логистических компаний и свои решения и предложения.

Ключевые слова

:

Логистика, логистическая деятельность, элементы логистики, логистическая цепочка,

логистические хабы, лизинг, финансирование, кредитование.

Makhmudov Samariddin Bakhriddinovich -

assistant at “Corporate governance” department, TSUE

WAYS TO IMPROVE THE FINANCING MECHANISMS OF LOGISTICS COMPANIES

Abstract:

In this state, all aspects of monetary and market relations in the economy of Uzbekistan are presented, in

particular, an analysis of the activities of enterprises in various sectors of the logistics infrastructure and improvements in the
development and implementation of design.

Keywords:

Logistics, logistics activities, elements of logistics, supply chain, logistics hubs, leasing, financing, crediting.

Кириш.

Бозор иқтисодиёти шароитида

мамлакатда логистиканинг тараққий этиш ху-

сусиятини ички ва ташқи бозор имкониятлари

ривожланиш даражасига туртки бўлмоқда.

Унинг асосини хусусий корхоналарнинг бир –

бири билан ўзаро муносабатлрига хизмат кўр-

сатиш жараёнида товар етказиш сифатини

оширишда ва маҳсулотни энг кам харажатлар

билан етказиб боришда ўз аксини топди. Хусу-

сан, кейинги ривожланиш босқичи маҳсулотлар

бозорида рақобатбардошликни оширишнинг

мустаҳкам усули бўлиб сифатида логистика им-

кониятларидан фойдаланиш ривожланиб бор-

моқда.

Рақобатчилар билан кескин курашда кор-

хонанинг бошқариш тизимининг фаолиятида

асосий масала унинг фаолияти, логистик стра-

тегияси ва тактикасини бозорнинг ва истеъмол

соҳасининг узлуксиз ўзгариб турувчи вазияти-

га иложи борича максимал мослаштиришдан

иборат. Ушбу истиқболли соҳани ривожланти-

риш мақсадида, давлатимиз томонидан муҳим

тадбирлар амалга оширилмоқда ва турли имти-

ёзлар яратилмоқда. Бу борада Президентимиз

Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 2 декабрдаги ПҚ-

3422-сонли “2018-2022 йилларда транспорт

инфратузилмасини такомиллаштириш ва юк

ташишнинг ташқи савдо йўналишларини ди-

версификациялаш чора-тадбирлари тўғриси-

да”ги логистик инфратузилмасини ривожлан-

тириш ҳамда модернизациялаш юксак халқаро

талаблар ва стандартларга мос келадиган мил-

лий транспорт тармоғини ривожлантириш со-

ҳасида ягона комплекс стратегияни ишлаб чи-

қиш, республика маҳсулот ишлаб чиқарувчила-
рининг ўз маҳсулотини минтақа ва жаҳон бо-

зорларига истиқболда олиб чиқиш талаб-эҳти-

ёжларини ҳисобга олган ҳолда унинг халқаро

транспорт коммуникацияларига кенг миқёсда

интеграциялашувини таъминлаш дея таъкид-

ТРАНСПОРТ, ЛОГИСТИКА ВА КОММУНИКАЦИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 3-сон

238

лаганди[6]. Республикада сўнгги йилларда ло-
гистик компанияларда молиялаштиришда ли-

зинг хизматлари бозорини ривожлантириш

ишлари анча фаоллашди. Кичик ва хусусий биз-

нес корхоналарида, хўжаликларида логистик

фаолиятини йўлга қўйиш ва унинг ривожлани-

шини таъминлаш учун кўплаб амалий ҳаракат-

лар қилиш талаб этилади. Ушбу масаланинг

долзарблиги яна шундаки, логистик тизимини

қўлламай туриб молия хизматлари бозорида

самарали фаолият кўрсатиб бўлмайди. Бундан

ташқари Ўзбекистон Республикасининг бозор

муносабатларига асосланган ягона иқтисодий

тизимга интеграциялашиши ҳам мамлакати-

мизда ташқи иқтисодий фаолиятни ривожла-

ниб бориши, логистик инфратузилмалардан са-

марали фойдаланишни, мазкур йўналишда ло-

гистикаси стретигяиларни ишлаб чиқиш дол-

зарб масалалар жумласидан бўлиб турибди.

Иқтисодий ислоҳатларни чуқурлашти-

риш босқичида мамлакатимизда кичик бизнес

ва тадбиркорлик фаолиятини такомиллашти-

риш борасида айрим ўз ечимини кутаётган

муаммолар ҳам мавжуд. Юқоридаги фикрлар

асосида мамлакатимизда логистик тизимларни

ривожлантиришда логистик компанияларнинг

молиялаштириш механизмларини такомил-
лаштириш ҳамда иқтисодиёт йўналишида

амалга оширилаётган ижобий тенденциялар

билан узвий боғлиқлигини эътироф этиш

мумкин.

Мавзуга доир адабиётлар таҳлили.

Логистика ва унинг фаолияти бўйича кўплаб

илмий ишлар қилинган, қтиоблар ёзилган ва

таърифлар берилган. Европалик иқтисодчи

олимлардан бири Джеймс С.Джонсоннинг фик-

рича: “Логистика – маҳсулотларини қайта иш-

лаб, тайёр маҳсулот сифатида тайёрланганда

олинадиган иқтисодий самарадорлик ҳақида
маълумотлар келтирганлар” деб таъриф бер-

ган[1].

Ушбу таърифни таҳлил қиладиган бўлсак,

бозор муносабатлари жуда мураккаб тузилган

ва логистика фаолияти барча бозор муносабат-

ларига хизмат кўрсатиши деярли имконсиздир.

Масалан, давлатнинг барча минтақалари бир

хил даражада ривожланмаган, баъзи ҳудудлар-

да ўзаро олди-сотди ва бошқа бозор муносабат-

ларида логистика фаолиятининг иштироки

яхши ривожланмаган.

Логистика фаолиятини молиялаштириш-

нинг ноанъанавий усуллурини такомиллашти-

риш соҳасида Америкалик иқтисодчилар

Ж.У.Фени, ва П.Д. Джонсонлар венчур капитали

кичик бизнес ва логистик корхоналарини ак-

циядорлик капиталини молиялаштириш деб

тушунтириб ўтганлар[4].

Россиялик иқтисодчи Б.С. Есенкиннинг

фикрича: “Молиявий логистика молиявий

оқимларни моддий-техник жиҳатдан оптимал-

лаштириш сифатида логистика тизимларида

моддий оқимларнинг ҳаракатланишини опти-

маллаштириш, асосан молиявий оқимларга

хизмат кўрсатишни такомиллаштириш орқали

амалга оширилади”[2].

Ушбу таърифдаги транспорт компанияла-

ри ва уларнинг имкониятлари, омборхоналар,

юкларни ташиш, қадоқлаш, инвентаризацияни

бошқариш, юкларни юклаш ва тушириш тер-

миналлари ва чакана дўконларга тегишлидир

деган жумла ҳам фалсафий, ҳам иқтисодий жи-

ҳатдан тўғри эмас. Чунки логистика фаолияти

фақат транспорт компаниялари ўртасида фао-

лиятни амалга оширмайди, балки улар ўртаси-

даги муносабатларда бир тарафнинг розилиги

ва топшириғига кўра иккинчи ёки бошқа иш-

тирокчиларга маҳсулотни етказиб беришда во-

ситачи бўлади.

Ўзбекистонлик

иқтисодчи

олимлар

Б.Т. Салимов ва М.С. Юсуповларнинг фикрича

“Логистикада

мева-сабзавот

маҳсулотлари

етиштириш ва экспорт қилишни давлат томо-

нидан қўллаб-қувватлаш йўналишлари ҳақида

маълумотлар бериб ўтишган[3].

Ўзбекистонлик

иқтисодчи

олимлар

Хўжаев Ф.Е. Пўлатхўжаева Д.М Иқтисодий

логистика асосан тўрттабўғинда шакилланади.

Булар молиявий, тижорат, ахбарот, сервис ло-

гистикалари. Ушбу тизимда Тижорат ва сервис

логистикаси асосий ўрин егаллайди. У мате-

риал оқимларини қонуний ташкил етилганли-

ги, моддий оқимларни кузатиб борувчи молия-

вий, ахбарот ва сервис оқимларини ўрганади[5]

Тадқиқот метадологияси

.

Тадқиқотда

илмий абстракциялаш, груҳлаш, қиёслаш, рет-

роспектив ва истиқболли, эмпирик таҳлил ва
бошқа услублардан фойдаланилди. Мақолада

илмий абстракциялаш усули ёрдамида логис-

тик компаниялларнинг молиялаштиришнинг

хорижий тажрибаси мамлакатимиз иқтисодиё-

тини ривожлантиришдги аҳамияти ва зарурати

асосланди ва логистик компаняиларнинг мо-

лиялаштиришнинг ноанъанавий усулларини

ташкилий ҳуқуқий асосларини такомиллашти-

ришнинг илмий ва амалий аҳамияти келтириб

ўтилди. Шунингдек, қиёсий таққослаш усулида

жаҳон амалиётида ва тараққий этган мамлакат-

ларда логистика фаолиятини молиялаштириш

усулларининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини

мамлакатимиздаги мавжуд асослар билан тақ-

қослаб тегишли хулосалар шакллантирилди.

Таҳлил ва натижалар.

Харажатларни

бошқариш ва молиялаштириш турли соҳаларда

бўлгани каби логистика саноатида ҳам энг

ТРАНСПОРТ, ЛОГИСТИКА ВА КОММУНИКАЦИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 3-сон

239

муҳим рақобатдош омиллардан биридир.
Логистика компаниялари ёки логистика хиз-

матларини етказиб берувчилар ушбу тобора

кучайиб бораётган интенсив рақобат шароити-

да бошқалар қаторида олдинга силжиш учун ўз

харажатларини камайтириш ва даромадларини

кўпайтириш мақсадларига эришиш йўлларини

изламоқдалар. Логистика хизматларини таш-

кил қилувчилар етказиб бериш занжирининг

бир неча босқичларида қатнашганлиги сабабли,

ушбу мақсад нафақат улар учун фойдали бўла-

ди, балки таъминот занжирида бошқа томонлар

учун ҳам мақсадга мувофиқ. Бироқ, амалиётда

логистик хизматларни ташкил қилувчилар ва

харажатларни бошқариш бўйича тадқиқотлар

етарли эамслиги кузатилмоқда. Хусусан, мав-

жуд тадқиқотлар шуни кўрсатадики, логистик

хизматларни ташкил қилувчиларнинг харажат-

лар таркибини ҳар томонлама, тизимли таҳлил

қилиш логистика соҳасида етарли даражада

эмас. Шу нуқтаи назардан, ушбу доимий изла-

нишларда логистика компанияларининг хара-

жатлар таркиби ва молиялаштиришга бағиш-

ланган тадқиқотлар ўрганилмоқда.

Логистикани молиялаштиришда моддий

оқим -тижорат логистикасининг асосий тури

бўлиб бу бир вақтнинг ўзида иқтисодий мате-
риянинг ташкилий ва унинг ҳаракат шакли ҳи-

собланади. Иқтисодий оқимларни ташкил қи-

лишнинг шаклларини ўрганиш учун алоҳида

ёндашув зарур: улар фақат логистика тизими-

нинг мувозанатли шароитларида самарали бў-

лиши мумкин [5].

Логистик компанияларнинг молиялашти-

ришда хориж тажрибаларини ўрганилганда

АҚШ мамлакатида логистика ва транспорт са-

ноати рақобатбардош ва хилма-хил соҳалардан

бири эканлиги аҳамиятлидир, айниқса ушбу

соҳа билан боғлиқ харажатларнинг нисбатан
пастлигини кузатишимиз мумкин. Логистика

соҳаси компаниянинг таъминот занжирини

таҳлил қиладиган ва мувофиқлаштирадиган

логистлардан иборатдир, логистика соҳаси

билан боғлиқ бўлган мураккабликлар туфайли

АҚШ давлатида логистларнинг ўртача иш ҳақи

йилига 74 000 долларни ташкил этади. Умуман

олганда, сўнгги бир неча йил ичида логистика

саноати барқарор бўлиб, ўсиш суръатлари

қарийб 2 фоизни ташкил этди. 2015 йилда

Қўшма Штатларнинг логистика ва транспорт

соҳаси 1,48 триллион доллар даромадга эриш-

ди, бу йиллик ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) 8

фоизини ташкил этди. Ушбу улкан рақамлар

2016 йилда ҳам давом этди, 2017 йилги кутиш-

лар ижобий кўринишга эга. [7]

Одатда, логистика компанияларининг

аксарияти турли хил соҳалардаги компаниялар

учун этказиб бериш занжирининг турли хил
эҳтиёжлари билан шуғулланадилар, Масалан:

кирувчи ва чиқувчи транспортни бошқариш,

паркни бошқариш, омборхоналар, материаллар,

буюртмаларни бажариш, логистика тармоқла-

ри, инвентаризатсия ва захираларни бошқа-

риш, талаб ва таклиф режалаштириш, учинчи

томон логистика менежменти) ва бизнес учун

товарларни ташишни режалаштириш ва бажа-

ришда зарур бўлган бошқа ҳар қандай логис-

тика хизматидан иборатдир. Логистика ва

транспорт саноати бугунги кунда Америка

Қўшма Штатлари иқтисодиётида муҳим рол

ўйнамоқда, аммо ижобий ўсишга ҳисса қўшади-

ган логистика саноатининг асосий кичик тар-

моқлари мавжуд. Ушбу кичик бўлимларга қуйи-

дагилар киради:

Ҳаво ва тезкор этказиб бериш хизматла-

ри (логистика компаниялари ҳаво ва тезкор

этказиб бериш хизматлари орқали турли хил

нарсалар учун тезкор ва вақтни сезгир ташиш-

ни таклиф қилишлари мумкин. Ҳаво ва тезкор

этказиб бериш хизматлари - бу 82 миллиард

долларлик соҳадир, бу фақат таъминот занжи-

ри эҳтиёжларини қондиришга қодир бўлмаган

кичик ва ўрта бизнесга фойда келтиради.

Темир йўлда юк ташиш: Қўшма Штатлар-

нинг темир йўл тармоғи орқали кўплаб логис-

тика корхоналари катта миқдордаги оғир юк-

ларни ва маҳсулотларни АҚШ бўйлаб олиб

ўтишга қодир. Ушбу товарларни ташиш усули

деярли ҳар бир саноат, чакана савдо ва ресурс-

ларга асосланган саноат учун ўртача 5 миллион

тонна маҳсулотни ташкил этади.

Денгиз орқали: логистика соҳасидаги

денгиз субектлари халқаро юкларни ташиш-

нинг катта қисмини ташкил этади. Денгиз жў-

натмаларига юк ташувчилар, денгиз портлари,

терминаллар ва ишчи кучи киради [1].

Автотранспорт: бу логистика саноати-

нинг энг кенг тарқалган ва таниқли ташув тури

бўлиб, ушбу орқали 10,5 миллиард тоннадан

ортиқ юкларни ташийди. Бу АҚШ бўйлаб юк-

ларни қисқа ва ўрта масофаларга ўтказишга

имкон беради.

Логистика саноати бугунги кунда дунё

учун ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Логистика

саноатисиз қишлоқ хўжалиги, кўмир ва бошқа-

лар каби қимматбаҳо ресурсларни тақсимлаш

бутун дунёда фавқулодда вазиятларга олиб ке-

лади. Бутун саноат 2008 йилдаги таназзулдан

орқага қайтганини кўрди, аммо тезда тиклан-

ди, айниқса, бугунги кунда логистика саноати-

ни қайта шакллантираётган ҳаётий тенденция-

ларга мослашиб бормоқда.

Логистика саноатининг молиялаштириш-

да қуийдаги қийнчиликлар мавжуд.

ТРАНСПОРТ, ЛОГИСТИКА ВА КОММУНИКАЦИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 3-сон

240

Барқарорлик ҳаракати:

Бутун дунё бўйлаб барқарорлик ва яшил

дўстона амалиётни ўраб турган ҳукумат меъёр-

ларининг кўпайиши ҳар бир соҳада бизнес

юритиш услубини ўзгартирмоқда. Афсуски, бу

кўплаб логистика компаниялари учун қиммат

га тушмоқда. Бугунги кунда табиий газ билан

ишлайдиган турли хил транспорт воситалари

ишлаб чиқарилмоқда, ҳатто Пенске каби йирик

транспорт компаниялари ҳам ушбу ҳаётий эко-

логик амалиётни эрта татбиқ этиш орқали

саноат соҳасида олдинда қолишмоқда.

Технология:

Технология бугунги кунда ҳар бир соҳа-

нинг энг муҳим, инқилобий таркибий қисмла-

ридан бири ҳисобланади, аммо аксарият саноат

тармоқлари ушбу муқаррар ўтиш даврлари-

нинг логистик фаолиятида секин қабул қилиш-

моқда. Хусусан логистика ва транспорт соҳаси

учун технология эволютцияси таъминот зан-

жирини бошқаришда бизнес юритишнинг ҳар

қандай услубига катта таъсир кўрсатишда да-

вом этади [7].

Бугунги кунда логистика ва транспорт

саноатига таъсир кўрсатадиган энг катта тех-

нологик ютуқлар қуйидагилардир:

Интернет

:

Доимий равишда ўсиб боради-

ган интернет орқали логистика соҳаси таъми-

нот занжирларини бошқариш соҳасида ишлар-

ни тубдан ўзгартирадиган янги ақлли қурилма-

ларни яратилиши юк ташиш жараёнларининг

қисқариши, инвентаризациясини бошқариш ва

кузатишни янада самарали ўтказиш ва истеъ-

молчиларнинг қониқишини оширишга (бу ўз

навбатида кўпроқ бизнесга олиб келиши мум-

кин) олиб келиши мумкин.

Электрон тижорат бугунги кунда логис-

тика соҳасида инқилобни амалга оширмоқда ва

логистика хизматлари ва маълумотларга асос-

ланган ечимларга катта ишончини яратмоқда.

Тобора кўпроқ логистика компаниялари ўзла-

рининг эътиборларини катта маълумотларга

эга бўлиш учун кўпроқ воситаларни татбиқ

этишга қаратадилар, бу эса истеъмолчилар-

нинг қониқиш даражасини оширишда ва му-

ваффақиятли таъминот занжирини яратади.

Ушбу соҳада логистика компаниялари-

нинг кундалик операцияларини бошқариш ус-

лубини ўзгартирадиган турли хил янгиликлар

мавжуд.

Автоматлаштириш: Ушбу консепция бу-

гунги кунда тўлиқ яратилмаган бўлса-да, тўлиқ

автоматлаштирилган юк машинаси ёки авто-

машинаси ғояси аниқ ишлайди. Бу секин ўтиш

бўлади: бу оддий круиз назорати вариантидан

бошланди, у марказда тура оладиган ва атроф-

даги автоуловлардан етарлича узоқроқ туради-

ган ва охир-оқибат юк машинасига айлана бош-

лайди. Буларнинг барчаси қанча вақт ўтиши

ҳозирча номаълум, аммо логистика соҳасидаги

кўпчиликнинг умид қилишича, бу соҳада ишчи

кучи етишмовчилигига ёрдам бериш тезроқ

амалга ошади. Объектларнинг Интернети би-
лан бирлаштирилган автоматлаштириш логис-

тика соҳасидаги омбор операцияларига ҳам

таъсир қилади. Кўплаб стартаплар ва техноло-

гик компаниялар омборларни самарали бошқа-

риш ва талабларини соддалаштиришга ёрдам

бериш учун кўпроқ автоматлаштириш ва бош-

қариш вариантларини ишлаб чиқишни бош-

лайдилар.

1-жадвал

Логистик компанияларнинг молиялаштириш турларининг таққослама жадвали

Турлар

Рейтинг

Муддат

Молиялаштириш

даври

Банк

6-10%

3-7 йил

14-30 кун

СБА

6-10%

3-7 йил

10-30 кун

Кредит линияси

5-15%

1-3 йил

7-30 кун

Факторинг

1-20%

1 йил

7 кун

Муқобил

6-25%

1-5 йил

5-7 кун

Нақд пул

1.16-1.55

3-24 ой

1-3 кун

Манба.

https://www.researchgate.net/publication

АҚШ давлатида логистика компаниялар-

нинг молиялаштиришда банклар муҳим аҳа-

миятга эгадир [8].

Кичик банклар, йирик банклар, кредит

уюшмалари ва жамоат кредиторлари томони-

дан тақдим этиладиган муддатли кредитлар ва

кредит йўналишлари бунга мисол бўла олади.

Молиялаштиришни сотиб олиш, қайта молия-

лаштириш, сотиб олиш, айланма маблағлар, иш

ҳақи тўлаш, компаниянгизни кенгайтиришга

ёрдам бериш ва бизнесдан деярли ҳар қандай

фойдаланишни ўз ичига олган кенг кўламли

мақсадларда фойдаланиш мумкин.

Логистик компанияларни молиялашти-

риш механизмлари ўз-ўзидан ташқи иқтисодий

логистик стратегиясини ишлаб чиқишда жорий

этишни қуйидаги моделлар бўйича амалга

ошириш тавсия этилади:

ТРАНСПОРТ, ЛОГИСТИКА ВА КОММУНИКАЦИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 3-сон

241

– “кредит + лизинг”;
– “equity + лизинг”;

– “консалтинг + лизинг”;

– “венчур+лизинг”;

– “ҳудудий лизинг”;

– “корпорациялар учун лизинг пакети”;

– “технология + жиҳозлар” схемаси бўйи-

ча юқори технологик жиҳозлар импорти.

Логистик компанияларнинг молия хиз-

матлари бозорида юз бераётган ўзгаришларни

умумлаштирган ҳолда, қуйидаги хулосаларга

келиш мумкин:

– Маркетинг, логистик инфратузилмалар

ва инжиниринг лизингли инвестиция лойиҳа-

ларининг таркибий ва ажралмас қисмлари бў-

либ қолмоқда, айниқса, саноатнинг қайта иш-

лаш тармоқларини ривожлантиришда техноло-

гик янгиланиш, инновациялар ва ишлаб чиқа-

риш диверсификацияси билан боғлиқ йирик

масштабли мураккаб индустриал ва инфрату-

зилмавий лойиҳаларни амалга ошириш;

– Ўзбекистонда айрим жиҳозлар етказиб

бериладиган анъанавий молиялаштиришга

доир меъёрий ҳужжатлардан алоҳида корхона-

ларга янги техникалар тўпламини ташкиллаш-

тириш ва илғор технологияларни жорий этиш

йўли билан технологик лизинг концепциясига,
сўнгра эса устувор йўналишдаги тармоқларда-

ги бир нечта индустриал логистик кластерлар

ва минтақалардаги агро озиқ-овқат кластерла-

ри доирасида ўзаро боғлиқ қайта тақсимот ва

ишлаб чиқаришлар техника ва технологиялари

модернизация қилинадиган кластер лизинги

концепциясига ўтиш талаб қилинмоқда, бу эса

умуман олганда, синергетик ва мультиплика-

тив самара беради.

Логистик компаниялар маҳаллий молия

бозорини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш

жараёнида янги-янги йўналишлар юзага кели-
тириши лозимдир. Улар қуйидагилардан ибо-

рат:

– лизинг бозорида янги иштирокчилар-

нинг юзага келиши:

– давлат ва банк шўъба лизинг компания-

лари билан бир қаторда лизинг бозорида хори-

жий лизинг компаниялари ҳам фаолият олиб

бориши мумкинлиги;

– машина ва жиҳозлар ишлаб чиқариш ва

етказиб бериш билан боғлиқ лизинг компания-

лари; тармоқ ва минтақавий лизинг компания-

лари, шунингдек, тижорат банклари ва бошқа-

лардир.

Хулоса ва таклифлар.

1.

Мамалкатимиз устувор вазифасида

экспорт ва импорт амалиётлари тобора кўлами

ошиб борар экан, транспорт логистикасига хам

талаб ошиб бораверади. Мамлакатимизда асо-

сий муоаммолардан бири мултимодал транс-
порт логистикасида махаллий корхоналарнинг

сони камлиги рақобот мавжуд эмаслиги нати-

жасида логистик компанияларни молиялашти-

ришда лизинг ташкилотларининг ўзида бўш

турган пул маблағларини молиялаштириш ор-

қали нуфузли Евпопа, Осиё ва Жаҳон банклари-

дан имтиёзли кредит линияларини шаклллан-

тириш билан ўз тасарруфида транспорт логис-

тик корхонасини молиялаштиришни йўлга қў-

йиши, бошқа логистик корхоналарини молия-

вий жихатдан таъминланишида ушбу логистик

корхоналарга мамалкат ичида ва ташқарисида

мултимодал логистик ташувларини амалга

ошириш, уни халқаро даражада йўлга қўйиши,

ушбу орқали чет эл мултимодал логистик кор-

хоналарига эхтиёжини пасайиши хўжалик юри-

тувчи субъектларнинг халқаро валюталарда

эмас балки миллий валютада хисоб китоб қи-

линиши, логистик харажатларининг камайиши,

бунинг натижасида махсулотлар таннархининг

тушишига ва дунё бозорида корхоналар томо-

нидан ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулотла-

ри рақобатга киришига замин яратади.

2.

Омборхона логистикасини озиқ-овқат

махсулотлари билан ички бозорни тўйинтириш

хамда чет мамалкатларга экспорт хажмини
оширишда мураккаб системали агрегат совут-

гичларни олиб келинишида ва ўрнатишда ли-

зинг хизматлари корхона ва ташкилотларга ўз

хизматларини таклиф қилиши, корхоналар

лизинг орқали амалга оширишдан иборатдир.

Ушбу ҳолат келажакда мавжуд ресурсларнинг

тежалишига мамалкатимизда истемол харажат-

ларини пасайишида ўз ўрнини топади.

3.

Хориж амалиётлар тажрибасини ино-

батга олган ҳолда Инфратузилмаларни ривож-

лантириш ва логистика вазирлиги агентлиги

ёки қўмитаси ташкил қилиниши, ушбу ташки-
лот ўз тасарруфига саноат зоналари, эркин

иқтисодий зоналар, логистик марказлар, техно-

парклар ҳамда кластерларни олиб логистик

амалиётларни амалга ошириш.

4.

Логистик компанияларнинг молия-

лаштиришда

- лизинг хизматлари бозорининг ривож-

ланиш тенденцияларини чуқурроқ ўрганиш;

- лизинг олувчиларни рағбатлантириш

чора-тадбирларини амалга ошириш;

- лизинг хизмати кўрсатиш чоғида қониқ-

маган эҳтиёжларни аниқлаш;

- республика ва халқаоро молия бозорла-

рида банк капилатни фаол аралшувини таъ-

минлаш;

- молиявий хизматлар бозорини жадал

ривожлантириш;

ТРАНСПОРТ, ЛОГИСТИКА ВА КОММУНИКАЦИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 3-сон

242

- йирик молиялаштириш манбаларининг

фонд бозорига йўйналтириш;

- банк кредитларини паст фоизли ставка-

ларини жорий этиш;

- ўз тасарруфида транспорт логистик кор-

хонасини йўлга қўйиши, бошқа логистик кор-

хоналарини молиявий жихатдан таъминлани-

шида ушбу логистик корхоналарга мамалкат

ичида ва ташқарисида мултимодал логистик

ташувларини амалга ошириш, уни халқаро

даражада йўлга қўйишдан иборатдир. Логистик
компаниялар яқин келажакда молия-инвести-

ция занжиридаги барча иштирокчилар ўртаси-

даги тартибланган ва химояланган муносабат-

ларни, иқтисодиёт ва худудий логистик инфра-

тузилманинг асосий тармоқларининг модерни-

зация қилинишини таъминловчи молиявий

инновацион иқтисодиётининг барқарор ривож-

ла-нишининг таъминлаб берувчи истиқболли

воситалардан бирига айланиши мумкин.

Манба ва фойдаланилган адабиётлар:

1.

Джеймс С. Джонсон, Дональд Ф. Вуд, Дэниел Л. Вордлоу, Поль Р. Мерфи-мл. Modern logistics (Современная

логистика). Учебное пособие. – М.: “Вильямс”, 2015.

2.

Есенкин Б.С. Крылова М.Д. “Логистика в книжном деле”. Учебник URL :http://www.hi-edu.ru/e-

books/xbook118/01part-014.htp (дата обращения 10.09.2016)

3.

Салимов Б.Т., Юсупов М.С. Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ва экспорт қилишни

давлат томонидан қўллаб-қувватлаш йўналишлари. Илмий мақола. “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар”
илмий электрон журнали. № 4, 2015 йил июль-август

4.

Стратегическое развитие малаго бизнеса и формы поддержки индивидуального

предпринимательства [Элктронный ресурс]: монография. Нижний Новогород: НОО “Профессиональная наука”,
2018.- Режим доступа: http: // scipro. Ru / Conf / monographbusiness.

5.

Хўжаев Ф.Е., Пўлатхўжаева Д.М., Aйтиева С.A., Тижорат ва сервис логистикаси “Тошкент” 2018 йил ўқув

қўлланма.

6.

Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 2 декабрдаги ПҚ-3422-сонли қарори

7.

https://gudcapital.com/logistics-loans-freight-transport-financing/

8.

https://www.researchgate.net/publication

.

ТРАНСПОРТ, ЛОГИСТИКА ВА КОММУНИКАЦИЯ

Библиографические ссылки

Джеймс С. Джонсон, Дональд Ф. Вуд, Дэниел Л. Вордлоу, Поль Р. Мерфи-мл. Modern logistics (Современная логистика). Учебное пособие. - М.: "Вильямс", 2015.

Есенкин Б.С. Крылова М.Д. "Логистика в книжном деле". Учебник URL :http://www.hi-edu.ru/e-books/xbookl 18/01 part-014.htp (дата обращения 10.09.2016)

Салимов Б.Т., Юсупов М.С. Узбекистонда мева-сабзавот мацсулотлари етиштириш ва экспорт цилишни давлат томонидан куллаб-гувватлаш йуналишлари. Илмий ма^ола. "И^тисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. № 4,2015 йил июль-август

Стратегическое развитие малого бизнеса и формы поддержки индивидуального предпринимательства [Элктронный ресурс]: монография. Нижний Новогород: НОО "Профессиональная наука", 2018.- Режим доступа: http: //scipro. Ru / Conf/monographbusiness.

Хужаев Ф.Е., Пулатхужаева Д.М., Айтиева С.А., Тижорат ва сервис логистикаси "Тошкент" 2018 йилукув кулланма.

Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 2 декабрдаги ПК^-3422-сонли царори

https://gudcapital.com/logistics-loans-freight-transport-fmancing/

https://www.researchqate.net/publication.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов