1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚАРО ИСЛОМ АКАДЕМИЯСИ
РАВШАН АБДУЛЛАЕВ
ИСЛОМ ИҚТИСОДИЁТИДА
САВДО ВА ТАДБИРКОРЛИК
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим
вазирлиги томонидан олий ўқув юртлари талабалари учун
дарслик сифатида тавсия этилган
Тошкент
«EFFECT-D» – 2022
2
УЎК: 28:339(07)
КБК: 86.38
65.428
А
-15
Масъул муҳаррир:
Шайх Абдулазиз Мансур –
Ўзбекистон Ислом Цивилизацияси Маркази
Тақризчилар:
Нурислом Тухлиев –
иқтисод фанлари доктори, профессор;
Бурҳониддин Аҳмедов –
исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори PhD;
Чори Ҳусанов –
иқтисод фанлари номзоди
Ислом иқтисодиётида савдо ва тадбиркорлик:
олий ўқув
юрти талабалари учун дарслик. Р. Абдуллаев / – Т.: «EFFECT-D»
нашриёти , 2022. – 232 б.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин
ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 19 ноябрдаги 03-07/7111 –
сонли хулосаси асосида тайёрланди.
Дарсликда савдо ва тадбиркорлик масалалари Қуръони карим
ва ҳадис таълимотлари ҳамда замонавий ёндашувлар асосида ёри-
тилган. Шунингдек, саҳиҳ, фосид ва ботил савдо турлари ҳамда ше-
рикчиликка асосланган тадбиркорлик фаолиятининг хусусиятлари,
шартлари ва шаръий ҳукмлари баён этилган.
Китоб олий ўқув юрти талабалари, тадқиқотчилар ва кенг жа-
моатчиликка мўлжалланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазир-
лигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500–319-сонли буйруғи билан олий
ўқув юртлари талабалари учун дарслик сифатида тавсия этилган.
ISBN: 978-9943-7840-1-7
© Абдуллаев Р., 2022
© “EFFECT-D” нашриёти, 2022
3
МУҚАДДИМА
Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган туб иқти-
содий ислоҳотлар сўнгги беш йил ичида ўзининг янги палла-
сига кўтарилди. Ўтган давр мобайнида мамлакатимизнинг
жаҳондаги нуфузи ва обрўси сезиларли даражада ўсди. Зероки,
Ўзбекистоннинг яқин ва узоқ хориж давлатлари, хусусан,
мусулмон мамлакатлари билан ижтимоий-иқтисодий алоқала-
ри янада жадаллашди. Юксак молиявий салоҳиятга эга араб
давлатларидан кириб келадиган инвестицияларга кенг йўл
очилди. Йирик, ўрта ва кичик бизнес субъектлари йўлидаги
кўпгина ғовлар олиб ташланиб, уларнинг эркин ривожланиши
учун барча имкониятлар яратилди.
Президентимиз Ш.Мирзиёев Ислом Ҳамкорлиги Ташки-
лотининг нуфузли анжуманида сўзлаган нутқида шундай деб,
таъкидлаган эди: “Ислом олами улкан иқтисодий, инвестицион
салоҳият, энергетика ресурсларига эга. Улардан тўғри фойда-
ланиш, Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг
халқаро савдо иқтисодий, молиявий, инвестицион ҳамкорли-
гини кенгайтириш, мамлакатларимизни бирлаштирадиган
транспорт йўлларини ташкил этиш юксак иқтисодий тараққиёт
кўрсаткичларига эришиш имконини беради ва бу пировард
натижада бошқа барча соҳаларнинг ривожланишида асос бўлиб
хизмат қилади”.
Маълумки, юрт равнақи ва халқ фаровонлиги, аввало,
тожирлар, тадбиркорлар, ҳунармандлар, фермерлар, бир сўз
билан айтганда, товар ишлаб чиқарувчи ва бизнесменларнинг
ҳалол меҳнатига бевосита боғлиқ. Табиийки, улар ўз
фаолиятлари давомида бир-бирлари билан иқтисодий муноса-
батларга киришадилар. Мана шу жараёнда уларнинг ҳар бир
ҳаракати, бажарадиган амали замонавий қонун ҳужжатлари
билан ҳамоҳанг равишда шаръий меъёрлар асосида тартибга
солинса, мақсадга мувофиқ бўлади. Боиси, улар ўртасида
зиддият ва низога ўрин қолмайди.
Гўзал ахлоқли савдогарлар боис, миллионлаб инсонлар
Исломни қабул қилганлар. Малайзия, Индонезия, Филиппин
4
каби узоқ мамлакатларга Ислом дини ҳалол савдогар аждод-
ларимиз орқали кириб борган. Улар атайин бориб, Исломга
даъват қилмаганлар, балки улар савдо-сотиқ жараёнида ўз-
ларидаги тожирлик одобини намоён қилганлар, холос. Улар
ҳалол, покиза, ишончли, хушмуомала ва бағрикенг бўлганлар.
Шу боис, ўша ерлик туб аҳоли уларни фаришталарга қиёслаган,
мусулмон эканликларидан хабар топиб, уларга юксак эҳтиром
кўрсатишган.
Мазҳаббошимиз Абу Ҳанифа (Имоми аъзам)нинг шогирди
Имом Муҳаммад Шайбонийдан сўрабдилар: “Сиз фиқҳий-
ҳуқуқий масалаларга тааллуқли кўп китоблар таълиф қилган-
сиз. Лекин зуҳду тақводорлик мавзусида бирор асар ёзма-
дингиз. Бунинг сабаби нима?”- деганларида, Имом Муҳаммад:
“Ахир “Китобул-байъ”, яъни савдо-сотиқ қонун-қоидаларига
доир асар ёзиб қўйдим-ку!”- деб жавоб берган эканлар.
Демак, савдо-сотиқда ҳалол муомала қилиб, унга ёлғон гап,
алдамчилик каби иллатларни аралаштирмаслик зуҳду тақво,
художўйлик каби улуғ даража ва мақомларга тенг хислатлардан
саналар экан. Ҳаромни ҳалолдан ажратадиган савдогарнинг
иши ибодатдир. Савдонинг асоси – ҳалоллик ва ишончлилик
уйғунлиги, давр талабларини ҳисобга олиш, мижозларга меҳри-
бонлик ва уларга хушмуомалалик билан муносабатда бўлиш-
дир. Ким бу ахлоқдан четга чиқса, савдо-сотиқ фаровонлигини
йўқотади ва даромад манбасини ўз қўллари билан ёпади.
Ушбу дарсликда ислом иқтисодиётида савдо ва тадбир-
корлик масалалари атрофлича баён этилган бўлиб, уларни
нафақат иқтисодиёт йўналишлари талабалари, балки тижорат
ёки тадбиркорлик билан шуғулланишни ният қилган ҳар бир
инсон билиши, аввало, уларнинг ўзи учун, қолаверса, бутун
жамият учун манфаатли бўлиши муқаррардир.
Шайх Абдулазиз Мансур
5
1-боб. ИСЛОМДА САВДОНИНГ
ШАРЪИЙ ҲУКМЛАРИ
Дарснинг мақсади:
Ислом иқтисодиётида савдонинг мазмун-моҳияти, касб-
лар ичида тутган ўрни ва шаръий ҳукмларини тушунтириш.
Режа:
1.1.
Исломда савдо таърифи ва тожирликнинг касблар ичи-
да тутган ўрни.
1.2.
Савдо-сотиқнинг рукни ва шаръий ҳукми.
1.3.
Савдода “ийжоб” ва “қабул”, муомала объектига қўйи-
ладиган талаблар.
Таянч иборалар: маҳсулот айирбошлаш, умумий эквива-
лент, рибо (судхўрлик), савдо-сотиқ, байъ, ижмо, қиёс, “талаб
ва таклиф”, “ҳалол” ва “ҳаром”, муомала объекти, фожир,
санамлар.
1.1. Исломда савдо таърифи ва тожирликнинг касблар
ичида тутган ўрни
Инсоният тарихида савдо-сотиқ муносабатларининг пайдо
бўлиши ва ривожланиши узоқ ўтмишга бориб тақалади.
Натурал хўжалик даврида маҳсулот айирбошлаш ва савдо-
сотиқ каби тушунчаларга ўрин бўлмаган. Зероки, ҳар қандай
маҳсулот, уни етиштирган жамоанинг ўз эҳтиёжлари учун
ишлаб чиқарилган. Бироқ, ишлаб чиқаришнинг тобора ихти-
сослашуви ва алоҳидалашуви натижасида кишилик жамиятида
товар хўжалиги вужудга келди. Бу эса, пировардида, товар
айирбошлаш ва савдо-сотиққа кенг йўл очиб берди.
Дастлаб савдо-сотиқ, асосан, бартер усулида, яъни товарни
товарга айирбошлаш орқали амалга оширилган. Кейинчалик
умумий эквивалент вазифасини айрим товарлар ва қимматли
металлар бажарган. Савдо-сотиқ ҳажмининг тобора ортиб бо-
риши умумий эквивалент сифатида пулнинг вужудга келишига
замин яратди.
6
Ислом пайдо бўлгунга қадар Арабистон ярим оролида
савдо-сотиқ ниҳоят даражада ривожланган ва қарз олди-
бердисида рибо (судхўрлик) кенг тарқалган амалиёт ҳисоблан-
ган. Исломгача бўлган динларнинг, деярли, барчасида рибо
тақиқланган бўлишига қарамай, тадбиркор ва тожирлар томо-
нидан у оддий ҳол сифатида қабул қилинган.
Савдонинг жоизлиги ва рибонинг тақиқланиши ҳақидаги
оятлар Муҳаммад Пайғамбар(с.а.в)га нозил бўла бошлаши
билан мусулмонлар ўртасида судхўрликка нисбатан муносабат
тубдан ўзгарди. Эътиқоди мустаҳкам савдогарлар ўз фаолиятида
рибодан холи бўлишга ҳамда судхўрлар қарзидан фойдаланмас-
ликка ҳаракат қилганлар. “Пайғамбаримиз(с.а.в)га рисолат
келганда ҳам инсонлар савдо-сотиқ билан шуғулланар эди.
Расулуллоҳ(с.а.в) уларни қайтармадилар, балки, ўзлари бевосита
ва билвосита савдо-сотиқ билан шуғулландилар. Савдо-
сотиқнинг шаръий эканлигига уламолар ижмоъ қилишган.”
1
Ислом динида савдонинг аҳамияти ва тутган ўрни ғоят
беқиёсдир. Қуйидаги тарихий лавҳа ҳам бунинг очиқ ифо-
дасидир. Расулуллоҳ (с.а.в) Мадинаи Муавварага ҳижрат қилиб
борганларида дастлаб масжид қурдирган бўлсалар, иккинчи
ишлари у ерда мусулмонлар учун савдо маркази – бозор
ташкил қилиш бўлди. Бу вақеа ислом тарихида машҳурдир.
Шуни назарда тутган ҳолда айтишимиз мумкинки, исломда
Аллоҳ таолога ибодат қилишдан кейин, ҳалол тижорат билан
шуғулланиш ҳам муҳим амаллардан биридир.
Маълумки, инсон ҳаётининг аксарият қисми молиявий
муомала билан ва шунга доир муаммолар таъсирида ўтади.
Чунки турмуш шуни тақозо этади. Агар молиявий муомала,
олди-бердилар тўғри йўлга қўйилмаса, зарурий қоидалар ишлаб
чиқилмаса, турмуш қийинлашиб, одамлар орасида келишмов-
чиликлар кўпайиб кетган бўларди. Қуръони каримда муомалот,
яъни инсонлар ўртасида юз берадиган барча молиявий
иқтисодий муносабатлар, хусусан, савдо-сотиқ ва тадбиркор-
лик билан боғлиқ масалаларнинг умумий қоидалари баён
1
Нодир Набижон ўғли.
Ҳалол тижорат сирлари. Т.: “Мовароуннаҳр”,
2004. -5 б.
7
этилган. Пайғамбаримиз(с.а.в) томонидан эса ушбу қоидалар-
нинг тафсилотлари муфассал тарзда тушунтирилган. Мусулмон
уламолари Ислом динининг беш арконидан бири бўлган намоз
масалаларини нечоғли чуқур ўрганган бўлсалар, савдо
масалаларини ҳам шунчалик мукаммал ўрганишган.
1
Уламолар:
“Ҳақиқий тақво савдодан ҳосил бўлади”
, де-
йишган. Имом Абу Ҳанифанинг шогирдлари Имом Муҳам-
маддан зуҳду тақво тўғрисида китоб ёзиб беришни сўрашганда:
“Ахир савдо-сотиқ тўғрисида китоб ёзиб қўйдим-ку! Яъни,
сизлар орзу қилган зоҳидлик, тақводорлик каби олий сифат-
ларга эришиш, айнан савдо-сотиқ тўғрисидаги асарни ўқиш ва
ундаги кўрсатмаларни ҳаётга татбиқ қилиш билан бўлади. Зеро,
ҳақиқий тақво Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсалардан сақла-
ниш ҳамда ҳалол қилган нарсалари учун рағбат қилишликдир”,
деган эканлар.
2
Ал-Баззор ва Ал-Ҳоким (р.а.) ривоятларида Руфъа ибн
Рофиъдан ривоят қилинишича, бир киши Пайғамбари-
миз(с.а.в)дан: Ё Расулуллоҳ, энг афзал касб қайси?- деб, сўра-
ганда, Пайғамбар(с.а.в):
“Кишининг ўз қўли билан қилган иши
ва ҳар бир ҳалол - яхши савдосидир”
, деб жавоб қайтардилар.
Имом Байҳақий, Ибн Можа ва Ибн Ҳиббон ривоят қилган
ҳадисда:
“Олди-берди, савдо-сотиқ ўзаро розилик асосида
бўлсин”
, дейилган.
Тижорат ва савдонинг касблар ичида тутган мақоми ҳамда
уларнинг инсонлар ҳаётида муҳим аҳамият касб этиши ҳақида
кўплаб ҳадислар мавжуд. Улардан бирида
“Касбларнинг энг
яхшиси – савдогарликдир”
, дейилган.
Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда эса шундай дейи-
лади:
“Ростгўй, омонатли савдогар (қиёмат куни) набийлар,
сиддиқлар ва шаҳидлар билан бирга туради”.
Ушбу ҳадисдан
кўриниб турибдики, савдогарларнинг мақоми ислом динида энг
олий ҳисобланган набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар мақомига
тенглаштирилган.
1
Р. Сайфуддинов.
Ҳалол савдо касбларнинг яхшиси. Т., 2011. - 3 б.
2
Нодир Набижон ўғли.
Ҳалол тижорат сирлари. Т.: “Мовароуннаҳр”,
2004. - 4 б.
8
Рифоъа(р.а.)дан ривоят қилинади: “У киши Набий(с.а.в.)
билан намозгоҳга чиққан эканлар. У Зот(с.а.в.) савдо қилаётган
одамларни кўриб: “
Эй тожирлар жамоаси!
”, дедилар. Улар
бошларини кўтаришиб, чақириққа жавобан қарашди. Шунда у
Зот: “
Албатта, тожирлар қиёмат куни фожирлар
1
бўлиб
қайта тирилурлар. Аллоҳга тақво қилган, яхшилик ва
ростгўйлик қилганлар бундан мустасно
”, дедилар”.
2
Албатта,
мазкур улуғ зотлар билан бир сафда турувчи ва олий сифатлар
эгаси бўлган савдогар савдо қилганда фожирлик, алдамчилик,
ҳаромхўрликка йўл қўймайди. Агар тожир тақводор, яхшилик
қилувчи ва ростгўй бўлмаса, бу дунёда ҳасрат чекади, охиратда
эса шарманда бўлади.
1.2.
Савдо-сотиқнинг рукни ва шаръий ҳукми
Ислом ҳуқуқида савдо шаръий аҳд (келишув) бўлиб,
Қуръони карим ва Суннатда ҳамда ақлий далиллар билан собит
бўлган. Савдо-сотиқнинг тўғри ёки нотўғри, шаръий истилоҳда
айтганда, жоиз ёки ножоиз бўлишига далолат қилувчи
тамойиллар шаръий далиллардан ташкил топган. Шаръий
далиллар эса, аввало, Қуръони карим ва ҳадислардан изланади.
Бироқ, ҳаётда шундай масалалар ҳам учрайдики, уларни
бевосита мазкур манбалардан топиб бўлмайди. Бундай ҳол-
ларда, албатта,
ижмо
ва
қиёс
га мурожаат қилинади.
Савдо-сотиқ масаласи инсонларнинг кундалик ҳаёт
фаолиятида кўп учраши ва муҳим аҳамиятга эга эканлиги,
шунингдек, гоҳида зиддиятли ҳолатларга сабаб бўлганлиги
боис, савдога оид бир қатор Қуръони карим оятлари нозил бўл-
ган. Булар ичида энг асосийси “Бақара” сурасининг 275 ояти-
дир:
“...Аллоҳ савдони ҳалол ва рибони ҳаром қилган”
3
.
1
Фожир
– гуноҳ қилувчи, ёлғон гапирувчи, зулм ўтказувчи, кўп гуноҳ-
ларни қилиб, тавбани кечиктирувчи кимса.
2
Р. Сайфуддинов.
Ҳалол савдо касбларнинг яхшиси. Т., 2011. -15 б.
3
Шайх Абдулазиз Мансур.
Қуръони карим маъноларининг таржимаси ва
тафсири. Т.: “Тошкент ислом университети”, 2009. -47 б.
228
МУНДАРИЖА
Муқаддима .................................................................................................... 2
1-боб. ИСЛОМДА САВДОНИНГ ШАРЪИЙ ҲУКМЛАРИ............... 5
1.1. Исломда савдо таърифи ва тожирликнинг касблар ичида
тутган ўрни ........................................................................................ 5
1.2.
Савдо-сотиқнинг рукни ва шаръий ҳукми .................................. 8
1.3.
Савдода “ийжоб” ва “қабул”, муомала объектига
қўйиладиган талаблар................................................................... 10
2-боб. ИСЛОМДА САВДО-СОТИҚ ОДОБЛАРИ .............................. 16
2.1. Савдода ростгўйлик, сахийлик ва фойдада
ҳаддан ошмаслик ........................................................................... 16
2.2. Савдода қасам ичишдан ўзини сақлаш ва эҳсон-садақа
қилиб туриш ................................................................................... 19
2.3. Савдо-сотиқда шаффофлик ва аниқлик .................................... 21
3-боб. РИБО (СУДХЎРЛИК) САВДОСИ ............................................. 25
3.1. “Рибо” сўзининг луғавий ва истилоҳий маънолари ............... 25
3.2. Рибонинг Қуръони карим оятларида тақиқланиши ............... 27
3.3. Савдо ва қарз рибоси..................................................................... 31
4-боб. САҲИҲ САВДО ВА УНИНГ ТУРЛАРИ .................................. 36
4.1. Саҳиҳ савдонинг моҳияти ва унинг турлари ........................... 36
4.2. Муробаҳа савдоси .......................................................................... 39
4.3. Муробаҳа битимини амалга ошириш босқичлари ва унда
учраши мумкин бўлган хатоликлар .......................................... 43
5-боб. САҲИҲ САВДО ШАРТЛАРИ ..................................................... 49
5.1. “Инъиқод”- савдонинг боғланиш шартлари ............................ 49
5.2. “Сиҳҳа”- савдонинг саҳиҳ бўлиш шартлари ............................ 53
5.3. “Нафаз” савдони амалга ошириш шарти ва “лузум”
савдонинг якуний боғланиши зарурияти ................................. 57
6-боб. САЛАМ САВДОСИ ....................................................................... 62
6.1. “Салам” ва “Салаф” сўзларининг луғавий ва истилоҳий
маънолари ....................................................................................... 62
6.2. Салам савдосининг шаръий ҳукмлари ва замонавий
талқинлари ...................................................................................... 64
229
6.3. Салам савдосининг умумий шартлари ...................................... 67
7-боб. САВДО МУНОСАБАТЛАРИДА ГАРОВ (РАҲН)
МАСАЛАСИ ................................................................................. 72
7.1. Гаровнинг моҳияти ва анъанавий иқтисодиётда
қўлланилиши .................................................................................. 72
7.2. Гаровнинг жоизлиги ҳақидаги оят ва ҳадислар ....................... 74
7.3. Гаровга доир умумий фиқҳий қоидалар .................................... 76
7.4. Шериклик нарсани гаровга қўйиш ва уни тасарруф қилиш . 79
8-боб. САВДОДА ИХТИЁР ШАРТИ ..................................................... 84
8.1. Ихтиёр шартида муддат ва мулкка эгалик қилиш
масалалари ....................................................................................... 84
8.2. Кўриш хиёри, ихтиёрнинг бузилиш ҳолатлари ....................... 87
8.3. “Харож” тушунчаси ва “Иқола”- савдони бузиш .................... 90
9-боб. БОТИЛ ВА ФОСИД САВДО ТУРЛАРИ ................................... 96
9.1. Ботил савдо моҳияти ва унинг турлари ..................................... 96
9.2. Фосид савдо моҳияти ва унинг турлари .................................. 100
9.3. “Муҳоқала”, “музобана”, “муъовама”, “мухобара”
ва “суня” савдолари моҳияти .................................................... 104
10-боб. ИСЛОМ ИҚТИСОДИЁТИДА ҚАРЗ МАСАЛАСИ,
“ОРИЯ” ВА УНИНГ ТУРЛАРИ ............................................. 107
10.1. Қарзга оид шаръий ҳукмлар ва қарз муомаласи
одоблари ........................................................................................ 107
10.2. Қарз муносабатларида учрайдиган шартлар ........................ 113
10.3. “Ория”нинг мазун – моҳияти ва турлари .............................. 116
11-боб. САРФ ВА ИСТИСНОЪ САВДОЛАРИ .................................. 121
11.1. “Сарф” сўзининг луғавий ва истилоҳий маънолари,
сарф савдосининг шартлари ...................................................... 121
11.2. “Истисноъ” савдосининг мазмун-моҳияти ва шариатда
жоизлиги ........................................................................................ 124
11.3. Истисноъ шартномасининг хусусиятлари ва
саламдан фарқи ............................................................................ 127
12-боб. ТОВАР АЙИРБОШЛАШ ШАКЛИ, ТОВАР НАРХИ ВА
МИҚДОРИГА КЎРА САВДО ТУРЛАРИ ............................. 131
12.1. Товар айирбошлаш шаклига кўра савдо турлари ................ 131
230
12.2. Нархнинг белгиланишига кўра савдо турлари .................... 134
12.3. Товар миқдорига кўра савдо турлари .................................... 140
13-боб. ИСЛОМДА ТАҚИҚЛАНГАН САВДО ТУРЛАРИ,
ҚАСАМХЎРЛИК ВА ИҲТИКОР МАСАЛАЛАРИ............ 144
13.1. Исломда тақиқланган одам савдоси, тана савдоси,
пора ва ёлғон савдолар ............................................................... 144
13.2. Савдода қасамхўрлик ва унинг каффорати .......................... 147
13.3. Савдода “иҳтикор” масаласи ва унинг мазмун-моҳияти... 151
14-боб. ИСЛОМДА ТАДБИРКОРЛИК ВА ШЕРИКЧИЛИК
МАСАЛАЛАРИ ......................................................................... 158
14.1. Ризқни ҳалол касб орқали талаб этиш ................................... 158
14.2. Ширкат муомаласи ва унинг Қуръони каримда зикр
этилиши ......................................................................................... 162
14.3. “Инон”, “вужуҳ”, “саноеъ ва тақаббул” ширкатлари.
Ширкатни ботил қилувчи ҳолатлар ........................................ 165
15-боб. ФОЙДА ВА ЗАРАРЛАРНИ ТАҚСИМЛАШГА
АСОСЛАНГАН ШЕРИКЧИЛИК: МУЗОРАБА ВА
МУШОРАКА .............................................................................. 171
15.1. Музорабанинг ҳукми ва замонавий талқинлари
ва унинг шакллари ...................................................................... 171
15.2. Музорабанинг турлари ва шартлари ..................................... 174
15.3. Мушораканинг ҳукми, замонавий талқинлари ва унинг
шакллари ....................................................................................... 178
16-боб. ИЖАРА ШЕРИКЧИЛИГИ, САВДОДА ВАКОЛАТ
МАСАЛАЛАРИ ......................................................................... 182
16.1. Исломда ижара муносабатларининг мазмун-моҳияти ...... 182
16.2. Ижаранинг рукни ва саҳиҳ бўлиш шартлари ...................... 186
16.3. Савдода ваколат масалалари ................................................... 189
17-боб. КЎЧМАС МУЛКДАГИ ШЕРИКЧИЛИК - “ШУФЪА”,
АЙРИМ САВДО ТУРЛАРИ, САВДОДА КАСОДГА
УЧРАШ ....................................................................................... 194
17.1. “Шуфъа”нинг луғавий ва истилоҳий маънолари
ва моҳияти ..................................................................................... 194
17.2. “Таварруқ” савдосининг ҳукми ва турлари.......................... 197
231
17.3.“Байъ ийна”, “Байъ ал-дайн” ва “Байъ истижрор” савдолари.
Савдода “касодга учраш” (банкротлик) .................................. 201
18-боб. МУЗОРАЪА ШЕРИКЧИЛИГИ .............................................. 206
18.1. Исломда ер муносабатлари, экин экиш ва зироатчилик .... 206
18.2. Музораъанинг шартлари ва ҳосил тақсимоти ...................... 209
18.3. Шерикликка суғориш - “мусоқот”, “харс”, “ширб” ва
“жоиҳа” масалалари .................................................................... 212
Глоссарий .................................................................................................. 219
Фойдаланилган ва тавсия этиладиган адабиётлар ......................... 225
232
Ўқув адабиёти
РАВШАН АБДУЛЛАЕВ
ИСЛОМ ИҚТИСОДИЁТИДА
САВДО ВА ТАДБИРКОРЛИК
ДАРСЛИК
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 19 ноябрдаги
03-07/7111 – сонли хулосаси асосида тайёрланди.
Му
ҳ
аррир: Башорат Aзамова
Дизайнер: Умид Рахматов
Са
ҳ
ифаловчи: Комил Рахматов
«EFFECT-D» нашриёти
Нашр. лиц. № АА 0016. 19.08.2019 й.
09.02.2022 да нашрга рухсат этилди. Формат 60х84
1
/
16
.
Шартли б.т. 14,25. Ҳисоб. б.т. 14,5. Times гарнитураси.
150 нусха. 03-буюртма.
Манзил: Тошкент ш., Абай кўчаси 16-А уй
Тел.: +998 97 755-99-07, +998 94 673-99-07.
Электрон почта:
info@effectnashr.uz
«AZMIRNASHRPRINT» босмахонасида чоп этилди.
100200, Тошкент шаҳри, Адҳам Раҳмат кўчаси, 10 уй.
Китобни батафсил ўқиш учун қуйидаги ликка ўтинг:
https://asaxiy.uz/uz/product/ravshan-abdullaev-islom-iqtisodiyotida-savdo-va-
Чтобы прочитать книгу подробно, перейдите по ссылке:
https://asaxiy.uz/product/ravshan-abdullaev-islom-iqtisodiyotida-savdo-va-
To read the book in detail, follow the link:
https://asaxiy.uz/product/ravshan-abdullaev-islom-iqtisodiyotida-savdo-va-
