All articles
Вопросы цифровизации библиотечных коллекций туркестанского края колониального периода
Современные технологии библиотечно-информационной деятельности стали частью повседневности во втором десятилетии ХХI века. К цифровизации все активнее подключаются библиотечные учреждения. В отрасли все активнее используют информационные системы учета посетителей, формируют электронные базы данных, создают сложноустроенные порталы и виртуальные выставки, внедряют технологии дополненной и виртуальной реальности
Влияние цифровой трансформации образовательных ресурсов в гуманитарной сфере
В современных условиях наблюдаются быстрые изменения, которые касаются цифровизации множества отраслей. И основными направлениями цифровой трансформации в секторах науки и образования является как государственная политика, так и создание информационной образовательной среды, что должно отвечать всем тем требованиям, которые нацелены на внедрение научно-образовательных платформ в учебных заведениях
Влияние Фараби на творчество Алишера Навои
Алишер Навои в известной степени был знаком с античной философией, с уважением отзывался о мыслителях прошлого, окружал своих героев - справедливых правителей - мудрыми наставниками. Навои в своем творчестве испытал огромное влияние философского наследия Абу Насыра Фараби, которого называл «Вторым учителем». Данная статья посвящена раскрытию некоторых 1раней влияния Фараби на философское мировоззрение Алишера Навои.
Визуальный архив и его место в истории Туркестана
Доминанта «визуального» в современной культуре все больше подталкивает нас к поиску иллюстраций нашего прошлого. Фотография, как материальный источник, кажется говорит ярче и больше об ушедшей эпохе, чем это делал бы текст. Обращаясь к «археологическому подходу» Мишеля Фуко [2], изображение позволяет исследователю вслед за фотографом интерпретировать конкретный пример реальности. А возможность репродукции фотографии делает её как источник доступным для понимания широкой публики, не требуя того, что требует текст от своего читателя
Визуализация цифровой документальной базы данных о деятельности Шарафа Рашидова
Были собраны и оцифрованы разнотипные и разновременные материалы о деятельности Шарафа Рашидова и той эпохи. Показан его вклад в развитие Узбекистана в период с 1950 по 1983 года. Нами была разработана “форма” для наполнения её контентом о деятельности Шарафа Рашидова. Были получены предварителные данные о том, что за период деятельности Шарафа Рашидова было создано 3 области, 37 новых районов, 77 поселков городского типа получили статус города, было построено с нуля 9 городов. Разработана визуализация цифровой документальной базы данных коллективной памяти о деятельности Шарафа Рашидова. На веб-графической основе. Она позволяет оперативно обновлять материалы, обмениваться ими, проводить научные исследования, а также использоваться в качестве наглядного пособия на лекциях по новой истории и экономике Узбекистана
Визуал тадқиқотларда рақамли технологиялардан фойдаланиш масалалари
ХХI аср - юқори компьютер технологиялари асри ҳисобланади. Замонавий технологияларнинг ривожланиб бориши билан, барча фан соҳаларида бўлганидек, тарих фанида ҳам тадқиқот ва изланишлар олиб боришнинг янги манбалари ва усуллари шаклланди.
Визуал антропологияда рақамли технологияларнинг ўрни
Визуал антропология – бу фотосуратлар, видео ва аудио ёзувларга асосланган маданият ҳодисаларини тавсифлаш ва таҳлил қилиш усули ҳисобланади. Бугунги кундаги глобаллашув ва трансформация жараёнлари шароитида дунёда антропологиянинг турли илмий йўналишлари шаклланиши ва ривожланишини талаб этмоқда. Бу жараёнда маданий (ижтимоий) антропологиянинг таркибий қисми сифатида визуал антропология ҳам ўз ўрнига эга бўлиб бормоқда. Визуал антропология фан йўналиши сифатида шакилланмасдан анча олдин ҳам, хусусан, 1880- йиллардан европалик ва америкалик этнологлар ўз тадқиқотларида фотоапаратлардан фойдаланганлар. Бу тадқиқот йўналишини улар, асосан, бирор маданятни йўқ бўлиб кетиш арафасида деб ҳисоблаб, уни баъзи бир жабҳаларини сақлаб қолиш мақсадида ўз тадқиқот усулларига қўшган
Введение Джахана Тайрибаса в Куешли Шахар Куриш в нашей стране
This article talks about the implementation of the works carried out in developed countries in the improvement of energy efficiency of buildings, which is one of the most pressing issues today, and the works being carried out in this regard, as well as the expected results.
Вақт бирликлари ва ўлчамлари
Вақт замоннинг бир миқдори, у тез ўтади ва уни тўхтатишнинг ҳам имкони йўқ. Биз шу учун ҳам вақтни ғанимат билиб, унинг ҳар бир сонияси, дақиқасидан унумли фойдаланишимиз керак.
Буюк ипак йўлида суғдийларнинг тутган ўрни
Азалдан то бугунги кунга қадар ҳам ўз сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий-маърифий аҳамиятини йўқотмаган, бир неча минг чақирим бўйлаб яшаган Шарқ ва Ғарб халқларининг ҳаётида муҳим ўрин тутган, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик бўлган савдо йўллари тизими – Буюк ипак йўли ўз тарихини милоддан олдинги III–II минг йилликлардан бошлайди. Бу йўл ўз даврида “Шоҳ йўли”, “Лаъл йўли”, “Меридиан йўли” каби турли номлар билан аталган. Аммо бу йўлга XIX асрда, яъни 1868-1892 йилларда Хитойда бўлган немис географи Фердинанд фон Рихгофтен янги ном берди. Унинг 1877 йилда ёзилган “Сира” (“Хитой”) асарининг 1-жилдида келтирилган “Буюк ипак йўли” номи қабул қилинди [8, 196; 233].
Буюк Ипак Йўли хизмат кўрсатиш тизимида карвонсройларнинг аҳамияти
Ипак йўли иншоотлари Марказий Осиёдаги хизмат кўрсатиш тизимининг муҳим таркибий қисми бўлиб, уларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши қадимги йўллар фаолиятига мос равишда борган. Тегишли манбалар таҳлили ва ибтидоий қабилалар турмуш тарзидан келиб чиқилса, оддий йўлбўйи иншоотлари илк алоқа йўллари тармоқлари шакллана бошлаган қадимги давридаёқ барпо этила бошланган бўлиши мумкин.
Бухоро воҳаси тош даври жамоаларининг моддий маданияти: тарихий реконструкция масалалари
Кишилик тарихида тош давридан бошлаб инсоният ҳаётида иқтисодий ва маданий ривожланишлар бўлган. Қадимги тош даври аҳолиси асосан тоғ ён бағирлари, сой жарликларнинг ёқалари ва сув ҳавзаларида истиқомат қилишган. Бунинг сабаби эса бундай жойларда табиат ҳайвонот дунёсига бой бўлиб ов қилиш учун жуда қулай бўлган. Бухоро воҳаси айниқса, воҳанинг шарқий қисмлари тош даврларидан бошлаб ибтидоий овчиларнинг диққат марказида бўлди.
Бухоро амирлигида расмий қабул маросимлари хусусида айрим мулоҳазалар
И.В.Хохлов келтирган маълумотларда Бухоро хонлигининг девонбеги, қушбеги, шиғавул, ясавул каби олий мартабали амалдорлари ичида додҳоҳ-ясавул мансабини эслаб ўтади. Бу мансаб эгасининг вазифаларига юқори тоифали меҳмонлардан, элчилардан совғаларни қабул қилиш ва хонга етказиш бўлган
Бухоро амирлиги доирасида кечган этник жараёнларда Қашқадарё воҳаси аҳолисининг иштироки
Бухоро амирлиги (1753-1920) доирасида Ўрта Осиёда, хусусан, бугунги Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудларида, қисман эса Жануби-Шарқий Туркманистон ва Шимолий Афғонистон ҳудудларида кечган этник жараёнлар жадал ривожланиб, минтақадаги бир неча халқларнинг этник шаклланишида муҳим роль ўйнади. Ушбу жараёнларда Бухоро хонлигининг марказий қисмида жойлашган Зарафшон ва Қашқадарё воҳасининг ўрни айниқса муҳим аҳамият касб этди.
Бронза даври ютуқлари ҳамда илк темир даврида Суғд воҳасида кечган тарихий жараёнлар
Ўрта Осиёнинг бронза даври тараққиёти ўзининг нотекис ривожланиши билан фарқ қилади. Минтақанинг жанубий ўлкаларида энеолит даври ўтроқ деҳқончилик маданияти тараққиёти давомида протошаҳар маданияти (Олтинтепа, Саразм, Гонур, Тўғалоқ, Жарқўтон ва бошқалар) марказларининг ривожланиш жараёни содир бўлган бўлса, шимолий қисмида ўзлаштирувчи хўжалик шаклидан ишлаб чиқарувчи хўжалик шаклига ўтиш, ўтроқ деҳқон ва чорвадор қабилалар маданиятининг шаклланиши ва ривожланиш жараёни кечади.
Бақтрия лазурити – қадимги шарқнинг нодир маъдани
Профессор Ў.М. Мавлоновнинг асосий илмий тадқиқот ишлари Марказий Осиёда қадимги йўлларнинг шаклланиши ва эволюциясига бағишланган. Маълумки, йўллар тарихини ўрганиш халқларнинг маданий, иқтисодий алоқаларини ўрганиш демакдир. Устоз Марказий Осиёда илк йўлларнинг пайдо бўлишини палеолит давридан бошлайди ва сўнгги ўрта асрларгача бўлган даврларда кечган маданий ҳаётни, қадимги халқлар ўртасида кечган ассимиляцияжараёнларни очиб берган.
Бахт қушига миналган инсон
Ўктам Махмасобирович Мавлонов 1962 йилнинг 19 ноябрида Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманидаги Кўкдала совхозида жойлашган Сўфи қишлоғида туғилиб вояга етган. Ўктамнинг илмга интилувчи, маърифатли, зиёли инсон бўлиб вояга етишида оила муҳити катта ўрин тутганлигини алоҳида эътироф этишим керак.
Барқарор тараққиётни таъминлашда Турк рунологиясидаги ғояларнинг аҳамияти
Ижтимоий-тарихий жараёнларда барқарор тараққиётни таъминлаш ҳар бир даврнинг ўзига хос муаммоларини ечишда зарурий аҳамият касб этган. Ушбу жиҳат ёзма манбаларда ўзининг ифодасини топган бўлиб, тарихий тараққиётда маънавий-маданий жараёнлар ўзаро яхлитликка асосланган ривожланишни мустаҳкамлашга йўналтирилган мақсадлар ва ғоялар ҳосиласидан иборат эканлигини тасдиқлайди. Айниқса, VII асрнинг охири ва VIII асрнинг бошларида қадимги туркий мутафаккир Иўллиғ тегин Култегин, Билга ҳоқон, Қутлуг Элтериш ҳоқонлар шарафига қўйилган ёзма ёдгорликларнинг муаллифи, теран тафаккур соҳиби туркий маънавият ва маърифатнинг тамал тошини қўйган мутафаккир сифатида турк ҳоқонлиги даврида ўзига хос ўрин тутганлиги Урхун тошбитикларидаги маълумотлардан аён. Ёзувларда қадимги туркларнинг маданий турмуш даражаси, адабий имкониятлари, тарихий воқеъалар инъикоси, тафаккур кенгликлари ифодаланганлиги билан диққатни жалб этади. Қадимги турклар сиёсий бирлигининг етакчилари Билга ҳоқон ёдгорлиги ва унинг укаси Култегин ёдгорлиги ва шунингдек, маслаҳатчи Тонюқуққа аталган ёзувларда даврнинг тарихий воқеалари силсиласини ўзида ифодалаб, турк баҳодирлари жасоратли фаолиятларининг акс этганлиги туркий халқлар тарихи ва маданиятининг тошбитикларда ифодаланган дастлабки боби эканлиги билан характерлидир. Шунингдек, ушбу ёзувларда ўзаро бирлик ва ҳамжиҳатнинг акс этганлиги ғояси бугунги кунда ҳам барқарор тараққиётни таъминлаш учуй тарғиб этишни тақозо этади.
Ахамонийлар ҳукмронлиги даврида ўрта осиёдаги сатрапликларнинг бошқаруви тизими
Қадимги Бақтрия, Хоразм ва Суғд давлатлари мил.авв. VI–IV асрларда аҳамонийлар империяси ҳукмронлиги остида бўлган. Аҳамонийлар империясини чекланмаган ҳуқуқга эга бўлган шоҳ бошқарган. Уни шоҳлар шоҳи деб аташган, худо даражасига кўтариб, илоҳийлаштирганлар [6. Б.231-233]. Шоҳнинг ўзи империяни доимий назоратда ушлаб турган. Давлат бошқаруви ва текширувлар Ҳазорапад (мингбоши) томонидан амалга оширилган. Ахамонийлар империяси маъмурий жиҳатдан сатрапликларга бўлинган ҳолда бошқарилган.
Археологияда масофадан тадқиқ этиш усуллари
Замонавий технология – бу илмий-техникавий тараққиётнинг ажралмас қисми бўлиб, замонавий цивилизация тараққиёти даражасини белгилаб беради. Ахборот воситалари ва усулларининг фаол қўлланилиши ХХI аср гуманитар билимлар соҳасидаги асосий ёндашувлардан бири ҳисобланиб, ХХI аср, шубҳасиз, ахборот асри сифатида эътироф этилмоқда. Ахборот кундан-кун жамиятни тараққий эттирувчи муҳим ресурслардан бирига айланиб бормоқда
Археологик ёдгорликлар – ёшларда ватанпарварлик туйғусини шакллантиришнинг муҳим омили
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев 2022 йил 29 август куни Урганч шаҳрида Жалолиддин Мангубериди ёдгорлик мажмуасининг очилиш маросимида сўзлаган нутқида, бугунги “таҳликали вазиятда жондан азиз фарзандларимизни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳал қилувчи аҳамиятга эга”лигини таъкидладилар
Арабские цифры - в качестве китайских доменов
Китайские доменные имена часто состоят из цифр. Одна из теорий о причинах происходящего склоняется к тому, что цифры проще запоминать, чем английские слова, а домены на китайском затрудняют выход на
западный рынок
Анъанавий хўжаликда Сурхон воҳаси аҳолисининг доривор гиёҳлардан фойдаланиши
Шарқда минг йиллардан буён одамларни табиблар халқ табобати асосида даволаб келишади. Олимларнинг таъкидлашларича, халқ табобатида доривор ўсимликлар 70-80 фоизни ташкил этган бўлса, қолгани ҳайвонлар ва уларнинг маҳсулотлари, озгина қисми эса табиий маъданлардан иборат бўлган [1]
Антик даврига оид манзилгоҳларда 1950-1986 йилларда олиб борилган тадқиқотлар (Хоразм воҳаси мисолида)
950 йилда ёдгорлик Хоразм экспедициясининг Узбой йўналиши бўйича олиб борган қидирув жараёнида манзилгоҳда амалга оширилган текшириш ишларида қазишма ишлари олиб борилади. Кенг қамровли қазишма ишлари 1953 ва 1958 йилларда Ю.А. Рапопорт раҳбарлигида олиб борилиб, тўпланган ашёвий манбалари ўзининг мазмуни жиҳатдан 3 даврга оид бўлиб, қалъа ва илк босқичда қурилган. Муҳофаза деворида амалга оширилган қазишма ишларида остодонлар ўрганилган. Топиб ўрганилган қўл чархида қўпол ишланган сополлари ва скифларникига ўхшаш камон ўқларининг учларига асосан милоддан аввалги V IV йилликлар билан саналанган [1, Б. 141-155].
Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигига
Илм-маърифатнинг ёрқин тимсоли Абу Райҳон Беруний (973-1048) ёшлигидан илм-фанга ниҳоятда қизиққан, фанларнинг турли соҳалари бўйича самарали шуғулланган қомусий олим ҳисобланади. Шарқ олами фани ва маданиятига ошна тутиниб, ўз она тилидан ташқари араб, суғдий, форс сурёний, хийтий, юнон ва қадимги яҳудий, ҳиндларнинг санскирт тилларини мукаммал эгалаган эди.