Авторы

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.123456

Ключевые слова:

экспорт импорт торговая операция экономический рост внешняя торговля налоговая служба таможня макроэкономические показатели налог валюта налоговый контроль

Аннотация

В данной статье анализируется и изучается роль налогов во внешнеторговых операциях, а также прогноз валового внутреннего продукта на 2025-2027 годы и статистические данные о косвенных доходах государственного бюджета на 2022-2024 годы, а именно налоге на добавленную стоимость, акцизах и таможенных пошлинах. Также были проведены научные дискуссии о значении налогов во внешнеторговых операциях и высказаны предложения.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, may

www.sci-p.uz

303


ТАШҚИ САВДО ОПЕРАЦИЯЛАРИДА СОЛИҚЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

PhD,

доц

.

Кулимова Хуснида

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

ORCID: 0009-0002-8176-8670

husnida2016@mail.ru

Аннотация.

Ушбу мақолада ташқи савдо операцияларда солиқларнинг ўрни шу

билан биргаликда

2025-

2027 йиллар учун ялпи ички маҳсулотнинг прогнози, 2022

-2024

йиллар учун давлат бюджети билвосита даромадлари яъни қўшилган қиймат солиғи,

акциз солиғи ва божхона божи статистик маълумотлари таҳлил қилинган ва

ўрганилган. Шунингдек, ташқи савдо операцияларида солиқларнинг аҳамиятини
ўрганишга доир илмий мунозаралар юритилган ва таклифлар берилган.

Калит cўзлар:

экспорт, импорт,

савдо

операцияси,

иқтисодий ўсиш,

ташқи савдо,

солиқ хизмати, божхона, мақроиқтисодий кўрсаткичлар, солиқ, валюта, солиқ назорати.

ЗНАЧЕНИЕ НАЛОГОВ ВО ВНЕШНЕТОРГОВЫХ ОПЕРАЦИЯХ

PhD,

доц

.

Кулимова Хуснида

Ташкентский государственный экономический университет

Аннотация.

В данной статье анализируется и изучается роль налогов во

внешнеторговых операциях, а также прогноз валового внутреннего продукта на 2025

-

2027 годы и статистические данные о косвенных доходах государственного бюджета на

2022-

2024 годы, а именно налоге на добавленную стоимость, акцизах и таможенных

пошлинах. Также были проведены научные дискуссии о значении налогов во

внешнеторговых операциях и высказаны предложения.

Ключевые слова:

экспорт, импорт, торговая операция, экономический рост,

внешняя торговля, налоговая служба, таможня, макроэкономические показатели, налог,
валюта, налоговый контроль.

THE IMPORTANCE OF TAXES IN FOREIGN TRADE OPERATIONS

PhD, assoc. prof.

Kulimova Khusnida

Tashkent State University of Economics

Abstract.

This article analyzes and studies the role of taxes in foreign trade operations, as

well as the forecast of gross domestic product for 2025-2027, statistical data on indirect revenues
of the State Budget for 2022-2024, namely value added tax, excise tax and customs duties. Also,

scientific discussions were held and proposals were made to study the importance of taxes in

foreign trade operations.

Keywords:

export, import, trade operation, economic growth, foreign trade, tax service,

customs, macroeconomic indicators, tax, currency, tax control.

UO‘K:

336.221.4

V SON - MAY, 2025

303-308

00


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, may

www.sci-p.uz

304

Кириш.

Ўзбекистонда иқтисодиётни солиқлар воситасида тартибга солиш, тадбиркорлик

субъектларини фаолиятини солиқлар воситасида қўшимча рағбатлантириш, солиқ

қонунчилигини биринчи маротаба билмасдан бузаётган тадбиркорлик субъектларига

нисбатан молиявий жазо чораларини қўлламаслик бўйича тизимли амалий ишлар
амалга оширилмоқда.

«Солиқ назоратининг шакл ва механизмларини, шу жумладан солиқ солиш

объектлари ҳамда солиқ тўловчиларни янада тўлиқ қамраб олиш ва ҳисобини

таъминлайдиган замонавий ахборот

-

коммуникация технологияларини кенг жорий

этиш ҳисобига такомиллаштириш, трансфер нархларни шакллантириш билан боғлиқ

операцияларга солиқ солиш тартибини жорий этиш» (Фармон, 2020) вазифаси

белгиланган.

Мазкур вазифа ижросини таъминлашда экспорт фаолиятини янада

ривожлантириш, тадбиркорлар ўртасида рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб

чиқаришни

кенгайтиришда

молиявий

имтиёзларни

қўллаш

тартибини

такомиллаштириш, ташқи савдода солиқ назоратига таъсир қилувчи омилларни

ўрганиш бўйича таклиф ва илмий тавсияларни асослаш, халқаро бозорда мамлакат
ташқи савдода солиқларнинг аҳамиятини ўрганиш долзарб ҳисобланади.

Aдабиётлар шарҳи.

Қурбановнинг

(2011) фикрига кўра, “мамлакатимиз валюта захирасини

мустаҳкамлашда товар ва ишлар, хизматларни хорижга экспорт қилиш иқтисодий
аҳамиятидан келиб чиқиб, экспорт операциялари солиқ аудити методологиясини

такомиллаштириш зарур”.

Эргашходжаева (2013) томонидан олиб борилган тадқиқот натижалари экспорт

фаолиятини рағбатлантириш жаҳон бозорининг таркиби ва ривожланиш
хусусиятларига боғлиқлигини кўрсатади.

Гончаренконинг (2012) қайд этишича, “солиқ муносабати қатнашчиларининг

ўзаро боғлиқлигининг замонавий даражаси солиқ маъмурятчилигини ташкил

қиладиган назоратнинг икки элементидан иборат, шу жумладан, солиқ тўловчиларнинг
солиқ қонунчилигига риоя қилишининг назорати; солиқ органларининг қонунлар

ижросини таъминлашининг назорати.”

Адвокатова (2013) солиқ назоратига қуйидагича таъриф берган: “Солиқ назорати,

солиқ маъмуриятчилиги тизимининг ажралмас қисми сифатида, жамиятнинг барча
жабҳаларида давлат олдида турган муаммоларни ҳал этишни таъминлайдиган,

давлатнинг молиявий ресурсларини энг самарали шакллантириш, тақсимлаш ва

улардан фойдаланишнинг ҳуқуқий механизмини такомиллаштириш учун йўналишлар
ва йўлларни таъминлайдиган давлатнинг молиявий сиёсатини амалга ошириш.”

Хорижий олимлар орасида ташқи савдо операцияларини солиққа тортиш борасида

замонавий рус олимлари, хусусан Aрутюняна, Блинова, Гамидуллаева, Козырина,

Мелихова, Преснякова, Холопова, Чеботаревой, Черника, Шагалова ва бошқалар

томонидан ўрганилган (Кузин, 2

003).

Тадқиқот методологияси.

Ушбу мақолада ташқи савдода солиқларниг аҳамияти кўрсатиб берилган илмий

анализ ва гуруҳлаш каби методларидан фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Маълумки, солиқ ислоҳотларининг давоми сифатида солиқ маъмурчилигини

такомиллаштириш, шу жумладан, солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилиш орқали

солиқ базасини янада кенгайтириш, акциз солиғи ставкаларини босқичма

-

босқич


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, may

www.sci-p.uz

305

индексация қилиш, даромадларни декларациялаш тизимини соддалаштириш ва
босқичма

-

босқич мажбурий тақдим этиш амалиётини жорий этиш бугунги кунда муҳим

аҳамиятга эга ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг фискал сиёсати фискал барқарорликни таъминлаш ва барқарор

иқтисодий ўсишни қўллаб

-

қувватлашга қаратилган бўлиб, асосий мақсадларидан бири

консолидациялашган бюджет тақчиллигини ЯИМга нисбатан 3 фоиздан

оширмасликдир. Бу, ўз навбатида, фискал барқарорликни сақлаб қолиш ва давлат қарзи

юкини камайтиришга замин яратади. Шу билан бирга, солиққа тортиш, божхона ва

бюджет сиёсатини ЖСТ талаблари билан уйғунлаштириш муҳим қадам бўлиб,
Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодиётга интеграциялашувига ёрдам беради (imv.uz, n.d.).

Дунёнинг Хитой, Россия, Туркия, Жанубий Корея, Германия, Қозоғистон

Ресубликаси Ўзбекистоннинг импорт бўйича ҳамкор давлатларидан ҳисобланади.

Махсулот импортининг ўсиши валюта курсининг ошишига ва инфляцини ошишига
олиб келади. Бу эса божхонада ундириладиган солиқларнинг йиғилувчанлигига таъсир

кўрсатади. Чунки, божхона тўловларини ҳисоблашда, товарларнинг божхона

қийматини аниқлаш, акциз ва қўшилган қиймат солиқлари хорижий валютада

ҳисобланади. Кейин эса божхона тўловларини ҳисоб

-

китоб юритилишида ҳаммаси

миллий валюта эквивалетига айлантирилади.

Жаҳон иқтисодиётининг ривожланишида ва иқтисодий кўрсаткичларнинг

самадорлигини таъминлашда макроиқтисодий ҳолат алоҳида аҳамият касб этади.

ХВЖнинг жорий йил октабр ойидаги ҳисоботига (IMF, 2024) кўра, жаҳон

иқтисодиёти ўсиши 2024 ва 2025

-

йилда 3,2 фоизни ташкил етиши прогноз қилинган.

Ўзбекистонда иқтисодиётида бивосита солиқнинг ўсиш суръатини 1

-

расм билан

изоҳланади.

1-

расм. 2022

-

2024 йиллар учун Давлат бюджети даромадлари

Манба:

imv.uz

расмий сайти маълумотлари асосида тайёрланди.

1-

расм маълумотларидан кўринадики, 2022

-

2024 йиллар оралиғида Давлат

бюджетининг даромадларида билвосита солиқлар яъни қўшилган қиймат солиғи, акциз

солиғи, божҳона божининг суммаси ўсиш тенденсиясига эга. Айнан ташқи савдо

фаолияти самарадорлиги тўғридан

-

тўғри ушбу солиқларга боғлиқ. Кўриб

турганимиздек, қўшилган қиймат солиғи 2024

-

йилда 1,13%га, акциз солиғи 1,41%га,


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, may

www.sci-p.uz

306

божхона божи эса, 1,74% га ортган. Барқарор иқтисодий ўсишда саноатнинг қайта
ишлаб чиқариш тармоқларининг тезда ривожланиши бўлиб ҳисобланади. Ушбу ҳолат

ўз навбатида, иқтисодиётнинг бошқа тармоқларини саноатлаштиришда меҳнат

унумдорлигини ошишида алоҳида

аҳамият касб этади.

Барқарор иқтисодий ўсиш иқтисодий сиёсатнинг мақсади сифатида ҳам эътироф

этилади. Бу вазифани бажаришда фискал сиёсат муҳим аҳамиятга эга.

2-

расм. Ялпи ички маҳсулотнинг 2025

-

2027 йилларга миллий прогнозлари

(трлн. сўмда)

Манба:

imv.uz расмий сайти маълумотлари асосида тайёрланди.

Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлардан бири бўлган ялпи ички маҳсулотнинг

йилдан

-

йилга мақсадли мўлжаллари ўсиши прогнозлаштирилган.

2026 йилнинг ўзида ушбу кўрсаткич 2025 йилга нисбатан 1,14 фоизга оширишни,

2027-

йилда эса 2025

-

йилга нисбатан 1,30 фоизга ошириш назарда тутилган.

Ўз навбатида асосий макроиқтисодий кўрсаткичнинг шундай мақсадли

мўлжаллари ташқи савдо фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлиб ҳисобланади.

Ўзбекистон иқтисодиёти асосий савдо ҳамкор мамлакатларида иқтисодий

тенденсиялар ҳолати билан боғлиқдир. Шу жумладан,

Россия иқтисодиётида 2024

-

йил

биринчи ярим йилликда кутилгандан кўра юқори иқтисодий фаоллик кузатилди. Унинг

биринчи ярим йилликдаги натижалари ва ички талабнинг ўсишини инобатга олган
ҳолда 2024

-

йилда Россия ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 3,9 фоизни ташкил этиши

прогноз қилинган.

Хитойда эса саноат ишлаб чиқариши ва экспорт ҳажмларининг тикланиши билан

бир қаторда импорт ўсишининг секинлашуви, ички талаб ҳолатига таъсир қилган. Ички
талабни қўллаб

-

қувватлаш мақсадида Хитой марказий банки июл ойида фоиз

ставкаларини пасайтириши орқали пул

-

кредит сиёсатини юмшатиши натижасида

хусусий истеъмолнинг тикланиши ва экспорт ошиши ҳисобига йил якунига қадар ялпи

ички маҳсулот ўсиши 5 фоизни ташкил этишни амалга оширган.

Туркия иқтисодиёти 2024

-

йилда 4,5 фоизга ўсишини ва инфлациянинг доимий

юқорилиги шароитида пул

-

кредит ва фискал сиёсатнинг қатъийлашиши давом этган.

Қозоғистон

иқтисодиётининг йиллик ўсиши 2024

-

йилнинг якунларига кўра,

пулкредит шароитларининг юмшатилиши ва истеъмолчилар талабига фискал
рағбатлантиришнинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда 5,3 фоизни ташкил этган.

Рақамли иқтисодиёт шароитида умуман иқтисодиётни, хусусан ташқи савдони

давлат томонидан бошқариш шаклларининг бири солиқ назорати бўлиб ҳисобланади.

Шу билан бирга, 2030

-

йилга қадар асосий капиталга 250 млрд АҚШ долларидан

ортиқ инвестицияларни ўзлаштириш ва унда 110 млрд АҚШ долларидан ортиқ хорижий


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, may

www.sci-p.uz

307

инвестицияларни жалб қилиш, йиллик экспорт ҳажмини 45 млрд АҚШ долларидан
ошириш чоралари кўрилади (imv.uz, n.d.).

Маълумки, базавий экспорт асосий савдо ҳамкорларда юқори ўсиш суръатлари,

қулай глобал нархлар шароити (уран ва мис) ва хизматларга (туризм ва ахборот

технологиялари) бўлган талаб билан қўллаб

-

қувватланмоқда. Айрим тоифадаги

товарлар, хусусан, тўқимачилик маҳсулотлари, рангли металлар (рух), қора металлар,

машина ва ускуналар компонентларида пасайиш кузатилган.

Ҳудудларда

амалга оширилаётган кенг кўламли инвестиция лойиҳалари

доирасида товар ва хизматлар импортига талаб ҳамда ташқи қарзга

хизмат кўрсатиш

харажатларининг ортиши ҳамда мамлакатга жорий пул ўтказмаларининг қисқариши

жорий операциялар ҳисобининг манфий сальдосини оширувчи омиллардан

ҳисобланади.

Импорт товарларига нисбатан ялпи талабнинг юқори даражада сақланиб қолиши

ҳамда иқтисодиёт тармоқларида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари

доирасида хориждан машина, ускуна, транспорт воситалари ва хомашёнинг харид

қилиниши ҳисобига 2023 йилда товар ва хизматлар импорти 2022 йилга нисбатан

18

фоизга ошиб,

42,1

млрд доллар атрофида шаклланди.

Бунда, товарлар импорти

22

фоизга ўсиб,

34,5

млрд долларни, хизматлар импорти

эса

4

фоизга ошиб,

7,6

млрд долларни ташкил қилди.

Импорт ҳажмининг экспорт

ҳажмига нисбатан юқори суръатларда ўсиши фонида савдо баланси манфий сальдоси

17,6

млрд доллар доирасида шаклланиб, иккиламчи даромадларнинг ижобий сальдоси

билан қисман қопланди (cbu.uz, n.d.).

Экспорт

-

импорт жараёнида солиқ назоратига таъсир қилувчи омиллар маълум

маънода экспорт

-

импорт операциялари амалиёти янада соддалаштиришни ўз ичига

олади.

Мамлакатимизда ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш, экспорт

салоҳиятини кучайтириш, инвестицияларни жалб қилиш ва унинг жозибадорлигини

янада ошириш ва божхона фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан чора

-

тадбирлар қўлланилиб келинмоқда.

Экспорт

-

импорт фаолиятида солиқ назоратига таъсир қурсатувчи омиллар

натижасида бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётини барқарорлаштиришда,

рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришда ҳамда уларни ташқи савдо фаолияти

учун зарур шароит ва имкониятлар яратиб

бермоқда.

Ташқи савдо фаолиятида солиқ назоратига таъсир қилувчи омиллар маълум

маънода экспорт

-

импорт операциялари амалиёти янада соддалаштиришни ўз ичига

олади.

Жумладан

жорий қилинган «Ягона дарча» божхона ахборот тизими фаолиятида

олиб борилаётган фаолиятлар ҳам ташқи савдо фаолиятини янада ривожлантиришга
хизмат қилади.

Хулоса ва таклифлар.

Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётини барқарорлаштириш бўйича муҳим

ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда. Рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш

ҳамда уларни экспорт қилиш учун зарур шароит ва имкониятлар яратилмоқда ва бу ўз
самарасини бермоқда.

Мамлакатимизда ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш, экспорт

салоҳиятини кучайтириш, инвестицияларни жалб қилиш ва унинг жозибадорлигини

янада ошириш ва божхона фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан чора

-

тадбирлар қўлланилиб келинмоқда.

Фикримизча, мазкур чора

-

тадбирларнинг амалиётга жорий этилиши қуйидаги

натижаларга олиб келади:


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, may

www.sci-p.uz

308

1.Тадбиркорлик субъектларига маҳсулот экспорти учун берилган солиқлар

бўйича имтиёзлардан ғайриқонуний тарзда фойдаланишига йўл қўйилмайди;

2. Мамлакатмиз иқтисодиётидаги валюта ресурсларининг хорижий давлатларга

чиқиб кетиши, сўнгра хорижий давлат фуқаролари ва тадбиркорлик субъектлари

номидан қайта Ўзбекистонга олиб кириш билан боғлиқ ноқонуний валюта
операцияларининг олди олинади.

Адабиётлар/Литература/References:

IMF (2024). World Economic Outlook, October 2024: Policy Pivot, Rising Threats. [online]

IMF. Available at: https://www.imf.org/en/Publications/WEO/Issues/2024/10/22/world-

economic-outlook-october-2024.

Адвокатова А.С. (2013) Налоговый контроль в условиях модификации отношений

налоговых органов и налогоплательщиков. Автореферат диссертация на соискание
ученой степени кандидата экономических наук Москва. 26 с.

Гончаренко

Л.И.

(2012)

Методология

налогообложения

и

налогового

администрирования коммерческих банков: монография / Л.И. Гончаренко. –

2-

е изд. М:

Финансовый университет, 332 с. (190

-

191 с.).

Кузин Д.В.

(2003)

Налогообложение экспортных и импортных операций в России

.

Автореферат

диссертации на соискание ученой степени

кандидата экономических наук

.

Москва.28с.

Қурбанов

З.Н. (2011) Солиқ ҳисоби ва аудитининг назарий ва методологик асослари.

И.ф.д. илм. дар. ол. уч. тақд. эт. дисс. автореф. –

Тошкент, Б. 26.

Фармон (2020) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги ПФ

-

5468-

сон «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш

концепцияси тўғрисида»ги фармони. Қонун

ҳужжатлари маълумотлари базаси,

30.06.2018 й., 06/18/5468/1420

-

сон; 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331

-

сон.

Эргашходжаева Ш.Д. (2013) Халқаро рақобат. Ўқув қўлланма.

-

Т.: ТДИУ,

-

328 б.

Библиографические ссылки

IMF (2024). World Economic Outlook, October 2024: Policy Pivot, Rising Threats. [online] IMF. Available at: https://www.imf.org/en/Publications/WEO/Issues/2024/10/22/world-economic-outlook-october-2024.

Адвокатова А.С. (2013) Налоговый контроль в условиях модификации отношений налоговых органов и налогоплательщиков. Автореферат диссертация на соискание ученой степени кандидата экономических наук Москва. 26 с.

Гончаренко Л.И. (2012) Методология налогообложения и налогового администрирования коммерческих банков: монография / Л.И. Гончаренко. – 2-е изд. М: Финансовый университет, 332 с. (190-191 с.).

Кузин Д.В. (2003) Налогообложение экспортных и импортных операций в России. Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата экономических наук. Москва.28с.

Қурбанов З.Н. (2011) Солиқ ҳисоби ва аудитининг назарий ва методологик асослари. И.ф.д. илм. дар. ол. уч. тақд. эт. дисс. автореф. – Тошкент, Б. 26.

Фармон (2020) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сон «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги фармони. Қонун ҳужжатлари маълумотлари базаси, 30.06.2018 й., 06/18/5468/1420-сон; 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон.

Эргашходжаева Ш.Д. (2013) Халқаро рақобат. Ўқув қўлланма.- Т.: ТДИУ,-328 б.

Наиболее читаемые статьи этого автора (авторов)