Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar
www.e-itt.uz
375
ИМПОРТ ОПЕРАЦИЯЛАРИДА СОЛИҚЛАРНИНГ ТУТГАН ЎРНИ
PhD, доцент
Кулимова Хуснида Махсуд қизи
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Аннотация.
Ушбу мақолада импорт операцияларида солиқларнинг аҳамияти
келтирилган, шу билан биргаликда давлат бюджети даромадларида билвосита
солиқлар суммаси, мамлакатга товарларни олиб киришнинг солиққа тортиш тартиби,
мамлакатда импорт операциялари амалга оширилганда солиқ солиш ва божхона
режими тартиби
,
мамлакатнинг йирик ҳамкор давлатлар билан импорт динамикаси ва
импорт ҳажми
ўрганилган. Шунингдек, импорт операцияларида солиқларнинг тутган
ўрнини ўрганишга доир илмий мунозаралар юритилган ва таклифлар берилган.
Калит cўзлар:
экспорт, импорт,
савдо
операцияси, молиявий имтиёзлар, солиқ
тўловчи,
қўшилган
қиймат солиғи, акциз солиғи, давлат бюджети,
божхона божи, солиқ
имтиёзлари, божхона маъмуриятчилиги, реимпорт, божхона тушумлар, солиққа
тортиш, божхона, солиқ, валюта.
РОЛЬ НАЛОГОВ В ИМПОРТНЫХ ОПЕРАЦИЯХ
PhD,
доцент
Кулимова Хуснида Махсудовна
Ташкентский государственный экономический университет
Аннотация.
В данной статье представлены значение налогов при импортных
операциях, а также размер косвенных налогов в доходах государственного бюджета,
порядок налогообложения ввозимых в страну товаров, порядок налогообложения и
таможенный режим при осуществлении импортных
операций в стране. Изучена
динамика импорта страны с основными странами
-
партнерами и объем импорта. Также
даны научные предложения о роли налогов в импортных операциях.
Ключевые слова:
экспорт, импорт, торговая сделка, финансовые выгоды,
налогоплательщик, налог на добавленную стоимость, акциз, государственный бюджет,
таможенная пошлина, налоговые льготы, таможенное администрирование, реимпорт,
таможенные поступления, налогообложение, таможня, налог, валюта.
ROLE OF TAXES IN IMPORT OPERATIONS
PhD, associate professor
Kulimova Khusnida Makhsud kizi
Tashkent State University of Economics
Abstract.
This article presents the importance of taxes in import operations, together with
the amount of indirect taxes in the state budget revenues, the procedure for taxation of goods
imported into the country, the procedure for taxation and customs regime when import operations
are carried out in the country, the dynamics of the country's imports with major partner countries
and the volume of imports are studied. Also, scientific discussions were held and suggestions were
made to study the role of taxes in import operations.
Key words:
export, import, trade transaction, financial benefits, taxpayer, value added tax,
excise tax, state budget, customs duty, tax benefits, customs administration, reimport, customs
receipts, taxation, customs, tax, currency.
UO
ʻ
K: 336.221.4
I SON - YANVAR, 2024
375-381
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar
www.e-itt.uz
376
Кириш.
Маълумки, экспортёр корхоналарни давлат томонидан молиявий қўллаб
-
қувватлашнинг мақсадлилигини оширишда, импорт операцияларида ҳужжат билан
тасдиқланган маҳсулотларнинг тўлиқ истеъмолчиларга етказилишига эришишда
солиқлардан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ташқи савдо операцияларини солиқлар воситасида тартибга солиш механизмини
такомиллаштириш, импортёрларнинг солиқ ва божлардан имтиёзлари мақсадли
фойдаланилмаганда умумбелгиланган тартибда солиққа тортиш, экспорт
-
импорт
ореацияларида солиқ соҳасидаги умумэътироф этилган халқаро норма ва
стандартларни қўллашнинг самарали тизимидан фойдаланиш каби масалаларга оид
илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистонда иқтисодиётни солиқлар воситасида тартибга солиш, тадбиркорлик
субъектларини фаолиятини солиқлар воситасида қўшимча рағбатлантириш бўйича
тизимли амалий ишлар амалга оширилмоқда. «Солиқ назоратининг шакл ва
механизмларини, шу жумладан солиқ солиш объектлари ҳамда солиқ тўловчиларни
янада тўлиқ қамраб олиш ва ҳисобини таъминлайдиган замонавий ахборот
-
коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ҳисобига такомиллаштириш,
трансфер нархларни шакллантириш билан боғлиқ операцияларга солиқ солиш
тартибини жорий этиш» (Қонун
, 2018)
вазифаси белгиланган. Мазкур вазифа ижросини
таъминлашда тадбиркорлар ўртасида рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб
чиқаришни кенгайтиришда ташқи савдода солиқларга таъсир қилувчи омилларни
ўрганиш бўйича таклиф ва илмий тавсияларни асослаш, халқаро бозорда импорт
операцияларида солиқларнинг аҳамияти долзарбдир.
Aдабиётлар шарҳи
.
Джанков, Фреунд
(2010)
таъкидлашларича экспорт
-
импорт савдосининг бир кунга
кечикиши, тегишли маҳсулот тури бўйича ташқи савдо ҳажмининг 1 фоизга камайиши
мумкинлигини аниқлаган.
Фелип ва Кумар
(2010)
савдони осонлаштиришнинг Марказий Осиё мамлакатлари
ташқи савдоси ривожланишидаги аҳамиятини тадқиқ қилиб, экспортчи мамлакатлар
учун инфратузилма савдо оқимига катта таъсир кўрсатишини, импорт қилувчи
мамлакат учун божхона самарадорлигига эришиш муҳим эканлигини тадқиқ қилган.
Исламкулов
(2012)
ўз
изланишларида бюджет даромадларида солиқлар тушуми
барқарорлигини таъминлашга доир масалалар тадқиқ этилган.
Асқаров
(2016)
фикрича, ташқи иқтисодий муносабатлар шароитида ташқи
савдони ва божхона фаолиятини тартибга солиш муқаррар жараён бўлиб, миллий ва
халқаро нормалар уйғунлиги шароитида амалга оширилиши энг кўп самара беришга
хизмат қилади.
Сўнгги йилларда
ташқи савдода солиқларнинг айрим жиҳатларини тадқиқ
қилишга оид илмий изланишлар салмоғи ошган. Лекин импорт операцияларида
солиқларни қўлланилиш тартиби алоҳида ўрганилмаган.
Тадқиқот методологияси
.
Ушбу мақолада импорт операцияларида солиқларнинг
аҳамияти кўрсатиб
берилган илмий анализ ва гуруҳлаш каби методларидан фойдаланилган.
Таҳлил ва натижалар
муҳокамаси.
Маълумки, давлат бюджети даромадлари катта қисми солиқлардан ташкил
топади. Унинг катта улуши билвосита солиқлар ҳисобига тўғри келади. Билвосита
солиқларнинг ҳам катта қисми қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғини ташкил
қилади.
Давлат бюджети даромадларининг ўсишини солиқ имтиёзларининг бекор
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar
www.e-itt.uz
377
қилиниши
,
солиқ тўловчилар сонининг кўпайиши, солиққа оид ислоҳотларининг
амалга оширилиши билан изоҳлаш мумкин. Шунингдек, маълум даражада мамлакатда
солиққа ва божхонага оид маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича амалга
оширилаётган муносабатлар орқали иқтисодий
ўсишга эришилмоқда.
Бизга маълумки, солиқ сиёсати ва маъмуриятчилигига оид бир қатор
ўзгартиришлар амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан қўшилган қиймат солиғи бўйича
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясида ҳисобда
турадиган солиқ тўловчиларга товарларни импорт қилиш чоғида қўшилган қиймат
солиғи тўлови ҳисобига бюджетдан қопланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи
суммаларини ўзаро ҳисобга олиш ҳуқуқи берилган.
Халқаро молия институтлари қўшилган қиймат солиғидан даромадларни таҳлил
қилишда
қўшилган
қиймат
солиғининг
самарадорлик
коэффициентидан
фойдаланадилар. Ўз навбатида, ушбу ҳолат ҳар қайси мамлакатларда ҳар хил солиқ
ставкалари ва солиқни қоплаш тартибини амалга ошириши билан ифодаланади.
Масалан Иқтисодий ҳамкорлик
ва тараққиёт ташкилоти мамлакатлари бўйича
ўртача кўрсаткич 60% атрофида бўлиб, бу қўшилган қиймат солиғи солинмайдиган
айланмалар билан шунингдек, солиқ ставкаларининг баланд эмаслигини кўрсатади.
1-
расм. Давлат бюджети даромадларидаги билвосита солиқлар суммаси
(тлрн
.
сўмда)
135
Жадвал маълумотларидан кўринадики, билвосита солиқларнинг катта қисми
қўшилган қиймат солиғига тўғри келмоқда. Қўшилган қиймат солиғи бўйича тушумлар
белгиланган прогноз кўрсаткичларига нисбатан 4,7 трлн
.
сўмга фарқ қилиб, ҳақиқатда
ижроси 60,0 трлн
.
сўм бўлиши кутилмоқда. Бизнинг фикримизча, мазкур даромад
суммаларининг ўзгаришига
энергоресурс қазиб чиқариш, қайта ишлаш ҳажми
пасайиши шу билан бирга дунё бозорида пахта толаси, дон ва кимёвий ўғитлар нархи
пасайиши ҳамда ноқулай об
-
ҳаво шароитида корхоналар фаолиятидаги ўзгаришлар
сабаб бўлган.
135
www.imv.uz-
расмий сайти
маълумотлари
38,4
13,08
4,7
64,6
17,9
6,8
60
16,4
9,6
0
10
20
30
40
50
60
70
ҚҚС
Акциз
Божхона божи
2023 (прогноз)
2022
2021
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar
www.e-itt.uz
378
2-
расм. Ўзбекистон Республикаси импорт динамикаси (млн АҚШ доллари)
136
2022 йилнинг январ
-
декабр ойларида Ўзбекистоннинг импорти ҳажми 30 699,3
млн. АҚШ долларини ташкил этиб,
2019 йилга нисбатан 26,4 фоизга ошган. Бу эса ўз
навбатида
устав фондида xорижий инвестиция улуши камида 33 фоиз бўлган xорижий
инвестициялар иштирокидаги корxоналар томонидан божxонага олиб кириладиган
мол
-
мулк учун божxона божлари бекор қилиниши билан изоҳланади, яъни импорт
операцияларида солиқ ва мажбурий тўловлар муҳим аҳамиятга эга эканлиги билан
ифоданалади.
3-
расм. Божхона тушумларининг ошиши билан боғлиқ фаолиятлар таркиби
137
Умуман олганда, импорт операцияларида солиқларнинг аҳамияти бевосита
валюта курсининг ўсиши, божхона тартибининг осонлаштирилиши, маҳсулот ишлаб
чиқаришнинг кенгайиши, божхона маъмуриятчилиги янги услубларини амалиётга
тадбиқ этилиши божхона божининг ошиши билан боғлиқ фаолиятларга ўз таъсирини
кўрсатади.
Мамлакатда импорт операциялари амалга оширилганда солиқ солиш божхона
режимига қараб қуйидаги тартибда амалга оширилади:
сайти маълумотлари асосида тайёрланди.
137
Тадқиқот натижасида муаллиф томонидан тайёрланди
24 292,30
21 153,80
25 507,70
30 699,30
0,00
5 000,00
10 000,00
15 000,00
20 000,00
25 000,00
30 000,00
35 000,00
2019
2020
2021
2022
божхона тушумларининг ошиши билан боғлиқ фаолиятлар
таркиби
товарларни ишлаб
чиқаришни тезлаштирилиши
божхона маъмуриятчилиги янги
услубларни амалиётга тадбиқ
этилиши
валюта айирбошлаш курсининг
шунингдек, импорт қилинадиган
товарлар ҳажмида солиқлар
юқорилиги
божхона тартибининг
осонлаштирилиши
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar
www.e-itt.uz
379
-
импорт операцияларини амалга ошириш учун божхона режимига мувофиқ
жойлаштирилган товарларга солиқ солинади;
-
реимпортни амалга оширишда божхона режимига жойланган товарларга агар
хўжалик юритувчи субъектлар экспорт фаолияти билан шуғулланса унга экспорт
қилган товарлари учун тўловлари қайтарилади;
-
реэкспорт, божхонада декларация қилинган товарлар транзити, бож
олинмайдиган савдо ва
эркин божхона майдони, божхона омбори давлат фойдасига воз
кечиш божхона режимига солиқ солинмайди;
-
қайта ишлаш божхона режимида амалга оширилганда ва қайта ишланган
маҳсулотларини маълум вақтда мамлакат божхонасидан олиб чиқилса солиқ
солинмайди;
-
божхона тартибига кўра божхона режимига мувофиқ товарларни вақтинча
импорт қилиш солиқ солишдан тўлиқ ёки қисман солиқ тўламайдилар;
-
божхона режимига жойланган товарларни божхона майдонидан ташқарида қайта
ишлашда импорт қилинган товарларга нормативларга мувофиқ солиқ солинади;
-
божхона режимига жойланган товарларни ички истеъмол қилиш мақсадида
қайта ишлаш амалга оширилганда солиқ солинади.
Бугунги кунда мамлакатда импорт операцияларида солиқ солиш божхона
режимига қараб амалга оширилиши мамлакат иқтисодий
ўсига ва аҳоли
фаровонлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. Маълумки, акциз солиғи импорт
операциялари амалга оширилганда белгиланган товарлар бўйича адвалор, қатъий
белгиланаган ставкада ҳисобланади ва ҳисобланган солиқ суммаси қатъий белгиланган
ставкадан
кам бўлмаслиги лозим.
Импорт операцияларини амалга оширишда товарларга қўлланилган акциз солиғи
тўлаш тартиби божхона нормативларига асосан кўрсатилган муддатларда амалга
оширилади.
4-
расм. Ўзбекистон Республикасининг йирик ҳамкор давлатлар билан
импорт динамикаси
138
138
www.stat.uz -
расмий
сайти маълумотлари асосида тайёрланди.
4173,8
4501,2
2097,3
1087,3
5458,1
4922,1
2738,4
1698,3
6212,8
6404,8
3241,2
2292,5
0
1000
2000
3000
4000
5000
6000
7000
Россия
Хитой
Қозоғистон
Туркия
2020
2021
2022
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar
www.e-itt.uz
380
Импорт операциялари бўйича товарларни республикага олиб кириш ва «эркин
муомала учун чиқариш» режими билан расмийлаштириш учун, иш бажаришга ва хизмат
кўрсатишга ёки импорт операцияларини амалга оширишдаги контрактларига кўра,
уларга тўланган пул маблағларини қайтарилиш муддатлари қуйидагилардан иборат:
-
Ҳукумат
қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида ёки
Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш доирасида Бошқарувчи
қўмита томонидан тасдиқланган тақдирда
-
импорт контрактларида белгиланган
муддатлардан;
-
электротехника саноати тармоғи ташкилотларининг ўзининг эҳтиёжларига учун
технологик асбоб
-
ускуналарга нистабан тузилган импорт операцияларини амалга
оширишда тузилган контракатларга тўлов қилинган пайтдан 270 календарь кун;
-
бошқа импорт операциялари амалга оширилганда тузилган контрактларига кўра
тўлов қилинган кундан эътиборан 180 календар кундан иборат бўлиши лозим
139
.
Шунингдек, 2022 йил давомида Ўзбекистоннинг импортдаги асосий шериги
сифатида Хитой ва Россия қайд этилди. Ўзбекистон Хитой ва Россия ўртасидаги ўзаро
импорт ҳажми мос равишда 6404,8 ва 6212,8
млн АҚШ долларини
ташкил қилган.
4-
расм маълумотларидан кўриниб турибдики, Ўзбекистон Республикасининг
импорт салоҳияти асосан йирик ҳамкор давлатлар Хитой ва Россия билан ўзаро импорт
улуши олдинги йилга нисбатан савдо муносабатларида ошиб бормоқда. Шу билан бирга
,
Ўзбекистон Республикасининг импорт таркибида товарлар диверсификацияси, яъни
импорт қилинаётган товарлар турлари кўпайиб бораётганлигини
кузатиш мумкин.
Жумладан,
2020-
2022 йиллар
давомида Ўзбекистон Республикасига Россия, Хитой,
Қозоғистон, Туркия, Корея давлатларига импорт қилинган товарлар турлари таҳлил
қилинганда, асосан мамлакат ичидаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар
транспорт жиҳозлари шунингдек, Саноат маҳсулотлари импорти асосан чўян ёки
легирланмаган пўлат, металлардан тайёрланган буюмлар, йигирилган ип, матолар,
тайёр буюмлар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар, қоғоз ва картон ва бошқа шу каби товарлар
импорти ошган.
Хулоса
ва таклифлар
.
Импорт операцияларида солиқларнинг аҳамияти сифатида ўрганишларимиз
натижасига кўра, қуйидаги таклифларни беришга қарор қилдик:
1.
Импортёр корхоналарга қўшилган қиймат солиғи ва бож тўловларидан
қўлланилган
имтиёздан
мақсадли
фойдаланилмасдан
маҳсулотлар
сотиб
юборилганлиги аниқланганда солиқ даврида умумбелгиланган тартибда солиққа
тортиш таклиф этилган;
2.
Товарларни импорт қилувчи айланмадан солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги
тадбиркорлар импорт шартномаси тузилган ёки товарлар импорт қилинган
санадан
бошлаб қўшилган қиймат ҳамда фойда солиғини тўлашга ўтилиши мақсадга
мувофиқлиги таклиф этилган.
Хулоса ўрнида айтишимиз мумкинки, импорт операцияларида солиқлар алоҳида
ахамиятга эга. Чунки,
импорт операцияларида солиқ ва бож бўйича тақдим этилаётган
имтиёзларнинг
мақсадли
фойдаланилмасдан маҳсулотлар сотиб юборилганлиги
аниқланганса солиқ даврида умумбелгиланган тартибда солиққа тортилиши давлат
бюджети даромадларининг ошишига ва
мамлакатда соғлом рақобат муҳитини яратишга
замин яратади.
расмий сайти маълумотлари
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar
www.e-itt.uz
381
Адабиётлар /
Литература/Referenc
e:
Djankov S., Freund C. and Pham C. (2010) Trading on time. Review of Economics and
Statistics,92(1), 166173.
Felipe J., and Kumar U. (2010) The role of trade facilitation in Central Asia: A gravity model,
Working Paper,
№
628.-New York: Levy Economics Institute.
Асқаров Н.И. (2016) Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо ва божхона соҳаларини
уйғун
бошқаришнинг
ташкилий
-
иқтисодий
механизмини
такомиллаштириш.
Иқтисодиёт фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. 242б.
Исламкулов А.Х. (2012) Бюджет даромадларида бевосита солиқлар тушуми
барқарорлигини таъминлаш йўллари: и.ф.н. илмий даражасини олиш учун диссертация
автореферати. –
Т.: БМА, 2012.
-
21 б.
Қонун
(2018) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги ПФ
-
5468-
сон «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш
концепцияси тўғрисида»ги фармони. Қонун
ҳужжатлари маълумотлари базаси,
30.06.2018 й., 06/18/5468/1420
-
сон; 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331
-
сон.
