Авторы

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.123464

Ключевые слова:

денежные средства эквиваленты денежных средств операционная деятельность финансовая деятельность главная касса мелкая касса

Аннотация

В статье рассмотрены основные проблемы учета денежных средств и их эквивалентов, рекомендован переход от строго регламентированного учета к учету, основанному на принципах МСФО. На основе зарубежного опыта разработаны предложения по совершенствованию состава денежных средств и их эквивалентов. В рабочий план счетов бухгалтерского учета предприятий включены счета учета движения денежных средств и разработаны порядок их ведения. Изучены вопросы МСФО № 15 «Выручка по договорам с покупателями», МСФО № 21 «Влияние изменений валютных курсов» и международных стандартов учета финансовых инструментов» по организации кассового учета, либерализации кассовых операций.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, may

www.sci-p.uz

334



ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИНИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР АСОСИДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Эшонқулов Акмал

Самарқанд

иқтисодиёт

ва сервис институти

ORCID: 0000-0003-1826-6715

akmaleshonqulov81@gmail.com

Аннотация.

Ушбу мақолада пул маблағлари ва эквивалентлари ҳисобида асосий

муаммолар, қатъий регламентлаштирилган ҳисобдан МҲХСлари тамойиллари асосида

ҳисобга ўтиш тавсия этилган. Хорижий тажрибалардан келиб чиқиб пул маблағлари ва
пул эквивалентлари таркибини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Корхоналарнинг ишчи счётлар режасига пул маблағларини ҳисобга олиш учун счётлар

киритиш, уларнинг бухгалтерия ишланмалари ишлаб чиқилган. 15

-

сон МҲХС “Харидорлар

билан шартномалар бўйича тушумлар”, 21

-

сон БҲХС “Валюта курслари ўзгаришининг

таъсири” ва молиявий инструментлар ҳисобига оид халқаро стандартларнинг пул
маблағлари ҳисобини ташкил этишдаги таъсири масалалари, касса операцияларини

эркинлаштириш масалалари тадқиқ қилинган.

Калит сўзлар:

пул маблағлари, пул эквивалентлари, операцион фаолият,

инвестициявий фаолият, молиявий фаолият, бош касса, кичик касса.

СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ УЧЕТА ДЕНЕЖНЫХ СРЕДСТВ НА ОСНОВЕ

МЕЖДУНАРОДНЫХ СТАНДАРТОВ

Эшанкулов Акмал

Cамаркандский институт экономики и сервиса

Аннотация.

В статье рассмотрены основные проблемы учета денежных средств

и их эквивалентов, рекомендован переход от строго регламентированного учета к учету,

основанному на принципах МСФО. На основе зарубежного опыта разработаны
предложения по совершенствованию состава денежных средств и их эквивалентов.

В

рабочий план счетов бухгалтерского учета предприятий включены счета учета
движения денежных средств и разработаны порядок их ведения.

Изучены вопросы МСФО

№ 15 «Выручка по договорам с покупателями», МСФО № 21 «Влияние изменений

валютных курсов

»

и международных стандартов учета финансовых инструментов» по

организации кассового

учета, либерализации кассовых операций.

Ключевые слова:

денежные средства, эквиваленты денежных средств,

операционная

деятельность,

инвестиционная

деятельность,

финансовая

деятельность, главная касса, мелкая касса.

UO‘K:

657.1

V SON - MAY, 2025

334-344

00


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, may

www.sci-p.uz

335

IMPROVEMENT OF CASH ACCOUNTING ON THE BASIS OF

INTERNATIONAL STANDARDS

Eshankulov Akmal

Samarkand Institute of Economics and Service

Abstract

.

In this article, the main problems in the accounting of cash and equivalents, the

transition from strictly regulated accounting to accounting based on the principles of MFRS are

recommended. On the basis of foreign experiences, proposals were developed to improve the
composition of cash and cash equivalents. Accounts for recording cash flows have been included

in the working chart of accounts of enterprises, and their accounting procedures have been

developed. T

he issues of IFRS No. 15 “Revenue from Contracts with Customers”, IAS No. 21 “The

Effects of Changes in Foreign Exchange Rates

and International Standards on Accounting for

Financial Instruments” on the organization of cash accounting, and the liberalization of cash

transactions were studied.

Keywords:

cash, cash equivalents, operational activity, investment activity, financial

activity,

head cashier, petty cashier

.

Кириш.

Жорий активлар таркибида муҳим моддалардан бири пул маблағлари

ҳисобланади. Халқаро стандартларда жорий активларнинг учта тури кўрсатилган.

Биринчисига

, бизнес субъектининг нормал операцион цикли давомида олинган ва

истеъмол қилинган айланма капиталнинг бир қисми киритилган.

Иккинчисига

,

операцион актив ҳисобланмаган, балки савдо ва инвестицион мақсадларда қўлланилиб,

ҳисобот санасидан 12 ой давомида сотишга мўлжалланган маблағлар қайд қилинган.

У

чинчи

турига пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари, қайсики фойдаланишда

тўсиқларга эга бўлмаган маблағлар киритилган.

Пул маблағлари ҳам жорий маблағларда катта ҳиссани ташкил этадиган тезкор

ликвидли актив ҳисобланади ва бутун бизнесни ҳаракатлантирувчи восита сифатида

майдонга чиқади. Ҳозирги кунда пул маблағларининг ҳолати ва ҳаракатига доир
сифатли ҳамда объектив ахборотларни шакллантиришда уларнинг ҳисоби ва

ҳисоботини бухгалтерия ҳисоби миллий ва халқаро стандартлари талабларига

мувофиқлаштириш муҳим аҳамият касб этади. Пул маблағлари ҳисобининг асосий

масалалари бўлиб пул маблағлари тавсифи, таркиби, ҳисобга олиш усуллари ва
ҳисоботи бўлиб ҳисобланади.

Бугунги кунда пул маблағлари ва пул эквивалентлари ҳисобида қандай муаммолар

мавжуд? Буларга қуйидагиларни киритиш мумкин: қатъий регламентлаштирилган
ҳисобдан МҲХСлари тамойиллари асосида пул маблағлари ҳисобини ташкил этиш; пул

маблағлари таркиби, тан олиш тамойиллари, таснифланиши ва ҳисоботда акс
эттирилиши масалаларини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш; кассадаги пул

маблағларини бош касса, операцион касса ва кичик касса асосида ташкил этиш, счётлар

режасида пул маблағлари ва эквивалентларига доир счётларнинг номланиши ва

таркибини МҲХСларига мувофиқлаштириш, пул оқимлари тўғрисидаги молиявий
ҳисобот масалалари. Ушбу масалаларга ечим топиш долзарб масала ҳисобланади.

Адабиётлар шарҳи.

Россияда ва Ўзбекистонда касса операциялар қатъий регламентлаштирилган.

Мамлакатимизда ҳам пул маблағларини, жумладан касса операциялари ҳисоби

Россиядаги тартибга айнан ўхшайди. Бу жиҳатларга қуйидаги ҳолатларни киритиш

мумкин:

-

касса учун алоҳида жиҳозланган хонанинг талаб этилиши;


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, may

www.sci-p.uz

336

-

касса операциялари қатъий кирим касса ордери ва чиқим касса ордери билан

расмийлаштирилиши ва уларнинг қайд китобларида рўйхатдан ўтказилиши;

-

кассир билан моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартноманинг тузилиши,

бухгалтерга кассир лавозимининг юклатилиши мумкин эмаслиги;

-

кассада нақд пулларни сақлаш лимити белгиланиши.

Бу борада муаллифлар ва меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини тадқиқ

этамиз.

Осипова (2020) ташкилот кассасидан тўланадиган тўловлар ҳақида қуйидаги

фикрларни беради “Шу боис, барча товарлар, ишлар ва хизматлар учун нақд тўлашга йўл
қўйилмайди. РФнинг Марказий банки кассадан тўланадиган нақд пуллар таркибини

белгилаб берган. Буларга: стипендиялар; сафар харажатлари учун тўловлар; товарлар,

хизматлар ва ишлар учун тўловлар; ходимлар фойдасига тўловлар (иш ҳақидан

ташқари); сотилмаган товарлар (бажарилган ишлар ва кўрсатилган ишлар) учун нақд
тўланган сумма қайтарилиши; жисмоний шахслар билан суғурта шартномаси бўйича

суғурта қопламалари тўловлари.”

Гуржий (2023) “Корхоналарда пул маблағларини бошқаришда энг муҳим ва қийин

босқичлардан бири бу унинг оптимизация қилиниши ҳисобланади. Пул маблағларининг
оптимизацияси

корхоналарда

хўжалик

фаолиятини

амалга

оширишдаги

хусусиятларини ҳисобга олиб, уни ташкил этишнинг энг яхши шаклларни танлаш

жараёнини қамраб олади.”

Космакова

(2023)

“Компаниялар кассада максимал лимитни кўзда тутиши шарт.

Ташкилот раҳбари бунинг учун жавобгар шахсни белгилаши шарт. Бу ходим моддий
жавобгарликни олиб бориб, бошланғич ҳужжалар асосида операцияларни юритиши,

маълумотларни регистрларга киритиши”

ни қайд этади.

Омельченко (2017) пул маблағлари ҳисобида Россия Бухгалтерия ҳисоби

низомлари (РБҲН) ва МҲХСлари ўртасидаги асосий фарқли жиҳатларни қуйидагича
кўрсатиб берди: “РБҲН ва МҲХСлари ўртасида қуйидаги фарқли жиҳатлар мавжуд:

1. МҲХСлари қоидалари бўйича ҳисобот санаси календарь йил тугаши билан

якунланмайди. Унинг бош шарти бўлиб, ҳисобот даврининг тугаллаш санаси бир

ҳисоботнинг бошқа ҳисобот санаси билан такрорланиши ҳисобланади;

2. Россиянинг ҳисоби МҲХСларига қараганда техник ва ҳуқуқий жавҳаларга

тобелиги билан тавсифланади;

3. РБҲНларида муҳим роль бухгалтерия ҳисобининг счётлар Режасига ва счётлар

корреспонденциясига қаратилган. Бу Россия бухгалтерия ҳисобининг методологиясини
белгилайди. МҲХСлар молиявий хизмати иш натижалари ҳисобланган молиявий

ҳисоботга йўналтирилганлиги

билан аҳамиятлидир;

4. МҲХСлари мувофиқлик концепциясига асосан харажатлар даромадларга

мувофиқ келадиган даврда акс эттирилади, Россия тизимида эса харажатлар ҳисоби

ҳужжатлаштиришга нисбатан маълум талаблар бажарилгандан кейин ундан кеч
бўлмаган даврда акс эттирилади;

5. МҲХСларидан РБҲН фарқли равишда даромадларни ва унга мувофиқ равишда

харажатларни касса методи бўйича ҳисобга олишга йўл қўймайди.”

Албатта ушбу таърифлар назарий ва амалий аҳамият касб этади. Лекин, бугунги

кунда молиявий ҳисоботнинг кучли регламентлаштирилган ҳисоб ва ҳисоботдан

халқаро тан олинган тамойиллар асосида тузилган ҳисоботга ўтиш ҳисоботнинг

сифатини оширишга, вақтни тежашга, ортиқча ҳужжатлаштиришларга барҳам беришга

ва охир натижада ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини таъминлашга хизмат қилади.

Таҳлил ва натижалар

Халқаро стандартлар талабларига мувофиқ келадиган пул маблағларининг

таркибини қуйидагича белгилашимиз мумкин (1

-

расм).


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, may

www.sci-p.uz

337

1-

расм. Пул маблағлари таркиби.

Манба:

тадқиқотлар асосида муаллиф ишланмаси.

7-

сон БҲХС “Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот”нинг 10

-17-

§ларида пул

маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни уларнинг операцион,

инвестицион ва молиявий фаолияти бўйича таснифлаб тақдим қилиш шартлиги қайд

қилинган.

Операцион фаолиятдан пул маблағларининг ҳаракати

кўп жиҳатдан асосан

даромад келтирувчи фаолияти билан боғлиқ бўлганлиги сабабли у соф фойда ёки

зарарларни аниқлашда иштирок этадиган операцион ва бошқа ҳодисалари натижаси

сифатида юзага келади.

Операцион фаолиятдан пул маблағларининг ҳаракатига мисол қилиб:

(a) товарларни сотиш ва хизматлар кўрсатишдан олинган пул тушумлари;

(b

) ижара тушумлари, гонорар, комиссионлар ва бошқа тушумлар;

(с) таъминотчиларга товарлар ва хизматлар учун пул тўловлари;

(d

) хизматчилар ва улар номидан пул тўловлари;

(e) суғурта компаниялари суғурта мукофатлари ва даъволари, бадаллар ва бошқа

суғурта рағбатлари сифатиги пул тушумлари ва тўловлари;

(f) фойда солиғи пул тўловлари ва компенсациялари, агарда уларда молиявий ва

инвестицион фаолият билан боғлиқлик ўрнатиш мумкин бўлмаган ҳолларда;

(g) тижорат ва савдо мақсадларида тузилган контрактлар бўйича пул тушумлари

ва тўловлари.

Инвестицион фаолиятдан пул маблағлари ҳаракати

тўғрисидаги

ахборотларни алоҳида очиқлаш муҳим аҳамият касб этади, қайсики у тааллуқли

харажатларнинг келгуси даромадлар ва пул маблағларининг келиб тушишини
таъминлашга мўлжалланган ресурсларни шакллантириш мақсадида амалга ошириш

Пул ма

бла

ғл

ар

и

Кассалардаги пул маблағлари

Йўлдаги пул маблағлари

Компанияларнинг жорий банк счётларидаги пул маблағлари

Банк ўтказма векселлари (харид қилинган санадан 3 ойдан

ошмасдан тўланиши ёки сотилиши режалаштирилган)

Пул ордерлари ва овердрафтлар

Уч ойгача муддатдаги талаб қилинадиган депозитлар

Чеклар, депозит сертификатлари, пластик карточкалар


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, may

www.sci-p.uz

338

даражасига гувоҳлик беради. Инвестицион фаолиятдан пул маблағларининг ҳаракатига
қуйидаги мисолларни келтириш мумкин:

(a)

мулк (ер), бино ва машина ва асбоб

-

ускуналар, номоддий активлар ва бошқа

узоқ муддатли активлар хариди учун пул тўловлари. Уларга ишланмалар учун

капиталлашган харажатлар ҳамда бино, машина ва асбоб

-

ускуналарни

ўзида ишлаб

чиқариш билан боғлиқ тўловлар ҳам киради;

(b)

мулк (ер), бино ва машина ва асбоб

-

ускуналар, номоддий активлар ва бошқа

узоқ муддатли активларни сотишдан пул тушумлари;

(c) бошқа компанияларнинг ҳиссали ва қарзли инструментлари хариди ва қўшма

фаолиятга ҳиссали қатнашиш учун пул тўловлари (пул эквиваленти сифатида кўриб

чиқиладиган ушбу инструментлар учун тўловлар ҳамда тижорат ва савдо мақсадлари

учун мўлжалланган тўловлардан ташқари);

(d) бошқа компанияларнинг ҳиссали ва қарзли инструментлари сотилиши ва

қўшма фаолиятга ҳиссали қатнашиш учун пул тушумлари (пул эквиваленти сифатида

кўриб чиқиладиган ушбу инструментлар учун тушумлар ҳамда тижорат ва савдо

мақсадлари учун мўлжалланган тушумлардан ташқари);

(е) бошқа ташкилотларга тақдим қилинган аванс пул тўловлари ва кредитлар

(Аванс тўловлари ва молия компаниялари томонидан тақдим қилинадиган

кредитларидан ташқари);

(f) бошқа ташкилотларга тақдим қилинган аванслар ва кредитларни қоплаш учун

ундирилган пул тушумлари (Аванс тўловлари ва молиявий институтлар тақдим қилган

кредитлардан ташқари)

(g) муддатли контрактлар, опционлар ва своплар бўйича пул тўловлари, қайсики

контрактлар тижорат ва савдо мақсадларида тузилган ҳолатлардан ёки молиявий

фаолият сифатида таснифланадиган тўловлардан ташқари.

(һ) муддатли контрактлар, опционлар ва своплар бўйича пул тушумлари, қайсики

контрактлар тижорат ва савдо мақсадларида тузилган ҳолатлардан ёки молиявий

фаолият сифатида классификацияланадиган тушумлардан ташқари.

Молиявий фаолиятдан пул маблағларининг ҳаракати

тўғрисидаги

ахборотларни алоҳида очиқлаш муҳим аҳамият касб этади, қачонки бу ахборотлар
компания учун капитал тақдим қиладиган инвесторлардан келгусида пул тушумига

нисбатан талабларини прогнозлаштириш учун зарур ҳисобланади. Молиявий

фаолиятдан келиб тушадиган пул маблағларига мисол қилиб:

(а) акциялар ёки ҳиссали инструментлар эмиссиясидан пул тушумлари;

(b

) эгаларига компания акциялари хариди ёки қопланилиши учун пул тўловлари;

(c) таъминланмаган облигациялари, займлар, векселлар, таъминланган

облигациялар, бошқа қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредитлар чиқаришдан пул
тушумлари;

(d) кредит суммалари пул қопланиши; ва

(е) молиявий ижара бўйича қарзларни камайтириш учун ижрачиларга пул

тўловлари.

Хорижий валютадаги операциялар натижасидаги пул маблағлари ҳаракати

хорижий валютадаги суммани ушбу пул маблағлари ҳаракати санасида ҳисобот ва чет
эл валютаси ўртасидаги алмаштириш курсини қўллаш йўли билан акс эттирилади.

Ушбу талаблардан келиб чиқиб хулоса қилиш мумкинки, пул маблағларининг

ҳисобини айнан юқорида таъкидлаб ўтилган пул маблағлари келиб тушиши ва

фойдаланишлари кесимида ташкил этиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Бугунги кунда пул маблағлари ва пул эквивалентлари ҳисобини халқаро

стандартларга мувофиқлаштириш ўта муҳим аҳамият касб этади. Шу боис, пул

маблағларига оид счётларни такомиллаштириш йўналишларини қуйидаги 1

-

жадвалда

келтирамиз.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, may

www.sci-p.uz

339

1-

жадвал

Пул маблағлари ва пул эквивалентларини ҳисобга олувчи счётларни

такомиллаштириш бўйича таклифлар

Пул маблағлари ва

уларнинг

эквивалентларини

ҳисобга олувчи

счётлар

Такомиллаштириш бўйича таклифлар

5000 “Кассадаги пул

маблағларини ҳисобга

олувчи счётлар”

Хориж тажрибаларидан келиб чиқиб бош касса ва

операцион кассаларга ажратиш мақсадга мувофиқ

5100 “Ҳисоб

-

китоб

счётидаги пул

маблағларини ҳисобга

олувчи счётлар”

Банкдаги талаб қилинадиган депозит счётларидаги пул

маблағлари (миллий валютада)

5200 “Чет эл

валютасидаги пул

маблағларни ҳисобга

олувчи счётлар”

Банкдаги талаб қилинадиган депозит счётларидаги пул

маблағлари ( хорижий валютада)

Транзит валюта счётларидаги пул маблағлари

Чет эл банкларидаги валюта маблағлари

5500 “Банкдаги махсус

счётлардаги пул

маблағларини ҳисобга

олувчи счётлар”

Аккредитивлар, банк драфтлари, чек дафтарчалари, пул

ордерлари

5600 “Пул

эквивалентларини

ҳисобга олувчи счётлар”

Амалдаги тартибда пул эквивалентларига маркалар,

патталар киритилган. Бу халқаро стандартлар

талабларига тўғри келмайди. Пул эквивалентларига

қисқа муддатли инвестицияларни (қимматли қоғозлар)ни

киритиш керак бўлади.

5700 “Йўлдаги пул

маблағларини ҳисобга

олувчи счётлар

Бизнинг фикримизча йўлдаги пул маблағларини

банкдаги талаб қилинадиган депозит счётлар таркибида

ҳисобга олиш лозим. Инкассация қилиш тартибининг

такомиллашуви, ахборот тизимлари ва технологик

жараёнларнинг тезлашуви йўлдаги пул маблағларини

қисқартиришга олиб келмоқда

Манба:

тадқиқотлар асосида муаллиф ишланмаси.

Хорижлик олимларнинг ишларини ўрганиш асосида пул маблағларининг

таркибига корхонанинг бош, операцион ва кичик кассаларидаги пул маблағлари,

банкдаги депозит счётлардаги пул маблағлари, чеклар ва пластик карточкалардаги пул

маблағлари, банк офердрафтлари, пул ордерлари ва депозит сертификатлари киритиш
мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Корхоналар ўзларининг ҳисоб сиёсатларида бу

таркибий қисмларни очиқлашлари талаб этилади. Пул эквивалентлари биринчидан, у

осон пул маблағларига айланадиган бўлиши керак, иккинчидан унинг қиймати

ўзгариши салмоқли бўлмаслиги керак. Ушбу талабларга жавоб берадиган қисқа

муддатли инвестициялар пул эквивалентлари сифатида таснифланиши мумкин бўлади.

Пул маблағларига почта маркалари, ходимларга командировка харажатлари учун

олдиндан берилган аванслар, ходимларга турли мақсадларда берилган бошқа аванслар

кирмайди. Агарда банк займлари пул маблағларининг шаклланиши ва бошқарилишида

асосий ҳолат сифатида баҳоланадиган бўлса, Банк овердрафтлари пул маблағлари ва
эквивалентлари таркибига киради. Бошқа ҳолатларда эса молиявий фаолият таркибида

қаралади. Овердрафт деганда, пул маблағлари актив счётнинг дебет қолдиғидаги


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, may

www.sci-p.uz

340

суммадан кўра кўпроқ харажатлар амалга оширилганда юзага келадиган кредит
қолдиғи ҳисобланади ва бу қолдиқ банкнинг бўш пул маблағлари ҳисобидан

қопланилади.

2-жадвал

5010 ва 5020-счётлардаги оид асосий бухгалтерия ёзувлари

N

Операциянинг мазмуни

Дебет

Кредит

Сумма

1.

Кассага кирим бўйича

1.1

Банкдаги ҳисоб

-

китоб счётидан иш ҳақи, сафар

харажатлари ва бошқа мақсадлар учун пул олинди

5010

5110

181350

000

1.2

Валюта счётидан сафар харажатлари ва бошқа

мақсадлар учун пул олинди (олинган кундаги

расмий курс бўйича)

5020

5210

55 640 000

1.3

Корхона таъсичилардан кирим қилинган таъсис

бадаллари суммасига

5010

5020

4610

4610

10 450 000

180 420

000

1.4

Ҳисобдор шахсларга берилган бўнакларнинг

қайтарилган суммасига

5010

4220-

4230

850 000

1.5

Товар, маҳсулот, иш ва хизматларни нақд пулга

сотишдан олинган соф тушум суммасига

5010

9010-

9030

10 800 000

1.6

Товар, маҳсулот, иш ва хизматларни нақд пулга

сотишдан олинган ҚҚС, акциз солиғи суммаларига

5010

6410-

6430

1 340 000

1.7

Беғараз молиявий ёрдам сифатида кирим қилинган

пул маблағлари суммасига

5010

9380

5 600 800

1.8

Мақсадли тушумлар сифатида кирим қилинган пул

маблағлари

5010

8810-

8890

10 450 000

2.

Кассага чиқим бўйича

2.1

Кассадан иш ҳақи бўйича берилган бўнак суммасига

4210

5010

30 400 000

2.2

Кассадан берилган иш ҳақи суммасига

6710 -

6720

5010

150 950

000

2.3

Кассадан сафар харажатлари учун ходимларга

берилган миллий ва хорижий валютада берилган

бўнак суммасига

4220
4220

5010,

5020

20 350 000
55 640 000

2.4

Кассадан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари хариди

учун жавобгар шахсларга берилган бўнак суммасига

4230

5010

-

2.5

Ходимларга сафар харажатлари бўйича қарзларнинг

нақд берилган суммасига

6970

5010

5 750 000

2.6

Кассадан ходимларга берилган қарз суммасига

4720

5010

3 500 000

2.7

Кассадан турли кредиторлик қарзларни нақд

узилишига

6910-

6990

5010

5 200 000

2.8

Харид қилинган товар

-

моддий бойликлар учун нақд

тўланган суммага

1000,

2900

5010

-

2.9

Телефон

-

телеграф, почта хизматлари учун нақд

тўланган суммага

9410-

9430

5010

-

2.10

Кассадан нақд пулларни банкдаги асосий счётга

топширилишига

5110,

5210

5010

5020

4 500 000

180 420

000

2.11

Инвентаризация натижасида кассада ортиқча пул

маблағлари борлиги расмийлаштирилса

5010

5210

9390

80 000

2.12

Инвентаризация натижасида кассада пул

маблағларининг камомади анқланса

4730

5010

5210

-

Манба:

21-

сон БҲМС асосида.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, may

www.sci-p.uz

341

Энди, пул маблағлари ва пул эквивалентлари бухгалтерия ҳисоби услубий

масалаларининг айрим жиҳатларига тўхталиб ўтайлик.

21-

сон БҲМСга мувофиқ кассадаги пул маблағлари ҳисоби 5000 “Касса” счётида

юритилади. Ушбу счётнинг дебети бўйича корхона кассасига келиб тушган пул

маблағлари акс эттирилади. Кредити бўйича корхона кассасидан тўланадиган пул
маблағлари ва лимитдан ортиқча

пулни банкка топшириш акс эттирилади.

Касса ҳисоботи бухгалтерияга топширилгандан сўнг, бухгалтер уни қабул қилиб

олади. Барча кирим ҳужжатлар тўлиқ кирим қилинганлиги, барча чиқимлар чиқим

қилинганлигини, ККО ва ЧКОларни қайд қилиш дафтари асосида текшириб чиқади. 21

-

сон БҲМС да кассадаги пул

маблағлари ҳисоби учун миллий валюта учун 5010 «Миллий

валютадаги пул маблағлари» ва хорижий валюта учун 5020 «Чет эл валютасидаги пул

маблағлари» счётлар кўзда тутилган. Бухгалтер ҳисоботга ишлов бериши давомида

асосий корреспонденцияланувчи счётларни қуйидаги 2

-

жадвалдаги стандарт

бухгалтерия ёзувлари асосида қуйиб чиқади.

Бугунги кунда кассадаги пул маблағлари ҳисобини халқаро стандартларга

мувофиқлаштиришга зурурият мавжуд. МҲХСларига ўтган Акциядорлик жамиятларида

касса ҳисоби қандай юритилиши керак. Асосий бухгалтерия ёзувларида қандай
ўзгаришлар бўлиши керак деган масала кун тартибидаги долзарб масала ҳисобланади.

Биз МҲХСларига ўтган Акциядорлик жамиятларида 5000 “Касса” счётининг асосий

боғланишларини қуйидаги жадвалда таклиф этилган ёзувлар орқали акс эттиришни

мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз (2

-

жадвал).

5000 счёти ҳисобини МҲХСларига мувофиқлаштириш мақсадида счётлар режасига

қуйидаги счётлар киритилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади(3

-

жадвал).

3-

жадвал

5000-

счёт ҳисобини МҲХСларига мувофиқлаштириш мақсадида Акциядорлик

жамиятларининг ишчи счётлар режасига таклиф этилаётган счётлар

Счётнинг

рақами

Счётнинг номи

5010

Бош (асосий) касса

5011-5019

Операцион кассалар

5030

Кичик касса

9010-9030

Харидорлар билан шартномалар бўйича тайёр маҳсулотлар,

товарлар, ишларни бажариш ва хизматларни сотишдан тушумлар

0940

Узоқ муддатли дебиторлик қарзлари

7310

Харидор ва буюртмачилардан узоқ муддатли шартномалар бўйича

олидиндан олинган аванслар

9040

Қайтарилган

реализация ва нархини камайтиришлар

4030

Қурилиш

ташкилотларида ҳисобот санасигача тақдим қилинган

счётлар

6710

Ҳақ

тўлаш бўйича ходимлар олдидаги мажбуриятлар

Манба:

тадқиқотлар асосида муаллиф ишланмаси.

МҲХСларига мувофиқ ҳолда ушбу ишчи счётлар режага тавсия этилган

счётларнинг қўлланилишига доир бухгалтерия ёзувларини қуйидаги жадвалда
келтирамиз (4

-

жадвал).


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, may

www.sci-p.uz

342

4-

жадвал

МҲХСларига ўтган корхоналарда 50 00 “Касса” счёти бўйича таклиф этилаётган

бухгалтерия ёзувлари

Т.р

Иқтисодий операциялар мазмуни

Счётлар

боғланиши

Сумма

Д

-

т

К

-

т

15-

сон МҲХС “Харидорлар билан шартномалар бўйича тушумлар” стандартига мувофиқ

1

Товарларни, тайёр маҳсулотларни, иш ва хизматларни

операцион касса орқали нақд пулга сотилганда

5011-

5019

9010-

9030

265 945

000

Харидорлар билан шартномалар асосида қисқа муддатли

дебиторлик қарзлари счётига олиб борилган сумма

кассага нақд пул кўринишида кирим қилинди

(харидорларга тақдим қилинган чегирма суммасидан

ташқари)

5011-

5019

4010

48 486

540

2

Харидорлар билан шартномалар асосида узоқ муддатли

дебиторлик қарзлари счётига олиб борилган сумма

(тушум ва олинган фоизлар) бош кассага ёки операцион

кассага нақд пул кўринишида кирим қилинди

5010

5011-

5019

0940

120 848

400

3

Харидорлардан йил бошида узоқ муддатли шартномалар

бўйича олдиндан тўлов (аванс)лар олинди

5010

7310

60 745

900

4

Харидорлардан жорий операциялар бўйича олдиндан

тўлов (аванс)лар олинди

5011-

5019

6310

5 280

546

5

Харидордан 5

800

000 сўмлик товар қайтирилди. Ушбу

товар харидорга 2%лик чегирма билан сотилган эди.

Чегирма суммаси 116

000 сўм. Чегирмасиз сумма 5

684 000

сўм (5

800 000

116 000)

9040

5011-

5019

5 684

000

6

Халқаро стандартларга мувофиқ қурилиш

ташкилотларида ҳисобот санасигача тақдим қилинган

счётлар бўйича пул маблағлари келиб тушди

5010

4030

45 486

700

21-

сон БҲХС “Валюта курслари ўзгариши таъсири”га мувофиқ курс фарқига доир

операцияларни ҳисобга олиш

7

Кассадаги валюта маблағларини қайта баҳолашдан

ижобий курс фарқи юзага келган ҳолларда: Кассадаги 1200

АҚШ доллари қайта баҳоланди. Валюта курси: 03.03.2025

да 12890.07 сўм, 28.03.2025 да 12

913.19 сўм. Қайта

баҳолаш натижасида курс фарқидан фойда (1200 х

12 913.19

1200

х 12

890.07 = 27 744 сўм)

5020

9540

(6230)

27 744

8

Кассадаги валюта маблағларини салбий курс фарқи юзага

келган ҳолларда: Кассадаги 800 АҚШ доллари қайта

баҳоланди. Валюта курси: 06.05.2025 да 12

938.01;

10.05.2025 да 12

880.35 сўм бўлган. Курс фарқидан зарар

(800 х 12

880.35

800 х 12

938.01 = 46

128 сўм)

9620

-

(3290)

5020

46 128

19-

сон “Ходимларга ҳақ тўланиши” стандартига мувофиқ ходимларга ҳақ тўлаш

операциялари бўйича

9

Ходимларга кассадан нақд пул кўринишида ҳақ (меҳнат

ҳақи, пенсия бўйича мажбуриятлар) тўланганда

6710

5010

245 486

900

1-

сон БҲХС “Молиявий ҳисоботни тақдим этиш” стандартига мувофиқ хусусий

капитални шакллантириш бўйича

10

Корхона таъсисчилари томонидан нақд пул кўринишида

хусусий капитал киритилди

5010

8330

86 700

000

11

Корхона таъсисчиларига соф фойдадан дивидендлар

тўланганда

6610

5010

12 840

000

12

Корхона таъсисчиси томонидан хусусий капиталнинг бир

қисми чегириб олинганда

8330

5010

5 890

000


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, may

www.sci-p.uz

343

Ушбу жадвал асосида бир қанча хулосаларни қилиш мумкин:

15-

сон МҲХС “Харидорлар билан шартномалар бўйича тушумлар” стандарти

тушумларни тан олишнинг бешта босқичдан иборат тартибини жорий этди:

шартномаларни идентификация қилиш; бажарилишларга оид мажбуриятларни

идентификация

қилиш;

операция

нархини

аниқлаш;

операция

нархини

бажарилишларга оид мажбуриятлар ўртасида тақсимлаш; тушуни тан олиш. Тушум тан

олингандан кейин харидорларнинг узоқ муддатли ва жорий дебиторлик қарзлари юзага

келади. Шартномада молиялаштиришнинг салмоқли компонентлари мавжуд бўлган

ҳолларда тушум билан бир қаторда фоиз юзага келишини тан олиши шартлиги қайд
этилган. Бу ҳолатлар касса тушумлар таркибини ҳам халқаро стандартларга

мувофиқлаштиришни талаб этади.

Савдо дўконларида эса нақд ва пластик карталар ёрдамида тўловлар амалга

оширилади. Шу боис тан олинган тушум суммаси корхонанинг кассасига келиб
тушадиган пул маблағларининг миқдорини белгилайди. Замонавий дўконларда савдо

ва реализация чегирмалари, харидорлар томонидан қайтарилишлар ва нархидан

тушушлар амалга ошрилади. Бу савдо сиёсати ва маданиятидаги креатив ўзгаришлар

албатта касса хўжалигини ҳам замон талаблари асосида ташкил этишни тақозо қилади.

Корхоналарда валюта операцияларида ҳам маълум ўзгаришларни инобатга олиш

мақсадга мувофиқ ҳисобланади. 21

-

сон БҲХС “Валюта курслари ўзгариши таъсири”га

мувофиқ валюта маблағлари мунтазам қайта баҳоланиши талаб этилади. Қайта

баҳолаш натижаларини касса операциялари орқали акс эттириш тартибини

такомиллаштириш зарурияти мавжуд.

Халқаро стандартлар хусусий капитал ҳаракатини эркинлаштиришни тақозо

этади. Корхона таъсисчилари устав капиталига маблағ киритишда ва хусусий

капитални исталган пайтларга чегириб олишга имконият яратилиши керак. Агар

бизнесда хусусий капитални чегириб олишда қанчалик имкониятлар яратилса, бу ўз
навбатида хусусий капиталга бўш маблағларни кириб келиши ҳажмини оширишга

хизмат қилади. Бу операцияларнинг бир қисми касса орқали амалга оширилади.

Юқоридаги жадвалда ушбу жараёнларни бухгалтерия ҳисобида қайд қилиш

мақсадида бухгалтерия ёзувлари тавсия этилди.

Хулоса ва таклифлар.

Тадқиқотлар асосида қуйидаги хулосаларга ишлаб чиқилди:

1. Бугунги кунда молиявий ҳисоботнинг кучли регламентлаштирилган ҳисоб ва

ҳисоботидан халқаро тан олинган тамойиллар асосида тузилган ҳисоботга ўтиш

ҳисоботнинг сифатини оширишга, вақтни тежашга, ортиқча ҳужжатлаштиришларга

барҳам беришга ва охир натижада ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини таъминлашга
хизмат қилади.

2. Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги

маълумотларни уларнинг операцион, инвестицион ва молиявий фаолияти бўйича

таснифлаб тақдим қилади. 7

-

сон БҲХСлари талабларидан келиб чиқиб ушбу

фаолиятлардан пул оқимлари моддалари белгиланди. Пул маблағлари ҳисобини айнан

шу моддалар кесимида ташкил қилиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

3.

АЖлар ҳисоб сиёсатидаги ишчи счётлар режасига Пул маблағлари ва пул

эквивалентларини ҳисобга олувчи счётлар таркибига халқаро стандартлар

талабларидан келиб чиқиб тегишли счётларни киритиш ҳамда уларни қўллаш ҳамда

бухгалтерия ёзувлари ишланмалари

тавсия этилди.

Хориж тажрибаларидан келиб

чиқиб бош касса, операцион ва кичик кассаларга ажратиш лозимлиги таъкидланган.

4. Хорижлик олимларнинг ишларини ўрганиш асосида пул маблағларининг

таркибига корхонанинг бош, операцион ва кичик кассаларидаги пул маблағлари,

банкдаги депозит счётлардаги пул маблағлари, чеклар ва пластик карточкалардаги пул


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, may

www.sci-p.uz

344

маблағлари, банк офердрафтлари, пул ордерлари ва депозит сертификатлари киритиш
мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Корхоналар ўзларининг ҳисоб сиёсатларида бу

таркибий қисмларни очиқлашлари талаб этилади.

5. Пул эквивалентлари тушунчасини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, у

“ осон пул маблағларига айланадиган бўлиши керак, унинг қиймати ўзгариши салмоқли
бўлмаслиги керак” деган мезонларга жавоб бериши кераклиги таъкидлаб ўтилди . Ушбу

талабларга жавоб

берадиган қисқа муддатли инвестициялар пул эквивалентлари

сифатида таснифланиши қайд этилди.

6. 7-

сон “Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот”дан ташқари пул маблағлари

ҳисобига оид алоҳида стандартлар бўлмасада МҲХСлар таркибига кирувчи кўпчилик

стандартлар пул маблағлари ҳисобини ташкил этишда ўз таъсирини кўрсатади. Бундай

стандартларга 15

-

сон МҲХС “Харидорлар билан шартномалар бўйича тушумлар”, 21

-

сон

БҲХС “Валюта курслари ўзгаришининг таъсири” 36

-

сон БҲХС “Активларнинг

қадрсизланиши” 19

-

сон БҲХС “Ходимларга ҳақ тўланиши” ва молиявий

инструментларни ҳисобга олувчи стандартлар (32

-

сон БҲХС, 7

-

сон МҲХС

, 9-

сон МҲХС) ва

бошқа халқаро стандартларни киритиш мумкин. Тадқиқот жараёнида ушбу

стандартларнинг пул маблағлари ҳисобига таъсири масалалари ўрганилган.

7. Халқаро стандартлар хусусий капитал ҳаракатини эркинлаштиришни тақозо

этади. Таъсисчилар томонидан устав капиталига пул маблағларининг киритилиши ёки

чегириб олиниши жараёнларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш бўйича тавсиялар

ишлаб чиқилди.

Ушбу таклиф ва тавсияларнинг амалиётга жорий этилиши пул маблағлари

ҳисобини халқаро стандартларга мувофиқлаштиришга хизмат қилади.

Адабиётлар/Литература/References:

7-

сон

БҲХС

(n.d.)

“Пул

оқимлари

тўғрисидаги

ҳисобот”

//https://buxgalter.uz/ru/publish/doc/text167484_7-son_buhgalteriya_hisobining_halqaro_

standarti_ pul_mablaglari_harakati_tugrisidagi_hisobot1

Боронов Б. (2020) Корхоналар молиявий активлари ҳисобини такомиллаштириш.

PhD диссертацияси. Тошкент, 42

-

б.

Гуржий Н.А. (2023). Организация бухгалтерского учета денежных средств, анализ

денежных потоков организации //Журнал Актуальные вопросы экономических наук.

file:///C:/Users/user/Downloads/53149850.pdf

Космакова Е. (2023). Учет наличных денежных средств. //https://www.b

-

kontur.ru/enquiry/1149-uchet-nalichnyh-denezhnyh-sredstv

Омельченко Е.Ю. (2017). Современный учет денежных средств и контроль их

движения журнал:

журнал экономических исследований

том 3 № 4 2017

рубрики:

бухгалтерский учет, анализ и аудит

https://naukaru.ru/ ru/ nauka

/article/16261/view

Осипова А.И. (2020) Учет денежных средств в кассе организации // Журнал

«Экономику и социум» №1 (68). https://cyberleninka.ru/article/n/uchet

-denezhnyh-sredstv-v-

kasse-organizatsii/viewer

Финансовый учет 1. (2005)

http://www.femida-audit.com/docs/FA1 _Supplement_ ru. 30

Библиографические ссылки

-сон БҲХС (n.d.) “Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот” //https://buxgalter.uz/ru/publish/doc/text167484_7-son_buhgalteriya_hisobining_halqaro_ standarti_ pul_mablaglari_harakati_tugrisidagi_hisobot1

Боронов Б. (2020) Корхоналар молиявий активлари ҳисобини такомиллаштириш. PhD диссертацияси. Тошкент, 42-б.

Гуржий Н.А. (2023). Организация бухгалтерского учета денежных средств, анализ денежных потоков организации //Журнал Актуальные вопросы экономических наук. file:///C:/Users/user/Downloads/53149850.pdf

Космакова Е. (2023). Учет наличных денежных средств. //https://www.b-kontur.ru/enquiry/1149-uchet-nalichnyh-denezhnyh-sredstv

Омельченко Е.Ю. (2017). Современный учет денежных средств и контроль их движения журнал: журнал экономических исследований том 3 № 4 2017 рубрики: бухгалтерский учет, анализ и аудит https://naukaru.ru/ ru/ nauka /article/16261/view

Осипова А.И. (2020) Учет денежных средств в кассе организации // Журнал «Экономику и социум» №1 (68). https://cyberleninka.ru/article/n/uchet-denezhnyh-sredstv-v-kasse-organizatsii/viewer

Финансовый учет 1. (2005) http://www.femida-audit.com/docs/FA1 _Supplement_ ru. 30