Авторы

  • Давронбек Бабажанов
    Ташкентский государственный экономический университет

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.44468

Ключевые слова:

налог налог на прибыль налоговые поступления методы и инструменты передовые информaционно-коммуникaционные технологии анализ оптимизaция налоговые льготы налоговая ставка налоговые отношения налоговая политика государственный бюджет налоговое администрирование налоговая нагрузка

Аннотация

Данная статья посвящена совершенствованию налогового администрирования, связанного с налогом на прибыль. Налог на прибыль является важным источником доходов для государства и эффективное налоговое администрирование имеет важное значение для обеспечения эффективного сбора доходов и соблюдения налогоплательщиками налогов. В этом анализе рассматриваются различные аспекты налогового администрирования, которые можно улучшить, чтобы упростить этот процесс, сократить уклонение от уплаты налогов и создать более благоприятную среду для бизнеса. Анализ включает обзор соответствующей литературы, исследований и опыта из разных стран. При этом изучаются такие направления, как теневая торговля и общепит, перевозки автомобильным транспортом, строительство и ремонт жилья, оказание бытовых услуг, изучается зарубежный опыт и научно-практические выводы по его применению в нашей стране и предложения. сформулировано.


background image

www.e-itt.uz I SON. 2023

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, may

105




СОЛИҚЛАРНИНГ КОРХОНАЛАР МОЛИЯВИЙ

-

ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИГА

ТАЪСИРИ ВА УНИ САМАРАЛИ БОШҚАРИШ

Бабахонов Жаъфар Мухиддинович

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги

«Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий

асослари ва муаммолари» илмий

-

тадқиқот маркази

Аннотация:

Мақолада Ўзбекистон Республикасида иқтисодиёт эркинлашуви ва

модернизациясининг ҳозирги босқичида солиқларнинг корхоналар молиявий

-

хўжалик

фаолиятига таъсири ва уни самарали бошқаришнинг янгича мазмуни ва аҳамияти, устувор
вазифалари

ҳамда ўзига хос хусусиятлари илмий асослаб берилган.

Калит сўзлар:

солиқ, тадбиркор, ер солиғи, мол

-

мулк солиғи, қўшилган қиймат солиғи

.

ВЛИЯНИЕ НАЛОГОВ НА ФИНАНСОВО

-

ХОЗЯЙСТВЕННУЮ ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ

ПРЕДПРИЯТИЙ И ЕЕ ЭФФЕКТИВНОЕ УПРАВЛЕНИЕ

Бабахонов Джаъфар Мухиддинович

Научно

-

исследовательского центра «Научные

основы и проблемы развития экономики Узбекистана» при

Ташкентском государственном экономическом университете

Аннотация:

В статье научно обоснованы влияние налогов на финансово

-

хозяйственную

деятельность предприятий, новое содержание и важность ее эффективного управления,
приоритетные задачи и особенности в Республике Узбекистан на современном этапе
экономической либерализации и модернизации.

Ключевые слова:

налог, предприниматель, земельный налог, налог на имущество, налог на

добавленную стоимость.

THE EFFECT OF TAXES ON THE FINANCIAL AND ECONOMIC ACTIVITY OF ENTERPRISES

AND ITS EFFECTIVE MANAGEMENT

Babakhоnov Jafar Mukhiddinovich

Research center "Scientific foundations and problems of the

development of the economy of Uzbekistan" under the

Tashkent State University of Economics

Annotation:

In the article, at the current stage of the liberalization and modernization of the

economy in the Republic of Uzbekistan, the impact of taxes on the financial and economic activity of
enterprises and the new content and importance of its effective management, priority tasks and specific
features are scientifically justified.

Key words:

tax, entrepreneur, land tax, property tax, value added tax.

Кириш.

Жаҳон амалиётига кўра, хўжалик субъектлари фаолияти барқарорлигини таъминлашнинг

самарали механизмида солиқ

дастакларини

такомиллаштириш муҳим ўрин тутади

.

Жаҳон

иқтисодиётининг ҳозирги замон ривожланиш қонуниятлари ва унинг солиқ

омилларини чуқур

I SON - MAY, 2023

www.e-itt.uz

105-110-sahifalar


background image

www.e-itt.uz I SON. 2023

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, may

106

таҳлил этиш дунёнинг тараққий этган давлатларида солиқ юкини камайтириш, солиқ

турларини унификация қилиш ва солиқ ставкасини пасайтириш, солиқларни тўлаш ва солиқ

ҳисоботларини тақдим этишнинг электрон тизимини ривожлантиришда замонавий ахборот
технологияларини қўллаш, бизнесни юритиш учун қулай инвестицион иқлим ва
ишбилармонлик муҳитини яратиш масаласига алоҳида эътибор берилаётганлигини
тасдиқлайди.

Халқаро амалиётда хўжалик юритувчи субъектлар молиявий фаолиятига солиқларнинг

таъсири юзасидан кенг

кўламли

илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Илмий изланишларда

жаҳон бозори конъюнктурасидаги кескин ўзгаришлар, халқаро солиқ амалиёти

ва унинг бизнес

муҳити, рақобатнинг миллий доирадан жаҳон даражасига чиққанлиги асосида

солиқларнинг

хўжалик юритувчи субъектлар молиявий

-

хўжалик фаолиятига ижобий таъсирини

таъминлашга оид ўрта ва узоқ муддатли стратегияга таъсир этувчи омилларни олдиндан
баҳолаш кабиларга алоҳида эътибор қаратилган. Халқаро миқёсда солиқларнинг корхоналар
молиявий

-

хўжалик фаолиятига таъсири юзасидан илмий тадқиқотлар тизимли равишда олиб

борилмоқда ва бунда АҚШ, Ғарбий Европа, Япония, Сингапур, Жанубий Корея олимлари
уларнинг методологик ва амалий аҳамиятига, МДҲ мамлакатларида эса кўпроқ назарий
жиҳатларига урғу берилмоқда. “Ҳозирги вақтда глобал миқёсда солиқ сиёсатининг энг кўзга
кўринган масалаларидан бири

-

рақамли иқтисодиётни солиққа тортиш режимини танлаш ва

хўжалик субъектларининг рақамли фаолиятдан олинган даромадларини тақсимлаш
жараёнининг автоматлаштирилган тизимини яратиш ҳисобланади”

(Paying Taxes 2022).

Халқаро тажрибада натижага асосланган солиқ ислоҳотлари фан, технология ва

инновацион сиёсатнинг узвийлигидан далолат беради. Бу жиҳат ўз

-

ўзидан миллий ва халқаро

даражада натижага асосланган комплекс тадқиқотлар олиб бориш орқали солиқларнинг
корхоналар фаолиятига таъсирини амалда тадқиқ этишни шарт қилиб қўймоқда.

Ўзбекистонда жаҳон андозаларига мос самарали солиқ тизимига таянувчи мустаҳкам

иқтисодий асос ҳамда реал натижага асосланган истиқболли тараққиёт йўналишларини
белгилаш, солиқ юкини камайтириш ва солиққа тортиш тизимини соддалаштириш сиёсатини
давом эттириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва тегишли рағбатлантирувчи
чораларни кенгайтиришга жиддий аҳамият берилмоқда. Солиқ юкини

пасайтириб бориш,

хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги унинг номутаносиб тақсимланишини бартараф
этиш, солиқ маъмуриятчилигидаги номукаммалликлар туфайли солиқларни ҳисоблаш ва
тўлашдаги муаммоларни бартараф этиш, солиқ тўловчилар билан солиқ органлари ўртасидаги
иерархар муносабатларга йўл қуймаслик ва уларнинг “ҳамкорликда ўсиши”ни таъминлашга
эришиш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига тўсқинлик қиладиган асоссиз солиқ
текширувларини бартараф этиш ва солиқ маслаҳати кўрсатиш ҳамда самарали назорат
тадбирларига ўтиш вазифаси

белгиланди.

Республикамизда “...бешинчи тоифага кирувчи, шароити энг оғир бўлган 20 та туман учун

айланмадан олинадиган солиқ, фойда солиғи, ижтимоий солиқ ставкаларини 1 фоиз миқдорида
белгилаймиз. Мазкур туманлардаги тадбиркорлар ер ва мол

-

мулк солиқлари бўйича

ҳисобланган сумманинг атиги 1 фоизини тўлайди. Якка тадбиркорлар қатъий ставкадаги
солиқларни тўлашдан озод этилади. Бюджет харажатлари, аҳоли ва тадбиркорлар олдидаги
мажбуриятларимизни қисқартирмаган ҳолда, бизнесга солиқ юкини камайтириш бўйича
ишларни давом эттирамиз. Жумладан, 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкасини
15 фоиздан 12 фоизга пасайтириш ҳисобидан тадбиркорлар ихтиёрида йилига камида

14

триллион сўм маблағ қолади”

(

Мирзиёев, 2022

).

Ҳозирда “Мамлакатнинг жаҳон миқёсидаги аҳамиятли, барқарор ва мустаҳкам мавқеларни

эгаллашини таъминлашнинг муҳим солиқ дастаклари айнан солиқларнинг корхоналар
молиявий

-

хўжалик фаолиятига таъсири ва уни самарали бошқаришнинг янгича мазмуни билан

боғлиқ ва ушбу масала Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт
стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича Йўл харитаси

44

да муҳим йўналиш сифатида

белгилаб берилган. Бу эса мазкур илмий мақола мавзусининг бугунги кунда давлат солиқ
сиёсати трансформациясининг долзарб масалаларидан бири эканлиги кўрсатмоқда.

44

Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича Йўл

харитаси

www.lex.uz


background image

www.e-itt.uz I SON. 2023

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, may

107

Адабиётлар

шарҳи

.

Илмий  иқтисодий  адабиётда  “иқтисодий  фойда”  ва  “бухгалтерия  фойдаси”  талқини  учрайди. 

Иқтисодий  фойда  кенг  тушунча  бўлиб,  корхонанинг  ҳисобот  давридаги  барча  моддий  ва  молиявий 
активлари  иқтисодий  қийматининг  ўсиши  билан  хусусиятланади.  Бухгалтерия  фойдаси  деганда, 
корхонанинг даромадлари ҳамда харажатлари ўртасидаги ижобий фарқ тушунилади. 

Умуман олганда, “фойда иқтисодий категория сифатида ишлаб чиқариш омилларини (меҳнат, 

капитал, табиий ресурслар) узвий алоқадорлиги асосида жамиятнинг моддий ишлаб чиқариш соҳасида 
яратилган пировард молиявий натижадир” (Зарипов 2018).

Иқтисодий адабиётларда

“солиқ тўлови” тушунчасига турлича таърифлар берилган.

Жумладан, профессор Грязнова

(2002)

нинг ёзишича: “Солиқ тўлови –

давлатнинг солиқ

қонунчилигига асосан солиқ тўловчилар фойдаси (даромади)нинг бир қисмини давлатнинг
марказлаштирилган жамғармасига йўналтириш шаклидир”

.

Сафонова

(2017)

нинг фикрича: “Солиқ тўловлари фойдадан чегирилувчи харажатлар

бўлиб, корхона молиявий оқимининг асосий улушини ташкил қилади. Солиқ тўловлари
корхонанинг ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолиятининг барча босқичларида шаклланади, бир
томондан маҳсулот баҳосининг элементи таркибига киради, иккинчи томондан ишлаб чиқариш
самарадорлигига таъсир кўрсатади ҳамда бошқарув қарорларини қабул қилишда муҳим
омиллардан саналади”.

Тадқиқ натижаларини умумлаштириш асосида Қурбанов

(2016)

нинг

“солиқ тўловларини

солиқ харажатлари сифатида тан олиш керак”

деган фикрига қўшиламиз:

“Корхона харажатлари

биринчидан, унинг молиявий натижаларини аниқлашда қатнашса, иккинчидан, солиққа
тортиш базасини аниқлашда қатнашади. Солиққа тортиш базасини аниқлашда қатнашиши
натижасида солиқ харажатлари тушунчаси намоён бўлади. “Солиқ харажатлари” тушунчаси
янги иқтисодий категория эмас, балки бу тушунчани биз кўпроқ солиқ ва бошқа мажбурий
ажратмаларга тўловлар сифатида қўллаб келганмиз”.

Тадқиқот

методологияси.

Мақолада

илмий

абстракциялаш,

эмпирик,

тасвирий

статистика,

эксперт

баҳолаш,

гуруҳлаштириш,

динамик

таҳлил

усулларидан

фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар

.

“Мамлакатда солиқ сиёсатини такомиллаштириш Концепцияси қабул қилингач, солиқ

тизими модернизацияси амалга оширилиб келинмоқда ва бу шароитда давлатнинг самарали
солиқ сиёсатини таъминлаш мақсадида “ҳалол (интизомли) солиқ тўловчиларни янада
рағбатлантириш”, “даромадларни легаллаштириш ва “яширин иқтисодиёт” улушини
камайтириш”, солиқ муносабатларида “солиқ органлари ва солиқ тўловчиларнинг
“ҳамкорликда ўсиш”га асосланган янги мулоқоти тизимига ўтиш”, “солиқ тизими
ижтимоийлиги ва адолатлилигининг ўсиб бориши” каби мутаносибликларни ўзаро
мувофиқлаштириш ҳамда уйғунлаштириш лозим”

(

Азизов 2019)

.

Жаҳон ҳамжамияти ҳам иқтисодий ҳам ижтимоий жиҳатдан ривожланиб борар экан,

инсонларнинг истеъмол товарларига ва хизматларга бўлган эхтиёжлари тўхтовсиз ўсиб
боради. Эҳтиёжларнинг ортиб бориши умумий қонуни

талабларини ҳисобга олган ҳолда

хўжалик фаолиятини юритиш ҳар қандай ривожланишнинг зарур шартидир

.

Албатта, корхоналар молиявий

-

хўжалик фаолияти доимий равишда бир текис ижобий

иқтисодий кўрсаткичларга эриша олмайди. Корхона фойда олиши билан бир қаторда молиявий
кўрсаткичи зарар билан чиқиши мумкин. Бугунги кунда солиққа тортиш жараёнида,
“чегирилиши лозим бўлган харажатларнинг жами даромаддан ошиб кетиши солиқ тўловчининг
зарари деб эътироф этилади”

45

.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек: Яқинда

қабул қилинган янги Солиқ кодекси

46

га мувофиқ, бу йилдан бошлаб кўплаб янгиликлар

амалиётга жорий этилмоқда. Жумладан, солиқ турлари 13 тадан 9 тага камайтирилди

(1-

жадвал)

.


45

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси /янги таҳрирда/. Т.:, 2020 йил, 333

-

модда.

https://lex.uz/docs/4674902

46

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси /янги таҳрирда/. Т.:, 2020 йил, 333

-

модда.

https://lex.uz/docs/4674902


background image

www.e-itt.uz I SON. 2023

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, may

108

1-

жадвал

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган солиқлар

47

Олдинги Солиқ кодексининг “Солиқлар ва бошқа

мажбурий тўловларнинг турлари” деб номланган

23-

моддасига мувофиқ

Янги таҳрирдаги Солиқ

кодексининг “Солиқларнинг ва

йиғимларнинг турлари” деб

номланган

17-

моддасига мувофиқ

1)

юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;

2) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

3) қўшилган қиймат солиғи;

4) акциз солиғи;

5) ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус

тўловлар;

6) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

7) мол

-

мулк солиғи;

8) ер солиғи;

9) ягона ижтимоий тўлов;

10) бензин, дизел ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун

олинадиган солиқ;

11) ягона солиқ тўлови;

12) ягона ер солиғи;

13) тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий

белгиланган солиқ.

1) фойда солиғи;

2)

жисмоний

шахслардан

олинадиган даромад солиғи;

3) қўшилган қиймат солиғи;

4) акциз солиғи;

5)ер қаъридан фойдаланганлик

учун солиқ;

6)

сув

ресурсларидан

фойдаланганлик учун солиқ;

7) мол

-

мулк солиғи;

8) ер солиғи;

9) ижтимоий солиқ


2-

жадвал маълумотлари кўрсатишича,

корхонанинг солиқ тўлагунга қадар фойдаси билан

(Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот №2 шакл 240

-

сатри ) солиққа тортиладиган фойда

таҳлил қилинганда қайта қўшилувчи харажатлар ҳисобига 2020 йилда ўртача 3,3 мартага ошган.
Мазкур ҳолат бўйича қайта қўшилувчи харажатлар таркиби ўрганилганда, амалга оширилган
харажатларнинг қарийиб 80 % ни ижтимоий соҳага сарфлагани аниқланди

.

2-

жадвал

2020-2022

йилларда

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятига қарашли

“Максам

-

Чирчиқ”корхонасининг фойдасидан бюджетга солиқларининг

ҳисоб

-

китоб ҳолатининг таҳлили

(минг сўм ҳисобида)

48

КЎРСАТКИЧЛАР

ЙИЛЛАР

2020

2021

2022

1.

Солиқ тўлагунга қадар фойда (Молиявий
натижалар тўғрисида ҳисобот №2 шакл

240-

сатри )

325682

433271

6749578

2.

Солиққа

тортиладиган

базага

қўшиладиган №2

-

илова харажатлари

1087598

271887

2412994*

3.

Солиққа тортиладиган фойда

1413280

705158

4336584

4.

Амалдаги фойда солиғи ставкаси

(фоиз

ҳисобида)

7,5

14

12

5.

Ҳисобланган фойда солиғи суммаси

105996

98722

520390


Демак, бундай ҳолатда корхона фаолиятини салбий деб баҳолаб бўлмайди. Лекин солиқ 

концепцияси доирасида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида 2022 йилда корхонанинг 2412994 
минг сўмлик харажати солиқ базасидан чегирилгани аҳамиятлидир.

Айтиш жоизки, солиқ сиёсатида олиб борилаётган барча чора

-

тадбирлар мамлакатимизда

бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни модернизациялаш орқали ишлаб
чиқариш ҳажмини оширишга

,

пировардида тизимли равишда солиқ юкини пасайтиришга

қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Солиқларнинг корхоналар молиявий

-

хўжалик фаолиятига таъсири ва уни самарали

бошқаришнинг янгича мазмуни ва аҳамиятини асослашда

кўп даражали (экзоген ва эндоген

)

47

Муаллиф ишланмаси.

48

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятига қарашли “Максам-Чирчиқ”корхонасининг 2020-2022 йиллардаги йиллик ҳисоботи №2-шакл 

маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди


background image

www.e-itt.uz I SON. 2023

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, may

109

ёндошув асосида солиққа тортиладиган фойда миқдорига таъсир этувчи шароитларни ҳамда
корхона фойдасини солиққа тортиш механизми модернизацияси йўналишларини тадқиқ этиш
муҳим ҳисобланади.

Умуман, Ўзбекистонда Ҳаракатлар стратегияси

белгилаб берган ривожланишнинг

самарали ижросини таъминлашда

солиқ сиёсатини такомиллаштиришнинг вазифалари

белгиланиб, уларнинг 2017

-

2019 йиллар давомида босқичма

-

босқич ижро этилиши

,

якунларининг тизимли тарзда муттасил мониторинг қилиб борилаётганлиги, ижодкорлик ва

ташаббуснинг рағбатлантирилиши ҳамда сусткашлик ва ижро интизоми

-

маданиятига риоя

қилинмасликка қарши ўз вақтида таъсирчан, кескин чоралар кўрилаётганлиги натижасида
солиқ сиёсати вазифалари ижросининг изчиллиги таъминланаётирки, ушбу омил Янги
Ўзбекистоннинг 2022

-

2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида белгиланган

мамлакат ижтимоий

-

иқтисодий юксалиши ва тараққиётининг кафолати ҳисобланади.

Хулоса

ва таклифлар

.

1. Ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишнинг молиявий асослари шаклланишига ижобий

таъсир этишнинг муҳим усулларидан бири

-

корхона фаолиятини солиқлар орқали тартибга

солишнинг муҳим вазифаси сифатида солиқларнинг ижобий таъсирини кучайтириш ҳамда
салбий таъсирини камайтиришдир. Ҳар қандай корхона ўзининг бюджет олдидаги солиқ
мажбуриятларини максимал даражада қисқартириш учун қонунда белгиланган тартибда
бизнесни юритиш ва хўжалик операцияларини ҳисобга олишнинг самарали усуллари ва
йўлларидан фойдаланиш хуқуқига эгадир.

2. Солиқ тўловларини оптималлаштириш –

бизнес ривожи орқали корхона молиявий

имкониятларини ошириш ҳамда солиқ базаси келгуси ўсишини таъминлашнинг муҳим
асосларидан биридир. Солиқ тўловларини оптималлаштириш натижасида корхонанинг
келгуси ривожланиши ва фаолияти самарадорлигини ошириш учун реал имкониятларнинг
ўсиши кузатилади. Шунинг учун солиқларнинг корхона фаолияти кўрсаткичларига
таъсирини муттасил таҳлил этиб бориш –

корхона фаолиятини солиқлар орқали самарали

тартибга солишнинг муҳим шарти ҳисобланади.

3. Янги Ўзбекистонда корхоналарни солиққа тортиш амалиётига “давлат сиёсати

самарадорлиги ва корхоналар солиқ мажбуриятларини оптималлаштириш тизими
тадбирларининг мувофиқлаштирилиши”га асосланган

янгича ёндошув зарур. Ҳозирги

глобаллашган иқтисодиёт талаблари ва реал ҳаётий эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда
корхоналар молиявий

-

хўжалик фаолиятига солиқлар ижобий таъсирини ошириш йўллари

тадқиқига янгича ёндошувнинг фундаментал асоси шунга таянмоғи лозимки, янги солиқ
сиёсати доирасида корхоналар самарали фаолиятини таъминлашнинг истиқболдаги
вазифаларини ҳисобга олган ҳолда корхоналарни солиққа тортиш амалиётини тизимли
тарзда тадқиқ этиш ва унинг диққат марказида солиқ механизми орқали “иктисодий ўсиш ва

самарадорликни

рағбатлантириш”,

“корхоналарда

ижтимоий

ривожланиш

имкониятларининг мустаҳкамланиши” каби мутаносибликларни ўзаро мувофиқлаштириш
орқали унинг такомиллашган механизмини ишлаб чиқиш ётади.

4. Солиқлар хўжалик юритувчи субъектлар ишлаб чиқариш фаолиятини тартибга

солишнинг самарали воситаси ҳисобланади, улар корхона раҳбариятини таннархни
пасайтириш орқали ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш воситасида фойданинг
ўсишини таъминлашга мойиллигини ва маъсуллигини оширади.

Мазкур таклиф ва тавсияларнинг татбиқ этилиши келгусида мамлакатда фаолият

юритаётган корхоналарнинг молиявий

-

хўжалик фаолиятини солиққа тортишнинг оптимал

тизимини шакллантириш учун қулай имконият яратади.

Адабиётлар

/

Литература

/Reference:

Paying Taxes (2022) A unique report by PwC and the World Bank Group.

http://www.pwc.com/gx/en/paying-taxes/pdf/pwc-paying-taxes-2023.pdf

Азизов У.У. (2019) Изчил солик сиёсати –

иктисодий ривожланиш омили. «Ўзбекистонда

ҳаракатлар

стратегиясини

самарали

амалга

оширишда

солиқ

сиёсатини

такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари»

мавзусидаги илмий

-

амалий конференцияси

материаллари тўплами. –

Т.: «Iqtisod

-

Moliya», 6

-

б.


background image

www.e-itt.uz I SON. 2023

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, may

110

Грязновой

А.Г.

(2002)

Финансово

-

кредитный энциклопедический словарь.

-

М.:

-

Финансы и

статистика. Под общ. ред. А.Г. Грязновой. 2002.

Зарипов Х.Б. (2018) Фойдадан олинадиган солиқларнинг акциядорлик жамиятлари иқтисодий 

фаолиятига таъсири//“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали. № 4-5, август-октябрь.

Исаев

Ф.

Совершенствование

налогообложения

имущества

//Экономика

и

инновационные технологии. –

2021.

№. 6. –

С. 326

-333.

Исаев, Ф. (2023). Солиқ текширувлари: аудит самарадорлиги таҳлили. Иқтисодиёт ва

инновацион технологиялар, 11(1), 394–

401. https://doi.org/10.55439/EIT/vol11_iss1/a42

Исаев, Ф. (2022). Йирик корхоналар мисолида с

o

лиқ йиғилувч

a

нлиги кўр

ca

ткичини таҳлил

қилиш методикасини такомиллаштириш. Iqtisodiyot Va taʼlim, 24(1), 317–

326. Retrieved from

https://cedr.tsue.uz/index.php/journal/article/view/955

Исаев Ф. Аудит самарадорлигининг назарий

-

амалий талқини //Приоритетные

направления, современные тенденции и перспективы развития финансового рынка. –

2023.

С.

359-361.

Жумаев, Н., Ризаев, Н., & Исаев, Ф. (2023). Ўзбекистонда бухгалтерия ҳисобини халқаро

стандартларга мувофиқлаштиришда туркий давлатлар тажрибаси. Iqtisodiyot Va taʼlim, 24(2),

58

67. Retrieved from https://cedr.tsue.uz/index.php/journal/article/view/1014

Исаев, Ф. (2023). Солиқ юкини камайтиришда солиқ таҳлилининг таъсирига оид назарий

мулоҳазалар.

International Journal of Economics and Innovative Technologies, 11(2), 415

421.

https://doi.org/10.55439/EIT/vol11_iss2/i41

Мирзиёев Ш. (2022) Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг

Олий

Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси. Тошкент шаҳри 22 декабрь,

https://uza.uz/oz/politics/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliy-22-12-2022

Сафонова М.Ф. (2017) Теория и методология внутреннего контроля и аудита налоговых

затрат. 08.00.12 –

Бухгалтерский учет, статистика диссертация на соискание ученой степени

доктора экономических наук. Краснодар, стр.25

Қурбанов З.Н.

(2016)

Солиқ харажатлари ҳисобининг назарий масалалари.

”Тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш ҳамда қулай
ишбилармонлик муҳитини шакллантиришда солиқ сиёсатининг ўрни” мавзусидаги
конференция материаллари. Тошкент, 1

47-

148 бетлар.

Библиографические ссылки

Mardiasmo D. (2013) Taxation, Publisher Andi, Revition Edition, – p. 55.

Maxmudova, N. J. (2020). Theoretical foundations of risk management in large corporate structures. ISJ Theoretical & Applied Science, 06 (86), 83-88.

Tashmuradov T. (2004) Soliq nazariyasi va tizimi. Darslik. –T.: Bilim,. -320 б.

Абдукаримов Б. (2005) ва бошқ. Корхона иқтисодиёти. – Т.: Фан, , 220 б.

Алиева С.С. (2011) Совершенствование формирования и распределения прибыли предприятий в условиях модернизации экономики. (на примере предприятий Самаркандской области). Автореферат диссертации на соискание ученой степени к.э.н. – Т.: БФА, – с. 26.

Мануйленко В.В., Садовская Т.А. Экономическая сущность, виды и функции прибыли хозяйствующего субъекта: современный аспект //Финансовая аналитика: проблемы и решения. –2012. – №. 33. – с. 26.

Миляков Н.В. (1999) Налоги и налогообложение. Курс лекций. – М.: ИНФРА-М,. – с. 348.

Нормурзаев Умид Холмурзаевич (2021) Ҳукуматимиз томонидан берилаётган солиқ имтиёзларининг ҳисобини юритиш ва самарадорлигини таҳлил қилиш масалалари // Экономика и финансы (Узбекистан). №10 (146). URL: https://cyberleninka.ru/article/n/ukumatimiz-tomonidan-berilayotgan-soli-imtiyozlarining-isobini-yuritish-va-samaradorligini-ta-lil-ilish-masalalari (дата обращения: 17.01.2023)

Нормурзаев У. Х. 2021 йилдаги солиқ маъмурчилиги ҳамда солиқ кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан //Интернаука. – 2021. – Т. 6. – №. 182 часть 2. – С. 99.

Нормурзаев Умид Холмурзаевич (2020) Солиқ имтиёзлари орқали иқтисодиёт тармоқлари ҳамда соҳаларида тизимли таркибий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш сиёсати // Экономика и финансы (Узбекистан). №4 (136). URL: https://cyberleninka.ru/article/n/soli-imtiyozlari-or-ali-i-tisodiyot-tarmo-lari-amda-so-alarida-tizimli-tarkibiy-islo-otlarni-llab-uvvatlash-siyosati (дата обращения: 17.01.2023).

Зайналов Ж.Р., Алиева С.С., Ахроров З.О. ва бошқ. (2018) Молия: Корхоналар молияси. Дарслик. – Т.: Иқтисод-молия, – 268 б.

Ҳайдаров Н. (2007) Солиқлар ва солиққа тортиш масалалари. – Т.: Akademiya, – 256 б.