www.e-itt.uz I SON. 2023
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, may
205
ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШДА ХОРИЖ
АМАЛИЁТИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Турсунбоев Амирдин
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги
Солиқ қўмитаси давлат солиқ бош инспектори
Аннотация.
Ушбу мақолада ер қаъридан қазиб олинаётган углеводород хом ашёсини
ҳисобга олиш ва ҳисобот балансларини шакллантириш бўйича Қозоғистон Республикаси
тажрибаси асосида таклиф ва тавсиялар шакллантирилган.
Калит сўзлар:
Углеводород, ер қаъри, табиий газ, конденсат, нефт, ҳисобот баланси,
Бритиш Петролеум, ОПЕК, божхона божи.
ОСОБЕННОСТИ ЗАРУБЕЖНОЙ ПРАКТИКИ НАЛОГООБЛОЖЕНИЯ НЕДРОПОЛЬЗОВАТЕЛЕЙ
Турсунбоев Амирдин
Главный государственный налоговый инспектор Налогового комитета при
Министерстве экономики и финансов Республики Узбекистан
Абстрактный.
В данной статье сформулированы предложения и рекомендации на основе
опыта Республики Казахстан по учету добытого из недр углеводородного сырья и формированию
отчетных балансов.
Ключевые слова:
Углеводород, недра, природный газ, конденсат, нефть, баланс, British
Petroleum, ОПЕК, таможенная пошлина.
PECULIARITIES OF FOREIGN PRACTICE IN TAXATION OF SUBSOIL USERS
Tursunboev Amirdin
Chief state tax inspector of the Tax Committee under the
Ministry of Economy and Finance of the Republic of Uzbekistan
Abstract.
In this article, proposals and recommendations are formulated based on the experience of
the Republic of Kazakhstan on the accounting of hydrocarbon raw materials extracted from the ground
and the formation of reporting balances.
Key words:
Hydrocarbon, underground, natural gas, condensate, oil, balance sheet, British
Petroleum, OPEC, customs duty.
Кириш.
Мамлакатимизда сўнги йилларда янги нефть ва газ қудуқлари учун юридик шахслар мол
-
мулкига солинадиган солиқ бўйича имтиёзлар жорий қилинди. Ушбу имтиёзларда қудуқ
фойдаланишга киритилган ойдан бошлаб дастлабки 2
йилда солиқдан озод қилиш назарда
тутилган бўлиб, кейинги 3
йилда солиқ 2
карра камайтирилган ставка бўйича тўланиши
белгилаб қўйилди.
Амалга оширилган яна бир муҳим ўзгартиришлардан бири табиий газ билан боғлиқ бўлиб,
табиий газ бўйича экспорт
-
импорт операциялари акциз солиғи ва божхона божидан озод
қилинди.
I SON - MAY, 2023
www.e-itt.uz
205-209-sahifalar
www.e-itt.uz I SON. 2023
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, may
206
Шу кунга қадар табиий газни экспорт қилишда акциз солиғи, импорт қилишда эса
-
божхона божи мавжуд бўлиб, улар ноль фоизда белгилангандан кейин инвесторлар ўзларининг
иқтисодий манфаатларидан келиб чиқиб қарорлар қабул қилиб, қазиб олинган табиий газни
эркин тасарруф қилишлари имконияти яратилди.
Кириш ўрнида табиий газга бой давлатлар рейтинги ва дунё статистикаси тўғрисидаги
айрим маълумотларни келтириб ўтадиган бўлсак, дунёда табиий газга бой давлатлар жуда кўп.
Уларнинг рейтинги асосан тасдиқланган газ захираларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Жаҳонда ушбу рейтингларни тузувчи бир неча ташкилотлар борки, уларнинг
маълумотлари ҳамда рейтинг иштирокчиларини саралаш механизмлари ҳам турлича. ОПЕК
ташкилоти ва “Би
-
Пи” –
British Petroleum
–
трансмиллий нефтгаз компанияси шу каби
рейтингларни тузувчи энг ишончли ва обрўли ташкилотлар сифатида тан олинган.
Умуман олганда, дунёда 2020
йил ҳолатига тасдиқланган газ захиралари 200
трлн
кубометрни ташкил қилса, шундан 75
трлн кубометри Яқин Шарқ давлатларида, 65
трлн
кубометри эса МДҲ давлатларида (асосан Россия ва Туркманистонда) жойлашгани
аниқланган.
84
ОПЕК рейтингида Хитой етакчилар қаторига кирмаган бўлса, Жазоир кучли ўнликни
якунлаб берган ва Россиянинг кўрсаткичлари кескин ошиб кетган. Ўзбекистон эса мазкур
рейтингда 1,522 трлн кубометр газ захираси ёки дунёдаги умумий газ ҳажмининг 0,74
фоизи
билан 22
-
ўринни эгаллаган.
Кўриниб турибдики, газ захираси эгаларининг ҳаммаси ҳам қазиб олишда етакчи бўла
олишмаган. Ўзбекистон бу рейтингда 2020
йил натижаларига кўра 47,1
млрд куб ва 1,2 фоиз
билан 17
-
ўринни эгаллаган
85
.
Адабиётлар шарҳи.
Илмий адабиётларда ер ости бойликларини ҳисобга олишда турли хил ёндашувлар ишлаб
чиқилган.
Налетов
(2006) ўзининг илмий ишида кончилик муносабатларини тартибга солувчи
маҳаллий ва хорижий қонун хужжатлари, ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги шартномалар,
доктринал манбалар, ер ости бойликлари соҳаси бўйича маъмурий, фуқаролик ва экологик ҳуқуқ
нормларининг хориж давлат органларининг қарорлари ҳамда халқаро тижорат арбитраж
органларнинг қарорлари билан қиёсийлигини ёритган.
Юхимованинг
(2008) фикрича
қаттиқ турдаги (норуда) фойдали қазилмларни солиққа
тотишда ушбу фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ харажатлар инобатга
олинмаганлиги баён қилинган.
Воллебергнинг
(2018) қарашларида табиий ресурслар (ер, ер ости бойликлари ва сув
ресурслари)дан самарали фойдаланишда солиқ тизимининг аҳамиятини ёритилишига эътибор
берилган.
Базаровнинг
(2023) илмий ишида табиатда чекланган табиий бойликлардан муҳим
стратегик хомашё сифатида фойдаланишни тартибга солиш ва рағбатлантиришда солиқ
тизимининг таъсирчанлигини оширишга оид илмий
-
назарий ёндашувлар таҳлилини ёритиб
берган.
Шу билан бирга, хорижий экспертлар Ўзбекистонда ер қаъридан фойдаланганлик учун
солиқни ҳисоблаш амалиёти бўйича берган таклиф ва тавсиялари ўрганилди.
Хусусан, EBRD Европа тикланиш ва тараққиёт банки, BCG (Boston Consulting Group) Халқаро
бошқарув консалтинг компанияси ҳамда IMF Халқаро валюта фондининг экспертлари томонидан
ёзилган техник ҳисоботлар ўрганилди.
Хусусан, BCG (Boston Consulting Group) Халқаро бошқарув консалтинг компаниясининг
экспертлари олтинга 6
фоиз ва мис учун 8
фоиз миқдорда солиқ ҳисоблаш таклиф этилган.
Тадқиқот методологияси.
Тадқиқот жараёнида олинган маълумотларга ишлов беришда мантиқий мушоҳада,
адабиётларни танқидий ўрганиш, анализ ва синтез, индукция ва дедукция, таққослаш, маълум
белгилар асосида классификaциялаш, иқтисодий таҳлил усулларидан фойдаланилди.
84
https://kun.uz/news/2021/11/08/gazga-eng-boy-davlatlar-ozbekiston-nechanchi-orinda
85
https://kun.uz/news/2021/11/08/gazga-eng-boy-davlatlar-ozbekiston-nechanchi-orinda
www.e-itt.uz I SON. 2023
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, may
207
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Углеводород конларини ўзлаштириш ва ҳисобга олиш бўйича дунё мамлакатларида IT
-
технологиялардан кенг фойдаланиб келинмоқда. Мазкур тизимда инсон омили чекланиб,
ахборот технологиялари асосида фойдали қазилмаларнинг ҳисоби юритилади ҳамда тезкорлик
билан тузиладиган даврий ҳисоботларни аниқ рақамларга асосланган ҳолда шакллантириш
имконияти яратилади.
Статистик маълумотларга кўра 2022
йил 1
январ холатига республика бўйича жами
303
углеводород конларида 1
886 млрд.
куб
метр табиий газ, 75
млн.
тонна нефть, 76
млн
тонна
конденсат заҳиралари мавжуд.
Шунингдек, 2021
йилда республика бўйича жами 53,6
млрд.куб.м газ (ўсиш суръати
107,8%), 767,3
минг тонна нефть (103,5%), 2
101
минг тонна конденсат (101,8%) қазиб
чиқарилган
86
.
Хозирда мавжуд углеводород қазиб чиқариш бўйича ўсиш суръатларини сақлаб қолиш ва
янада кўпайтириш мақсадида республикада фаолият олиб бораётган нефть
-
газ корхоналари
томонидан қатор геологик
-
техник тадбирлар амалга ошириш режалатирилган.
Бугунги кунда фойдали қазилмаларни қазиб олиш, қайта ишлаш ва реализaция қилиш
жараёнларида хорижий компаниялар, қўшма корхоналар ҳамда миллий корхоналар
фаол
иштирок этиб келмоқда.
Бу эса ўз навбатида углеводород конларидан қазиб олинаётган фойдали қазилмалар
ҳисобидан бюджет даромадларининг шаклланишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда.
1-
жадвал
Углеводород хом ашёси ҳисобидан ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ
тушумларини шаклланиши бўйича маълумот
(млрд.сўм)
Асосий ер ости
бойликлари
2015 й.
2016 й.
2017 й.
2018 й.
2019 й.
2020 й.
2021 й.
1
. Нефть
Ёпиқ
Ёпиқ
35,8
90,1
148,3
203,9
448,8
2
. Табиий газ
Ёпиқ
Ёпиқ
568,4
678,7
1 504,6
1 830,6
1 740,3
3
. Газ конденсати
Ёпиқ
Ёпиқ
40,5
63,2
99,4
198,0
350,9
Жадвал маълумотлари таҳлилига кўра сўнги йилларда газ конденсати бўйича солиқ
тушумларининг барқарорлиги таъминланиб, ўсиш суръати 2017
йилга нисбатан
8,6
бараварга
тенг бўлган.
Бунинг асосий сабабларидан бири сифатида сўнги йилларда нефтни қайта ишлаш
заводлари орқали автобензиннинг АИ
-
80 маркаси ва дизел ёқилғисининг асосий қисми
конденсатдан олинаётганлиги билан изоҳлаш мумкин.
Тадқиқот иши давомида углеводород конларини ҳисобга олиш, қазиб олинаётган фойдали
қазилмалар ҳаракатини мониторинг қилиш бўйича Қозоғистон Республикаси тажрибаси
ўрганилди.
Қозоғистон Республикасида жорий йилда “Ер қаъри ва ер қаъридан фойдаланиш
тўғрисида”ги кодекс қабул қилинган бўлиб, ушбу кодекснинг айрим моддалари талаблари
босқичма
-
босқич кейинги йиллардан қўлланилиши белгиланган.
Хусусан ушбу кодекснинг 144
-
моддасига асосан
2024
йил 1
январдан хомашё ва товар
газини қазиб олиш, қайта ишлаш ва ташиш жараёнида ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга
олиш приборлари билан мажбурий жиҳозлаш
тартиби кучга киради
87
.
Маълумот учун:
Хом нефт ва газ конденсатини ўлчаш мосламаси
–
углеводород хом ашёси
айланмаси ҳажмини ўлчайдиган норматив
-
ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинган техник
воситалар тўплами бўлиб, углеводород соҳасидаги ваколатли органни кунлик маълумотлар
билан таъминлайдиган дастурий таъминот.
Қозоғистон Республикаси Э
нергетика вазирлиги Рақамли ривожланиш, инновaциялар ва
86
Ўзбекнефгаз АЖнинг статистик маълумотлари асосида
www.e-itt.uz I SON. 2023
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, may
208
аерокосмик саноат вазирлиги билан биргаликда “НИТ” АЖ негизида нефт ва газ конденсатини
(ИСУН) ҳисобга олиш ахборот тизимини ишга туширишни режалаштирган.
Мазкур тизим истеъмолчига етказиб бериш учун тайёрланган, айланмадаги
хом нефт ва
газ конденсати миқдори тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш ва ишлатиш
жараёнини тўлиқ автоматлаштиради.
Шунингдек нефт ва газ конденсати айланмасини башорат қилиш, моддий балансни
автоматик равишда ҳисоблаш ва ҳисобга олиш воситаларидан олинган маълумотлар асосида
ҳисоботлар тузиш имкониятига эга бўлади.
Тизим йирик 3
та нефт транспорт ташкилоти (“КазТрансОйл”, “Мунайтас” ва
“Казахстанско
-
Китайский трубопровод”)да тажриба тариқасида қўлланилган ва 2021
-2022
йил
давомида 3
та нефтни қайта ишлаш заводи, 16
та кичик завод, 4
та нефт ташиш ташкилоти ва
100
та ер қаъридан фойдаланувчиларга нисбатан қўллаш белгиланган
88
.
Шу билан бирга 2024
йил 1
январдан хомашё ва товар газини қазиб олиш, қайта ишлаш ва
ташиш жараёнида ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш воситалари билан мажбурий
жиҳозлаш тартиби кучга киради.
Шунингдек,
“Ер қаъри ва ер қаъридан фойдаланиш тўғрисида”ги кодекснинг 145
-
моддасида
углеводород захираларнинг даврий ҳаракати бўйича ҳисоботлар ер қаъридан
фойдаланувчилар ёки уларнинг ишончли вакили томонидан “Қозоғиситон Республикасининг
ер қаъридан фойдаланишни бошқаришнинг ягона давлат тизими”га электрон шаклда тақдим
этилиши белгиланган.
“Қозоғиситон Республикасининг ер қаъридан фойдаланишни бошқаришнинг ягона
давлат тизими” деганда ер қаъридан фойдаланишни бошқаришнинг ягона интеграциялашган
ахборот тизими тушунилиб, углеводородлар соҳасида маълумотларни тўплаш, сақлаш ҳамда
ахборотни таҳлил қилиш ва қайта ишлашни ўзида мужассамлаштирган комплекс тушунилади.
Мамлакатимизда углеводородлар соҳасида маълумотларни тўплаш, сақлаш ҳамда
ахборотни таҳлил қилиш ва қайта ишлаш инсон омили асосида амалга оширилади.
Углеводородлар захираларининг даврий ҳаракатини ҳисобга олиш мақсадида Йўриқнома
қабул қилиниб, ҳисобот шакллари тасдиқланган (рўйхат рақами 2699
-
сон, 22.06.2015
й)
Ушбу йўриқномага асосан нефть захиралари ҳисобот баланси
–
6-
ГР шаклда, газ
захиралари ҳисобот баланси–
7-
ГР
шаклда қоғозда юритилади.
Захиралар ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботлар қоғоз шаклида йилда бир
марта 5
февралгача
Геология қўмитасига тақдим этилади.
Шунингдек, ўрганишда табиий газни комплекс тайёрлаш ва дастлабки тайёрлаш қурилмаларида қайта
ишланган табиий газ ҳажми ҳамда компрессор ёрдамида сиқиш станциясида сиқилган табиий газ ҳажми техник
(оффлайн) ўлчов воситаси ёрдамида аниқланади.
Қозоғистон
Республикаси тажрибаси асосида углеводород хом ашёси айланмасини
рақамлаштириш тизмини Ўзбекнефтгаз АЖнинг маълум бир табиий газ конлари гуруҳида ва
хорижий корхоналарнинг нефт конларида синовдан ўтказиш лозим бўлади.
Юқорида таъкидланганидек ҳисобот йилида мамлакатимизда 2
101
минг тонна конденсат
қазиб чиқарилган бўлиб, мазкур фойдали қазилмани хом ашё ва қайта ишлов берган ҳолда
якуний тайёр махсулот сифатида реализация қилиш мумкин.
Бунда конденсат хом ашё сифатида реализация қилинганда махсулот учун ер қаъридан
фойдаланганлик учун солиқ базаси ўртача олинган реализация қилиш баҳосидан, якуний тайёр
махсулот сифатида реализация қилинганда якуний махсулотларни реализация қилиш
бахосидан харажатларни чегирган ҳолда аниқлаш мумкин.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, қайта ишлаш учун берилган маҳаллий конденсатнинг
100
фоизлик бирлигидан 51
фоиз миқдорда автобензиннинг АИ
-
80 маркаси, 23
фоиз миқдорда
дизел ёқилғиси, 11
фоиз авиакеросин 4
фоиз миқдорда мазут ва 12
фоиз миқдорда бошқа
турдаги ёқилғи мойлаш маҳсулотлари олинади.
Улеводород ҳом ашёсининг таркиби асосан нефт, газ ва конденсатдан иборат бўлиб, улар
бир
-
биридан мустақил алоҳида ҳолда ва биргаликда қазиб олиниши мумкин.
Бугунги кунда конденсат бўйича
қайта ишлаш амалга оширилиб, якуний махсулот
реализация қилинаётган бўлcада, амалда Солиқ кодексининг 451
-
моддаси 9
-
қисми талаблари
татбиқ қилинмасдан қолмоқда.
Бунинг асосий сабабларидан бири сифатида мустақил равишда ёхуд қайтариш шарти
88
https://kapital.kz/economic/94088/sistema-ucheta-nefti-v-kazakhstane-zarabotayet-v-2021-godu.html
www.e-itt.uz I SON. 2023
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, may
209
билан қайта ишлашга бериш асосида қайта ишлашни амалга ошириш фаолияти бўйича солиқ
базасини аниқлаш тартибига конденсат киритилмасдан қолган.
Шу сабабдан конденсат бўйича мустақил равишда ёхуд қайтариш шарти билан қайта
ишлашга бериш асосида қайта ишлашни амалга оширган ҳолларда солиқ базаси ушбу фойдали
қазилмалардан олинган маҳсулотларни реализация қилиш баҳосидан келиб чиқиб, уларга
солиқ тўловчи томонидан сарфланган дастлабки ишлов бериш, уларни қайта ишлаш ва
транспортда ташиш харажатлари чегириб ташланган ҳолда аниқлаш тартибини белгилаш
лозим.
Хулоса ва таклифлар.
1.
Углеводород хом ашёси айланмасини тўлиқ назорат қилиш мақсадида “онлайн”
режимда ҳисобга олиш воситаларини тажриба тариқасида маълум бир конлар гуруҳида қўллаш.
2.
Давлат геология қўмитасининг
“давлат геология фонди” маълумотлар базасини
электрон ахборот базаси шаклида ташкил қилиш;
3.
Нефть захиралари ҳисобот баланси –
6 гр шакли ва газ захиралари ҳисобот баланси–7 гр
шаклини ер қаъридан фойдаланувчиларнинг шахсий кабинетлари орқали тақдим этиш
тартибини такомиллаштириш ва давлат органларининг ушбу тизимдан маълумот олиш
имкониятини яратиш;
4.
Углеводород хом ашёсини мустақил равишда ёхуд қайтариш шарти билан қайта
ишлашга бериш асосида қайта ишлаш амалга оширилганда дастлабки ишлов
бериш
харажатларини чегириладиган харажатлар таркибидан чиқариб ташлаш;
5.
Конденсат бўйича мустақил равишда ёхуд қайтариш шарти билан қайта ишлашга бериш
асосида қайта ишлаш амалга оширилганда ер қаъридан фойдаланувчилар учун қайта ишлаш
харажатларни чегириш ҳуқуқини бериш.
Adabiyotlar/
Литература
/Reference:
Sen S. and Volleberg H. (2018) The effectiveness of taxing the carbon content of
energyconsumption. Journal of Environmental Economics and Management 92 74
–
99.
Базаров
Х
.
М
(2023)
“Табиий
бойликлардан
самарали
фойдаланишда
солиқ
тизимининг
таъсирчанлигини
ошириш
йўллари” Иқтисодиёт
фанлари
бўйича
фалсафа
доктори
(PhD)
диссертацияси
Автореферати
.
Тошкент
.
Налетов К.И.
(2006)
“Лицензионные и договорно
-
правовые формы пользования недрами в
РФ и за рубежом” диссертации на соискание ученой степени кандидата экономических наук.
Юхимова Я.Я (2008) “Налог на добычу полезных ископаемых и его реформирование”
диссертации на соискание ученой степени кандидата экономических наук 2008 г.
