Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
138
ҲУДУДИЙ ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНИШДА ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИКНИ ОШИРИШГА
ТАЪСИР ЭТУВЧИ АСОСИЙ ОМИЛЛАРНИНГ ЭКОНОМЕТРИК ТАҲЛИЛИ
Дустмуродов Орифжон Исматиллоевич
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Аннотация
.
Ушбу мақолада ҳудудий туризм хизматларини ривожлантиришнинг
иқтисодий самарадорлигини ошириш, ҳудудий туризм хизматларини ривожлантиришнинг
асосий тамойиллари ва омиллари, иқтисодиётни барқарор ривожлантиришда туризм
хизматларини роли, янги иш ўринларини яратиш, шунингдек янги хизмат турларини тадбиқ
этиш, туристик ресурслардан мақсадли фойдаланиш, туризм хизматларини рақамлаштириш,
туризм хизматлари бозорини тартибга солишнинг илмий
-
услубий ёндошувлари тўғрисида фикр
ва мулоҳазалар келтирилган.
Калит сўзлар:
туристик ресурс, иқтисодий самарадорлик, замонавий хизматлар, асосий
тамойиллар, барқарор иқтисодиёт, рақамли хизматлар асосий омилларнинг.
ЭКОНОМЕТРИЧЕСКИЙ АНАЛИЗ ОСНОВНЫХ ФАКТОРОВ, ВЛИЯЮЩИХ НА ПОВЫШЕНИЕ
ЭКОНОМИЧЕСКОЙ ЭФФЕКТИВНОСТИ РАЗВИТИЯ РЕГИОНАЛЬНОГО ТУРИЗМА
Дустмуродов Орифжон Исматиллоевич
Ташкентского государственного
экономического университета
Аннотация
.
в данной статье представлены идеи и размышления об основных принципах и
факторах развития региональных туристических услуг, роли туристических услуг в устойчивом
развитии экономики, создании новых рабочих мест, а также внедрении новых видов услуг,
целевом использовании туристских ресурсов, обеспечении цифровизация туристических услуг,
научно
-
методические подходы.
Ключевые слова:
туристический ресурс, экономическая эффективность, современные
услуги, базовые принципы, устойчивая экономика, ключевые факторы цифровых услуг.
ECONOMETRIC ANALYSIS OF THE MAIN FACTORS AFFECTING THE IMPROVEMENT OF
ECONOMIC EFFICIENCY IN THE DEVELOPMENT OF REGIONAL TOURISM
Dustmurodov Orifjon Ismatilloevich
Tashkent State University of Economics
Annotation.
this article presents ideas and reflections on the main principles and factors of the
development of regional tourism services, the role of tourism services in the sustainable development of the
economy, the creation of new jobs, as well as the implementation of new types of services, the targeted use
of tourist resources, the digitalization of tourism services, the scientific and methodological approaches.
Keywords:
tourist resource, economic efficiency, modern services, basic principles, sustainable
economy, key factors of digital services.
Кириш.
Туризм соҳаси иқтисодий самарадорлигининг ошиши туризм хизматларининг ҳар
томонлама ривожланганлигида кўринади, яъни бунга туризмнинг мамлакатдаги бошқа
ижтимоий
-
иқтисодий тармоқлар билан параллел равишда ва ўзаро алоқада ривожланиши
натижасида эришилади.
II SON - IYUN, 2023
138-149
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
139
Туризм соҳаси маҳаллий аҳоли ҳамда хорижий фуқоролар борадиган минтақаларнинг
тарихи, у ердаги тарихий архитектура обектларлари, маҳаллий аҳолининг урф
-
одатлари,
анъаналари, маросимлари бўйича кишилар билимларини ошириш, зиёратгох жойларни зиёрат
қилиш, соғломлаштириш хизматларидан фойдаланиш билан бир қаторда шу мамлакат ёки
минтақа иқтисодиётига бевосита валюталар оқимини олиб келиш, маҳаллий аҳолининг яшаш
шароитини ошириш ва уларни иш билан таъминлашга кўмаклашади. Туризм соҳаси миллий
иқтисодиётнинг алоҳида тармоғи сифатида ўзига хослиги билан ажралиб туради. Унинг
маҳсулоти муайян турдаги хизматлардан фойдаланишга бериладиган хуқуқ бўлиб, бу
хизматларнинг ўзи эса иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида яратилади.
Жаҳонда туризм хизматлари бозорини ривожлантиришга асосий тўсиқ бўлиб келаётган
муаммоларни аниқлаш ва уларнинг самарали ечимларини излашга қаратилган тадқиқотларни
ўтказиш ҳозирги даврда устивор йўналишлардан бири бўлиб ҳисобланади. Бу жараёнда ҳудудий
туризмга минтақада ижтимоий
-
иқтисодий ривожланишнинг муҳим омили сифатида
қаралмоқда ва миллий иқтисодиётда туризмни ривожлантиришнинг самарали моделини
ишлаб чиқишга алоҳида этибор берилмоқда. Бунда ҳудудий туризмга тўғридан
-
тўғри
инвестицияларни жалб қилиш ва туризмнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш муҳим
масалалар қаторига киритилган.
Бугунги кунда республикамизда иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш,
инновацион ривожлантиришга қаратилган ислоҳатлар натижасида туризм соҳаси ҳам янги
босқичга кўтарилди. Мамлакатимизда туризм фаолиятини равнақ топтириш масаласи бўйича
муҳум фармон ва қарорлар қабул қилинди. Жумладан, 2022 йил 18 февралда Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Туризм, маданий мерос ва спорт соҳаларида давлат
бошқарувини такомиллаштиришга доир ташкилий чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги ПФ
-75-
сон
Фармони, 2022 йил 18 февралда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Туризм ва
маданий мерос вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ
-135-
сон Қарори, 2022 йил
4 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички туризм хизматларини
диверсификация қилишга оид қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ
-232-
сон Қарори қабул
қилинди.
Aдaбиётлap шарҳи.
Ҳудудий туризмни ривожлантиришнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш хусусида
дунёнинг етакчи олимларидан Сурков ва Криворучконинг
(2009)
“Международный туризм в
России: проблемы развития и управления” номли асарида Россияда халқаро туризм бозори
ривожланишининг асосий йўналишлари ва интеграцион жараёнлар, туризм индустрияси
субъектлари фаолияти, халқаро туризмни тартибга солиш механизмлари, халқаро туристик
сиёсатнинг мақсадлари, вазифалари ва устувор йўналишлари бўйича тадқиқотлар ўтказилган.
Шунингдек
мамлакатизимнинг
етакчи
олимлари
Абдувохидов
(2019)
“Туризм
ривожланишининг таҳлили ва прогнози” номли мақоласида туризм соҳасини ривожланиши
бир
қанча иқтисодий
-
ижтимоий омиллар билан боғлиқ эканлигини, “Барча соҳаларда бўлгани каби
туризмда ҳам ҳал қилиниши керак бўлган қатор муаммо ва камчиликлар мавжуд, албатта.
Логистика, инфратузилма, меҳмонхона ва тезюрар поездларда жой етишмаслиги, ахборот
-
коммуникация технологияларини жорий этиш, туризм тармоғи кадрлари салоҳиятини ошириш
билан боғлиқ қатор муаммолар ечими изланмоқда” эканлигини айтиб ўтган. Алимова
(2017)
ўзининг “Ҳудудий туризм бозорининг ривожланиш хусусиятлари ва тенденциялари” номли
докторлик диссертациясида туризм бозорида талаб ва таклифни мувофиқлаштириш, маркетинг
концепцияси орқали туристик маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш, туризм соҳаси
ривожланишининг ташкилий
-
иқтисодий механизмларини такомиллаштириш ҳамда ҳудудий
туристик кластерни шакллантириш бўйича илмий мулоҳазалар келтирилган ҳамда туризм
ривожланишининг
иқтисодий
самарадорлигини
ошириш
омиллари,
глобаллашув
жараёнларининг туристик фаолиятга таъсири ва туризм дестинацияси ривожланиш
хусусиятларига алоҳида эътибор қаратилган. Тухлиев, Ҳайитбоев
ва бошқаларнинг
(2014)
тадқиқотлари мамлакатимизда туризм соҳасини ва индустриясини ривожлантириш, туристик
-
рекреацион хизматларни кенгайтиришга қаратилган бўлиб, уларда туризмда рекреацион
хизматларнинг шаклланиши масалаларига атрофлича эътибор қаратилган. Мазкур
тадқиқотларда
туризм соҳасини давлат томонидан тартибга солиш ва унинг инфратузилмасини
ривожлантириш масалалари ёритилган. Амонбоев, Абидова ва бошқ. (
2019)
илмий ишларида
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
140
туризм дам олиш структурасини яратади, у нафақат туристлар томонидан, балки маҳаллий
аҳоли учун ҳам фойдаланилиши мумкин, янги туристик марказларнинг пайдо бўлиши сервис
савдо марказларининг пайдо бўлишига, йўлларнинг қурилишига, ҳордиқ чиқариш
корхонларининг вужудга келишига олиб келади ва у ўраб турган инфратузилмага, истеъмол
бозорига ва бошқа тадбиркорлик фаолиятларига ижобий таъсир кўрсатади деган фикрларни
билдиришган.
Тaдқиқoт метoдoлoгияcи.
Тадқиқот ишида инновацион иқтисодиётнинг шаклланиши шароитида ҳамда жаҳонда юз
бераётган турли салбий иқтисодий ўзгаришлар, туризм соҳасини комплекс ривожлантириш,
ҳудудий туризм ривожланишининг иқтисодий самарадорлигини ошириш, туризм
хизматларини ривожлантиришнинг асосий тамойиллари ва омиллари ўрганилиб, мазкур
йўналиш бўйича иқтисодчи олимлар ва мутахассисларнинг фикрларига таянган ҳолда таҳлил
ва синтиз, кузатиш, гуpуҳлaш, қиёcий тaҳлил, тизимли ёндaшув, pacмий
-
мaнтиқий,
oпеpaциялapни тaдқиқ этиш, статистика ва иқтисодий таҳлил каби усуллар орқали туризм
соҳаси ривожланишининг ўстувор йўналишларини белгилаш таклиф этилган. Шунингдек,
ҳудудларда туристик
объектлар фаолиятини самарали ташкил этиш, туристик
инфратузилмаларни оқилона ривожлантириш ва сифатли кадрларни тайёрлаш ҳамда туризм
индустрияси ривожланишини қўллаб
-
қувватлаш даражалари бўйича омилларга оид аниқ
тавсиялар ишлаб чиқилган.
Тaҳлил вa нaтижaлap
муҳокамаси
.
Эътироф этиш керакки, сўнги йилларида Мамлакатимизда туризм инфратузилмаси
ривожланиб, туристлар учун мўлжалланган объектларнинг ҳар томонлама мақбуллиги,
транспорт ва меҳмонхона хизматлари ва умуман, сайёҳлик логистикаси билан боғлиқ барча
хизматларнинг қулайлиги, хавфсизлиги, замонавий ахборот технологияларининг жорий
этилганлиги таъминланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган
Мурожаатномасида туристик имкониятлар ҳақида қуйидагича таъкидланди: “Ҳозирги кунда
миллий иқтисодиётга юқори даромад келтирадиган истиқболли тармоқлардан бири бу
туризмдир. Ўзбекистон туризм соҳасида улкан салоҳиятга эга бўлган давлат ҳисобланади.
Юртимизда 7 минг 300 дан ортиқ маданий мерос объектлари мавжуд ва уларнинг аксарияти
ЮНЕСКО рўйхатига киритилган”
73
.
Самарқанд вилояти мамлакатимизнинг юқори иқтисодий
салоҳиятга, бой тарих ва маданиятга эга ҳудудларидан бири ҳисобланади. Кейинги йилларда
вилоятда янги корхоналар, кичик бизнес субъектлари, кўп тармоқли фермер хўжаликлари
ташкил этилди. Туризм, тўқимачилик саноати, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда
истиқболли лойиҳалар амалга оширилди. Самарқанд вилояти ўзининг тарихий кўринишини
сақлаб қолган жойлари, бетакрор табиий шароитлари, табиий геогирафик жойлашуви тарихий
ва маданий мерослари, зиёратгохлари ўзигахос иқлимига дам олиш ва соғломлаштиришни
ривожланиши учун кенг имкониятларнинг мавжудлигини акс эттиради. Туристик
-
рекреацион
сохани ривожланишида хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун юқори инвестицион
рейтинга эга бўлиб, ривожлантириш истиқболларини аниқлайдиган илмий муассасалар ва
йирик саноат ташкилотларининг мавжудлиги билан ифодаланади.
Самарқанд вилояти дам олиш ва соғломлаштириш туризмини ривожлантириш учун кенг
имкониятларга эга. Қулай ландшафт иқлим шароити, рельефининг турли
-
туманлиги ва табиий
ўсимликларга бойлиги Самарқанд вилоятида юқори самарали туристик
-
рекреацион тизимни
яратишга имкон беради. Туристик
-
рекреацион хизматлар бозорининг фаолияти ва у билан
боғлиқ бўлган Самарқанд вилоят туристик индустрияси мавсумий характерга эга бўлиб, бу
айниқса жойлаштириш хизматларида яққол ифодаланади.
Туризм соҳаси жаҳонда бўладиган жами экспортнинг 10 фоизини беради, хизматлар
савдосининг эса 35 фоизи туризмга тўғри келади. Буюк ипак йўлида жойлашган, асрлар
давомида қадимий шаҳарлари билан машҳур, тарихий ва маданий ўтмишга эга Самарқанд
вилояти туризм тармоғини ривожлантириш учун реал имкониятларга эга.
73
Мирзиёев Ш.М. Олий Мажлисга Мурожаатнома. http:// www.gov.uzо
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
141
Самарқанд вилоятида туризмнинг 13 тури (зиёрат, экскурсион, гострономик, бизнес,
экотуризм, этнотуризм, тоғ
-
экстремал, спорт, ишбилармонлик, таълим, тиббий, транзит)
турлари бўйича туристларни қабул қилмоқда. Вилоятда 2022 йилда 39 та (ўринлар сони 5
088
та) янги меҳмонхоналар очилди.
2022 йил давомида Самарқанд вилоятига 114 та давлатдан 553 минг 068 нафар хорижий
туристлар ташриф буюрган.
1-
жадвал
Самарқанд вилоятига 2019
-
2022 йилларнинг январь
-
декабрь ойларида ташриф
буюрган маҳаллий ва хорижий туристлар (минг киши)
74
Йиллар
кесимида
Маҳаллий ва хорижий туристларнинг ташрифи
(минг киши)
2019 йил
2020 йил
2021 йил
2022 йил
Маҳаллий
Хориж
Маҳаллий
Хориж
Маҳаллий
Хориж
Маҳаллий
Хориж
ЖАМИ:
2 560,0
560,0
581,2
52,0
1 943,4
119,0
2 300,0
553,0
Минтақалар
кесимида
Т/р
Минтақалар номи
2019 йил
2021
йил
2022 йил
Жами:
359 300
112 704
553 068
1.
Россия Федерацияси
110 550
27 800
213 683
2.
Қозоғистон
36700
18 350
71 865
3.
Тожикистон
62 502
31 251
125 000
4.
Туркия
5 235
3 079
17 050
5.
Европа
125 000
27 802
95 000
6.
Осиё
12 513
2 120
21 400
7.
Яқин Шарқ давлатлари
2 550
1 052
3 550
8.
АҚШ ва Жанубий Америка
давлатлари
4 250
1 250
5 520
*
2020 йил пандемия давридаги маълумотлар олинмаган.
Бугунги кунда туристларнинг ўртача қолиши 2,6 кунни ташкил қилмоқда. Хорижлик
туристларнинг 1 кунлик харажати 152 АҚШ долларни, маҳаллий туристларники 550 минг сўмни
ташкил этмоқда. Уларнинг яна 1 кун қолиш кунларини узайтириш орқали туризм хизматлари
экспорти йилига қўшимча 14 млн АҚШ долларига кўпаяди.
2-
жадвал
Самарқанд вилоятига 2019
-
2022 йилларда ташриф буюрган хорижий туристларнинг
ўртача қолиш кунлари ва кўрсатлиган хизматлар экспорти ҳажми
75
Т/р
Йиллар кесимида
Туристларнинг ўртача қолиш
кунлари
Кўрсатлиган хизматлар экспорти
ҳажми
(млн доллар)
шундан:
2019 й.
2021
й.
2022
й.
2019 й.
2021
й.
2022 й.
ЖАМИ:
2.2
2
2,6
12,8
5,0
12,5
*
2020 йил пандемия давридаги маълумотлар олинмаган.
Вилоятда транспорт воситалари бир вақтнинг ўзида 7200 нафар туристга хизмат кўрсата
олади.
Самарқанд туманида Конигил туризм қишлоғининг 2
-
босқичи доирасида 100 та туризм
объекти ва 500 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади. Бу лойиҳа Самарқанд туризм маркази
билан боғланган. Вилоятда хизматлар соҳасида 5,9 трлн сўмлик 365 та лойиҳаларни амалга
ошириш орқали 21 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилган.
74
https://www.facebook.com/visitsamarkand/ маълумотлари асосида
75
https://www.facebook.com/visitsamarkand/ маълумотлари асосида
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
142
3-
жадвал
Самарқанд вилоятининг туризм қишлоқлари ва туристик объектлари
76
Қишлоқ
номи
Хонадонлар
сони
Майдонига
Хизмат кўрсатувчи
хонадонлар ва
нуқталар сони
Ташкил
этиладиган
меҳмон уйлари
сони
Конигил
702
43,5
38
20
Оқсой
582
3254
187
23
Терсак
1029
42,7
59
22
Чоштепа
564
732
27
15
Андоқсой
1049
11000
14
10
Туристик объектлар
Зиёрат
туризми
объектлари
Гострономик
туризм
Этнотуризм
объектлари
Экотуризм
объектлари
Агротуризм
Тиббий
туризм
объектлари
51 та
42та
14 та
25 та
16 та
21 та
Шунингдек вилоятда қуйидаги инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда:
-
Ҳазрати Довуд зиёратгоҳига туташ ҳудудда лойиҳа миқдори 12 млн АҚШ доллари бўлган
канат йўли барпо этилмоқда. Лойиҳа доирасида 8 га ҳудудда туризм комплекси ҳам ташкил
этилади. (2022
-
2023 й.й);
-
“PET AGRO OIL” МЧЖ ҚК томонидан Тойлоқ туманида лойиҳа қиймати 50 млн. АҚШ
доллари бўлган Имом Ал
-
Бухорийнинг устози бўлмиш Имом ад
-
Дорамий мақбарасини
таъмирлаш, янги масжид, кутубхона, ўқув хоналарни барпо этишни ўз ичига олган лойиҳа ишга
туширилади. (2022
-
2025 й.й);
-
“SAG” ҚК томонидан 2022 йил якунига қадар Пайариқ туманида қиймати 10 млн АҚШ
доллари бўлган 300 ўринли, 5 юлдузли меҳмонхона лойиҳаси фойдаланишга топширилади
(2023 й).
-
“Bro Beans” МЧЖ томонидан 2022 йил якунига қадар Тойлоқ туманида қиймати
7 млн АҚШ доллари бўлган 110 ўринли меҳмонхона, логистика маркази ва дам олиш маскани
фойдаланишга топширилади (2023 йил сентябрь ойига қадар).
Туристик маҳсулотлар –
туристик хизматлар (бронлаштириш, ташиш, жойлаштириш,
овқатлантириш, турли кўнгил очар хизматлар), туристик ишлар (фото хизмати, суғурта,
ахборот, молия, банк хизмати), туристик товарлар (эсдалик совғалар, хилма
-
хил туристик
товарлар, истеъмол товарлари –
парфюмерия, тамаки, спиртли ичимликлар, маиший техника,
кийим
-
кечак ва бошқалар)дан иборат.
Туристик хизматлар –
турист ва экскурсант эҳтиёжларини қондириш ва таъминлашга
қаратилган, хизмат соҳасидаги бир мақсадга йўналтирилган ҳаракатлар тўплами бўлиб, улар
туризм мақсадларига, ҳарактерига ва туристик хизматнинг қандай йўналтирилганига жавоб
бериши ҳамда умуминсоний тамойилларга қарши бўлмаслиги керак. Давлат стандарти
таърифига кўра, туристик хизматлар –
сайёҳларнинг эҳтиёжларини қондириш фаолияти билан
шуғулланувчи туризм ташкилотларининг фаолияти маҳсулидир.
Умуман, хизматлар –
бу кўзга кўринмас товарнинг ўзига хос туридир. Хизмат бевосита
истеъмол жараёнида юзага келади ва алоҳида ҳолда бўлмайди. Бу хизматнинг товар билан
асосий фарқидир. Бундан ташқари, товар истеъмолчига олиб келиб берилади, туристик
хизматда эса истеъмолчи бевосита хизмат пайдо бўладиган ерга олиб борилади. Шунинг учун
ҳам туристик хизматларни ишлаб чиқариш ва сотиш моддий товарларни сотишга алоқадор
бўлган қонунлар асосида эмас, балки бошқа қонунлар мажмуи билан бошқарилади.
Туризм хизматида экспорт тушунчаси ва қонун
-
қоидаси бошқачароқдир. Баъзи
манбаларда кўрсатилишича –
анъанавий вариантга кўра, туристлар гуруҳи бошлиғининг
хорижий давлатлардаги хизматлари ва хорижий давлатда ишлаш учун юборилган автобус
ҳайдовчисининг хизматлари туристик хизматларнинг экспортига тааллуқлидир. Мисол учун,
Грузиянинг “Туризм тўғрисида”ги қонунига кўра, мамлакат ичидаги хизматлар туризм
76
https://www.facebook.com/visitsamarkand/ маълумотлари асосида
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
143
импорти, ташқарисидаги хизматлар эса туризм экспортига таълуқлидир. Россия ва Ўзбекистон
ҳудудидаги маҳаллий туристик корхоналар томонидан хорижий туристларга кўрсатилган
хизматлар экспортга алоқадордир ва бунинг учун фирмалар баъзи имтиёзлардан фойдаланади.
Туристик фирма ва компаниялар ўта мураккаб, кўпфункцияли корхона бўлиб, уларнинг
иш ҳажми турли хизмат ва сервисга оид фаолият натижалари асосида тўпланади. Турли
бўлинмаларнинг хизматларини натурал кўрсаткичларда бир хил ўлчамга келтириб олиш
мураккаб. Шунинг учун туристик фирма ва компаниялар иш ҳажмини таҳлил қилишда асосан
киймат кўрсаткичларидан хам кенг фойдаланилади.
Туристик корхоналар (фирма компаниялар) хам хўжалик юритувчи субъект сифатида
хўжалик фаолиятини юргизади ва маълум молиявий
-
хўжалик фаолияти натижаларига эга
бўлади.
Бозор муносабатлари шароитида ҳар бир корхонанинг хўжалик фаолияти натижаларини
таҳлил қилиш объектив зарурият бўлганлиги туфайли туристик корхоналарда ҳам ушбу ишни
амалга ошириш мақсадга мувофивдир. Чунки корхоналарнинг,
шу жумладан туристик
корхоналарнинг ҳам иш натижасидан нафақат фирма эгасининг ўзи, балки унда ишлайдиган
ходимлар, меҳнат жамоаси, бошқа инвесторлар, давлат ва жамиятнинг ҳам манфаатлари
мужассамлашган.
Таҳлил қилиш учун кўрсаткичлар тизимига куйидаги кўрсаткичларни киритиш мумкин:
-
туристик хизматлардан тушган соф тушум;
-
туристик фирма ва компанияларнинг даромадлари;
-
туристик фирма ва компанияларнингфойдаси.
Келтирилган барча курсаткичлар пулда ифодаланади. Туристик фирма ва
компанияларнинг соф
тушумини (Ст) аниқлаш учун ялпи тушумдан (Ят) кўшилган киймат
солиғи (Ққс) ва аксизларни (Ас) айириш лозим бўлади. Бу куйидаги формула билан аниқланади:
Ст = Ят
-
Ққс (Ас);
Туристик фирма ва компанияларнинг даромадлари миқдори (Д) соф тушумдан (Ст) шу
соҳа таннархи (Тн) айрилади. Бунинг учун куйидаги формуладан фойдаланиш мумкин:
Д = С т
-
Т н
Туристик фирма ва компанияларнинг соф фойдаси (Фс) бошқа корхоналар сингари солиқ
тўлангунга қадарги фойдадан (Фстқ) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни (Сол) айириш
йўли билан аниқланади. Бунинг учун қуйидаги формуладан фойдаланиш мақсадга мувофиқ:
Фс = Фстқ
-
Сол;
Бундан ташқари туристик фирма ва компаниялар фаолиятида бошқарув таҳлилини
амалга ошириш учун натурал кўрсаткичлардан, хусусан туристлар сонидан ҳам фойдаланилади.
Туристлар сонини таҳлил қилишда куйидаги кўрсаткичлардан фойдаланиш мумкин:
-
қабул қилинган туристлар сони, шу жумладан хорижий туристлар;
-
жўнатилган туристлар сони, шу жумладан хорижий мамлакатларга;
-
жами туристлар сони, шу жумладан хорижий туристлар.
Ушбу курсаткичларни таҳлил қилишда қуйидагилар амалга оширилади:
-
кўрсаткичларнинг (натурал ва кийматда ифодаланган) режага нисбатан ўзгариши
мутлоқ ва нисбий миқдорларда аниқланади;
-
уларнинг динамикаси аниқланиб туристик фаолият натижаларининг ўзгариш
тенденциясига баҳо берилади;
-
кўрсаткичлар ўзгаришига таъсир этувчи омиллар аниқланади ва уларнинг натижа
ўзгаришига таъсири ҳисобланади;
-
туристик фирма ва компанияларда мавжуд бўлган ички ва ташқи имкониятлар
аниқланади ва улардан оқилона фойдаланиш йуллари ишлаб чиқилади;
-
таҳлил килинаётган субъектнинг самарадорлигини ошириш учун
тегишли таъсирчан
бошқарув қарорлари қабул қилинади.
Туристик комплексларнинг хўжалик фаолиятини таҳлил қилишда омилли таҳлил
усулларидан деярли фойдаланилмайди. Жуда кўп омиллар ва уларнинг таъсири ўрганилмайди.
Шу туфайли кўпгина кўрсаткичларни яхшилаш
бўйича ички имкониятлар очилмасдан очиб
берилмайди. Буларни инобатга олиб туристик комплексларнинг иш натижаларига таъсир
этувчи омилларни ўрганиш мақсадга мувофиқ.
Туристик комплексларда соф тушумнинг ўзгаришига бир қанча омиллар таъсир қилади.
Уларга тадқиқотларимиз кўрсатишича куйидагиларни киритиш мумкин:
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
144
-
туристик гуруҳларнинг сони (а);
-
1 та туристик фирмага туғри келадиган туристларнинг ўртача сони (б);
-
барча туристларда хорижий туристларнинг улуши (с);
-
битта хорижий туристлардан олинадиган ўртача соф тушум (д).
Натижа, яъни туристик комплексда соф тушумнинг ҳажми билан юқорида келтирилган
омиллар Ўртасидаги боғлиқлик куйидаги формула билан аниқланади:
Н = а . б . с. д;
Бунда:
Н
-
хорижий туристлардан олинадиган соф тушум суммаси;
а
-
барча туристик гуруҳлар сони;
6 -
битта туристик фирмага тўғри келадиган туристларнинг ўртача сони;
с
-
барча туристларда хорижий туристларнинг улуши;
д
-
битта хорижий туристлардан олинадиган ўртача соф тушум.
Ушбу омилларнинг таъсирини занжирли алмаштириш усули билан аниқлаш мумкин. У
ҳолда омилларни аниқлашнинг кетмакет ҳисобланиш йўллари қуйидагича амалга оширилади:
1. Натижа ўзгаришига биринчи омилнинг таъсири қуйидаги формула билан аниқланади:
На = (а1 . 60 . сО. дО)
-
(аО . 60 . сО. дО);
2. Натижа ўзгаришига иккинчи омилнинг таъсири қуйидаги формула билан аниқланади:
Нб = (а1 . 61 . сО. дО)
-
(а 1 . 60 . сО. дО);
3. Натижа ўзгаришига учинчи омилнинг таъсири қуйидаги формула билан аниқланади:
Нс = (а1 . 61 . с1. дО)
-
(а1 . 61 . сО. дО);
4. Натижа ўзгаришига тўртинчи омилнинг таъсири қуйидаги формула билан аниқланади:
Нд = (а1 . 61 . с1. д1)
-
(а1 .6 1 . с1. дО);
Барча омилларнинг таъсири одатдагидек, натижанинг умумий фарқига тенг. Бу қуйидаги
формула билан аниқланади:
Н =
На ±
Нб ±
Нс ±
Нд;
Мамалакат иқтисодиётининг келажаги, унинг соҳаларидан бири бўлган туризм
хизматлари соҳасидир. Туризм келажакда албатта мамлакатимизда асосий даромад
келтирадиган, давлат бюджетига барқарор тушумни таъминлайдиган соҳалардан бирига
айланади. Туризмнинг ривожланиши мамлакат келажагини белгилар экан, бу соҳа изчил ва
барқарор тараққиёт этмоғи лозим.
Туризмнинг барқарор ривожланишини таъминлаш учун унинг хар бир субъектини
рақобатбардош ҳолатга келтиришни тақозо қилади. Бу эса туризм соҳасида
рақобатбардошликни ифодаловчи кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқиш заруратини
туғдиради. Туризм фаолиятини баҳолаш учун бир қанча кўрсаткичлардан фойдаланиш мумкин.
Бозор муносабатлари шароитида хўжалик юритувчи субъектларнинг, хусусан, туристик
фирмаларнинг хам иқтисодий барқарорлигини, мустаҳ
-
камлигини ва рақобатбардошлигини
таъминлашни тақозо қилади. Бу эса ўз навбатида ушбу кўрсаткичларни баҳолашни, таҳлил
қилишни талаб қилади.
Туристик фирмаларнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш учун унинг маржинал
даромадини имкон қадар купайтиришни такозо килади. Бу эса ўзгарувчи харажатларни
камайтириш эвазига эришилади.
Иқтисодий барқарорликни ифодаловчи кўрсатични аниқлаш учун туристик фаолиятдан
тушган тушум (Тфт), ўзгарувчи харажатлар (Ўзх), ўзгармас харажатлар (Ўзмх), маржинал
даромад (Мд) ва фойда суммаларининг (Ф) иштирокини таъминлаш лозим. Буларни аниқлагач
корхонанинг иқтисодий барқарорлигини ҳисоблаш (Иб) учун қуйидаги формула тавсия
қилинади:
Иб =
Мб − Узмх
Тфм − Узх
Мазкур формуланинг суръати фойдани (Ф) берса, махражи маржинал даромадга (Мд) тенг
бўлади. Агар буларни инобатга оладиган бўлсак, корхонанинг иқтисодий барқарорлиги (Иб)
Ф.нинг Мд. суммасига нисбати билан аниқланади. Мазкур кўрсаткичнинг миқдори маржинал
даромаднинг фойда суммаси билан таъминланганлигини кўрсатади. Унинг миқдори қанча кўп
бўлса корхона ёки бошқа хўжалик юритувчи субъектлар учун шунча яхши. Чунки фойданинг
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
145
маржинал даромадга нисбатан қанча фоизлигини ифодалайди. Бу кўрсаткични ҳисоблаш учун
қуйидаги формуладан фойдаланишни тавсия қиламиз:
Иб =
Ф
Мб
Ушбу кўрсаткич, таъкидланганидек, корхонада фойданинг маржинал даромадга нисбатан
неча фоиз ташкил қилганлигини
кўрсатганлиги туфайли мазкур кўрсаткичнинг миқдори қанча
кўп бўлса, корхона учун шунча яхши. Бироқ шуни инобатга олиш лозимки фирма фойдасининг
миқдори бизнес режадаги миқдордан кўп бўлиши, бу бўйича кўзда тутилган режанинг
бажарилган бўлиши лозим. Чунки Мд. Бир хил бўлиб фойда суммаси кўпайиб борса корхонанинг
Иб. Ошиб боради. Шу туфайли ушбу кўрсаткични таҳлил қилганда албатта фойда режасининг
бажарилганлигини ва унинг динамикасини ўрганиш лозим. Фойда, тенг ҳолда, туристик
фаолиятидан тушган тушум даражасига мутаносиб Равишда ошиб бориши лозим.
Туризм сервиси билан шуғулланадиган фирмаларнинг молиявий
-
хўжалик фаолиятини
таҳлил қилиш усуллари таҳлилга оид адабиётларда деярли ёритилмаган. Буларни инобатга
олиб, келтирилган кўрсаткичларнинг аниқланиш йўллари ва киёсий таҳлилини аниқ амалий
маълумотларни кўллаган ҳолда кўриб чиқамиз.
Туризм сервиси билан шуғулланадиган фирмаларнинг иқтисодий барқарорлигини
баҳолаш ва таҳлил қилиш учун бир қанча кўрсаткичлардан фойдаланилади. Буларни амалга
оиришни қуйидаги 2
-
жадвалда кўриб чиқамиз.
4-
жадвал
Самарқанд вилоятидаги бешта туризм сервиси билан шуғулланадиган фирмаларнинг
иқтисодий барқарорлигини аниқлаш таҳлили
77
№
Кўрсаткичлар
А
Б
В
Г
Д
1.
Туристлар сони, киши
2140
3780
4331
5184
6638
2.
Туристик фаолиятдан тушган тушум,
минг сўм
221276,0 416934,0
420322,5 420940,8
627291,0
3.
Ўзгарувчи харажатлар, минг сўм
182093,5 343275,4
341640,3 340526,0
505743,2
4.
Ўзгармас харажатлар, минг сўм
20841,2
38131,4
40546,8
41311,3
68265,8
5.
Маржинал даромад, минг сўм (2қ
-3
қ
)
39182,5
73658,6
78668,2
80414,8
121547,8
6.
Фойда, минг сўм (5қ
-4
қ
)
18341,3
35527,2
38135,4
39111,5
53282,0
7.
Иқтисодий барқарорлик, % (6қ
:5
қ
)
46,81
48,23
48,48
48,64
43,84
8.
Фирмаларнинг иқтисодий
барқарорлиги бўйича ўринлари
4
3
2
1
5
Ушбу жадвал маълумотларининг қиёсий таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, ўрганилаётган 5
та туристик фирмалардан иқтисодий барқарорлик бўйича энг юқори кўрсаткичга эришгани Г
фирмаси. Унинг Мд фойдалилиги 48,64 %га тенг. Иккинчи ўринда В туристик фирмаси турган
бўлса, учунчи ўринни Б фирмаси эгаллаган. Тўртинчи ўрин А фирмасига тўғри келади, энг
охирги бешинчи ўринни Д фирмаси эгаллаган. Фирмаларнинг эгаллаган ўринларига қараб,
кайси туристик фирмада нималарга эътибор бериш лозимлиги келиб чиқмоқда. Биринчи галда
асосий эьтиборни Д фирмасига берадиган бўлсак, навбатдаги эьтиборни А фирмасига қаратиш
лозим.
Таҳлилнинг туристик фирмаларни ўрганишдаги навбатдаги вазифаси, айнан туризм
сервиси билан шуғулланадиган фирмаларнинг иқтисодий мустаҳкамлигини баҳолаш ва таҳлил
қилишдан иборатдир. Чунки бозор муносабатлари шароитида ушбу кўрсаткичларни
аниқламасдан, уларнинг барқарорлигини таъминламасдан туриб, уни банкротликдан,
иқтисодий инқирозлардан сақлаб қолиш жуда мураккаб бўлади. Шу туфайли мазкур масала ҳам
эътибордан четда қолиб кетмаслиги лозим.
Бозор муносабатлари шароитида корхона фаолиятига баҳо беришда қўлланилиши лозим
бўлган кўрсаткичлардан бири, бу унинг иқтисодий мустаҳкамлигини (Им) ифодаловчи
кўрсаткичлардир. Ушбу кўрсаткични аниқлаш учун туристик фаолиятда хизмат кўрсатилган
77
Самарқанд вилоятида фаолият кўрсатаётган 5 та туристик фирмалар маълумотлари асосида муаллиф томонидан
тайёрланди.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
146
туристлар сонини (Тур) фойдалилик нуқтасини таъминловчи (Фн) туристлар сонига (Тур.фн)
бўлиш лозимдир. Бу учун қуйидаги формуладан фойдаланишни тавсия қиламиз.
Ким =
Тур
Узмх ∶ Тмф
=
Тур
Тур. фн
Ушбу формулада фойдалилик нуқтасини таъминловчи туристлар сонини (Тур.фн)
аниқлаш учун ўзгармас харажатларни (Ўзмх) туристик фаолиятнинг маржинал
даромадлилигига (Тфмд) бўлинади. Буни қуйидаги формула орқали аниқлашни тавсия
қиламиз:
Тур. фн =
Узмх
Тфмб
Агар
ушбу
формула
орқали
ҳисобланган
миқдор
бирга
тенг
бўлса
(Тур.фн=1) корхона ўз фаолиятида зарар ҳам кўрмаган ва фойдага ҳам эришмаган бўлади. Агар
Тур.фн > 1 бўлса туристик фирма фойдага эришганлигидан, Тур.фн < 1 бўлса зарар
кўрганлигидан далолат беради. Ушбу кўрсаткичларнинг қиёсий таҳлили қуйидаги
2-
жадвалда келтирилган.
5-
жадвал
Самарқанд вилоятидаги бешта туристик фирмалар рақобатбардошлигининг
миқдори ва даражасининг қиёсий таҳлили
78
№
Кўрсаткичлар
А
Б
В
Г
Д
1.
Туристлар сони, киши
2140
3780
4331
5184
6638
2.
Туристик фаолиятдан тушган тушум,
минг сўм
221276,0 416934,0 420322,5 420940,8 627291,0
3.
Ўзгарувчи харажатлар, минг сўм
182093,5 343275,4 341640,3 340526,0 505743,2
4.
Ўзгармас харажатлар, минг сўм
20841,2
38131,4
40546,8
41311,3
68265,8
5.
Маржинал даромад, минг сўм (2қ
-3
қ
)
39182,5
73658,6
78668,2
80414,8 121547,8
6.
Фойда, минг сўм (5қ
-4
қ
)
18341,3
35527,2
38135,4
39111,5
53282,0
7.
Иқтисодий барқарорлик коэффиценти
(6
қ
:5
қ
)
46,81
48,23
48,48
48,64
43,84
8.
Туристик фаолиятнинг ўзгарувчи
харажатлилиги, минг сўм (3қ
:
1қ
)
85,09
90,81
78,88
65,69
76,19
9.
Туристик фаолиятнинг самарадорлиги,
минг сўм (2қ
:1
қ
)
103,4
110,3
97,0
81,2
94,5
10.
Туристик фаолиятнинг маржинал
даромадлилиги, минг сўм (9қ
-8
қ
)
18,31
19,45
18,12
15,51
18,31
11.
Фойдалилик нуқтаси миқдори, киши
(4қ:10қ)
1138
1960
2238
2664
3728
12.
Фойдалилик нуқтаси суммаси, минг
сўм (11қ
. 9
қ
)
117669,2 216188,0 217086,0 216316,8 352296,0
13.
Корхонанинг иқтисодий мустаҳкамлик
коэффициенти (1қ:11қ)
1,88
1,93
1,94
1,95
1,78
14.
Корхонанинг иқтисодий
мустаҳкамлиги бўйича эгаллаган
ўринлари
4
3
2
1
5
Корхонанинг иқтисоий мустаҳкамлиги бўйича Г фирма етакчилик қилмокда. Унинг
миқдори 1,95 коэффициентни ташкил қилади. Бу кўрсаткич эришилгин натижанинг, яъни
туристлар сонининг фойдалилик нуқтасини таъминлайдиган туристлар сонига нисбатан 1,95
марта кўплигини билдиради. Қиёсий таҳлил натижалари бўйича 2
-
ўринни В фирмаси эгаллаб
турибди. Унинг миқдори 1,94 мартани ташкил килади. Мос равишда 3
-
ўринда
Б фирмаси, 4
-
ўринда А фирмаси охирги 5
-
ўринда Д фирмаси эгаллаб турибди. Қиёсий таҳлил натижасининг
кўрсатиши бўйича, тегишли бошқарув қарорларини қабул қилиш, кайси фирманинг кайси
жиҳатларига аҳамият бериш лозимлиги каби масалалар ойдинлашади.
78
Самарқанд вилоятида фаолият кўрсатаётган 5 та туристик фирмалар маълумотлари асосида муаллиф томонидан
тайёрланди.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
147
Бозор муносабатлари шароитида таҳлилнинг асосий вазифаларидан бири, туризм сервиси
билан шуғулланадиган фирмаларнинг молиявий мустаҳкамлиги ва рақобатбардошлигини
баҳолаш ва таҳлил қилиш йўлларини кўрсатиб беришдан иборатдир. Чунки ушбу
кўрсаткичларсиз эркин рақобат майдонида юқори самарадорлик билан фаолият кўрсатиш
бироз мураккаб бўлади.
Бозор муносабатлари шароитида корхоналар хўжалик фаолиятини баҳолашда энг муўим
омиллардан бири унинг молиявий мустаҳкамлиги ёки рақобатбардошлигини ифодаловчи
омиллардир (Крб). Ушбу омил, туристик фаолиятдан тушган тушумнинг фойдалилик
нуқтасидан қанча юқори эканлигидан далолат беради. Уни аниқлаш учун қуйидаги формула
тавсия қилинади.
Крт =
Тфт
Тур. фн
Агар Крб = 1 бўлса туристик фаолият натижасида олинган тушум фақат барча
харажатларни қоплаганлигидан, ҳеч қандай фойда ёки зарар кўрмаганлигидан далолат беради.
Агар Крб > 1 бўлса корхона молиявий жиҳатдан мустаҳкам рақобатбардошлигидан далолатдир.
Агар Крб < 1 бўлса корхона ўз харажатларини ўзи қопламаётганлигидан, унинг фаолияти
рақобатбардош эмаслигидан далолатдир. Ушбу кўрсаткичларнинг қай даражада эканлигини
аниқлаш учун унинг молиявий мустаҳкамлик даражасини (Ммд) ҳам аниқлашни тақозо қилади.
Ушбу кўрсаткични аниқлаш учун молиявий мустаҳкамлик (рақобатбардошлик) миқдорини
(Крб) юзга кўпайтириб туристик фаолиятдан тушган тушумга (Тфт) бўлиш кифоя. Буни
аниқлаш учун қуйидаги формулани тавсия қиламиз:
Ммб =
Крб · 100
Тфт
Туристик фирмаларнинг молиявий мустаҳкамлик даражаси, унинг рақобатбардошлик
даражасини ҳам ифода этади. Ушбу кўрсаткичлар асосида бир қанча туристик фирмалар бўйича
тегишли ўринларни аниқлаш мумкин.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, барча хўжалик юритувчи субъектларда уларнинг
иқтисодий барқарорлиги, молиявий мустаҳ камлиги, рақобатбардош
-
лиги, фойдалилик нуқтаси
каби кўрсаткичлар бир
-
бирига ўзаро чамбарчас боғлиқдир. Корхоналар фаолиятига баҳо
беришда албатта ушбу бир
-
бирига боғлиқ кўрсаткичлар тизимини инобатга олиш лозим, деб
ўйлаймиз.
Мазкур кўрсаткичлар бўйича, таҳлил қилинаётган 5 та туристик фирманинг
рақобатбардошлиги
қиёсий ўрганилди 3
-
жадвал.
Ушбу жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, таҳлил қилинаётган бешта туристик
фирмаларда (улар шартли равишда А, Б, В, Г, Д ҳарфлар билан белгилаб олинган), иқтисодий
барқарорлик «Г» фирмадаги 48,64 %дан «Д» фирмада 43,84 гача масофага эга. Ушбу
маълумотлар бўйича хулоса қилинадиган бўлса, туристик фирманинг иқтисодий
барқарорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар миқдори анча юқори. Иккинчи ўринда «В» фирмаси
48,48 % миқдор билан турибди, учинчи ўринни 48,23 % миқдор билан «Б» фирма
эгаллаган
бўлса, тўртинчи ўрин 46,81 % миқдор билан «А» фирмага тўғри келади. Охирги ўринда 43,84 %
миқдор билан «Д» фирма тўрибди. Бундан шундай хулоса чиқариш мумкинки, «Г» туристик
фирмасининг олаётган маржинал фойдасининг карийб ярмини (48,6 %) фойда суммаси ташкил
қилади. Бундай жараён бозор муносабатлари шароитида ижобий ҳисобланади ва мазкур
фирмани иқтисодий жиҳатдан барқарор деб баҳолаш мумкин. Худди шундай ҳолатни туристик
фирмаларнинг иқтисодий мустаҳкамлик даражаси бўйича ҳам кўриш мумкин.
Таҳлил кўрсатмоқдаки, корхонанинг иқтисодий барқарорлиги юқори бўлган фирмада
унинг иқтисодий мустаҳкамлиги ҳам юқори. Ушбу ҳолатни характерловчи кўрсаткичлар
ифодалашича биринчи ўринни «Г» фирмаси 1,95 коэффициент билан эгаллаган бўлса, иккинчи
ўринда 1,94 коэффициенти билан «В» фирмаси, учинчи ўринда 1,93 коэффициент билан «Б»
фирмаси эгаллаб турибди. Ушбу кўрсаткич бўйича ҳам ҳудди иқтисодий барқарорлик сингари
тўртинчи ўринда «А» фирма (1,88) ва бешинчи ўринда «Д» фирма (1,78) турибди.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
148
6-
жадвал
Самарқанд вилоятидаги бешга туристик фирмалар рақобатбардошлигининг
миқдори ва даражасининг қиёсий таҳлили
79
№
Кўрсаткичлар
А
Б
В
Г
Д
1.
Туристлар сони, киши
2140
3780
4331
5184
6638
2.
Туристик фаолиятдан тушган тушум,
минг сўм
221276,0 416934,0 420322,5 420940,8 627291,0
3.
Ўзгарувчи харажатлар, минг сўм
182093,5 343275,4 341640,3 340526,0 505743,2
4.
Ўзгармас харажатлар, минг сўм
20841,2
38131,4
40546,8
41311,3
68265,8
5.
Маржинал даромад, минг сўм (2қ
-3
қ
)
39182,5
73658,6
78668,2
80414,8
121547,8
6.
Фойда, минг сўм (5қ
-4
қ
)
18341,3
35527,2
38135,4
39111,5
53282,0
7.
Иқтисодий барқарорлик
коэффиценти
(6
қ
:5
қ
)
46,81
48,23
48,48
48,64
43,84
8.
Туристик фаолиятнинг ўзгарувчи
харажатлилиги, минг сўм (3қ
:
1қ
)
85,09
90,81
78,88
65,69
76,19
9.
Туристик фаолиятнинг
самарадорлиги, минг сўм (2қ
:1
қ
)
103,4
110,3
97,0
81,2
94,5
10.
Туристик фаолиятнинг маржинал
даромадлилиги, минг сўм (9қ
-8
қ
)
18,31
19,45
18,12
15,51
18,31
11.
Фойдалилик нуқтаси миқдори, киши
(4қ:10қ)
1138
1960
2238
2664
3728
12.
Фойдалилик нуқтаси суммаси, минг
сўм (11қ
. 9
қ
)
117669,2 216188,0 217086,0 216316,8 352296,0
13.
Корхонанинг иқтисодий
мустаҳкамлик коэффициенти
(1қ:11қ)
1,88
1,93
1,94
1,95
1,78
14.
Молиявий мустаҳкамлик
(рақобатбар
-
дошлик) миқдори, минг
сўм (2қ
-
12қ)
103606,8 200746,0 203236,5 204624,0 274995,0
15.
Молиявий мустаҳкамлик
(рақобатбар
-
дошлик) даражаси
(14қ:2қ . 100), %
46,82
48,15
48,35
48,61
43,8
16.
Фирмаларнинг рақобатбардошлиги
бқйича ўрни
4
3
2
1
5
Корхоналарнинг молиявий мустаҳкамлиги, яъни рақобатбардошлиги жиҳатидан ҳам шу
бешта фирма маълумотлари таҳлил қилинди. Рақобатбардошликнинг миқдори бўйича таҳлил
қиладиган бўлсак, энг юқори кўрсаткичга «Д» фирма эришган, иккинчи ўринда «Г» фирма ва
охирги ўринда «А» фирма турибди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, рақобатбардош
-
ликнинг
миқдори ҳам бошқа миқдорий кўрсаткичлар сингари таҳлил қилинаётган кўрсаткичлар
ҳолатига баҳо бериш учуй етарли эмас. Шу туфайли рақобатбардошликнинг даражасини
аниқлашни тавсия қилганмиз ва аниқ маълумотлар асосида уларнинг кўрсаткичлари ишлаб
чиқилган. Ушбу кўрсаткичлар бўйича хулоса қилинадиган бўлса, шуни таъкидлаш жоизки, 5 та
фирма ичида энг рақобатбардошли фирма «Г» фирмасидир. Иккинчи ўринда «В», учинчи ўринда
«Б», тўртинчи ўринда «А» ва бешинчи ўринда «Д» фирмалари эгаллаганлар.
Xулoca вa тaклифлap.
Хулоса қилиб айтганда туризм хизматлари ишлаб чиқариш истеъмолида сифат ва
самарадорлик масалалари жуда катта рол ўйнайди. Сифатли хизмат курсатмайдиган туризм
корхонаси ўзининг асосий мақсадларига самарадорликка эриша олмайди. Турли меҳмонхона
корпорациялари ривожланишининг тарихида фойда ва самарадорлик сифатнинг маҳсули
эканлигини кўрсатади.
Туристик корхона олдида хизмат кўрсатиш сифатини керакли даражада сақлаб туриш
камчиликларни ўз вактида бартараф этиш
хизмат кўрсатиш сифатини ошириш стратегиясини
79
Самарқанд вилоятида фаолият кўрсатаётган 5 та туристик фирмалар маълумотлари асосида муаллиф томонидан
тайёрланди.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
149
ишлаб чиқиш, хизматларни истеъмолчиларнинг хохишларига мослаштириш каби вазифалари
туради.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики
мижоз меҳмонхонага яна келиш ёки келмаслиги унга
кўрсатилган хизматнинг яхши ёки ёмонлигига боғлик. Биринчи марта меҳмонни сифатли
хизмат, яхши реклама
қулай жихозлар ёки кенг турдаги таомномалар билан жалб қилиш
мумкин. Аммо иккинчи марта меҳмон персоналнинг профессионал ишлаши ва олдин унга
кўрсатилган хизмат сифатининг юқорилиги учун келади.
Адабиётлар/Литература/Referece:
Amonboyev M., Abidova D.I., Jurayeva N.A. (2019) Turizm iqtisodiyoti va menejmenti. O‘quv
qo‘llanma. –
T.: “IQTISODIYOT”.
- 226 bet.
Абдувохидов А.М., Баходиров М.Қ. (2019) Туризм ривожланишининг таҳлили ва прогнози.
Мақолалар тўплами T.: “IQTISODIYOT”,.
Алимова М.Т. (2017) Ҳудудий туризм бозорининг ривожланиш хусусиятлари ва
тенденциялари (Самарқанд вилояти мисолида) // И.ф.д. дисс. –
Самарқанд: СамИСИ. 25
-26-
б.
Сурков С.Г., Криворучко В.И. (2009) Международный туризм в России: проблемы развития и
управления. –
М.: Советский спорт. –
214 с.
Тухлиев И.С., Ҳайитбоев Р., Сафаров Б.Ш., Турсунова Г.Р. (2014) Туризм асослари. Дарслик.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. –
Т.: «Fan va texnologiya»,. 151
-
б.
