Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
250
ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ ҲОЗИРГИ БОСҚИЧИДА ҚИШЛОҚ
ХЎЖАЛИГИНИ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНТИРИШ АСОСЛАРИ
Расулов Содиқ Саъдуллаевич
Қарши давлат университети,
Маткулиева Санобар Исмаиловна,
Атабаева Каромат Ражабовна
Урганч давлат университети
Аннотация.
Мазкур илмий мақолада қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган
сиёсатнинг назарий асослари ва амалга ошириш механизмини такомиллаштириш, қишлоқ
хўжалигининг таркиби ва ривожланиш тенденциялари, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини
ривожлантиришга инвестицияларни жалб қилишни фаоллаштириш ва инновацион
технологияларини
қўллаш
самарадорлигини
ошириш
йўналиш
-
лари,иқтисодиётни
модернизациялаш шароитида ҳудудларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш истиқболлари
ёритилган.
Калит сўзлар:
қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти, озиқ
-
овқат хавфсизлиги, қишлоқ хўжалиги
ишлаб чиқарувчилари, фермер хўжаликлари, рақамли технологиялар, глобал иқтисодий
ривожланиш, кластерли ёндашув.
ОСНОВЫ УСТОЙЧИВОГО РАЗВИТИЯ СЕЛЬСКОГО ХОЗЯЙСТВО В СОВРЕМЕННЫХ
УСЛОВИЯХ ЭКОНОМИЧЕСКИХ РЕФОРМ
Расулов Садик Саъдуллаевич
Каршинский государственный университет,
Маткулиева Санобар Исмаиловна,
Атабаева Каромат Раджабовна
Ургенчский государственный университет
Аннотация.
В данной научной статье рассматриваются теоретические основы
проводимой политики в сельском хозяйстве и совершенствование ее реализации, состав и
тенденции развития сельского хозяйства, развитие сельского хозяйства Узбекистана,
направления активизации привлечения инвестиций и повышения эффективности применения
инновационных технологий, перспективы развития сельского хозяйства в регионах в условиях
глобализации.
Ключевые слова:
экономика сельского хозяйства, продовольственная безопасность,
сельскохозяйственные товаропроизводители, сельское хозяйство, цифровые технологии,
глобальное экономическое развитие, кластерный подход.
FUNDAMENTALS OF SUSTAINABLE DEVELOPMENT AGRICULTURE IN MODERN
CONDITIONS OF ECONOMIC REFORMS
Rasulov Sadik Sadullaevich
Karshi State University,
Matkuliyeva Sanobar Ismailovna,
Atabayeva Karomat Radzhabovna
Urgench State University
Annotation.
This scientific article examines the theoretical foundations of the policy in agriculture
and improvement of its implementation, the composition and trends of agricultural development, the
development of agriculture in Uzbekistan, directions for increasing investment and improving the
effectiveness of innovative technologies, prospects for the development of agriculture in the regions in the
context of globalization.
Keywords:
agricultural Economics, food security, agricultural producers, agriculture, digital
technologies, global economic development, cluster approach.
II SON - IYUN, 2023
250-259
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
251
Кириш.
Жаҳон иқтисодиётининг ривожланиш тенденцияси шундан гувоҳлик берадики, кишилик
жамиятининг барча соҳа ва жабҳаларида, айниқса глобал
иқлим ўзгариши таъсирида
сайёрамизнинг кўплаб минтақаларида тобора авж олаётган қашшоқлик ва очарчиликка барҳам
беришнинг асосий омилларидан бири сифатида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
етиштирувчи,
шунингдек, уларга турли йўналишларда хизмат кўрсатувчи субъектларнинг хўжалик юритиш
фаолиятларини инновациялар асосида ташкил этиш стратегик аҳамият касб этиб, ушбу
жараённи узлуксиз такомиллаштириш давр талабига айланиб бормоқда. Қишлоқ хўжалиги
соҳасининг тараққиёти иқтисодиётнинг ривожланишида муҳим ўрин эгаллайди. Хитой,
Ҳиндистон, Бразилия, Чили ва Вьетнамдаги иқтисодий ўсишнинг муваффақияти кўп жиҳатдан
қишлоқ хўжалигининг жадал ўсиши билан боғлиқ бўлгани ҳолда, айрим Африка
мамлакатларининг ривожланишдан ортда қолиши, мазкур мамлакатларнинг қишлоқ
хўжалигида меҳнат унумдорлигининг етарли даражада таъминлай олмаётганликлари билан
изоҳланади
Қишлоқ хўжалиги ва саноат ўртасидаги бевосита боғлиқликнинг мавжудлиги эвазига
қишлоқ хўжалиги сектори қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш саноатини хомашё
билан узлуксиз таъмин этади. Шунингдек, қишлоқ хўжалигининг молиявий салдоси деб
аталувчи, яъни қишлоқ хўжалигидан келадиган пул оқимлари иқтисодиётнинг бошқа
тармоқларининг ўсишини қўллаб
-
қувватлаган ҳолда, инвестиция сифатида йўналтирилиши
мумкин.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун иқтисодиётнинг бошқа
секторлари маҳсулотлари, хусусан саноат маҳсулотлари (ўғитлар, асбоблар ва машиналар)га
талаб пайдо бўлади, қишлоқ хўжалигида банд бўлган ва қишлоқ ҳудудларида истиқомат
қилувчи аҳоли
даромадларининг ўсиши асносида зарурий истеъмол товарларига талаб ортиб
боради. Шундай қилиб, қишлоқ хўжалиги даромадларнинг ўсиши саноатлаштиришни
рағбатлантиради. Мазкур омил ўз пайтида Ҳиндистон ва Хитойда ер ислоҳоти сиёсатининг
асосини ташкил қилган эди. Хусусан, Хитой ердан фойдаланувчиларга ерга эгалик ҳуқуқини
бериш орқали 800 миллион қишлоқ уй хўжаликлари ўртасида саноат маҳсулотларининг ички
бозорини ривожлантиришга эриша олди. Таъкидлаш лозимки, Хитой ердан фойдаланиш
муносабатларини тартибга солиш орқали камбағаллик ўлчамларини кескин қисқартириш
имконига эга бўлди. Ўзбекистонда ҳам камбағалликка қарши курашиш дастурларини ишлаб
чиқишда Хитой тажрибасидан фойдаланиш ижобий самара беради. Хитой бугунги кунда
камбағалликни тугатиш борасида жуда катта ишларни амалга оширди. Жаҳон банкининг
маълумотларига кўра, Хитойда бугунги кунга келиб 850 миллион киши қашшоқлик чегарасидан
чиқарилди. Хитойда камбағаллик даражаси 1981 йилда 88 фоизни ташкил этган бўлса, 2019
йилда бу кўрсаткич 0,7 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткич ривожланган мамлакатлардаги
камбағаллик даражаси билан тўла мос тушади, хусусан камбағаллик даражаси АҚШда (1%),
Швецияда (0,61%), Германияда (0,19%), Италияда (1,5%)ни ташкил этади. Бундан ташқари,
даромади паст мамлакатлар айнан қишлоқ хўжалигида таққосланма афзалликларига эга
бўлганликлари боис, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш очиқ иқтисодиётни шакллантириш
шароитида устувор аҳамият касб этади. Иқтисодий ривожланиш бўйича тадқиқот олиб борувчи
етакчи мутахассис олимларнинг таъкидлашича, қишлоқ хўжалиги қисқа муддатда қиёсий
афзалликлар тақдим этади, агросаноат мажмуасини ривожлантириш эса узоқ муддатли
истиқболда саноатлаштиришга катта йўл очиб беради. Мазкур мамлакатлар учун қишлоқ
хўжалигига инвестициялар саноатлаштириш ва муваффақиятли
таркибий ўзгаришлар
борасида иқтисодий жиҳатдан самарали ўсиш стратегияси бўлиб хизмат қилади. Осиё
мамлакатларида қашшоқлик даражасини қисқар
-
тиришда қишлоқ хўжалиги секторини
ривожлантириш муҳим асос бўлиб хизмат қилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим
(
Хамидов, Жуманиёзова,
2020
).
Шу билан бирга, қишлоқ хўжалигида бугун талабларидан келиб чиққан ҳолда,
устуворликларни аниқлаштириш борасида муайян бир қийинчиликлар мавжуд, хусусан бу
борада қуйидаги масалаларга ойдинлик киритиш талаб этилади:
-
очлик даражасини камайтириш ва аҳолининг реал даромадини ошириш мақсадида
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархини пасайтириш ёки фермерларни қишлоқ хўжалигига
кўпроқ сармоя киритишга ундаш мақсадида мазкур нархларнинг ошишишни рағбатлантириш;
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
252
-
бюджет маблағларидан қисқа муддатли озиқ
-
овқат муаммосини юмшатиш учун
фойдаланиш (масалан, озиқ
-
овқат ёрдам дастурлари орқали) ёки мазкур маблағларни қишлоқ
хўжалигига инвестиция қилиш ва узоқ муддатли маҳсулдорлик муаммосини ҳал қилишга
йўналтириш;
-
ўзини –
ўзи таъминлаш ҳисобига озиқ
-
овқат хавфсизлиги муаммосини ҳал қилишга катта
эътибор қаратиш ёки қиёсий устунликлардан фойдаланган ҳолда озиқ
-
овқат ва қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари савдосини кенгайтириш;
-
қашшоқликни камайтиришда самарали бўлган майда қишлоқ хўжалиги
ишлаб
чиқарувчилари ва фермер хўжаликларини ривожлантириш ёки ҳосилдорликни ошириш ва
қиймат яратишнинг интеграциялашган занжирлари орқали мураккаб бозорларга чиқиш
борасида самарали ҳисобланаувчи йирик хўжаликларини жадал ривожлантириш.
Шу тариқа, иқтисодиётни ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш борасида
қишлоқ хўжалигининг мавжуд салоҳиятидан фойдаланиш, миллий иқтисодиётни
ривожлантириш мақсадида ушбу салоҳиятдан фойдаланиш борасида самарали ёндашувларни
танлаб олиш ва қишлоқ хўжалиги ресурсларидан самарали фойдаланишнинг замонавий усул ва
воситаларини ўзлаштириш даромад даражаси паст мамлакатлар, шу жумладан, Ўзбекистон учун
ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Адабиётлар шарҳи.
Мамлакатимиз иқтисодчи олимлари ва соҳа мутахассислари томонидан қишлоқ
хўжалигини жадал ривожлантириш, уни иқтисодиётнинг етакчи тармоқларидан бирига
айлантириш борасида кенг кўламли илмий изланишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистонда ҳам қишлоқ хўжалиги, хусусан ердан фойдаланиш самарадорлигини
ошириш иқтисодчи олимларнинг бу борадаги илмий қизиқишлари соҳаси бўлиб келмоқда.
Жумладан, бу борада иқтисодчи олимлардан Бозоровнинг
(2005)
тадқиқотлари суғориладиган
ерлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган бўлса, Толипов
(1992)
Ўзбекистоннинг ер ресурслари ва улардан оқилона фойдаланиш масалаларига алоҳида
тўхталиб ўтган, Хушматов (2007) фермер хўжаликларида ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш
масалаларига ўз тадқиқотларида тўхталади, Хўжагелдиев (
2022
) тадқиқотларида қишлоқ
хўжалиги ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, Султонов (
2020
) қишлоқ
хўжалигида ер унумдорлигини оширишнинг илмий –услубий масалаларига алоҳида урғу
беришган.
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасига оид жуда кўп сонли илмий
-
тадқиқот ишлари
амалга оширилган бўлсада, ҳозирги иқтисодий танглик соҳа иқтисодиётини ташкил этиш
борасида янгича ёндашув ва изланишларни талаб қилмоқда.
Тадқиқот методологияси.
Тадқиқот жараёнида статистик таҳлил, умумлаштириш, гуруҳлаш, таснифлаш,
таққосланма таҳлил ва ўзаро қиёслаш каби усуллардан фойдаланилди.
Таҳлил ва натижалар
муҳокамаси
.
Ўзбекистонда тахминан 16,4 млн. киши (умумий аҳолининг 49,4%) қишлоқ жойларда
яшайди. Мамлакатимизда туғилиш даражаси юқори (23.3 промилле). Ўзбекистонда 25 ёшгача
бўлган аҳоли 45,5%ни, 30 ёшдан кичик аҳоли сони 55% дан кўпроқни ташкил этади. Қишлоқ
хўжалигидан бошқа даромад топишнинг муқобил манбалари камлиги боис, бугунги кунда
қишлоқ хўжалиги мамлакатимизда аксарият ҳудудлар иқтисодиётининг асосини ташкил
қилади. Ўз навбатида жуда кўп сонли фуқаролар:
-
асосан қишлоқ хўжалиги (жумладан, деҳқончилик, чорвачилик, ўрмон хўжалиги ва
балиқчилик) ҳисобига кун кечирадилар. Улар табиий капиталга
(ер, сув, ҳайвонлар, дарахтлар)
эгалик қилганлари ҳолда, табиий капиталдан кун кечиришнинг асосий манбаи сифатида
фойдаланадилар;
-
ишлаб чиқаришда асосан оилавий меҳнатдан фойдаланадилар. Оилавий меҳнатга
қараганда ёлланма меҳнатдан чекланган миқдорда фойдаланилади;
-
истеъмол (уй хўжалиги истеъмоли) ва ресурслардан фойдаланиш (оилавий меҳнат, уруғ,
органик ўғитлар каби уй хўжалиги ишлаб чиқариши ресурслари) борасида ўзини –
ўзи
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
253
таъминлашга асосланилгани ҳолда, бозор билан нисбатан паст даражада ўзаро
уйғунлашган[10].
2022 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасининг Ўзбекистон ЯИМ даги ҳиссаси 24,7% ни ташкил
этди ва 2022 йилда мамлакат ЯИМининг ўсишига қишлоқ хўжалигининг қўшган улуши 0,9 %ни
ташкил қилди. Ўтган 2022 йилда қишлоқ хўжалиги секторида 3,543 миллион киши (банд
бўлганлар умумий сонининг 26%и) иш билан банд бўлган бўлгани ҳолда, уларнинг 1,066
миллиони расман иш билан банд бўлган бўлса, 2,477 миллион киши норасмий секторда ёки ўз
-
ўзини иш билан банд қилганлар ҳисобланади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини хорижга
сотиш Ўзбекистонга жами экспорт даромадларининг 25% гача бўлган қисмини таъмин этади.
Ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулоти улушининг хўжаликлар тоифалари бўйича
тақсимланишини таҳлил қилиш давомида барча ҳудудларда энг юқори кўрсаткичлар деҳқон
(шахсий ёрдамчи) хўжаликларига тўғри келиши аниқланди. Шундай қилиб, 2022 йилда улар
томонидан картошка
умумий ҳажмининг 88,7%, сабзавот 74,5%, қовун озиқ
-
овқат маҳсулотлари
61,2%, мева ва резаворлар 63,6%, узум 55,0%, гўшт 92,3%, сут 95,1%, тухум 52,6%, балиқ 7,4%и
ишлаб чиқарилган. Фермер хўжаликлари томонидан ғалланинг 78,7%и, пахта хомашёсининг
96,2%и ишлаб чиқарилган. Қишлоқ хўжалиги фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар
томонидан асосан тухум (36%), балиқ (64,1%), сабзавот (18%) ишлаб чиқарилади.
1-
жадвал
Қишлоқ хўжалиги ривожланишининг асосий умумлашма
кўрсаткичлари (фоизда)
105
Қишлоқ хўжалиги экинлари, боғ ва токзорларга ажратилган ер майдонларининг атиги
11,3%и деҳқон хўжаликлари улушига тўғри келсада, улар томонидан қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларининг 71,2%и ишлаб чиқарилган. Қишлоқ хўжалиги фаолияти билан шуғулланувчи
ташкилотлар ҳиссасига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 2,8% и тўғри келади. Ўтказилган
тадқиқотлар ва кузатишлар шуни кўрсатадики, асосий қишлоқ хўжалик маҳсулотлари орасида
тухум ва балиқ соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тавсия этилган меъёрдан паст даражада
истеъмол қилинади. Нафақат, тухум ва балиқ, балки гўшт ва гўшт маҳсулотлари, мева, сут ва сут
маҳсулотлари истеъмоли ҳам кам таъминланган хонадонларда янада паст кўрсаткични ташкил
қилади. Бунинг сабаби, айниқса, қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли
даромадларининг пастлиги ва етиш
-
тирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини нархининг
қимматлиги ҳисобланади.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасини ислоҳ қилиш бўйича фаол сиёсат олиб бормоқда.
Пахта хомашёси экспортидан воз кечиш ва озиқ
-
овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга катта
эътибор бериш, тарқоқ хўжаликлар ўрнига кластерлар тузиш ва қишлоқ хўжалиги секторини
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи ишлаб чиқаришлар билан ўзаро интеграция
-
105
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотлари асосида муаллиф
томонидан тузилган.
Кўрсаткичлар
2010
й.
2015
й.
2016
й.
2018
й.
2020
й.
20
21 й.
ЯИМда қишлоқ хўжалиги улуши
26,3
19,7
17,6
17,5
18,8
19,5
Қ/х маҳсулотлари ишлаб чиқариш
-
нинг ўсиш
суръатлари
105,4
104,5
106,6
106,8
110,3
113,5
Деҳқончилик маҳсулоти ишлаб чиқариш
суръатлари ўсиши
107,0
103,3
106,0
106,4
108,2
111,3
Деҳқончилик
маҳсулотининг
қишлоқ
хўжалигидаги улуши
55,6
56,6
57,8
59,8
63,4
65,7
Чорвачилик маҳсулоти ишлаб чиқариш
суръатлари ўсиши
103,6
105,8
107,6
107,4
109,5
111,9
Чорвачилик
маҳсулотининг
қишлоқ
хўжалигидаги улуши
44,4
43,4
42,2
40,2
44,2
46,8
Иқтисодиётга
жалб
этилаётган
жами
инвестицияларда
қишлоқ
хўжалигининг
улуши
4,4
2,7
4,6
4,1
4,9
5,6
Қишлоқ хўжалигида банд аҳолининг умумий
бандликдаги улуши
29,1
27,5
27,2
27,2
28,5
29,9
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
254
сини таъминлаш бугунги кунда қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган давлат сиёсатининг
асосий йўналишлари ҳисобланади.
Жаҳон тажрибасини ўрганиш асосида қишлоқ хўжалигини ривожлан
-
тиришга катта
ижобий таъсир кўрсатувчи омиллари сирасига қуйидагиларни киритишимиз мумкин бўлади:
Нарх орқали рағбатлантириш. Жаҳоннинг илғор тажрибаси қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқарувчилари нарх рағбатларига таъсирчан эканлигини кўрсатади. Шу сабабли қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари “тўғри” нархларни белгилаш қишлоқ хўжалиги ўсишини таъминловчи
муҳим омиллардан бири саналади.
Қўшилган қиймат яратишнинг интеграл занжирларини ташкил этиш. Озиқ
-
овқат
бозорлари тобора супермаркетлар каби ривожланган интеграл қиймат занжирларига
айлантирилмоқда. Улар фермерлар, маҳсулотни қайта ишловчилар, чакана савдо билан
шуғулланувчилар ва истеъмолчиларни ўзаро бирлаштиргани ҳолда, қимматли маълумотларни
алмашиш, зарур бўлганда маблағ билан таъминлаш, санитария ва фитосанитария стандарт
-
ларини аниқлаштириш ва уларга риоя этилишни таъминлаш, хавф
-
хатарларни тақсимлашни
рағбатлантириш ва тадқиқот ва инновацияларни молиялаштириш имконини беради. Молиявий
хизматлар, телекоммуникация, транспорт ва энергетика каби қўллаб
-
қувватловчи тармоқлар
билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳам ўз навбатида енгил кўчади. Кўлам самарасига ва
истеъмолчига етказиб берилаётган маҳсулотлар сифатининг сезиларли даражада ошишига
эришилади. Бошқа бир томондан, супермаркетлар анъанавий чакана дўконларнинг йўқолишига
ва кўплаб иш ўринларининг йўқолишига олиб келсада, жараён иштирокчилари нархларнинг
пасайишидан бирдек манфаатдор бўладилар.
Тўғри технологияларни танлаш. Ер ресурсларининг чекланганлиги туфайли қишлоқ
хўжалигининг
истиқболда
тараққий
этиши
мазкур
ресурс
-
лардан
фойдаланиш
самарадорлигига боғлиқ. Бу борада технология катта рол ўйнайди. Меҳнат тежовчи, ер ва сув
тежовчи, хатарларни камайтирувчи, маҳсулот сифатини оширишга имкон берувчи ва экологик
соф технологиялар фарқланади. Молиявий ресурслар чекланган шароитда технологияларни
танлашда устуворлик ишлаб чиқариш ресурсларининг нисбий нархларига боғлиқ саналади.
Қишлоқ хўжалигида инновацион ривожланиш кўрсаткичлари сифатида иқтисодий
фаолият турлари кесимида асосий фондларнинг янгиланиш коэффициенти ва иқтисодий
фаолият турлари кесимида асосий фондларнинг чиқиб кетиш коэффициентларини таҳлил
қиламиз (
2-
жадвал).
2-
жадвал
Қишлоқ хўжалигида инновацион фаолият кўрсаткичлари
106
Кўрсаткичлар
2016 й.
2017 й.
2018 й.
2019 й.
2020 й.
2021 й.
фарқ
2021/
2016,
фоиз
Иқтисодий фаолият турлари
кесимида асосий фондларнинг
янгиланиш коэффициенти
(бошланғич (қайта тиклаш)
қиймати бўйича; фоизда)
13,7
17,8
35,1
27,8
18,4
18,2
4,5
Иқтисодий фаолият турлари
кесимида асосий фондларнинг
чиқиб кетиш коэффициенти
(бошланғич (қайта тиклаш)
қиймати бўйича) (фоизда)
2,5
2,9
4,4
5,3
3,8
3,7
1,2
Иқтисодий фаолият турлари кесимида асосий фондларнинг янгиланиш коэффициенти ва
иқтисодий фаолият турлари кесимида асосий фондларнинг чиқиб кетиш коэффициенти мос
равишда таҳлил қилинган даврлар мобайнида 4,7 ва 1,3 фоиз пунктга ортган. Шунингдек,
иқтисодий фаолият турлари кесимида асосий фондларнинг чиқиб кетиш коэффициенти
кўрсаткичлар бўйича тренд асосан ўсишни кўрсатмоқда. Аммо, иқтисодий фаолият турлари
кесимида асосий фондларнинг янгиланиш коэффициенти 2018 –
йилдан сўнг камайиб
бормоқда.
106
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги статистика агентлиги расмий сайти: www.stat.uz
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
255
Қишлоқ хўжалигида илм
-
фан ютуқларига қарамасдан, биз Ўзбекистоннинг қишлоқ
хўжалиги соҳасида янги технологияларни жорий этиш даражаси пастлигини қайд этамиз.
Бунинг асосий сабабларига қуйидагилар киради: қаттиқ пул
-
кредит ва солиқ сиёсати;
тармоқни давлат томонидан қўллаб
-
қувватлаш тизимининг самарасизлиги; қишлоқ хўжалиги
ишлаб чиқарувчиларининг замонавий техника ва технологияларни харид қилиш
имкониятларининг чекланганлиги; самарасиз фойдаланилаётган қишлоқ хўжалиги ерларининг
юқори улуши; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишда воситачилар, ишлаб
чиқарувчиларнинг чакана савдо ва истеъмолчиларга тўғридан
-
тўғри чиқиш имкониятининг
йўқлиги
ва шу кабилар
.
Шунга қарамай, тармоқда инновацияларнинг ҳар хил турлари жорий этилмоқда ва
иқтисодиётнинг юқори
технологияли (шу жумладан ўрта технологияли (юқори даражадаги)) ва
илм талаб қиладиган тармоқларининг ЯлМдаги улуши 2015
-
йилда 21,8 % дан 2020
-
йилда 26,1
% га ошган.
Кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини инновацион ривожлантиришда
стартап механизмига катта аҳамият берилмоқда. Агросаноат мажмуасида айрим йўналишлар
муваффақиятли амалга оширилмоқда, бу селекция ва уруғчиликни ривожлантириш,
робототехника ва дронлардан фойдаланиш, рақамли технологиялар ва бошқаларни ўз ичига
олиши керак. Агар жорий этиш ҳажми ҳақида гапирадиган бўлсак, сўнгги ўн йил ичида
стартапларга инвестициялар, айрим экспертларнинг фикрига кўра, фақат дон экинларини
етиштириш технологияларини ривожлантиришга 1 миллиард АҚШ долларидан ортиқ
маблағни ташкил этди.
Турлари бўйича асосан машина ва асбоб
-
ускуналарни сотиб олиш билан боғлиқ
технологик инновациялар устунлик қилади. Тармоқларни инновацион ривожлантиришнинг
асосий манбаи ташкилотларнинг ўз маблағлари ва бошқа фондлардир.
Замонавий ахборот
-
телекоммуникация инфратузилмаси телефон алоқасининг турли
соҳаларида, интернет, компьютер техникаси, дастурий таъминот ва бошқаларда
қўлланиладиган рақамли технологияларга асосланган. Ахборот иқтисодиёти ва электрон
тижорат соҳаларида яратилган ялпи қўшилган қийматнинг ЯИМдаги улуши
2015
–
йилда 1,75
% дан 2021 –
йилда 2,36 % га ошган.
Органик қишлоқ хўжалиги, янада аниқроқ қилиб айтганда, органик қишлоқ хўжалиги
технологияларига ўтиш аграр соаҳа ишлаб чиқарувчилари учун янги имкониятлар очади.
Бир қатор экспертларнинг фикрига кўра, бу борада мамлакатимиз учун имкониятлар жуда
катта, чунки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022
-
йил 28
-
январдаги ПФ
-60-
сон
“2022
-
2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” ги
Фармонида озиқ
-
овқат саноатини ривожлантириш дастурини амалга ошириш асосий
мақсадлардан бири сифатида эътироф этилган
(
Фармон
, 2022)
. Дастурга кўра, озиқ
-
овқат
хомашё базасини кенгайтириш ва органик маҳсулотлар ҳажмини босқичма
-
босқич ошириш
дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш белгиланган. Бунда, 2022 йилда Давлат инвестиция
дастури доирасида умумий қиймати 440 млн АҚШ доллари бўлган 50 та йирик лойиҳани амалга
ошириш; 2026 йилга бориб озиқ
-
овқат маҳсулотлари ҳажмини 7,4 млн тоннага, қайта ишлаш
даражасини сут бўйича 32 фоиз, гўшт –
2
5 фоиз, мева
-
сабзавот –
28 фоизга етказиш мақсади
қўйилган. Шунингдек, органик маҳсулотлар (органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш, қайта
ишлаш, сақлаш, транспортда ташиш, тамғалаш ва реализация қилиш, шунингдек мувофиқликни
баҳолаш ва авторизациялаштириш) соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида
Ўзбекистон Республикасининг 25.04.2022 йилдаги ЎРҚ
-766-
сон “Органик маҳсулотлар
тўғрисида” даги Қонуни ҳам қабул қилинган.
2019 -
йилда глобал органик бозор ҳажми 120 миллиард АҚШ долларига етгани маълум
бўлди. Шунингдек, бозор ҳажми йиллик 9 % лик суръатда ўсиббормоқда. У яқин йилларда янада
тезроқ ўсиб бориб, 2024 –
2025
–
йилларда 200 миллиард АҚШ долларига етиши кутилмоқда.
Ўзбекистон органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортида катта салоҳиятга эгалигига
қарамасдан, экспорт суръати секин ўсиб бормоқда. Ўзбекистоннинг GSP
+ (General System of
Preferences)ни имзолаган 9 –
давлат бўлди. Бу англатадики, Ўзбекистон барча товарларини
Европа Иттифоқига божхона тўловисиз олиб кириши мумкин. Афсуски, баъзи сабабларга кўра
бу имкониятлардан оқилона фойдаланилмаяпти.
Органик ишлаб чиқаришни ва экспортни
ривожлантиришнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат: сотишни ташкил этиш,
сертификатлаштириш тизимини шакллантириш, истеъмолчиларни хабардор қилиш, қишлоқ
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
256
хўжалиги технологияларидан фойдаланиш, таълим ва малака ошириш, органик маҳсулотлар
ишлаб чиқарувчиларни давлат томонидан қўллаб
-
қувватлаш;
Органик қишлоқ хўжалиги ҳаракати бўйича халқаро федерациянинг Жаҳон органик
қишлоқ хўжалиги статистикаси бўйича 2019
йилда Ўзбекистон мева етиштириш бўйича қулай
шароитга эга бўлган дунёдаги 10 та давлат қаторига киритилган ва органик мева ишлаб
чиқариш учун қулай ер майдонларига эга эканлиги қайд этилган.
2020 йилда юртимизда 164 та, шундан 155 таси Global G.A.P., 9 та
Органик экспортёр
корхоналарга “Global G.A.P.” ва ”Organic” стандартларини жорий этиш ва сертификатлаштириш
бўйича режа тасдиқланди. 2020 –
йил 24 –
июн кунига 10 та сертификат тақдим этилган бўлиб,
135 та корхонадан зарур ҳужжатлар олинган.
Ўзбекистон Республикаси органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
-
нинг улуши Органик
қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари инситути маълумот
-
ларига кўра 0,01% даражасида
баҳоланмоқда ва мамлакатимиз 2020 –
йилда 918 тонна органик маҳсулот импорт қилган. Бу
2019
–
йилга нисбатан (779
т) 17,9 % га ўсишни кўрсатган.
Органик маҳсулотларнинг жаҳон бозорининг етакчилари АҚШ
-
50%, Европа Иттифоқи
мамлакатлари
-
35%, Хитой
-
глобал органик бозорнинг 10%ига ҳамда Россия Федерацияси 1
%га эга бўлиб қолмоқда.
Халқаро стандартлар бўйича Европа Иттифоқи (ЕИ) ва АҚШ (NOP) сертификатланган
хўжалик юритувчи субъектлар аллақачон фаолият кўрсатмоқда.
Умуман олганда Ўзбекистонда органик деҳқончилик энди ривожланиб бормоқда. Ҳозирда
мамлакатда органик деҳқонлар кам ва 2020
-
йил ҳолатига кўра умумий органик ер майдони
атиги 3 781 гектарни ташкил этади. Шундан протеинли экинлар –
1
848 гектар, сабзавотлар –
40
гектар ва ҳ.к. Худди шу йилда органик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар сони 26 тани ташкил
этган. Бундай маҳсулотларни қайта ишловчи, экспорт ёки импорт қилувчи ташкилотлар йўқ
бўлган. Органик деҳқончиликни такомиллаш
-
тиришга тўсқинлик қилувчи асосий омиллар
қуйидагилардир:
аҳоли ва фермерлар ўртасида тарғибот ва ташвиқот ишларининг йўқлиги;
органик маҳсулотлар учун юқори нархлар;
тупроқнинг пестицидлар билан дастлабки ифлосланиши ва уларни бартараф этиш
чораларининг йўқлиги;
сертификатлаштиришни қўллаб
-
қувватловчи органларнинг йўқлиги.
Мамлакатда органик деҳқончиликни ривожлантириш учун қуйидаги чора
-
тадбирлар
таклиф этилади:
Истеъмолчилар ва фермерлар учун органик қишлоқ хўжалиги бўйича очиқ ўқув
материалларини ташкил қилиш. У YouTube канали ёки Telegram канали шаклида бўлиши,
қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
FAO
нинг мамлакатдаги вакили ёки маҳаллий аграр университет
ходимлари томонидан амалга оширилиши лозим;
Аҳолини органик озиқ
-
овқат маҳсулотларини истеъмол қилишни рағбатлантириш.
Талабнинг ортиши органик фаолият учун табиий катализатор бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Бундан ташқари, рағбатлантириш органик маҳсулотлар қадоқларидан хабардорликни ўз ичига
олиши ва
дўконларда органик маҳсулотлар учун алоҳида жавонлар бўлиши керак;
3-
жадвал
2022
–
йил январ –
декабр ойларида деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларининг
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда улуши, % да
107
Асосий қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари
Деҳқон (шахсий ёрдамчи)
хўжаликларининг улуши
Сут
93,8 %
Гўшт (тирик вазнда)
89,3 %
Картошка
74,7 %
Сабзавотлар
60,7 %
Тухум
60,5 %
107
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
257
Давлат
фермерлар,
маҳаллий
тадбиркорлар
ва
ташқи
инвесторларни
сертификатлаштириш ва маркетинг борасида турли йўллар билан рағбатлантириши лозим;
Давлат органик деҳқончилик учун махсус ерларни ва бу ерлар учун белгиланган
имтиёзларни тақдим этиши талаб қилинди.
Билим ҳар қандай тараққиётнинг асосий омили бўлганлиги сабабли, биринчи навбатда
органик қишлоқ хўжалиги бўйича таълим фаолияти ва ижтимоий хабардорликни яхшилаш
керак.
Бошқарув ва мулкчилик тузилмасининг жорий ҳолати таҳлили бу йўналишда катта
муаммолар мавжудлиги ва трансформацияга муҳтожлигини кўрсатади. Буни қишлоқ хўжалиги
корхона ва ташкилотларида ишлаб чиқариш ҳажмидаги катта таффовутлар борлиги ҳам
исботлайди. Чунончи, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари умумий ҳажмининг 65,9 % и –
деҳқон
(шахсий ёрдамчи) хўжаликларига, 29,2 % и –
фермер хўжаликларига, 4,9 % и –
бошқа қишлоқ
хўжалиги ташкилотларига тўғри келишини кўрсатмоқда Шуниси аҳамиятлики, фермер
хўжаликларига экин майдонларининг умумий ҳажмини 85,2 % и, деҳқон хўжаликларига эса 11,3
% и тўғри келишига қарамасдан деҳқон хўжаликлари соҳа ишлаб чиқаришида салмоқли ҳиссага
эга бўлиб қолмоқда (
2
–
жадвал).
Фермер хўжаликларининг нисбатан паст кўрсаткичларини қуйидаги муаммолар билан
асослаш мумкин: Фермер хўжаликлари асосан давлат буюртмаси асосида маҳсулот ишлаб
чиқариши ва фойдаланиш ўз ихтиёрида эмаслиги; фермер хўжаликлари ерлари баъзи
сабабларга кўра оссон олиб қўйилиши мумкин ва натижада фермерлар ҳосилни ошириш учун
узоқ муддатли сармоялар киритишмайди; баъзи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига давлат
буюртмаси ва нарх шаклланиш механизми бу турдаги маҳсулотларни етиштиришни фойдасиз
қилиб қўяди. Бундай бир шароитда фермерларни кластерларга бириктириш ёки бошқарув
шаклини трансформациялаш муҳим аҳамият касб этади.
Қишлоқ хўжалигида кластерларни
жорий қилиш механизми ўз самарасини бераётганини кўришимиз мумкин. Шундай қилиб, 2017
–
йилдан буён агрокластерларнинг соҳа маҳсулотларини ишлаб чиқаришдаги улушу мунтазам
ўсиб бормоқда. Хусусан, 2017 –
йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ялпи ҳажмида кластерлар
томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 1,7 % ни ташкил этган бўлса, 2021 –
йилга
келиб бу кўрсаткич 4,9 % ни ташкил этган (
4-
жадвал).
4-
жадвал
Етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг хўжалик
тоифалари бўйича тақсимланиши
108
Хўжалик тури
2017 й
.
2018
й
.
2019
й
.
2020
й
.
2021
й.
Фермер хўжаликлари
34,7
27,3
26,9
27,8
29,2
Деҳқон (шахсий ёрдамчи)
хўжаликлар
63,6
70
70,1
68
65,9
Қишлоқ
хўжалиги
ташкилотлари
1,7
2,7
3
4,2
4,9
Тармоқда фермер хўжаликларини кластерларга бириктириш ва янги агрокластерларни
ташкил қилиш тенденцияси кучаймоқда. Бу ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда
муҳим ўрин тутади. Амалдаги қонунчилик бўйича агрокластерлар МЧЖ шаклида фаолият
юритади ва қонунчиликда белгиланган имтёзлардан фойдаланадилар.
Республикамизда агрокластерлар сони 2020 –
йилда 486 тадан 2021 –
йилда 665 тага
кўпайди. Қишлоқ хўжалиги кластерларига бириктирилган ер майдонлари 2,2 млн га дан ортди.
2021
–
йилда агрокластерлар асосий йўналишлари пахта хомашёси бўйича 122 та, бошоқли
дон бўйича 157 та, мева сабзавот бўйича 146 тани ташкил этган ва 69,5 минг та фермер
хўжаликларини қамраб олган.
108
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
258
5-
жадвал
Қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги, 2021 йил, ц/га
109
Қишлоқ хўжалик
экинлар тури
Кластерларда
Барча қишлоқ хўжалиги
тоифаларида
Фарқ,
баробар
Шоли
60
31,6
1,90
Ғалла
64,1
45,1
1,42
Пахта
34,1
23,7
1,44
Бу эса ўз навбатида бу тоифа ташкилотларда ишлаб чиқариш ҳажми ва унумдорлигини
ўсишига таъсир кўрсатган. Агрокластерларда қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги
сезиларли даражада юқори. Энг катта фарқ шоли экин турида бўлиб, 1,9 баробарни ташкил
этган. Бу
агрокластерларни янада ривожлантириш истиқболларини белгилаб беради.
Бинобарин, мазкур янги тузилма ўтган жуда қисқа вақт ичида аграр соҳани
ҳаракатлантирувчи етакчи куч –
“драйвер”ига айланди. Буни биргина пахтачиликда
ҳосилдорлик бир йилда ўртача 10 фоизга ошгани, пандемиянинг салбий таъсирига қарамасдан,
1 миллиард долларлик мева
-
сабзавот экспорт қилингани ҳам яққол тасдиқлайди.
Хулоса ва таклифлар
.
Қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожланти
-
ришнинг узоқ муддатли истиқболлари, пандемия
юзага келтирган хавф
-
хатарлар ва жаҳон тажрибасини ўрганиш асосида уни ривожлантиришга
қаратилган қуйидаги чора
-
тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади:
-
майда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар билан қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини қайта ишловчи йирик ишлаб чиқариш корхоналари, савдо
-
воситачи
ташкилотлар ўртасида “бир қишлоқ
-
бир маҳсулот”, ёки “бир маҳалла
-
бир маҳсулот” каби
тизимлар асосида коопе
-
рация алоқаларини йўлга қўйиш, бозорбоп ва экспортбоп маҳсулот
-
ларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасида ҳудудий ишлаб чиқариш дастурларини ишлаб
чиқиш ва амалга ошириш.
-
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг муайян бир турини ишлаб чиқаришга
ихтисослашувнинг афзалликлари ва хатарларини ҳисобга олиш, самарали ихтисослашув
йўлидаги тўсиқларни олиб ташлаш бўйича таклиф
-
лар киритиш.
-
“бир қишлоқ
-
бир маҳсулот” тамойили асосида мева
-
сабзавот ва бошқа харидоргир ва
экспортбоп юқори қўшимча қийматга эга экин турларини етиштириш, уларни йирик
корхоналар билан биргаликда қайта ишлаш технологияси бўйича бепул қўлланмалар,
рисолалар ва бошқа амалий қўлланмалар ишлаб чиқиш ва тарқатиш, ишлаб чиқаришни илмий
асосда ташкил қилишга устивор вазифа сифатида қараш.
-
юридик шахс ташкил этмасдан деҳқон ва хусусий уй хўжаликлари учун Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставка
-
сидан юқори бўлмаган фоиз
ставкасида тижорат банклари томонидан мева
-
сабзавот ва бошқа ликвид ва экспортга
йўналтирилган экин турларини етиштириш ва кенгайтириш ҳамда уларни қайта ишлаш бўйича
микрокредит
-
лар ажратишни тавсия этиш.
-
шунингдек, мева
-
сабзавот ва бошқа харидоргир ва экспортбоп экин турларини
етиштириш ва уларни қайта ишлашни кўпайтириш ҳамда кенгай
-
тириш учун деҳқон
хўжаликлари ва ишсиз фуқароларга қўшимча ер участка
-
лари ажратиш ва уларни
имтиёзли
шартлар асосида зарурий восита ва маблағлар билан таъминланишини йўлга қўйиш.
-
йирик ташқи савдо воситачилари ва қайта ишлаш корхоналарининг сифатли мева
-
сабзавот ва шу каби бозорбоп, экспортга йўналтирилган экин
-
лар турларини етиштириш,
уларни
сақлаш, қадоқлаш ва дастлабки қайта ишлаш борасида майда ишлаб чиқарувчиларга ҳар
томонлама ёрдам кўрса
-
тишларига замин яратиш, ишлаб чиқарувчиларни ўз етиштирган
маҳсулот
-
ларининг ҳар қандай вазиятда ҳам сотилишига ишонтириш ва бу борада фьючерс
шартномалари асосида фаолиятни йўлга қўйиш.
-
фаолияти янгидан йўлга қўйилган техникум ва касб
-
ҳунар мактаб
-
ларида замонавий
қишлоқ хўжалиги асослари бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этиш.
109
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
259
-
соҳада илмий
-
тадқиқот ишларини янада жонлантириш, бажарилаёт
-
ган илмий
-
тадқиқот
ишларининг амалиётга йўналтирилганлигига алоҳида эътибор қаратиш, ОТМ билан қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ўрта
-
сида ҳамкорликни амалда ривожлантириш, ўзгарувчан
бозор талабларидан келиб чиққан ҳолда соҳа учун мутахассис ва кадрлар тайёрлашни йўлга
қўйиш.
-
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини кластерли ривожлантиришнинг ижобий ва салбий
жиҳатларини эътиборга олиш, бунда ташаббускор давлат эмас, балки турли мулк шаклида
фаолият кўрсатувчи соҳа корхоналари бўли
-
шига алоҳида эътибор қаратиш.
-
қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсадларидан бири
-
юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришдир. Қишлоқ хўжалигини
ривожлантириш стратегиясида ҳам шу ҳақда гап боради. Юқори сифатли ва хавфсиз қишлоқ
хўжалиги
маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун Озиқ
-
овқат хавфсизлигининг халқаро
стандартлари
Hazard Analysis and Critical Control Points
(HACCP) га жавоб бера оладиган тизимни
яратишга алоҳида эътибор қаратиш лозим
110
.
Адабиётлар /Литература/
Reference:
Абдувохидов А. и др. (2022) Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ўсиш сифатини аниқлаш ва унинг
кўрсаткичлари таҳлили //Economics and education. –
.
–
Т. 23. –
№. 4. –
С. 16
-31.
Абдувохидов А.А. и др. (2022) Қишлоқ хўжалигида кластерларнинг ўрни //Barqarorlik va
yetakchi tadqiqotlar onlayn ilmiy jurnali.
–
Т. 2. –
№.
10.
–
С. 13
-15.
Базаров А.К.
(2005)
Системный подход в воспроизводстве орошаемых земель// О"zbekiston
qishloq xo"jaligi.
–
Тошкент,
-
№10. –
В. 26–
27.
Бурханов А., Абдувохидов А., Тошбоев Б. (2019) Ўзбекистонда таълим, фан ва ишлаб
чиқаришнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлашда интеграцион тузилмалар фаолиятини
кенгайтириш йўллари. –Тошкент, й., 111 бет.
Нурмухаммидова М.Х. и др. Иқтисодий ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида қишлоқ
хўжалигини барқарор ривожлантириш асослари //Ta'lim va rivojlanish tahlili onlayn ilmiy jurnali. –
2021.
–
Т. 1. –
№. 6. –
С. 401
-417.
Султанов. Б.Ф.
(2020)
Қишлоқ
хўжалигида мелиоратив тадбирлар самара
-
дорлигини
оширишнинг илмий
-
услубий асосларини такомиллаштириш. дисс. авт. и.ф.д.(DSc) –Т.
:
Талипов Г.А.
(1992)
Земельные ресурсы Узбекистана и проблемы их рационального
использования.
-
Ташкент,. 236 с.
Фармон
(2022)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022
йил 28
-
январдаги ПФ
-60-
сон
“2022
-
2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”
ги Фармонида
Хамидов Б., Жуманиёзова М.
(
2020)
Стратегические приоритеты сельского хозяйства.
//
Экономическое обозрение №6 (246)
Хўжагелдиев Ч.П.
(2022)
“Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари унумдорлигини оширишни
рағбатлантириш” дисс. авт. и.ф.д.
(PhD)
–Т.
:
Хушматов Н.С.
(2007)
Фермер хўжаликларида ер ва сувдан самарали фойдаланишни ташкил
этиш. –
Т
.
: “Фан” –
156 б.
110
“Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020
-
2030 йилларга мўлжалланган
стратегияси”