Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
301
ҲУДУДИЙ ТУРИЗМ ХИЗМАТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ХОРИЖИЙ
ТАЖРИБАЛАР ВА УЛАРНИ РЕСПУБЛИКАМИЗДА ҚЎЛЛАНИЛИШИ
Тошмаматова Маржона Олимжон қизи
Тошкент давлат иқтисодиёт
университети таянч докторанти
Аннотация
.
Ушбу мақолада ҳудудий туризм хизматларини ривожлантириш бўйича
хорижий тажрибаларни ўрганиш, ҳудудий туризм хизматларини ривожлантиришнинг асосий
тамойиллари ва омиллари, иқтисодиётни барқарор ривожлантиришда туризм хизматларини
роли, ҳудудларда туризм хизматларини ривожлантиришга тўғридан
-
тўғри инвестицияларни
жалб қилиш, янги иш ўринларини яратиш, шунингдек янги хизмат турларини тадбиқ этиш,
туристик
ресурслардан
мақсадли
фойдаланиш,
ҳудудий
тўризм
хизматларини
такомиллаштиришда
хориж
тажрибасидан
фойдаланиш,
туризм
хизматларини
рақамлаштириш, туризм хизматлари бозорини тартибга солишнинг илмий
-
услубий
ёндошувлари тўғрисида фикр ва мулоҳазалар келтирилган.
Калит сўзлар:
инновацион, рекреацион ҳудудлар, туристик ресурс, хориж тажрибаси,
замонавий хизматлар, асосий тамойиллар, барқарор иқтисодиёт, рақамли хизматлар.
ЗАРУБЕЖНЫЕ ЭКСПЕРИМЕНТЫ ПО РАЗВИТИЮ РЕГИОНАЛЬНЫХ ТУРИСТИЧЕСКИХ
УСЛУГ И ИХ ПРИМЕНЕНИЮ В НАШЕЙ РЕСПУБЛИКЕ
Тошмаматова Маржона Олимжон кизи
Базовый докторант Ташкентского
государственного экономического университета
Аннотация
.
В
данной статье проведено исследование зарубежного опыта развития
региональных туристических услуг, рассмотрены основные принципы и факторы развития
региональных туристических услуг, роль туристических услуг в устойчивом развитии
экономики, привлечение прямых инвестиций в развитие туристических услуг в регионах,
основные направления развития региональных туристических услуг. создание новых рабочих
мест, а также внедрение новых видов услуг, представлены отзывы и рецензии на научно
-
методические подходы к регулированию рынка туристических услуг.
Ключевые слова:
инновации, рекреационные зоны, туристический ресурс, зарубежный
опыт, современные услуги, базовые принципы, устойчивая экономика, цифровые сервисы.
FOREIGN EXPERIMENTS ON THE DEVELOPMENT OF REGIONAL TOURISM SERVICES
AND THEIR APPLICATION IN OUR REPUBLIC
Toshmamatova Marjona Olimjon kizi
Base doctoral student of Tashkent State University of Economics
Annotation.
In this article, the study of foreign experiences in the development of regional tourism
services, the basic principles and factors of the development of regional tourism services, the role of tourism
services in the sustainable development of the economy, the involvement of direct investments in the
development of tourism services in regions, the creation of new jobs, as well as the implementation of new
types of services, , feedback and feedback on the scientific and methodological approaches to the regulation
of the tourism services market are presented.
Keywords:
innovation, recreational areas, tourist resource, overseas experience, modern services,
basic principles, sustainable economy, digital services.
II SON - IYUN, 2023
301-308
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
302
Киpиш.
Жаҳонда туризм хизматлари бозорини ривожлантиришга асосий тўсиқ бўлиб келаётган
муаммоларни аниқлаш ва уларнинг самарали ечимларини излашга қаратилган тадқиқотларни
ўтказиш ҳозирги даврда устивор йўналишлардан бири бўлиб ҳисобланади. Бу жараёнда ҳудудий
туризмга минтақада ижтимоий
-
иқтисодий ривожланишнинг муҳим омили сифатида
қаралмоқда ва миллий иқтисодиётда туризмни ривожлантиришнинг самарали моделини
ишлаб чиқишга алоҳида этибор берилмоқда. Бунда ҳудудий туризмга тўғридан
-
тўғри
инвестицияларни жалб қилиш ва туризмнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш муҳим
масалалар қаторига киритилган.
Туризм соҳаси иқтисодий самарадорлигининг ошиши туризм хизматларининг ҳар
томонлама ривожланганлигида кўринади, яъни бунга туризмнинг мамлакатдаги бошқа
ижтимоий
-
иқтисодий тармоқлар билан параллел равишда ва ўзаро алоқада ривожланиши
натижасида эришилади. Туризм соҳаси маҳаллий аҳоли ҳамда хорижий фуқоролар борадиган
минтақаларнинг тарихи, у ердаги тарихий архитектура обектларлари, маҳаллий аҳолининг урф
-
одатлари, анъаналари, маросимлари бўйича кишилар билимларини ошириш, зиёратгох
жойларни зиёрат қилиш, соғломлаштириш хизматларидан фойдаланиш билан бир қаторда шу
мамлакат ёки минтақа иқтисодиётига бевосита валюталар оқимини олиб келиш, маҳаллий
аҳолининг яшаш шароитини ошириш ва уларни иш билан таъминлашга кўмаклашади. Туризм
соҳаси миллий иқтисодиётнинг алоҳида тармоғи сифатида ўзига хослиги билан ажралиб
туради. Унинг маҳсулоти муайян турдаги хизматлардан фойдаланишга бериладиган хуқуқ
бўлиб, бу хизматларнинг ўзи эса иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида яратилади.
Бугунги кунда республикамизда иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш,
инновацион ривожлантиришга қаратилган ислоҳатлар натижасида туризм соҳаси ҳам янги
босқичга кўтарилди. Мамлакатимизда туризм фаолиятини равнақ топтириш масаласи бўйича
муҳум фармон ва қарорлар қабул қилинди. Жумладан, 2022 йил 18 февралда Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Туризм, маданий мерос ва спорт соҳаларида давлат
бошқарувини такомиллаштиришга доир ташкилий чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги ПФ
-75-
сон
Фармони, 2022 йил 18 февралда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Туризм ва
маданий мерос вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ
-135-
сон Қарори,
2022 йил 4 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички туризм хизматларини
диверсификация қилишга оид қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ
-232-
сон Қарори қабул
қилинди.
Адaбиётлap шарҳи.
Ҳудудий туризмни ривожлантиришнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш хусусида
дунёнинг етакчи олимларидан Сурков ва Криворучконинг (2009) “Международный туризм в
России: проблемы развития и управления” номли асарида Россияда халқаро туризм бозори
ривожланишининг асосий йўналишлари ва интеграцион жараёнлар, туризм индустрияси
субъектлари фаолияти, халқаро туризмни тартибга солиш механизмлари, халқаро туристик
сиёсатнинг мақсадлари, вазифалари ва устувор йўналишлари бўйича тадқиқотлар ўтказилган
(.Г.Сурков ва Криворучко, 2009). Шунингдек мамлакатизимнинг етакчи олимлари Абдувохидов
(2019) “Туризм ривожланишининг таҳлили ва прогнози” номли мақоласида туризм соҳасини
ривожланиши бир қанча иқтисодий
-
ижтимоий омиллар билан боғлиқ эканлигини, “Барча
соҳаларда бўлгани каби туризмда ҳам ҳал қилиниши керак бўлган қатор муаммо ва
камчиликлар мавжуд, албатта. Логистика, инфратузилма, меҳмонхона ва тезюрар поездларда
жой етишмаслиги, ахборот
-
коммуникация технологияларини жорий этиш, туризм тармоғи
кадрлари салоҳиятини ошириш билан боғлиқ қатор муаммолар ечими изланмоқда” эканлигини
айтиб ўтган. (Абдувохидов, 2019) Алимова (2017) ўзининг “Ҳудудий туризм бозорининг
ривожланиш хусусиятлари ва тенденциялари” номли докторлик диссертациясида туризм
бозорида талаб ва таклифни мувофиқлаштириш, маркетинг концепцияси орқали туристик
маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш, туризм соҳаси ривожланишининг ташкилий
-
иқтисодий механизмларини такомиллаштириш ҳамда ҳудудий туристик кластерни
шакллантириш бўйича илмий мулоҳазалар келтирилган (Алимова, 2017) ҳамда туризм
ривожланишининг
иқтисодий
самарадорлигини
ошириш
омиллари,
глобаллашув
жараёнларининг туристик фаолиятга таъсири ва туризм дестинацияси ривожланиш
хусусиятларига алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, И.С.Тухлиев, Р.Ҳайитбоев,
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
303
Б.Ш.Сафаров ва Г.Р.Турсунованинг тадқиқотлари мамлакатимизда туризм соҳасини ва
индустриясини
ривожлантириш,
туристик
-
рекреацион
хизматларни
кенгайтиришга
қаратилган бўлиб, уларда туризмда рекреацион хизматларнинг шаклланиши масалаларига
атрофлича эътибор қаратилган. (Тухлиев, Ҳайитбоев ва бошқ. 2014) Мазкур тадқиқотларда
туризм соҳасини давлат томонидан тартибга солиш ва унинг инфратузилмасини
ривожлантириш масалалари ёритилган. А. Амонбоев, Д.И. Абидова ва Н.А. Жураева илмий
ишларида туризм дам олиш структурасини яратади, у нафақат туристлар томонидан, балки
маҳаллий аҳоли учун ҳам фойдаланилиши мумкин, янги туристик марказларнинг пайдо бўлиши
сервис савдо марказларининг пайдо бўлишига, йўлларнинг қурилишига, ҳордиқ чиқариш
корхонларининг вужудга келишига олиб келади ва у ўраб турган инфратузилмага, истеъмол
бозорига ва бошқа тадбиркорлик фаолиятларига ижобий таъсир кўрсатади (Амонбоев, Абидова
ва бошқ. 2019) деган фикрларни билдиришган. Дустмуродов(2022)нинг илмий ишларида
Тадқиқотлар натижасида миллий туризм хизматлар бозорининг ривож
-
ланишига иқтисодий ва
ижтимоий омиллар бевосита таъсир қилиши аниқланди. Айнан мана шу омиллар хорижий
туристнинг миллий туристик маҳсулотга бўлган талабини ва қизиқишини қондиришга ёрдам
беради. Дархақиқат, туристлар фақат мамлакатнинг иқтисодий ислоҳотларга бўлган
қизиқишини қондириш учун келмайди, балки мавжуд табий,тарихий объектларини кўришга ва
унинг маданиятини, қадриятларини, турмуш тарзини ўрганиш мақсадида ташриф буюришади
(Дустмуродов, 2022) деган фикрни такидлайди.
Тaдқиқoт метoдoлoгияcи.
Тадқиқот ишида инновацион иқтисодиётнинг шаклланиши шароитида ҳамда жаҳонда юз
бераётган турли салбий иқтисодий ўзгаришлар, туризм соҳасини комплекс ривожлантириш,
ҳудудий туризм ривожланишининг иқтисодий самарадорлигини ошириш, туризм
хизматларини ривожлантиришнинг асосий тамойиллари ва омиллари ўрганилиб, мазкур
йўналиш бўйича иқтисодчи олимлар ва мутахассисларнинг фикрларига таянган ҳолда таҳлил
ва синтиз, кузатиш, гуpуҳлaш, қиёcий тaҳлил, тизимли ёндaшув, pacмий
-
мaнтиқий,
oпеpaциялapни тaдқиқ этиш, статистика ва иқтисодий таҳлил каби усуллар орқали туризм
соҳаси ривожланишининг ўстувор йўналишларини белгилаш таклиф этилган. Шунингдек,
ҳудудларда туристик объектлар фаолиятини самарали ташкил этиш, туристик
инфратузилмаларни оқилона
ривожлантириш ва сифатли кадрларни тайёрлаш ҳамда туризм
индустрияси ривожланишини қўллаб
-
қувватлаш даражалари бўйича омилларга оид аниқ
тавсиялар ишлаб чиқилган.
Тaҳлил вa нaтижaлap
муҳокамаси
.
Бугунги кунда жаҳон тажрибасидан шуни кузатишимиз мумкинки туризм индустиряси
даромадлилиги жиҳатидан самарали тармоқлигини исботлаб бўлди. Бунга яққол мисол қилиб.
Европанинг бази давлатларини хусусан, Франсия, Испания, Италия, Ангиля ва шунингдек
дунёнинг бошқа давлатларини АҚШ, БАА, Сингапур, Малайзия, Хитой,
Туркия, Таиланд каби
давлатларни келтириб ўтишимиз мумкин. Юқорида келтирилган давлатларда туризм
соҳасидан олинадиган даромад сезиларли даражада юқори ҳисобланиб, ялпи ички
маҳсулотидаги улуши 10
-
15 фоизни ташкил этади.
Жаҳон туризм бозори фаолияти тажрибасининг илғор жиҳатларини, меҳмонхоналар
мажмуаси, истемолчилар хохишининг маркетинг тадкикотини, туристик маҳсулотларини
шакллантириш ва уларни такдим этиш борасидаги илмий
-
амалий тадбирлар натижаларини
батафсил ўрганиш лозим бўлмоқда.
Хорижий мамлакатлардаги туризм хизматлар бозорини ривожлантириш тенденциялари
алоҳида давлатлар туризм бозорининг конъюнктурасини ўрганадиган бўлсак, АҚШ туризмдан
олинадиган даромадларнинг “абсолют” кўрсаткичлари бўйича, шубҳасиз, етакчи
ҳисобланади
119
.
Айнан, жаҳон туристик
-
рекреацион бозорини ривожланиш тенденцияларини аниқлаш ва
уларнинг илмий таҳлили, миллий ва минтақавий туризмнинг истиқболини прогнозлаш ва
режалаштириш жараёнларига имкон яратади, улар аниқ туристик
-
рекреацион тизимни
шакллантириш дастурларини ва концепциясини ишлаб чиқишда ҳисобга олинади. Илмий
119
https://www.un wto.org/statistics
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
304
тадқиқотлар ривожланган давлатларда хизматлар соҳасида юз берадиган жараёнларнинг кўп
жиҳатдан умумий хусусиятларга эга эканлигидан далолат беради, шу сабабли хориж
тажрибасини маҳаллий шароитларда қўллаш мақсадида батафсил ўрганиш муҳим ҳисобланади.
Халқаро даражада туристик хизматлар бозорининг ривожланиш тенденцияларини кўриб
чиқишда кўпгина давлатлар учун чиқувчи туристлар оқимининг ўсиши, жумладан, 2022 йилдан
кейинги даврда чиқувчи туризмнинг юқори суратларда кўпайиши кузатилмоқда. Чиқувчи
оқимнинг йиллик энг юқори кўпайиш суръатлари Бирлашган Араб Амирлигида
-
49,8%, Кипр
мамлакатида
-
40,7%, Туркия мамлакатида
-
31,9% ни ташкил қилмоқда (UNWTO, 2022)
Кирувчи туризм бўйича барқарор ҳисобланган Франция давлати устун ҳисобланса, АҚШ
ва Испания давлатлари эса хизмат мақсадидаги сафарлар бўйича устунлик қилмоқда (UNWTO,
2022) (1-
расм).
Гонгконг 2022 йилда сайёҳлар энг кўп ташриф буюрган шаҳарлар рейтингининг 1
-
ўрнини
эгаллади. Ушбу шаҳарга йил бошидан бери 26,7 млн киши ташриф буюрган. Бу ҳақда
Эуромонитор Интернатионал таҳлилий компанияси докладида маълум қилинган. Компания
олиб борган тадқиқот 600 шаҳарни қамраб олган, улардан 100 таси якуний рейтингга
киритилган. Экспертлар рейтингни тузишда ташрифи мақсадидан қатъий назар, шаҳарда
камида бир кун ўтказган хорижий сайёҳларни ҳисобга олишган.
1-
расм. Туристлар оқими бўйича энг барқарор 10 мамлакат.
(мил.киши 2022 йил)
120
Статистика маҳаллий сайёҳлар, мамлакатда бир йилдан кўпроқ қолаётган ишчилар ва
талабаларни ўз ичига олмаган. Рейтингнинг етакчи учталигига Бангкок (25,8 млн киши) ва
Макао (20,6 млн) ҳам кирган (2
-
расм).
Бундан ташқари Сингапур (19.7 млн), Лондон (19.5 млн), Париж, Дубай, Ню
-
Йорк, Куала
-
Лумпур ва Хитойнинг Шенчжен шаҳарлари жой олган. Шу тариқа сайёҳлар орасида энг оммабоп
шаҳарлардан 6 таси Осиёда жойлашган. Европада энг кўп ташриф буюрилувчи шаҳарлар
Истанбул, Рим, Анталия, Прага, Амстердам, Барселона, Милан ва Вена бўлган. АҚШнинг сайёҳлар
орасида энг оммабоп шаҳарлари Маями, Лос
-
Анжелес, Лас
-
Вегас, Орландо ва Сан
-
Франциско
бўлган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, дунё бўйлаб сайёҳлар оқими ўтган йилгига қараганда
4.2 %га ошган. 2022 йил давомида жами 1.5 млрд маротаба саёҳатлар амалга оширилган.
Шунингдек, бу саёҳатларнинг 47 %и илк 100 таликдаги шаҳарлар ҳиссасига тўғри келади.
120
маълумотлари асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган
36,9
39,4
39,7
44,9
52,5
64,6
67,5
78,7
83,8
90,2
Буюк Британия
Германия
Таиланд
Мексика
Туркия
Италия
Хитой
АҚШ
Испания
Франция
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
305
2-
расм. Туристлар оқими бўйича энг барқарор 5 шаҳар. (мил.киши 2022 йил)
121
Бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан туризм соҳасига миллий иқтисодиётнинг
стратегик сектор мақомини берилиши, унинг истиқболда ривожланишига катта замин яратди.
2022 йилдан бошлаб Ўзбекистон туризм бозори таркибидаги сифат ўзгариши ички ва
ташқи туризмнинг сезиларли даражада ўсиши ҳисобига рўй берди. Буни статистик
маълумотлар ҳам тасдиқлайди: Ўзбекистонга келган чет эл фуқаролари сонининг динамикаси
бўйича сўнгги икки йил ичида сезиларли оқим кузатилди
-
2017 йилда 2,8 миллион киши ва
2022 йилда 8,3 миллион киши (шу давр ичида) 3 баравар кўпайди.
Бутунжаҳон сайёҳлнк ташкилоти (UNWTО)нинг маълумотларига кўра Ўзбекистон 2022
йилда энг тез ривожланаётган туризм индустриясига эга давлатлар ичида 4 ўринни эгаллади
122
(1-
жадвал).
Ўзбекистонга 2023 йилнинг биринчи 5 ойлик даврида энг кўп қуйидаги давлатларнинг
фуқаролари туристик мақсадда ташриф буюрганлиги аниқланди.
Тожикистон –
797,8 минг нафар, Қозоғистон –
656,5 минг нафар, Қирғизистон –
649,5 минг
нафар, Россия –
279,8 минг нафар, Туркия –
39,5 минг нафар, Туркманистон –
21,2 минг нафар,
Корея –
12,4 минг нафар, Ҳиндистон –
12,3 минг нафар, Хитой –
9,6
минг нафар, Германия –
9,5
минг нафар.
1-
жадвал
2022 йилда ҳудудий туризм энг тез ривожланаётган давлатлар
123
№
Мамлакатлар номи
2021 йилга нисбатан ўсиш сурати %
1.
Мьянма
+40.2
2.
Пуэрто
-
Рико
+31.2
3.
Эрон
+27.9
4.
Ўзбекистон
+27.3
5.
Черногория
+21.4
6.
Миср
+21.1
7.
Вьетнам
+16.2
8.
Филиппины
+15.1
9.
Мальдив ороллари
+14.9
10.
Багама ороллари
+14.6
121
https://go.euromonitor.com/white-paper-travel-2022-100-cities.html
маълумотлари асосида муаллиф томонидан
ишлаб чиқилган
122
https://tranio.ru/articles/nazvany-samye-populyarnye-i-bystrorastushie-napravleniya-mezhdunarodnogo-turizma
123
маълумотлари асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган
19,5
19,7
20,6
25,8
26,7
Лондон
Сингапур
Макао
Бангкок
Гонконг
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
306
Ҳудудий туризмни давлат томонидан тартибга солишнинг муҳим йўналишларидан бири
жойлаштириш воситалари ва туризм инфратузилмасини ривожлантиришдан иборат.
Туризмнинг моддий
-
техника базасини ривожлантириш билан боғлиқ масалалар туристик
объектларни барпо этиш, таъмирлаш ва қайта реконстриукция масалаларини
молиялаштиришни бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширишни кўзда тутади.
Бу масалада Кипр, Исроил, Туркия каби етакчи мамлакатларнинг тажрибаларини жорий этиш
мақсадга мувофиқ. Ушбу мамлакатларда туристик объектларни барпо этишга имтиёзли
нархларда ер майдонлари ажратиш ва муайян муддатга ижарага бериш, зарур бўлган ҳолларда
яна шу муддатга ижара муддатини узайтириш кўзда тутилган.
Таҳлилларга кўра жаҳон тажрибасида сўнги йилларда ҳудудий туризмини
ривожлантиришда рекрацион туризм хизматлари бир қатор давлатларда кўпроқ оммавий
шакллардан хисобланади. Сайёхлар Испания, Италия, Франция, Австралияга сафар қилишар
экан, аввало дам олиш ва даволанишни кўзда тутадилар. Туризмнинг бу турига хос характер
сайёҳатнинг давомийлигидир. Йўналишга кирувчи шаҳарлар сонининг камлиги туристнинг бир
жойда узоқ муддатда бўлишга имкон яратади. Оммавий сафарнинг бошқа хусусияти эса дам
олиш сафарига борганда, сайёҳнинг жойлашишида хонага бўлган талабидадир.
Маълумки, кўнгилочиш туризми бутун жаҳонда машҳурдир. Туризмнинг бу тури ранг
-
баранглигига қарамай, унинг турлари давомийлиги унча ката эмас, бору
-
йўғи 3
-
4 кун
ҳисобланади. Европа мамлакатларида рождество байрами
-
турлари кенг таркалган. Бу турлар
дастури асосан кўнгилочиш (байрам тадбирларига, ресторанлар, концертлар ва бошқаларга
ташриф буюриш) тадбирларидан иборат.
Кўнгил очиш ва дам олиш максадидаги туристик оқимлар кўпрок оммавийлик касб этади
ва бутун халқаро туризм таркибини белгилайди. Туризмнинг ушбу йўналиши Европа, Шимолий
Америка, Осиё
-
Тинч океани мамлакатлари ҳудудида таркиб топган. Кўнгил очиш ва дам олиш
мақсадидаги туризмнинг муҳим жиҳатлари шундаки, унда ички ҳудудий сафарлар, асосий
тарзда қўшни мамлакатларда, ҳудудлараро сафарлардан устун туради Европада ички ҳудуд
туристик оқимларга ҳамма жўнаб кетишларнинг 90% тўғри келади. Америка ва Осиёда чиқиш
туризми таркибида ҳудудлараро сафарлар ўз ўрнини мустаҳкам сақлаб турибди. БТТ
прогнозлари бўйича, учинчи минг йиллик бошларида жаҳонда ички ва ҳудудлараро туристик
оқимлар бироз ўзгаради, ҳудудлараро туристик алмашишув ички ҳудудга нисбатан жадал
ривожланади. Осиё
-
Тинч океани ҳудудидан Америка ва Европага
жўнаб кетувчи туристлар сони
нисбатан юқори суръатларда ўсиши кутилмокда. Бу кўп жиҳатдан умумий манзарани белгилаб
беради.
Кўнгил очнш ва дам олиш мақсадидаги туризмнинг энг йирик бозори Европада ҳосил
бўлган. Унинг асосан икки қисми Ғарбий ва Жанубий субрегиони алоҳида ажралиб туради.
Ҳудудга келувчи барча туристларнинг 60% уларга тўғри келади. Бу ерда Евроиа туристик
оқимининг асоси шаклланади. БТТ маълумотларига кўра, Европада кириш туристик оқимида
ички ҳудудий сафарлар улуши чиқишга нисбатан анча кам. Бу улушлар катталиги бошқа
туристик ҳудудларда ҳам мос келмайди.
Европада ички ҳудудий туризм характери жаҳонинг бошқа ҳудудларига қараганда
ёрқинроқ намоён бўлади. Майдони ҳудудига нисбаган кичик қўшни бўлиб зич жойлашган жуда
кўп давлатлар ўртасида мустаҳкам иктисодий, маданий, этник алоқалар, ажойиб ер усти
транспорт коммуникациялари, туристик борди
-
келдиларда ортиқча расмиятчиликларнинг
йўқлиги, туристик инфратузилманинг ривожланганлиги, диққатга сазовар жойларнинг
кўплиги ички Европа туристик алмашинувларга катта имкониятлар яратади. Европага барча
келишларнинг 4/5 унинг ҳиссасига тўғри келади.
Дунё миқёси бўйича ҳудудлараро туристик алмашинув заиф ривожланган. Унда Америка
китъаси, айниқса АҚШ муҳим рол ўйнайди ва Европага келишлар сони бўйича ўнликка кирувчи
европалик бўлмаган ягона мамлакат ҳисобланади. Европа ва дунёда энг кўп туристлар ташриф
буюрувчи мамлакат
-
Франция ҳисобланади. У асосан ЕИ мамлакатларидан ва кўҳна дунёда дам
олувчи ҳар бешинчи туристни қабул қилади. Нисбатан жадал туристик алмашинув Германия,
Буюкбритания Италия, Испания мамлакатларида мавдуд.
Францияда қисқа муддатли сафарлар улуши ўсмоқда. Узоқ муддатли сафарлар салмоғи эса
камаяпти. Франция ҳамон дунёда энг оммавий туристик йўналиш бўлиб қолмоқда. Франциядан
ташкари
Испания хорижлик туристларни қабул қилувчи бош Европа мамлакатлари бўлиб
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
307
ҳисобланмокда. Бу икки мамлакатда ҳар йили 80 млн. дан зиёд дам олишига келувчиларни қайд
этилмоқда.
Туризм соҳасида рақобатбардош сайёҳлик йўналишига ега бўлиш учун саёҳатчиларнинг
ташрифи мобайнида саёҳатдан мамнун бўлишини таъминлаш муҳим аҳамиятга ега. Туризмнинг
бошқа турлари каби гастрономик туризм ҳам жадал ривожланиб бормоқда чунки
саёҳатчиларнинг янги там ва мазага бўлган еҳтиёжлари ортмоқда. Гастрономик туризм
саёҳатчиларни
маълум бир мамлакатга саёҳат давомида, у мамлакат миллий таомлари ва
маданияти билан танишиш имконини беради. Статистик маълумотларга кўра саёҳатчилар
харажатлариниг 70% маҳаллий таомлар сотиб олишга сарфлайди. Дунёдаги енг йирик онлайн
платформалардан бири
Tripadvisor маълумотларига кўра, 2022 йилда Рим, Италия, Лондон,
Буюк Британия, Бангкок, Таиланд ва Сингапур мамлакатлари энг кўп ташриф буюрилган
гастрономик давлатлар эканлиги аниқланди.
Туркия бутун дунё туристларни жалб қилишда бир қанча самарали методларни қўллашган
жумладан ўзининг ошпазлик маданияти билан гастрономик туризм салоҳиятига ега
мамлакатлардан бири ҳисобланади. Гастрономия туризмини ривожлантириш мақсадида
Туркия ўз ошхонасини оммалаштириш, пазандачилик анъаналари ҳақида хабардорликни
ошириш ва бутун дунё бўйлаб таом ихлосмандларини жалб қилиш бўйича саъй
-
ҳаракатларини
кенгайтирмоқда. Маҳаллий турк ресторанлари ва жойларини тақдим этувчи йиллик қўлланма
Pearl Gastronomy Guide
билан тўртинчи маротаба ўтказилган Pearl Awards маросимида 10 лаб
“pearl” қўлга киритди.
2023 йил 1 феврал press клубда Туркия Маданият ва туризм вазирлиги мамлакатнинг 2022
йилги туризм натижаларини еълон қилди. Туркия божхона маълумотларига кўра, 2022 йилда
Туркияга ташриф буюрган сайёҳлар сони 51,4 миллион кишидан ошди, бу пандемиядан олдинги
рекорд йил бўлган 2019 йилдаги 51,8 миллионнинг 99 фоизини ташкил этади. Бу рақам билан
Туркия дунёнинг учинчи йирик туризм бозорига айланганлигини кўрсатади.
Истанбулда саёҳатчилар учун махсус “
Food & gourmet tours
” тур пакетлар ташкил
қилинган бўлиб, 54 турдаги тур пакетларни таклиф қилади. Тур давомида саёҳатчилар Истанбул
бўйлаб саёҳатда турк ошхонасининг енг яхши таомлари, 154 йиллик оилавий ресторанларда
классик Искандар кабоб, дунёга машҳур турк музқаймоқлари, пахлава, турк қаҳваси ва
бошқаларни татиб кўришлари мумкин. бу еса Истанбулда гастрономиc туризм
ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади. Туркия гастрономик туризмининг асосий мақсади
турк миллий ошхонасини тарғиб қилиш, бунда мамлакат кўплаб веб
-
сайтлар, ижтимоий
тармоқлар асосан инстаграм орқали ўзларининг ошпазлик маҳорати ва таомларини
таништириб борадилар.
Жаҳон тажрибасидан шуни кузатиш мумкинки ҳар бир давлат ҳудудий туризмни
ривожлантириш учун ресурслардан максимал даражада фойдаланкан. Таҳлиллар шуни
кўрсатадики иқтисодиёти ривожланган давлатлар хизматлар соҳаси билан баробар равишда
туризим хизматларини ривожлантирган.
Xулoca вa тaклифлap.
Хулоса қилиб айтганда жаҳонда сўнгги йиллардаги иқтисодий ва сиёсий соҳадаги
ўзгаришлар иқтисодиёт тармоқларининг хўжалик фаолиятида, шунингдек улардаги бошқарув
тизимининг ҳам тузилмавий ўзгаришини тақозо этмокда. Давлат томонидан ҳудудларда туризм
соҳасини яхлит ривожлан
-
тиришга таъсир кўрсатиш сиёсати ҳудудларда муҳим аҳамиятга эга.
Туризмга
стратегик
мақомининг
берилиши
ҳудудларнинг
ижтимоий
-
иқтисодий
ривожланишидаги ислохотлар ва туризмга бўлган эътиборнинг ортиши мазкур соҳада
тадқиқотларнинг кенгайишига олиб келди. Ўзбекистон Ресубликасида 2025 йилгача
бўлган
даврда туризм соҳасини ривожлантириш Концециясига кўра, туризм соҳасида давлат
сиёсатининг асосий мақсади ҳудудий туризмни барқарор ривожлантириш асосида туризм
хизматлар бозорини барқарор ривожланишига эришишни таъминлашга қаратилди.
Бизнинг фикримизча, ҳудудий туризмни ривожлантиришда иқтисодий самарадорликни
оширишнинг объектив зарурияти ва аҳамияти сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин:
-
инновацион иқтисодиётни шакллантириш шароитда хизмат кўрсатиш соҳасининг
ижтимоий, иқтисодий ҳаётдаги мавқеи ва ролини ҳар томонлама оширишни таъминлш;
-
Ўзбекистонда ҳудудий туризмни ривожлантиришда мазкур хизмат турлари доирасида
туристлар оқимини жалб қилишга муҳим масала сифатида қараш;
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
308
-
Ўзбекистонда туризм бозорини ривожлантиришнинг бугунги босқичида давлат
ташкилотларининг асосий вазифаси хорижий туристлар билан бир қаторда маҳаллий
туристларини ички бозорга йўналтириш;
-
ҳудудий туристик ресурсларни ривожлантириш, туристик
-
рекреацион салоҳиятидан
самарали фойдапаниш;
-
соҳада эркин рақобатни рағбатлантириш мақсадида бозор тизимининг самарали амал
қилишига имкон туғдирувчи ҳуқуқий асос ва ижтимоий
-
иқтисодий муҳитни таъминлаш;
-
туристик хизматлар бозорида рақобатни ҳимоя қилиш.
Адабиётлар/Литература/Reference:
Amonboyev M., Abidova D.I., Jurayeva N.A.
(2019) Turizm iqtisodiyoti va menejmenti. O‘quv
qo‘llanma. –
T.: “IQTISODIYOT”,.
- 226 bet.
Dustmurodov O. (2022) Objective necessity and importance of the development of territorial tourism
in the conditions of the formation of the digital economy. Spectrum Journal of Innovation, Reforms and
Development.
UNWTO, (2022) United Nations World Tourism Organization.Yearbook ofTourism Statistics.
Madrid:
Абдувохидов А.М., Баходиров М.Қ. (2019) Туризм ривожланишининг таҳлили ва прогнози.
Мақолалар тўплами T.: “IQTISODIYOT”.
Алимова М.Т. (2017) Ҳудудий туризм бозорининг ривожланиш хусусиятлари ва
тенденциялари (Самарқанд вилояти мисолида) // И.ф.д. дисс. –
Самарқанд: СамИСИ,. 25
-26-
б.
Сурков С.Г., Криворучко В.И. (2009) Международный туризм в России:
проблемы развития и
управления. –
М.: Советский спорт, . –
214 с.
Тухлиев И.С., Ҳайитбоев Р., Сафаров Б.Ш., Турсунова Г.Р. (2014) Туризм асослари. Дарслик.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. –
Т.: «Fan va texnologiya»,. 151
-
б.
