Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
122
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА ФАКТОРИНГ АМАЛИЁТИНИНГ ЖОРИЙ
ҲОЛАТИ
ТАҲЛИЛИ
Бобобеков Фарход Рустамович
Тошкент Кимё халқаро университети
Аннотация.
Ушбу мақолада факторинг амалиётини ҳозирги ҳолати, қолаверса
мамлакатимиздаги йирик банкларидан бири бўлган “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ мисолида кўриб
чиқдик. Факторинг амалиёти бўйича мавжуд муаммолар, ютуқ ва камчиликлар атрофлича
таҳлил қилиниб хулоса ва таклифлар берилди.
Калит сўзлар:
факторинг, факторинг амалиёти, дебиторлик қарздорлиги, Халқаро
Факторинг Ассоциацияси, хўжалик юритувчи субъектлар, тижорат банклари, банк активлари.
ТЕКУЩАЯ СОСТОЯНИЕ ФАКТОРИНГОВОЙ ПРАКТИКИ В КОММЕРЧЕСКИХ БАНКАХ
Бобобеков Фарход Рустамович
Ташкентский международный университет Кимё
Аннотaция.
В этой статье мы рассмотрели текущее состояние факторинговой практики
на примере АКБ "Узсаноаткурилишбанк", одного из крупнейших банков нашей страны. Выводы и
предложения были сделаны на основе тщательного анализа существующих проблем,
достижений и недостатков в практике факторинга.
Ключевые слова:
факторинг, факторинговая практика, дебиторская задолженность,
Международная факторинговая ассоциация, хозяйствующие субъекты, коммерческие банки,
банковские активы.
CURRENT STATE OF FACTORING PRACTICE IN COMMERCIAL BANKS
Bobobekov Farkhod Rustamovich
Kimyo International University in Tashkent
Annotation.
In this article, we reviewed the current state of factoring practice using the example of
the Uzsanoatkurilishbank, one of the largest banks in our country. Conclusions and suggestions were made
based on a thorough analysis of existing problems, achievements, and shortcomings in the practice of
factoring.
Key words:
factoring, factoring practice, accounts receivable, International Factoring Association,
business entities, commercial banks, bank assets.
Кириш
.
Мамлакатимиз иқтисодиёти ривожланган сари турли хил молиявий хизматларга бўлган
эҳтиёж ҳам ортади. Айниқса, тижорат банклари факторинг амалиётини хўжалик юритувчи
субъектларнинг дебиторлик қарзини камайтириш воситаси сифатида қарашлари ва ундан кенг
кўламда фойдаланишлари лозим. Аммо мамлакатимиз тижорат банклари активлари таркибига
назар солсак, унда факторинг амалиёти деярли кўринмайди. Ваҳоланки, хорижий давлатларда
ушбу амалиёт тижорат банкларининг даромад келтирадиган асосий молиявий хизматларидан
бири бўлиб, унинг кўплаб турлари ривожланган. Айниқса, хўжалик юритувчи субъектлар
факторингни дебитор қарздорлигини камайтириш ва ўзларининг молиявий ҳолатини
барқарорлаштириш йўлида фаол фойдаланади.
III SON - IYUL, 2023
122-129
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
123
Адабиётлар шарҳи
.
Факторинг амалиётини жорий ҳолати таҳлилини ўрганиш жараёнида бир қатор олимлар
ва факторинг бўйича этакчи мутахассисларнинг фикр мулоҳазаларини ўргандик. Жумладан,
Daniela Bonzaniniнинг фикрига кўра (2023) “дунё мураккаб геосиёсий ва иқтисодий ҳолатнини
ҳисобга олган ҳолда шуни таъкидлаш лозимки, факторинг
амалиётининг ўсиши 2022 йилда
2021 йилга нисбатан 18.3 % га ошди. Ушбу кўрсаткич факторинг амалиётининг Халқаро
Факторинг Ассоциацияси ташкил топгандан бери энг яхши кўрсаткич ҳисобланади”. Шубҳасиз
факторинг амалиёти пандемия даврида бироз пасайиш тенденциясига эга бўлди. Халқаро
Факторинг Ассоциацияси (FCI 2022) маълумотларига кўра, «2020 йил факторинг амалиёти учун
энг оғир йиллардан бири бўлди. Умумий факторинг ҳажми дунё бўйича 6,5%га пасайган.
Ассоциация маълумотларига таянсак, факторингнинг ўсиш суръатларини 2021 йилда ҳам 2019
йил кўрсаткичларига етказиш имконияти бўлмаган»
70
. Бироқ шуни айтиб ўтиш лозимки,
факторинг амалиётини ривожланиши асосан дунё иқтисодиётида нобарқарорлик ёки
иқтисодий ўсиш суръатлари пасайганда факторинг деярли ўсишдан тўхтамайди. Чиндан ҳам
дунё миқёсида факторинг ўсиш суръатлари охирги ўн йилликдаги инқирозларда сезиларли
пасайиш кузатилмаган. Агар 2019 йилда бошланган SARS
-COV-
2 пандемиясини ҳисобга олмасак.
Сўзимиз исботи сифатида Bogdan ва Ostrouskaларнинг
(2017) фикрини келтирмоқчимиз...
умумий ҳолда 2004
-
2010 йиллар факторинг кўлами давлатлар ўртасида жаҳон молиявий
инқирози даврида (2008
-
2009 йилларда) бироз пасайишини ҳисобга олмасак фақат ўсиш
суръатларини кўрсатган, хусусан 2010 йилда ички факторинг 20%, ташқи факторинг эса
муносиб равишда 34% га ошганлигини кўришимиз мумкин. Охирги ўн йилликда дунё бўйича
факторинг ҳажмини ўсиш ҳажми 1,5
-
2,9 трлн долларни ташкил қилмоқда. Klepperнинг фикрича
(2005), бутун дунёда факторинг кичик ва ўрта бизнес вакиллари учун молиялаштиришнинг
ташқи манбаи сифатида тан олинади. Факторинг амалиётининг бошқа молиявий хизматлардан
фарқли жиҳати шундаки, кредитор томонидан бериладиган кредит суммаси сотувчи (мол
етказиб берувчи) нинг дебиторлик қарзи суммасига боғлиқ, унинг кредит тўлов қобилиятига
эмас. Кичик ва ўрта бизнес вакилларини қийнайдиган муаммолардан бири бу жорий ликвидлик
билан таъминлаш даражаси ҳисобланади. Зеро кўпгина харидорлар маҳсулотни харид
қилгандан кейин уни тўлаб бериш учун 30 кундан 90 кунгача муҳлат сўрайдилар. Бу муддатда
сотувчининг ҳисоб
-
варақаси харидор учун кредиторлик қарзи, сотувчи учун эса маблағни
олгунча ноликвид дебиторлик қарзи ҳисобланади.
Тадқиқот методологияси
.
Тадқиқод жараёнида факторинг амалиётини мамлакатимиздаги йирик банки мисолида
таҳлил қилиб мавжуд муаммолар бўйича унинг ечимларини келтириб ўтдик. Адабиётлар
шарҳида иқтисодчи олимлар томонидан факторинг бўйича олиб борилган тадқиқотлари чуқур
таҳлил қилиниб ўз фикр ва мулоҳазалар билан бойитилди. SWOT таҳлилида мамлакатимизда
факторинг амалиёти кенг ҳолати таҳлил қилиниб керакли илмий ва амалий тавсиялар берилди.
Таҳлил ва натижалар
муҳокамаси
.
Мамлакатимизда факторинг амалиётининг ривожланиш тенденцияларига баҳо бериш
мақсадида “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг 2003 йилдан, то 2020 йилгача бўлган даврдаги
маълумотлар таҳлилини амалга оширдик.
Жумладан 2020 йил маълумотларига кўра, банк активлари 48 323 млрд. сўмни ташкил
қилган бўлиб, унинг таркибида факторинг айланмаси 1 фоизни ташкил қилган.
2003-2020
йиллар давомидаги таҳлиллар шуни кўрсатдики,
(1-
жадвалга қаранг), факторинг амалиётининг
банк активлари улуши ўзгарувчан бўлиб, пасайиш тенденциясига эга бўлган. Масалан, 2003
йилда факторинг ҳажми 20,5 млрд. сўмни ёки банк активлари таркибида 6,6 фоизни ташкил
қилган бўлса, ушбу кўрсаткичлар 2020 йилда, мос равишда, 501,9 млрд.сўм ва 1,0 фоиз бўлган.
Бундан кўриниб турибдики, банкда факторинг амалиётининг абсолют ҳажми 24,4 мартта
кўпайган, аммо унинг банк активларидаги улуши кескин камайган.
«Ўзсаноатқурилишбанк» активлари
таркибида факторингни улуши 2006 йилда 1,5 фоизга
тушиб қолган бўлса, кейинги йилдан ушбу кўрсаткич кўтарила бошлаган. Энг қизиғи, 2008
70
https://fci.nl/en/home/institution FCI Annual Review 2021
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
124
йилги жаҳон молиявий инқироздан сўнг факторинг айланмаси ҳажми кескин ошган, ва 2009
йилда унинг ҳажми банк активларидаги улушида деярли икки баробарга ўсган.
Таҳлил шуни кўрсатдики, факторингнинг банк активларидаги улуши 2014 йилдан бошлаб
кескин камайган, бу кўрсаткич 2018 йилда энг қуйи нуқтага етиб, 0,1 фоизни ташкил қилган.
Ушбу йилда банкда факторингнинг абсолют ҳажми ҳам паст бўлиб, 25 млрд. сўмдан иборат
бўлган. Шунингдек, 2018 йилда банкнинг фақат иккита мижози, яъни «Ўзбеккўмир»
акциядорлик жамияти ва «Навоийазот»
акциядорлик жамияти билан факторинг амалиётини
амалга оширган. Ушбу корхоналар банкнинг узоқ йиллик ва йирик мижозлари ҳисобланади.
Ваҳоланки, банкнинг кичик ва ўрта бизнес сегментида кўплаб мижозлари бўлиб, улар билан
факторинг амалиёти ўтказилмаган.
2020 йилга келиб, банкда факторинг амалиётининг ҳажми кескин ошган, бу 2019 йилга
нисбатан 3,4 марта кўтарилган. Лекин ушбу ўсиш ҳам банкнинг маълум доирадаги кам сонли
мижозлари ҳисобига юз берган.
1-
жадвал
«
Ўзсаноатқурилишбанк
»
АТБда 2003
-
2020 йилларда факторингнинг банк
активлари ва даромадидаги улуши динамикаси
71
Йил
-
лар
Банк
нинг
умумий
актив
лари
(млн. сўм)
Банкнинг
факто
-
ринг
айлан
-
маси
(млн.сўм)
Факторинг
айлан
масининг
умумий
активларга
нисбати (%)
Банк
нинг
умумий
даромади
(млн. сўм)
Комиссион
хизмат
лардан
олинадиган
даромадлар
(млн. сўм)
Факто
ринг
даромад
(млн.
сўм)
Комиссион
даромад
-
ларнинг
умумий
даромадга
нисбати
(%)
Факторинг
даромади
-
нинг
умумий
даромадга
нисбати
(%)
1
2
3
4
5
6
7
8
9
2003
311954
20526
6,6
20571
14327
246
69,6
1,2
2004
427681
14456
3,4
24848
19365
202
77,9
0,8
2005
521574
18104
3,5
31303
23099
96
73,8
0,3
2006
683659
9973
1,5
45394
28669
501
63,2
1,1
2007
961591
17950
1,9
65590
38705
245
59,0
0,4
2008
1419284
33964
2,4
84582
52915
188
62,6
0,2
2009
1577023
69730
4,4
102255
57641
3052
56,4
3,0
2010
1904078
77359
4,1
107397
67421
-
-
-
2011
3428995
121951
3,6
139721
88180
1822
63,1
1,3
2012
5012288
144110
2,9
212311
99784
2570
47,0
1,2
2013
6778086
155197
2,3
303467
115088
588
37,9
0,2
2014
7754228
59089
0,8
343226
125440
478
36,5
0,1
2015
8823139
122084
1,4
380504
120998
1318
31,8
0,3
2016 10309008
131079
1,3
466889
146911
1224
31,5
0,3
2017 24306560
148534
0,6
745972
201658
4912
27,0
0,7
2018 31026078
25000
0,1
1359390
255141
1125
18,8
0,1
2019 35846118
144710
0,4
2290730
334039
1465
14,6
0,1
2020 48323845
501942
1,0
3298632
401789
2988
12,2
0,1
Банк ҳисоботида факторинг операцияларидан олинадиган даромад комиссион
хизматлардан олинадиган даромадлар таркибига киритилган. Таҳлил даврининг бошида
https://sqb.uz/for-investors/reports-and-presentations-ru/
"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ нинг 2003
-
2020 йиллардаги ҳисоботлари
асосида муаллиф томонидан тузилган.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
125
комиссион даромадлар умумий даромад таркибида 69,6 % ни ташкил қилган ва 2006 йилгача
ўсувчи тенденцияга
эга бўлган. Бунинг асосий сабаби банкнинг ҳисоб
-
китоб операциялари,
халқаро пул ўтказмалари ва банк кафолатлар беришдан оладиган даромадлари ошган. 2006
-
2011 йиллар давомида банкнинг умумий даромадида комиссион хизматлардан олинадиган
даромадлар улуши кескин ўзгармаган ва ўртача йиллик кўрсаткичи 61 фоизни ташкил қилган.
Ушбу ҳолатда ҳам айтиш мумкинки, комиссион даромадлар банкнинг асосий даромад
келтирадиган манбаи бўлиб, бу банкнинг молиявий хизматлари муҳим аҳамиятга эга
эканлигини кўрсатади (1
-
жадвалга қаранг). Аммо 2012
-
2020 йиллар мобайнида комиссион
даромадларнинг банк умумий даромадлари таркибидаги улуши 69,6 фоиздан 12,2 фоизга
тушган. Жаҳон тажрибасида комиссион даромадлар тижорат банки даромадининг 30
-
40% ини
ташкил қилса, бу нормал ҳолат ҳисобланади. «Ўзсаноатқурилишбанк»да ушбу кўрсаткичнинг
тушиб кетиши сабабларидан бири банк активларида кредит улушининг ошганлиги, ундан
оладинаган даромадлар эса, кўтарилган. 2
-
жадвалдан кўриш мумкинки, таҳлил даврида
банкнинг активлари таркибида кредитларнинг
улуши ўртача 80% ни ташкил қилган.
2-
жадвал
"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ активлари таркибида кредитлар ва
факторингнинг улуши, %да
72
Йиллар
2003
2004
2005
2006
2007
2008
2009
2010
2011
2012
2013
2014
2015
2016
2017
2018
2019
2020
Факторинг
айланмаси
6,6 3,4 3,5 1,5 1,9 2,4 4,4 4,1 3,6 2,9 2,3 0,8 1,4 1,3 0,6 0,1 0,4 1,0
Берилган
кредитлар
70 63 63 63 62 71 80 74 66 64 74 80 81 83 84 90 84 81
Банкнинг
умумий
актив
-
лари
100 100 100 100 100 100 100 100 100 100 100 100 100 100 100 100 100 100
Банкнинг факторинг амалиёти ҳисобидан оладиган доромадларининг умумий
даромадлар таркибидаги улуши пастлигича қолмоқда. Агар ушбу кўрсаткич 2003
-
2012 йиллар
мобайнида ўртача 1 фоиз атрофида бўлган бўлса, шу давр мобайнида факторинг ҳажми 7
мартага ошган. Аммо 2013
-
2020 йилларда банкни факторингдан оладиган даромадларининг
умумий даромадлари таркибидаги улуши пасайиб, ўртача 0,2 фоизни ташкил қилган.
Ваҳоланки, ушбу даврда ҳам банк факторинг амалиётлари ҳажми 3,2 мартага ошган, аммо банк,
умумий активлари ушбу вақтда 9,6 мартага кўпайган. Бундай тенденциянинг сабаби, банк
асосан, йирик ва шу билан бирга, кўп йиллар давомида ҳамкорлик қилган мижозлари билан
факторинг амалиётини бажарган. Банк чекланган саноқли мижозлар билан риски жуда паст
бўлган факторинг турларини амалга оширган. Бироқ банкнинг бошқа мижозлари ушбу
амалиётдан фойдаланмаган.
Мамлакатимизда ҳозирги вақтда кўпгина хўжалик субъектлари факторинг амалиётини
ўзларининг дебитор қарзларини камайтириш учун қулай молиявий хизмат эканлигини
билишмайди.
Шу боисдан, улар банк кредитидан фойдаланишни афзал кўришади. Шунинг учун
ҳам республикамизда тижорат банклари факторинг амалиётини ривожлантиришлари учун
молиявий хизматлар бозорида уларга қулай шарт
-
шароитлар яратилиши лозим. Акс ҳолда
хўжалик субъектлари банк кредитларига мурожаат қилишади, бу эса, ўз навбатида, факторинг
амалиётининг ривожланишига салбий таъсир қилади.
https://sqb.uz/for-investors/reports-and-presentations-ru/
"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ нинг 2003
-
2020 йиллардаги ҳисоботлари
асосида муаллиф томонидан тузилган.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
126
Қуйидаги
жадвалда банкнинг факторингдан олинадиган даромадининг умумий
комиссион даромадлар таркибидаги улуши таҳлил қилинди
(3-
жадвалга қаранг). Таҳлил шуни
кўрсатмоқдаки, факторингдан олинадиган даромаднинг умумий комиссион даромадлар
таркибидаги улуши жуда паст. Шу билан бирга, ушбу кўрсаткич таҳлил қилинган даврда тез
ўзгарган ва тебранувчан бўлган, агар 2009 йилда 4,6 фоиз бўлиб, энг юқори даражада бўлган
бўлса, 2005 йил ва 2008 йилларда 0,3 фоиз бўлган, холос.
3-
жадвал
«
Ўзсаноатқурилишбанк
»
АТБда комиссион хизматлардан олинадиган
даромад таркиби динамикаси (%)
73
Йиллар
Фа
ктор
ин
г
Ҳисоб
-
кит
об
операц
ияла
ри
Хорижи
й
ва
лютала
р
билан опе
ра
ц
иялар
Ха
лқаро
п
ул ўзк
азм
а
ларидан
кел
иб
тушадиган
д
арома
д
Банк к
аф
ол
атларин
и
тақдим
қи
л
иш
Аккре
дети
в
бў
йи
ча
операц
ияла
р
Менежм
ент
хизма
тлари
Касс
а опера
ц
иялари
Бошқа
хизм
ат
турлари
Жам
и
комис
си
он
хизма
тлард
ан
олина
диган
дарома
д
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
2003
0,9
54,8
2,4
14,7
7,7
4,2
5,4
5,8
4,0
100
2004
0,6
55,5
3,8
13,1
7,1
4,0
4,3
5,8
5,7
100
2005
0,3
60,3
4,8
11,9
6,5
3,6
3,3
4,7
4,6
100
2006
1,2
60,9
4,4
11,3
6,1
3,2
2,9
3,7
6,3
100
2007
0,5
66,7
5,3
10,6
5,7
3,2
2,9
4,1
1,0
100
2008
0,3
66,3
10,7
10,5
4,6
2,2
2,2
2,6
0,6
100
2009
4,6
66,3
14,2
4,3
4,1
2,2
1,7
2,5
0,0
100
2010
-
60,0
13,6
3,7
3,5
1,5
1,6
2,1
1,1
100
2011
2,0
70,3
13,4
3,5
4,0
2,0
1,9
1,6
1,4
100
2012
2,4
70,7
14,0
3,0
2,0
3,1
2,1
2,2
0,5
100
2013
0,5
74,0
9,9
4,2
2,8
2,8
2,8
2,0
1,1
100
2014
0,4
71,0
10,9
6,0
3,6
2,4
2,7
1,6
1,3
100
2015
1,1
77,3
5,8
4,3
4,3
1,1
1,6
3,3
1,3
100
2016
0,8
76,6
7,4
5,6
3,0
1,4
2,3
2,1
0,8
100
2017
2,3
62,2
17,8
7,1
3,1
1,2
2,9
1,5
1,9
100
2018
0,4
69,3
12,0
8,2
0,9
2,3
2,8
1,5
2,7
100
2019
0,4
64,6
16,2
10,1
2,7
2,4
2,0
1,2
0,4
100
2020
0,7
58,8
15,4
10,0
9,0
2,0
2,7
1,2
0,3
100
Факторингдан олинадиган даромаднинг умумий комиссион даромадлар таркибидаги
улуши 2020 йилга келиб, 0,7 фоизни ташкил қилган. Таҳлил қилинган 2003
-
2020 йиллар
мобайнида факторинг амалиётидан олинган даромадлар ҳажми 12 баробарга ошган бўлса ҳам
унинг банк комиссион даромадлари таркибидаги улуши 1 фоиздан ошмаган. Асосий сабаб эса,
комиссион даромадлар таркибида бошқа хизмат турлари, хусусан, ҳисоб
-
китоб операциялари,
хорижий валюталар билан операциялар, халқаро пул ўтказмалари ва банк кафолатлари ўсиши
бўлган. Мамлакатимизда 2017 йилда бошлаб, валюта сиёсати либераллаштириш билан
норасмий валюта бозори ҳажми кескин қисқарди ва банкларнинг хорижий валюталар билан
операциялари ҳажми кескин ошди. Ушбу тенденцияни “Ўзсаноатқурилишбанк”да ҳам кузатиш
мумкин.
Юқорида айтиб ўтилган муаммолардан келиб чиқиб, тижорат банкларида факторинг
амалиётининг SWOT
-
таҳлилини амалга оширдик.
https://sqb.uz/for-investors/reports-and-presentations-ru/
"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ нинг 2003
-
2020 йиллардаги ҳисоботлари
асосида муаллиф томонидан тузилган.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
127
4 -
жадвал
Тижорат банкларининг факторинг амалиёти SWOT
-
таҳлили
74
Кучли томонлар
Заиф томонлар
Факторинг амалиёти қисқа муддатли кредитлардан
ўзининг фоиз ставкасининг пастлиги билан
қулайдир
Банкларнинг ҳаммасида факторингни амалга
ошириш бўйича ички норматив
-
ҳуқуқий ҳужжат
ишлаб чиқилмаган
Молиялаштириладиган сумманинг ҳажми бошланғич
тўлов ёки гаровга боғлиқ эмас, балки дебиторлик
ҳажмига боғлиқ
Факторингдан олинадиган фоиз (дисконт
ставка) тижорат банкларининг кредит фоиз
ставкаларига боғланган
Сотувчи 50
-
70 фоиз миқдорида молиялаштирилади.
Харидордан тўлиқ суммани олгунча, қолган сумма
турли хатарларнинг олдини олиш учун банкда
туради
Тижорат банклари факторингни, асосан, йирик
хўжалик субъектларига кўрсатиб, кичик ва ўрта
бизнес учун деярли хизмат кўрсатмайди
Ҳар бир тижорат банки ўзининг ички «Тартиби»га
биноан, факторинг амалиётини амалга ошириш
имкониятига эга.
Факторингни амалга оширишда мижозлар
ҳақидаги электрон маълумотлар базасининг
йўқлиги
Банклар кичик ва ўрта бизнес субъектларига
факторинг хизматини кўрсатишни кенгайтириб,
уларни фаол жалб қилиши мумкин
Факторинг амалиёти амалга оширилмагани учун
банк ходимларида кўникма ва тажриба мавжуд
эмас. Шунинг учун факторингни амалга
оширишда малакали кадрлар етишмайди
Факторингни молиялаштириш муддати тижорат
банкига
ҳисоб
-
варақаси
ёки
товар
-
транспорт
юкхатлари
тақдим қилингани билан қисқа вақт
ичида амалга оширилади
Факторингни регресс ҳуқуқисиз шаклидан
ташқари, бошқа турлари амалиётда мавжуд эмас
Тижорат банки факторинг амалиётини амалга оши
-
риш жараёнида комплекс хизмат кўрсатиши мумкин
Факторинг амалиёти банкларнинг даромад
манбаига айланмаган
Факторингни молиялаштиришда бошланғич тўлов
ёки гаров талаб қилинмайди
Факторингнинг
ривожланиши
активлар
диверцификация даражасини оширади
Имкониятлар
Таҳдидлар
Мамлакатимиз
иқтисодиётида
инфляция
даражасини пасайтириш чора
-
тадбирлари амалга
оширилмоқда. 2023 йил охирида бориб, унинг
даражаси 5 фоизга туширилади. Бу эса, факторингни
амалга ошириш имкониятини оширади.
Тизимли рискларнинг ортиши ва уларнинг
факторинг
амалиётига
таъсири:
валюта
тебранишлари, девальвация ва инфляция
Илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда
факторинг амалиёти бўйича норматив ҳужжат
лойиҳасининг
тайёрланиши
факторинг
амалиётининг ривожланишига хизмат қилади
Тўлов интизоми яхши бўлмаганлиги учун
факторинг амалга оширилгандан сўнг тижорат
банки молиялаштирилган суммани харидордан
ўз вақтида ололмаслиги мумкин
Факторинг амалиётини янги дастурий программалар
орқали ривожлантириш
Глобал
пандемия
ва
унинг
оқибатида
корхоналарнинг молиявий аҳволи ёмонлашгани
Халқаро миқёсда турли хил муаммоларнинг олдини
олиш мақсадида Халқаро конвенциялар УНИДРУА ва
ЮСИТРАЛни ратификация қилиш
Яқин МДҲ давлатларида содир бўлаётган сиёсий
ҳодисалар ва уларнинг халқаро факторингга
таъсири
Ички ва ташқи факторингни
ривожлантириш учун
тижорат
банкларининг
халқаро
факторинг
ассоциацияси (FCI)га аъзо бўлиши
Ташқи
факторингни
амалга
оширишда
мижозлар офшор мамлакатларда бўлса, бу ташқи
факторинг бўйича рискларни олиб келади: пул
ювиш, даромадларни легаллаштириш
Ташқи факторингни амалга оширишда аккредитив
очмасдан,
балки
икки
контурли
факторинг
амалиётидан edifactoring.com электрон тармоғи
орқали фойдаланиш имконияти
Мамлакатимиз тижорат банклари томонидан факторинг амалиётини амалга ошириш
ҳолатининг SWOT
-
таҳлили натижасида қуйидаги хулосалар шакллантирилди:
74
Ўрганилган адабиётлар ва муаллиф олиб борган тадқиқотлар натижасида тузилди.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
128
-
Факторингни амалга оширишдаги кучли томонлар. Мамлакатимизда тижорат банклари
факторинг операциялари ҳажми кам бўлишига қарамасдан, унинг кучли томонлари мавжуд.
Хусусан, факторинг амалиёти баҳосининг пастлиги, уларни таъминотсиз ва тез олиш
мумкинлиги корхоналарни улардан фойдаланишлари учун имкониятни оширади. Айниқса,
молиявий маблағларга эҳтиёжи юқори бўлган кичик ва ўрта бизнес субъектларига факторинг
хизматларини кўрсатишни кенгайтириб, уларнинг ривожланишига кўмаклашиши мумкин.
Хусусан, факторинг кичик ва ўрта бизнес субъектларини ички ва ташқи бозорга чиқиш; ишлаб
чиқариш кўламини кенгайтириш; рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва айланма
маблағлар айланиш тезлигини оширишга хизмат қилади.
Ҳозирги вақтда мамлакатимиз тижорат банкларига ўзларининг ички тартиблари орқали
факторинг амалиётини амалга оширишга рухсат берилди. Бу уларнинг факторингни амалга
ошириш ва унинг янги турларини жорий этишда мустақиллигини оширади.
-
Факторингни амалга оширишдаги заиф томонлар. Мамлакатимиз тижорат
банкларининг факторингни амалга оширишда заиф томонлари ҳам мавжуд бўлиб, бу ушбу
операцияларнинг ривожланишига салбий таъсир қилмоқда. Республикамиз банкларига
факторинг амалиётини амалга оширишда мустақиллик бериш мақсадида, уни ўзларининг ички
тартиблари асосида амалга оширишга рухсат берилганига қарамасдан, кўпчилик банклар
бундай тартибни ишлаб чиқмаганлар. Тижорат банклари факторинг хизматларини, асосан,
ўзларининг кўп йиллик йирик мижозларига кўрсатишмоқда, кичик ва ўрта бизнес
субъектларига деярли кўрсатишмаяпти. Чунки уларнинг молиявий ҳолатининг барқарорлигига
тижорат банклари шубҳа билан қарашади.
Факторингни амалга оширишда мижозлар ҳақида электрон маълумотлар базасининг
мавжуд эмаслиги уларнинг молиявий аҳволини тез аниқлаш имконини бермайди. Кўпчилик
тижорат банклари факторинг амалиётини амалга оширмаганлари учун ходимларида кўникма
ва тажриба мавжуд эмас. Бу эса, банкларда факторингни ривожлантириш учун ходимлар
етишмаслигига олиб келмоқда. Шунингдек, мамлакатимиз тижорат банклари риски юқори
бўлган регресс ҳуқуқисиз факторинг шаклини амалга ошириб келмоқдалар. Бошқа факторинг
турлари, хусусан, регресс ҳуқуқли, реверсив ва халқаро факторинг, умуман, амалга
оширилмаган. Натижада, банкларда факторинг ривожланмай, уларнинг даромад келтирадиган
бизнесига айланмаган.
-
Факторингни амалга оширишдаги имкониятлар. Мамлакатимизда банк хизматларига
бўлган талабнинг юқорилиги тижорат банклари ва нобанк кредит ташкилотлари учун
факторинг хизматини кенг жорий қилишга замин яратади. Хусусан, мамлакатимизда замонавий
пул
-
кредит сиёсатининг режими бўлган инфляцияни таргетлашга ўтиб, инфляцияни
пасайтириш чора
-
тадбирлари кўрилмоқда. Натижада, 2023 йил охирига бориб, инфляция
даражаси 5 фоизга туширилади. Бу эса, факторинг амалиётини амалга ошириш учун қулай
молиявий шароит яратади.
Факторинг бўйича ҳукумат томонидан ишлаб чиқиладиган Фармон мамлакатимизда
факторинг амалиётини ривожлантиришга турки бўлади. Ушбу Фармонни тайёрлашда халқаро
конвенциялар (УНИДРУА ва ЮНСИТРАЛ)дан фойдаланилса ва улар ратификация қилинса,
мамлакатимизда факторингнинг ҳажми кескин ошади. Шунингдек, тижорат банклари халқаро
факторинг ассоциацияси (FCI)га аъзо бўлса, Халқаро факторинг хизматини кўрсатишда муаммо
бўлмайди. Чунки халқаро факторингни амалга ошириш Ассоциациянинг махсус тизими орқали
амалга оширилади. Бу эса, факторинг операцияларини ўтказиш муддати ва хафвсиз бўлишини
таъминлайди.
-
Факторингни амалга оширишдаги таҳдидлар. Мамлакатимизда факторингнинг
ривожланишига тўсқинлик қилаётган муаммолардан бири тўлов интизомининг яхши эмаслиги
ҳисобланади. Фикримизча, мамлакатимизда охирги йилларда олиб борилаётган иқтисодиётни
либерализациялаш жараёни, жумладан, валюта айрибошлашни эркинлаштириш; хўжалик
субъектлари солиқ юкини камайтириши; коррупциянинг ҳар қандай кўринишига қарши олиб
борилаётган чора
-
тадбирлар, пировардида, тўлов интизомини яхшилаш учун хизмат қилади.
Тадқиқотларимиз шуни кўрсатмоқдаки, факторинг амалиёти ривожланишига турли хил
инқирозлар катта таъсир
ўтказмайди, лекин 2019 йилдаги пандемия ва унинг оқибатлари бутун
дунё бўлаб факторингнинг ривожланишига жиддий таъсир ўтказмоқда
(
Бобобеков
, 2021).
Халқаро факторингга таъсир этувчи омиллардан яна бири яқин МДҲ давлатларида содир
бўлаётган сиёсий беқарорликлар ва унинг оқибатида келиб чиқадиган тизимли рисклар
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul
www.e-itt.uz
129
ҳисобланади. Хусусан, асосий савдо шерикларимиз бўлган Россия, Украина, Қозоғистоннинг
миллий валюталарининг қардсизланиши, уларда инфляциянинг ошиши, айниқса, шерик
корхоналар молиявий аҳволининг ёмонлашиши халқаро факторингни амалга ошириш
имконини бермайди.
Хулоса ва таклифлар.
Келтирилган таҳлил натижаларидан хулоса қилиш мумкинки, банкни даромадларини
янада ошириш учун муҳим манба бу факторинг операциялар ҳажмини ошириш ҳисобланади.
«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан амалга оширилган факторинг операциялари
таҳлили натижасида қуйидаги хулосалар шакллантирилди:
биринчидан, банкда факторинг амалиёти ҳажми ва унинг банк активларидаги улуши
таҳлил қилинган даврда тебранувчан бўлган;
иккинчидан, факторинг банк даромади ва комиссион даромадлар таркибида паст улушни
ташкил қилган ва барқарор эмас;
учинчидан, банк ҳудудий филиалларининг ҳаммаси ҳам факторинг амалиётини амалга
оширмаган. Фақатгина нефть
-
газ соҳасида фаолият кўрсатадиган мижозлари бўлган
вилоятларда факторинг амалиёти ўтказилган;
тўртинчидан, банкда факторинг операциялари айнан 2009
-
2013 йиллар давомида мисли
кўрилмаган даражада ривожланган. Бунга сабаб 2008 йилда бошланган жаҳон молиявий
инқирози оқибатларини юмшатиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008
йил 18 ноябрдаги «Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини
янада ошириш чора
-
тадбирлари тўғриси»
(
Фармон
, 2018)
даги ПФ
-4053-
сон Фармонига асосан,
молиявий ҳолати яхши бўлмаган саноат корхоналари нол қийматда тижорат банклари ҳисобига
ўтказиб берилган. Тижорат банклари, эса ўз навбатида, мазкур корхоналар дебитор
қарздорлигини камайтириш йўлида факторингдан фойдаланишган;
бешинчидан, хорижий банкларда факторинг амалиёти, асосан, кичик ва ўрта бизнес
субъектлари билан ўтказилса, республикамизда эса, йирик ҳамда узоқ муддат ҳамкорлик қилган
саноат корхоналари билан амалга оширилган. Бунинг асосий сабаби кичик ва ўрта бизнес
субъектларининг молиявий ҳолати банклар томонидан қониқарсиз, деб қабул
қилинганлигидир.
Хулоса, банкда факторинг амалиёти ҳажми ва унинг банк активларидаги улуши
тебранувчан бўлган. Банк факторинг операцияларини ўзининг узоқ йиллар давомида ҳамкор
бўлган
ва кам сонли йирик мижозлари билан амалга оширган. Бу факторинг хизматларидан
кўпчилик мижозлар фойдаланмаётганини ва банкда ушбу молиявий хизмат тури
ривожланмаганини англатади. Ваҳоланки, хорижий давлатларда факторинг амалиётидан кичик
ва ўрта бизнес субъектлари кенг фойдаланишади, бу уларнинг ривожланиши учун молиявий
имкониятлар яратади.
Адабиётлар/Литература/Reference:
Bogdan Wtodarczyk, Aleksandra Ostrouska (2017)
“The Factoring market in Polland and Europen
Union” Olstyn
Economic Journal,12(3) pp-307-321.
FCI (2022)
https://fci.nl/en/home/institution FCI Annual Review 2022
Klapper L. (2005). “The Role of Factoring for Financing Small and
Medium Enterprises”. World Bank
Policy Research Working Paper 3593.
Бобобеков Ф.Р. (2021)
Ўзбекистонда факторинг амалиётини ривожлантиришда халқаро
тажрибанинг роли
.
–
Тошкент: “
Илм
-
фан ва инновацион ривожланиш
илмий” журнали
, 5-
сон. 5
-
15 б.
Фармон (2018)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008
йил 18 ноябрдаги “Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада
ошириш чора
-
тадбирлари тўғриси”даги ПФ
-4053-
сон Фармони.
Халқаро
Факторинг
Ассоциацияси
(2021,
2022,
2023)
расмий
сайти:
https://fci.nl/en/home/institution FCI Annual Review 2021
III SON - IYUL, 2023
