Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr
www.e-itt.uz
276
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ ДЕПОЗИТЛАР ОРҚАЛИ РЕСУРС ЖАЛБ
ҚИЛИШНИНГ
ЖОРИЙ ҲОЛАТИ
Бобобеков Фарход Рустамович
Тошкент Кимё халқаро университети
ORCID: 0000-0001-6836-6461
Аннотация.
Тижорат банклари пассив операциялар орқали ресурс шакллантиради.
Маълумки, ушбу ресурслар асосан жалб қилинган маблағлар асосида ташкил ыилинади.
Мамлакатимиз тижорат банклари пассив операциялари таркибини
асосини
маббуриятлар (кредитлар) орқали шакллантиради. Бироқ ресурсни тўплаш учун уни
депозитлар орқали амалга ошириш банклар учун қулай ҳисобланади. Ушбу мақолада
тижорат банкларининг депозитлар орқали ресурсларни шакллантириш жараёнида
мавжуд бўлган муаммолар уларнинг ечимлари бўйича отрофлича тўхталамиз.
Калит сўзлар:
депозит, фоиз, тижорат банки, ресурс, миллий валюта, чет эл
валютаси, Марказий банк, юридик шахслар, жисмоний шахслар, пассив операциялар.
ТЕКУЩЕЕ СОСТОЯНИЕ ПРИВЛЕЧЕНИЯ РЕСУРСОВ КОММЕРЧЕСКИМИ БАНКАМИ
ПОСРЕДСТВОМ ДЕПОЗИТОВ
Бобобеков Фарход Рустамович
Ташкентский международный университет Кимё
Аннотация.
Коммерческие банки формируют ресурсы посредством пассивных
операций. Как известно, эти ресурсы в основном создаются на основе привлеченных
средств. Коммерческие банки в нашей страны формируют основу структуры пассивных
операций через обязательства (кредиты). Однако для накопления ресурсов банкам
удобнее осуществлять это через депозиты. В этой статье мы подробно рассмотрим
проблемы, существующие в процессе формирования ресурсов коммерческих банков через
депозиты, и пути их решения.
Ключевые слова:
депозит, процент, коммерческий банк, ресурс, национальная
валюта, иностранная валюта, Центральный банк, юридические лица, физические лица,
пассивные операции.
CURRENT STATE OF ATTRACTING RESOURCES BY COMMERCIAL
BANKS THROUGH DEPOSITS
Bobobekov Farkhod Rustamovich
Kimyo International University in Tashkent
Abstract.
Commercial banks generate resources through passive operations. These
resources are primarily created from attracted funds. In our country, commercial banks form the
basis of their passive operations' structure through liabilities (loans). However, for accumulating
resources, banks find it more convenient to do so through deposits. In this article, we will examine
in detail the problems that exist in the process of forming commercial banks' resources through
deposits and explore ways to address them.
Keywords:
deposit, interest, commercial bank, resource, national currency, foreign
currency, central bank, legal entities, individuals, passive operations.
UO
‘
K: 336.7(575.1)
XII SON - DEKABR, 2024
276-283
0
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr
www.e-itt.uz
277
Кириш.
Тижорат банклари ресурс жалб қилиш ва уни қаерга йўналтириши ҳар бир
банкнинг тўғри сиёсати ва ҳар қанақа ҳолатда ҳам унинг барқарорлигини таъминлашга
хизмат қилади.
Мамлакатимиз мустақилллиги
даврида банклар давлат иштирокидаги
корхоналарни ва давлат ривожланиши дастурини имтиёзли фоиз ставкаларида
молиялаштиришга фаол жалб этилган ҳолда муайян мақсад ва вазифалар учун ташкил
этилди (Фармон, 2020).
Юқоридаги ҳолатдан келиб чиқиб
айтишимиз мумкинки, асосан давлат улуши
юқори бўлган тижорат банкларига ресурс базаси бўлиб давлат томонидан ажратилган
арзон ресурс манбаи хизмат қилмоқда.
Натижада имтиёзли кредитларнинг банк тизимидаги умумий портфелдаги улуши
60 фоиздан кўпроқни ташкил этмоқда (Фармон, 2020).
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, тижорат банкларининг ресурс жалб қилиш жараёни
депозитлар орқали амалга оширилиши банкларга ҳам манфаатли ҳисобланади.
Ҳозирги
пайтда тижорат банкларининг вақтинча бўш турган маблағларни
иқтисодиётга тақсимлаш ва қайта
тақсимлашда, асосий рол ўйнайди. Шунинг учун ҳам
ресурс жалб қилиш сиёсатини шакллантириш тижорат банклари учун муҳим
ҳисобланади. Тижорат банклари бошқа ресурсларни жалб қилишдан кўра аҳоли ва
юридик шахсларни бўш пул маблағларини жалб қилиши қулай ҳисобланади. Зеро
банклар депозитларни муддати буйича аниқ стратегия ишлаб чиққан бўлади.
Мамлакатимиз тижорат банкларининг ресурс базасининг асосини, классик пассив
операциялар ташкил этади. Ушбу маблағларга қўйидагилар киради: ўз маблағлари ва
мажбуриятлар орқали шаклланадиган ресурслар. Бу борада мажбуриятлар орқали
шаклланадиган ресурслар сўзсиз ресурс базасини асосини ташкил этади. Мажбуриятлар
орқали жалб қилинган маблағлар асосан тижорат банкларимизнинг кредитлар орқали
шакллантирилган маблағлар
устунлик мавқеига эга. Депозит сиёсати шаклланишида
тижорат банклари олдида турган асосий мақсад ресурсларни иложи борича паст нархда
жалб қилиш ҳисобланади. Бизнингча тижорат банклари кредит кўринишидаги
мажбуриятлардан кўра депозитларни жалб қилиш
,
уларга мақбул
ҳисобланади.
Адабиётлар шарҳи
.
Тижорат банклари мижозлар ўртасида боғловчи вазифасини бажаради, яъни бир
томондан вақтинча бўш турган маблағни олиб уни иккинчи томонга ресурс сифатида
беради. Ушбу ҳолатда тижорат банклари ресурсларни жалб қилиш
ва уларни
йўналтириш бўйича классик операцияларни амалга оширишади. Шубҳасиз ушбу
ресурсларни шакллантиришда депозитлар орқали уларни жисмоний ва юридик
шахслардан жалб қилиши муҳим саналади. Бу борада бир қатор иқтисодчи олимларни
фикрларини келтириб ўтишни жоиз деб билдик.
Прокофьева
(2017) ва
бошқаларнинг фикрига кўра тижорат банклари учун
муддатли депозитларни жалб қилишга кўпроқ қизиқиш билдирсалар ҳам, бироқ улар
учун талаб қилиб олингунча депозитлар жозибалироқ ҳисобланади. Чунки ушбу
турдаги
депозитлар учун банк мижозга ҳеж қанақа фоиз тўламайди. Гарчанд мижозлар
депозитга қўйилган суммани хохлаган пайтда қайтариб олиш имкониятига эга
бўласалар ҳам банкларда доими барқарор захира (қолдиқ) суммани мавжудлиги уларни
ҳар қандай вазиятда мижоз билан ўзаро ҳисоб
-
китоб қилишга имконият яратади
.
Юқоридаги фикрларга муносабат билдирадиган бўлсак ҳақиқаттан ҳам талаб
қилиб олингунча депозитларни бир қатор афзалликлари мавжуд лекин банклар ушбу
депозитларни ресурс сифатида фоидаланишда маълум бир каридор доирасида ҳаракат
қилишлари керак. Зеро биз
биламизки ҳар қандай ички ва ташқи омиллар ушбу
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr
www.e-itt.uz
278
кўринишдаги депозитларга нисбатан банкларда юқори риск ҳолатини юзага
келтириши мумкин.
Ҳозирги
пайтда банклар томонида жалб қилинаётган депозитлар ҳажмида юридик
шахсларнинг улуши катта (3
-
жадвалга қаранг). Бу борада Гарбатенко (2015) ўзининг
тадқиқотида қўйдаги фикрларни айтиб ўтган юридик шахслар томонидан жалб
қилинган маблағлар сон жиҳатидан кам бироқ ҳажм жиҳатдан юқори ва уларни
айланиш тезлиги ҳам тез
,
жисмоний шахслардан талаб қилинадиган депозитлар
аксинча сон жиҳатдан юқори бўлсада ҳажми пастроқ, уларга хизмат кўрсатиш вақт
талаб қиладиган жараён ҳисобланади.
David Fetting ва Ron Feldmanлар (1998) ўз тадқиқот ишида тижорат банкларида
депозитлар ҳажмини қисқартиришни бир қатор сабабларини келтиришган. Улардан энг
асосийси бу муқобил тармоқларга инвестиция киритишни таъкидлашган. Дарҳақиқат
агар Ўзбекистонда ҳам мижозлар томонидан хусусан жимоний шахслар томонидан нима
сабабдан банкларга депозит қўйишга
бўлган қизиқишнинг пастлигни таҳлил қилсак
улар
учун бошқа муқобил инвестицион имкониятларнинг мавжудлигидадир. Мисол
учун, ҳозирги вақтда омонатлар тижорат банклари таклиф қилаётган фоиз ставка ва
муқобил инвестицияни таққослайдиган бўлсак (уй, машина,
қимматбаҳо металлар
олди
-
сотдиси) охирги пайтларда қимматли металларнинг дунё бозорида нархини
ошиши шунингдек бирламчи ва иккиламчи бозорда кўчмас мулк нархининг барқарор
ўсиши, жисмоний шахслар томонидан тижорат банкларига депозит қўйишга бўлган
талабни
қисқаришига олиб келмоқда.
Бошқа томондан депозитларни жалб қилишда уларнинг йиллик фоиз ставкаси ҳам
муҳим рол ўйнайди. Хакимжанов ва бошқалар (2022) томонидан олиб борилган
тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, тижорат банкларининг мижозлардан юқори
сатвкаларда
депозит жалб қилиши аввалам бор уларнинг ресурсга бўлган талабнинг
юқорилигидадир. Тадқиқот жараёнида шу нарса маълум бўлдики, кўп ҳолларда
Қозоқистон Марказий банки ушбу банкларни лицензиясини қатариб олган. Чунки,
муаллифларни таъкидлашича тадқиқот жараёнида (2015
-
2020 йиллар давомида) 18
носоғлом банк аниқланган ва уларининг барчаси ресурс жалб қилиш бўйича нотўғри
сиёсат олиб борган. Чиндан ҳам агар мамлакатимиз тижорат банкларининг ресурс жалб
қилиш бўйича тадқиқотлар ўтказилса унда асосан ресурга катта эҳтиёжи бўлган
тижорат банклари юқори фоиз ставкали депозитлар таклифи билан чиқишганига гувоҳ
бўламиз.
Бу борада бир қатор маҳаллий иқтисодчиларни фикрларнини ҳам таҳлил қилдик.
Масалан, Ибодуллаев (2024) ўзининг тадқиқотида тижорат банкларининг депозит жалб
қилиш бўйича қўйидагича фикр билдирган ...тижорат банкларини муддатли депозитлар
жалб қилишдан манфаатдорлигини ошириш мақсадида, биринчидан, уларни талаб
қилиб олинадиган депозитлардан тўғридан
-
тўғри, яъни уларни муддатли депозит
ҳисобрақамига ўтказмасдан туриб, ресурс сифатида фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум
қилиш лозим; иккинчидан, инфляциянинг мақсадли кўрсаткичига эришишни
таъминлаш ва миллий валютанинг девальвация суръатини пасайтириш йўли билан
тижорат банкларининг миллий валютадаги муддатли депозитлари ва уларга
ҳисобланган фоизларнинг реал қийматини пасайишига йўл қўймаслик керак.
Чиндан ҳам тадқиқодчи томонидан билдирилган юқоридаги фикрларга муносабат
билдирадиган бўлсак: биринчидан, талаб қилиб олингунча (транзит ҳисоб рақам)
депозитларни ресурс сифатида ишлатмаслик таклифи ўринли, бироқ ҳозирги пайтда
тижорат банкларининг умумий депозит базасини 90 фоизини талаб қилиб олингунча
депозитлар ташкил қилганлигини ҳисобга олсак
(
Бобобеков, 2024
)
тижорат банклари
юқорида берилган таклифни амалга оширилшлари қийин масала деб ҳисоблаймиз.
Шермухаммедов (2021) ўзини тадиқотида...макроиқтисодий вазиятнинг салбий
таъсири
(инфляцион жараёнлар кучайиб бориши шароитида жисмоний ва юридик
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr
www.e-itt.uz
279
шахсларнинг омонатлари миллий валютадан хорижий валютага ўтказилиши, аҳоли
ўртасида камбағаллик ҳолатларининг кузатилиши ҳисобига турли манбалардан
олинган даромадларни жорий ҳисоб
-
китобларни амалга ошириш учун нақдлаштириш
ҳолатлари кучайиб бориши ва бошқалар), ички ва ташқи манбалардан таклиф
этилаётган ресурслар қийматининг омонатлар бўйича белгиланаётган фоиз
ставкаларига нисбатан арзонлиги ва бошқа омиллар таъсири билан изоҳланиши
мумкинлигини келтириб ўтган.
Тадқиқодчи келтирган фикр ва мулоҳазаларига муносабат билдирмоқчи бўлсак
охирги тадқиқотлар натижасига кўра чет
эл валютасидаги депозитларниннг нисбати
миллий валютага қараганда фоизининг пастлиги аксинча миллий валютадаги
фоизларнинг юқорилиги аҳоли томонидан миллий валютадаги депозитларга бўлган
талабининг ошиши кузатилмоқда (1
-
жадвалга қаранг).
Султонова (2018) ўзининг тадқиқотида тижорат банкларига аҳоли омонатларини
жалб этишдаги муаммоли вазиятлардан бири сифатида жисмоний шахсларнинг миллий
валютадаги омонатлари учун мажбурий захира талабларининг жорий этилганлигини
таъкидлайди. Яъни бир томондан, тижорат банклари учун жалб этган аҳоли
омонатларининг бир қисмини Марказий банкда сақлаши
бўлса, иккинчи томондан
банклар омонатлар учун фоизларни кўтаришни хоҳламаслигини айтиб ўтган. Натижада
кам фоизли депозитларга аҳоли бўш пул маблағларини қўймаслигини эътироф этган.
Муаллиф таъкидлаганидек, Марказий банк томонидан тайинланган мажбурий
захиранинг миллий валютадаги захира талабини 4 фоизга ва хорижий валютадаги
қисмини 18 фоиздан 14 фоизга туширилиши
(
Қарор
, 2024)
тижорат банкларга маълум
бир қулайликлар яратди, бироқ фикримизча бу фоиз хорижий валютада депозит жалб
қилиш учун ҳамон баландлигича қолмоқда.
Шубҳасиз тижорат банкларини депозитлар орқали ресурс жалб қилиш уларга
биринчидан арзон ресурс манбаси ҳисобланса, иккинчидан уларга кенг ҳаракат қилиш
имконини беради.
Тадқиқот методологияси.
Халқаро амалиётда тижорат банкларининг ресурс базасини шакллантиришда
уларнинг асосий манбасини аниқлаш муҳим саналади. Шунинг учун тижорат
банкларида уларнинг аниқлашда кредит қўйилмалариниг депозитларга нисбатини
аниқлаш методикасини амалга оширган ҳолда унининг нисбат коэффициентини
аниқлаш зарур. Тадқиқот натижасида мамлакатимиз тижорат банкларининг ресурс
манбасини аниқлашда ушбу методологиядан фойдаланилди. Ундан ташқари эксперт
баҳолаш, таққослаш, тизимли таҳлил қилиш усулларидан фойдаланилди.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Мамлакатимиз банк тизимида депозитларни жалб қилиш бўйича маълум
методолигялар мавжуд бўлиб бу аввалам бор банкларни ресурга бўлган эҳтиёжини
қоплашга хизмат қилади. Бироқ тадқиқотлар наижаларидан шу
нарса маълум
бўлмоқдаки, банклар учун асосий ресурс манбаси бўлиб депозитлар эмас балки бошқа
жалб қилинган манбалар, яъни мажбуриятлар асосида ресурс жалб қилиш устунлик
қилмоқда. Тижорат банклари томонидан жалб қилинган ресурслар (миллий ва чет эл
валютасидаги депозитлар)га эътибор қаратадиган бўлсак (1
-
жадвалга қаранг) миллий
валютада жалб қилинган ресурсларни устунлигини кўришимиз мумкин.
Депозитларнинг банкларга жалб
қилинишини йиллар давомида таҳлил қиладиган
бўлсак шу нарса маълум бўлмоқдаки, таҳлил
давомида миллий валютада жалб қилинган
ресурслар устунлик қилмоқда. Агар таҳлил даврининг бошида миллий валютадаги
депозитлар
56,1
% ва чет эл валютасидаги депозитлар 43,9 фоизни ташкил қилган бўлса
йиллар давомида чет эл валютасидаги депозитларни камайишини кузатишимиз
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr
www.e-itt.uz
280
мумкин. Таҳлил даврининг охирига келиб ушбу нисбат қўйидагича бўлган: миллий
валютадаги депозитлар 71,1 фоиз, чет эл валютасидаги депозитлар эса 29,9 фоизни
ташкил қилган. Бу эса миллий валютадаги депозитларнинг таҳлил даврида 15 фоизга
ошганлигини кўрсатмоқда. Ушбу натижадан қўйидагича хулоса чиқарсак бўлади:
биринчидан, йиллар давомида миллий валютада жалб қилинган депозитлар бўйича
тижорат банклари нисбатан баландроқ фоиз таклиф қилинганлиги улар ҳажмининг
ошишига қўлай муҳит яратган. Бошқа томондан чет эл валютасида жалб қилинган
депозитлар учун фоизлар пасайганлиги ушбу турдаги депозитларга бўлган қизиқиш
пасайган ва натижада депозитлар ҳажмини камайтиришига олиб келган.
1-
жадвал
Тижорат банкларидаги миллий ва чет эл валютасидаги депозитлар (млрд. сўм)
Сана
Депозитлар
ҳаммаси
миллий
валютадаги
депозитлар
миллий
валютадаги
депозитларнинг
жамига нисбати
% да
чет эл
валютасидаги
депозитлар
чет эл
валютасидаги
депозитларнинг
жамига нисбати
% да
1
2
3
4
5
6
01.01.2020 й.
91 009,0
51 040,0
56,1
39 969,0
43,9
01.01.2021 й.
114 746,9
65 318,3
56,9
49 428,5
43,1
01.01.2022 й.
156 189,8
95 578,2
61,2
60 611,7
38,8
01.01.2023 й.
216 737,5
131 794,8
60,8
84 942,7
39,2
01.01.2024 й.
241 686,6
169 515,7
70,1
72 170,9
29,9
Манба:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг статистик бюллетени маълумотлари
асосида муаллиф томонидан тузилди
Иккинчидан, таҳлил қилинган даврмизда инфляция даражасининг юқори бўлиши
миллий валютанинг юқори суръатларда деволвацияга учраши ушбу кўринишдаги
депозитларини чет эл валютасидаги депозитларга нисбаттан жозибадорлигини
таъминлаб берган (2
-
жадвалга қаранг).
2-
жадвал
Миллий ва чет эл валютасидаги банк депозитлари бўйича фоиз ставкалари
Депозит тури ва муддати
01.01.
2020 й.
01.01.
2021 й.
01.01.
2022 й.
01.01.
2023 й.
01.01.
2024 й.
1
2
3
4
5
50
Миллий валютадаги жами депозитлар
18,4
16,0
17,0
18,9
19,8
Чет эл валютасидаги жами депозитлар
4,5
4,0
3,5
4,2
4,7
Миллий валютадаги жисмоний
шахсларнинг депозитлари
20,4
17,0
20,2
20,5
21,3
Чет эл валютасидаги жисмоний шахсларнинг депозитлари
4,4
3,7
3,9
4,3
4,7
Миллий валютадаги юридик шахсларнинг депозитлари
16,6
15,7
15,1
16,7
18,5
Чет эл валютасидаги юридик шахсларнинг депозитлари
5,2
4,7
2,5
3,3
4,8
Манба:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг статистик бюллетени маълумотлари
асосида муаллиф томонидан тузилди
Иккинчи жадвал маълумотларига таянадиган бўлсак миллий валютадаги
депозитлари
таҳлил даврида, ўртача 1 фоизга ошган. Чет эл валютасидаги депозитлар
таҳлил даврида деярли ошмаган. Бу эса таҳлил даврида чет эл валютасидаги
депозитларни қисқаришига олиб келган. Умумий ҳолатда тижорат банкларимизнинг
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr
www.e-itt.uz
281
депозитлари
таркибини ўрганадиган бўлсак юридик шахсларнинг депозитлари улуши
устунликка эга шу сабабдан ушбу даврда миллий валютадаги юридик шахсларнинг
депозит фоизига назар ташлайдиган бўлсак таҳлил даврида улар 2 фоизга ошган.
Албатта бу ерда Марказий банкнинг асосий фоиз ставкаси ҳам фактор сифатида
қарашимиз лозим, зеро асосий фоиз ставканинг таҳлил даврида тушиб бориши
депозитларни фоиз ставкасини пасайишига олиб келди. Мисол учун 2024 йил бўйича
Россия Марказий банкининг асосий фоиз ставкасини 16 фоиздан 21 фоизгача ошириши
жисмоний шахслар томонидан тижорат банкларига максимал даражада депозитлар
қўйишига сабаб бўлган (РБК, 2025).
3-
жадвал
Тижорат банклари томонидан миллий валютада жалб қилинган депозитлар
(жисмоний ва юридик шахслар кесимида) 2020
-
2023 йиллар млрд.сўм
Давр
Ҳаммаси
шу жумладан:
жисмоний шахслардан
юридик шахслардан
жами
%
жами
%
1
2
3
4
5
6
2020 йил
1 735 931,5
229 088,6
13,2
1 506 843,0
86,8
2021 йил
2 567 152,4
368 122,5
14,3
2 199 029,9
85,7
2022 йил
3 738 723,6
671 362,7
18,0
3 067 360,8
82,0
2023 йил
4 481 692,0
989 268,5
22,1
3 492 423,5
77,9
Манба:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг статистик бюллетени маълумотлари
асосида муаллиф томонидан тузилди
Мамлакатимиз банк тизимида юқорида такидлаб ўтганимиздек депозитлар
орқали ресурс жалб қилиш бу тижорат банклари учун иккиламчи улушга эга бўлган
манба ҳисобланади. Банк тизимида юридик ва жисмоний шахсларнинг депозитларини
таҳлил натижаларига кўра юридик шахслардан жалб қилинган ресурслар асосий
мавқега эга бўлиб келмоқда. Таҳлил даврининг боши (2020 йил)да жисмоний
шахсларнинг депозитлари жами депозитларнинг 13,2% ёки 229 трлн. сўмни ташкил
қилган. Жисмоний
шахсларнинг депозитлари йиллар давомида
ўсиш тенденциясига эга
ва таҳлил йилининг охирида 8% га ошиб 989 трлн. сўмни ташкил қилган. Шубҳасиз
депозитлар улушида юридик шахсларнинг улуши юқорилигича қолмоқда. Таҳлил
бошида (2020 йил) жами депозитларнинг 86%
юридик шасларга тегишли бўлган бўлса
йиллар давомида сал кам 10% га пасайган ва 78%
га тенг бўлган ёки 3,5 квадрлион.
сўмни ташкил этган. Хориж тажрибасини ўрганадиган бўлсак юридик шахсларнинг
улуши умумий депозитлар таркибида юқори. Мисол учун, Россияда
ушбу нисбат 30/70
га тенг, яъни жами депозитнинг 30% жисмоний шахсларга, қолган қисми юридик
шахсларга тегишли (Прокфьева и другие, 2017).
Хулоса ва таклифлар.
Юқорида
келтирилган
фикрларга
муносабат
билдирадиган
бўлсак
мамлакатимизда чиндан ҳам юридик шахслар томонидан қўйилган маблағлар ҳажми
юқори ҳисобланади. Ҳозирги вақтда мамлакатимиз тижорат банклариннинг аҳоли бўш
пул маблағларини жалб қилишда муаммолар мавжуд. Aгар уларни бирма
-
бир кўриб
чиқмоқчи бўлсак. Улар қўйидагича:
-
банкларнинг жисмоний шахслар учун таклиф қилаётган омонатларининг
жозибадорлигини пастлиги;
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr
www.e-itt.uz
282
-
аҳолида депозига қўйишдан кўра муқобил манбаларнинг мавжудлиги (кўчар ва
кўчмас мулкка инвестиция киритиш);
-
аҳолининг молиявий саводхонлигини етарли эмаслиги ва уларнинг банкларга
булган ишончининг пастлиги;
Марказий банкнинг асосий фоиз ставкасининг пасайиши бозорда тижорат
банкларининг депозит фоизини пасайишига олиб келиши;
Марказий банкнинг депозитларга бўлган мажбурий захираси тижорат банклари
учун қўшимча қиймат яратиши;
-
аҳоли даромадининг депозитга қуйишга етарли емаслиги.
Мамлакатимиз банк тизимида йиллар давомида давлат улуши мавжуд бўлган
банкларнинг барча кўрсаткичлар бўйича бошқа банкларга нисбаттан юқорилигича
колмоқда. Буни биз умумий активлар, мажбуриятлар ва кредит портфели нисбатида
кўришимиз мумкин. Юқорида келтириб ўтилган фикр ва мулоҳазалардан шу нарса аниқ
бўлдики, ресурс жалб қилишда асосий манбалар сифатида давлат банклари депозитлар
эмас балки мажбуриятлардан келадиган ресурсларнининг улуши жуда юқори экан.
Тижорат банклари ресурс базасини шакиланишга шак
-
шубҳасиз депозитлар
асосий ўрини эгалаши лозим. Юқорида билдирилган фикр ва мулоҳазалар шунингдек
таҳлил натижаларига кўра бир қатор таклифларимизни бермоқчимиз.
-
тижорат банклари ресурс жалб қилиши учун
жозибали депозит турларини
бозорга таклиф этиш лозим;
-
ҳозирги
пайтдаги глобал бозордаги ноаниқликлар тижорат банкларининг
хориждан маблағ жалб қилишни қисқартиришлари лозим.
Билдирлган таклифлар ва мулоҳазалардан келиб чиқиб ўз хулосамизни
шакиллантирдик
.
-
таҳлил натижаларига кўра банклар пассив операциялари таркибида юридик
шахсларнинг депозит улуши юқори бироқ жисмоний шахсларнинг улуши ҳам ортиб
бормоқда;
-
банлклармизнинг қимматли қоғзлар бозоридан ресурс жалаб қилиш
имкониятлари чекланган;
-
аҳолини тижорат банкаларига депозитларни жалб қилиш учун етарлича
механизм яратилмаган. Бу эса аҳоли ўртасида муқобил
инвестицияга бўлган талабни
ошишига олиб келмоқда;
-
таҳлил натижаларига кўра юридик шахсларнинг депозитларини асосини талаб
қилиб олингунча депозитлар ташкил қилади. Бу бир томондан банклар учун арзон
ресурс манбаси бўлса иккинчи томондан уларга қўшимча захира шакллантиришга ва шу
ўринда харажатларни ортишига олиб келади.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлашимиз керакки, тижорат банкалари учун депозитлар
орқали маблағ тўплаш бошқа ресурс манбаларига қараганда нисбатан осон ечим
ҳисобланади.
Адабиётлар/Литература/Reference:
David Fetting ва Ron J.Feldman (1998) “Declining deposits….Is it all bad news?”//
https://www.minneapolisfed.org/article/1998/declining-deposits-is-it-all-bad-news
Бобобеков Ф. (2024) “Тижорат банкларида жисмоний ва юридик шахсларнинг
ресурсларини жалб қилиш муаммолари” //“
Milliy iqtisodiyotni isloh qilish va barqaror
rivojlantirish istiqbollari” mavzusida xalqaro ilmiy
-amaliy konferensiyasi
Октябрь
2024, 280-
282б.
Горбатенко
М.М
. (2015)
“Депозитная политика современного коммерческого банка”
// Проблемы экономики и менеджмента №5. 2015гг
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr
www.e-itt.uz
283
Ибодуллаев Ш. (2024) “Аҳоли омонатларини тижорат банкларига жалб қилишнинг
долзарб муаммолари” //Иқтисодий тараққиёт ва таҳлил илмий электрон журнали №3,
Март 2024, 278
-
282б.
Қарор
(2024) Марказий банк бошқаруви 2024 йил 13 июндаги йиғилишида хорижий
валютадаги депозитлар бўйича мажбурий захиралаш меъёрини 14 фоизгача пасайтириш
тўғрисида қарор қабул қилди
. https://cbu.uz/oz/press_center/releases/1729504/
Прокфьева Е.Н.
и другие
(2017) “Проблемы привличения вкладов населения и
обеспечения их страхового покрытия”
//
Экономика. Налоги. Право, №4, 2017 г., 70
-
79 стр.
РБК (2025) “Россияне в 2024 году направили на вклады три четверти новых
сбережений”//РосБизнесКонсалтинг
расмий
веб
сайти.
https://www.rbc.ru/finances/02/01/2025/676ea9919a7947651ed897fc?from=column_7
Султонова Н. (2018) “Банк депозитларини шакллантиришнинг назарий ва амалий
жиҳатлари”// “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. №
4, июль
-
август, 2018 йил
Фармон (2020) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги ПФ
-
5992-
сонли “2020
-
2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк
тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги фармони//ҚҲММБ:06/205992/0581
-
сон. 13.05.
20
20 й
Хакимжанов C.
и другие (2022) “Казахстанский рынок депозитов населения:
проблемы и решения” // National Bank of the Republic of Kazakhstan 2022, 56 стр.
Шермухамедов Б. (2021) “Тижорат банкларининг депозит сиёсати ва уни иқтисодий
аҳамиятини янада ошириш йўллари” // “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy
elektron jurnali. № 2, mart
-aprel, 2021 yil
