НАПРАВЛЕНИЯ ПОВЫШЕНИЯ ОБЩЕСТВЕННО-ПОЛИТИЧЕСКОЙ АКТИВНОСТИ ЖЕНЩИН В НОВОМ УЗБЕКИСТАНЕ

Аннотация

Человеческий капитал, права человека, гендерное равенство и устойчивое развитие – это цепочка взаимосвязанных вопросов, актуальных сегодня. Гендерное равенство важно само по себе, оно также отражается в роли женщин в развитии общества и сильном влиянии человеческого потенциала на производительность труда. В данной статье анализируются вопросы, связанные с обеспечением гендерного равенства, улучшением положения женщин на рынке труда, продолжением политики повышения общественно-политической активности женщин и на основе этих анализов сформулированы выводы и предложения.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2024
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Нуманова M. (2023). НАПРАВЛЕНИЯ ПОВЫШЕНИЯ ОБЩЕСТВЕННО-ПОЛИТИЧЕСКОЙ АКТИВНОСТИ ЖЕНЩИН В НОВОМ УЗБЕКИСТАНЕ. Экономическое развитие и анализ, 1(3), 244–250. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/44727
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Человеческий капитал, права человека, гендерное равенство и устойчивое развитие – это цепочка взаимосвязанных вопросов, актуальных сегодня. Гендерное равенство важно само по себе, оно также отражается в роли женщин в развитии общества и сильном влиянии человеческого потенциала на производительность труда. В данной статье анализируются вопросы, связанные с обеспечением гендерного равенства, улучшением положения женщин на рынке труда, продолжением политики повышения общественно-политической активности женщин и на основе этих анализов сформулированы выводы и предложения.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul

www.e-itt.uz

244



ЯНГИ ЎЗБEКИСТОНДА ХОТИН

-

ҚИЗЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ

-

СИЁСИЙ

ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Нуманова Мадина Латиф қизи

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги

«Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий

асослари ва муаммолари» илмий

-

тадқиқот маркази

Аннотация.

Инсон капитали, инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги ва барқарор ривожланиш

бугунги кунда долзарб бўлган ўзаро боғлиқ масалалар занжиридир. Гендер тенглиги ўз

-

ўзидан

муҳим бўлиб, у аёлларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва инсон салоҳиятининг меҳнат
унумдорлигига кучли таъсирида ҳам намоён бўлади. Мазкур мақолада гендер тенглигини

таъминлаш,аёллар меҳнат бозорини такомиллаштириш, хотин

-

қизларнинг ижтимоий

-

сиёсий

фаоллигини ошириш сиёсатини давом эттириш билан боғлиқ масалалар таҳлил қилиниб, ушбу
таҳлиллар асосида хулоса ва таклифлар шакллантирилган.

Калит сўзлар:

инсон капитали,меҳнат бозори,гендер тенглик, иқтисодиёт,жамият, олий

таълим, инсон ҳуқуқлари, ҳаёт сифати.

НАПРАВЛЕНИЯ ПОВЫШЕНИЯ ОБЩЕСТВЕННО

-

ПОЛИТИЧЕСКОЙ АКТИВНОСТИ

ЖЕНЩИН В НОВОМ УЗБЕКИСТАНЕ

Нуманова Мадина

Латиф кизи

Научно

-

исследовательский центр «Научные основы

и проблемы развития экономики Узбекистана»

при Ташкентском государственном экономическом университете

Аннотация.

Человеческий капитал, права человека, гендерное равенство и устойчивое

развитие –

это цепочка взаимосвязанных вопросов, актуальных сегодня. Гендерное равенство

важно само по себе, оно также отражается в роли женщин в развитии общества и сильном
влиянии человеческого потенциала на производительность труда. В данной статье
анализируются вопросы, связанные с обеспечением гендерного равенства, улучшением
положения женщин на рынке труда, продолжением политики повышения общественно

-

политической активности женщин и на основе этих анализов сформулированы выводы и
предложения.

Ключевые слова:

человеческий капитал, рынок труда, гендерное равенство, экономика,

общество, высшее образование, права человека, качество жизни.

DIRECTIONS OF INCREASING THE SOCIO-POLITICAL ACTIVITY OF WOMEN

IN THE NEW UZBEKISTAN

Numanova Madina Latif kizi

Scientific research center "Scientific bases

and problems of development of the economy of Uzbekistan"

under the Tashkent State University of Economics

Abstract.

Human capital, human rights, gender equality and sustainable development are a chain

of interrelated issues that are relevant today. Gender equality is important in itself, it is also reflected in the
role of women in the development of society and the strong influence of human potential on labor
productivity. This article analyzes issues related to ensuring gender equality, improving the position of
women in the labor market, continuing the policy of increasing the socio-political activity of women, and
based on these analyzes, conclusions and suggestions are formulated.

Key words:

human capital, labor market, sustainable development, gender equality, economy,

society, higher education, human rights, quality of life.

III SON - IYUL, 2023

244-250


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul

www.e-itt.uz

245

Кириш.

Ер юзида онгли ҳаёт пайдо бўлибдики, одамзот муқаддас Она сиймосини, аёл зотини

улуғлаб, шарафлаб келади. Оналаримиз шарофати билан Ватанимиз тупроғи жаннат боғларидек
гўзал ва мўътабардир. Оналар дуосидан юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, ишимизда унум,
ҳаётимизда барака бор. Маълумки, муқаддас Қуръони каримнинг энг катта сураларидан бири –

“Нисо”, яъни “Аёллар” деб аталади.

Аллоҳ таоло ушбу сурада инсонларни аёлларга адолатли муносабатда бўлишга даъват

этади

ва бу илоҳий сўзлар замирида, албатта, теран ҳикмат мужассам (Мирзиёев,

2022).

Сўнги йиллар давомида эришилган юқори иқтисодий ўсиш суръатлари туфайли

Ўзбекистон гендер тенгсизлигини камайтириш йўлида маълум ютуқларга эришди. Шу билан
бирга, бир қатор демографик ва таркибий муаммолар мавжуд бўлиб, улардан бири хотин

-

қизларни иқтисодий фаолиятга жалб этиш самарадорлигининг етарли даражада юқори
эмаслигидир.

Гендер тенглик

–ҳам ривожланиш мақсади, ҳам иқтисодий сиёсатга тўғри ёндашишдир,

чунки ривожланиш ҳар бир инсон, аёллар ва эркаклар учун тенг равишда эркинликларни
кенгайтириш жараёни сифатида қаралади.

2003 йилда профессор Пан Жинхи

(2003)

биринчи марта гендер инсон капитали

концепциясини таклиф қилди. Шундан сўнг аёлларнинг инсон капитали бўйича тадқиқотлар
ўрганилиши бошланди.

Иқтисодиётнинг турли тармоқларида модернизациянинг юқори суръатлари тараққиёт ва

ривожланишга туртки бўлса

-

да, улар аёлларни ҳам ортда қолдириши мумкин, чунки улар тез

таркибий ўзгаришларга муваффақиятли мослашиш учун зарур бўлган кўникма ва таълимга эга

эмаслар. Айни пайтда аёллар мамлакат аҳолисининг қарийб 50 фоизини ташкил этсада,
уларнинг расмий меҳнат бозоридаги иштироки чекланганлигича қолмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.01.2022 йилдаги ПФ

-60-

сон “2022

-2026

йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармонида
мамлакатимизда хотин

-

қизларни жамиятдаги ўрнини юксалтириш ва гендер тенгликни

таъминлаш бўйича қуйидаги максадлар белгиланган (Фармон, 2022):

69-

мақсад:

Хотин

-

қизларни қўллаб

-

қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол

иштирокини таъминлаш.

Жамиятда хотин

-

қизларга тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини

яратиш, хотин

-

қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш.

Гендер тенгликни таъминлаш сиёсатини давом эттириш, хотин

-

қизларнинг ижтимоий

-

сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб

-

қувватлашга доир ислоҳотларни амалга ошириш.

Хотин

-

қизларнинг таълим ва касбий кўникмалар олишлари, муносиб иш топишларига

ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлигини қўллаб

-

қувватлаш, иқтидорли ёш хотин

-

қизларни аниқлаш ва уларнинг қобилиятларини тўғри йўналтириш.

Ҳудудларда, айниқса, қишлоқларда хотин

-

қизларга кўрсатиладиган тиббий

-

ижтимоий

хизматлар сифатини, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини таъминлаш борасидаги ишлар
самарадорлигини ошириш.

Турар жойга муҳтож хотин

-

қизларни уй

-

жой билан таъминлаш, турмуш ва меҳнат

шароитларини яхшилаш, даромадларини кўпайтириш борасида тизимли чора

-

тадбирларни

белгилаш.

Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин

-

қизларга ижтимоий

-

ҳуқуқий, психологик

ёрдам кўрсатиш, уларни манзилли қўллаб

-

қувватлаш.

«Аёллар дафтари» билан манзилли ишлаш, мутасадди ташкилотлар томонидан хотин

-

қизларнинг муаммолари ўз вақтида бартараф этилиши устидан жамоатчилик назоратини
амалга ошириш

120

.

Инсон капиталини ривожлантириш машаққатли иш ҳисобланади. Шу сабабли буни бир

кунда амалга ошириб бўлмайди. Бу борада тайёр йечимлар йўқ. Ҳaр бир мамлакат ўз
йўналишини белгилаб олиши керак. Шу нуқтаи назардан бугунги кунда Ўзбекистонда ёшлар ва
аёллар учун манзилли ишлаш меҳанизми жорий қилинмоқда. Ҳукуматнинг жиддий саъй

-

ҳаракатлари туфайли эришилган гендер тафовутлари қисқарганига қарамай, айрим соҳаларни
ривожлантиришда гендер тенгсизлик муаммолари сақланиб қолган. Бир қатор тармоқлар

120

Бирлашган Миллатлар ташкилотининг расмий сайти. Электрон манба:

https://www.unesco.org/en


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul

www.e-itt.uz

246

ўртача даромад даражасида жинслар бўйича сезиларли фарқлар билан ажралиб туради, меҳнат
бозорида аёллар сонини кўпайтиришда муаммолар мавжуд.

Адабиётлар шарҳи.

Юнесконинг(2014

-

2016)йиллардаги маълумотларига кўра, олий ўқув юртларида таҳсил

олаётган қизларнинг атиги 30 фоизи илмий

-

техника фанларини танлайди. Жаҳон миқёсида

бундай фанларни танлаган қизларнинг улуши АКТ (3%), фан, математика ва статистика (5%),

муҳандислик, саноат ва қурилиш (8%) бўйича жуда кам. Жамиятдаги стереотиплар ва нотўғри
қарашлар фанда қизлар учун асосий тўсиқдир.

Нобель мукофоти совриндори Кузнец(1971)фикрича,иқтисодий тараққиёт рўй берган

сари ишчи кучи аввалига қишлоқ хўжалигидан саноатга, cўнг саноат соҳасидан хизмат кўрсатиш
соҳасига кўчади. Бундай шароитда аёлларнинг иқтисодий фаоллик даражаси U шаклсимон
кўринишда юз беради. Яъни, аграр иқтисодиётида аёлларнинг қишлоқ хўжалигида иш билан
бандлиги юқори бўлади, cаноатлашган иқтисодиётда авваламбор, саноатнинг ўзига хос
хусусиятидан келиб чиқиб, аёлларнинг иш билан бандлик даражаси пасаяди ва иқтисодиётда
учламчи сектор –

хизматлар соҳаси устунлик қилиб борган сари аёлларнинг иқтисодий фаоллик

даражаси янада ошиб боради.

Иқтисодий ривожланиш даражаси ривожланаётган давлатларда аёлларнинг иқтисодий

фаоллик даражасига таъсирини назарий жиҳатларини тадқиқ этиш асосида Shunghee Nam
(1991) илмий адабиётларни иккига ажратади:

1) модернизация

2) жаҳон тизими.

Модернизация йўналишидаги илмий

адабиётлар, иқтисодий тараққиёт ва модернизация

ишчи кучи таркибидаги касбларнинг ўзгариши, таълимнинг имконлилиги ортиши, бунинг
натижасида ўз навбатида фарзандлар сонининг қисқариши ва бунга боғлиқ равишда оилавий

-

маиший мажбуриятларнинг камайиши ҳисобига аёлларнинг меҳнат бозоридаги иқтисодий
фаоллиги ортишига таъсир этади.

Оила моделлари ва инсонларнинг афзалликларини фақатгина шахсга йўналтирилган

тадқиқотлар натижасида аниқлаш мумкин. АҚШ ва Буюқ Британияда амалга оширилган
тадқиқот натижаларига кўра, aёллар уч хил турмуш тарзи орасида танловни амалга оширади,
булар

-

оилага мўлжалланган, ишга йўналтирилган ва мослашувчан (

Hakim, 2004).

Бундай тақсимланиш барча таълим даражасига эга бўлганлар ва барча ижтимоий

қатламлар орасида кузатилган. Олий таълимда бошқарувчилик йўналиши бўйича таълим
олаётган аёллар сони ортиб бораётганлигига қарамай, фақат ишни афзал кўрадиган аёллар
ҳатто ривожланган мамлакатларда ҳам камчиликни ташкил этган. Афзаллик назарияси аёллар
ва эркаклар иш ҳақидаги фарқларнинг

сабабини бошқачароқ изоҳлайди. Унга кўра, эркаклар

аёлларга нисбатан мартабасининг кўтарилиши учун фаолроқ жон

-

жаҳди билан ҳаракат

қилишади, аёллар эса иш ҳақини оширишдан кўра иш вақтини қисқартиришга кўпроқ ҳаракат
қилишади.

Тадқиқот методологияси.

Мазкур тадқиқотда бир қатор онлайн маълумотлар базаларидаги илмий манбаларда ўз

аксини топган гендер тенгликни таъминлаш, аёллар меҳнат бозорини тартибга солиш,

хотин

-

қизларнинг ижтимоий

-

сиёсий фаоллигини ошириш масалаларига таалуқли эмпирик ва

концептуал тадқиқотлар ўрганилди ва улардаги илмий ёндашувлар тизимлаштирилди.
Шунингдек, тадқиқот ишида тизимли таҳлил, мантиқийлик, анализ ва синтез, қиёсий таҳлил
усуллари қўлланилди

.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Аёллар, бизнес ва қонун 2023 аёлларнинг қонуний ҳуқуқларининг ҳозирги ҳолатини

батафсил тавсифлайди. Ушбу тадқиқот аёлнинг иш ҳаёти билан тузилган маълумотлар тўплами
ва индексини тақдим этади(1

-

расм) шунингдек, ислоҳот имкониятларини таъкидлайдиган ва

тенгликка эришиш учун ҳаракатларни илҳомлантирадиган тарихий маълумотлардан
хулосалар.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul

www.e-itt.uz

247

Ҳукумат, хусусий сектор ва фуқаролик жамияти ушбу асосдан аёлларнинг иқтисодий

имкониятларини кенгайтиришдаги тўсиқларни аниқлаш ва олиб ташлаш, ишчи кучи ва
тадбиркорликда иштирок этишни рағбатлантириш учун фойдаланиши мумкин.

Мобиллик

Тўловлар

Ота

-

оналарнинг

мажбуриятлари

Активлар

Ҳаракат

эркинлигидан

эркинлигидан

чекловларни

кўриб чиқади

Аёлларнинг

иш ҳақига

таъсир қилувчи

қонунлар

в

қоидалар

Фарзандли

бўлганидан

кейин, аёлларнинг

меҳнатига таъсир

қиладиган

қонунлар

Мулкчилик ва

мерос бўйича

гендер фарқларини

ҳисобга

олади

Иж жойи

Никоҳ

Тадбиркорлик

Пенсия

Аёлларнинг ишлаш

қарорига

таъсир

қилувчи

қонунларни

таҳлил қилади

Никоҳ билан боғлиқ

боғлиқ қонуний

чекловларни

баҳолайди

Аёлларнинг

тадбиркорлик

фаолиятини

бошлаши ва

юритишидаги

тўсиқларни таҳлили

Аёллар

пенсияси

миқдорига

таъсир

1-

расм.

“Аёллар, бизнес ва ҳуқуқ” эркаклар ва аёллар ўртасидаги иш ҳаётининг турли

босқичларида ҳуқуқий фарқларни ўлчайдиган саккизта кўрсаткич

121

Жаҳон банки гуруҳининг кредитлаш ва техник ёрдам операциялари лойиҳаларни ишлаб

чиқиш учун таҳлилий асос яратиш учун аёллар, бизнес ва қонунчилик тўғрисидаги
маълумотлардан фойдаланади.Атлантика Кенгаши каби бошқа муассасалар; тенг чоралар 2030
йил дастури; Жоржтаун аёллар, тинчлик ва хавфсизлик институти; мерос фонди; Millennium
Challenges корпорацияси; ва БМТ аёллари ундан аёлларни жамиятдаги ўрнини юксалтириш учун
фойдаланадилар. Бутун жаҳон миқиёсида ва Ўзбекистонда ҳам аёлларнинг иқтисодий фаоллиги
эркакларникига нисбатан паст кўрсаткичга эга. 2021 йил якунларига кўра, бу кўрсаткич аёллар
oрасида 41,3%ни, эркаклар орасида эса 56,9%ни ташкил этган.

Статистик маълумотлaрага кўра, 2021 йил бошига меҳнатга лайоқатли ёшдагилар 20 135,1

минг кишини ташкил этиб, улардан 9

629,8 минг киши аёлларни ташкил этган.

2021 йилда

аёллар ўртасидаги ишсизлик даражаси 13,3 фоизни (таққослаш учун дунё бўйича 6,1%) ташкил
этган. Бу эркаклар ўртасидаги ишсизлик даражасидан икки баравар юқори. Ишсиз аёлларнинг
асосий қисмини ўрта махсус (65,8 фоиз) ва ўрта (28,5 фоиз) маълумотга эга, шунингдек, қисман

олий маълумотли хотин

-

қизлар (3,4%) ташкил этган.

1-

жадвалда

мамлакатимизда иқтисодий фаолият тури бўйича жами бандлардаги

аёлларнинг улуши келтирилган.

Ушбу жадвалда кўриниб турибдики, иқтисодий фаолият тури бўйича бандлардаги

аёлларнинг энг кам улуши қурилиш, ташиш ва сақлаш иқтисодий фаолият турида кузатилиб,

2021-

йил кўрсаткичлари бўйича қурилиш фаолияти 6,3% ва ташиш фаолияти 7,1% ни ташкил

этмоқда. Иқтисодий фаолият тури бўйича энг юқори кўрсаткич таълим фаолиятида 73,8%,
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш 77,3% фаолиятида кузатилган.

2022 йил меҳнатга лаёқатли аҳолининг меҳнат бозорида иштирок этиш даражаси 60% ни

ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич эркаклар ўртасида 71,9% ни, аёллар орасида эса 46,6% ни
ташкил қилган. Умуман олганда, аёлларнинг иқтисодий фаоллиги эркакларнинг иқтисодий
фаоллигидан 1,5% кам.

121

Жаҳон банкининг расмий сайти.Электрон манба:

https://openknowledge.worldbank.org/server/api/core/bitstreams/b60c615b-

09e7-46e4-84c1-bd5f4ab88903/content


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul

www.e-itt.uz

248

1-

жадвал

2016-

2021 йилларда иқтисодий фаолият тури бўйича жами бандлардаги

аёлларнинг улуши, %

122

Кўрсаткичлар

2016

2017

2018

2019

2020

2021

Қишлоқ

ўрмон ва балиқ хўжалиги

43,7

44,3

43,1

43,2

42,4

42,4

ишлаб чиқарадиган саноат

47,1

47,6

45,2

47,0

46,2

45,8

қурилиш

5,8

5,8

5,8

6,2

6,3

6,3

улгуржи ва чакана савдо; моторли транспорт

воситалари ва мотоциклларни таъмирлаш

51,5

51,8

50,3

51,5

49,7

49,0

Ташиш ва сақлаш

7,2

7,2

7,2

7,2

7,2

7,1

яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар

52,4

52,8

51,7

52,1

51,7

51,0

ахборот ва алоқа

32,7

32,7

34,4

32,3

35,2

35,0

молиявий ва суғурта фаолияти

37,3

38,2

38,7

34,8

37,4

37,6

давлат бошқаруви ва мудофаа; мажбурий

ижтимоий таъминот

29,1

29,4

28,4

26,8

27,8

27,5

соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар
кўрсатиш

76,5

76,6

76,5

76,8

76,3

77,3

Таълим

75,6

75,6

75,7

75,7

74,9

73,8

Юнеско маълумотларига кўра, дунёдаги тадқиқотчиларнинг атиги 30 фоизини аёллар

ташкил этади. Кўпроқ аёллар университетларга кирган сари, кўпчилик илмий мартаба учун
зарур бўлган олий маълумотдан воз кечмоқда. Қолаверса, қизлар дуч келадиган
стереотиплардан тортиб, оилага ғамхўрлик қилиш масъулияти ва касб танлашда аёллар дуч
келиши мумкин бўлган нотўғри қарашлар мавжуд. Олий таьлим ташкилотларида таҳсил
олаётган талабаларнинг жинси бўйича улушида ҳам олдинги йилларда маьлум тафовутлар

мавжуд бўлган

(2-

жадвал).

2-

жадвал

2016-

2022 йиллар Олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабаларнинг

жинси бўйича улуши, ўқув йили бошига %

123

Кўрсаткичлар

2016/2017 2017/2018 2018/2019 2019/2020 2020/2021 2021/2022

жами

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

Аёллар

38,2

40,0

44,3

45,9

45,5

45,6

Эркаклар

61,8

60,00

55,7

54,1

54,5

54,4

Бакалавриат

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

Аёллар

38,3

40,1

44,4

46,1

45,6

45,6

Эркаклар

61,7

59,9

55,6

53,9

54,4

54,4

Магистратура

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

100,0

Аёллар

36,8

38,0

40,5

41,6

42,7

47,0

Эркаклар

63,2

62,0

59,5

58,4

57,3

53,0

Юқоридаги жадвалдан кўришимиз мумкин, 2016

-

2017 йиллар олий таълим

ташкилотларининг бакалавриат таълим йўналишида аёлларнинг 38,3%изи таҳсил олган.
Эркакларда эса бу кўрсаткич 61,7% ни ташкил қилиб, аёлларга нисбатан 33,4%га кўпроқ
бўлганини кўришимз мумкин. 2021

-

2022 ўқув йиллари бошларига келиб, бакалавриат таълим

йўналишида таҳсил олувчи аёллар сони 45,6% ни ташкил қилиб, 2016

-

2017 ўқув йилларига

122

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги статистика агентлиги.Электрон манба:

www.gender.stat.uz

123

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги статистика агентлиги.Электрон манба:

www.gender.stat.uz


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul

www.e-itt.uz

249

нисбатан 7,3%га ошган. 2021

-

2022 йиллар олий таълим ташкилотларининг бакалавриат

таълим йўналишида таҳсил олувчи эркаклар cони 54,4% ни ташкил қилиб, олий таълим
ташкилотларининг бакалавриат таълим йўналишида таҳсил олувчи аёлларга нисбатан

8.8%га

кўп бўлганини кўришимиз мумкин.

2016-

2017 йиллар олий таълим ташкилотларининг магистратура таълим йўналишида

аёлларнинг 36,8%изи таҳсил олган. Эркакларда эса бу кўрсаткич 63,2%ни ташкил қилган.
Статистик маълумотларга кўра, олий таълим ташкилотларида 2018

-

2019 йиллар гендер

тенгсизлик билан боғлиқ тафовутлар мавжудлигини кўришимиз мумкин(2

-

жадвал).

Республикамизда сўнгги йилларда олий таълимдан кейинги таълимга кирувчилар сони

кескин ошган, аммо таянч докторантура институтларида таҳсил олувчи аёллар ва эркаклар
сонида тафовут мавжуд бўлган. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги статистика
агентлиги маълумотларига кўра, 2012 йил таянч докторантура институтларида таҳсил олувчи
эркаклар сони 752 та, таянч докторантура институтларида таҳсил олувчи аёллар сони 497 тани
ташкил этган

(2-

расм).

2-

расм.

2012-

2021 йиллар таянч

докторантура институтларида таҳсил олувчи

эркак ва аёллар сони

124

(

киши/человек/

people)

2021 йил таянч докторантура институтларида таҳсил олувчи эркаклар сони 2525 та, таянч

докторантура институтларида таҳсил олувчи аёллар сони эса 1355 тани ташкил этиб, аёлларга
нисбатан 46%га кўп бўлганлигини кўришимиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати хотин

-

қизларнинг меҳнат бозоридаги иштирокини

кенгайтириш ниятида, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун
ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган сиёсий чора

-

тадбирлар билан бир қаторда,

касаначилик дастурлари, шунингдек, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик, ҳудудларни
ижтимоий

-

иқтисодий ривожлантириш дастурлари, жамоат ишлари дастурлари орқали янги иш

ўринлари яратиш мақсадга мувофиқдир. Мамлакатимизда аёл қадрини юксалтириш борасида
амалга оширилган кенг қамровли ислоҳотлар, албатта, бу борада ҳуқуқий асослар
яратилганлиги ва мунтазам такомиллаштириб борилаётганлиги билан ҳал қилувчи аҳамиятга
эгадир.

124

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги статистика агентлиги.Электрон манба:

www.gender.stat.uz

Таянч докторантура институтларида

таҳсил олувчи аёллар сони

Таянч докторантура институтларида

таҳсил олувчи эркаклар сони

0

1000

2000

3000

2012

2013

2014

2015

2016

2017

2018

2019

2020

2021


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul

www.e-itt.uz

250

Хулоса ва таклифлар.

Хотин

-

қизларнинг фаол иштироки келажакда иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини

сақлаб қолиш, бутун Ўзбекистон аҳолиси ва аёллари фаровонлигини ошириш учун миллий
салоҳиятни оширишни таъминлайди. Хотин

-

қизларнинг мамлакат иқтисодиётидаги самарали

иштироки ва иқтисодий кўрсаткичларнинг яхшиланиши ўртасидаги боғлиқлик бутун дунёга
маълум.

Республикамизда аёлларнинг меҳнат бозоридаги фаолиятини таҳлил қилиш натижасида

қуйидаги хулосаларни ажратиш мумкин:

-

Республикамизда аёлларнинг иқтисодий фаоллик даражасида сўнгги йилларда аста

-

секин ўсиш тенденцияси кузатилмоқда;

-

Ўзбекистонда аёлларнинг асосий соҳалар бўйича тақсимланиши дунё бўйича ўртача

кўрсаткич атрофида шаклланган бўлиб,жаҳон банкининг маълумотларига кўра, қишлоқ
хўжалиги соҳасида 26,9%, саноатда 17,4% ва хизмат кўрсатиш соҳасида 58,7% ни ташкил
этмоқда;

-

ааёллар ва эркакларнинг касб танлашда катта фарқлар мавжуд. Аёллар аксарият

ҳолларда ижтимоий гуманитар йўналишларни, соғлиқни сақлаш, педагогика ва ижтимоий
хизматлар кўрсатиш кабиларни афзал кўришади.

-

иш билан бандларнинг энг катта улуши аёлларга тўғри келадиган иқтисодий фаолият

соҳаларида энг паст даражадаги ойлик иш ҳақларига мос келади.

Сўнгги йилларда республикамизда хотин

-

қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш

бўйича амалга оширилаётган тадбирларнинг аҳамиятини эътироф этган ҳолда, истиқболда
қуйидаги ишларни амалга ошириш таклиф этилади:

-

аёлларни IT cоҳаси, молия ва суғурта соҳасида бандлик кўрсаткичларини ошириш бўйича

чора

-

тадбирларни кўриб, муносиб иш ўринларини яратиш;

-

аёлларнинг аксарият қисми банг бўлган соҳалар, яни таълим ва соғлиқни сақлаш

соҳаларида ойлик иш ҳақи миқдорларини муттасил равишда ошириб бориш;

-

аёлларнинг, ҳусусан қишлоқ жойлардаги хотин

-

қизларнинг тадбиркорлик фаолияти

билан шуғулланишлари учун имкониятларни янада кенгайтириш

;

-

бола парваришлаш таътилида бўлган аёлларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва молиявий

жиҳатдан қўллаб

-

қувватлаш мақсадида, ишламайдиган оналарга 2 ёшгача бўлган болани

парваришлаш учуг ойлик нафақаларни бериш тизимини тиклаш;

-

аёлларнинг 3 ёшгача фарзандни парваришлаш таътилидан кейин меҳнат бозорида

мослашишини осонлаштириш, таълим ва оилавий мажбуриятларни уйғунлаштириш учун шарт

-

шароитларни яратиш мақсадга мувофиқ.

Умумий хулоса қилиб айтадиган бўлсак, шуни унутмаслигимиз лозим, ҳар бир баркамол

кучли эркакнинг ютуқлари ортида бир нозик аёлнинг меҳнати ва машаққати йотади. Аёллар
ижтимоий моддий бойликлар, инсон ресурсларини яратувчисидир. Шунинг учун, аёлларни

таълим олиши, таълим имтиёзларини кўпайтириш, илм

-

фан йўналишида тадқиқотлар олиб

бориши ва умумий қилиб айтганда жамиятда ўзини юқори ўрнини таъминлаши учун зарур
шарт

-

шароитларни яратиб, эркаклар ва аёллар ўртасидаги тенг бандликни таъминлаш лозим.

Адабиётлар/Литература/Referece:

Hakim, C.

(2004) Key Issues in Women’s Work: Female Diversity and the Polarization of Women’s

Employment. London:Glass House Press.

Nair,K., & Boserup, E.

(1971). Woman’s Role in Economic Development. American Journal of

Agricultural Economics, 53(3), 536. doi:10,2307/1238241

Nam, S. (1991) Determinants of female labor force participation: A study of Seoul, South Korea, 1970-

1980. Social Forum 6, 641-659.

Электрон

манба

:

https://doi.org/10.1007/BF01114405

Pan, J.X. (2003) Gender Human Capital Theory.Journal of Renmin University of China, 3.

Мирзиёев.Ш.М. (2022) Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси. Тўлдирилган иккинчи

нашри. –

Тошкент: Ўзбекистон нашриёти,–416 бет.

Фармон (2022) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.01.2022 йилдаги “2022

-2026-

йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ

-60-

сон

фармони. Электрон манба:

https://lex.uz/uz/docs/-5841063

Библиографические ссылки

Hakim, C. (2004) Key Issues in Women’s Work: Female Diversity and the Polarization of Women’s Employment. London:Glass House Press.

Nair,K., & Boserup, E. (1971). Woman’s Role in Economic Development. American Journal of Agricultural Economics, 53(3), 536. doi:10,2307/1238241

Nam, S. (1991) Determinants of female labor force participation: A study of Seoul, South Korea, 1970-1980. Social Forum 6, 641-659. Электрон манба: https://doi.org/10.1007/BF01114405

Pan, J.X. (2003) Gender Human Capital Theory.Journal of Renmin University of China, 3.

Мирзиёев.Ш.М. (2022) Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси. Тўлдирилган иккинчи нашри. – Тошкент: Ўзбекистон нашриёти,–416 бет.

Фармон (2022) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.01.2022 йилдаги “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон фармони. Электрон манба: https://lex.uz/uz/docs/-5841063