ПРАВОВАЯ ОСНОВА НАЛОГООБЛОЖЕНИЯ ЗЕМЕЛЬНЫХ РЕСУРСОВ В НАЛОГОВОЙ СИСТЕМЕ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН И ЕЕ ЗНАЧЕНИЕ

Аннотация

В данной статье рассматриваются правовые основы налогообложения земель, согласно которым рассматриваются правовые направления эффективной организации администрирования земельных налогов в налоговой политике нашей страны, их рациональное использование, а также экономические и финансовые вопросы, связанные с землей. налога были разъяснены в законодательстве.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2024
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Турсунов, А. (2023). ПРАВОВАЯ ОСНОВА НАЛОГООБЛОЖЕНИЯ ЗЕМЕЛЬНЫХ РЕСУРСОВ В НАЛОГОВОЙ СИСТЕМЕ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН И ЕЕ ЗНАЧЕНИЕ. Экономическое развитие и анализ, 1(5), 135–142. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/44793
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматриваются правовые основы налогообложения земель, согласно которым рассматриваются правовые направления эффективной организации администрирования земельных налогов в налоговой политике нашей страны, их рациональное использование, а также экономические и финансовые вопросы, связанные с землей. налога были разъяснены в законодательстве.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, sentabr

www.e-itt.uz

135


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ ТИЗИМИДА ЕР РЕСУРЛАРИНИ

СОЛИҚҚА

ТОРТИШНИНГ

ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ ВА УНИНГ АҲАМИЯТИ

Турсунов Акмалжон Абдурашидович

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш

департаменти бошқарма бошлиғи ўринбосари

Аннотация.

Ушбу мақолада ерларни солиққа тортишнинг хуқуқий асослари кўриб чиқилган

бўлиб, унга кўра мамлактимиз солиқ сиёсатида ер солиғининг маъмуриятчилигини самарали
ташкил этиш, улардан оқилони фойдаланиш тарибларининг қонуний йўналишлари тадқиқ

этилган, шунингдек, ер солиғига оид иқтисодий ва молиявий масалалар қонунчиликдаги мазмун

-

моҳиятини ёритиб беришга хизмат қилинган.

Калит сўзлар:

солиқ сиёсати, ер солиғи, давлат бюджети, қонунчилик, ҳуқуқий муносабат,

ҳуқуқий асос, давлат хизматлари, молиялаштириш.

ПРАВОВАЯ ОСНОВА НАЛОГООБЛОЖЕНИЯ ЗЕМЕЛЬНЫХ РЕСУРСОВ В НАЛОГОВОЙ

СИСТЕМЕ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН И ЕЕ ЗНАЧЕНИЕ

Турсунов Акмалжон Абдурашидович

заместитель начальника отдела обслуживания

налогоплательщиков Государственного

налогового комитета Республики Узбекистан

Аннотация.

В данной статье рассматриваются правовые основы налогообложения

земель, согласно которым рассматриваются правовые направления эффективной организации

администрирования земельных налогов в налоговой политике нашей страны, их рациональное

использование, а также экономические и финансовые вопросы, связанные с землей. налога были
разъяснены в законодательстве.

Ключевые слова:

налоговая политика, земельный налог, государственный бюджет,

законодательство, правоотношения, правовая основа, государственные услуги, финансирование.

LEGAL BASIS OF TAXING LAND RESOURCES IN THE TAX SYSTEM OF

THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN AND ITS SIGNIFICANCE

Tursunov Akmaljon Abdurashidovich

Deputy Head of the Taxpayer Service Department of the

State Tax Committee of the Republic of Uzbekistan

Abstract.

This article examines the legal basis of land taxation, according to which the legal

directions of the effective organization of the land tax administration in the tax policy of our country, the

ways of their rational use, and also the economic and financial issues related to the land tax are clarified
in the legislation.

Key words:

tax policy, land tax, state budget, legislation, legal attitude, legal basis, public services,

financing.

V SON - SENTABR, 2023

135-142

UO‘K

: 336.226.212.2


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, sentabr

www.e-itt.uz

136

Кириш

.

Солиқ тизими солиқ доирасидаги барча муносабатларни қамраб олса, солиққа тортиш

тизими солиқларни йиғиб олишга оид мавжуд иқтисодий

-

ҳуқуқий муносабатларни ўзида

мужассамлаштиради. Хусусан, ҳар бир мамлакатнинг мутадил ва барқарор тараққий этиши учун

ҳуқуқий асослар катта аҳамият касб этади. Шу жихатдан, ерларни солиққа тортишда, унинг
тушумларини шакллантиришда ва солиқ солиш

базасини аниқлаш тартибларини адолатли ва

шаффоф ташкил этишда қонунчиликнинг солиқ тўловчилар манифаатлари ҳамда давлат
бюджетининг имкониятлар доирасини инобатга олган ҳолда ташкил этилиши ўзига хос

долзарбликка эга.

Шунга кўра, мамлактимиз солиқ сиёсатида ер солиғининг маъмуриятчилигини самарали

ва улардан самарали фойдаланиш тарибларининг ҳуқуқий асосларини тадқиқ этиш, иқтисодий

ва

молиявий масалаларнинг қонунчиликдаги мазмун

-

моҳиятини ёритиб беришга хизмат

қилиши билан тавсифланади.

Ерларни солиқка тортиш амалиётида ҳуқуқий муносабатлар солиқларни ҳисоблаш ва

ундиришнинг мустахкам ҳуқуқий базасини таъминлаш билан бирга солиқ тизимида адолат ва

аниқликни таъминлаш, солиқ қонунчилигига риоя этилишини рағбатлантириш, самарали
солиқ маъмуриятчилигини таъминлаш орқали улардан самарали фойдаланишни белгилашда

асосий рол ўйнайди ва ерларга нисбатан ноорин муносабатда бўлишга йўл қўймаслик

ҳамда

давлат хизматларини ва инфратузилмани ривожлантиришни молиялаштириш учун етарли

миқдорда даромад йиғишини белгилаб беради.

Адабиётлар шарҳи

.

Кишилик жамияти вужудга келгандан буён табиий ресурслар ичида ер айниқса, катта

иқтисодий

-

ижтимоий аҳамиятга эга бўлиб қолаверган. Ишлаб чиқаришнинг ҳар қандай

воситаларидан оқилона ва самарали фойдаланиш кўп жиҳатдан уни ташкил этишга
йўналтирилган қатор тадбирларни қай даражада ўтказилаётганлигига боғлиқдир. Давлат

томонидан ўтказилаётган бундай тадбирлар қанчалик тўғри ва оқилона ташкил этилган ва
хуқуқий жиҳатдан ҳимояланган бўлса, сўзсиз ер майдонларидан фойдаланиш ҳамда

иқтисодиётнинг ривожланиши шунчалик юқори бўлади.

Хусусан, Марк Скоусен

(

2022

)

ер солиғининг ҳуқуқий ва иқтисодий жиҳатлари ҳақида кўп

ёзган ва давлат еҳтиёжлари учун ернинг қийматини ушлаб турадиган "ер рентаси" солиққа
тортиш тизимини таклиф қилган.

Ресурс солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва унинг хуқуқий аҳамияти тўғрисидаги

илк

илмий қарашлар сифатида иқтисодий адабиётларда У.Петти тан олинишига қарамасдан, ундан

сал олдинроқ Гоббснинг

(1971)

сиёсий

-

фалсафий асарида Ресурс солиқлар ва унинг ҳисобини

юритилишига алоҳида эътибор қаратилган. Унинг фикрига кўра, ресурс солиқлар –

ҳудудларда

истиқомат қилувчи инсонлар учун ҳамда бевосита жамият ва унинг тинчлигини сотиб
олинадиган баҳо бўлиб ҳисобланади

.

Ricardo (1817)

ер солиғи (рентаси) маҳсулот яратишга кетган турли хил харажатларни

қоплангандан кейин қолган маблағлигини солиққа

ториш лозимлигини таъкидлайди. Унинг

назарияси бўйича «Ер

(рентаси) даромадидан солиқлар иқтисодиётга салбий таъсир

кўрсатмайди, чунки бундай солиқ ишлаб чиқаришга тўсқинлик қилмайди» дея таъкидлайди.

Genri Jorj (1972)

“Тараққиёт ва қашшоқлик” китобида

ер солиғи ҳақидаги ерлар

сотилаётганда ерни ҳамма фуқарога тўлиқ тақсимлаб бўлмаслигидан келиб чиқиб изоҳлаган
бўлса,

Ricardo (1817)

ернинг қийматини унинг сифатига боғлиқ ҳолда тавсифлайди. Яъни бир

турдаги унимсиз ерда етиштирилган маҳсулот ҳажми билан унумдор ерда етиштирилгани фарқ
қилишини ҳамда унумдор ерда унимсиз ерда етиштирилган маҳсулотга нисбатан ортиқча

ҳосилнинг қийматини ерни ижарага олувчига қиймат сифатида бериш кераклигини

таъкидлайди.

Қолаверса, британиялик мутахассислардан бири Ламперт биз иқтисодий адолат ва шахсий

мулк ҳуқуқини ҳақиқатдан ҳам ҳурмат қилиш ғояларини ўзига жамлаган солиқ тизимига

муҳтожмиз деб таъкидлаган. Лампертнинг

(1993)

ушбу таърифи билан шахсий мулк

ҳуқуқини

ҳурмат қилиш ғоялари орқали ресурс солиқлар ўрнини мустақил

давлатимизда ошириш

зарурияти йилдан йилдан мулкдорлар синфи пайдо бўлиши, давлат мулкларини

хусусийлаштиришга катта эътибор берилиши билан бир қаторда пайдо бўлмоқда.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, sentabr

www.e-itt.uz

137

Шунингдек, маҳаллий олимларимиздан иктисодчи Бозоровнинг (2002)

қайд

этишига

кўра, иқтисодиётни эркинлаштириш ва бозор муносабатларини чуқурлаштириш шароитида

солиқ тизимининг муҳим йўналишлари табиий ресурсларга, мол

-

мулкка солинадиган

солиқларнинг хуқуқий асосларига ва жисмоний шахслардан олинадиган солиқ улушини

ошириш ҳисобига даромадлар

тузилмасини такомиллаштириш масалаларига кучайтириш

керак.

Қолаверса, британиялик мутахассислардан бири Ламперт “Биз иқтисодий адолат ва

шахсий мулк ҳуқуқини ҳақиқатдан ҳам ҳурмат қилиш

ғояларини ўзига жамлаган солиқ

тизимига муҳтожмиз” деб ўз мулоҳазаларини илгари сурган. Ушбу Лампертнинг

(1993) таърифи

билан шахсий мулк ҳуқуқини ҳурмат қилиш ғоялари орқали ресурс солиқлар ўрнини мустақил
давлатимизда ошириш зарурияти йилдан йилдан мулкдорлар синфи пайдо бўлиши, давлат

мулкларини хусусийлаштиришга катта эътибор берилиши билан бир қаторда пайдо бўлмоқда.

Рус олимлари хам ер ва ресурс соликлари борасида кенг камровли тадкиколар олиб

боришган хисобланиб, унинг мохияти ва механизмларини очиб беришга атрофлича урунишган
олималарнинг cолиқлар бўйича фикрлари

кенг турдадир. Умуман олганда, Русия ҳукуматининг

cолиқларни ривожлантириш ва уларнинг молиявий тизимларини яхшилашга қаратилган узига
хос сиёсати бор. Бу сиёсат молиявий сиёсат, экология,

ижтимоий тараққиёт ва ҳуқуқий

масалаларда катта аҳамиятга эга. Чунончи, Бард ва Павловаларнинг

(2004)

фикрига кўра рента

тўловларининг хусусияти шундан иборатки, уларни жорий қилиш ер ресурслардан даромад

олишни кўзламасдан, балки умумхалқ мулки объектларидан оқилона фойдаланишни
рағбатлантириши лозим деб таъкидлайди.

Тадқиқот методологияси.

Тадқиқот метадалогияси сифатида бутун иқтисодий ҳамжамият доирасида ҳамда

республикамиз солиқ тизимида олиб борилаётган солиқ ислоҳотлари ва тартиблари,
малакатимиз Президенти қарор ва фармонларини чуқур ўрганиш давомида анализ ва синтез ва

иқтисодий математик усуллар, илмий мушоҳада, маълумотларни гуруҳлаш ҳамда прогнозлаш
орқали назарий таҳлил усулларидан кенг фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Солиқ тизимида ер солиғи маъмуриятчилигини илғор ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари

ҳар бир мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий сиёсатига қараб фарқ қилиши мумкин. Бироқ,

баъзи умумий ҳуқуқий асосларга қуйидагилар киради:

1-

расм. Ерларни солиққа тортиш ҳуқуқий асосларининг манбалари

60

60

Муаллиф ишланмаси


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, sentabr

www.e-itt.uz

138

1-

расмга мувофиқ ерларни солиққа тортишда Конституция, қонунчилик, ҳалқаро хуқуқ,

ҳуқуқий тадқиқотлар ва ҳуқуқий ташкилотлар каби ҳуқуқий асослар асосида олиб борилади.

Жумладан, ҳар бир давлатнинг конституцияси ер солиғининг ҳуқуқий

асосларини ўз ичига

оладиган ва инсонларнинг молиявий ва ижтимоий ҳуқуқларини

ҳимоя қилишга ёрдам

берадиган асосий манба ҳисобланса, солиқларни жорий этиш, инсонларнинг молиявий ва
ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун яратилган қонунлар ва дастурлар асосида амалга

оширилади.

Шунингдек, ер солиғининг ҳуқуқий асосларига мувофиқ, халқаро

ҳуқуқ асослари ҳам

инсонларнинг молиявий ва ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ёрдам берса, ҳуқуқий

тадқиқотлар ер солиғини ўрганиш, таҳлил қилиш ва такомиллаштириш учун ёрдам беради.
Қолаверса, ҳуқуқий ташкилотлар ер солиғини амалга ошириш

ва инсонларнинг ердан оқилона

ва илғор тажрибалар ёрдам бериш учун яратилгандир.

Ер солиғи ҳуқуқий асосларга амал қилишнинг муҳим сабаблари қуйидагилардир:

2-

расм. Ер солиғи ҳуқуқий асосларига амал қилишнинг муҳим сабабларининг тавсифи

61

Расмда келтирилган чизма

ер солиғи ҳуқуқий асосларига амал қилишнинг муҳим

сабабларини изоҳлайди. Бунга кўра, ер солиғи ҳуқуқий асосларига амал қилишининг биринчи

сабаби табиий бойликларни ва молиявий ресурсларни ҳимоялаш ва улардан самарали
фойдаланишни таъминлашга ёрдам

бериш бўлса, инсонларнинг ҳаёти, соғлиғи ва маиший

хавфсизлигини таъминлашга ёрдам бериши иккинчи сабаб ҳисобланади. Бу асослар орқали,
зиддиятли касалликларга ва табиий офатларига сабаб

бўладиган рискларни камайтиради.

Шунингдек, ер солиғи ҳуқуқий асосларига амал қилишининг тўртинчи сабаби экологик

хизматлар кўрсатишга ёрдам беришидир. Бу хизматлар сув билан таъминлаш, ҳавонинг
тозалашни ўз ичига олади, иқлим ўзгаришларига қарши курашда хизмат қилса, тўртинчи сабаб

ҳисобланган йирик экологик муаммоларга

ва табиий

офатлар орқали юзага келадиган

рискларни камайтиришга кўмаклашади. Бу асослар орқали, инсонлар ва жамият хавфсизлиги

таъминланади.

Буларнинг ҳаммаси кўриб чиқилганда, ер солиғининг ҳуқуқий асосларга амал қилиши

жамият учун инсонларнинг ҳаёти, соғлиғи ва маиший хавфсизлигини таъминлашдаги ва
экологик хизматларни кўрсатишдаги муҳим ролини очиб беради.

Ернинг унумдорлигини ошириш кўп жиҳатдан унга эҳтиёткорлик ва тежамкорлик билан

муносабатда бўлишга, уни яхшилашга қаратилган тадбирлар мажмуасига боғлиқ. Ҳозирги

вақтда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида интенсив фойдаланиладиган ерлар, асосан,
суғориладиган майдонлар ҳақиқатдан ҳам республикамизнинг “Олтин фонди”ни ташкил этади

ва уларда ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг асосий қисми етиштирилади.

Ўзбекистон

Республикаси Конституциясида қайд этилганидек, “Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва

61

Муаллиф ишланмаси


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, sentabr

www.e-itt.uz

139

ҳайвонот

дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона

фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир”

62

.

Ўзбекистон Республикаси истиқлолга эришиши, мустақил суверен давлат деб эълон

қилиниши ва ҳуқуқий жамият қуриши, ўз ҳудудида ер муносабатларини тартибга солишда ва

ривожлантиришда, барча жабхада мустақилликка эришганлиги унинг қонунларини янгилаш ва
такомиллаштиришга

имкон берди. Мамлакатимизда мустақилликнинг илк йилларида ер соҳаси

ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш мақсадида бир қанча қонунлар ва уларнинг
лойиҳалари ишлаб чиқилди. Жумладан, ер муносабатларини ҳуқуқий

асосда ривожлантириш ва

тартибга солиш, ерлардан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишга қаратилган Ўзбекистон

Республикасининг Ер кодекси, Ер кадастри тўғрисидаги қонунлар ва бошқа қонунлар Олий
Мажлис томонидан қабул қилинди ва тасдиқланди.

Қонун

ҳужжатларида

ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишда жамоат назорати

мавжудлиги эътироф этилган бўлиб, Ер кодексининг 84

-

моддасида ер назоратини амалга

оширишда жамоат ташкилотлари давлат органларига кўмаклашиши белгилаб қўйилган, ушбу
норма 2013 йил 27 декабрда қабул қилинган “Экологик назорат тўғрисида” ги Ўзбекистон

Республикаси қонуни билан мустаҳкамланди. Яъни, қонунда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш
органларининг

экологик

назорат

соҳасидаги

ваколатлари,

нодавлат

нотижорат

ташкилотларининг экологик назорат соҳасидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳамда
фуқароларнинг экологик назорат соҳасидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгилаб берилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 29 октябрдаги “Ерларнинг

мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги ПФ

-4533-

сонли Фармонида мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги ишлаб

чиқаришини янада барқарор ривожлантириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш,

унумдорлигини ошириш ва шу асосда қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш,

шунингдек, мелиорация ишларини ташкил қилиш ва молиялаштириш механизмини
такомиллаштириш учун зарур шарт

-

шароитларни яратиш борасидаги вазифалар белгилаб

берилди. Ушбу фармонга биноан, Молия вазирлиги ҳузурида Суғориладиган ерларнинг
мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси ҳамда “Ўзмелиомашлизинг” давлат компанияси

ташкил этилди. Бу ўша давр учун мамлакатимизда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш
бўйича аниқ мақсадли чора

-

тадбирлар самарадорлигини оширишда асосий омил ҳисобланган.

Бугунги кунда ер участкалари ва мол

-

мулк объектларидан самарали фойдаланишни

солиқлар воситасида тартибга солиш мақсадида, бир қатор қонун ва қарорлар ишлаб

чиқилмоқда. Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигига
мўлжалланмаган ер участкаларига нисбатан хусусий мулкчилик институти жорий этилиши ва

мулк ҳуқуқининг дахлсизлигига оид қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш,

шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги 2023 йил 19 июндаги
ПФ

-99-

сон Фармони ҳисобланади.

“Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг аъзолик бадалини Ўзбекистон

фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига ўтказиб бериш тартиби
тўғрисидаги низомнинг 4

-

бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги Иқтисодиёт

ва молия

вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ
хўжалиги вазирлигининг қарори, 2023 йил 31 майдаги рўйхат рақами 3121

-

1 бўлган “Қишлоқ

хўжалигига мўлжалланган ва

ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш

масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 2023 йил 30 майдаги
“Бузилган ерларни рекултивация қилиш, тупроқнинг унумдор қатламини сақлаш ва ундан

оқилона фойдаланишни

ташкил этиш чора

-

тадбирлари тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг 222

-

сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023

йил 29 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги корхоналари дала четларидаги ер майдонларида маҳсулот
етиштириш тизимини такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги 169

-

сонли қарори,

2023 йил 12 апрелдаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари ижарасига доир
ҳуқуқий муносабатлар такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг

“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир

62

https://lex.uz/acts/20596


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, sentabr

www.e-itt.uz

140

норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 2021

-

йил 24

-

ноябрдаги 709

-

сон

қарорига

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг қарори, 2023 йил 4 апрелдаги “Қишлоқ хўжалигида аҳоли бандлигини ошириш
ва ер участкаларидан самарали фойдаланиш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 137

-

сон, қарори, 2023 йил 23 февралдаги Қишлоқ хўжалигига

мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш ва электрон онлайн

-

ауксион орқали

ижарага бериш тартиб

-

таомиллари соддалаштирилиши муносабати билан Вазирлар

Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш

тўғрисида”ги ПҚ

-69-

сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора

-

тадбирлари ҳақида 2022

-

йил 14

-

февралдаги 71

-

сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори 2022 йил

30

ноябрдаги 685

-

сонли қарорлари хисобланади.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги “Солиқ ва бюджет

сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати
билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар

киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ

-508-

сонли

Қонунига асосан Солиқ кодексининг 283

-

моддасига

ўзгартириш киритилди.

Бунга кўра, норматив муддатда тугалланмаган қурилиш объектлари, бўш турган бинолар,

яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш

майдонлари жойлашган

ер участкалари бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғи

улардан самарасиз фойдаланилаётганлиги юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган

тартибда чиқарилган хулоса асосида, оширилган ставкалар бўйича тўланади ҳамда Солиқ
кодексида кўрсатилган имтиёзлар

уларга нисбатан татбиқ этилмайди дея ерлардан самарали

фойдаланиш чоралари кўрилган.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 мартдаги “Деҳқон хўжаликлари ва

томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги

қарори билан тасдиқланган низом талабларига мувофиқ, ҳудудларда ташкил

этилган ишчи гуруҳ томонидан фуқароларга тегишли бўлган томорқа ва деҳқон хўжалиги

ерларидан оқилона фойдаланишни кучайтириш мақсадида хонадонма

-

хонадон юриб

мониторинг ўтказиш, ўрганиш натижаси бўйича ер участкаларидан асоссиз равишда самарасиз

фойдаланганлик ҳолати аниқланса, томорқа ер эгасига жорий йил учун ҳисобланган ер
солиғининг уч баробари миқдорини қўллашни сўраб туман давлат солиқ инспекциясига

тақдимнома киритиш (томорқа ер эгасига нисбатан йил давомида кўпи билан бир марта
тақдимнома киритилади), деҳқон хўжалигига нисбатан ер участкасига бўлган ҳуқуқини қонун

ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш бўйича чоралар кўриши мумкин.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги

“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора

-

тадбирлари ҳақидаги 71

-

сонли

қарори Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва

шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор
активига айлантириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 8 июндаги ПФ

-6243-

сонли

Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган

ҳисобланиб, Ўзбекистон

Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давактив агентлиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган

ер участкалари учун юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиғи ставкалари
маълумотлар базасининг кадастр рақами бўйича «Yerхususiylasнtirish» ААТ билан

интеграция

қилиниши белгилаб қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 январдаги “Қишлоқ

хўжалигига мўлжалланган ерларда мониторинг ишларини амалга ошириш, ерларни муҳофаза
қилиш ва ер тузиш фаолиятини тартибга солувчи норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш

тўғрисида” ги 22

-

сонли қарори ҳам ерлардан оқилона фойдаланишни тартибга солишдаги

мухим қарор саналиб, унга мувофиқ қуйидагилар тасдиқланди:

қишлоқ

хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонларида мониторинг ишларини

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом;

қишлоқ

хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом;


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, sentabr

www.e-itt.uz

141

қишлоқ

хўжалигига мўлжалланган ерларда ер тузиш ишларини амалга ошириш тартиби

тўғрисидаги низом;

“Ўздаверлойиҳа” давлат илмий

-

лойиҳалаш институти фаолиятини самарали йўлга

қўйиш

бўйича амалга ошириладиган чора

-

тадбирлар режаси

63

.

Қолаверса, ҳужжатлар билан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин

майдонлари мониторинги Миллий географик ахборот тизимидаги давлат ер кадастрининг

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича ер турлари, майдони, ер эгалари, ердан
фойдаланувчилар ва ижарачилар тўғрисидаги маълумотлари асосида амалга ошириш назарда

тутилган.

Шу билан бирга юқоридаги

қарорга биноан ишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер

тузиш ишларини амалга ошириш схемаси тасдиқланди.

3-

расм. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ер тузиш ишларини

амалга ошириш схемаси

64

Расмга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар

қишлоқ

хўжалиги бошқармалари ва туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари,

шунингдек, «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий

-

лойиҳалаш институтининг ер тузиш соҳасидаги

фаолияти

Ўзбекистон

Республикаси

Қишлоқ

хўжалиги

вазирлиги

томонидан

мувофиқлаштирилиши белгилаб қўйилди

65

.

Хулоса ва таклифлар.

Умуман олганда, ер солиғининг ҳуқуқий

базасига оид олиб борган тадқиқотларимиз шуни

кўрсатадики, ерларни солиққа тортишнинг ҳуқуқий асослари жуда муҳим ҳисобланиб, бу

асослар ер ва ер ресурсларидан унумли фойдаланишга, атроф мухитнинг турли хавфларидан
асрашга, инсонларнинг молиявий ва ижтимоий

ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, яхши молиявий

тизим яратилишига ва ижтимоий тараққиётнинг оширилишига ва адоласизликдан қутулишига
ёрдам беради. Шу маьнода, солиқлар

билан боғлиқ муаммоларни ҳал

қилиш учун қонунлар ва

дастурлар яратиш, янги тартиблар жорий этишб бу тартибларни хуқуқий жиҳатдан
мустаҳкамлаш чоралари шу жихатдан долзарб ахамиятлидир. Хусусан, биз юқорида қилган

таҳлилларимизни бир қатор қуйидаги таклифлар билан изоҳлашни мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблаймиз:

1.

Ер участкаси эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлган юридик ёки жисмоний шахс мазкур

ерни сотиш, гаровга қўйиш, ижарага бериш ҳуқуқлари мавжуд эмаслигидан келиб чиқиб,

халқаро тажрибалар асосида ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқига эга

бўлган субъектларга

63

https://www.norma.uz/qonunchilikda_yangi/qishloq_hujaligiga_muljallangan_erlarda_monitoring_qanday_amalga_oshiriladi

64

https://lex.uz/uz/docs/5823180

65

https://lex.uz/uz/docs/5823180


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, sentabr

www.e-itt.uz

142

барча имкониятларни бериш, яъни ерни сотиш, гаровга қўйиш, ижарага бериш имкониятлари
яратиш бўйича қонунчилик ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш лозим;

2.

Қишлоқ

хўжалигига мўлжалланган ерларнинг

норматив қийматини аниқлашнинг янги

меъёрларини ишлаб чиқиш ёки суғориладиган ва суғорилмайдиган

ер майдонлари учун

алоҳида бир гектар ер майдонлари учун солиқнинг минимал миқдорини белгилаш керак;

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг қарорларида юридик шахсларнинг мол

-

мулкига солинадиган солиқни ҳамда

юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан тўлиқ озод қилиш тарзида берилган

солиқ имтиёзларига эга бўлган солиқ тўловчиларга, шунинг солиқ кодексида кўрсатилган солиқ

солиш объекти ҳисобланмайдиган ножират ташкилотлари объектлари эгаллган ер
майдонларига (бундан умумий фойдаланишдаги камунал аҳамиятга молик ерлар, дафн этиш

жойлари мустасно) ҳисобланиши лозим бўлган солиқ суммасининг бир фоизи миқдорида тўлаш
тизимини жорий қилиш.

Aдабиётлар/Литература/Reference:

Mark Skousen (2022) "The Making of Modern Economics" ISBN 9781032023212, 510 Pages 121

B/W Illustrations., Published January 4, by Routledge

Гоббс, Томас

(1971)/

Б. Э. Быховский

// Газлифт

Гоголево.

М.

: Советская

энциклопедия,

(

Большая советская энциклопедия

:

[в 30 т.]

/ гл. ред.

А

.

М

.

Прохоров

; 1969-1978,

т

. 6).

Ricardo, D. (1817), ‘The Principles of Political Economy and Taxation’, Dutt

on, New York.

Джордж Генри

(1972) // Дебитор

Евкалипт.

М.

: Советская энциклопедия,.

(

Большая советская энциклопедия

:

[в 30 т.]

/ гл. ред.

А. М. Прохоров

; 1969-

978, т.

8).

Ламперт Я. (1993). Некоторые современные принципы налогообложения. М.

:

ГПНТБ, 2

-

б

Бозоров Ф. (2002) Солиқ сиёсати ва иқтисодиётни давлат томонидан бошқариш тизими.

Бозор, пул ва кредит

-

№2.

-

Б.

45

Барда С.

,

Павловой Л. (2004) Налоги

и условиях экономической интеграции. –М

.:

КНОРУС.

2004. -

с.

63.

Библиографические ссылки

Mark Skousen (2022) "The Making of Modern Economics" ISBN 9781032023212, 510 Pages 121 B/W Illustrations., Published January 4, by Routledge Гоббс, Томас (1971)/ Б. Э. Быховский // Газлифт — Гоголево. — М. : Советская энциклопедия, – (Большая советская энциклопедия : [в 30 т.] / гл. ред. А. М. Прохоров ; 1969-1978, т. 6).

Ricardo, D. (1817), ‘The Principles of Political Economy and Taxation’, Dutton, New York.

Джордж Генри (1972) // Дебитор — Евкалипт. — М. : Советская энциклопедия,. — (Большая советская энциклопедия : [в 30 т.] / гл. ред. А. М. Прохоров ; 1969-978, т. 8).

Ламперт Я. (1993). Некоторые современные принципы налогообложения. М.: ГПНТБ, 2-б

Бозоров Ф. (2002) Солиқ сиёсати ва иқтисодиётни давлат томонидан бошқариш тизими. Бозор, пул ва кредит -№2. -Б. 45

Барда С., Павловой Л. (2004) Налоги и условиях экономической интеграции. –М.: КНОРУС. 2004. -с. 63.