Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
162
ЗАМОНАВИЙ КОНЦЕПЦИЯЛАР АСОСИДА САНОАТНИ ҲУДУДИЙ
ЖОЙЛАШТИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ЙЎЛЛАРИ
PhD, доцент
Маҳмудов Мираббос Фазлиддинович
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти
Аннотация.
Мақолада республикамиз иқтисодиётининг замонавий тармоқларидан бири
бўлган саноатнинг мамлакат иқтисодий кўрсаткичларига таъсири, соҳадаги мавжуд
муаммолар, соҳага оид олимларнинг қарашлари, назарий ва амлий натижалари таҳлил қилиниб,
саноатни ҳудудий жойлаштириш имкониятлари ва истиқболлари ўрганилган ва мавзу юзасидан
хулоса ва таклифлар келтириб ўтилган.
Калит сўзлар:
саноат, иқтисодиёт, давлатлар, иқтисодий ўсиш, инновация, ишлаб
чиқариш, аҳоли, даромад, енгил саноат, истеъмолчи, товар, ходим, экспорт, ресурс, ҳудуд,
концепция.
ПУТИ ТЕРРИТОРИАЛЬНОГО РАЗМЕЩЕНИЯ ПРОМЫШЛЕННОСТИ НА ОСНОВЕ
СОВРЕМЕННЫХ КОНЦЕПЦИЙ
PhD, доцент
Махмудов Мираббос Фазлиддинович
Института макроэкономических и
территориальных
исследований при Кабинете Министров Республики Узбекистан
Аннотация.
В статье анализируется влияние промышленности, одного из современных
секторов экономики республики, на экономические показатели страны, существующие проблемы
в данной области, взгляды ученых на данную область, теоретические и прикладные результаты,
исследуются возможности и перспективы территориального размещения промышленности и
делаются выводы выводы и предложения по данной теме.
Ключевые слова:
промышленность, экономика, государства, экономический рост,
инновации, производство, население, доход, легкая промышленность, потребитель, товар,
работник, экспорт, ресурс, территория, концепция.
SPECIFIC WAYS OF TERRITORIAL PLACEMENT OF INDUSTRY ON
THE BASIS OF MODERN CONCEPTS
PhD, Associate Professor
Mahmudov Mirabbos Fazliddinovich
Institute of Macroeconomic and Territorial Studies under the
Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan
Annotation.
The article analyzes the impact of industry, one of the modern sectors of the economy
of the Republic, on the economic indicators of the country, the existing problems in the field, the views of
scientists on the field, theoretical and Amli results, explores the possibilities and prospects for territorial
placement of industry and draws conclusions and suggestions on the topic.
Keywords:
industry, economy, States, economic growth, innovation, production, population, income,
light industry, consumer, commodity, employee, export, resource, territory, concept.
VI SON - OKTABR, 2023
UO‘K
: 332.132
162-168
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
163
Кириш.
Саноат республикамиз иқтисодиётининг асосий тармоқларидан бири ҳисобланади. Чунки,
саноат ўзининг қўшимча қиймат яратиши, аҳоли эҳтиёжини қондиришдаги ўрни ва юқори
даражага эга бўлган ишлаб чиқариш локомотиви билан бошқа соҳа ва тармоқлардан тубдан
фарқ қилади. Ҳудудларда саноат тармоғининг ривожланиши миллий иқтисодиётнинг барқарор
суръатлар билан ривожланишига олиб
келади. Саноат соҳасида қазиб олинган, экиб ўстирилган
барча ресурсларни қайта ишлаш, улардан янгидан
-
янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш,
ассортимент ва номенклатуранинг кўпайиши ҳисобига диверсификациялашув жараёнлари
такомиллашади (Мамаджонов
, 2018).
Ривожланаётган ва янги индустриал давлатлар тажрибаларининг кўрсатишича, мазкур
давлатлардаги иқтисодий муваффақиятларнинг аксарияти саноатда, айниқса, қайта ишловчи
саноатда чуқур тузилмавий ўзгаришлар билан изоҳланади (Industrial Development Report
, 2016).
Тадқиқотларда қайд этилишича, саноат иқтисодий ўсишни ҳаракатга келтирувчи асосий
куч ҳисобланади ва аксарият тадқиқотлардаги мазкур фикр,
айнан иқтисодиётнинг бошқа
тармоқларига нисбатан саноатда инновация ва билимларнинг янги комбинациясидан
фойдаланиш имкониятининг юқорилиги билан изоҳланади. Бу эса меҳнат унумдорлиги ва
ишлаб чиқаришнинг ўсишига олиб келади, натижада иқтисодий ўсиш таъминланади (Lall,
2000).
Бугунги кунда саноат бозордаги зарурий мувозанатни таъминлаш, иқтисодиётнинг
рақобатбардошлиги ва аҳоли даромадларини ошириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш
каби муаммоларни самарали ечиш имкониятини ҳам беради ҳамда мазкур тармоқ иш
ўринларини яратишда муҳим ўрин тутади. Хусусан, қайта ишловчи саноатда битта иш ўрнининг
яратилиши бошқа тармоқларда икки ёки учта иш ўринларининг яратилишига олиб келади
(Industrial Development Report, 2016).
Тадқиқотларга кўра, меҳнатга ҳақ тўлаш даражасининг ошиши, индустриаллаштириш
йўлидаги таркибий ўзгаришлар билан бевосита боғлиқ бўлиб, у аҳоли даромадларининг
ўсишига катта ёрдам беради.
Ривожланиш даражаси суст бўлган мамлакатларда паст технологияли кўп меҳнат талаб
қилувчи саноат тармоқларининг (кийим
-
кечак, текстил маҳсулотлари ишлаб чиқариш)
очилиши аҳоли бандлигининг барқарор ўсишини қўллаб қувватлайди ва бу аҳоли
даромадларининг ўсишига олиб келади. Ўртача даромад даражасига эга бўлган мамлакатларда
ўрта технологик даражадаги саноат тармоқларининг ривожланиши (рангли металлургия ва
металл буюмлар ишлаб чиқариш) катта сондаги иш ўринларини яратмасада, бироқ, юқори
меҳнат унумдорлигини таъминлайди.
Саноат аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилайди ва унда қўлланилаётган технологиянинг
ривожланиб бориши аҳолининг
маълумот даражасига таъсир этади. Қайта ишловчи саноатнинг
шаҳар марказидан чекка
ҳудудларга кириб бориши ишлаб чиқариш суръатини тезлаштиради ва
у маҳаллий аҳоли даромадларини оширади.
Саноат тармоғининг динамиклиги иқтисодиётнинг бошқа соҳа ва тармоқлари
ривожланишига ҳам сезиларли даражада ижобий таъсир этади. Хусусан, саноатнинг озиқ
-
овқат
ва енгил саноат тармоқлари ривожланиши қишлоқ хўжалиги, ўрмончилик ва балиқчилик
соҳаларининг ривожланишини рағбатлантиради.
Қайта
ишловчи саноатнинг ривожланиши хизматлар соҳасининг ривожланишига ҳам
кучли таъсир этади (банк, суғурта, алоқа хизматлари, савдо ва транспорт). Айниқса, хизмат
кўрсатиш соҳасининг бир қанча тармоқлари қайта ишловчи саноатга бевосита боғлиқ бўлиб,
мазкур хизматларсиз саноат товарлари истеъмолчиларга шунчаки етиб бормайди. Шунингдек,
қайта ишловчи саноат илмий
-
тадқиқот, улгуржи ва чакана савдо, автомобилларни таъмирлаш
ва уларга техник хизмат кўрсатиш соҳаларининг ривожланишига ҳам яхшигина ижобий таъсир
этади.
Саноат миллий иқтисодиётнинг барча тармоқларини ишлаб чиқариш воситалари, меҳнат
қуроллари билан таъминлайди. Миллий иқтисодиёт, фан, маориф, маданият, соғлиқни сақлаш,
спорт, туризм ва бошқа соҳалар ривожи саноатнинг тараққиёт даражасига боғлиқ (Ортиқов
,
2004).
Ишлаб чиқариш кучлари ва муносабатлари тараққиётида саноатнинг роли беқиёс бўлиб,
унинг самарадорлиги қанчалик юқори бўлса, ҳуҳуднинг мавқеи шунчалик кучли бўлади ва
аҳоли турмуш даражаси янада яхшиланиб боради. Шунингдек, саноат ривожи туфайли унда
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
164
банд бўлган ходимларнинг сони кўпаяди, уларнинг билими ва илми, маҳорати ортади, кадрлар
салоҳияти юқори даражага кўтарилади. Фақат саноатгина техника ҳамда инновациянинг барча
ютуқларини мужассамлаштириб, меҳнатни техника билан қуроллантириш орқали
унумдорликни юқори даражага
кўтара олади.
Адабиётлар шарҳи.
Cerceau, Mat, (2018) саноатда
ресурсларни бошқаришнинг ҳудудий жойлашувига мурожаат
қилиш зарур: ресурсларни бошқариш у содир бўлган ҳудудий контекст билан
шакллантирилиши, шунингдек, ресурсларни бошқариш янги ҳудудларни шакллантиришга
ҳисса қўшиши мумкин. Саноат экологияси ресурсларни бошқаришнинг ўзига хос ёндашуви
сифатида ресурсларни оптималлаштириш билан юзага келадиган ҳудудий жойлашув бўйича
янги истиқболларни олиш учун ишлатилиши мумкин.
Bellandi (2013) с
аноат туманлари, шаҳарлар ва бошқа маҳаллий репродуктив тизимлар
саноатни ривожлантиришнинг кўп ўлчовли сиёсатининг асосий тузилиши сифатида қаралади.
Аммо глобаллашувнинг ҳозирги босқичида юзага келган муаммолар, сўнгги халқаро иқтисодий
инқироз ва кейинги таназзул
оқибатлари билан кўпайтирилиб, саноатни ривожлантириш
истиқболларига янада драматик маъно
беради, бу ерда саноат, уйғониш даври зарурати деб
номланади. Маҳаллий инновациялар ва халқаролаштириш жараёнларидаги узилишлар
бошқарилиши керак. Шу нуқтаи назардан, саноат иқтисодиёти ва сиёсатининг маҳаллий
даражаси, катта ҳудудий миқёсда содир бўладиган жараёнларга кўпроқ боғлиқ бўлади деб
таъкидлайди.
Ковалева, Воронковалар (
2020)
саноат бозорининг нарх муҳити асосий ва бозор омиллари
билан белгиланади. Саноатнинг ҳозирги тенденциялари нархларнинг мунтазам ўсишига ёрдам
беради. Бироқ, нархи йилнинг вақтига қараб юқори ўзгарувчанликка дучор бўлади. Ишлаб
чиқарувчилар ёз ойларида ортиқча хом ашё муаммосига дуч келишади.
Кадеева (2012) фикрига кўра ҳар қандай мамлакат ҳудудида ишлаб чиқарувчи кучларнинг
ташкил
этилиши ҳам объектив, ҳам субъектив
сабаблар билан белгиланади. Объективлик
шундан иборатки, қарор қабул қилишда саноат корхоналарни маълум бир ҳудудга
жойлаштиришга таъсир қилувчи асосий омиллар ҳисобга олинади. Субъективлик шундан
иборатки, саноат корхонасини жойлаштириш тўғрисида қарор жамиятнинг аъзолари
томонидан қабул қилинади.
Корлыханов (2011) илмий ишларида корхоналарни ёки умуман саноатни модернизация
қилиш суръати минтақа ва иқтисодиётни ривожлантириш
вектори билан белгиланади. Ва шуни
таъкидлаш керакки, ишлаб чиқарувчи кучларни ҳудудий тақсимлаш масалаларини ҳал
қилишда "минтақа" иқтисодий тизимини ривожлантиришга устувор аҳамият берилиши керак,
чунки бу "иқтисодиёт" мегасистемаси ва "саноат" макро
-
тизимининг ўзаро таъсири ўртасидаги
марказий алоқадир деб айтиб ўтган.
Фельдман (2021) тадқиқотларида саноатнинг ҳудудий ташкил этилиши ва саноатнинг
секторларга тақсимланиши нисбати, саноат жойлаштириш концепциясини кенгроқ тушунча
сифатида қарашга ва жойлаштириш шакллари саноат ҳудудлари, комплекслари деган хулосага
келишга ундайди.
Шу билан бирга, саноатни ривожлантиришнинг долзарблиги ва иқтисодиётни
такомиллаштиришда тутган ўрнининг ниҳоят даражада кенглиги билан мамлакатимиз
иқтисодчи олимларининг ҳам доимий диққат марказида бўлган. Хусусан, Ортиқов (2004)
“Ўзбекистонда саноатни ривожлантиришнинг қатор имкониятлари, географик ва иқтисодий
омиллари”га, М.Нарзиқулов “Саноатни ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш жараёнида
асосий эътибор таркибий ўзгаришларга қаратилганлиги”га, Э.Махмудов “Саноат тармоқлари
ривожланишига шароит яратишнинг стратегик йўналишлари, биринчи навбатда бюджет,
солиқ, пул кредит, нарх ва валюта сиёсати каби воситаларни қамраб олган қулай
макроиқтисодий муҳитни яратиш”га, боғлиқликларига алоҳида тўхталиб ўтишган”
(Мамаджонов, 2018).
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
165
Тадқиқот методологияси.
Ушбу мақолани ёритишда унинг маълумотларини статистик таҳлил қилиш, таққослаш,
гуруҳлаш, таҳлил қилиш ва синтез қилиш, мавҳум, мантиқий таҳлил, аналитик таҳлил, сўров
таҳлили, иқтисодий ва математик усуллардан фойдаланилган. Олинган маълумотлар назарий
жиҳатдан таҳлил қилинди ва кузатувлар асосида илмий хулосалар чиқарилди.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, саноат тармоғининг миллий
иқтисодиётни ривожлантиришда тутган ўрнининг юқорилиги сабабли мазкур тармоқни
барқарор ривожланишини таъминлашга алоҳида эҳтиёж мавжуддир.
Ҳудудларда саноатнинг ривожланиши мураккаб ва узоқ муддатли жараён бўлиб, буни биз
Хитой, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Лотин Америкаси мамлакатлари ва бошқа дунёнинг кўплаб
саноати ривожланган давлатларининг тажрибаларидан ҳам кўришимиз мумкин.
Шуни ҳам қайд этиш керакки, саноат тармоғининг ривожланишини битта ёки бир неча
кўрсаткичлар билан яққол ифода этиб бўлмайди. Шунинг
учун ҳам мазкур жараёнда
кўрсаткичлар тизимини қўллаш мақсадга мувофиқдир.
Юқоридаги фикрдан келиб чиққан ҳолда кўп қиррали саноатнинг ривожланишини ўзида
ифода этувчи кўрсаткичлар тизимини “кўлам” нуқтаи назаридан шартли равишда
тўрт
даражага
ажратилди:
макродаражада:
ЯИМда саноатнинг улуши, ялпи саноат маҳсулоти ҳажми, аҳоли жон
бошига ялпи саноат маҳсулоти, ялпи маҳсулот ишлаб чиқаришда қўшилган қийматнинг улуши,
қазиб олиш ва қайта ишлаш тармоқларининг улуши, ялпи ишлаб чиқаришда экспортнинг
улуши, саноатда яратилаётган янги иш ўринлари ва кичик бизнес субъектларининг сони,
макродаражада саноатдаги омиллар умумий самарадорлиги (
TFP
-
total factor productivity
),
давлат бюджетидан саноат тармоғига йўналтирилаётган харажатлар ҳажми, саноат
тармоқларига киритилаётган хорижий инвестициялар ҳажми, жаҳон бозорида тармоқнинг
юқори технологияли маҳсулотдаги улуши, макродаражада тармоқнинг капитал (фонд),
материал (ресурс), фан
-
техника, энергия, табиат ва меҳнат сиғимлари, тармоқда меҳнат
унумдорлиги ҳамда меҳнатнинг капитал билан қуролланганлик даражаси.
минтақа даражасида:
ЯҲМда саноатнинг улуши, ялпи ҳудудий саноат маҳсулоти, саноат
ишлаб чиқариш ҳудудий концентрация даражаси (%), ҳудудда ишлаб чиқаришнинг
локализация ва ҳудуднинг саноатни муайян тармоғига ихтисослашиш даражаси (коэффициент),
ҳудудда саноат маҳсулотларини қайта ишлаш даражаси.
мезодаражада:
саноатда яратилган ялпи қўшилган қиймат, тармоқ экспорт тузилишида
юқори технологияли маҳсулотнинг улуши, ялпи саноат ишлаб чиқаришида тармоқларнинг
улуши, ишлаб чиқарилган дунё брендларининг миқдори, тармоқда банд бўлган юқори малакали
инженер ва тадқиқотчилар сони, тармоққа тегишли бўлган лицензия ва патентлар сони,
тармоқнинг дефицит ресурслардан фойдаланиш даражаси (фоизда).
микродаражада:
саноат маҳсулотининг энергия ва
материал сиғими, ишлаб
чиқаришнинг рентабеллик даражаси, саноат жиҳозларининг янгиланиш даражаси,
жиҳозларнинг эскириш коэффициенти, умумий жиҳозлар ҳажмида 10 йилгача хизмат қилган
машина ва жиҳозларнинг улуши.
Ҳудудларда саноатнинг ривожланишини ифода этувчи кўрсаткичлар тизимидан айрим
кўрсаткичлар тармоқнинг самарадорлигини ифода этса, баъзи кўрсаткичлар эса саноатнинг
инновацион ривожланишини ўзида ифода этади. Масалан: ЯИМда саноатнинг улуши, ялпи
саноат маҳсулоти ҳажми, ялпи маҳсулот
ишлаб чиқаришда қўшилган қийматнинг улуши, ЯҲМда
саноатнинг улуши, ялпи ҳудудий саноат маҳсулоти, саноат ишлаб чиқариш ҳудудий
концентрация даражаси, ялпи саноат ишлаб чиқаришида тармоқларнинг улуши ҳамда ишлаб
чиқаришнинг рентабеллик даражаси саноат тармоғининг турли даражадаги самарадорлигини
ифода этса, жаҳон бозорида тармоқнинг юқори технологияли маҳсулотдаги улуши, ишлаб
чиқарилган дунё брендларининг миқдори, тармоқда банд бўлган юқори малакали инженер ва
тадқиқотчилар сони ҳамда умумий жиҳозлар ҳажмида 10 йилгача хизмат қилган машина ва
жиҳозларнинг улуши каби кўрсаткичлар саноат тармоғининг турли даражадаги инновацион
ривожланишини ўзида ифода этади.
Юқоридагилардан ташқари, қуйида келтирилган кўрсаткичлар ҳам саноатнинг
инновацион ривожланишини ўзида ифода этади (Проект ПРООН, 2011):
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
166
▪
юқоритехнологили
маҳсулотнинг
ЯИМдаги
улуши
(ишлаб
чиқарилган
юқоритехнологияли маҳсулот ҳажми / ялпи ички маҳсулот);
▪
умумий саноат ишлаб чиқаришда юқоритехнологияли тармоқнинг улуши
(юқоритехнологияли тармоқда ишлаб чиқариш ҳажми / ялпи саноат ишлаб чиқариш ҳажми);
▪
Юқори технологияли тармоқда бандлик даражаси (ўрта ва юқори технологияли
тармоқда бандлар сони / меҳнатга қобилиятли аҳолининг умумий сони);
▪
Юқори технологияли саноат маҳсулотининг экспортдаги улуши (юқори технологияли
саноат маҳсулотининг экспорт ҳажми / умумий экспорт ҳажми).
Саноат
-
иқтисодиётнинг етакчи тармоғи бўлганлиги боис, уни ривожлантириш масаласи
доимо дунё иқтисоди олимларининг ҳам илмий қизиқишлари предмети бўлиб келган. Ҳаттоки,
айрим давлатларда саноатнинг барқарор ривожланишини белгилаб берувчи критик қийматлар
ҳам ишлаб чиқилган. Масалан, академик Глазьев ва Россия фанлар академиясининг аҳолини
ижтимоий
-
иқтисодий муаммоларини ўрганиш институти профессори Локосовлар (Глазьев,
Локосов, 2012) томонидан қуйидаги критик қийматлар таклиф этилган (1
-
жадвал).
1-
жадвал
Ҳудудларда
саноат ривожланишини ифода этувчи айрим
чегаравий
-
мезон қийматлар
Кўрсаткичлар
Чегаравий
мезон
қийматлар
Меҳнат унумдорлиги (1 банд кишига 1000 $)
27,9
Меҳнат унумдорлигининг ўсиш суръати, йиллик фоиз
12,0
Асосий капиталга инвестициялар ҳажми, ЯИМга нисбатан фоизда
25,0
Асосий фондларнинг эскириши, фоиз
40,0
Саноатда машинасозликнинг улуши, фоиз
25,0
Саноатда қайта ишловчи тармоқларнинг улуши, фоиз
70,0
Ишлаб чиқаришнинг рентабеллиги, фоиз
15,0
ЯИМда моддий ишлаб чиқаришнинг улуши, фоиз
66,0
Моддий ишлаб чиқаришда экспортнинг улуши, фоиз
25,0
Инвестицияда хорижий капиталнинг улуши, фоиз
25,0
Экспортда қайта ишловчи саноат маҳсулотининг улуши, фоиз
50,0
Инновацион маҳсулотнинг улуши (жами саноат маҳсулотига нисбатан
фоиз)
15-20
Машинасозлик маҳсулоти умумий ҳажмида янги турдаги маҳсулотнинг
улуши, фоиз
7,0
Энергия истеъмоли кўрсаткичида (1000 $ ЯИМда т. нефть):
Энергия ресурсларининг умумий харажатлари
0,15
Электроэнергия харажатлари
0,02
Нефть ва газ харажатлари
0,10
Қазиб
олиш жараёнида фойдали қазилмаларнинг йўқотилиши (умумий
ҳажмига нисбатан фоизда)
3-8
Меҳнат унумдорлигининг ўртача йиллик ўсиш суръати, фоиз
6,0
Фикримизча, қуйида келтирилган
кўрсаткич ва қийматлар ўзгарувчан миқдорлар бўлиб,
бу кўрсаткич ва қийматлар мамлакатларнинг иқтисодий ривожланиш даражаси ва
хусусиятлари ўзгариб бориши билан уларнинг ҳам қийматлари ўзгариб боради.
Муҳими бу борада саноатнинг барқарор ривожланишига хизмат қилувчи омиллар
бўлиб,
уларни биз шартли равишда икки гуруҳга ажратдик. Булар саноатнинг барқарор
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
167
ривожланишига хизмат қилувчи ички омиллар ва ташқи омиллардир.
Ҳудуд
саноатининг ривожланишини белгилаб берувчи асосий ташқи омилларга
қуйидагилар киради:
•
ҳудуднинг қулай географик жойлашуви;
•
Қўшни ҳудуд ва давлатларнинг ривожланганлик даражаси;
•
мамлакатнинг жаҳон бозорларига бевосита чиқиш имкониятлари;
•
жаҳон бозоридаги конъюктуравий ўзгаришлар ва ҳоказо.
Ҳудуд
саноатининг ривожланишини белгилаб берувчи
асосий ички омилларга эса
қуйидагилар киради:
▪
ҳудуднинг табиий хом ашё ресурслари билан таъминланганлик даражаси;
▪
ҳудуддаги ишчи кучининг миқдори ва сифати;
▪
ҳудуддаги асосий капиталнинг миқдори ва сифати;
▪
ҳудуднинг кадрлар салоҳияти ва тармоқни ривожлантиришга хизмат қилувчи кучли
қонунчилик базасининг мавжудлиги;
▪
ҳудуддаги саноат тармоқларининг қай даражада рационал жойлашганлиги;
▪
ҳудуддаги қулай инвестицион муҳит ва инвестицион жозибадорлик;
▪
ҳудуддаги ишлаб чиқариш инфратузилмаларининг ривожланганлик даражаси ва
ҳоказо.
Хулоса ва таклифлар.
Юқорида келтирилган ҳудуд саноатининг ривожланишини белгилаб берувчи аксарият
ички омиллар ҳудуддаги “саноат ишлаб чиқариш салоҳияти”ни ҳам белгилаб беради. Ушбу
салоҳиятни юзага чиқаришда ҳудуддаги қулай инвестицион муҳит ва инвестицион
жозибадорлик жуда муҳим ўрин тутади. Чунки, жаҳон тажрибасидан маълумки, ҳудуд
иқтисодиётига киритилаётган инвестициялар ҳажмининг ўсиш суръати ва саноат ишлаб
чиқариш ҳажмининг ўсиш суръатлари ўртасида кучли чизиқли корреляцион
муносабат
мавжудир.
Бироқ, ҳудудга ўз
-
ўзидан инвестициялар кириб келмайди. Айниқса, ҳозирги замон
инвестициялар бозори таклифга нисбатан талабнинг юқорилиги билан характерланади.
Инвесторларни жалб қилишда имтиёз, унинг юқори даражаси камлик қилади, балки
ижтимоий
-
иқтисодий муҳит барқарор, қулай бўлиши ҳам зарур, маҳаллий қонунларнинг аниқлиги,
келажакни олдиндан айтиб бўлишлиги зарур ва ривожланган бозор инфраструктураси бўлиши
ҳам керак.
Aдабиётлар/Литература/Reference:
Bellandi M. (2013) Territorial policies for industrial renaissance and innovation //European Review
of Industrial Economics and Policy.
–
№. 7.
Cerceau J., Mat N., Junqua G. (2018) Territorial embeddedness of natural resource management: A
perspective through the implementation of Industrial Ecology //Geoforum.
–
Т
. 89.
–
С
. 29-42.
Industrial Development Report (2016). UNIDO. The Role of Technology and Innovation in Inclusive
and Sustainable Industrial Development. Vienna, Austria. 2015. http://www. unido.org.
Kovaleva I.V., Voronkova O.Y. (2020) Prospects for the development of dairy industry in the region of
the territorial-production localization //IOP Conference Series: Materials Science and Engineering.
–
IOP
Publishing,
–
Т
. 753.
–
№. 6. –
С
. 062026.
Lall S., (2000). Technological Change and Industrialization in the Asian Newly Industrializing
Economies: Achievements and Challenges. In: Technology, Learning and Innovation: Experiences of Newly
Industrializing Economies, eds. Kim, L. and Nelson R.R., Cambridge: Cambridge University Press.
Глазьев С.Ю., Локосов В.В. (2012) Оценка предельно критических значений показателей
состояния российского общества и их использование в управлении социально
-
экономическим
развитием. Экономические и социальные перемены: факты, тенденции, прогноз. 4 (
22).
С. 26, 31,
33, 36.
Кадеева З.К. (2012) Принципы территориального размещения промышленных
предприятий: кластерный подход // Вестник Казанского технологического университета. №8.
URL:
https://cyberleninka.ru/article/n/printsipy-territorialnogo-razmescheniya-promyshlennyh-
predpriyatiy-klasternyy-podhod
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
168
Корлыханов С.В. (2011) Методические основы оценки возможности и приоритетов
размещения промышленности //Вестник Самарского государственного университета. –
№. 87. –
С. 95
-100.
Мамаджонов Д. (2018) Ўзбекистон Республикасида саноат тармоғини ривожлантириш
-
нинг асосий омиллари. // “Biznes
-
Эксперт” иқтисодий илмий
-
амалий ойлик нашр. №10. 3
-
б.
Ортиқов А. (2004) Саноат иқтисодиёти. Дарслик. –Т.: ТДИУ,
-
18 б.
Ортиқов А. (2004) Саноат иқтисодиёти. Дарслик. –Т.: ТДИУ,
-
18 б.
Проект ПРООН, (2011) “Национальная инновационная система Узбекистана: оценка
потенциала и результативности”. Проект ПРООН.
-
Т.: 2011. С. 86
-100.
Фельдман
Михаил
Аркадьевич
(2021)
ПЕРВАЯ
ПЯТИЛЕТКА:
ПРОБЛЕМА
ПРОСТРАНСТВЕННОГО РАЗМЕЩЕНИЯ ПРОМЫШЛЕННОСТИ (СОВРЕМЕННЫЕ ПОДХОДЫ) // ВТЭ..
№4.
URL:
https://cyberleninka.ru/article/n/pervaya-pyatiletka-problema-prostranstvennogo-
razmescheniya-promyshlennosti-sovremennye-podhody
