Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
164
МАРКИРОВКАЛАШ ТИЗИМИНИ КЕНГАЙТИРИШ ОРҚАЛИ СОЛИҚ
МАЪМУРЧИЛИГИ САМАРАДОРЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШ
PhD
Ғиёсов
Азизбек Аъзамович
Фискал институт
Аннотация
.
Мақолада
маркировкалаш ва рақамлаштириш тизимини жорий
этилиши
хуфиёна иқтисодиёт кўламини қисқартириш орқали солиқ базасини қўшимча
кенгайтириш имкониятидан фойдаланишда, маҳсулотлар, ишлаб чиқарувчи ва
импортерлар кесимида маркировкалаш тизимини ривожлантириш кетма
-
кетлиги,
шунингдек мазкур тизимга риоя этмаганлиги жавобгарлик чолараларини
мақбуллаштириш
таклифлари ёритилган.
Калит сўзлар:
маркировка, мажбурий, хуфиёна иқтисодиёт, субъект, солиқ
маъмурчилиги, чакана, улгуржи.
ПОВЫШЕНИЕ ЭФФЕКТИВНОСТИ НАЛОГОВОГО АДМИНИСТРИРОВАНИЯ
ЗА СЧЕТ РАСШИРЕНИЯ СИСТЕМЫ МАРКИРОВКИ
PhD
Гиёсов Азизбек Азамович
Фискальный институт
Аннотация.
В статье рассмотрены такие вопросы, как внедрение системы
маркировки и цифровизации, использование возможности дальнейшего расширения
налоговой базы за счет сокращения масштабов теневой экономики, последовательность
развития системы маркировки в разрезе продукции, производителей и импортеров, а
также разработаны предложения по оптимизации мер ответственности за
несоблюдение данной системы.
Ключевые слова:
маркировка, обязательный, теневая экономика, субъект,
налоговое администрирование,
розничная торговля, оптовая торговля.
ENHANCING EFFICIENCY OF THE TAX ADMINISTRATION THROUGH THE EXPANSION OF
THE LABELING SYSTEM
PhD
Ghiyosov Azizbek Azamovich
Fiscal Institute
Abstract.
The article discusses such issues as introduction of labeling and digitalization
system, the use of the opportunity to further expand the tax base by reducing the shadow economy
scale, sequence of development of the labeling system by products, manufacturers and importers.
In addition, the article provides the proposals developed for optimizing liability measures for non-
compliance with this system.
Keywords:
labeling, mandatory, shadow economy, subject, tax administration, retail trade,
wholesale trade.
VIII SON - DEKABR, 2023
UO‘K:
336.225.67
164 - 174
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
165
Кириш.
Дунёнинг аксарият мамлакатлари хуфиёна иқтисодий ҳодисалардан азият
чекмоқда. Бу муаммо барча мамлакатлар гуруҳларини қамраб олади
,
ривожланган,
иқтисодиёти ўтиш даврида бўлган ва ривожланаётган мамлакатлар.
Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга ошириш жараёнида
орттирилган тажриба ва жамоатчилик муҳокамаси натижалари асосида ишлаб
чиқилган “Ўзбекистон –
2030” стратегияси Ўзбекистон Республикаси Президенти
Фармонларига мувофиқ тасдиқланди
(
Фармон, 2023)
. “Яширин иқтисодиёт”ни
қисқартириш орқали
солиқ базасини қўшимча кенгайтириш имкониятидан
фойдаланиш. Маркировкалаш ва рақамлаштириш тизими самарасини ошириш ва
кенгайтириш орқали солиқ маъмурчилиги тизимининг самарадорлигини янада
ошириш, шунингдек солиқ тизимини тўлиқ рақамлаштириш, соддалаштириш ва барча
тадбиркорлар учун тенг имкониятлар яратиш, расмий сектор –
нолегал фаолиятдан
афзал ва манфаатли бўлиши учун барча зарур шароитларни таъминлаш
мақсадлари
илгари сурилган
.
Адабиётлар шарҳи.
Австриялик олим Ф.Шнайдер ва голландиялик олим А.Буеномлар томонидан олиб
борилган “Global” тадқиқот натижаларига кўра дунёдаги соя иқтисодиёти дунёдаги 201
мамлакатдан камида 162
тасида иқтисодий сояланишга дучор бўлганлиги
тасдиқланган
51
.
Шуни таъкидлаш керакки, хорижий мамлакатларда ушбу ҳодисаларга қарши
курашиш усуллари амалдаги усуллардан сезиларли даражада фарқ қилади. Кўплаб
олимлар хуфиёна даромадларга кураш бўйича хорижий тажрибани таҳлил қилишган.
Бунда, Федонина
(2019)
“кўпчиликда соядан чиқаришнинг самарали воситаларидан
бири дунё мамлакатлари,
биринчи навбатда, ноқонуний келиб чиқадиган даромадлар
устидан молиявий назорат механизмлари ва тизимлардир дея таъкидлайди.
Шумских
(2017)
хорижий тажрибани ўраганиши ўлароқ хуфиёна иқтисодиётга
қарши курашишнинг асосий йўналишларидан бири сифатида мамлакатнинг ижтимоий
ва сиёсий соҳаларида ўзгаришлар бўлиши кераклигидир деб ҳисоблайди.
Шунингдек, бизнесни соядан олиб чиқишда Баранов
(2015)
яширин иқтисодиётга
қарши курашишнинг илғор хорижий тажрибаларини таҳлил қилар экан, хорижий
мамлакатларда иқтисодий ҳодисаларни
жаҳон амалиётида ишлаб чиқилган самарали
механизмлар орасида коррупцияга қарши кураш, қонунчилик ва солиққа тортишни
ажратиб берган.
Неженская
(2013)
АҚШ иқтисодиётининг сояланишига қарши кураш тажрибасини
таҳлил қилиб, бизнес вакилларини хукумат тузилмаларига нисбатан ишончини
ошириш ва коррупцияга қарши курашиш каби асосий йўналишдаги ҳаракатлар хуфиёна
иқтисодиёти даражасини пасайтиришга таъсир қилади деб ҳисоблаган.
Акопян
(2018)
хуфиёна иқтисодиётга қарши курашиш хориж тажрибасини
комплекс таҳлилини ўтказар экан, “электрон тўловлар тизимини жорий қилиниши” (шу
жумладан мажбурийларини), ривожланаётган бозорларда ҳам, технологик ривожланиш
даражаси юқори бўлган ривожланган мамлакатларда ҳам сезиларли натижаларга олиб
келиши ҳақидаги хулосага
келган.
Иқтисодиёт тармоқлари ва давлат бошқаруви тизимига замонавий ахборот
технологияларини кенг жорий этиш ва телекоммуникация тармоқларини кенгайтириш
орқали республика иқтисодиётининг рақобатбардошлигини янада ошириш мақсадида
Солиқ қўмитасига алкоголь
ва тамаки маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва импорт
қилувчилар учун рақамли маркировкалаш ва келгусида кузатиш тартиби бўйича
51
Travis Wiseman U.S. Shadow Economies: A State level Study. URL: http:// papers.ssrn.com/sol3/papers. cfm?abstract_id=2208637.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
166
тажриба лойиҳасини жорий этиш доирасида рақамли маркировкалаш тизимини
синовдан ўтказиш ва синов натижаларига кўра рақамли маркировкалаш тизимини
барча ишлаб чиқарувчиларда жорий этиш механизмини амалга ошириш вазифаси
белгилаб қўйилган
(
Қарор, 2020)
.
Иқтисодиётда хуфиёна айланмани янада қисқартириш мақсадида устувор
йўналишларни назарда тутувчи “Яширин иқтисодиёт” улушини қисқартириш
чора
-
тадбирларини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланган. Хусусан,
иқтисодиётда хуфиёна даромадларни қисқартиришга қаратилган таркибий
ўзгаришларни амалга ошириш, иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларида рақамли
технологияларни кенг жорий этиш ва маркировкалаш, иқтисодиётда нақд пулсиз ҳисоб
-
китоблар ҳажмини ошириш, банк хизматларининг оммабоплигини ошириш, «яширин
иқтисодиёт» субъектларини аниқлаш механизмларини такомиллаштириш, ташқи
савдода “яширин иқтисодиёт” улушини қисқартириш бўйича самарали тизимни жорий
этиш ва «яширин иқтисодиёт» улушини қисқартириш бўйича кенг тарғибот
-
ташвиқот
ишларини ташкил қилиш каби устувор йўналишлар белгиланган
(
Қарор, 2020)
.
Ўзбекистонда идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш ва
кейинчалик товарларни кузатиб бориш
тизими жорий этилган
(
Қарор, 2020)
.
Рақамли
маркировкалаш
–
бу товар айланмасини назорат қилишнинг автоматлаштирилган
тизими. Ҳар бир маҳсулот тўғрисидаги маълумот электрон маълумотлар базасида
сақланади, у ҳам истеъмолчи, ҳам ишлаб чиқарувчи томонидан сканер қилиниши
мумкин.
Маҳсулотни маркировкалаш икки ўлчамли штрих кодни шакллантириш ва
маҳсулотга, унинг қадоғига ёки бошқа моддий ташувчига босиб тушириш йўли билан
амалга оширилади. Маркировкалаш ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар
томонидан амалга оширилади. Ушбу товарлар билан савдо қилувчи чакана ёки улгуржи
савдо корхоналари маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот
тизимига уланиши белгиланди. Қуйидаги товарлар мажбурий маркировкаланиши
лозим
(
Қарор, 2020)
:
алкоголь
ва тамаки маҳсулотлари –
2021 йил 1 январдан;
пиво маҳсулотлари –
2021 йил 1 апрелдан;
маиший техника –
2022 йил 5 апрелдан;
дори воситалари ва тиббий буюмлар –
2022 йил 1 сентябрдан.
Маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан,
шунингдек,
ушбу товарларни улгуржи ва чакана сотиш корхоналари томонидан
рақамли маркировкалаш қоидаларини бузганлик учун тегишли санкциялар жорий
этилди.
Маркировкалаш қоидаларининг бузилиши жарималарга сабаб бўлмаслиги учун,
товарнинг ишлаб чиқарувчидан товарни якуний истеъмолчиларга реализация қилувчи
дўконгача
ҳаракати
занжирининг
барча
иштирокчилари
қуйидагиларга
тайёрланишлари кераклиги белгиланди:
-
ишлаб чиқарувчи (импорт қилувчи) товар қадоғига рақамли маркировкани босиб
тушириш учун зарур бўлган автоматлаштирилган
ҳисобга олиш ўлчов асбоблари ва
қурилмаларини сотиб олиши, “CRPT TURON” МЧЖ билан биргаликда товарларни
рақамли маркировкалашни йўлга қўйишлиги;
-
улгуржи
-
чакана савдо ташкилотлари маркировкаланган товарлар билан
ишлашда қулайлик учун дата
-
матриксни (рақамли маркировкалаш коди) тўғри ўқиш
учун сканерлар харид қилишлари;
-
чакана савдо корхоналари
-
мажбурий маркировкалаш лозим бўлган товарга
касса чекини шакллантиришда назорат
-
касса техникаси рақамли маркировкалаш
кодини киритишни (сканерлашни)
сўраши учун
НКТни созлашлиги;
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
167
ишлаб чиқарувчи (импорт қилувчи) ҳар бир товарнинг қадоғига рақамли
маркировкалаш коди босиб туширилиши ва товарнинг рақамли маркировкалаш коди
ҳисобварақ
-
фактурада кўрсатилган ҳолда реализация қилинишини таъминлаши;
товарнинг улгуржи
-
чакана савдо тармоғидаги якуний истеъмолчигача бўлган
кейинги ҳаракати
реализация қилинаётган қадоқнинг рақамли маркировкалаш
кодининг ҳисобварақ
-
фактураларда ва назорат
-
касса техникаси чекларида мажбурий
акс эттирилиши билан бирга
бўлиши;
рақамли маркировкалаш
–
мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган
товарлар учун ҳисобварақ
-
фактуралар ва назорат
-
касса техникаси чекларидаги
мажбурий реквизит.
Жарималар қўлланишининг оқибатлари. Хуфиёна даромадларга қарши курашиш
мақсадида солиқ органлари ахборот
-
компьютер технологияларидан фойдаланишга
асосланган маъмурий назорат чораларини қўллайди. Онлайн
-
НКМ ва унга боғлиқ
тизимлар реализация қилинаётган товарларни (хизматларни) назорат қилиш учун,
товарларни мажбурий маркировкалаш тизими
–
товарларни ҳисобга олишни
таъминлаш ва қонунийлигини тасдиқлаш учун қўлланилади.
Бу тизимлар республика бюджет тизимига тушумларни ошириш имконини
беради. Янги маъмурий назорат чораларини бузганлик учун жорий этилаётган жарима
санкциялари янги назорат тизимларининг
самарали ишлашини таъминлаши ҳамда
товарлар ва хизматларнинг яширин айланмадан чиқарилишини рағбатлантириши
керак.
Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳсулотларни идентификация воситалари ёрдамида
маркировкалаш ва келгусида кузатиш тартибини босқичма
-
босқич жорий этиш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 23 ноябрдаги 944
-
сон қарорига мувофиқ амалга
оширилаётган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар учун
маҳсулотларни идентификация воситалари ёрдамида маркировкалаш ва келгусида
кузатиш тартибини босқичма
-
босқич жорий этиш белгиланган
(
Қарор, 2020)
.
Дастлаб 2021
-2022
йилларда идентификация воситалари билан мажбурий
рақамли маркировкалаш талаби жорий қилинадиган маҳсулотлар рўйхати
тасдиқланган бўлиб, кейинчалик ушбу тизимни амалга ошириш Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023
йил 30
июндаги 269
-
сонли қарори билан
киритилган ўзгаришларга кўра 2024 йилга қадар узайтирилган. Қарор талабларига
мувофиқ:
рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган маҳсулотларни маркировкалаш
мажбурияти ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар
зиммасига юкланиши;
рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган маҳсулотларнинг чакана ёки
улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналарга маҳсулотларни маркировкалаш ва
кузатиб бориш миллий ахборот тизимига уланиш мажбурияти юкланиши;
агрегацияланган импорт коди бўйича маълумотлар божхона юк декларациясида
кўрсатилмасдан “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига
расмийлаштириш тақиқланади. Бунда маркировка қилинмаган алкоголь ва тамаки
маҳсулотларига идентификация воситаларини божхона омбори ҳудудида елимлаш
талаб қилиниши;
рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган маҳсулотларни маркировкалаш
тартиби жорий этилган санадан бошлаб 12
ой муддат ўтгандан кейин Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида мазкур маҳсулотларни маркировкасиз сотиш тақиқланиши;
маркировкаланмаган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш устидан
жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида маҳсулотларни мажбурий рақамли
маркировкалаш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида
ваколатли органларни реал вақт режимида хабардор қилиш имкониятини берувчи
дастурий маҳсулотлар ҳамда мобил иловалар жорий этилиши белгиланган.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
168
Маркировкалаш тизимини дастлаб алкоголь ва тамаки маҳсулотларига нисбатан
татбиқ этилиши ва уларнинг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш
соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўлган:
фуқароларнинг ҳаётини ва соғлиғини сақлашга, уларни алкоголь ва тамаки
маҳсулотларининг, атрофдаги тамаки тутунининг салбий таъсиридан ҳимоя қилишга
қаратилган комплекс ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий ҳамда
бошқа чора
-
тадбирларни
амалга
ошириш;
фуқаролар соғлиғини сақлашнинг алкоголь ва тамаки маҳсулотларини, тамакини
ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини тижорат мақсадларида ишлаб
чиқараётган, импорт ва реализация қилаётган шахсларнинг манфаатларидан
устуворлигини таъминлаш;
аҳоли, аввало, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга, уларнинг
соғлиғига алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш билан боғлиқ хавф
-
хатарларнинг олдини олишга ва уларни
камайтиришга қаратилган профилактикани
ташкил этиш ҳамда амалга ошириш;
алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда никотинни истеъмол
қилиш мосламаларининг айланиши соҳасидаги давлат назоратини таъминлаш,
шунингдек алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол
қилинишини чеклаш соҳасидаги давлат дастурларини амалга ошириш белгилаб
олинган.
1-
жадвал
2021-
2024 йилларда идентификация воситалари билан мажбурий рақамли
маркировкалаш талаби жорий қилинадиган маҳсулотлар
(
Қарор, 2020)
Т/р
Маҳсулотнинг номи
Мажбурий рақамли
маркировкалаш
бошланадиган сана
1.
Сигаретлар
2021 йил 1 январь
1.1.
Бошқа турдаги чекиладиган ва
чекилмайдиган тамаки
маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюс, таркибида никотин
мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар
2022 йил 1 октябрь
2.
Алкоголь маҳсулотлари (пиво маҳсулотларидан ташқари)
2021 йил 1 январь
3.
Пиво маҳсулотлари
2021 йил 1 апрель
4.
Маиший техника
2022 йил 15 апрель
5.
Дори воситалари ва тиббий буюмлар
2022 йил 1 сентябрь
6.
Сув ва салқин ичимликлар
2024 йил 1 март
Яширин иқтисодиёт улуши юқори бўлган товарлар мисолида кўрадиган бўлсак
айнан юқоридаги қатор қабул қилинган меъёрий ҳужжатларда таъкидланган
маҳсулотлари, жумладан 214
та ҳолатда 75,2
миллиард сўмлик 4,7
миллион қути тамаки
маҳсулотлари аниқланганиб, ўтган 2021
йили бу кўрсаткич 17,5
миллиард сўмни
ташкил қилган. Яъни аниқланиш ҳолати деярли 5
бараварга ошган. 156
та ҳолатда
1245,2
млн
.
сўмлик 9,5
тонна спирт ва алкогол маҳсулотлари аниқланган бўлиб, бу
кўрсаткич ўтган 2021
йилга нисбатан 3,5
тоннага ошган. Шунингдек, 898
та ҳолатда
65,2
млрд
.
сўмлик дори воситалари ва тиббиёт буюмлари аниқланган. Бу ўтган йили
35,6
млрд
.
сўм бўлган, деярли 2
бараварга ошган. Ундан электротехника ва электр
маиший техника буюмлари 916
та ҳолатда 92,8
млрд
.
сўмлик ҳолатлар аниқланган. Бу
ўтган йили 15,7 млрд
.
сўм бўлган. Мисол учун жорий йилда тамаки маҳсулотларини
ноқонуний олиб кирилишига уринишлар сони ортган. Бунга қўшни давлатларда импорт
аксиз солиғи ставкаси Ўзбекистон рад қилган импорт аксиз солиғи ставкаларидан паст
эканлиги сабаб бўлмоқда. Яъни қўшни Тожикистон ва Қирғизистон Республикасида
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
169
импорт божхона божи ҳамда акциз солиғи ставкалари бизда белгиланганидан бир мунча
пастлигидир.
Мажбурий рақамли маркировкалаш жорий этиладиган ҳамда тажриба лойиҳалари
амалга ошириладиган айрим турдаги маҳсулотлар рўйхати шакллантирилиб, маҳсулот
турлари доираси жорий этишнинг бошланадиган ва тугатиладиган саналарига
белгиланган.
Маиший техника маҳсулотларини ишлаб чиқариш, олиб кириш ва айланмасини
ҳисобга олиш механизмларини тубдан такомиллаштириш, республикага ноқонуний
олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотиш ҳолатларининг олдини олиш, шунингдек,
маиший техника маҳсулотлари қонуний айланишини таъминлаш мақсадида мажбурий
рақамли маркировкалашни бошлаш муддатлари ва маҳсулотлар турлари гуруҳлар
бўйича белгиланган
(
Қарор, 2020)
:
а)
биринчи гуруҳ
-
чангютгич, кир ювиш машинаси, совиткич ва музлаткич,
телевизор ва монитор
-
2022 йил 15 апрелдан бошлаб;
б)
иккинчи гуруҳ
-
маиший газ плитаси, ошхона дудбурони, духовка ва печка,
микротўлқинли печ, дазмол, сув иситкич
-
2022 йил 1 августдан бошлаб;
в)
учинчи гуруҳ
-
сув иситиш қозонлари, кондиционер, ўрнатилган электр моторли
маиший техника (сок чиқазгич, блендер, миксер, кофе янчгич, гўшт майдалагич), барча
турдаги лампалар
-
2022 йил 1 ноябрдан бошлаб.
Мазкур рақамларни ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак, асосий рақамли
маркировалаш тизимида фаол бўлаётган ўз навбатида талабнинг юқори даражаси
бўлган ҳудудларда, яъни Тошкент шаҳри, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида
кўрсаткичлари юқори бўлса, аксинча Навоий, Қорақалпоғистон, Сурхондарё ва Хоразм
вилоятларида вазият анча мураккаблиги кўзга ташланган.
3-
жадвал
Рақамли маркировка тизимининг ҳудудлар кесимида жорий этилиши
52
т.р.
Ҳудуд номи
Ишлаб
чиқарувчи
Импортёрлар
Каталогдаги
маҳсулотлар сони
1
Қорақалпоғистон
Р.
2
57
2
Андижон вилояти
4
1
163
3
Бухоро вилояти
5
2
134
4
Жиззах вилояти
3
1
126
5
Кашкадарё вилояти
5
2
243
6
Навоий вилояти
2
9
7
Наманган вилояти
5
4
696
8
Самарканд вилояти
20
14
2091
9
Сурхондарё вилояти
3
43
10
Сирдарё вилояти
8
1
509
11
Тошкент вилояти
37
21
2484
12
Фарғона вилояти
5
4
251
13
Хоразм вилояти
4
78
14
Тошкент шаҳар
63
250
27406
ЖАМИ
166
30
33290
Рақамли маркировка тизимининг жорий этилишини маҳсулотлар кесимидаги
маълумотларини таҳлил қилар эканмиз, каталогдаги маҳсулотлар сони 10124 таси
маиший техника маҳсулотларига, 6821 таси алкоголь маҳсулотларига ва 5293 таси дори
воситалари ва тиббий буюмларга, 4300
таси тамаки маҳсулотларига, 3755 таси пиво
52
Ўзбекистон Республикаси Солиқ
қўмитаси Фискал таҳлиллари манбаларидан фойдаланилган.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
170
маҳсулотларига ҳамда 2997
таси сув ва салқин ичимликларга тўғри келган бўлса,
тегишлилигича маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларнинг импортерлар сонига нисбати
сал кам, яъни икки баробарга тўғри келиши эътиборни четдан олиб кирилаётган
маҳсулотлрга қаратиш лозим бўлади.
4-
жадвал
Рақамли маркировка тизимининг маҳсулотлар кесимида жорий этилиши
53
т.р.
Кўрсаткичлар
Маҳсулот
номи
Каталогдаги
маҳсулотлар
сони
Ишлаб
чиқарувчи
Импортёрлар
1
Алкоголь
маҳмулотлари
6821
50
18
2
Тамаки маҳсулотлари
4300
4
18
3
Пиво
маҳсулотлари
3755
26
10
4
Маиший техника
10124
30
160
5
Дори воситалари ва
тиббий буюмлар
5293
37
72
6
Сув ва салқин ичимликлар
2997
18
23
Жами
33290
165
301
Айнан маҳсулотларни маркировкаланган ҳолда реализация суммалари кескин
камайиб кетишига юқорида келтирилган бир қатор норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлардаги
нормаларга риоя этилиши юзасидан назорат сусайганлиги бўлса, яна бошқа бир
томондан таъсир этувчи омиллардан бири
бўлиб риоя этмаганлиги учун қонун
ҳужжатларида жавобгарлик чораларни етарли ёки таъсирли эмаслиги яққол кўринар
эди.
Қонунчиликда
мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган товарларни
(маҳсулотларни) ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан
идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини
бузганлиги учун мансабдорларга маъмурий ёки айнан ушбу фаолиятларга нисбатан
молиявий чораларни мавжуд эмаслиги билан ифода этилади.
Маҳсулотларни маркировкаланган ҳолда реализация суммалари тўғрисидаги
2021-
2022 йиллардаги маълумотларни таҳлил қилар эканмиз, амалга оширилган
сотувларнинг йилдан
-
йилга кўпайиши ўрнига 2021
йилдаги 18066,3 млрд.сўмдан
2022
йилда 17
228,8 млрд.
сўмни ташкил қилиб, 4,6
фоизга камайиб кетганлиги
аниқланди. Маркировкаланган ҳолда реализацияни маҳсулотлар кесимида
ўрганилганда, тамаки маҳсулотининг 76,7
фоизини ва пиво маҳсулотининг
85,5
фоизини
ташкил этгани ҳолда асосий қисми улгуржи савдоларга кескин қисқариб
кетганлигини кўришимиз мумкин.
Ҳукумат
томонидан
қабул қилинган чора
-
тадбирлар ноқонуний яширин
иқтисодий фаолият ва контрабандага
қарши самарали инструмент бўлишга қаратилган.
Шундай қилиб, “Кантар” халқаро компанияси тадқиқоти натижаларига кўра, 2021 йилда
Ўзбекистонда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланиши 4,3%дан 14,2%га ошган.
Бунинг натижасида эса, баҳолашга кўра –
ноқонуний маҳсулотлардан Ўзбекистон
бюджети йилига 50
млн доллардан кўпроқ йўқотади. Бу пул эвазига давлат олий таълим
муассасаларида 50
000 дан ортиқ қўшимча бюджет ўрни билан таъминлаши ёки қарийб
10
млн туп дарахт кўчатлари экиши мумкин бўларди
54
.
53
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси Фискал таҳлиллари манбаларидан фойдаланилган.
54
https://www.norma.uz/uz/bizning_sharhlar/yashirin_aylanma_uchun_sankciyalar_kontrabandaga_qarshi_kurashishda_erdam_beradimi
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
171
5-
жадвал
Маҳсулотларни маркировкаланган ҳолда реализация
суммалари тўғрисида маълумот
55
(
млрд сўм
)
Т/р
Фаолият тури
Корхона
сони
Йиллик
Фарқи
2021 йил
2022
йил
(+;-)
%
Жами
1012
18066,3
17228,8
-837,5
95,4%
1.
Алкоголь жами
184
8 578,6
9 771,1 1 192,5
113,9%
1.1
Алкоголь
ишлаб
чиқарувчи
51
3 995,4
4 493,8
498,4
112,5%
1.2
Алкоголь импортёр
8
196,0
312,7
116,6
159,5%
1.3
Алкоголь улгуржи
125
4 387,1
4 964,7
577,5
113,2%
2.
Пиво жами
806
2 074,7
1 774,5
-300,2
85,5%
2.1
Пиво
маҳсулотлари
ишлаб чиқарувчи
26
1 192,8
1 364,9
172,0
114,4%
2.2
Пиво импортёр
2
3,0
6,9
3,9
229,6%
2.3
Пиво улгуржи
778
878,9
402,7
-476,1
45,8%
3.
Тамаки жами
22
7 413,0
5 683,2 -1 729,9
76,7%
3.1
Тамаки
ишлаб
чиқарувчи
2
4 657,1
4 805,5
148,4
103,2%
3.2
Тамаки импортёр
4
489,2
614,3
125,1
125,6%
3.3
Тамаки улгуржи
16
2 266,7
263,3
-2 003,4
11,6%
Тадбиркорлар шуни билишлари жоизки, эндиликда ноқонуний савдо ва
маркировкаланмаган маҳсулотлар (сигарета, тамаки, алкоголь маҳсулотлари, маиший
техника ва ҳоказо) савдоси билан шуғулланиш орқали нафақат шунчаки жарима
тўлашади, балки ўз бизнесини ҳам хавф
остига қўяди.
Мисол учун,
алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонанинг ўртача
(200
минг дал) соф тушуми йилига қарийб 60
млрд сўмни ёки чорак учун ўртача 15
млрд
сўмни ташкил этади. Агар унинг маҳсулоти маркировкаланмаган бўлса, молиявий
санкция 15
млрд сўмни
ташкил қилади. Ушбу корхонанинг мансабдор шахслари эса
бундан ташқари 33
млн сўм миқдорида маъмурий жарима тўлаши керак бўлади.
Яна бир мисол,
кичик бир дўкон тамаки маҳсулотларини маркировкасиз
реализация қилган. Унинг соф тушуми қарийб 120
млн сўм ёки чорак учун ўртача 3
0
млн
сўмни ташкил этади. Ҳуқуқбузарлик ва маркировкаланмаган маҳсулотларни
реализация қилганлик учун жарима 30
млн сўмни ташкил қилади. Мазкур фирманинг
мансабдор шахслари эса 34
млн сўм (БҲМнинг 1
баравари –
340 000
сўм) миқдорида
жарима олишлари мумкин.
Фақат ҳуқуқбузарликда айбдор бўлган мансабдор шахсни маъмурий
жавобгарликка тортиш ҳақида эмас. Бундай санкциялар маркировкаланмаган, эҳтимол
контрабанда маҳсулотлари билан савдо қилишга қарор қилган корхона учун
банкротликгача жиддий молиявий оқибатларга
олиб келиши мумкин. Реализация
амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушум миқдорида жарима
Солиқ кодексидаги энг йирик жарима ҳисобланади. Ҳатто солиқ базасини яшириш
(камайтириб кўрсатиш) учун жарима яширилган (камайтириб кўрсатилган) солиқ
базаси суммасининг 20
фоиз миқдорини ташкил қилади. Бундай санкциялар илгари ҳеч
қачон
бўлмаган
–
15
йил олдин солиқ
солинадиган базани яшириш учун жарима
55
Солиқ қўмитаси маълумотлари асосида тайёрланган.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
172
яширилган (камайтириб кўрсатилган) солиқ солинадиган база суммасини ташкил
этган
.
Солиқларнинг фискал функцияси билан биргаликда қалбаки ва паст сифатли
товарларга қарши курашиш учун кузатув тизимлари жорий этиш –
биринчи навбатда
одамларнинг хавфсизлиги, хавфли маҳсулотларни кузатиш ва эслаб қолиш қобилияти
ҳақида фикр долзарб масалалардан бири сифатида қаралиши лозим деб ҳисоблаймиз.
Давлат фармацевтика, алкогол ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун
масъул бўлган соҳаларга эътибор қаратмоқда. Ушбу соҳаларда этикеткаларни жорий
этиш ва бозор шаффофлигини ошириш зарурати асосан учта омил билан изоҳланади
:
-
ноқонуний маҳсулотлар томонидан олиб бориладиган аҳоли саломатлиги учун
юқори хавф;
-
давлат томонидан “кулранг” бозордан олинмаган катта миқдордаги солиқлар;
-
юридик компанияларнинг бундай шароитда тўлиқ рақобатлашиши ва
ривожланиши мумкин эмаслиги.
Ушбу тизимга кўра, ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотлари ҳақидаги маркировка
маълумотларини умумевропа маълумотлар базасига тақдим этишлари керак.
Воситачилар томонидан хавфларни камайтириш учун маҳсулотларни синаб кўришлари
мумкин ва фармацевтлар беморга юборишдан олдин рақамни текширишлари керак
бўлади.
Хитойда қўшма хусусий
-
давлат корхонасидан фойдаланган ҳолда фармацевтика
саноати ва бошқа товарлар учун тармоқлараро track & tra
ce
–маркировкалашнинг
умумий номи остида бирлаштирилган ахборот
тизимлари ва хизматларининг асосий
қисмларидан
бири
ҳисобланган
56
(идентификация ва кузатув) лойиҳасини жорий
этишга уриниш бўлди, мажбурий маркалаш қонунчилиги амалда эмас.
Кейинги йилларда ПИАТС тизимини барча ишлаб чиқарилган маҳсулотларни
маркировкалаш учун мажбурий равишда жорий этишга уринишлар қилинди, аммо
тизим салбий лобби томонидан фаол қаршилик кўрсатилди. ХОФИга тегишли, лекин Ali
Health томонидан бошқариладиган тизим Хитойнинг соғлиқни сақлаш бозорида
ўрнатилган ўйинчилар ўртасида кескинликни келтириб чиқарди, дорихона фирмалари
Алибаба билан боғлиқ фирма рақобатчиларга нисбатан адолатсиз устунликка эга
эканлигини таъкидланди. 2016 йилда регулятор тизимни вақтинча тўхтатишга мажбур
бўлди. Муҳими: Хитойда товарларни мажбурий маркалаш талаби даврида солиқ
йиғишнинг кўпайиши ва “кулранг” бозорнинг қисқариши қайд этилди. Лойиҳа,
шунингдек, таъминотни бошқариш учун маълумотлар шаффофлигини оширишга ёрдам
берди.
Ҳозирги
кунда йирик жаҳон бозорларида катта ҳажмдаги маълумотлар билан
ишлаш технологиялари (Big Data analytics) ривожланиши билан маркировкалаш
қиймати ортиб бормоқда: давлат идоралари, шунингдек таъминот занжирининг барча
иштирокчилари товарлар ҳаракати ҳақидаги таҳлилий хулосалар асосида ўз
ҳаракатларини режалаштириш қарорларни янада самаралироқ қабул қилиш
имкониятига эга. Бироқ, кўпчилик ишлаб чиқарувчилар ва импортчилар ҳали ҳам
давлатнинг мажбурий маркировкалаш талабларини белгиланган муддатларда
бажаришга интилишади, бу уларнинг биринчи устувор вазифаси сифатида
-
келажакка
маҳсулотнинг кузатилишидан қўшимча қиймат олиш бўйича тизимли чора
-
тадбирларни ишлаб чиқишни қолдирмоқда.
Track & trace лойиҳалари мамлакатда
солиқ йиғиш ҳажмини оширишга ва
ноқонуний
ишлаб чиқаришларни аниқлашга ёрдам берди. Мисол учун, тамаки сектори
жорий этилишининг дастлабки 2 йилида 40%+ ўсишни бошдан кечирди; пиво ва
алкоголсиз ичимликлар соҳасида
-
жорий этилганидан кейин 1 йил ичида 20
%+
56
https://crpt-turon.uz/info/news/mezhdunarodnyj-opyt-markirovki-i-proslezhivaemosti-tovarov-sistema-tracktrace.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
173
(қўшимча даромадлар 800 миллион доллардан ортиқ) ўсиши кузатилди. Бундан
ташқари, контрафакт маҳсулотлар ҳажми ҳам камайганлиги, масалан, тамаки тармоғида
асл қадоқларни аниқлаш таъминланиб, 7
та ноқонуний ишлаб чиқариш корхонаси
ёпилган. 2009 йилдан бери Бразилияда дори воситаларини мажбурий маркалаш жорий
қилинган
.
Рўйхатга олувчи компаниялар ноёб дори идентификаторини (ИУМ)
ва бошқа зарур
элементларни яратиш ва жойлаштириш учун жавобгардир. Дистрибюторлар тарқатиш
занжирини назорат қилишлари ва маҳсулотнинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи ўрамга
муҳр қўйишлари шарт. Ҳар қандай иккиламчи қадоқлашда код ва унга қўшилган матн
билан 2Д матрица бўлиши керак.
Янги қонун қамров зонасида дори воситаларига оид маълумотларни сақлаш ва
таҳлил қилишнинг марказлаштирилган тизимини яратишни назарда тутади. Ҳар бир
таъминот занжири иштирокчиси маҳсулот иштирокчи орқали ўтгандан сўнг, зарур
бўлган тартибга солувчи маълумотларни тўғридан
-
тўғри тизимга (эски қонун талабига
кўра, учинчи томон орқали узатиш ўрнига) ҳисобот бериши керак.
Марказий омборга маълумотларни тақдим этган компаниялар фақат ўзларининг
маълумотларини кўрадилар, бу эса аввалги қонундаги катта нуқсонни йўқ қилади.
Тизим жорий этиш босқичидан ўтмоқда; жорий моделнинг қўлланилиши тўғрисидаги
хулосалар келгуси йилларда амалга оширилади.
Корпоратив модел операцияларни соддалаштириш ва шаффофлигини ошириш,
шунингдек, уларнинг харажатларини камайтириш учун ихтиёрий асосда кузатув
тизимларини яратувчи ва жорий қилувчи компанияларни ўз ичига олади.
Масалан, дўконлар
орқали маҳсулот ҳаракатини
тез ва аниқ кузатиб бориш
имконияти чакана сотувчиларга харидорлар ўзлари хоҳлаган товарларни сотилган
ҳолда топа олмаслигини таъминлаш имконини беради, шу билан бирга сотилмаган
инвентарни ҳаддан ташқари кўп ушлаб туришнинг олдини олади, бу эса бузилиш ва
қимматли самарасизликларга олиб келади. Ушбу технологик яхшиланишлар чакана
сотувчилар учун транзакция харажатларини камайтиради ва тежамкорлик
истеъмолчиларга арзон нархлар кўринишида ўтказилади.
Бу чора
-
тадбирлар яширин иқтисодиётга қарши курашда нақадар самара
бераётганини ҳуқуқни қўллаш амалиёти кўрсатади. Мавжуд барча санкцияларнинг энг
қатъийси бўлган ҳолда, улар коррупцияга кўмаклашиши ва ҳукумат улардан кутган
самарани бермаслиги мумкин.
Aдабиётлар / Литература / Litera
ture:
Акопян Э.А.
(2018)
Опыт борьбы с теневой экономикой в европейских странах.
Вестник университета. № 1. С. 96–
101.
Баранов С.А.
(2015)
Зарубежный опыт борьбы с теневизацией экономики //
Актуальные проблемы современности: наука и общество. № 3 (8). С. 2
1
–
25.
Қарор (2020)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31
декабрдаги “Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими
босқичма
-
босқич жорий этилишини таъминлаш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги 833
-
сон
қарори.
Қарор (2020
)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20
июндаги “Ўзбекистон Республикасида «Яширин иқтисодиёт» улушини қисқартириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги 394
-
сон қарори.
Қарор (2020)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20
ноябрдаги “Айрим турдаги
маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш
тизимини жорий этиш тўғрисида” ги 737
-
сон қарори.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
174
Қарор (2020)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20
ноябрдаги “Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш
тизимини жорий этиш тўғрисида” ги 737
-
сон қарори.
Қарор (2020)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20
ноябрдаги “Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш
тизимини жорий этиш тўғрисида” ги 737
-
сон қарори 1
-
иловаси.
Қарор (2020)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2
апрелдаги “Маиший техника маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш
тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 148
-
Қарор (2020)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги
“Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора
-
тадбирлари
тўғрисида” ПҚ
-4699-
сон қарори.
Неженская И.В.
(2013)
Анализ зарубежной практики борьбы с теневой экономикой
// АНИ: экономика и управление. № 1. С.
18
–
20
Фармон (2023) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги
“ЎЗБЕКИСТОН –
2030” Стратегияси тўғрисида”ги ПФ
-158-
сон Фармони.
Федонина О.В., Федонин А.Д.
(2019)
Зарубежный опыт в решении проблем в сфере
теневой экономики на уровне страны и региона // Контентус. № 12 (89). С. 31–
38.
Шумских А.А.
(2017)
Зарубежный опыт противодействия теневой экономике //
Актуальные вопросы развития национальной экономики. Материалы VI Международной
заочной научно
-
практической конференции. С. 519
-527.
