Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
175
ЎЗБЕКИСТОННИНГ НЕФТЬ
-
ГАЗ САНОАТИНИ ИННОВАЦИОН
РИВОЖЛАНТИРИШ СТРАТЕГИЯСИ
И.ф.д., профессор
Кучаров Аброржон Собиржонович
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Ишманова Динора Нурмамад қизи
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Aннотация.
Монопол тармоқни хусусан нефт
-
газ тармоғини давлат томонидан
тартибга солиш мақсадида, тарифларни бозор тамойиллари асосида қайта кўриб чиқиш,
нефть базалар ва ҳудудий газ таъминоти хизматларини босқичма
-
босқич давлат
-
хусусий
шериклик асосида инвесторларнинг ишончли бошқарувига бериш бўйича аниқ чоралар кўриб
чиқилган.
Калит сўзлар:
монопол тармоқ, бозор тамойили, нефт
-
газ, корхона, интеграция,
ислоҳот, ташқи иқтисодий фаолият, миллий иқтисодиёт, рентабеллик, ялпи ички
маҳсулоти, республика бюджети
СТРАТЕГИЯ ИННОВАЦИОННОГО РАЗВИТИЯ НЕФТЕГАЗОВОЙ ОТРАСЛИ УЗБЕКИСТАНА
Д.э.н., профессор
Кучаров Аброржон Собиржонович
Ташкентский государственный экономический университет
Ишманова Динора Нурмамад кизи
Ташкентский государственный экономический университет
Aннотация
.
В целях регулирования государством монопольной отрасли, в частности
нефтегазовой отрасли, приняты конкретные меры по пересмотру тарифов на основе
рыночных принципов, поэтапной передаче нефтебаз и региональных услуг по газоснабжению
в доверительное управление инвесторов на основе государственно
-
частного партнерства.
Ключевые слова:
монопольная отрасль, рыночный принцип, нефть и газ, предприятие,
интеграция, реформа, внешнеэкономическая деятельность, национальная экономика,
рентабельность, валовой внутренний продукт, республиканский бюджет
STRATEGY FOR INNOVATION-BASED DEVELOPMENT OF THE OIL AND
GAS INDUSTRY OF UZBEKISTAN
Doctor of Economics, Professor
Kucharov Abrorzhon Sobirzhonovich
Tashkent State Economic University
Ishmanova Dinora Nurmamad kizi
Tashkent State Economic University
Abstract.
In order to regulate the monopoly industry by the state, in particular, the oil and gas
industry, there have been undertaken specific measures to revise tariffs based on market principles,
stage-by-stage transfer of oil depots and regional gas supply services to the trust management of
investors on the basis of public-private partnerships.
Key words:
monopoly industry, market principle, oil and gas, enterprise, integration, reform,
foreign economic activity, national economy, profitability, gross domestic product, republican budget.
VIII SON - DEKABR, 2023
UO‘K:
552.578.2
175 - 181
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
176
Кириш.
Рақамли иқтисодиёт
шароитида Европа Иттифоқи нефть
-
газ инфратузилмасини
қўллаб
-
қувватлашни тартибга солувчи қонунга ўзгартириш киритиш бўйича
келишувларни бошлади
57
.
Ушбу қарорга мувофиқ, нефть
-
газ корхоналари
инфратузилмалари учун давлат субсидияларидан фойдаланиш имконияти мавжуд
бўлади.
Жаҳонда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг муҳим жиҳатлари –
бу
бозор иқтисодиётининг энг асосий элементларидан ҳисобланган рақобатни
ривожлантириш, монопол ва устун мавқега эга хўжалик юритувчи субъектларнинг
маҳсулотлари ва хизматларининг сифати ҳамда кафолатини кучайтириш, уларнинг
нархлари (тарифлари) муқобиллигини таъминлаш, истеъмолчиларнинг харид
талабини
қондириш
орқали
макроиқтисодий
кўрсаткичларни
оширишга
қаратилганлигидан
иборатдир. Мақоланинг илмий аҳамияти бугунги кунда нефть
-
газ
тармоқ корхоналарида мавжуд иқтисодий
-
молиявий қийинчиликлар ечимини топиш ва
ушбу тармоқ корхоналарига ёрдам кўрсатиш орқали монопол корхоналарни
бошқаришнинг инновацион усулларини тадбиқ этишдан иборат бўлиб, халқаро бозорда
барқарор рентабелликни таъминлайдиган стратегик бошқарув тизимидан самарали
фойдаланиш, нефть
-
газ корхоналарига хорижий инвестицияларни жалб этишнинг
инновацион механизмларини институционал равишда мустахкамлаш, менежментнинг
инновацион стратегик воситалар билан таъсир кўрсатиш каби илмий тадқиқотларни
амалга оширишда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади.
Адабиётлар шарҳи.
Шарифхўжаев
,
Абдуллаев
(2001)
фикрига кўра стратегик бошқарув –
бу
корхона (фирманинг) истиқбол мақсади ва имкониятини ходимлар манфаати
билан уйғунлаштиришни назарда тутувчи узоқ муддатли бошқарув усулидир.
1-расм. Стратегик бошқарув тизими асосий элементлари ва функциялари
концепцияси
(Квинт, 2012
)
Академик Квинт
(2012)
назариясига кўра стратегик бошқарув элементлари ва
функциялари корхоналарни бошқаришда юқоридагидек акс этиши лозим.
Стратегик лидерларнинг самарали ва хатосиз фаолияти учун менежмент тизими асосии
https://www.globalwitness.org/en/campaigns/oil-gas-and-mining/pipe-down/
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
177
элементлари моҳияти, усуллари ва фои даланиш шаклларини, бошқарув функцияларини
– режалаштириш, рағбатлантириш ва назорат, стратегик қарорлар қабул қилиш ва
амалга ошириш жарае нлари самарадорлиги индикаторларини билиш зарур. Ҳатто
корпорация у з ҳисоб рақамларида салмоқли ҳажмда нақд пулларга, кеи инги босқични
молиялаштириш учун салоҳиятли инвесторга эга бу лсада ва кенгаш эса бир қарорга
келганлигига қарамасдан стратегик лидерликсиз ҳеч нарсага эришиб бу лмаи ди. Шу
мақсадда янги стратегияни тасдиқлашдан су нг дарҳол е ки унинг тактикасини муҳокама
қилиш вақтида лидер е ки катта бу лмаган раҳбарлар гуруҳи танланиши керак деган
фикрларни илгари суради.
Тадқиқот методологияси
.
Мақолада илмий абстракциялаш, мантиқий фикрлаш, қиёсий таҳлил, монографик
тадқиқот, динамикада ўрганиш, маълумотларни гуруҳлаш, таққослаш, корреляцион ва
регрессион таҳлил усулларидан фойдаланилган.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Монопол корхоналарда бошқарувни амалга ошириш турлари ва хусусиятлари,
нефть
-
газ корхоналарида инновацион бошқарув тизимини шакллантириш ҳолати
тадқиқ ва таҳлил қилинган, шунингдек, мазкур мақолада нефть
-
газ корхоналари
инфратузилмаларига жалб этилган инвестицияларни инновацион бошқарувга
таъсирининг аҳамияти ва унга таъсир этувчи омиллар, “Ўзбекнефтегаз”АЖ
таркибидаги нефть
-
газ корхоналарини инновацион бошқариш
механизмини иқтисодий
таҳлил қилиш натижасида хулоса ва тавсиялар шакллантирилган.
Биз томонимиздан тармоқнинг экспорт салоҳияти таҳлил қилинар экан, бу борада
фақат газга боғланиб қолмасдан, углеводородларни чуқур қайта
ишлаш асосида экспорт
ҳажмини ошириш зарурлигига аҳамият қаратиш лозимлиги масаланинг ечимига асос
бўла олади.
1-
жадвал
“Ўзтрансгаз” АЖ инфратузилмаларига оид статистика
(01.01.2019 йил)
58
1.
Газ хаи даш станциялари
25
2.
Газ хаи даш агрэгатлари
252
3.
Газ тарқатиш станциялари
393
4.
Газ тарқатиш пунктлари
101317
5.
Магистрал газ қувурлари (км)
13250,2
6.
Юқори босимли газ қувурлари (км)
13736
7.
У рта босимли газ қувурлари(км)
31651
8.
Паст босимли газ қувурлари(км)
85203
9.
Мавжуд эркин газ конлари
210
10.
Нефть конлари
125
58
“Ўзтрансгаз”АЖ маълумотлари асосида муаллифлар тахлили
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
178
Углеводород хом ашёсини қазиб олишни кўпайтиришнинг 2021 йилгача бўлган
дастури ва уни амалга ошириш механизмлари тасдиқланди.
2017 йилда нефть ва газ
конденсати қазиш, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш бўйича белгиланган режа
бажарилган. Бу эса “Ўзтрансгаз”АЖнинг инфратузилмаларини такомиллаштириш
лозимлигидан далолат беради.
Жорий йил ҳисобидан «Ўзбекнефтегаз»АЖ таркибидаги тармоқ корхоналарининг
статистик маълумотларига асосланиб тахлил этадиган бўлсак, нефть
-
газ корхоналари
инфратузилмалари бугунги кунда, газ хайдаш станциялари 25 та, газ хаи даш
агрэгатлари 252 та, газ тарқатиш станциялари 393 та, газ тарқатиш пунктлари 101317
та, магистрал газ қувурлари 13250,2 км, юқори босимли газ қувурлари 13736 км, у рта
босимли газ қувурлари 31651км, паст босимли газ қувурлари 85203 км, мавжуд эркин
газ конлари 210 та, нефть конлари эса 125 тани ташкил этади.
Маълумки мамлакат инвестиция сиёсатининг мақсади биринчи навбатда
иқтисодиётнинг стратегик тармоқларида инновацион фаолликни, яъни тармоқларни
модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга устуворлик беришга
асосланади.
Мақолада нефть
-
газ корхоналарини бошқаришда инвестицион самарадорликни
баҳолаш услуби таклиф этилган
(
Голубничий
, 2005):
(1)
бу ерда
:
С
е
-
таянч инвестициянинг синергетик
самараси
;
Э
кб
-
таянч инвестициянинг кумулятив самараси
;
-
таянч инвестициянинг
мультипликацион
самараси
;
К
-
таянч инвестиция
модификациясининг миқдори;
-
таянч инвестиция асосида товарларни оммавий ишлаб чиқаришни
ташкил қилувчи корхонанинг иқтисодий самараси ҳамда
унинг трансакцион ва
трансферт харажатларни амалга оширувчи модификацияси;
-
корхоналарда таянч инвестиция ва унинг модификацияси асосида ишлаб
чиқариш ва сотишга оид ижтимоий самара;
-
корхоналарда таянч
инвестиция ва унинг модификацияси асосида ишлаб
чиқариш ва уни сотишга оид бюджет самара;
Т
-
инвестицион цикл;
t
–
маҳсулот ишлаб чиқаришдан бошлаб, токи пул маблағлари оқимининг пайдо
бўлишигача бўлган вақт оралиғи.
Таҳлилларимизга кўра, нефть
-
газ корхоналарининг
бошқарув самарадорлигини
оширишни таъминловчи асосий омиллардан бири, акциядорлик компанияларига
инвестицияларни жалб қилиш механизмини такомиллаштириш ҳамда потенциал
инвесторлар ишончини орттириш орқали уларнинг капиталлашув даражасини
ўстиришдир.
Иқтисодий ўсишни таъминлаши мумкин бўлган ҳам ички, ҳам ташқи
бозор учун рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришга қодир бўлган нано
технологиялар асосидаги янги ишлаб чиқариш қувватларига
корпоратив
инвестицияларни жалб этиш бу борадаги муҳим йўналиш бўлиб қолиши лозим.
=
=
=
=
=
3
1
2
1
1
1
1
N
N
б
N
N
c
N
n
np
к
к
мn
кб
e
Э
U
Э
U
Э
U
Э
U
Э
C
=
к
к
мn
Э
1
=
1
1
N
n
np
Э
=
2
1
N
N
c
Э
=
3
1
N
N
б
Э
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
179
Монопол тармоқларда давлат хусусий шерикчилиги асосида бошқарувни
таклиф этар эканмиз, стратегик бошқарувга бироз инновацион ёндашишга ҳаракат
қилдик. Қуйида келтирилган расмда стратегик аҳамиятга эга бўлган тармоқларни
бошқарувда таклиф этилаётган чизмани кўришингиз мумкин (2
-
расм). Бунда
инновацион ғояга, фикрга эга бўлган салоҳиятли менежер корхонанинг иқтисодий
барқарорлигини таъминлаш мақсадида узоқни кўра билиши ҳамда қисқа ва узоқ
муддатли стратегияларга таянган ҳолда
ички ва ташқи режалаштиришни тўғри
амалга ошириши ва рискларни олдини олган ҳолда корхона
истиқболи учун ўта
муҳим бўлган қарорларни қабул қила олишида қуйидаги назарий кетма
-
кетликка
амал қилишни таклиф этмоқдамиз.
Корхонани бошқаришда самарадорликка
эришиш учун, аввало, бошқарувнинг мақсадлари, шунингдек, воситалари ва унга
эришиш усулларини
аниқ белгилаб олиш зарур. Шу билан бир пайтда бошқарув
мақсадлари тушунарли бўлишдан ташқари улар барча бажарувчилар томонидан
амалга оширилишига ҳам эътибор бериш лозим. Тўғри танланган стратегия
корхона раҳбарининг, шунингдек, бутун жамоа ва ҳар бир ходимнинг
манфаатларини ифодалайди.
Бунга кўра бугунги рақамли иқтисодиёт ва инновацияларга таянган интеллектуал
салоҳиятли кадрлар менежменти юқорида акс эттирилган механизмга кўра самарали
бошқара олишини назарий жиҳатдан таклиф этмоқдамиз.
Бошқача қилиб
айтганда, биз
Ўзбекистонни ишлаб чиқаришда инновация ва интеллектуал ҳиссанинг юқори улуши
бўлган барқарор бозор иқтисодиётига, замонавий ва глобал бозорда рақобатбардош
саноатга, шунингдек, қулай инвестиция ва ишчанлик муҳитига эга жадал
ривожланаётган мамлакатга айлантиришимиз лозим.
Белгиланган мақсадларга Ўзбекистонни ривожланишнинг инновацион моделига
тўлиқ ўтказмасдан туриб эришиш мумкин эмас, бу мамлакатда инновацион фаолиятни
давлат томонидан қўллаб
-
қувватлашнинг ҳамда давлат бошқаруви, иқтисодиёт устувор
тармоқлари ва ижтимоий соҳага инновацион ғоялар, ишланма ва технологияларни
амалда жорий қилишни рағбатлантиришнинг самарали тизимини яратиш заруратини
тақозо этади.
2-
расм. Инновацион стратегик бошқарув модели
59
Тармоқнинг экспорт салоҳияти таҳлил қилинар экан, бу борада фақат газга
боғланиб қолмасдан, углеводородларни чуқур қайта ишлаш асосида экспорт ҳажмини
ошириш зарурлигига аҳамият қаратиш лозимлиги масаланинг ечимига асос бўла олади.
59
Муаллифлар ишланмаси
Инновацион
ғоя
(IDEA)
Узоқни кўра билиш
(Vision)
Стратегия
(Strategy)
Режалаштириш
(Planing)
Риск
Мақсад
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
180
3-
расм. Нефть
-
газ саноатини инновацион ривожлантириш стратегияси
концепцияси
60
Монопол тармоқни давлат томонидан тартибга солиш мақсадида, тарифларни
бозор тамойиллари асосида қайта кўриб чиқиш, нефть базалар ва
ҳудудий газ
таъминоти хизматларини босқичма
-
босқич давлат
-
хусусий шериклик асосида,
жумладан, Фарғона нефтьни қайта ишлаш заводини инвесторларнинг ишончли
бошқарувига бериш бўйича аниқ чоралар ҳам назарда тутилиши
кераклиги давлаимиз
раҳбари томонидан ҳам таъкидланди.
Нефть
-
газ саноатини стратегик бошқариш вазифаси ва механизмларидан келиб
чиққан ҳолда тармоқни инновацион ривожлантириш стратегияси концепциясини
ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ ва хом ашё базаларни жадал ривожлантириш асосида
янги нефть ва газни қазиб олиш марказларини (Устюрт, Бухоро
-
Хива, Ҳисор, Сурхондарё
ва Фарғона) шакллантиришга асосланади.
Жумладан, нефть
-
газ саноати марказлари табиий нефть
-
газ хом ашёси
кластерлари интеграцияси, қидирув, қазиб олиш, ташиш ва қайта ишлашда замонавий
инновацион технологияларни қўллаш бўйича илмий
-
техник ютуқларга эришиш, барча
бўғинларда юқори сифатли, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш асосида
шакллантириш лозим.
60
“Ўзбекнефтьгаз” АЖ маълумотлари асосида муаллифлар ишланмаси
Ресурс,
заҳира ва
қидирув
Нефтьь ва
газ қазиб
олиш
Нефтьь ва
газни
транспортиро
вкаси
Нефтьь
-
газ
истеъмоли
Нефтьь ва
газни қайта
ишлаш
Инновацион стратегия
Инновацион ривожланишнинг
стратегик дастури
Инновацион
ривожлантириш
стратегиясини
шакллантириш
омиллари
Нефтьь ва газ минерал
хом ашё базаси
таркиби ва сифатининг
ёмонлашиши;
энергия ресурслари
бозорида рақобатнинг
кескинлашуви
;
нефтьь
-
газ саноати
марказлари рақобат
устунликларидан
самарали фойдаланиш
зарурати
;
нефтьь
-
газ саноатини
давлат томонидан
тартибга солишнинг
оқилона тизими.
Талаблар
Энергетик хавфсизлик
;
углеводородларни
сотишнинг ишончли
тизими
;
жаҳон нефтьь
-
газ
конъюктураси
ўзгаришларига
мослашиш
механизмлари ва
стратегиялари;
лойиҳаларнинг бюджет
ва тижорат нуқтаи
назаридан
даромадлилиги;
ҳудудларнинг
ижтимоий
-
иқтисодий
ривожланиши;
экологик хавфсизликни
ҳисобга олиш.
Юқори рентабелли конлар ҳудудида
янги нефтьь қазиб олиш
марказларини шакллантириш
;
Устюрт ҳудудида табиий газни
қайта ишлаш заводини қуриш ва
транспорт инфратузилмасини
ривожлантириш асосида янги қазиб
олиш марказини шакллантириш;
инновацион технологиялардан
фойдаланган ҳолда эски ва янги
нефтьь
-
газ ҳудудларида қазиб
олишни ривожлантириш.
Молиявий барқарор бўлмаган
тармоқ корхоналарини давлат
-
хусусий шерикчили асосида
бошқарувни ташкил этиш
Стратегик таҳлил
Ўзбекистон нефть
-
газ сиёсати
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr
www.e-itt.uz
181
Нефть
-
газ саноатини инновацион ривожлантириш стратегияси концепциясини
расмда таҳлил
қиладиган бўлсак, асосан мақсадни белгилаш, стратегик тахлил,
инновацион ривожлантириш стратегиясини шакллантириш омиллари ҳамда
инновацион стратегия талаблари узвий боғлиқлик билан кўрсатилган.
Бунда нефть
-
газ саноатини инновацион ривожлантириш стратегияси
концепцияси амалиётга татбиқ этиш истиқболда мамлакат нефть
-
газ саноатини
барқарор ривожлантиришга олиб келади ва пировардида мамлакат бюджети
даромадлари ва валюта тушумларини кескин ошишига, шунингдек ҳудудларда
замонавий саноат корхоналари қуриш ҳисобига қўшилган
қиймат яратиш ва янги иш
ўринларини ташкил этиш орқали аҳоли турмуш фаравонлигини юксалишига имкон
яратади.
Хулоса ва таклифлар.
Олиб борилган тадқиқотлар натижасида, муҳим иқтисодий муаммо бу табиий
газдан халқ хўжалигида ёқилғи
сифатида эмас, балки хом ашё сифатида фойдаланиш
билан боғланган ва тармоқ корхоналарида инновацион бошқарув механизмини жорий
этиш орқали молиявий барқарор бўлмаган корхоналарнинг иқтисодий соғломлашувига
эришиш мумкинлигига
оид қуйидаги хулосалар шакллантирилди:
Мамлакатимизда фаолият олиб бораётган нефть
-
газ корхоналарининг
инфратузилмасини яхшилаш, бу билан бирга нефть
-
газ соҳасига, шунингдек, нефть
заҳираларини қазиб олиш ва ишлаб чиқариш жараёнига хусусий капитални
жалб
қилишни таклиф этмоқдамиз
;
ДХШ (давлат
-
хусусий шериклиги)ни ривожлантириш каби кенг миқёсдаги янги
вазифалар қўйиш орқали биз ушбу тармоқ инфратузилмаларини ривожланишини,
ҳамда тармоқ корхоналарининг молиявий барқарорлигини таъминлашимиз мумкин
деган таклифни билдирмоқдамиз.
Адабиётлар
/
Литература / Literature
:
Голубничий А.С.
(2005)
Управление инвестиционной деятельностью естественной
монополии. Автореф. дис. … канд. экон. наук, М.. 22с.
Квинт, В.Л. (2012) Стратегическое управление и экономика на
глобальном
формирующемся рынке: Монография / В.Л. Квинт.
-
М.: Бизнес Атлас,
-
630 с.
Кучаров А.С., Ишманова Д.Н. ТИФда транспорт ташувлари. Ўқув қўлланма. ТДИУ.
359-
бет.
Шарифхўжаев
М., Абдуллаев Ё. (2001) Менежмент / Дарслик. Т:. –
“Ўқитувчи”, 404
-
бет
.