Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar
www.e-itt.uz
310
МАҲАЛЛА ҲУДУДИДА КАМБАҒАЛЛИКНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ
И.ф.д., профессор
Беркинов Бозорбой Беркинович
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Аннотация.
Ўзбекистонда кейинги йилларда камбағалликни қисқартириш ва уни
босқичма
-
босқич бартараф этишнинг илмий ҳамда амалий муаммоларини ўрганишга
эътибор янада ортмоқда. Бундай ҳаракат мамлакатимиз бош таянч нуқтаси бўлган
маҳалла ҳудудида ўта долзарб ва муҳим ижтимоий
-
иқтисодий аҳамиятга эга
ҳисобланади. Шуларни ҳисобга олиб, мақолада хорижий давлатлар ҳамда
мамлакатимизда тўпланган илмий
-
амалий натижалар таҳлили асосида маҳалла
ҳудудида камбағалликни бартараф этишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб
чиқилган
.
Калит сўзлар:
маҳалла, социология, камбағаллик, қашшоқлик, шахс, оила, маҳалла
еттилиги, маҳалла уюшмаси, маҳалла бюджети, ишсизлик, бандлик, яшаш минимуми,
истеъмол саватчаси.
ПУТИ ЛИКВИДАЦИИ БЕДНОСТИ НА ТЕРРИТОРИИ МАХАЛЛИ
Д.э.н., профессор
Беркинов Бозорбой Беркинович
Ташкентский государственный экономический университет
Аннотация.
В последние годы в Узбекистане все больше внимания уделяется
изучению научных и практических проблем сокращения бедности и ее постепенной
ликвидации. Такие действия считается чрезвычайно актуальной и важной в социально
-
экономическом отношении на территории
махалли, которая является главной опорной
точкой нашей страны. Учитывая это, в статье на основе анализа научных и
практических результатов, полученных в зарубежных странах и в нашей стране,
разработаны предложения и рекомендации, направленные на ликвидацию бедности в
махалле.
Ключевые слова:
махалла, социология, бедность, личность, семья, махаллинская
семерка, махаллинская ассоциация, махаллинский бюджет, безработица, занятость,
прожиточный минимум, потребительская корзина.
WAYS TO ELIMINATE POVERTY IN THE TERRITORY OF MAHALLA
Doctor of economics, professor
Berkinov Bozorboy Berkinovich
Tashkent State University of Economics
Annotation.
In recent years, more and more attention has been paid in Uzbekistan to the
study of scientific and practical problems of poverty reduction and its gradual elimination. Such
actions are considered extremely relevant and important in socio-economic terms in the territory
of the mahalla, which is the main support point of our country. Taking this into account, the article,
based on an analysis of scientific and practical results obtained in foreign countries and in our
country, develops proposals and recommendations aimed at eliminating poverty in the mahalla.
Key words:
mahalla, sociology, poverty, personality, family, mahalla seven, mahalla
association, mahalla budget, unemployment, employment, subsistence level, consumer basket.
I SON - YANVAR, 2024
UO‘
K: 369.011.4
310-317
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar
www.e-itt.uz
311
Кириш.
Ўзбекистонда Ҳаракатлар стратегиясидан –
Тараққиёт стратегияси сари қўйилган
стратегик қадамлар аҳоли фаровонлигини оширишга жиддий имкониятлар яратди. Бу
мамлакатимизда ишсизликни камайтириш ва камбағалликни қисқартиришга ижобий
таъсир кўрсатмоқда. Аҳолининг бандлик даражаси 2022 йилда 2021 йилга нисбатан 0,2
ф.б. ошди, камбағаллик даражаси эса шу даврда 17,0% дан 14,1 фоизга қисқаришига
эришилди
97
.
Шу билан бир вақтда, давлатимиз раҳбари Фармон ва қарорларига биноан
“Маҳалла еттилиги” тизими ишлашини кучайтириш, “Маҳаллалар уюшмаси”,
“Маҳаллани қўллаб
-
қувватлаш бўйича республика кенгаши”ни ташкил этиш, барча
туман ва шаҳарларда “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилди (Фармон, 2023). Ушбу
қабул
қилинган янги вазифалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24
декабрдаги Фармонида кўзда тутилган ва унга мувофиқ Ўзбекистон маҳаллалари
уюшмасининг маълумотларига кўра, 2024 йил январь ҳолатига кўра “Маҳалла
уюшмаси” 9442 дан ортиқ маҳаллаларни бирлаштиради
98
. Уюшмада ҳар бир фуқаро
оиласининг келажаги ва мустақил молиявий таъминоти, мулкига жавобгар бўлишини
таъминлаш, маҳалла муаммоларини ўз вақтида сифатли ҳал қилиш ва бошқа ижтимоий
-
иқтисодий масалалар белгиланган. Уларни самарали ечимини топиш маҳаллада
камбағалликни босқичма
-
босқич қисқартириш ва уни бартараф этишга кўмаклашади.
Юқорида таъкидланганларни инобатга олганда, республикада камбағаллик
қисқаришининг рўёбга чиқиши айни ҳақиқатга айланди. Ушбу йўналишдаги кейинги
мақсад, бизнинг фикримизча, ушбу муаммони тўлиқ бартараф қилиш ҳисобланади
.
Бунга мамлакатимизда шаклланган ривожланишнинг стратегик мақсадлари ҳамда буни
амалга оширишда эришилган ютуқлар асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. Шуни
ҳисобга олганда, маҳалла миқёсида камбағал оиланинг аниқ суръатини яратиш ва уни
“даволаш”га иқтисодий
-
ижтимоий ташхис қўйиш зарур. Бунинг учун камбағаллик ва
уни бартараф этишга конструктив ёндашувларни асослаш талаб қилинади.
Адабиётлар шарҳи
.
Дунё мамлакатларида аҳолининг маълум бир қисми камбағал ва қашшоқ яшаши,
уларни қисқартириш ёки бартараф этиш йўллари олимлар, мутахассислар, давлат
арбоблари томонидан ўрганиб келинади. Давлатларнинг иқтисодий жиҳатдан кескин
ривожланиши ёки инқирозга учраши камбағаллик чегараси ўзгаришига олиб келади.
Шу боис аҳоли камбағаллиги ёки қашшоқлиги мураккаб муаммо сифатида ўрганилиб,
тадқиқотчиларнинг доимий диққат марказида бўлиб келган.
Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш –
тадбиркорлик ва профессионал
таълимни ривожлантириш чоралари орқали амалга ошириш белгиланган
99
. Хорижий
мамлакатлар илмий адабиётларида камбағалларни дастлаб социологлар
(
Конт
, 2011;
Спенсер
, 2012)
яшаши учун зарур пули йўқ кишилар сифатида талқин қилган.
Кейинчалик, ушбу тушунчага аниқлик киритилиб
100
, камбағаллар учун “яшаш
минимуми” атамаси жорий этилган ва ундан энг кам меҳнат ҳақини тўлашда
фойдаланилган. Камбағаллик тушунчасининг кенгроқ таърифи 1985 йилда Бирлашган
Миллатлар Ташкилоти (БМТ) томонидан изоҳлаб берилган
(
Сен
, 1985)
. Ушбу таърифга
кўра, маълум бир давлатда яшовчи шахс, оила, шахслар гуруҳи камбағаллар қаторига
киритилган, қайсиким улар маблағлари жуда чекланган бўлганлиги боис, энг
кам талаб
бўйича ҳам камбағал ўз ҳаёт тарзини амалга оширишга имконият бермайди.
97
Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотлари. 2023 йил.
https://www.gazeta.uz/ru/2023/09/27/mahalla-7/.
https://uza.uz/ru/posts-bednost-chezer-razvitie-p-27-02-2020.
100
Конвенция МОТ № 117.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar
www.e-itt.uz
312
Камбағаллик муаммоси россиялик олимлардан Римошевская, Мигранова
(2016)
тадқиқотларида кенг ўрганилган. Улар ишида минимал истеъмол бюджетининг
назарий жиҳатлари асослаб берилган ва бу кейинчалик “истеъмол саватчаси”
тушунчаси билан тўлдирилган
(
Андреева, Бычков
, 2016)
. Бозор ислоҳотлари
чуқурлашуви билан камбағалликни аниқлашда “яшаш минимуми”ни ўртача аҳоли
даромади кўрсаткичи билан таққослаш ёндашуви асосланган
(Townsend, 1987)
. Ушбу
ёндашув камбағалликни аниқлашда асосий усул сифатида ҳозирги вақтда ҳам
қўлланилади.
Ўзбекистонда
камбағалликни
қисқартиришнинг
илмий
-
методологик
ёндашувлари Абдурахманова, Ғойибназаров, Қурбонов
(2021)
, Хакимов
(2020),
шунингдек, камбағалликни қисқартиришнинг амалий воситалари Рахмонов
(2021),
Калонов
(2021),
Восиқов
(2021)
ва бошқа тадқиқотчиларнинг ишларида кўриб
чиқилган. Ушбу муаллифлар таклифлари маҳалла ҳудудида камбағалликни
қисқартириш ва аҳолини ижтимоий
-
иқтисодий қўллаб
-
қувватлаш чора
-
тадбирларини
ишлаб чиқишда муҳим услубий асос бўлиши мумкин. Улар камбағалликни келтириб
чиқарувчи социал ҳамда иқтисодий омиллар ва сабабларни таҳлил қилишган. Умуман
олганда мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш билан боғлиқ муаммолар
дастлаб хорижий давлатларда эътироф этилган йўллар ва усуллар орқали ечилишига
катта эътибор қаратилган. Ҳозирги босқичда эса давлатимизда бунга тизимли
ёндашиш, яъни социологик меъзонлар билан бирга иқтисодий омиллар ва меъзонларни
кенгроқ ҳаётга киритиш, айниқса, буни маҳаллалар ҳудудида амалга киритиш муҳим
ҳисобланади.
Тадқиқот методологияси.
Ўзбекистон Республикасининг маҳалла ва оилаларни ижтимоий
-
иқтисодий
ривожлантириш, аҳоли бандлигини ошириш ҳамда камбағалликни қисқартириш
тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари тадқиқот методологиясини ташкил этади.
Шунингдек, тадқиқотда “яшаш минимуми”, “истеъмол савати” каби механизмлар
орқали камбағалликни қисқартириш усуллари қўлланилади. Маҳалла ҳудудида
бандликни ошириш ва
маҳалла ҳудудида камбағалликни ўлчаш учун фойдаланадиган
ахборотлар базаси платформалари ишлаб чиқилди. Улардан фойдаланиб камбағаллик
чегараси аниқланади.
Таҳлил ва натижалар
муҳокамаси
.
“Ўзбекистон –
2030” стратегиясида мамлакатимизда 2026 йилга қадар
камбағалликни 2022 йилга нисбатан 2 баробарга, 2030 йилга қадар эса кескин
қисқартириш, меҳнатга лаёқатли аҳолини барқарор ва самарали бандлигини
таъминлаш орқали ишсизлик даражасини 7 фоизгача пасайтириш кўзда тутилган.
Шунингдек, республикамизда камбағалликка тушиш хавфи мавжуд бўлган 4,5 миллион
аҳоли даромадини ошириш мақсадига эришиш белгиланган. Ушбу мақсадларга
эришишнинг давлатимизда нафақат қатъий белгиланган ташкилий –
иқтисодий
асослари, балки мустаҳкам пойдевори ҳам мавжуд.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, мамлакатимизда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) 2022
йилда 888,3 триллион сўмга тенг бўлган. Бу 2017 йилга нисбатан қарийб 3 мартага кўп.
Шу даврда ҳар йилда республикада ўртача 524,2 триллион сўм ЯИМ ишлаб чиқарилган.
Аҳоли жон бошига реал ЯИМнинг йиллик
ўсиш суръати 2017 йилда 2,7 фоиз, 2020 йилда
эса 3,5 фоизга тенг бўлган. Шу даврда ҳар бир банд кишига ишлаб чиқилган ЯИМ ўсиши
2,7 фоиздан 4,1 фоизни ташкил қилган.
Аҳоли жон бошига ўзлаштирилган инвестициялар 2022 йилда 7,5 млн. сўм бўлган,
бу 2017 йилга нисбатан 3,4 мартага кўп
ҳисобланади. Шу даврда аҳоли жон бошига реал
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar
www.e-itt.uz
313
ялпи даромад қарийб 16 млн. сўм бўлган, бу 2017 йил билан солиштирганда 2,4 мартага
кўп.
Ушбу статистик таҳлил кўрсатадики, мамлакатимизда ЯИМ, аҳоли жон бошига
киритилган инвестициялар ва реал даромаднинг ўсиш суръатлари камбағаллик
даражасини пасайишига ҳам олиб келган. Ва бу юқорида кўрсатганимиздек, 17 фоиздан
14,1 фоизга тенг бўлди. Ушбу силжишлар мамлакатимизда камбағалликни кескин
бартараф этиш имкониятлари юқори эканлигидан далолат беради. Шуни ҳисобга
олганда, камбағалликни бартараф этиш маҳалла ҳудудидан бошлашниши самарали йўл
ҳисобланади. Камбағал, моддий ва маънавий қўллаб
-
қувватлашга муҳтож аҳоли сони
айнан маҳаллада аниқроқ маълум бўлади. Шу туфайли, 2023 йил 21 декабрда
Ўзбекистон Президенти қабул қилган Фармон аҳоли муаммоларини ечишда асосий
аҳамиятга эга ҳисобланади
(
Фармон
, 2023).
Аҳоли таркибидаги камбағаллар қаторига якка яшовчи шахс, оила ва улар
гуруҳлари киради. Камбағаллар шаҳар ва қишлоқ маҳаллалар тоифасини ташкил
қилади. Улар даромадлари ва харажатлари ҳажми ва таркиби бир
-
биридан фарқ қилади.
Буни маҳаллада камбағаллик даражасини баҳолашда ҳисобга олиш лозим. Шу билан
бирга, маҳаллада камбағалликни таҳлил қилишда камбағал ва камбағал бўлмаган
оилалар нисбатини аниқ билиш зарур. Аммо ҳозиргача маҳаллада камбағаллик
чегарасини аниқ белгилаш меъзони мавжуд эмас.
Маҳаллада ушбу чегарани аниқлаш учун турли омиллар таҳлил қилиниши лозим.
Маҳаллада аҳолининг уй
-
жойи, шахсий транспорти, маиший ускуналари, молиявий ва
материал ҳолати, шунингдек, маҳалла фуқаросини иш билан бандлиги, шаҳар ёки
қишлоқ бўйича истеъмол товарлари чакана баҳоси ўзгариши, ижтимоий алоқаларда
узилиш йўқлиги, ўқитиш жараёнларининг узлуксизлиги, фуқаролар соғлиғи муҳим
ҳисобланади. Маҳаллада камбағалликни олдини олиш, унинг истиқболини прогноз
қилиш, фавқулодда янги стратегик ечимларни топишга имкониятлар беради. Шуларни
инобатга олиб, биз маҳалла ҳудудида яшовчи аҳолини ахборот базаси платформасини
яратиш, ундан маҳалла ривожланиши даражасига қараб, камбағаллар, ишсизлар, давлат
томонидан ижтимоий қўллаб
-
қувватлашга зарур бўлган фуқаролар таркиби ҳамда
сонини аниқ ҳисобини олишда фойдаланиш мумкин бўлади.
Ўзбекистонда ҳозирги кунда 9442 та маҳалла (кичик географик ҳудуд) фаолият
юритмоқда. Уларнинг энг кўпи Самарқанд (1126 та), Фарғона (1062 та), Тошкент (1020
та), Андижон (887 та), Қашқадарё (813 та) ва энг ками Жиззах (299 та), Сирдарё (236 та)
ва Навоий (330 та) вилоятларида жойлашган. Тошкент шаҳрида 579 та маҳалла мавжуд.
Мамлакатимизда 2022
йилда аҳоли жон бошига умумий даромад 17807,3 минг
сўмни, ўртача номинал иш ҳақи 3204301,4 минг сўмни, аҳоли бандлик даражаси 67,2
фоизни ташкил этди. Ушбу кўрсаткичлар 2021 йилга нисбатан мос равишда 20,5 ва 20,4
фоизга; 0,3 ф.бандига ошган. Ушбу ўсиш даражалари Бухоро, Навоий, Тошкент
вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида юқори бўлган. Республикамизда саноат; ташиш ва
сақлаш; ахборот ва алоқа; молия ва суғурта тармоқларида ўртача номинал иш ҳақи ўсиб
бориш тенденциясини сақлаб қолмоқда.
Ўзбекистонда Жаҳон банки маълумотларига
кўра, камбағалликнинг энг юқори
даражаси Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Андижон вилоятлари ва Қорақалпоғистон
Республикасида кузатилган. Таъкидлаш мумкинки, мамлкатимиз шаҳар ва туманларида
камбағал аҳоли 12
-
15 фоизни ёки 4
-
5 млн. кишини ташкил этади (1
-
жадвал). Камбағал
оиланинг кунлик тушуми 10
-
15 минг сўмга (2020 йил) тенг.
Ушбу жадвал маълумотлари мамлакатимизда камбағаллик Covid
-
19 юқори
босқичга чиқиб дунё аҳолисига катта ижтимоий
-
иқтисодий зарар келтирган даврга мос
келади. Шуни эътиборга олганда, камбағалликни ҳозирги даврда кескин қисқартириш
ва уни кейинги йилларда бартараф этишга Ўзбекистон ҳукумати тизимли ёндашмоқда.
Бунинг учун републикамизда зарурий қонунчилик базаси яратилди. Улар негизида
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar
www.e-itt.uz
314
бугунги кунда Президент Фармони билан аҳоли муаммоларини ечиш учун бирламчи
бўғин сифатида жамиятда маҳалла институтини ролини тубдан оширишга қаратилган
устувор вазифалар белгилаб берилди. Юқорида таъкидлаганимиздек, Ўзбекистонда
маҳаллалар уюшмаси ва унинг фаолият юритишини тартибга солувчи бошқа бир қатор
тузилмалар ташкил этилди
101
.
1-
жaдвaл
Ўзбeкистон Peспyбликaсидa кaмбaғaллик дapaжaсини кўpсaтyвчи
мaълyмотлap
102
Ўзбекистонда Жaҳон бaнки ҳисоблapигa кўpa
кaмбaғaл aҳоли –
12-15%
ёки 4
-
5 млн. киши. Кyнлик тyшyми 10
-
13 минг сўм
Кaмбaғaл
aҳолининг ўpтaчaдaн пaст тaъминлaнгaнлик дapaжaси
o
Компютep –
12 бapобapгa
o
Шaхсий мaшинa –
11 бapобapгa
o
Кондиционep –
8 бapобapгa
o
Чaнгютгич –
4 бapобapгa
o
Киp ювиш мaшинaлapи –
4 бapобapгa
o
Мyзлaтгич –
2 бapобapгa
o
Тeлeвизоp вa yяли aлоқa воситaлapи –
1,5
бapобapгa кaм
Ўлчaш yсyллapи бўйичa кaмбaғaллик
1.
Биpинчи yсyлдa (озиқлaнишгa aсослaнгaн) –
11,4 %
2.
Иккинчи yсyл –
кyнигa 5,5 доллap ёки 36,6 %; 3,6 доллap дeб олинсa –
9,6%
Кaм тaъминлaнгaн оилaлapнинг ўpтaчa сони –
7 киши.
Оилa бошлиғининг ўpтaчa ёши –
50 ёш (олий мaълyмотгa эгa
эмaс). Шyндaн:
-
ишсиз оилa бошлиғи –
11 %;
-
олий мaълyмотгa эгa эмaс –
93 %;
-
ўpтa мaҳсyс мaълyмотли –
44 %;
-
доимий иш жойигa эгa эмaс –
43 %;
-
мapкaзий иситиш тизимисиз –
93 %;
-
мapкaзий кaнaлизaция тизимисиз –
96 %;
-
мapкaзий сyв тaъминотисиз –
66 %;
Жaҳон бaнкининг тaққослaшлapидa фойдaлaниш yчyн кaмбaғaлликнинг
хaлқapо ўлчaмлapи. Дaстлaб бeлгилaнгaн:
a)
1 кyнгa 1 AҚШ доллapи –
ўтa кaмбaғaл (қaшшоқ )
b)
1 кyнгa 2 AҚШ доллapи –
кaмбaғaллик чизиғи
Ҳозиp бeлгилaнгaн:
a)
1 кyнгa 1,25 AҚШ доллapи ;
b)
1 кyнгa 2,5 AҚШ доллapи;
Aйpим дaвлaтлapдa:
a) 1 кyнгa 3,2 AҚШ доллapи
b
) 1 кyнгa 5,5 AҚШ доллapи
Ушбу тузилмаларга юклатилган вазифалар негизида “Маҳалла еттилиги”
тизимининг бевосита иштирокида аҳолини иш билан банд қилиш орқали уларни
камбағалликдан чиқаришнинг марказий масалаларидан бири сифатида кун тартибига
қўйилган. Дарҳақиқат, бу маҳалла аҳолисини тўлиқ иш билан таъминлаш билан бирга,
камбағаллар даромадини кўтаришга ҳам имкон беради. Бу камбағаллар сони
https://www.gazeta.uz/ru/2023/09/27/mahalla-7/
–
ЎзР Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги расмий Веб
-
сайти мaълyмотлap aсосидa
мyaллиф томонидaн тyзилгaн.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar
www.e-itt.uz
315
камайишига олиб келади. Шуларни
ҳисобга олиб, биз маҳалла ҳудудида бандликни
таъминлаш ҳамда камбағалликни босқичма–босқич бартараф этиш ҳисобларини амалга
оширишнинг ахборотлар базаси платформасини шакллантиришга ҳаракат қилдик.
Платформа биринчи навбатда мамлакатимизда ҳар бир маҳалланинг аниқ
чегараси белгиланганлигини ҳисобга олиб
103
, маҳалла ҳудудида мавжуд ер ресурслари,
у ерда яшовчи аҳоли ва асосий фондлар таркиби бўйича шакллантирилади. Иккинчи
ўринда, маҳалладаги ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилма объектлари таркиби
аниқланади. Кейинги учинчи босқичда аҳоли даромади ва харажатлари кўрсаткичлари
тизими ахборотлари базаси, шунингдек, молиявий фондлар таркиби аниқланди.
Қуйидаги
2-
жадвалга киритилган индикаторлар ва улар кўрсаткичлари бўйича
маҳалла миқёсида алоҳида –
алоҳида рақамли
ишчи матрицалар тузилади ва улар
асосида ҳисоб
-
китоблар қилиш алгоритмлари ва дастурий воситалар ишлаб чиқилади.
2-
жадвал
Маҳалла ҳудудида бандликни таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришнинг
ахборотлар базаси платформасини яратиш индикаторлар тизими
104
Асосий
индикаторлар
Индикаторлар таркиби ва улар ахборот базаси
Ер ресурслари
Маҳалла паспорти бўйича ер ресурслари, аҳоли яшовчи ерлар,
ижтимоий объектлар ерлари, деҳқончилик, чорвачилик ва
бошқа мақсадлар учун фойдаланиладиган ерлар, бўш ерлар,
маҳалла фуқаролар йиғини бўйича ер майдони, давлат ер
кадастрида белгиланган ҳолда ЎзР Ер кодекси талаблари
асосида фойдаланади ва баҳоланади
Аҳоли
Маҳалланинг умумий аҳолиси сони, уларнинг асосий
демографик кўрсаткичлари, алоҳида шаҳар, қишлоқ аҳолиси,
меҳнатга яроқлилар, ёш таркиби бўйича бўлиниши, меҳнат
ресурслари, бандлар, ишсизлар ва бошқа тоифадаги аҳоли
таркиби ҳамда сони
Асосий фондлар
Уй
-
жой, шахсий транспорт, оиланинг маиший ускуналари,
техникалар, газ
-
сув
-
электр энергия таъминоти асбоб
-
ускуналари, молхона, омборхона, йўллар мавжудлиги
Ижтимоий ва ишлаб
чиқариш
инфратузилмаси
Мактаб, касалхона,
поликлиника, маданий ҳордиқ чиқариш
жойлари, маънавий
-
маърифий воситалар, томорқа ери, чорва
моллари, иссиқхона, кичик корхоналар
Аҳоли яшашининг
молиявий
манбалари
Маҳаллада яшовчи аҳолининг ойлик, йиллик даромади ва
харажатлари, уларнинг манбалари, давлат нафақалари,
камбағал ва кам таъминланган маҳалла аҳолисини моддий
қўллаб
-
қувватлашга ажратиладиган маблағлар ҳажми,
хорижий субсидиялар
Маҳалла ҳудуди аҳолисининг демографик кўрсаткичлари ва улар ахборотлар
базаси платформаси ишлаб чиқилади (1
-
расм). Ушбу платформа ахборотлари маҳаллада
аҳоли сони, бандлиги (банд эмаслиги), камбағаллик даражасини белгилашда иштирок
этувчи бошқа демографик кўрсаткичларни ҳисоблаш имкониятини беради (1
-
расм).
Бунда аҳолининг туман ёки вилоят учун белгиланган “истеъмол савати” ва “яшаш
минимуми”нинг натурал ва пул кўринишидаги қийматини ҳисоблаш талаб этилади.
https://www.norma.uz/novoe v zakonodatelstve/dlya resheniya socialno-ekonomicheskih problem mahhalley
sozdayutsya fondy? ysclid= 119d426lfc423824475
104
муаллиф ишланмаси
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar
www.e-itt.uz
316
Жами
аҳоли
t
t
t
t
t
0-4
t
11
t
12
t
13
t
14
t
15
5-7
t
21
t
22
t
23
t
24
t
25
8-9
t
31
t
32
t
33
t
34
t
35
10-14
t
41
t
42
t
43
t
44
t
45
15-19
t
51
t
52
t
53
t
54
t
55
...
…
...
...
...
...
65-69 t
141
t
142
t
143
t
144
t
145
70>
t
151
t
152
t
153
t
154
t
155
1-
расм. Маҳалла аҳолисининг асосий кўрсаткичларининг ахборот базаси
платформаси
105
Камбағалликни қисқартиришга таъсир этувчи ер ресурслари, асосий фондлар
ҳажми, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмалари, аҳоли даромадлари,
харажатлари ва бошқа молиявий манбалар ахборот базаси платформалари ҳам 1
-
расмда
келтирилган кўринишда шакллантирилади ва улар бир неча ўзаро боғлиқ босқичларни
ўз ичига олади. Платформа маълумотлари маҳаллада бандлик ҳамда камбағалликни
қисқартириш алгоритмлари асосида уларни рақамлаштириш жараёни амалга
оширилади.
Хулоса ва таклифлар.
1. Янги Ўзбекистон стратегиясида аҳолини босқичма
-
босқич самарали бандлигини
таъминлаш йўли билан камбағалликни қисқартириш сиёсати олиб борилмоқда. Буни
105
муаллиф ишланмаси
Кўрсаткичлар
202
0
202
1
202
2
Доимий аҳоли сони
Ј
11
Ј
12
Ј
13
Шаҳар аҳолиси
Ј
21
Ј
22
Ј
23
Қишлоқ
аҳолиси
Ј
31
Ј
32
Ј
33
Меҳнатга
яроқликдан кичик
ёшдагилар
Ј
41
Ј
42
Ј
43
Меҳнатга яроқли
ёшдагилар
Ј
51
Ј
52
Ј
53
Меҳнатга яроқли
ёшдан катталар
Ј
61
Ј
62
Ј
63
Туғилганлар сони
Ј
71
Ј
72
Ј
73
Ўлганлар сони
Ј
81
Ј
82
Ј
83
Аҳоли табиий ўсиши
Ј
91
Ј
92
Ј
93
Аҳоли миграцияси
Ј
100
Ј
101
Ј
102
Туғилгандан
кутилаётган ўсиш
Ј
110
Ј
111
Ј
112
аёллар
Ј
121
Ј
122
Ј
123
эркаклар
Ј
131
Ј
132
Ј
133
Иқтисодий фаол аҳоли
Иқтисодиётда бандлар
Давлат секторида бандлар
Нодавлат секторида бандлар
Аҳолини жами даромадлари,
харажатлари ва улар таркиби
Иқтисодиёт тармоқларида
бандлар
Нафақа ва ижтимоий тўловлар
олувчи фуқаролар сони
Меҳнат ресурслари ва бандлар
Аҳоли ҳаёт даражаси
(∑ Ј
1𝑖
𝑖
= ∑ Ј
2𝑖
𝑖
) + ∑ Ј
3𝑖
𝑖
; ∑ Ј
1𝑖
𝑖
: ∑ 𝑡 = ∑ Ј
1
𝑖
; ∑ 𝑡
𝑖
𝑖
; ∑ 𝐵
Ј
𝑡
Маҳалла аҳолисининг асосий
демографик кўрсаткичлари
Аҳоли ёши таркиби бўйича
тақсимоти
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil yanvar
www.e-itt.uz
317
хорижий мамлакатлар, шунингдек, давлатимизда тўпланган ижобий тажрибалардан
кўриш мумкин.
2. Таҳлиллар кўрсатадики, камбағаллик муаммоси, айниқса уни ўрганиш
объектлари –
йирик ва ўрта камбағал ҳудудлар аҳоли гуруҳлари ўртасида асосан
социологлар
томонидан ўтказилган, натижалари тўғридан
-
тўғри шахслар ва улар
ижтимоий ҳолати реал кўрсаткичлардан фарқи
катта.
3. Ахборотни йиғиш, сақлаш, узатиш ва улар базаларини яратиш тезлашган даврда
камбағалликнинг таҳлили ва унинг кўрсаткичлари ўзгаришини прогноз қилиш
вазифаларини кичик ҳудудлар миқёсида Интернет тизими орқали амалга ошириш ва
уларни амалиётга киритиш мумкин.
4. Ҳозирги кунда маҳалла тизимининг ривожланиши ва уни бошқаришга ҳукумат
томонидан жуда катта эътибор қаратилиши камбағалликни қисқартиришнинг кичик
ҳудуд сифатида маҳаллани ахборотлар базаси платформасини ишлаб чиқиш ва уни
рақамлаштириш ҳар бир туман амалиётига жорий этиш механизмини ишлаб чиқиш
зарур.
5. Тадқиқотда маҳалла ҳудудида камбағаллар, кам таъминланган оилалар,
ишсизлар сони бўйича ахборотлар базаси платформалари индикаторлари ва улар
кўрсаткичлари таркиби таклиф қилинди.
6. Маҳаллалар аҳолисининг эркин танлови асосида узоқ муддатли ер ижараси
ҳамда беш йиллик давлат гранти билан деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотларини
етиштириш, қайта ишлаш, саноат товарларини ишлаб чиқариш, уларни ички ва ташқи
бозорларда сотиш учун кичик, ўрта ва йирик ҳудудлар атрофида агросаноат
кластерлари гуруҳларини ташкил қилиш ва ривожлантириш учун ишсиз, камбағал ва
кам таъминланганларни кенг жалб
қилиш иқтисодий тараққиёт барқарорлигини
таъминлайди.
Адабиётлар /
Литература/Reference:
Townsend P. (1987) Deprivation // Journal of Social Policy. VOL.16. Part 2.
Абдурахманова Г.К., Гойипназаров С.Б., Курбонов С.П.
(2021)
Сокрашение бедности:
возможности, действие и результаты / Монография. –
Т.: «Инноваицон ривожланиш
нашриёти –
матбаа уйи», 164 стр.
Андреева Е.И., Бычков Д.Г.
(2016)
Некоторые уроки борьбы с бедностью и
социальным неравенством сегодня// проблемы современной науки и образования.
-
№30
(72).
–
С. 60
-64,
Восиқов У. (2021) Камбағаллик: сабаблари ва уни қисқартириш воситалари//
“Халқаро молия ва ҳисоби”, № 31.
Калонов М. (2021) Камбағалликни қисқартириш: имконият ва ҳаракатлар қандай
натижа беради? “Халқ сўзи”, 30
-
сони. феврал.
Конт О.
(2011)
Общий обзор позитивизма. –
Москва,
-
296 бет.
Рахмонов Д.А. (2021) Камбағаллик –
макроиқтисодий барқарорликнинг долзарб
муаммоси. ЎзР БМА, –
25 бет.
Римошевская Н.М., Мигранова Л.А. (2016) Социально
-
экономическое неравнество в
России// Народонаселение.
-
№3 (73). –С.17
-33.
Сен А. (1985) Бирлашган Миллатлар Ташкилоти: ресурс ёндашуви. ЕЕС,.
Спенсер Г.
(2012)
Основы социологии. –
Москва, Талаб бўйича китоб. –
414 бет.
Фармон
(2023)
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Фармони “О мерах по
кординальному повышению роли института махалли в обществе и обеспечению его
функционирования в качестве первычного звена решения проблем населения”, № УП
-209,
2023 год 23 декабрь.
Хакимов О. (2020) Борьба с бедностью начинается с мест. Экономическое обозрение
№11 (250).
