Авторы

  • Чарос Джаббарова

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.44844

Ключевые слова:

обязательство долгосрочное и текущее обязательство явное обязательство неявное обязательство оцененное обязательство

Аннотация

В данной статье представлены исследования по вопросам признания и оценки обязательств, в том числе признания оцененных обязательств, оценке и отражению оцененных обязательств в бухгалтерском учете, по результатам исследования сформулированы выводы.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

345



МАЖБУРИЯТЛАРНИ ТАН ОЛИШНИНГ АЙРИМ ЖИҲАТЛАРИ

Жаббарова Чарос Аминовна

Солиқ қўмитаси

ҳузуридаги Фискал институт

Аннотация.

Ушбу мақолада мажбуриятларни тан олиш ва баҳолаш масалалари,

жумладан,

баҳоланган

мажбуриятларни тан олиш, баҳолаш ва бухгалтерия ҳисобида акс

эттириш бўйича ўрганишлар келтирилган, ўрганиш натижаларига кўра хулосалар
шакллантирилган.

Калит сўзлар:

мажбурият, узоқ муддатли ва жорий мажбурият, аниқ мажбурият,

ноаниқ мажбурият,

баҳоланган мажбурият, шартли мажбурият.

НЕКОТОРЫЕ АСПЕКТЫ ПРИЗНАНИЯ ОБЯЗАТЕЛЬСТВ

Джаббарова Чарос Аминовна

Фискальный Институт при Налоговом Комитете

Аннотация.

В данной статье представлены исследования по вопросам признания

и оценки обязательств, в том числе признания оцененных обязательств, оценке и

отражению оцененных обязательств в бухгалтерском учете, по результатам

исследования сформулированы выводы.

Ключевые слова:

обязательство, долгосрочное и текущее обязательство, явное

обязательство, неявное обязательство, оцененное обязательство, условное

обязательство.

SOME ASPECTS OF THE RECOGNITION OF OBLIGATIONS

Jabbarova Charos Aminovna

Fiscal Institute under Taxation Committee

Abstract.

This article dedicates to research the recognition and valuation of liabilities,

including the recognition, valuation and reflection of assessed liabilities in accounting and

conclusions are formulated based on the results of the study.

Key words:

obligation, long-term and current obligation, explicit obligation, indefinite

obligation, estimated obligation, conditional obligation.

Кириш.

Мамлакатимизда олиб борилган барча соҳалардаги ислоҳотлар пировард

натижасида ривожланган хорижий мамлакатлар билан алоқасининг мустаҳкамланиши,

унинг натижасида эса, инвесторлар ва бошқа ахборотдан фойдаланувчилар билан ягона

ҳисоб тили асосида сўзлашиш имконини берувчи халқаро стандартларни қабул қилиш

зарурияти пайдо бўлди. Бундай заруриятнинг дастлабки ечими эса, бевосита
бухгалтерия ҳисобини юритиш соҳасида халқаро стандартларни жорий қилишга

қаратилган меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатнинг қабул қилиниши билан ўз ечимини топди.

I SON - YANVAR, 2024

UO‘K:

657.372.01

345-351


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

346


Яъни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил

24 февралдаги

“Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар

тўғрисида”ги ПҚ

-4611-

сон Қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш борасида

барча ташкилий масалалар батафсил келтирилиб, унинг ижро қилиниши бевосита
субъектларни халқаро стандартларга ўтишига замин яратади.

Шу боис, ушбу қарорда берилган вазифаларнинг ўз муддатида ижро қилиниши

мамлакатимиздаги хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисоботларини

халқаро тан олинган ҳисоб тилида шаклланиши ва ундан фойдаланувчиларнинг тўлиқ
ахборот билан таъминлашга хизмат қилади. Молиявий ҳисобот ахборотларининг тўлиқ

шаклланиши, жумладан, мажбуриятлар ва уларнинг ҳисоби билан боғлиқ

масалаларнинг ҳам ҳисоб ва ҳисоботда аниқ, тўғри ва ишончли ифодаланиши мақсадга
мувофиқ.

Айнан қарорда белгиланган халқаро стандартларга мувофиқлаштириш бўйича

белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мажбуриятларни, жумладан, баҳоланган

мажбуриятлар ва шартли мажбуриятларни ҳисобга олиш, молиявий ҳисоботда акс

эттириш ва молиявий ҳисоботда ёритиб бериш тартибини такомиллаштириш
заруриятини келтириб чиқаради. Хўжалик юритувчи субъектларда мажбуриятларга

доир аниқ ва ишончли маълумотларни шакллантириш, молиявий ҳолатини баҳолашда

баҳоланган мажбуриятлар

ва шартли мажбуриятлар

тўрисидаги тўлиқ маълумотни

шакллантириш

муҳим ҳисобланади

.

Шу сабабли, баҳоланган мажбуриятлар

ва шартли

мажбуриятларни тан олиш, баҳолаш,

ҳисобга олиш

,

молиявий ҳисоботда акс эттириш

ва

унга доир маълумотларни ёритиб бериш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири

ҳисобланади.

“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонунда (Қонун, 2016) мажбуриятлар ва

уларнинг ҳаракати билан боғлиқ хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобининг
объекти

эканлиги кўрсатиб ўтилган. Шу билан бирга, шартли активлар ва

мажбуриятлар бухгалтерия ҳисоби стандартларига мувофиқ акс эттирилиши

белгиланган. Жумладан, 21

-

сон БҲМСнинг (БҲМС, 21) 3

-

қисмида тадбиркорлик

субъектининг юридик ва

жисмоний шахслар олдидаги мажбуриятлари тўғрисидаги

ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган счётлар белгиланган бўлиб, улардан

фойдаланган ҳолда мажбуриятларни ҳисобга олиш бўйича услубий кўрсатмалар

келтириб ўтилган. Шунингдек, мажбуриятлар молиявий ҳисобот шакли бўлган

бухгалтерия балансининг пассив қисмида акс эттириш тартиби белгиланган (Қоидалар,
2022). Бундан кўринадики, миллий ҳисоб ва ҳисобот тизимимизда баҳоланган

мажбуриятлар

ва шартли мажбуриятларни алоҳида ҳисобга олиш ва молиявий

ҳисоботда

акс эттириш тартиби кўрсатиб ўтилмаган.

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини кўрадиган бўлсак, баҳоланган

мажбуриятлар

ва шартли мажбуриятларни ҳисобга олиш ва

молиявий ҳисоботларда акс

эттириш

37-

сонли “Баҳоланган мажбуриятлар, шартли мажбуриятлар

ва шартли

активлар” номли бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти (БҲХС)

(БҲХС, 37)

билан

тартибга солинади.

Ушбу халқаро стандартнинг мақсади баҳоланган мажбуриятлар,

шартли мажбуриятлар ва шартли активларга нисбатан тегишли тан олиш мезонлари ва
баҳолаш асослари қўлланилишини ҳамда фойдаланувчилар уларнинг характерини,

вақтини ва қийматини тушуниши учун изоҳларда етарлича маълумотлар ёритиб

берилишини таъминлашдан иборат эканлиги келтириб ўтилган.

Шу билан бирга 37

-

сон БҲХСда баҳоланган мажбуриятлар ва шартли

мажбуриятлар тушунчаларига таърифлар, баҳоланган мажбуриятлар билан бошқа

мажбуриятларнинг фарқли жиҳатлари, баҳоланган мажбурият билан шартли

мажбуриятларнинг ўзаро боғлиқлиги, уларни тан олиш ва баҳолаш, уларни

қўлланилиши бўйича қоидалар белгиланган. Бироқ, амалиётда айрим тадбиркорлик


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

347


субъектлари томонидан баҳоланган мажбуриятлар ва шартли мажбуриятларни
ҳисоблаш, ҳисобга олиш, молиявий ҳисоботда акс эттириш ва унга изоҳларда

маълумотларни ёритиб беришда 37

-

сон БҲХСда белгиланган қоидаларнинг тўғри

талқин қилинмаслиги натижасида ахборотдан фойдаланувчиларга уларнинг

характерини, вақтини ва қийматини тушуниши учун етарлича маълумотлар билан
таъминланмаяпди. Бу эса, уларни ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботда акс

эттириш бўйича оқилона бошқарув қарорларини қабул қилишга салбий таъсир

кўрсатмоқда.

Адабиётлар шарҳи.

Мажбуриятларни тан олиш, баҳолаш, ҳисобга олиш ва молиявий ҳисоботда акс

эттириш бўйича бир қанча тадқиқотлар олиб борилган. Жумладан, иқтисодчи олимлар
Нидлз, Андерсон ва Колдуэллар (20

02)

мажбуриятларни узоқ муддатли ва жорий

мажбуриятларга ажратган ҳолда жорий мажбуриятларни қуйидагича таснифлайди:

1. Соф аниқланган мажбуриятлар: тўланадиган счётлар, тўланадиган векселлар,

тўланадиган фоизлар, етказиб бериш, иш ҳақи бўйича тўловлар, тўланадиган

реализация солиғи, узоқ муддатли кредиторликнинг жорий қисми.

2. Баҳоланган мажбуриятлар: маҳсулот кафолатлари бўйича мажбуриятлар.

3. Шартли мажбуриятлар: суд жараёни, олинадиган вексел бўйича дисконт,

даромад солиғи бўйича маълум шартлар асосида олинадиган тўловлар (Нидлз,

Андерсон ва Колдуэлл, 2022).

Мазкур муаллифлар томонидан жорий мажбуриятларни бундай таснифланиши,

уларнинг мазмунидан келиб чиқадиган бўлсак тўғри таснифланган. Бироқ, ушбу уч

тоифа мажбуриятларнинг тўлиқ таркибини очиб бермайди.

Ушбу фикрни давоми сифатида А.Тўйчиев, мажбуриятлар халқаро

стандартларга

мувофиқ қуйидагича таснифланишини келтириб ўтади: асосий фаолият билан боғлиқ
кредиторлик қарзлар; ҳисобланган ажратмалар; олинган кредитлар ва қарзлар;

баҳоланувчи мажбуриятлар (захиралар); шартли мажбуриятлар (Туйчиев, 2011).

Тўйчиевнинг

(2011)

фикрларидаги халқаро стандартларга мувофиқ дейилган

асосий фаолият билан боғлиқ кредиторлик қарзларининг мажбуриятлар таркибига
ажратиб киритилиши, бизнинг фикримизча мунозарали. Чунки, мазкур муаллиф

мажбуриятлар таркибига асосий фаолият билан боғлиқ бўлмаган мажбуриятларни

ҳисобга олмаган. Бу эса, асосий фаолият билан боғлиқ бўлмаган кредиторлик қарзлари

мажбуриятлар ҳисобланмайдими деган саволни юзага келтиради. Шу боис, муаллиф

,

ушбу масала бўйича ҳам фикрларини билдирса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Абдусаломова ва Козимжонов

(2021)

эса, мажбуриятларни молиявий ҳисоботнинг

халқаро стандартлари асосида жорий мажбуриятлар, узоқ муддатли мажбуриятлар ва

шартли мажбуриятларга ажратган ҳолда таснифлаган (Абдусаломова ва Козимжонов,

2021).

Абдусаломова ҳам молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ҳавола берган

ҳолда мажбуриятни даври бўйича бўлинган узоқ ва қисқа муддатли мажбуриятларга

шартли мажбуриятларни қўшиб қўйган. Аслида, узоқ ва қисқа муддатлига ажратилиши

бу унинг даврига кўра, шартли мажбурият эса, у ёки бу кўринишда бўлиб, одатда

жорий мажбуриятнинг таркибига киритилади, узоқ муддатли бўлиши ҳам мумкин. Шу
боис, фикримизча, шартли мажбуриятларни узоқ ва қисқа муддатлидан алоҳида турга

ажратиб таснифлаш мунозарали ҳисобланади.

Очилов

(2022)

мажбуриятларни баҳолаш нуқтаи назаридан халқаро тажрибага

асосланиб,

уларни

аниқ

ва

ноаниқ

мажбуриятларга

ажратишни

таклиф этган.

Шунингдек, “Ноаниқ

мажбуриятлар

бухгалтерия

ҳисобида

операцион

фаолият

натижасида келгусида пайдо бўлиши мумкин бўлган ва мавҳум баҳоланадиган

мажбуриятлардир” деган ҳолда “Баҳоланадиган мажбуриятларни тан олиш учун улар

қуйидаги уч мезонга

жавоб бериши лозим:


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

348


1.

Мол етказиб берувчилар ёки харидорлар билан

олдин тузилган турли

шартномалар

натижасида

юридик

ёки

конструктив

жавобгарлик

юзага

келганда;

2.

Жавобгарликни

бажариш

учун

ўзида

иқтисодий

нафни

мужассамлаштирган

ресурсларни чиқиб кетишининг талаб этилиши 50 фоиздан юқори эҳтимоллик мавжуд

бўлганда;

3.

Жавобгарлик

қиймати

ишончли

баҳоланганда” деб таъкидлайди (Очилов, 2022).

Муаллиф,

37-

сон БҲХСда белгиланган тан олиш мезонларидан фойдаланган ҳолда

ўз фикрларини қуйидагича келтириб ўтади: “ ... биринчи

навбатда

жавобгарлик

мавжуд

ёки

мавжуд

эмаслигини

аниқлашимиз

керак,

агар,

мавжуд

бўлса,

кейинги

шарт

бажарилишини

текширамиз.

Сўнгра

кейинги

шартда

ресурсларнинг

чиқиб

кетиш

эҳтимоли 50 фоиздан юқорилигини текширамиз. Ушбу шартдан кейин

жавобгарликнинг

ишончли

баҳоланадиганлигини

билиб

олишимиз

зарур

бўлади.

Демак,

ушбу

шартлар

тўлиқ

бажарилгандан

кейин

баҳоланадиган

мажбуриятни

тан

олишимиз

ёки

шартли

мажбуриятга

ўтказишимиз

зарур

бўлади”. Унинг фикрига кўра,

юқоридаги 3 та шартга жавоб беришини кетма

-

кетликда текширган ҳолда

баҳоланадиган мажбуриятни тан олиш,

агарда тан олиш мезонларига жавоб бермаса

шартли мажбуриятлар сифатида тан олиш лозим (Очилов, 2022).

Бироқ муаллиф фикри бир томонлама бўлиб, аниқ ва ноаниқ мажбуриятларни

муддатига, сўндирилишига эътибор қаратмаган. Яъни,

ресурсларнинг

чиқиб

кетиш

эҳтимоли 50 фоиздан юқорилиги шартини текшириб, уни мажбуриятга киритиш, тан

олиш керак деб ҳисобласада, бу

шартни мажбуриятнинг даврига боғлиқ ёки боғлиқ

эмаслигига эътибор қаратмаган. Айтайлик, бундай мажбурият узоқ муддатли ёки жорий
бўлиши мумкин. Масаланинг яна бир томони борки, муаллиф томонидан ноаниқ

мажбуриятларга жавоб бера туриб, мавҳум баҳоланадиган

тушунчасини келтирган

бўлсада, муаллиф позициясига кўра унинг изоҳи келтирилмаган.

Тадқиқот методологияси.

Ушбу мақолада мажбуриятларни тан олиш ва баҳолаш масалалари

илмий

абстракция, қиёсий таҳлил усулларидан фойдаланган ҳолда ёритилган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Юқоридаги иқтисодчи олимларнинг илмий ва ўқув

-

услубий асарларидаги

мажбуриятларни таснифлаш, тан олиш ва баҳолашдаги ёндашувлари ҳам назарий, ҳам

амалий аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаган ҳолда қуйида молиявий ҳисоботнинг
халқаро стандартларига кўра баҳоланган мажбуриятлар ва шартли мажбуриятларни

тан олиш ва баҳолаш масалаларига тухталиб ўтмоқчимиз.

37-

сонли БҲХСга мувофиқ баҳоланган мажбуриятлар қуйидаги ҳолларда тан

олиниши лозим:

-

ташкилот олдинги ҳодисалар натижасида юридик ёки конструктив

жавобгарликка эга бўлганда;

-

жавобгарликни бажариш учун ўзида иқтисодий нафни мужассамлаштирган

ресурсларнинг чиқиб кетишининг талаб этилиши эҳтимоли мавжуд бўлганда;

-

жавобгарлик қиймати ишончли баҳолана олганда

(БҲХС, 37)

.

Демак, баҳоланадиган мажбуриятни тан олишда дастлаб унинг жавобгарлик

мавжудлиги баҳоланади. Шундан сўнг, жавобгарликни сўндириш учун ўзида иқтисодий

нафни мужассамлаштирган ресурсларнинг чиқиб кетиши эҳтимоли ҳам мавжуд

эканлиги ўрганилади. Бунда мавжуд жавобгарликнинг борлиги эҳтимоли бўлмаганда,
ўзида иқтисодий нафни мужассамлаштирган ресурсларнинг чиқиб кетиш эҳтимоли кам

бўлмаса баҳоланган мажбурият сифатида тан олинмайди, аммо шартли мажбурият

сифатида ёритиб берилади. Юқоридаги иккита мезонга жавоб берадиган

мажбуриятларни тан олишда фойдаланиш учун етарлича ишончли бўлган


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

349


жавобгарликнинг ҳисоб баҳосини аниқлаш лозим. Агарда жавобгарликнинг ҳисоб
баҳосини аниқлаш

имкони мавжуд бўлмаса, бундай мажбурият шартли мажбурият

сифатида молиявий ҳисоботда ёритиб берилиши лозим.

Шундай қилиб, 37

-

сон БҲХСга асосан баҳоланган мажбуриятларни тан олиш

шартларининг бажарилишини текшириш кетма

-

кетлигини қуйидагича ифодалаш

мумкин

(1-

жадвал).

1-

жадвал

Баҳоланган мажбуриятни тан олиш тартиби

114

т/

р

Тан олиш шартлари

Мажбурият сифатида тан олиш

Баҳоланган

мажбурият

Шартли

мажбурият

Мажбурият

тан

олинмайди

1.

Жавобгарлик мавжуд

Мавжуд

Мавжуд

Мавжуд

Мавжуд эмас

2.

Иқтисодий нафли ресурс чиқиб

кетиш

эҳтимоли мавжуд

Мавжуд

Мавжуд

Мавжуд

эмас

Мавжуд эмас

3.

Жавобгарлик қиймати ишончли

баҳолаш мумкин

Мумкин

Мумкин

эмас

Мумкин

Мумкин эмас

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, баҳоланган мажбуриятларни тан олиш

мезонларига риоя этилишини текширишда учинчи шарти бўлган жавобгарлик

қийматини ишончли баҳолаш мумкинлигини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга
ҳисобланади. Шу сабабли, тадбиркорлик субъектлари жавобгарлик мавжуд бўлган,

уларни бажариш учун ўзида иқтисодий нафни мужассамлаштирган ресурсларнинг

чиқиб

кетишининг юқори эҳтимолли хўжалик операциялари натижалари, шунга ўхшаш

мажбуриятларнинг бажариш тажрибаси, зарур ҳолларда мустақил экспертларнинг
хулосалари билан бирга профессионал ёндашуви (мулоҳазаси) асосида ҳисоб баҳолари

аниқланади. Бунда тадбиркорлик субъекти баҳоланган мажбурият сифатида тан

олиниши лозим бўлган суммани ишончли баҳолаш

мақсадида вазиятга қараб турли

усуллардан фойдаланиши мумкин. Албатта, тадбиркорлик субъекти бундай
баҳолашнинг асослилигини

тасдиқловчи

ҳужжатли

далилларни тақдим этади.

Баҳоланган мажбурият сифатида тан олиниши лозим бўлган суммани аниқлашда

“Кутилаётган қиймат” усули ёрдамида ҳисоблаш ва ҳисобга олиш билан боғлиқ
фикримизни қуйидаги шартли амалий вазиятлар асосида тушунтириб бериш орқали

кўрсатиб ўтмоқчимиз:

1.

Ишлаб чиқариш корхонаси ўз маҳсулотларини 1 йил муддатга кафолат бериш

орқали реализация қилади. Унга кўра, мазкур кафолат муддати давомида ҳар қандай

ишлаб чиқаришга оид нуқсонлар аниқланганда, уларни бартараф этиш харажатлари

тўлиқ қоплаб берилади.

Корхонанинг бу борада тўплаган тажрибаси, экспертларнинг хулосалари асосида

корхона раҳбариятининг мулоҳазаси кўра, барча сотилган маҳсулотларда нуқсонлар

аниқланса, ушбу маҳсулотларни таъмирлаш харажатлари 50

000

000 сўмни ташкил

қилади. Шунингдек, корхона раҳбариятининг ёндашувига кўра ҳисобот даврида
харидорларга сотилган маҳсулотларнинг 10 фоизида нуқсонлар бўлиши мумкин.

Мазкур вазиятда баҳоланган мажбуриятларнинг ҳисоб баҳоси қуйидагича

ҳисобланади ва ҳисобга олинади:

1) Баҳоланган мажбуриятнинг ҳисоб баҳоси = ((0 х 90%) + (50

000

000 х 10 %)) =

5 000

000 сўм.

114

Муаллиф томонидан шакллантирилган


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

350


2) Баҳоланган мажбуриятнинг ҳисоб баҳоси бухгалтерия ҳисобда қуйидагича акс

эттирилади:

Дебет: Сотиш бўйича харажатлар –

5 000

000 сўм;

Кредит: Кафолатлар бўйича мажбуриятлар –

5 000

000 сўм.

2.

Корхона судда даъвогар ҳисобланган бошқа бир тадбиркорлик субъекти билан

суд жараёнида суд тортишувининг иштирокчиси ҳисобланади. Корхона юристи ва

экспертларнинг фикрига кўра, суд жараёнида корхона ютқазиш эҳтимоли юқори

ҳисобланади. Бунда корхонада йўқотишлар суммаси қуйидагича баҳоланди:

-

агар суд даъвогарнинг фақат асосий йўқотишларини қоплаш тўғрисида қарор

чиқарса 15

000

000 сўмга тенг бўлади;

-

агарда суд даъвогарнинг асосий йўқотишлари ва бой берилган фойдасини

қоплаш бўйича қарор чиқарса 25

000

000 сўмга тенг бўлади.

Корхона юристи ва экспертлар суд ишида юқоридаги икки ҳолат якуни

эҳтимолини 90 фоизга 10 фоиз нисбатда баҳолади. Ушбу вазиятда биринчи ҳолат

бўйича эҳтимолий йўқотиш юқори бўлсада, корхона ҳар икки ҳолатни ҳисобга олган

ҳолда баҳолайди. Бунда баҳоланган мажбуриятларнинг ҳисоб баҳоси қуйидагича

ҳисобланади ва

ҳисобга олинади:

1) Баҳоланган мажбуриятнинг ҳисоб баҳоси = ((15

000

000 х 90%) + (25

000

000 х

10 %)) = 16 000

000 сўм.

2) Баҳоланган мажбуриятнинг ҳисоб баҳоси бухгалтерия ҳисобда қуйидагича акс

эттирилади:

Дебет: Бошқа операцион харажатлар –

16 000 000

сўм;

Кредит: Суд даъволари бўйича мажбуриятлар –

16 000

000 сўм.

Хулоса ва таклифлар.

Миллий ва халқаро стандартларга мувофиқ мажбуриятларни тан олиш ва баҳолаш

бўйича олиб борилган изланишлар натижасида қуйидаги хулосалар шакллантирилди:

Ўрганишлар асосида мажбуриятларни тан олиш жавобгарлик мавжудлиги,

иқтисодий нафли ресурс чиқиб кетиш эҳтимоли мавжудлиги ҳамда жавобгарлик

қиймати ишончли баҳолаш мумкинлиги шартлар кетма

-

кетликда бажарилиши

орқали

текшириш лозим.

Мажбуриятларни ҳар қандай ҳолда, яъни, баҳоланган мажбурият ёки шартли

мажбурият сифатида тан олинишида, жавобгарлик мавжудлиги шарти бажарилиши

лозим.

Шартли мажбуриятларни тан олиш шарти бажарилганда ҳам, уларни молиявий

ҳисоботнинг иловаларида ёритиб бериш керак.

Адабиётлар /

Литература/Reference:

Абдусаломова Н.Б., Козимжонов А (2021). Қарз мажбуриятларининг вужудга

келишининг ўзига хос жиҳатлари. –Т.: “Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш

шароитида бухгалтерия ҳисоби, аудит, таҳлил ва назорат тизимларини

такомиллаштириш масалалари”мавзусидаги Республика илмий

-

амалий анжумани

материаллари тўплами. Тошкент, 2021 йил 15 октябр. 28

-

32 бетлар.

Қоидалар

(2002).

Ўзбекистон Респтубликаси Молия вазирининг 2002 йил 27

декабрдаги 140

-

сон буйруғига

1-

сон ИЛОВА.

https://lex.uz/docs/821320#4196995

Қонун (2016). Ўзбекистон Республикаси “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни

(янги таҳрири). 2016 йил

13 апрел. ЎРҚ

-404-

сон.

https://lex.uz/acts/2931253

Нидлз Б., Андерсон Х., Колдуэлл Д (2002). Принципы бухгалтерского учета. / пер.с анг.

А.В.Чмеля, Д.Н.Исламгулова; под. ред. проф. Я.В.Соколова. –

М.: Финансы и статистика, –

495 с.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

351


Очилов Ф.Ш (2022). Мажбуриятлар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш. И.ф.ф.д.

(PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. автореф.

-

Т.:

-

26 б.

Стандарт (2002). Ўзбекистон Республикасининг 21

-

сонли «Хўжалик юритувчи

субъектларнинг молия

-

хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисоботлар режаси ва

уни қўллаш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги бухгалтерия ҳисобининг
миллий стандарти.

https://lex.uz/acts/417624

Стандарт (2022). 37

-

сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти (БҲХС) «

Баҳоланган мажбуриятлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар»

https://lex.uz/uz/docs/6312360

Ташназаров С.Н (2016). Корхона мажбуриятларини бухгалтерия балансида акс

эттиришни такомиллаштириш. –

Т: “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий

электрон журнали. №5

., -

10 б.

Туйчиев А.Ж (2011). Мажбуриятлар бухгалтерия ҳисоби ва таҳлилининг назарий

-

методологик муаммолари. Дис. ... иқт.фан.док

-

ри. илмий даражасини олиш учун ёзилган

диссертацияси. –

Т.:

-

316 б.

Библиографические ссылки

Абдусаломова Н.Б., Козимжонов А (2021). Қарз мажбуриятларининг вужудга келишининг ўзига хос жиҳатлари. –Т.: “Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш шароитида бухгалтерия ҳисоби, аудит, таҳлил ва назорат тизимларини такомиллаштириш масалалари”мавзусидаги Республика илмий-амалий анжумани материаллари тўплами. Тошкент, 2021 йил 15 октябр. 28-32 бетлар.

Қоидалар (2002). Ўзбекистон Респтубликаси Молия вазирининг 2002 йил 27 декабрдаги 140-сон буйруғига 1-сон ИЛОВА. https://lex.uz/docs/821320#4196995

Қонун (2016). Ўзбекистон Республикаси “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни (янги таҳрири). 2016 йил 13 апрел. ЎРҚ-404-сон. https://lex.uz/acts/2931253

Нидлз Б., Андерсон Х., Колдуэлл Д (2002). Принципы бухгалтерского учета. / пер.с анг. А.В.Чмеля, Д.Н.Исламгулова; под. ред. проф. Я.В.Соколова. – М.: Финансы и статистика, – 495 с.

Очилов Ф.Ш (2022). Мажбуриятлар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш. И.ф.ф.д. (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. автореф. -Т.: - 26 б.

Стандарт (2002). Ўзбекистон Республикасининг 21-сонли «Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисоботлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти. https://lex.uz/acts/417624

Стандарт (2022). 37-сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти (БҲХС) « Баҳоланган мажбуриятлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар» https://lex.uz/uz/docs/6312360

Ташназаров С.Н (2016). Корхона мажбуриятларини бухгалтерия балансида акс эттиришни такомиллаштириш. – Т: “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. №5., -10 б.

Туйчиев А.Ж (2011). Мажбуриятлар бухгалтерия ҳисоби ва таҳлилининг назарий-методологик муаммолари. Дис. ... иқт.фан.док-ри. илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси. – Т.: -316 б.

Наиболее читаемые статьи этого автора (авторов)