Авторы

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.63939

Ключевые слова:

обязательство текущее обязательство долгосрочное обязательство текущая часть долгосрочного обязательства

Аннотация

В данной статье рассматриваются вопросы учета обязательств и их учет в отчетности. Текущая часть долгосрочных обязательств должна быть отражена в отчете, формировании информации об обязательствах в бухгалтерском балансе, а также предложения по ведению учета текущих обязательств и отражению их в отчете при их существенности для предприятия для решения инвесторов и оказывают влияние на изменение показателей, отражающих финансовую ситуацию.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

284


МАЖБУРИЯТЛАРНИ ҲИСОБ

ВА ҲИСОБОТДА

АКС ЭТТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Жаббарова Чарос Аминовна

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

ORCID: 0009-0002-0283-7042

jabbarova1984@gmail.com

и.ф.д., проф.

Ҳотамов

Комил Раббимович

"Халқаро молиявий технология ва фанлар мактаби" (ИСФТ) институти

ORCID: 0009-0003-2486-5770

komil-inson@inbox.ru

Аннотация.

Ушбу мақолада мажбуриятлар ҳисобини юритиш ва ҳисоботда

акс эттирилиши масалалари ўрганилган. Узоқ муддатли мажбуриятларнинг
жорий қисми ҳисоботда

акс эттирилиши, бухгалтерия балансида мажбуриятлар

тўғрисидаги маълумотларни шакллантирилиши, шунингдек, инвесторларнинг
қарорлари

учун

аҳамиятлилиги

ва

молиявий

ҳолатни

ифодаловчи

кўрсаткичларнинг ўзгаришига таъсири бўлганда жорий мажбуриятлар ҳисобини
юритиш ҳамда ҳисоботда акс эттириш бўйича таклифлар шакллантирилган.

Калит сўзлар:

мажбурият, жорий мажбурият, узоқ муддатли мажбурият,

узоқ

муддатли мажбуриятнинг жорий қисми.


ВОПРОСЫ УЧЕТА И ОТЧЕТНОСТИ ОБЯЗАТЕЛЬСТВ

Джаббарова Чарос Аминовна

Ташкентский государственный экономический университет

д.э.н., проф.

Хотамов

Камиль

Раббимович

Институт “Международная школа финансовых технологий и науки”

(ISFT)

Аннотация.

В данной статье рассматриваются вопросы учета

обязательств и их учет в отчетности. Текущая часть долгосрочных
обязательств должна быть отражена в отчете, формировании информации об
обязательствах в бухгалтерском балансе, а также предложения по ведению
учета текущих обязательств и отражению их в отчете при их существенности
для предприятия для решения инвесторов и оказывают влияние на изменение
показателей, отражающих финансовую ситуацию.

Ключевые слова:

обязательство, текущее обязательство, долгосрочное

обязательство, текущая часть долгосрочного обязательства.

UO‘K:

657.1

XII SON - DEKABR, 2024

284-296

0


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

285

ISSUES OF REFLECTION OF OBLIGATIONS IN ACCOUNTING AND REPORTING

Jabbarov Charos Aminovna

Tashkent State University of Economics

DSc, prof.

Khotamov Komil Rabbimovich

“International School

of Financial Technology a

nd Science”

(ISFT) Institute

Abstract.

This article discusses the issues of accounting for liabilities and their accounting

in reporting. The current part of long-term liabilities should be reflected in the report, the
formation of information about liabilities in the balance sheet, as well as proposals for keeping

records of current liabilities and reflecting them in the report if they are significant for the

enterprise for the decision of investors and influence changes in indicators reflecting the financial
situation.

Keywords:

liability, current liability, long-term liability, current part of a long-term

liabilit

у

.

Кириш.

Йирик компаниялар,

акциядорлик жамиятлари ахборотдан фойдаланувчиларга

мажбуриятларнинг шаклланиши, сўндирилиши ва ҳисоботда тўғри акс эттирилишига оид

ишончли ахборотларни шакллантиришни асосий вазифаларидан бири сифатида қабул

қилишади. Шу боис, инвесторларни тўлиқ ва ишончли ахборот билан таъминлаш, уларни

бошқарув қарорларини қабул қилишларида мажбуриятлар ҳисобини молиявий
ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида юритишнинг аҳамияти катта. Шундай экан,

мажбуриятлар ҳисобини такомиллаштириш бўйича илмий

тадқиқот ишлари кенг

кўламда

олиб борилмоқда. Мажбуриятлар ҳисобини юритишни тўғри ташкил этиб, унинг ҳисобини

юритишда янги усулларни ишлаб чиқиш илмий тадқиқотнинг муҳим йўналишларидан
ҳисобланади.

Мажбуриятларни ҳисобда акс эттириш тўғри ва тўлиқ бўлиши асосан ички

ахборотдан фойдаланувчиларни манфаати учун бўлса, бу маълумотларни ҳисоботда акс

эттириш инвестор, кредиторлар ва бошқа молиявий ҳисобот ахборотидан ташқи
фойдаланувчилар учун муҳимдир. Шу боис, ҳисоботда мажбуриятлар тўғрисидаги

ахборотларни тўлиқ ва тўғри кўрсатилиши уларнинг манфаатларига хизмат қилиб,

тўғри бошқарув қарорлари чиқарилишини таъминлайди. Мажбуриятлар тўғрисидаги

маълумотлар тўлиқ ва ишончли бўлиши учун уларни таркиби ва муддатлари бўйича
ҳисобини юритиш фойдаланувчилар томонидан қабул қилинадиган турли қарорларга

ўз таъсирини ўтказади.

Бироқ, амалдаги ҳисоб юритиш тизимида учрайдиган асосий муаммолардан бири

сифатида айтишимиз мумкинки, мажбуриятларнинг таркиби, муддатлари ва турлари

бўйича ҳисоб ишларида бир мунча чалкашликлар мавжуд бўлиб, айнан шу боис, ҳисоб
ахборотида ҳам муаммолар вужудга келмоқда.

Адабиётлар шарҳи.

Мажбуриятларни бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда акс эттириш доимий

муҳокама марказида бўлиб, турли олимлар томонидан мажбуриятлар ҳисобига оид

масалалар ўрганиб келинган. Жумладан, умуман мажбуриятни тан олиш масаласида

Плотникова

“мажбурият –

бу ўтган даврдаги ҳодисалардан келиб чиқадиган

компаниянинг жорий қарздорлиги бўлиб, унинг узилиши иқтисодий нафни ўзида
мужассамлаштирган компания ресурсларининг чиқиб кетишига олиб келади” дея

таъриф берган (Плотникова, 2023

).

Ушбу таърифга қарайдиган бўлсак, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартида

келтирилган мазмунни ифодалайди. Яъни, ўтган даврдаги ҳодисадан келиб чиқиши,


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

286

иқтисодий нафнинг чиқиб кетиши –

бу молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартида ҳам

келтирилган таърифга мос келади.

Профессор Соколов –

мажбуриятларни бухгалтерия ҳисоби предмети сифатида тан

олиш бўйича янги ғояни илгари сурдилар: “

Мажбурият

бу хўжалик фаолияти ҳақиқати

бўлиб, корхонанинг қарзларини акс эттиради ва бухгалтерия ёзувлари учун асос
бўлувчи маълумот ҳисобланади” (Соколов, 2008).

Юқоридаги фикрлардан англашиладики, Плотникова мажбуриятни ҳолат деб

таърифлаган

бўлса,

Соколовлар

мажбуриятга

қарздорликни акс эттирувчи

маълумот

сифатида

қараган.

Олимларнинг

фикрларида

мажбуриятни

элементлари

таъкидланмаган ва қарзни акс эттирувчи элемент эканлиги ҳамда бухгалтерия

ҳисобида ҳисобга олиниши лозимлиги таъкидланган.

Селезнёванинг таъкидлашича, ташкилотнинг барча мажбуриятлари мулк эгалари

ва учинчи шахслар ўртасида бўлинади. Мулкдорлар олдидаги мажбуриятлар ташкилот
ташкил этилган пайтда

ёки қўшимча бадаллар шаклида акциядорлар ва

акциядорлардан оладиган капиталдан ва

ташкилот ўз фаолияти давомида ишлаб

чиқарадиган, фойдани қайта инвестициялайдиган капиталдан иборат (Селезнова,

2017).

Дружиловская

бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида мажбуриятлар тўғрисидаги

маълумотларни шакллантиришнинг ўз мамлакатидаги замонавий муаммоларини

тадқиқ қилиб, бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар ва илмий

адабиётларда

“мажбурият”

ва

“кредиторлик

қарзлари”

тушунчаларининг

қўлланилишини ўрганган (

Дружиловская

, 2016

).

Унинг фикрига кўра Россия

бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларида “мажбурият” ва

“кредиторлик қарзлари” тушунчалари бўйича

аниқ таърифлар йўқ ва мажбуриятларни

ҳисобга олиш бўйича олимларнинг тадқиқотлари

бухгалтерия ҳисобини ислоҳ

қилишнинг

кейинги босқичларида муҳим ҳисса қўшади

.

Корхона мажбуриятларини тўғри акс эттиришни ҳисобга олиш муҳимлигини

таъкидлаб, Саватье активлар

ва мажбуриятларни таққослаш орқали иқтисодий ҳолат

динамикасини аниқлаш мумкинлигини ёзади, чунки бухгалтерия ҳисоби актив ва

мажбуриятлар динамикасининг аксидир. Мажбуриятлар қонуни техникаси орқали ушбу
(иқтисодий) фактни яратади ва уни ўз эҳтиёжларига мувофиқ тартибга солади (Саватье,

1972).

Шу билан бирга айрим олимлар баҳоланадиган мажбуриятлар бўйича ўз

мулоҳазаларини билдириб ўтганлар, жумладан,

Ташназаров

таъкидлаганидек, Р.

Хермансон баҳоланадиган мажбуриятларга

фақат маҳсулот кафолатлари билан

боғлиқ

мажбуриятларни киритса, Б.Нидлз

эса бу гуруҳга тўланадиган даромад солиғи

,

мол

-

мулк солиғи ва меҳнат таътиллари бўйича мажбуриятларни ҳам киритади

(Ташназаров,

2016).

Нидлзнинг баҳоланадиган мажбуриятлар таркибига даромад солиғи ва мол

-

мулк

солиғини киритиши, бизнинг фикримизча, тўғри ҳисобланади. Дарҳақиқат, нафақат

даромад ёки мол

-

мулк солиғи фойда, қўшилган қиймат, акциз ва бошқа солиқ

солинадиган базасини солиқ қонунчилиги талаблари асосида шакллантириладиган ҳар

қандай солиқни –

баҳоланган мажбурият дейиш мумкин. Чунки, солиқлар

аниқлаштиришни талаб этадиган мажбурият турига кириб, компания ҳисоблаши ва

тўлашида аниқлик тўлиқ таъминланмайди.

Шунингдек, Очиловнинг фикрича, мажбуриятларни иқтисодий моҳияти, келиб

чиқиш сабабларига кўра таснифлаш ўз навбатида бухгалтерия ҳисобида
мажбуриятларни тўла

-

тўкис тушуниш ва уни ҳисобда акс эттириш имконини беради

(Очилов, 2022).

Иқтисодчи олим Ташназаров ўз илмий мақоласида бухгалтерия

балансининг мажбуриятлар қисмини янгича таҳрирда ёритилиши таклифини берган

бўлиб, бу орқали мажбуриятларнинг классификациясидаги чалкашликларга барҳам


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

287

бериш, молиявий ҳисобот шаклларининг уйғунлигини таъминлаш мумкин

деб

ҳисоблайди (Ташназаров, 2016

).

1-

жадвал

Бухгалтерия балансининг мажбуриятларини акс эттиришнинг таклиф

қилинган варианти

(

Ташназаров, 2016

)

II. Мажбуриятлар

Сатр

коди

Давр

боши

Давр

охири

Узоқ муддатли мажбуриятлар жами

[500+510+520+530+540+550+560]

490

Узоқ муддатли муддати узайтирилган даромадлар (7210, 7220,7230

500

Узоқ муддатли кафолат мажбуриятлари (7290)

510

Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли муддати узайтирилган

мажбуриятлар (7240)

520

Бошқа узоқ муддатли муддати узайтирилган мажбуриятлар (7250,7290)

530

Узоқ муддатли банк кредитлари (7810)

540

Узоқ муддатли займлар (7820)

550

Тўланадиган облигациялар ва векселлар (7830,7840)

560

Жорий мажбуриятлар жами

[610+620+...+810]

600

Кредиторлик

қарзлари

[610+620+630+640+670+680+690+700+710+720+730+740+770+780+

790+800], шу жумладан

601

Муддати ўтган кредиторлик қарзлари

602

Мол етказиб берувчиларга товар (хомашё ва материаллар, иш ва хизматлар)
бўйича тўланадиган счётлар (6010, 6020)

610

Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга капитал қуйилмалар учун

тўланадиган счётлар (6030)

620

Кредиторларга бошқа

ишлаб чиқариш харажатлари бўйича тўланадиган

счётлар

(6960)

630

Кредиторларга бошқа давр харажатлари бўйича тўланадиган счётлар (6970)

640

Муддати узайтирилган даромадлар (6210,6220,6230)

660

Солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича муддати кечиктирилган мажбуриятлар

(6240)

670

ҚҚС

ва акциз солиғи бўйича қарзлар (6410,6420)

680

Ишлаб чиқаришга оид солиқлар, давлат мақсадли фондларига ажратмалар ва

суғурта бўйича қарзлар (6430

-6439,6510-6519,6520- 6529)

690

Давр харажатларига оид солиқлар, давлат

мақсадли фонларига ажратмалар ва

суғурта бўйича қарзлар (6440

-6459, 6530-6539, 6540- 6549)

700

Фойда солиғи ва бошқа солиқлар бўйича қарзлар (6460

- 6469)

710

Ишлаб чиқариш персонали билан иш ҳақи бўйича қарзлар (6710)

720

Давр харажатларига оид иш ҳаки бўйича қарзлар

(6720)

730

Дивиденд бўйича мажбуриятлар (6610)

740

Қисқа

муддатли банк кредитлари (6810)

750

Қисқа

муддатли заёмлар (6820,6830,6840)

760

Фоизлар бўйича мажбуриятлар (6920)

770

Роялти бўйича мажбуриятлар (6930)

780

Тасодифий мажбуриятлар (6990)

790

Маҳсулот кафолатлари бўйича мажбуриятлар (6940)

800

Узоқ муддатли мажбуриятлар жорий қисми (6950)

810

БЎЛИМ БЎЙИЧА ЖАМИ [ 490+600]

820

Мажбуриятларни, жумладан, кафолатли мажбуриятни бухгалтерия балансида акс

эттириш бўйича Ташназаров ўзининг илмий ишларида келтириб ўтган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

288

Ташназаров фикрича, мажбуриятларни ушбу шаклда ҳисоботда акс эттириш

амалдаги шаклдан бир қанча хусусиятлари билан фарқ қилади. Муаллиф таклифлари

асосида шакллантирилган балансдан кўришимиз

мумкинки, унда бир қанча

мажбуриятлар тўғрисидаги маълумотлар киритилган. Бироқ, шуни ҳисобга олиш

керакки, муаллиф бухгалтерия баланси мажбуриятлар қисмини пул оқимлари
тўғрисидаги ҳисобот (4

-

шакл) га мослаштиришга ҳаракат қилган. Аммо, аслида

бухгалтерия

балансидан бошқа шакллар балансга мослашиши керак. Айтайлик,

молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот ҳисобот даврдаги барча даромад ва

харажатлар тўғрисидаги маълумотларни акс эттириб, охирида тақсимланмаган
фойдани ифодалайди ва тақсимланмаган фойда бухгалтерия балансига ўтказилади. Ёки

хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот хусусий капиталнинг таркибий қисмини ва унинг

ҳаракатини тўлиқ ифодалаб, умумлашган қисми балансда акс эттирилади. Худди
шундай пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот ҳам балансдаги маълумотларни

очиб

беришга, пул оқимлари ҳаракатини батафсилроқ ёритишга хизмат қилиб, қисқа ва

умумлашган қисми балансда акс эттирилиши мақсадга мувофиқ.

Ташназаров узоқ муддатли мажбуриятларнинг жорий қисмини 6950

-

счётга

қолдирган ҳолда, бу бўйича фикрлар билдирмаган. Аммо, тадқиқотларимиз шуни
кўрсатдики, бу сатрдаги маълумотлар айнан қайси қарздорликларнинг жорий қисми

эканлигини билиш имконсиз. Бунинг учун эса, алоҳида ўрганишлар ўтказиш ва

хулосалар шакллантириш мақсадга мувофиқ.

Тадқиқот методологияси.

Ушбу

мақолада

жорий

мажбуриятлар,

жумладан,

узоқ

муддатли

мажбуриятларнинг жорий қисмини ҳисоб ва ҳисоботда акс эттиришни ўрганишда

илмий абстракция, монографик кузатиш, таққослаш каби усуллардан фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Ўрганишлар

шуни кўрсатдики, амалиётда ва амалдаги бухгалтерия ҳисобининг

миллий стандартларига кўра, жорий мажбурият ёки узоқ муддатли мажбуриятларнинг

жорий қисмлари ҳисобини юритишда ҳам камчиликлар мавжуд. Бу эса,
мажбуриятларни таркиби ва муддатлари бўйича тўлиқ

ва

тўғри маълумот олиш

имкониятини чекламоқда. Жумладан, амалдаги тартибга кўра 6950 –

Узоқ муддатли

мажбуриятларнинг жорий қисми счёти қуйидагича ишлатилади (2

-

жадвал).

2-

жадвал

Узоқ муддатли мажбуриятлар жорий қисмининг ҳисобда акс эттирилиши

(21-

сонли

БҲМС)

Т/р

Мажбурият счёти ва номи

Жорий қисм

1.

7810 -

Узоқ муддатли банк кредитлари

6950

-

Узоқ

муддатли

мажбуриятлар –

жорий қисми

2.

7820 -

Узоқ муддатли қарзлар

3.

7830 -

Тўланадиган облигациялар

4.

7840 -

Тўланадиган векселлар

5.

7910 -

Тўланадиган молиявий ижара

6.

7920 -

Турли кредиторларга бўлган бошқа

узоқ муддатли қарзлар

Ушбу жадвал маълумотларидан кўришимиз мумкинки, бир қанча узоқ муддатли

мажбуриятларнинг жорий қисми, яъни, жорий йилда тўланиши керак бўлган қисми

фақатгина битта жойда ҳисобга олинмоқда. Бунда эса, ушбу счёт маълумотларидан банк

кредитими, қарзми, облигацияга оид қарзми, вексел ёки молиявий ижарага оидми


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

289

аниқлаштириб бўлмайди. Бундай ноаниқлик юқорида таъкидлаганимиздек, мажбурият
тўғрисидаги аниқ ахборотни тақдим этмайди.

Айтайлик корхона жорий йилда қисқа муддатли банк кредити бўйича 500 миллион

қарзи бор ва бу қарз 6810

-

Қисқа муддатли банк кредитларини ҳисобга олувчи счётида

акс эттирилган. Бир кўришдан бу йил банкка тўлашимиз керак бўлган кредит шунча
эканлигини кўришимиз мумкин. Бироқ, айнан 6950

-

Узоқ муддатли мажбуриятлар –

жорий қисми счётида эса, 7810

-

Узоқ муддатли банк кредитларидан ўтказилган жорий

йилда тўланиши лозим бўлган кредит ҳам бор ва унинг миқдори 300 миллион сўмга

тенг. Бундан келиб чиқадики, корхона жорий йилда жами банкка тўлаши керак бўлган
кредит қарзи 800 миллионни ташкил этади (500+300). Бироқ, ҳисоб счётларидан бу

суммани аниқлашнинг имконияти йўқ бўлиб, улардаги маълумотга кўра фақатгина 500

миллион сўм қисқа муддатли банк кредити мавжуд.

Шу боис, бизнинг фикримизча, ҳар бир узоқ муддатли счётнинг жорий қисмини

айнан ўзига жуфт бўлган счёт таркибида қўшимча счёт очиш ҳисобига ҳисобга олиш

мақсадга мувофиқ. Биз томонимиздан амалдаги счётлар режасидан келиб чиққан ҳолда,

ўрганишлар

асосида узоқ муддатли мажбуриятларнинг жорий қисмини акс эттириш

учун қуйидагича таклиф ишлаб чиқилди (3

-

жадвал).

3-

жадвал

Узоқ муддатли мажбуриятлар жорий қисмининг ҳисобда акс эттирилиши

Т/р

Узоқ муддатли мажбуриятлар

Узоқ муддатли мажбуриятлар жорий қисми

1.

7810-

Узоқ муддатли банк

кредитлари

6850-

Узоқ муддатли банк кредитларининг жорий

қисми

2.

7820-

Узоқ муддатли қарзлар

6860-

Узоқ муддатли қарзларнинг жорий қисми

3.

7830-

Тўланадиган облигациялар

6870-

Тўланадиган облигацияларнинг

жорий

қисми

4.

7840-

Тўланадиган векселлар

6880-

Тўланадиган векселларнинг жорий қисми

5.

7910-

Тўланадиган молиявий

ижара

6990-

Тўланадиган молиявий ижаранинг жорий

қисми

6.

7920-

Турли кредиторларга

бўлган бошқа узоқ муддатли

қарзлар

6980-

Турли кредиторларга бўлган бошқа узоқ

муддатли қарзларнинг жорий қисми

Манба:

муаллиф таклифлари асосида шакллантирилган.

Биз томонимиздан берилган таклифнинг амалиётга жорий этилиши ҳисоб ва

ҳисоботда мажбуриятларни даврига кўра аниқ ҳисоби юритилишини таъминлаш билан
бирга, ахборотдан фойдаланувчилар учун етарли ахборот беради. Бу эса, улар

томонидан турли стратегик қарорларни қабул қилишларида муҳим аҳамият касб этади.

Каттақўрғон ёғ

-

мой акциядорлик жамиятининг молиявий ҳисоботнинг халқаро

стандартлари асосида шакллантирилган молиявий ҳисобот маълумотларидан
кўрдикки, мажбуриятлар таркибан тўлиқ бўлгани билан уларни гуруҳларга ажратиб

ўрганиш, таҳлил қилиш имконияти чекланган. Бу эса, инвесторларга бошқарув

қарорларини қабул қилиш учун ахборот етишмаслигига олиб келади (4

-

жадвал).


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

290

4-

жадвал

Каттақўрғон ёғ

-

мой акциядорлик жамиятида мажбуриятларнинг ҳисоботда

акс эттирилиши (2020

-2022)

Манба:

АЖнинг расмий эълон қилинган, МҲХС асосида тузилган

ҳисоботи асосида

муаллифлар томонидан шакллантирилган.

Жадвал маълумотларидан кўришимиз мумкинки, акциядорлик жамиятининг

жами мажбуриятлари таркибида узоқ муддатли мажбуриятларнинг улуши нобарқарор

ўзгаришга эга, яъни, 2020

-

2022 йилларда 3

-

7 фоиз атрофида бўлган. Узоқ муддатли

мажбуриятларнинг бундай ўзгаришига қараб унинг таркибидаги мажбуриятларсиз

бирор қарор қабул қилиш мураккаб. Чунки, йиллик айланмаси миллиардлаб бўлган

акциядорлик жамияти йиллик ҳисоботида узоқ муддатли мажбуриятларнинг таркиби

кўрсатилмаслиги тушунарсиз. Балки бу мажбуриятларнинг таркибини кўрсатишни
жамият аҳамиятли деб қабул қилмаган бўлиши мумкин. Бироқ, фикримизча, сал кам 1,5

миллиардлик мажбуриятлар таркибининг асосийлари ҳисоботда келтирилса, турли

кўрсаткичларни ҳисоблашда ёки таҳлилий амалларни бажариш орқали корхона

молиявий ҳолатига

баҳо беришда аҳамият касб этади.

Жорий мажбуриятларнинг жами мажбуриятлардаги улуши 2020

-

2022 йилларда

92-

97 фоиз атрофида бўлган. Ҳисоботдан мазкур рақамларни кўриб, корхона жорий

мажбуриятларининг нисбатан кўплиги ва жорий тўлов қобилиятига салбий таъсири

бўлиши мумкинлиги тўғрисида дастлабки хулоса қилиш мумкин. Аммо, унинг таркиби

Кўрсаткичлар

2020

2021

2022

Узоқ муддатли мажбуриятлар

1396901

1444999

1496705

Узоқ муддатли мажбуриятларнинг жамидаги улуши,

%

3,22

7,23

6,06

Узоқ муддатли қарзлар

1396901

1444999

1496705

Жорий мажбуриятлар

42023108 18544904 23203261

Жорий мажбуриятларнинг жамидаги улуши, %

96,78

92,77

93,94

Савдо кредиторлик қарзлари

6679879

2086216

2065905

Савдо

кредиторлик

қарзларининг

жорий

мажбуриятлардаги улуши,

%

15,90

11,25

8,90

Жорий солиқ мажбуриятлари

498386

495112

2013292

Жорий

солиқ

мажбуриятларининг

жорий

мажбуриятлардаги улуши, %

1,19

2,67

8,68

Тўланадиган дивидендлар

1116519

1026329

962569

Тўланадиган

дивидендларнинг

жорий

мажбуриятлардаги улуши,

%

2,66

5,53

4,15

Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича мажбурият

851659

1153944

3411802

Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича мажбуриятнинг жорий

мажбуриятлардаги улуши, %

2,03

6,22

14,70

Қисқа

муддатли банк кредити

32452008 13013733

0

Қисқа

муддатли

банк

кредитининг

жорий

мажбуриятлардаги улуши, %

77,22

70,17

0,00

Бошқа мажбуриятлар

424657

769570

14749693

Бошқа мажбуриятларни жорий мажбуриятдаги

улуши, %

1,01

4,15

63,57

Жами мажбуриятлар

43420009 19989903 24699966


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

291

ёритиб берилганлигига қараб, таркибан таҳлил қилиш учун узоқ муддатли
мажбуриятларга қараганда тўлиқроқ маълумот берилганлигини кўриш мумкин.

Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича мажбуриятнинг жорий мажбуриятлардаги улушининг

2022 йилда 2020 йилдагига қараганда кескин ошганлиги, яъни, 7 баробардан кўпроққа

ошганлиги бу корхонада иш ҳақи миқдори ошганлигини кўрсатади. Бироқ, кўришимиз
мумкинки, мазкур даврда жами мажбуриятлар миқдори 43,4 миллиарддан 24,7

миллиардга камайган.

Ҳисобот

маълумотларига кўра ушбу ҳисоботда узоқ муддатли мажбуриятлар жуда

кам бўлиб, унинг жорий қисми ҳақидаги маълумотлар умуман келтирилмаган. Бундан

хулоса қилиш мумкинки, ҳақиқатда корхонада узоқ муддатли мажбуриятнинг жорий

қисми мавжуд эмас, ёки корхона бундай жорий қисмни ҳисоботда кўрсатмай қўя қолган.

Каттақўрғон ёғ

-

мой акциядорлик жамиятининг бухгалтерия ҳисобининг миллий

стандартлари асосида шакллантирилган молиявий ҳисобот маълумотларидан
кўришимиз мумкинки, мажбуриятлар таркибан тўлиқроқ берилган, бироқ МҲХС

асосида тузилган ҳисоботдагидан мажбуриятларнинг номланиши ва суммаси фарқ

қилади (5

-

жадвал).

5-

жадвал

Каттақўрғон

ёғ

-

мой

акциядорлик жамиятида мажбуриятларни ҳисоботда

акс

эттирилиши (2020

-

2023 йиллар, минг сўмда)

Т/р

Кўрсаткичлар

2020

2021

2022

2023

1.

Узоқ муддатли мажбуриятлар

1396901

1444999

1 496 705

1 645 144

1.1.

Узоқ муддатли қарзлар

1396901

1444999

1 496 705

1 645 144

2.

Жорий мажбуриятлар

42023108 18544904 23 203 261 21 413 030

2.1.

Қисқа

муддатли банк кредитлари

ва қарзлар

32452 008 13 013 733

0

0

2.2.

Шундан: муддати ўтган жорий
кредиторлик қарзлари

9571100

5531171

0

0

2.3.

Мол

етказиб

берувчи

ва

пудратчиларга

қарз

5 015 654

1888912

1 924 012

1 675 898

2.4.

Олинган аванслар

1 664 225

197 304

141 893

142 949

2.5.

Жорий солиқ мажбуриятлари

498386

495112

2013292

897309

2.6.

Таъсисчиларга қарз

1 116 519

1 026 329

962 569

962 569

2.7.

Ходимларга

тўланадиган

тўловлар

851 659

1 153 944

3 411 802

3 126 260

2.8.

Бошқа жорий мажбуриятлар

424657

769570

14 749 693 14 608 045

Жами мажбуриятлар

43420009 19989903 24699 966 23058 174

Урганч ёғ

-

мой акциядорлик жамиятининг молиявий ҳисоботнинг халқаро

стандартлари асосида

шакллантирилган молиявий ҳисобот маълумотларидан

кўрдикки, мажбуриятларини ҳисоботда акс эттирилишини ўрганганимизда, уларда

узоқ муддатли мажбуриятлар таркибан кенгроқ келтирилганлигини гувоҳи бўлдик.
Аммо, Урганч ёғ

-

мой акциядорлик жамиятида мажбуриятлар кўрсаткичлари 2019

-2020

ҳамда 2021

-

2022 йилларда кескин фарқ қилган. Боиси, 2019

-

2020 йиллар бухгалтерия

ҳисобининг миллий стандартлари асосида шакллантирилган ва 2021 йил асос сифатида

таққосланадиган ҳисобот сифатида келтирилган (6

-

жадвал).

Ушбу корхонанинг тўрт йиллик

ҳисоботи маълумотларидан кўришимиз

мумкинки, мажбуриятларнинг таркибини ташкил қилувчи кўрсаткичлар номланиши

ҳам таркибан ҳам турлича. Бундай кўрсаткчилар эса, таққосланувчанлик тамойилига

тушмайди. Айтайлик, узоқ муддатли банк кредитлари ва қарзлар, кечиктирилган солиқ


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

292

мажбуриятлари 2019 йилнинг ҳисоботида мавжуд бўлиб, 2020 йилда узоқ муддатли
мажбурият умуман акс эттирилмаган.

2021-

2022 йилларнинг ҳисоботида узоқ муддатли мажбуриятларнинг таркибида

қарзлар деб номланган сатр бўлиб, мазкур қарзлар ҳам фақатгина 2022 йилда

келтирилган ҳамда айнан қандай қарзлар эканлиги, таркиби очиқланмаган. Жадвалда

1.4-

рақам билан келтирилган “бошқа узоқ муддатли молиявий мажбуриятлар” ҳам

таркиби аниқлаштирилмаган ҳамда олдинги йилларда номланган ном

билан

ифодаланмаган. Шу билан бирга мазкур молиявий мажбуриятнинг суммаси нисбатан

камни ташкил қилиб, 2021 ва 2022 йиллардан умуман ўзгармаган. Фикримизча, кредит
ёки бўлиб тўланадиган мажбурият бўлганда ҳам йиллар кесимида қандайдир ўзгариш

бўлиши керак

эди.

6-

жадвал

Урганч ёғ

-

мой

акциядорлик жамиятида мажбуриятларни ҳисоботда акс

эттирилиши (2019

-2022)

т/р

Кўрсаткичлар

2019

2020

2021

2022

1.

Узоқ муддатли мажбуриятлар

4342313

0

29841

5076694

1.1.

Узоқ муддатли банк кредитлари ва

қарзлар

4145844

1.2.

Кечиктирилган

солиқ

мажбуриятлари

196469

1.3.

Қарзлар

5046853

1.4.

Бошқа узоқ муддатли молиявий

мажбуриятлар

29841

29841

2.

Жорий мажбуриятлар

35047908 53807914 86619852 80285002

2.1.

Қисқа

муддатли банк кредитлари ва

қарзлар

27000000 29500000

2.2.

Харажатлар ва мажбуриятлар бўйича

резерв

0

771392

2.3.

Жорий кредиторлик қарзлари

7751260

11602656

2.4.

Олинган аванслар

0

10949279

2.5.

Жорий солиқ мажбуриятлари

296648

984587

2.6.

Қарзлар

30257000

65358130

2.7.

Тўланадиган дивидендлар

305983

332872

2.8.

Савдо ва бошқа тўланадиган счётлар

29535247

9120240

2.9.

Ходимларга тўланадиган тўловлар

5791236

2221638

2.10

Шартнома

бўйича

тўланадиган

мажбуриятлар

17355383

2166549

2.11

Фойда солиғи бўйича мажбуриятлар

987817

0

2.12

Бошқа

солиқлар

бўйича

мажбуриятлар

1102481

286060

2.13

Бошқа жорий мажбуриятлар

1284705

619513

Жами мажбуриятлар

39390221 53807914 86649693 85361696

Бир вақтнинг ўзида жорий мажбуриятлар таркибини ҳисоботдан кўрар эканмиз,

бунда ҳам кўрсаткичларни номланишида кескин фарқлар кузатилади. Жумладан, 2.1

-

рақамда келтирилган қисқа муддатли

банк кредитлари ва қарзлар 2019 йилга нисбатан

2020 йилда сезиларли ошган бўлиб, 2021 ва 2022 йилларнинг ҳисоботида айнан шу

номдаги кўрсаткич мавжуд эмас. Бундан, хулоса қилиш мумкинки, бу қарзлар тўлиқ

тўланган. Аммо, 2.6

-

рақамда унданда каттароқ сумма “қарзлар” деб номланган


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

293

кўрсаткичда ўз ифодасини топган бўлсада, бу қарзлар қандай қарзлар эканлигини
ҳисоботдан аниқлашнинг имконияти йўқ. Чунки, айнан шу борасидаги маълумот

ҳисоботнинг изоҳларида ҳам келтирилмаган.

2020 йилда харажатлар ва мажбуриятлар бўйича резерв 771,4 миллион сўм

келтирилган бўлса, бундай резерв на 2019 йил, на 2021

-

2022 йиллар ҳисоботида

келтирилган.

Жадвалдаги 2.4

-

сатрдан кўришимиз мумкинки, 2020 йилда сал кам 11 миллиард

олинган аванслар мавжуд бўлган, бироқ таҳлил қилинган бошқа йилларда бундай

аванслар умуман мавжуд эмас. Компания тўланадиган дивидендлар тўғрисидаги
маълумот ҳам ҳисоботда 2021 йилдан пайдо бўлган. Энг ажабланарли томони, ҳисобот

маълумотлари 2019

-

2020 йилларда ходимларга тўланадиган тўловлар бўйича

ахборотни тақдим этмаган. Бизнингча, мажбуриятлари ва умумий айланма суммаси
юқори бўлган, 2021 йилда 5,8 миллиард, 2022 йилда 2,2 миллиард ходимларга қарз
бўлган корхона

2019-

2020 йилларда ҳам қанчадир миқдорда, лекин миллиарддан кам

бўлмаган иш ҳақи ёки ходимларнинг олдидаги бошқа қарзига эга бўлиши керак эди.

Урганч

ёғ

-

мой акциядорлик жамиятининг бухгалтерия ҳисобининг миллий

стандартлари асосида шакллантирилган молиявий ҳисобот маълумотларидан
кўришимиз мумкинки, мажбуриятлар таркибан тўлиқроқ берилган бироқ, МҲХС

асосида тузилган ҳисоботдагидан мажбуриятларнинг номланиши ва суммаси фарқ

қилади (7

-

жадвал).

7-

жадвал

Урганч ёғ

-

мой

акциядорлик жамиятида мажбуриятларни ҳисоботда акс

эттирилиши (2020

-

2023 йиллар, минг сўмда)

т/р

Кўрсаткичлар

2019

2020

2021

2022

2023

1.

Узоқ муддатли

мажбуриятлар

13476783

0

0

5 046 853

0

1.1.

Узоқ муддатли банк

кредитлари ва қарзлар

11801963

0

0

5 046 853

0

1.2.

Қарзлар

1674820

0

0

0

0

2.

Жорий мажбуриятлар

21626226 53036522 86 863 273 80173887 16843156

2.1.

Қисқа

муддатли банк

кредитлари ва қарзлар

13500000 29500000 28000000 39444444 4069529

2.2.

Мол етказиб берувчи ва

пудратчиларга қарз

1058957

6190474

27919308

7482906

3297313

2.3.

Шўъба ва

карам хўжалик

жамиятларига қарз

974366

1506572

1615939

1637334

474174

2.4.

Бошқа кечиктирилган

мажбуриятлар

222108

429403

332872

305983

1234104

2.5.

Олинган аванслар

222570

10949279 17355383

2166549

696891

2.6.

Жорий солиқ

мажбуриятлари

3577398

984587

3253148

826203

2386980

2.7.

Ходимларга тўланадиган

тўловлар

1 794 807

3148665

5791236

2221638

1569656

2.8.

Бошқа жорий мажбурият

276020

327542

2595378

26088830 3114509

Жами мажбуриятлар

35103009 53036522 86863273 85220740 16843156

Ушбу ҳисобот маълумотларидан хулоса қилишимиз мумкинки, ҳисобот тизимли,

молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари, инвестор ва кредиторлар учун тўлиқ ва

ишончли ҳамда таққосланувчан ахборот берадиган даражада тўлиқ тузилмаган. Шу


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

294

боис, бизнинг фикримизча,

ҳисобот таркибида мажбуриятларга оид барча, ахборотдан

фойдаланувчиларга аниқ ва тўлиқ маълумот берувчи кўрсаткичлар бўлиши лозим.

Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари, молиявий ҳисоботнинг халқаро

стандартлари ёки қандай ҳисоб юритилса ҳам охир

-

оқибат маълумотларни умумий

тамойиллар асосида молиявий ҳисобот ахборотидан фойдаланувчилар учун тўлиқ
тақдим қилиш бирламчи аҳамиятга эга. Шунинг учун, ҳисобот сатрлари тўлиқ бўлишига

оид қарашларимизни илгари сурган ҳолда, амалдаги қонунчиликка мувофиқ

шакллантириладиган молиявий ҳисобот –

бухгалтерия балансида мажбуриятлар

тўғрисидаги маълумотларни акс эттирилиши бўйича ўрганишлар натижасини
келтирамиз.

Жумладан, узоқ муддатли мажбуриятларнинг жорий қисмига оид маълумотлар

молиявий ҳисобот, бухгалтерия балансида ҳам алоҳида сатрда акс эттирилсада, унинг
номидан қайси мажбурият эканлигини аниқлаб бўлмайди. Яъни, узоқ муддатли
мажбуриятнинг жорий қисми бухгалтерия балансида 750

-

сатрда акс эттирилади (8

-

жадвал).

8-

жадвал

Бухгалтерия баланси жорий мажбуриятлари таркиби

Кўрсаткичлар

Сатр

коди

Ҳисобот

даври

бошига

Ҳисобот

даври

охирига

Жорий мажбуриятлар

, жами (сатр. 610+630+640+650+660+

670+680+690+700+710+720+730+740+750+760)

600

шу жумладан: жорий кредиторлик қарзлари (сатр.

610+630+650+670+680+690+700+710+720+760)

601

шундан: муддати ўтган жорий кредиторлик қарзлари

602

Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга қарз (6000)

610

Ажратилган бўлинмаларга қарз (6110)

620

Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларга қарз

(6120)

630

Кечиктирилган даромадлар (6210, 6220,

6230)

640

Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича кечиктирилган
мажбуриятлар (6240)

650

Бошқа кечиктирилган мажбуриятлар (6250, 6290)

660

Олинган бўнаклар (6300)

670

Бюджетга тўловлар бўйича қарз (6400)

680

Суғурталар бўйича қарз (6510)

690

Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарз

(6520)

700

Таъсисчиларга бўлган қарзлар (6600)

710

Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қарз (6700)

720

Қисқа

муддатли банк кредитлари (6810)

730

Қисқа

муддатли қарзлар (6820, 6830, 6840)

740

Узоқ муддатли мажбуриятларнинг жорий қисми (6950)

750

Манба:

бухгалтерия баланси шаклидан олинган.

Бироқ, ушбу баланс маълумотларидан фойдаланувчилар учун ҳам ушбу маълумот

тушунарсиз бўлиб, қайси узоқ муддатли мажбуриятнинг жорий қисми эканлигини аниқ

бўлмай қолади. Бу эса, инвесторларга бошқарув қарорини қабул қилиш, кредиторларга
корхона мажбуриятларини баҳолаш имкониятини бермайди. Шу боис, бизнинг

фикримизча, бухгалтерия баланси жорий мажбуриятлар қисмини ҳам таклиф асосида

ўзгартириш мақсадга мувофиқ (

9-

жадвал).


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

295

Бизнинг фикримизча, кафолатли таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш бўйича

мажбуриятларни узоқ муддатли қисмини бошқа счётда, шунингдек жорий қисмини ҳам

бошқа

счётда ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ. Шунда счётлар моҳияти жиҳатидан

тўғри классификация қилинади. Бир вақтнинг ўзида балансдан ҳам айнан шу ўзгариш

кўринишида қўшимчалар киритиш мақсадга мувофиқ.

9-

жадвал

Бухгалтерия баланси жорий мажбуриятлари таркиби

Кўрсаткичлар

Сатр

коди

Ҳисобот

даври

бошига

Ҳисобот

даври

охирига

Жорий мажбуриятлар

, жами

(сатр. 610+

630+640+650+660+

670+680+690+700+710+720+730+740+750+760)

600

шу

жумладан:

жорий

кредиторлик

қарзлари

(сатр.

610+630+650+670+680+690+700+710+720+760)

601

Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга қарз (6000)

610

Ажратилган бўлинмаларга қарз

(6110)

620

Шуъба ва қарам

хўжалик жамиятларга қарз (6120)

630

Кечиктирилган даромадлар (6210, 6220, 6230)

640

Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича кечиктирилган
мажбуриятлар (6240)

650

Бошқа кечиктирилган мажбуриятлар (6250, 6290)

660

Олинган бўнаклар

(6300)

670

Бюджетга тўловлар бўйича қарз (6400)

680

Суғурталар бўйича қарз (6510)

690

Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарз (6520)

700

Таъсисчиларга бўлган қарзлар (6600)

710

Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қарз (67

00)

720

Қисқа

муддатли банк кредитлари (6810

,

6850)

730

Қисқа

муддатли қарзлар (6820, 6830, 6840

,

6860, 6870, 6880)

740

Бошқа кредиторлик қарзлар

(6910-6990)

760

II бўлим бўйича жами

(сатр. 490 + 600)

770

Манба:

муаллиф таклифлари асосида шакллантирилган.

Ҳисобот

шаклининг биз томонимиздан таклиф этилган шаклда акс эттирилиши

ҳисобот маълумотларидан ички ва ташқи фойдаланувчиларни мажбуриятлар

тўғрисидаги аниқ маълумот билан таъминлашга хизмат қилади. Бу эса, улар томонидан

турли инвестицияга, бошқарувга, кредит ажратишга оид қарорларини тўғри
шакллантириш имкониятини яратади.

Хулоса ва таклифлар

.

1.

Мажбуриятларни ҳисобда ва ҳисоботда акс эттирилиши масалалари тадқиқ

қилиниши давомида уларни жорий ва узоқ муддатли қисмларга ажратиш муҳим

аҳамият

касб этиши ва фойдаланувчи учун ахборотнинг аниқлигига таъсир этиши

асосланган. Жумладан, амалда 6950

-

Узоқ муддатли мажбуриятларнинг жорий қисми

счётида бир қатор узоқ муддатли мажбуриятларнинг жорий қисми жамланиши

мажбуриятларнинг таркиби ва муддатлари бўйича тўлиқ ва тўғри маълумотни олиш
имконини чеклаб қўйиган.

2.

Биз томонимиздан ҳар бир узоқ муддатли счётнинг жорий қисмини айнан ўзига

жуфт бўлган счёт таркибида қўшимча счёт очиш ҳисобига ҳисобга олиш таклифи


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, dekabr

www.e-itt.uz

296

берилган ва ўрганишлар асосида узоқ муддатли мажбуриятларнинг жорий қисмини акс
эттириш учун мос счётлардан фойдаланиши тизими ишлаб чиқилди.

3.

Ўрганишлар асосида мажбуриятларнинг таркибини ташкил қилувчи

кўрсаткичлар номланиши турлича бўлган хамда таққосланувчанлик тамойилига

тушмаган.

Шу боис, муддатли мажбуриятларнинг жорий қисмига оид маълумотлар

молиявий ҳисобот, бухгалтерия балансида ҳам алоҳида сатрда узоқ муддатли

мажбуриятнинг жорий қисми бухгалтерия балансида 750

-

сатрда акс эттирилсада, унинг

номидан қайси мажбурият эканлигини аниқлаб бўлмаганлиги сабабидан келиб чиқиб,

бухгалтерия балансида узоқ муддатли мажбуриятларнинг жорий қисмига оид
маълумотларни тегишли тартибда мажбурият турига кўра 730, 740 ва 760

-

старларда

акс эттириш мақсадга мувофиқ.

Адабиётлар/Литература/References:

БҲМС.

(21-

сонли) Ўзбекистон Республикасининг 21

-

сонли «Хўжалик юритувчи

субъектларнинг молия

-

хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисоботлар режаси ва

уни қўллаш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги бухгалтерия ҳисобининг

миллий стандарти.

Дружиловская Т.Ю

(2016).

Учет обязательств организаций: проблемы и пути

решения // Бухгалтерский учет

в издательстве и полиграфии 4

, 35

41.

Очилов Ф.Ш (2022). Мажбуриятлар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш. И.ф.ф.д.

(PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. автореф.

-

Т

.: -

26 б.

Плотникова О

.

В

(2013).

Теория обязательств в бухгалтерском учете

.

Бухгалтерский учет и статистика.

vcplotnikov@yandex.ru

(Кирилган сана: 06.12.2024)

Саватье

Р (1972)

.

Теория обязательств: Юрид. и экон. очерк / Пер. с фр. и вступ.

статья [с. 5

-22

] д

-

ра юрид. наук Р. О. Халфиной.

-

Москва : Прогресс

-

440 с.

Селезнёва

Н.Н

(2017).

Налоговый менеджмент. Учёт.

-

М.: ЮНИТИ

-

ДАНА.

-

381с.

Соколова Я.В

(2008).

Бухгалтерский учет: учебник / (

2-

е изд., перераб. и

доп. М.: ТК

Велби; изд

-

во «Проспект»

).

Ташназаров С.Н (2016). Корхоналар мажбуриятларини бухгалтерия балансида акс

эттиришни такомиллаштириш. “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий
электрон журнали. № 5, сентябрь

-

октябрь.

Библиографические ссылки

БҲМС. (21-сонли) Ўзбекистон Республикасининг 21-сонли «Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисоботлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти.

Дружиловская Т.Ю (2016). Учет обязательств организаций: проблемы и пути решения // Бухгалтерский учет в издательстве и полиграфии 4, 35–41.

Очилов Ф.Ш (2022). Мажбуриятлар ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш. И.ф.ф.д. (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс. автореф. -Т.: - 26 б.

Плотникова О.В (2013). Теория обязательств в бухгалтерском учете. Бухгалтерский учет и статистика. vcplotnikov@yandex.ru (Кирилган сана: 06.12.2024)

Саватье Р (1972). Теория обязательств: Юрид. и экон. очерк / Пер. с фр. и вступ. статья [с. 5-22] д-ра юрид. наук Р. О. Халфиной. - Москва : Прогресс - 440 с.

Селезнёва Н.Н (2017). Налоговый менеджмент. Учёт.-М.: ЮНИТИ-ДАНА. -381с.

Соколова Я.В (2008). Бухгалтерский учет: учебник / ( 2-е изд., перераб. и доп. М.: ТК Велби; изд-во «Проспект»).

Ташназаров С.Н (2016). Корхоналар мажбуриятларини бухгалтерия балансида акс эттиришни такомиллаштириш. “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь.