Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar
www.e-itt.uz
398
ҲОЗИРГИ
ЗАМОН ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ФАНИНИНГ ИСЛОҲОТЛАРИ:
ЗАРУРЛИГИ, ҲОЛАТИ ВА УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ
И.ф.д.
,
проф.
Мирзакаримова Муяссар
Фарғона давлат университети
Кулматов Алимжон
“ALFRAGANUS” университети
Аннотация.
Мақолада замонавий иқтисодий трансформациялар, иқлим
ўзгаришлари, билимлар иқтисодиётининг вужудга келиши, глобаллашув жараёнлари
билан боғлиқ дунё аҳолисининг дунёқараши, хулқ
-
атвор тамойиллари тобора бир
хиллашиб бораётганлиги билан боғлиқ равишда ҳукмрон иқтисодий тафаккурнинг
ҳозирги давр ижтимоий
-
иқтисодий муаммоларига жавоб бера олмай қолаётганлигини
ҳисобга олиб, нафақат иқтисодий, балки ижтимоий
-
маданий, маънавий
-
этик ва
маънавий
-
психологик
жиҳатларни
акс
эттирадиган
кишилар
ўртасидаги
муносабатларнинг амал қилиши янги тамойилларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор
қаратиш
лозимлиги таъкидланган. Бу иқтисодиёт назарияси фанининг иқтисодий
сиёсатнинг назарий асоси, бошқа иқтисодий фанларнинг назарий
-
услубий асоси
сифатидаги вазифаларини трансформация жараёнлари туфайли етарли даражада
бажара олмаётганлиги билан боғлиқлиги асосланган.
Таянч сўзлар:
иқтисодиёт назарияси, индивидуализм тамойили, замонавий
иқтисодий ғоялар асосий оқими, иқлим ўзгаришлари, трансформация жараёнлари,
аралаш жамият, тўртинчи саноат инқилоби, билимлар иқтисодиёти.
НАУЧНЫЕ РЕФОРМЫ СОВРЕМЕННОЙ ЭКОНОМИЧЕСКОЙ ТЕОРИИ:
НЕОБХОДИМОСТЬ, СОСТОЯНИЕ И ПРИОРИТЕТНЫЕ НАПРАВЛЕНИИ
Д.э.н.
,
проф.
Мирзакаримова Муяссар
Ферганского государственного университета
Кулматов Алимджон
Университет «АЛЬФРАГАНУС»
Аннотация
.
В статье подчеркивается, что следует обратить внимание на новых
принципов функционирования отношения людей, отражающие не только экономических,
но и социально
-
культурных, духовно
-
этических и духовно
-
психологических аспектов этих
отношений
с учетом, что современная экономическая теория не смогла ответить на
социально
-
экономические проблемы текущего периода, которые возникли всвязи
современными трансформациями, изменениями климата, появлением экономики знаний,
процессов глобализации, всвязи с тем, что мировоззрение
населения мира, принципы
поведения людей становится более однородным. Обоснованы зависимость из
-
за
процессов трансформации, с недостаточным выполнением задачи как теоретико
-
методической основы других экономических наук, экономической политики государства
.
Ключевые слова:
экономическая теория, принцип индивидуализма, мейнстрим
современных экономических идей, изменения климата, процессы трансформации,
смешанное общество, четвертая промышленная революция, экономика знаний.
I SON - YANVAR, 2024
UO‘K:
330.113.6
398-410
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar
www.e-itt.uz
399
SCIENTIFIC REFORM OF MODERN ECONOMIC THEORY: NEED, STATUS
AND PRIORITY DIRECTIONS
Prof. DSc
Mirzakarimova Muyassar
Fergana State University
Kulmatov Alimjon
ALFRAGANUS University
Abstract.
The article emphasizes that attention should be paid to new principles of
functioning of people's relationships, reflecting not only economic, but also socio-cultural,
spiritual-ethical and spiritual-psychological aspects of these relationships, taking into account
that modern economic theory has not been able to answer the socio-economic problems of the
current period that have arisen due to modern transformations, climate change, the emergence of
the knowledge economy, globalization processes, due to the fact that the worldview of the world
population and the principles of human behavior are becoming more homogeneous. The
dependence due to transformation processes, with insufficient implementation of the task as a
theoretical and methodological basis for other economic sciences and the economic policy of the
state, is substantiated.
Key words:
economic theory, the principle of individualism, the mainstream of modern
economic ideas, climate change, transformation processes, mixed society, the fourth industrial
revolution, knowledge economy.
Кириш.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёв 2022 йил 20 декабрда Олий
Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида йилнинг асосий кўрсаткичлари, эришилган
ютуқлар ҳамда олдинга қўйилган мақсад ва вазифалар белгилаб олиниб, кириб
келаётган 2023 йилга “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”
142
, деб ном берилди.
Таълим сифатини шаклан ва мазмунан ислоҳ қилиш, унинг ҳуқуқий базасини янада
такомиллаштириш, моддий
-
техник базасини мустаҳкамлаш, таълим
-
тарбия мазмуни,
шакл ва усуллари самарадорлигини ошириш борасида муайян вазифалар амалга
оширилаётган
ҳозирги
даврда
иқтисодий
фанларни
ўқитиш
тизимини
такомиллаштириш борасидаги вазифаларни тўғри белгилаб олиш ҳам долзарб аҳамият
касб этади.
Кейинги йилларда олий таълимни 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси
(
Фармон
, 2019)
қабул қилинган бўлиб, олий
таълим тизимида кредит
-
модуль тизими
жорий этилмоқда, профессор
-
ўқитувчилар салоҳиятини баҳолашнинг KPI тизими
киритилди, тор ихтисосликларни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, иккинчи
даражали фанлар соатлари қисқартирилмоқда ёки умуман, олиб ташланмоқда. Бу эса
талабаларнинг асосий эътиборини мутахассислик фанларига қаратилишига хизмат
қилади. Лекин шундай ихтисосликлар борки, улар бўйича умумкасбий фанларни
қисқартириш кўплаб салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Масалан,
ииқтисодиёт назарияси фани ана шундай фанлараро фан соҳасига киради. У нафақат
иқтисодчилар учун, балки ноиқтисодий йўналишлар учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Чунки ушбу фан инсонга қаратилган, яъни барча инсонлар учун устувор ҳаётий фаолият
–
бу иқтисодий фаолият ҳисобланади
.
Иқтисодиёт назарияси фани барча инсонларни иқтисодий қарорлар қабул
қилишга ўргатади, барча инсонлар иқтисодий фаолият билан шуғулланар эканлар,
иқтисодий муаммоларга доимо тўқнаш келиб турадилар. Умумтаълим мактабларида
иқтисодий билим асослари фанидан
соддалаштирилган кўринишдаги олган билими
билан катта ҳаётий
муаммоларни ҳал қила олмаслиги мумкин. Ушбу мақоланинг
https://sputniknews.uz/amp/20221220/prezident-2023-yil-nomini-elon-qildi-30887391.html
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar
www.e-itt.uz
400
мақсади иқтисодиёт назарияси фанининг бугунги кунда глобал даражадаги кетаётган
инқирози ва ушбу инқирознинг мамлакатимиздаги намоён бўлиш
хусусиятларини
тадқиқ этиш асосида уни бартараф этиш ва иқтисодий фанларни ўқитишни яхшилашга
қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
Адабиётлар шарҳи.
Замонавий иқтисодий ғоялар асосий оқимининг инқирози
.
Ҳозирги замон
иқтисодиёт назарияси асосий қоидаларини ишлаб чиққан тадқиқотчилар унинг
инқирози мавжуд эмас, фақат иқтисодий таълимотларнинг алоҳида камчиликлари
мавжуд, аммо улар доимий ҳодиса сифатида амал қилади, холос, деб ҳисоблайдилар. Ўз
қарашларининг исботи сифатида одатда сиёсий иқтисод инқирози ҳақида ҳали XIX аср
охирларидаёқ айтилган ва у иқтисодиёт назариясининг турлича тушунишлари билан
келиб чиққан. Масалан, сиёсий иқтисод инқирозини “қиймат”нинг мазмуни ҳақидаги
масала ҳал этилганидан кейин бошқа ҳеч нарса тадқиқ этилмаганлиги билан
боғлайдилар.
Айрим тадқиқотчилар иқтисодиёт назариясининг инқирози белгиларини унинг
услубиятидаги тушунмовчиликлар билан боғладилар. Сиёсий иқтисод синфий фан
бўлган, шунинг учун ҳам синфлар тугатилиши билан сиёсий иқтисод тадқиқотларининг
предмети йўқолди, деган фикрлар ҳам мавжуд бўлди. Иқтисодиёт назариясининг
инқирози мавжуд эмас, балки алоҳида таълимотларнинг инқирози мавжуд, деган
фикрни исботлашда ХХ асрнинг 30
-
йилларида вужудга келган кейнсча таълимот
бурилишлари ҳақидаги далил келтирилди. Бироқ 80
-
йилларга келиб, кейнсчилик ҳам
инқирозга учрагани ҳақида гапирилди ва неокейнсчилик назарияси вужудга келди.
ХХ асрда ва ҳозирги даврда иқтисодиёт назарияси ва иқтисодий сиёсат
яқинлашибгина қолмай, балки
бир
-
бирини анча тўлдирди ҳам. Бу иқтисодиёт
назариясининг хўжалик амалиётидаги роли ошиб бораётганлигидан далолат беради.
Шу билан боғлиқ равишда, ҳар бир даврда юз бераётган жараёнларни изоҳлай оладиган,
ривожланиш устувор йўналишларининг исботланган вариантларини ва мавжуд
зиддиятларини ёритиб берадиган иқтисодий таълимотлар илгари сурилади. Ҳар бир
давр мавжуд муаммоларининг сабабларини шарҳлаган ҳолда, ушбу муаммоларни ҳал
қилиш йўлларини кўрсатиб бера оладиган таълимот замонавий иқтисодий
тафаккурининг асосий оқими дейилади. Ҳозирги даврда мутахассислар иқтисодиёт
назарияси фани мавжуд муаммолар қаршисида ожиз қолганлиги, уларни ҳал этиш ва
истиқболдаги ривожланиш йўналишларини белгилаб бера олмаётганлиги билан
боғлиқ инқирознинг ХХ аср охири ва ХХI аср бошларида бутун дунёда вужудга
келганлиги ҳақидаги фикрларни айтмоқдалар.
Негиз иқтисодий таълимот инқирози асосида иқтисодий ҳаётда ҳам, у билан
боғлиқ кишилар фаолияти соҳаларида ҳам, жумладан, сиёсат, психология, этика
соҳаларида кечаётган объектив ўзгаришлар ётади. Ҳозирги пайтда миллий ва жаҳон
ҳамжамияти янада ривожланиш йўналишларини белгилаш олдида турибди. Реал
иқтисодий сиёсат ва хўжалик амалиётидаги зиддиятлар ХХ асрнинг 80
-
йилларидан
бошлаб, ўткир шаклда намоён бўла бошлади. Масалан, 1980
йилларнинг охири –
1990-
йилларнинг бошларида трансформацион инқироз ўзини яққол намоён қила бошлади.
Бунда кўплаб Европа ва Осиё мамлакатлари ўзларининг ижтимоий
-
иқтисодий
муносабатларини ўзгартирдилар.
Фан ва амалиёт олдида замонавий иқтисодий ғоялар асосий
оқими қониқарли
жавоб қайтара олмаётган муаммолар вужудга келди. Бу унинг инқирози, улар
томонидан таклиф этилаётган ривожланиш моделларининг мавжуд муаммоли вазиятга
мос эмаслигидан далолат беради. Амалиёт ҳам маҳаллий даражалардан глобал миқёсга,
иқтисодийдан тизимлига ўсиб ўтаётган такрорланувчи инқирозларни ҳал этиш
ҳолатида бўлмади.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar
www.e-itt.uz
401
Замонавий иқтисодий ғоялар асосий оқими инқирозининг сабаблари ва
белгилари.
Замонавий иқтисодий ғоялар асосий оқими инқирозининг асосида
замонавий ижтимоий
-
иқтисодий муаммоларни объектив таҳлил қилиш, дунё ва
мамлакат олдида турган ҳамда давр талабларига қониқарли назарий ва амалий жавоб
бера олмайдиган эскирган назарий ва методологик тамойиллар ётади.
Айнан даврнинг замонавий ижтимоий
-
иқтисодий муаммоларига жавоб беришга
,
юзага келаётган зиддиятларни изоҳлашга лаёқатсизлик
ҳукмрон иқтисодий назария
инқирозининг биринчи аниқловчи белгиси ҳисобланади. У замонавий иқтисодий
ғоялар асосий оқимининг концептуал таълимоти умумий бозор мувозанати ғояси билан
тугалланган. Чунки иқтисодий тафаккур негиз, бошланғич масалаларнинг ечимига
эмас,
балки
хусусий
муаммоларни
ёритишга,
назарияни
деталларда
такомиллаштиришга қаратилганлиги билан боғлиқдир.
Замонавий иқтисодий ғоялар асосий оқими реал инқирози мавжудлигининг иккинчи
аниқловчи
белгиси иқтисодиёт назариясининг башоратловчи вазифасини йўқотганлиги
,
яъни иқтисодий ўсиш самарадорлигини ошириш йўлларини кўрсатиш лаёқатининг
кучсизлиги ҳисобланади.
Замонавий иқтисодий назария инқирозининг бошқа асосий сабабларига
қуйидагиларни киритиш мумкин:
•
индивидуализм тамойилининг сақланиб қолаётганлиги;
•
инсон хулқ
-
атворининг, асосан, иқтисодий жиҳатлари бўйича чекланганлиги;
•
иқтисодий таҳлилда инсоннинг иқтисодий субъектга алмаштирилиши;
•
иқтисодий таҳлилнинг баён қилиш билан чекланганлиги.
А.Маршаллнинг издоши, ХIX асрнинг йирик инглиз иқтисодчиларидан бири Жон
Стюарт Милль (1806–1873) ўзининг “Сиёсий иқтисод асослари”(1848) асарининг
учинчи нашрига кириш сўзида (1852) жамиятнинг шаклланиши ҳақида сўз юритган
бўлиб, бу ерда юқори шахсий эркинликни ҳозирги мулкчилик қонунларини ҳатто
ошкора ўз мақсади этиб белгиламайдиган меҳнат маҳсулотларини адолатли тақсимлаш
билан уйғунлаштирилди. Жумладан: “қачонлардир ушбу маънавий ва руҳий камолотга
эришиладими, якка мулкчилик қайсидир шаклда (ҳеч бўлмаса, бугунги шаклидан узоқ
бўлмаган) ёки ишлаб чиқариш воситалари ва ижтимоий мулкчилик ҳамда маҳсулотнинг
бошқариладиган тақсимоти кишилар бахти, инсон ҳаётини юқори даражада яхшилаш
учун қулай шароитлар ярата оладими. Ушбу саволга жавоб беришни ўсиб келаётган
авлодга қолдирамиз, ҳозирги авлод бунга жавоб бера олмайди”
(
Милль
, 2007)
. Балки
иқтисодчилар ва амалиётчиларнинг айнан бугунги авлодига ушбу саволларга жавоб
бериш тақдири ёзилган бўлиши мумкин?
Иқтисодий ва ижтимоий масалаларни муваффақиятли ҳал қилишни асослаш
нуқтаи назаридан, аммо Америка иқтисодиётига татбиқан америкалик олим Роберт
Райх
(2012)
“Кейинги фалаж, келажак иқтисодиёти” номли асарида замонавий
иқтисодий назария асосий оқими муаммолари ҳақида ёзади. Унинг фикрича, иқтисодий
тенгсизликнинг ўсиши беқарорликлар билан биргаликда иқтисодиётни пасайишга
маҳкум қилади.
Замонавий иқтисодий назария асосий йўналишининг иккинчи догмаси бутун дунё
бозор иқтисодиёти шароитида яшаётганлиги ва бозор иқтисодиёти кишилик
жамиятининг энг олий даражаси эканлиги ҳақидаги фикр ҳисобланади. Шу билан бир
қаторда, бу абадий, бозор иқтисодиётидан кейин бошқа жамият мавжуд эмаслигини ҳам
тасдиқлайди. Назарий жиҳатдан бу умидсиз ва боши берк йўналиш, чунки инсон
тафаккурининг хотимасини ва иқтисодиёт назариясининг ҳам хотимасини билдиради.
Чунки иқтисодиёт назарияси бошқа ҳеч қандай янги нарсани таклиф қила олмаслигини
кўрсатади. Ижтимоий психология нуқтаи назаридан бундай фикрлар ҳаётнинг
истиқболсизлиги, унинг кулранглиги ва бир хилдалигини шакллантиради.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar
www.e-itt.uz
402
Жон Мейнард Кейнснинг
(1963)
иқтисодий назарияси, асосан, унинг 1936 йилда
нашр этилган "Бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси" китобида киритилди. Ушбу
асар замонавий макроиқтисодиётнинг асосий матнларидан бирига айланди ва
давлатнинг иқтисодиётдаги ролини тушунишга қатта таъсир кўрсатди.
Инсон қўли билан яратилиш нафақат ижобий иқтисодий ислоҳотлар (ишлаб
чиқариш фаоллигининг ўсиши, иқтисодий хулқ
-
атвор психологиясининг шаклланиши
ва ҳ.к.), балки салбий ислоҳотлар ҳам ҳисобланади, масалан, иқтисодий инқирозлар,
валюталар ёки алоҳида ишлаб чиқаришларнинг қулаши, корхоналар ёки бутун
ҳудудларнинг синиши. Масалан, 1992 йилда Ж.Сорос фунт стерлингни онгли ва
мақсадли туширди, яъни бир киши бутун мамлакат иқтисодиётини издан чиқарди. Шу
сингари жараёнлар 2008 йилда ҳам юз берди, бу иқтисодий инқирозни келтириб
чиқарди. Ғарбий Европа ўрмонларининг 30% и инсон қўли билан қилинган, яъни улар
тартибсиз эмас, балки кишиларнинг қўли билан ва уларнинг режасига кўра, экилган.
1930
–1950 йй. да АҚШ да Ф.Рузвельтнинг “янги курси” ғоялари асосида сунъий равишда
ўрта синф шакллантирилди. Урушдан кейинги Америкада бор
-
йўғи бир неча йил ичида
Рузвельт маъмурияти сиёсати ва энг аввало, уруш йилларида даромадлар устидан
назорат натижасини қўйган ҳолда ўрта синф шаклланди
(
Кругман
, 2009).
Ҳозирги
замон ижтимоий
-
иқтисодий муаммоларининг мазмуни
Замонавий
иқтисодий назария асосий оқими учун чидаб бўлмас муаммони қўйган иқтисодий
муаммолар (хавфлар ва рисклар) моддий ва бошқа йўқотишларни шакллантирадиган
жараёнлар мавжуд.
Улар доимо, аммо турли даврларда турлича куч билан амал қилади
ва доимо кишиларнинг иқтисодий талабларини ўзига жалб қилади. Иқтисодий
муаммоларга жавоб уларга қарши ҳаракат қилиш тадбирларида ифодаланади. Уларнинг
энг яхшилари амалий ҳаракатлар, янги иқтисодий назариялар ва янги хўжалик юритиш
механизмлари кўринишида расмийлаштирилади.
Ҳозирги
замон ижтимоий
-
иқтисодий муаммолари қуйидаги хусусиятларга эга:
•
алоҳида мамлакатлар иқтисодиётининг глобал иқтисодиётга ўтиши;
•
юқори технологияли ишлаб чиқаришларнинг ҳал қилувчи рақобатбардошлик
омили, кишилар хўжалик ва ижтимоий
-
маданий фаолиятининг умумий асосига
айланиши;
•
иш билан бандлар кўпчилиги меҳнати характерининг ўзгариши, аҳолининг
интеллектуаллаштирилиши ва фан сиғимли ишлаб чиқаришлар асосининг вужудга
келиши;
•
мувофиқлашган ҳаракатларнинг онгли ва мақсадга йўналтирилган ташкилий
-
ҳуқуқий чоралари сифатида чиқадиган фирмаички, давлат ва халқаро тартибга солиш
усуллари кўринишидаги иқтисодий муносабатларни тартибга солиш бозор усулларига
муқобил ва қўшимчаларни шакллантириш;
•
кишилик жамиятида маънавий
-
этик қадриятларни бутун инсоният кўламида
ҳам, алоҳида кишилар кўламида ҳам фаол алмаштириш;
•
табиий ресурслар етишмовчилигининг кучайиши –
қайта тикланмайдиган
табиий ресурсларнинг (газ, нефть, темир рудалар, мис, никель ва ҳ.к.) кузатилаётган
жисмонан тугаши ва тикланадиган табиий ресурслар анча камайиши, биринчи
навбатда, ўрмонлар ва сувлар етишмовчилигининг кучайиши.
Мамлакат даражасида турган асосий муаммоларга қуйидагиларни киритишимиз
мумкин:
•
ўзи ва ўз цивилизациясини, жумладан, ҳудудий ҳамжамиятлар даражасида
сақлаш зарурати;
•
аҳоли асосий оммасининг турмуш даражасини ошириш зарурати;
•
кишиларда узоқ муддатли инновацион ва энергия тежамкор хўжалик юритишни
янгилашга бўлган интилиш ва
ташаббусни ривожлантира оладиган иқтисодий ва
ҳуқуқий механизмларни яратиш зарурлиги.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar
www.e-itt.uz
403
Тадқиқот
методологияси
.
Тадқиқотнинг услубий асосини диалектиканинг асосий қоидалари ва
тамойиллари ташкил этди. Замонвий иқтисодиёт назарияси фанининг ривожланиш
муаммоларини ҳал қилишда глобал миқёсда юз бераётган трансформация жараёнлари,
билимлар иқтисодиётининг вужудга келиши, иқлим ўзгаришлари, билимларнинг
асосий иқтисодий ресурсга айланиши, тўртинчи саноат инқилоби билан боғлиқ
ўзгаришлар бўйича маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш услубига
таянилди. Маълумотлардан хулоса чиқаришда мантиқий таҳлил, синтез,
умумлаштириш, индукция ва дедукция,
иқтисодий ҳодиса ва жараёнларга тизимли
ёндошув, фанлараро ёндашув,
антропостратегик
усуллардан фойдаланилди.
Таҳлил ва натижалар
муҳокамаси
.
Ҳозирги
даврда давлат раҳбарлари ривожланиш дастурларини илгари сурган
ҳолда
кўп даражада ҳукмрон иқтисодий назария мақомига эга бўлган маълум
назарияларга таянар экан, иқтисодиёт назариясининг мамлакат ривожланиш
истиқболларига жавоб сифатида чиқади.
Қуйида
келтирилган жадвалдан кўриниб турибдики, мутлақо фойдалиликка
интилиш кўплаб иқтисодиёт тармоқларининг пасайишига олиб келиб, фойдага
йўналтирилган ўлчовлар бўйича зарарли бўлади. Шу асосда мамлакатда электр, газ, буғ
билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш, сув билан таъминлаш, канализация тизими,
чиқиндиларни
йиғиш ва утилизация қилиш тармоғида анчагина зарар кўрилган.
Ўзбекистонда ЯИМ 2022 йил натижалари бўйича 888341,7 млрд.
сўмни ташкил
этди. 2018
-
2022 йилларда ЯИМ нинг ўртача йиллик ўсиш суръатлари 5,3% ни ташкил
этди (1
-
расм).
1-
расм
.
1991-
2022 йилларда ЯИМ нинг йиллик ўсиш суръатлари
(аввалги йилга нисбатан фоиз ҳисобида)
143
143
Ўзбекистон Республикасининг статистик ахборотномаси (2017 январь
-
декабрь). –
Т.: 2018. –
Б.13
-14; www.stat.uz
маълумотлари асосида тузилди.
-0,5
-11,1
-2,3
-5,2
-0,9
1,7
5,2
4,34,33,84,2 4 4,2
7,4 7 7,5
9,5 9
8,18,58,38,2 8 8 7,97,8
5,35,15,5
1,6
7,4
5,7
-15
-10
-5
0
5
10
15
199
1
199
2
199
3
199
4
199
5
199
6
199
7
199
8
199
9
200
0
200
1
200
2
200
3
200
4
200
5
200
6
200
7
200
8
200
9
201
0
201
1
201
2
201
3
201
4
201
5
201
6
201
7
201
8
201
9
202
0
202
1
202
2
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar
www.e-itt.uz
404
Таркибий ўзгаришлар сиёсатининг босқичма
-
босқич амалга оширилиши
натижасида мамлакат иқтисодиётининг таркиби диверсификацияланди. Охирги ўн йил
(2013-
2022 йй.) ичида ЯИМ 2,5 мартадан кўпроққа ўсди. Иқтисодий ўсиш асосий
омиллари ва манбаларининг таҳлили кўрсатишича, охирги 10 йил ичидаги иқтисодий
ўсишнинг юқори суръатлари қишлоқ хўжалигининг 2,3 мартага (2013
-
2022 йиллар
давомида йилига ўртача 6,7% ли ўсиш билан), саноатнинг 2,2 мартага (5,8%),
қурилишнинг 4,3 мартага (16,0%), хизмат кўрсатиш соҳасининг 2,8 мартага (9,9%)
ўсиши туфайли таъминланди.
2022 йил якунларига кўра, ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) ўсиш суръати 5,7
фоизни ташкил этди ҳамда 2019 йилда эришилган 5,5 фоиз кўрсаткичидан анча юқори
бўлди. ЯИМ ўсиш суръати, асосан, саноатнинг 0,7 фоизга (прогноз –
6,5 фоиз), қурилиш
9,1 фоизга (9,3 фоиз) ва хизматларнинг 2,3 фоизга (5,7 фоиз) ошиши ҳисобига
таъминланди. Аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми 1700 долларни ташкил этиб, 2019 йилга
қараганда
0,3 фоизга камайди (2019 йилда –
1741 доллар) (2
-
жадвал).
2-
жадвал
Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ЯИМ ишлаб чиқаришнинг ўсиши
144
Йиллар
Кўрсаткичлар
Номинал ЯИМ,
млрд.сўм
Реал ЯИМ нинг ўсиш
суръати, %
ЯИМ нинг аҳоли жон
бошига ўсиши, %
2000
3255,6
4,0
2,4
2005
15923,4
7,0
5,7
2010
61100
8,5
6,7
2011
77750,6
8,3
5,5
2012
96589,8
8,2
5,8
2013
118986,9
8,0
5,9
2014
144900,0
8,1
5,4
2015
171400,0
8,0
5,6
2016
199300,0
7,8
4,3
2017
302 536,8
5,2
2,7
2018
407 514,5
5,1
3,3
2019
511 838, 1
5,6
3,6
2020
580203,0
1,6
-2,4
2021
738425,2
7,4
5,3
2022
888341,7
5,7
3,5
Номинал ЯИМнинг доллар эквивалентидаги ҳажми 2017 йилда 59,1 млрд.
долларни ташкил этган бўлса, 2022 йилда қарийб –
80,4
млрд. долларни ёки 136,0
фоизни ташкил этди. 2019 йилда бу кўрсаткич 58,3 млрд.
долларни ташкил этган эди.
Иқтисодиётнинг барча тармоқларида ишлаб чиқариш ўсишини сақлаб қолишга
эришилди. Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида ишлаб чиқариш 3,6% га ўсди.
Бунда сўнгги йилларда давлат томонидан балиқчилик соҳасининг ривожланишига
катта эътибор қаратилаётганлиги натижасида соҳанинг икки рақамли ўсиш суръатига,
яъни 19,8 фоизга ошганлигини қайд этиш лозим
145
. Ўзбекистонни 2030 йилгача
ривожлантириш стратегиясида
ЯИМ ни 100 млрд.долларга, саноат улушини 40% га
етказиш вазифалари белгиланган.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar
www.e-itt.uz
405
Ҳозирги
замон иқтисодиёти ривожланишидаги янги хусусиятлар:
Замонавий иқтисодиёт ривожланишининг инсон томонидан яратилганлиги.
Иқтисодиёт ҳозирги ривожланишининг етакчи хусусияти бир жинсли бўлмаган
унсурларнинг комбинацияси сифатида уларни стихияли қайта комбинациялашдан
кетиш ва инсон томонидан бажаришга оммавий тартибда ўтиш, яъни онгли ва мақсадга
йўналтирилган ҳаракат ҳисобланади. Янги иқтисодий муносабатлар вужудга
келишининг инсон қўли билан амалга оширилганлиги хусусияти ҳатто портловчи,
яққол ХХ аср охири XXI аср бошларида пайдо бўлди.
Ўзбекистонда 1990 йилларда инсон қўли билан ва мақсадли тарзда бозор
иқтисодиёти шакллантирила бошлади. Неъматларни тақсимлаш инсон қўли билан олиб
борилади. Уларни яратишга қўшган реал ҳиссасига мувофиқ эмас, балки сунъий
равишда шакллантирилган ва мунтазам ўзгариб бораётган қатламлар (олигархлар,
шоучилар, олий амалдорлар, жозибали қатламлар) бўйича амалга ошади.
Аралаш жамиятнинг вужудга келиши.
Неъматларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш,
айирбошлаш ва истеъмол қилиш юзасидан кишилар ўртасида борадиган муносабатлар
иқтисодиёт назариясининг предмети ҳисобланади. Улар орасида ишлаб чиқариш
муносабатлари, яъни ишчилар ва иш берувчилар ўртасидаги муносабатлар белгиловчи
ҳисобланади. Кишилар муносабатларнинг шакллари ва тавсифи қотиб қолган эмас, улар
ишлаб чиқарувчи кучлар ва ижтимоий муносабатлар бутун мажмуининг ривожланиши
оқибатида ўзгаради. Шу сабабли тадқиқот предмети ишлаб чиқариш муносабатларига
янги турдаги муносабатларни, жумладан, маънавий
-
ахлоқий муносабатларни қўшиш
ҳисобига кенгаяди. Кишиларнинг хулқ
-
атвори (ишчилар ва иш берувчилар)
тамойиллари ҳам ўзгаради. Ушбу ўзгаришларнинг асосий мазмуни шундаки, кишилар
интеллектуаллашишининг ўсиши билан уларнинг эркинликка интилиши ва ишлаб
чиқариш муносабатлари иштирокчиларининг мустақиллиги механик ижрочилар
бўлишни тўхтатади
ҳамда ўзини ўзи таъминловчи шахс сифатида чиқа бошлади. Бу
жамиятнинг ўзи анча ўзгарганлиги билан боғлиқдир. Аралаш жамият (аралаш ҳудудлар,
шаҳарлар, мамлакатлар) вужудга келди. Турли минтақалар ва шаҳарлар аҳолисининг
менталитети, маданияти ва урф
-
одатларида мавжуд тафовутлар сўнгги 20
-
30 йил ичида
деярли йўқолди. Гапириш ва кийиниш услуби, жамиятдаги хулқ
-
атвор, ҳатто ташқи
қўзғатувчиларга психологик жавоблар турли
мамлакатларда ҳам бир хил ва жуда
ўхшаш бўлиб қолди. Интернет тизими асосида кишиларнинг
янги қатлами бўлган
виртуал ҳамжамият ёки интернет
-
ҳамжамият вужудга келди. Бу нафақат барқарор,
балки ахборот
-
техник ва бошқа сабаблар туфайли ўсиб бораётган аҳоли қатлами
бўлиб,
уларни янги ижтимоий
-
иқтисодий муносабатлар таҳлилида ҳисобга олиш зарур.
Шахснинг ижтимоийлашуви ва эгоизациялашувида маятниксимон ҳаракат
.
Ҳозирги замон муаммолари таъсирида иқтисодиёт назариясининг объекти –
иқтисодиёт инсон билан биргаликда (ишчи ва иш берувчи) эволюционлашади. У меҳнат
тақсимоти (янги тармоқларнинг пайдо бўлиши) ва иқтисодиёт турли соҳаларининг
ўзаро таъсири механизмларини мувофиқлаштиришни мураккаблаштириш ҳисобига
миқдор ва сифат жиҳатдан ўзгаради. Ушбу ўзгаришлар мунтазам равишда “инсон
табиати”, деб аталган диққатга сазоворлик кучи атрофида кенгайиб боради. Унинг
мазмуни биологик маънода ўзини ўзи сақлаш, ижтимоий маънода эса ё шахсни
ижтимоийлаштириш, ёки эгоизациялашуви ҳисобланади.
Кишилар хулқ
-
атворида маятниксимон жараёнлар мавжуд: гоҳ умумий турмуш
даражаси пасайганда, инсоннинг ҳақиқий табиатига (ўз
-
ўзини сақлаш ва эгоизмига)
яқинлашиш, умумий фаровонлик ошганда эса шахснинг ижтимоийлашуви томонига
ундан йироқлашиши юз беради. Шахсни ижтимоийлаштириш жараёнларининг
мавжудлиги иқтисодиёт назариясининг жамият ижтимоий
-
иқтисодий ҳаётига
иқтисодий муносабатлар билан фаол қўшилиши зарур бўлган маънавий (маънавий
-
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar
www.e-itt.uz
406
ахлоқий) муносабатларни киритиш реал имкониятлари ҳақидаги қоидаларни илгари
суришга асос беради.
Иқтисодиёт назариясини шакллантирган билимларнинг икки тури.
Иқтисодиёт
назариясининг башоратловчи вазифасидан у яратган икки турдаги янги билимлар
келиб чиқади.
Биринчидан, бу янги тушунчаларни, янги концепциялар, ғоялар, гипотезаларни
илмий муомалага киритиш
натижаси сифатида намоён бўлаётган назарий ва
методологик жиҳатдан
ўз
-
ўзини бойитиш учун билимлардир. Улар ўрганилаётган
ҳодисаларнинг мазмунига чуқурроқ кириб бориш, уларнинг алоҳида томонларини
тушунтириш, учун зарур бўлиб, улар учун эски илмий услублар етарли бўлмай қолади.
Бу иш фаннинг ўзи каби қийин, мураккаб ва туганмасдир. Ўзининг Нобель нутқида
(1970) машҳур Америкалик олим Пол А.Самуэльсон (1915
-
2009) “...олим уй бекаси каби
ҳеч қачон ўз ишини якунланган, деб ҳисобламайди”, деб таъкидлайди
(
Самуэльсоном
,
1970).
Иккинчидан, бу жамиятнинг иқтисодий ва ижтимоий
-
маданий ҳаётини яхшилаш
учун билимлардир. Улар кишиларнинг амалий фаолиятидаги хулқ
-
атвор усуллари ва
механизмларини ишлаб чиқиш ва асослашни ўз ичига олади. Бундай ишланмалар
жамият ҳаётининг турли томонларини ҳам (ишлаб чиқариш ва ижтимоийдан то
экологик ва маънавий
-
иқтисодийга қадар), кишилар фаолияти даражаларини ҳам
(давлат ва минтақалардан корхона ва якка тадбиркорларга қадар) қамраб олади. Ишлаб
чиқариш –
иқтисодий ва ижтимоий
-
маданий ривожланишнинг мазмунига кириб бориш
юзага келаётган хавфлар ёки пайдо бўлаётган қулай имкониятларга ўз вақтида ва
сифатли мослашиш учун тегишли ташкилий
-
иқтисодий ва ижтимоий ечим топиш
имкониятини беради.
Хулоса ва таклифлар
Замонавий иқтисодиёт назариясининг асосий хусусиятлари
Муаммони ҳал қилишга фанлараро ёндашув.
Муҳим ижтимоий
-
иқтисодий
ўзгаришлар замонавий муаммолар ва кечаётган ўзгаришларни нафақат тўлиқ ва яхши
тушунтира оладиган янги назариянинг пайдо бўлиши заруратини, балки иқтисодиёт ва
жамиятни ривожлантиришнинг янги, самарали йўлларини кўрсатишни ҳам келтириб
чиқаради. Ушбу вариант муаммони ҳал қилиш йўли бўлиши мумкин, бироқ у фақат
фанлараро ёндашувдан фойдаланилганда, яъни янги тамойилларни ишлаб чиқиш
жараёнига барча аралаш фанлар –
иқтисодиёт, этика, фалсафа, социология, психология
ва бошыа фанларни киритиш асосида амалга ошиши мумкин. Бунда айнан иқтисодий
фан янги йўналтириб турувчи фан бўлиши мумкин эканлигини албатта, эътироф этиш
мумкин эмас. Ҳақиқатда ижтимоий
-
иқтисодий, янаям аниқроғи, маънавий
-
ижтимоий
-
иқтисодий
бўлиб қолган иқтисодий муаммоларни ҳал қилишда янги ёндашувларни
таклиф қилишдаги биринчиликка ноиқтисодий фанлар эга бўлиши мумкин.
Бундай фараз тадқиқот объекти мазмунининг ўзгаришидан келиб чиқади:моддий
неъматлар миқдори ва сифатининг ўсишига
олиб келувчи, ўзгарувчи техник ва
технологик шароитларда, қарорлар ишлаб чиқиш ва қабул қилишда нафақат иқтисодий
фойда тамойиллари билан бошқарилади, балки ўз ҳаракатлари доирасига иррационал
хулқ
-
атвор кўплаб унсурларини киритадилар ҳам.
Бундан ташқари, кўплаб ижтимоий
-
иқтисодий жараёнлар тартибсиз куч сифатида
эмас, балки рационаллашган ялпи инсон ғоялари сифатида кечаётган ҳозирги даврда
кишиларнинг иқтисодий қилмишлари рағбатларини қайсидир бошқа ижтимоий фан
яхшироқ, ишончлироқ тушунтириб бера олади. Бу ерда гап кишилар яшашининг
моддий шароитларини ривожлантиришга, яъни иқтисодий фаолиятга қўлланиладиган
бошқарув ғоялари фаннинг бошқа тармоғи билан қамраб олиниши ҳақида бормайди.
Инсон ҳаётининг алоҳида томонларини эмас, балки унинг тўлақонли шахс
сифатида
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar
www.e-itt.uz
407
амал қилишини изоҳлайдиган, янги фанни юзага келтирадиган, ғояларни фанлараро
бирлаштирадиган фан ҳақида сўз юритилмоқда. Бу ерда моддий ишлаб чиқариш шахс
ҳаётий фаолияти шароитларини таъминлаш учун қўшимча бўлмайди
ва зарурий
юклама сифатида чиқмайди, балки унинг илғор ривожланиши муҳим услуби бўлиб
қолади.
Интегратив иқтисодиётнинг вужудга келиши.
Инсон қўли билан бажариладиган
иқтисодий муносабатларнинг кенгайиши янги иқтисодиётни вужудга келтириб, инсон
хулқ
-
атворининг иқтисодий, маънавий,
ахлоқий, ҳуқуқий, маданий томонларини
бирлаштира бошлайди.
Бизнинг фикримизча, уни “интегратив иқтисодиёт”, деб номлаш
лозим. У ижтимоий эҳтиёжларни яратиш ва қондириш жараёнида ҳудудий фаолликлар
(инсон шахси, фуқаролик жамияти тузилмалари, институтлари) ни келишилган,
мувофиқлашган ва ижтимоий йўналтирилган моддий ва маънавий афзал кўришлар
юзасидан иқтисодий ва ижтимоий
-
маданий муносабатлар тизимини ўзида
мужассамлаштиради
(
Бочко
, 2010).
Интегратив
иқтисодиёт
назарияси
иқтисодий
-
маънавий
-
инсонпарварлик
таълимотлар бўлиб, иқтисодий ривожланиш мутлақо даромад олишга бўйсинмайди,
балки инсонни шахс сифатида ривожлантиришга, аммо келажакни келишилган ва
мувофиқлашган ривожланиш услубини таъминлаган ҳолда башоратлаш вазифасини
бажаришга ҳам хизмат қилади
.
Индивидуализм тамойилидан мувофиқлашган ҳаракатлар тамойилига ўтиш.
Замонавий иқтисодий назария асосий оқими вариантида иқтисодиёт назариясининг
инқирозини бартараф қилиш учун унинг асосий эскирган методологик ҳолатини
кўрсатиш лозим. У неолиберал ғоялар индивидуализм тамойилига асосланишидан
иборат. Барча назарий қурилмалар тадбиркорлик фаолияти эркинлиги ва давлатни
иқтисодиётдан чиқариш шароитларидан келиб чиқадилар. Шахсий манфаат ва унга
эришиш иқтисодий муаммоларни ҳал қилишнинг марказига қўйилади.
Иқтисодий модель амал қилишининг бундай талқини якка меҳнат ва қўл
меҳнатидан фойдаланишга асосланган оддий товар ишлаб чиқариши шароитида
адолатли бўлиши мумкин. Бу янги хўжалик субъектларининг бозорга кириб келишига
эркинлик билан таъминлаганлар ва ўзаро эркин рақобатлашувчи кўплаб товар ишлаб
чиқарувчиларнинг вужудга келишини рағбатлантиради. Бироқ машина ва
механизмларнинг мураккаблашуви, технологияларнинг такомиллашуви ва ишлаб
чиқариш кўламларининг ўсиши биргаликдаги жамоавий меҳнат заруратини фаол
вужудга келтирди. Ушбу шароитда индивидуализм ғояси ривожланган ишлаб
чиқарувчи кучлар талабларига зид кела бошлади. Улардан фойдаланиш учун кишилар
ўзаро таъсирининг бошқа тамойили зарур. Бир томондан, у инсоннинг шахс сифатидаги
эркинлигини бузмаслиги, бошқа томондан эса иқтисодий масалаларни якка эмас, балки
биргаликдаги талабларини ўз ичига олиши керак. Бу мувофиқлашган ҳаракатлар
тамойилидир
(
Бочко
, 2010).
Ушбу
ёндашувни
амалга
оширишнинг
мослашган
вакили,
жамият
манфаатларининг вакили сифатида давлат чиқади. Бу ҳақда Ж.М.Кейнс монополистик
капитализм шароитида давлатни иқтисодий фаолиятга бирлаштириш зарурлигини
кўрсатган ҳолда таъкидлаб ўтган. Замонавий иқтисодий назариянинг асосий оқими
ушбу ёндашувда жамиятдан воз кечади. Иқтисодиётда либерализмнинг ушбу
“болаларча касаллиги”га Клейнернинг
(2012)
“замонавий ривожланган институционал
-
эволюцион иқтисодиёт назарияси, асосан, барҳам берди.
Агар давлатнинг иқтисодий роли ҳақида гапирадиган бўлсак, Ж.М.Кейнс
томонидан демократик тамойиллар асосида
шаклланадиган ва аниқ коррупциялашган
ёки диктатор давлат эмас, балки аҳоли асосий оммаси манфаатларини ифодалайдиган
давлатни кўзда тутамиз.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar
www.e-itt.uz
408
Антропостратегик услубдан фойдаланиш.
Иқтисодий тадқиқот услуби
кўринишини ўзгартиради ва иқтисодиётдаги ўзгаришларнинг хусусиятларидан келиб
чиқиб, янги унсурлар билан тўлдирилади. Бир томондан, у математикалаштиришга
“кетади”, бу таҳлил ва моделлаштириш аниқлигини ошириш имкониятини беради,
бошқа томондан, тадқиқот предмети билан алоқанинг йўқотилишига олиб келади.
Гуманитар
ва
ижтимоий
-
иқтисодий
муаммоларни
ўрганишга
янгича
ёндашувларнинг пайдо бўлиши жамият тўғрисидаги фанни бир бутун тизим сифатида
ва иқтисодий фанни унинг тизимостиси сифатида янги даражага кўтаради. Масалан,
бугунги кунда минтақавий ва маконий иқтисодиётга катта эътибор қаратилмоқда. Бу
ерда нафақат махсус эндоген хўжалик алоқалари ва уларнинг экзоген алоқалар билан
ўзаро таъсири хусусиятлари ажратилади, балки маконнинг ўзи янгитдан кўриб
чиқилади.
У бир томондан,
вақт билан ўзаро боғлиқликда, жумладан, “вақтни
тиғизлаштириш” орқали, бошқа томондан нафақат келишилган иқтисодий тадбирлар
қўлланиладиган ҳудуд сифатида, балки эркин инсон томонидан яратилган махсус ҳудуд
шакли сифатида ҳам тушунилади. Бундай макон географик эмас, балки ижтимоий
тизимнинг ўзидир. Унда алоқалар “ахборот, вақтда мунтазам ўзгарадиган хусусият” га
эга. Шу нуқтаи назардан, ижтимоий тизимлар ёки инсон иштирокидаги тизимларни
ўрганиш учун табиий фанлар учун хос бўлган тадқиқот объектларига ёндашувларни
тубдан ўзгартириш мумкин эмас”
(
Кирдина
, 2011)
. Шу сабабли иқтисодий тизимларни
ўрганиш учун ёндашувлар мустақил ва онгли амал қилувчи субъектнинг ўзига
хослигига асосланиши керак.
Интегратив иқтисодиётнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ равишда аста
-
секин
етилади ва янги иқтисодий тадқиқот усули –
антропостратегик усулдир. У инсонни шахс
сифатида такомиллаштириш асосида ҳудудлардаги якка ва ижтимоий афзал кўришлар,
аҳолининг
мотивацион
йўналиши
ва
ҳудудий
ҳокимият
органларини
уйғунлаштиришдан иборат.
Нафақат фойда олишга, айнан инсон
-
шахсни
ривожлантиришга ҳам ҳудудлардаги барча фаолият турларини бўйсундириш тақозо
этилади. Антропостратегик ёндашувдан фойдаланишдан ҳудудларни стратегик
ривожлантиришга ўтиш зарурати инсоннинг ижтимоий
-
иқтисодий ва ижтимоий
-
маданий ҳаётдаги роли ва ўрнининг ўзгариши билан
келиб чиққан. У аста
-
секин
иқтисодий ресурсдан ёки ишлаб чиқариш омилидан ривожланишнинг мазмунига,
императив иқтисодиётга айланади. Бу хўжалик субъектлари иқтисодий хулқ
-
атворининг муқаррар тамойили уларнинг фаолиятини нафақат кишилар эҳтиёжларини
шунчаки қондиришга, балки уларнинг руҳий тамойилларини ривожлантиришга
бўйсундириш, демакдир
(
Бочко
, 2010).
Хўжалик юритиш фалсафасини ривожлантириш.
Камбағаллик ва қашшоқлик,
аҳолининг бой ва камбағалларга юқори ижтимоий табақаланиши шароитида маънавий
меъёр
ва қоидаларга тўлақонли риоя қилишни кутишга тўғри келмайди. Фақат
ижтимоий таъминланган жамиятда меҳнатнинг қиммати ва кишиларни умумий
фойдага қўшган ҳиссасига қараб мукофотлашларни баҳолашнинг муҳимлигини
сақлашда бозор тамойиллари билан бир қаторда, маънавий
-
этик қадриятларни қўллаш
мумкин.
Табиийки, иқтисодий муносабатларда маънавият ҳам амалда ёзилган, яъни
расмий қабул қилинган жамият қонунларини ҳам кўзда тутади. Фирибгарлик
ҳаракатлари, солиқлардан оғишлар, биринчи навли турли яхши сифатли бўлмаган
маҳсулот ишлаб чиқариш, албатта, маънавият меъёрларига зиддир. Шу сабабли
интегратив иқтисодиёт ҳақида гапирганимизда, қонунлар ҳақиқатда бузилиши
шароитида уларга расман риоя қилиш ўринли бўлган жамият эмас, балки янги
цивилизациялашган қадриятларга эга интеллектуал ривожланган ва толерант кишилар
жамияти кўзда тутилади.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar
www.e-itt.uz
409
Вужудга келаётган интеграцион иқтисодиётда маънавий
-
маданий муносабатлар
аниқ иқтисодий муносабатлар каби роль ўйнайди. Таълим олган инсон ўзига шунчаки
егуликларни умрни узайтириш манбаи сифатида ишлаб топади, аммо уларни ўзини
шахс сифатида ривожлантириш учун ишлаб топади. Буни бошқа шундай шахслар билан
алоқадагина бўлиши мумкин.
Агар кишилар ҳаётининг маънавий
-
этик қадриятлари эътиборга олинса, инсоний
ўзаро таъсир биофизик бирликларнинг ўзаро таъсири каби, бошқача қилиб айтганда,
интеллект томонидан берилган ва ижтимоий хулқ
-
атвор меъёрларини тан оладиган
кишилар ҳамжамияти сифатида эмас, балки ҳайвонлар подаси каби кўринади.
Ушбу
вазиятда ижтимоий муносабатларни ўрганиш, умуман, маъносини йўқотади, чунки
ижтимоий фанлар учун ўрганишга предмет қолмайди.
Маданият, иқтисодиёт, ҳуқуқ,
инсон цивилизациянинг ички ва ташқи қадриятлари
билан унинг ўзи каби қисмларига айланади. Интегратив иқтисодиёт инсонни
иқтисодий ҳаракатлар қўшимчаси ҳолатидан чиқариш ва иқтисодиётнинг ўзини
шахсни ривожлантириш воситасига айлантириш йўли билан реал юксалтиришга
қаратилган.
Миллатнинг таълим олишига ўсиб ўтадиган якка таълим шундай моддий
шароитларнинг яратилишига олиб келадики, улар тўла ҳажмда шахснинг маънавий
ривожланишини инсон ҳаётининг мақсади ва маъноси сифатида рўёбга чиқариш
имконини берадиган моддий шароитларнинг яратилишига олиб келади. “Хўжалик
инсоннинг табиат устидан ижодий фаолиятидир; табиат кучларига эга бўлган ҳолда у
улардан нимани хоҳласа, шуни ижод қилади. У қандайдир ўз янги оламини, янги
неъматлар, янги билимлар, янги ҳиссиётлар, янги гўзалликни яратади
-
у маданиятни
ижод қилади”. Иқтисодий тараққиёт фаровонликнинг шарти бўлиб хизмат қилади,
фаровонликнинг мазмуни эса маънавий ривожланишда, турли маънавий
неъматларнинг яратилишида бўлиб, улар ушбу тарихий даврнинг маданий
кашфиётлари бўлиб ҳисобланади. Шу сабабли Булгаков
(1990)
унинг учун шундай
муҳим хулосага келади: “Хўжаликни маънавий ҳаёт ҳодисаси сифатида тушуниш
хўжалик даврлари психологиясига ва хўжалик дунёқарашларининг алмашинишига кўз
очади”.
Ҳукмрон
иқтисодий тафаккурнинг даврнинг замонавий ижтимоий
-
иқтисодий
муаммоларига жавоб бера олмаслиги билан боғлиқ равишда иқтисодчи
-
назариётчилар
нафақат иқтисодий, балки ижтимоий
-
маданий, маънавий
-
этик ва маънавий –
психологик томонларини акс эттирадиган кишилар ўртасидаги муносабатларнинг амал
қилиши янги тамойилларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратмоғи лозим. Шу
асосда ишлаб чиқариш
-
техник ва ижтимоий
-
маданий ижтимоий тараққиётнинг
истиқболларини олдиндан кўришни таъминловчи, интеллектуал таълим олган жамият
тараққиёти зиддиятларини ёритувчи, замонавий муносабатларнинг мазмунини
изоҳловчи янги иқтисодиёт назариясини яратиш вазифаси олдимизда турибди. Охир
-
оқибат саволларга мувофиқлашган ва келишувчан ечимни таъминлайдиган, хўжалик
турли томонлари ва унсурларини уйғунлаштирадиган, кишиларнинг табиий, ижтимоий
ва маънавий ҳаёт соҳаларини бирлаштирадиган иқтисодиёт ва назария шаклланган
бўлиши лозим.
Иқтисодий фан маънавий ва бошқа ижтимоий фанлар билан биргаликда вужудга
келди. Аристотель, А. Смит, И. Бентам каби дастлабки иқтисодчи
-
олимлар айни
вақтнинг ўзида ахлоқий олимлар ҳам бўлишган. Ҳозирги вақтда иқтисодий фанни
кишилар томонидан хўжалик фаолиятлари олиб борилаётганда, улар хулқ
-
атворининг
барча томонларини (иқтисодий, маънавий, психологик, когнитив) ўз ичига оладиган
бошланғич фундаментал ўрнига қайтариш мақсадга мувофиқдир.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar
www.e-itt.uz
410
Адабиётлар /
Литература/Refere
nce:
Keynes, J.M., (1963) The General Theory, Book 3, Chapter 10, Section 6, p. 129.
Бочко В. С. Рассеянное знание и проблема скоординированного развития экономики
// Известия Уральского государственного экономического университета. 2010. № 3 (29).
Бочко
В.С. (2010) Интегративное стратегическое развитие территорий (теория и
методология). Екатеринбург : Институт экономики УрО РАН, –С.95
Булгаков С.Н. (1990) Философия хозяйства. М.: Наука, –С. 99,41,110,187
Кирдина С.Г. (2011) Институциональные изменения и
принцип Кюри //
Экономическая
наука современной России. № 1.
Клейнер Г.О (2012) границах непознанного (О книге «Неэкономические грани
экономики : непознанное взаимовлияние. Научные и публицистические заметки
обществоведов») // Вопросы экономики. № 2. –С.141
Кругман П. (2009) Кредо либерала / Центр исследований постиндустриального
общества ; вступ. статья В. Л. Иноземцева. М. : Европа, –С.13
Милль Дж. С. (2007) Основы политической экономии с некоторыми приложениями к
социальной философии / пер. с англ., биогр. очерк М. И. Туган
-
Барановского. М.: Эксмо,. –
С.85
Райх Р.Б. (2012) Послешок. Экономика будущего / пер. с англ. И. Ющенко ; предисл. М.
Хазина. М. : Карьера Пресс.
Самуэльсоном П.А. (1970) Лекция памяти Альфреда Нобеля, прочитанная Полом А.
Самуэльсоном 11 декабря 1970 г. // Лауреаты Нобелевской премии по экономике:
автобиографии, лекции, комментарии / под ред. чл.
-
кор. РАН В. В. Окрепилова. СПб. : Наука,
2007. Т. 1: 1969–
1982.
–С.76
Фармон (2019) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги
ПФ
-5847-
сонли Ўзбекистон Республикаси олий таълими тизимини 2030 йилгача
ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони.//www.president.uz
