ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИДА ИҚТИСОДИЙ САЛОҲИЯТДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Annotasiya

Мазкур мақолада иқтисодий салоҳият тушунчаларига иқтисодчи олимлар томонидан берилган илмий назарий таърифлар ва уларнинг қиёсий таҳлили келтирилган, шунингдек, хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий салоҳиятнинг илмий-назарий жиҳатларига урғу берилиб, хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий салоҳиятдан фойдаланишни такомиллаштириш очиб берилди.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2024
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Суванкулов, Ш. (2024). ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИДА ИҚТИСОДИЙ САЛОҲИЯТДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 2(1), 486–493. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/45022
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Мазкур мақолада иқтисодий салоҳият тушунчаларига иқтисодчи олимлар томонидан берилган илмий назарий таърифлар ва уларнинг қиёсий таҳлили келтирилган, шунингдек, хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий салоҳиятнинг илмий-назарий жиҳатларига урғу берилиб, хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий салоҳиятдан фойдаланишни такомиллаштириш очиб берилди.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

486



ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИДА ИҚТИСОДИЙ САЛОҲИЯТДАН

ФОЙДАЛАНИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Суванкулов Шерзод Шавкатович

Акциядорлик тижорат Халқ банки Жомбой филиали

Аннотация.

Мазкур мақолада иқтисодий

салоҳият тушунчаларига иқтисодчи

олимлар томонидан берилган илмий назарий таърифлар ва уларнинг қиёсий таҳлили
келтирилган, шунингдек, хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий салоҳиятнинг илмий

-

назарий жиҳатларига урғу берилиб, хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий салоҳиятдан

фойдаланишни такомиллаштириш очиб берилди.

Калит сўзлар:

хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий салоҳият, ресурс салоҳият,

иқтисодий ривожланиш, иқтисодий ўсиш, драйвер.

ПОВЫШЕНИЕ ЭФФЕКТИВНОСТИ ИСПОЛЬЗОВАНИЯ ЭКОНОМИЧЕСКОГО

ПОТЕНЦИАЛА В СФЕРЕ УСЛУГ

Суванкулов Шерзод Шавкатович

Джамбайским филиалом Акционерно

-

коммерческого Халк

банка

Аннотация.

В данной статье представлены научно

-

теоретические определения и

их сравнительный анализ с концепциями экономического потенциала, данными учеными

-

экономистами,

а

также

подчеркиваются

научно

-

теоретические

аспекты

экономического потенциала в сфере услуг и раскрывается совершенствование
использования экономического потенциала в сфере услуг.

Ключевые слова:

экономический потенциал в сфере услуг, ресурсный потенциал,

экономическое развитие, экономический рост, драйвер.

IMPROVING THE EFFICIENCY OF USING ECONOMIC POTENTIAL

IN THE SERVICE SECTOR

Suvankulov Sherzod Shavkatovich

Jomboy branch of Joint-stock commercial Xalq bank

Annotation.

This article presents scientific and theoretical definitions and their

comparative analysis with the concepts of economic potential given by economic scientists, as well
as emphasizes the scientific and theoretical aspects of economic potential in the service sector and

reveals the improvement of the use of economic potential in the service sector.

Keywords:

economic potential in the service sector, resource potential, economic

development, economic growth, driver.

UO'K: 338

I SON - YANVAR, 2024

486-493


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

487


Кириш.

Маълумки, мамлакатимиз ижтимоий ва иқтисодий сиёсатида хизматлар соҳасини

ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 2022 йил 28 январда ПФ

-60-

сонли “2022–2026 йилларга мўлжалланган

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони билан
тасдиқланган 2022

-

2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт

стратегиясининг учинчи “Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш

суръатларини таъминлаш” устувор йўналишида 29

-

“Тадбиркорлик фаолиятини

ташкил қилиш ва доимий даромад

манбаларини шакллантириш учун шароитлар

яратиш, хусусий секторнинг Ялпи ички маҳсулотдаги улушини 80 фоизга ва

экспортдаги улушини 60 фоизга етказиш” ва 34

-

“Ҳудудларнинг муҳандислик

-

коммуникация ва ижтимоий инфратузилма тизимини ҳамда хизмат кўрсатиш ва сервис
соҳаларини ривожлантириш” мақсадлари белгиланди (Фармон, 2022)

.

Янги Ўзбекистон иқтисодиётида чакана савдо корхоналари фаолиятини барқарор

ривожланиши, уларнинг хўжалик фаолияти самарадорлигини оширишнинг муҳим

омили ҳисобланган хизматлар сифатини оширишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

«Юртимизда 2 мингдан зиёд маҳалла хизматлар соҳасига ихтисослашган. Бундай
ҳудудларни кўпайтириш мақсадида, аҳолиси 20 мингдан ошадиган маҳаллаларда

чакана савдо ва хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилади. Бу марказлар ҳам 5 йил

муддатга ер ва мол

-

мулк солиғидан озод этилади» (Мирзиёев, 2022).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ

-5813-

сон

«Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб

-

китоблар тизимига замонавий ахборот

технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини

кучайтириш чора

-

тадбирлари

тўғрисида

»

ва

2021 йил 30 сентябрдаги ПФ

-6318-

сон

«

Хизматлар соҳасини қўллаб

-

қувватлашга оид қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида

»

ги

фармонлари,

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13

февралдаги «Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон

республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш

ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 75

-

сон Қарори ҳамда мазкур соҳага

тегишли бошқа меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга

оширишда мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.

Бугунги кунда республикада хизмат кўрсатиш корхоналарини барқарор

ривожланиши, уларнинг хўжалик фаолияти самарадорлигини оширишнинг муҳим

омили ҳисобланган хизмат кўрсатиш интенсивлигини таъминлашга алоҳида аҳамият
қаратилмоқда. «

... кичик бизнес –

бу маҳаллага, туманга янги муҳит олиб кирадиган,

одамларимизга шижоат берадиган катта кучдир.

Иқтисодиёти жадал ривожланаётган кўплаб давлатларда иш ўринларининг 70

-80

фоизи шу соҳа вакиллари томонидан яратилмоқда. Барча нуфузли компаниялар тарихи

ҳам айнан кичик ва ўрта бизнесдан бошланган.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда микро

-

бизнес ва оилавий тадбиркорликни

ривожлантириш бўйича катта амалий ишлар қилинди. Дастурлар орқали микро

-

бизнесни молиявий қўллаб

-

қувватлашга ҳар йили 1 миллиард доллардан зиёд маблағ

йўналтиряпмиз. Натижада бугун ҳар бир маҳаллада камида 40

-

50 нафар янги тадбиркор

пайдо бўлиб, минглаб доимий иш ўринлари яратилмоқда. Лекин кичик бизнесни

манзилли қўллаб

-

қувватлаш, уларга зарур шарт

-

шароитлар яратиш борасида бундай

муҳит ҳали тўлиқ шаклланиб улгурмади, десак, адолатдан бўлади» (Мирзиёев, 2023). Бу

вазифаларни ҳал этишда хизмат кўрсатиш корхоналарининг ресурс салоҳиятини
ошириш омилларини аниқлаш, хизмат кўрсатиш жараёнларини бошқаришнинг

самарали усулларини жорий этиш, хизмат кўрсатиш сифати ва рақобатбардошлигига

эришиш,

корхоналар

фаолиятини

ташкил

этишнинг

ижтимоий

-

иқтисодий


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

488


механизмини

такомиллаштириш

каби

йўналишларда

илмий

-

тадқиқотларни

чуқурлаштириш долзарб ҳисобланади

.

Шу нуқтаи назардан, бугунги хизмат кўрсатиш соҳасида барқарор иқтисодий

ўсишнинг омиларидан бири хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий салоҳиятдан

фойдаланиш долзарб масала ҳисобланади.

Адабиётлар шарҳи.

Иқтисодий тизимларнинг фаолияти иқтисодий салоҳиятни шакллантириш ва

улардан фойдаланиш жараёнларига асосланади. Бозор иқтисодиётини ривожлантириш
иқтисодиётнинг барча тармоқларида, шу жумладан хизмат кўрсатиш соҳасида

жараёнларнинг юқори даражада самарадорлиги зарурлигини белгилайди, бу эса хизмат

кўрсатиш соҳасида иқтисодий салоҳиятни ошириш муаммосини белгилайди ва ҳал
қилишга ёрдам беради. Иқтисодий салоҳият тушунчасига турли олимлар томонидан
турлича таърифлар берилган.

Ушбу муаммоларни ўрганишга ўзбекистонлик олимлардан Адукаримов (2008),

Пардаев (2009), Пардаев, Мирзаев (2014) Қувондиқов

(2008), Зайналов (2009), Тўхлиев

(1994, 1998) ва бошқаларнинг илмий ишлари бағишланган.

Кoтлeр (1991) хизмaтни бир тoмoннинг бoшқaсигa тaқдим этиши мумкин

бўлгaн вa aсoсaн нoмoддий кўринишдa бўлгaн ҳaр қaндaй тaдбирлaр ёки фoйдa

сифaтидa тушунтирaди.

Мамлакатимиз иқтисодиёти ривожланишининг ҳозирги босқичида сервис

хизматлари сони ва сифатига қўйилаётган талаблар ошиб бормоқда. Ривожланган
давлатлар тажрибасининг қўлланилиши хизматларга бўлган талабнинг ошишига олиб

келди. Бу ўз навбатида истеъмол бозори таркибида ўзгаришларни вужудга келтирди.

Аҳолининг айрим

қатламлари моддий фаровонлигининг ошиши натижасида

хизматларга ўзларининг талаблари ва эҳтиёжлари мавжуд бўлган истеъмолчиларнинг
янги категорияси вужудга келди. Моддий жиҳатдан таъминланган истеъмолчилар

ўзларининг ҳаёт қулайликларини оширишни таъминлайдиган турли ассортиментдаги

хизматларга катта талабгор ҳисобланишади. Шу сабабли айрим хизмат кўрсатиш

корхоналари ўз фаолиятларини айнан аҳолининг шу талаблар ва эҳтиёжларини
қондиришга қаратадилар.

Кўпчилик иқтисодчи олимларнинг таъкидлашича ресурс нуқтаи назардан

иқтисодий салоҳият иқтисодий тизим учун мавжуд бўлган ресурсларнинг миқдори ва

сифатининг йиғиндиси сифатида қарайди. Иқтисодий салоҳият таркиби сифатида
моддий, номоддий, меҳнат ва ахборот

ресурслари сифатида таснифлайди.

Абдувоҳидовнинг (2014) фикрига кўра, мамлакатимизда туризм салоҳиятини

дунёга намоён қилишда, халқаро туристик оқимларни барқарорлаштириш, уни

мавсумийлик хусусиятларидан ҳоли қилиш мақсадида интернет тармоғи орқали

туристик салоҳиятимизни кўрсатиб берувчи веб саҳифаларни халқаро тажрибалар
асосида ўзгартириб бориш лозим.

Федонин (2003) ушбу туркумга оид замонавий ғоялар уч йўналишларини

ажратади, яъни: тизимнинг ишлаши ёки ривожланиши учун зарур бўлган турли хил

ресурслар

тўплами сифатида салоҳият; ишлаб чиқариш мақсадларига эришишни

таъминлайдиган моддий ва меҳнат омиллари

тизими сифатида салоҳият; иқтисодий

тизим ресурслари мажмуасининг ўзига юкланган вазифаларни бажариш қобилияти

сифатида салоҳият.

"Иқтисодий салоҳият"

тоифасига ресурс ёндашуви тадқиқотчилар орасида жуда

кенг тарқалган. Унинг моҳияти салоҳиятни корхонанинг ишлаб чиқариш ва иқтисодий

фаолиятини таъминлайдиган ресурслар ва уларнинг манбалари мажмуи сифатида

таъкидлашдан иборат. "Ресурс" ёндашувларини ўрганиш учун иккита асосий позицияни

янада аниқроқ ажратиш мумкин. Биринчи ўринда иқтисодий салоҳиятни ресурсларнинг


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

489


оддий мажмуи сифатида, уларнинг ўзаро алоқадорлиги ва ишлаб чиқариш жараёнидаги
иштирокини ҳисобга олмаган ҳолда тақдим этади.

Таниқли иқтисодчи олим Лукинов (2002) ушбу тоифани "муайян иқтисодий

тизим тасарруф этадиган ресурсларнинг миқдори ва сифати" деб тушунади.

Заболотская (2009) эса:"корхонанинг қобилияти даражаси ҳозирда мавжуд ташкилий,
иқтисодий, моддий, техник ва меҳнат ресурслари билан, янги, ўзгарувчан ташқи атроф

-

муҳит шароитлари киритилган бўлиши"ни таъкидлайдилар.

Иккинчи ресурс позицияси

-

иқтисодий салоҳиятни маълум миқдордаги моддий

товар ва хизматлар, ишлаб чиқариш ҳажмлари, молиявий натижалар олиш ва
ҳоказоларни ишлаб чиқаришга қодир

ресурслар мажмуи сифатида талқин қилишдир.

Шундай қилиб, Фигурновнинг (1989) сўзларига кўра, “иқтисодий салоҳият ишлаб

чиқариш ресурсларини, уларнинг миқдорий ва сифат параметрларини тавсифлайди, бу
ҳар қандай вақтда моддий маҳсулот ишлаб чиқариш учун жамиятнинг максимал
имкониятларини аниқлайди" –

дея таъкидлайди.

Кўпгина замонавий муаллифларнинг тадқиқотларида "иқтисодий ресурслар"

категорияси билан бир қаторда "иқтисодий натижалар" категориясидан

фойдаланилади, кейингилари иқтисодий ресурслардан фойдаланиш натижаси
эканлигини таъкидлайди. Бу миқдорий хусусиятларнинг сифатга ўтиши учун

иқтисодий тизимларнинг ўзига хос қонунларидан бирини белгилайди. Шундай қилиб,

иқтисодий натижалар иқтисодий салоҳиятнинг ажралмас қисмидир.

Тадқиқот методологияси.

Ушбу мақолада қиёсий таҳлил ҳамда индукция ва дедукция баҳолаш усулларидан

фойдаланилди. Қиёсий усулдан фойдаланилиб, хорижий хизмат кўрсатиш соҳасида

иқтисодий салоҳиятга доир маълумотлар асосида уларни таҳлиллари амалга оширилиб

илмий хулосалар берилди.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Иқтисодий тизимларнинг фаолияти иқтисодий салоҳиятни шакллантириш

жараёнида муаммонинг икки жиҳати эътибор қаратиш муҳим аҳамият касб этади:

-

мақсадли (эҳтиёжларни қондириш, иқтисодий самарали натижалар берувчи

иқтисодий ўсиш стратегиясини танлаш асосида);

-

ресурс (ишлаб чиқаришни диверсификация қилишга қаратилган яширин,

чекланган ресурслардан фойдаланиш).

Иккала жиҳат ҳам ўзаро боғлиқдир. Мақсадли самарадорлик, яъни стратегик

мақсадларга эришиш ва юқори натижаларга эришиш ресурсларни жалб қилиш ва

улардан фойдаланиш сифатига бевосита пропорционалдир.

Шуни таъкидлаш керакки, хизмат кўрсатиш соҳаси тармоқларининг

ривожланишининг саноат ишлаб чиқаришига нисбатан ўзига хос жиҳати, саноат
корхоналарида меҳнат унумдорлиги мунтазам ўсиш тенденциясига эга бўлса, хизмат

кўрсатишда эса унинг баъзи тармоқларида вақт ўтиб бориши билан меҳнат

унумдорлиги ҳам пасайиш тенденциясига эга бўлади.

Шунинг учун ҳозирги инновацион ривожланиш шароитида хизмат кўрсатиш

соҳасини ривожлантириш, бир томондан, бандлик даражасини оширишни таъминласа,

иккинчи томондан, меҳнат салоҳиятини ошириш имконини беради. Хизматлар

соҳасининг ривожланиши ва иқтисодиётнинг трансформациялашуви аҳоли бандлиги

даражасини ошириш ва ишга жойлашиш ҳамда меҳнат ресурсларидан самарали
фойдаланишда мослашувчанликнинг шаклланишини зарурат этмоқда.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

490


1-

жадвал

Самарқанд вилояти ялпи ҳудудий маҳсулотининг иқтисодий

фаолият турлари бўйича таркиби

187

Кўрсаткичлар

Ўлчов

бирлиги

2017 й.

2018 й.

2019 й.

2020 й.

2021 й.

2022 й.

ЯҲМ

млрд.сўм

27039,0 32863,7 39050,5

43834,7 52893,6 62440,3

Ўтган йилга

нисбатан, %

101,5

100,7

105,6

102,4

108,5

105,8

Ялпи қўшилган

қиймат

млрд.сўм

26645,5 32289,7 37936,3 42478,3 51784,4 60866,2

Ўтган йилга

нисбатан, %

101,5

100,6

105,5

101,6

108,5

105,7

Маҳсулотларга

соф солиқлар

млрд.сўм

393,5

574,0

1114,2

908,3

1109,2

1574,1

Ўтган йилга

нисбатан, %

102,9

109,0

108,4

107,8

108,8

109,7

Саноат

маҳсулоти

(қурилишни

қўшган ҳолда)

млрд.сўм

4382,9

6264,2

7284,1

8779,7

10523,1 13474,5

Ўтган йилга
нисбатан, %

100,2

114,1

110,5

107,1

112,9

109,3

Қишлоқ

хўжалиги

маҳсулотлари

млрд.сўм

13213,9 15350,5 16925,5

19346,3 22672,3 24652,2

Ўтган йилга

нисбатан, %

100,5

94,4

103,0

102,7

103,3

103,6

Жами хизматлар,

шундан:

млрд.сўм

9048,7 10675,0 13726,7

14352,3 18589,0 22739,5

Ўтган йилга
нисбатан, %

103,6

103,2

106,2

97,3

112,6

106,3

Савдо, яшаш ва

овқатланиш

бўйича

хизматлар

млрд.сўм

1641,5

1980,1

2430,5

2720,2

3350,6

4190,8

Ўтган йилга

нисбатан, %

102,7

103,1

106,8

100,3

112,1

111,0

Ташиш

ва

сақлаш, ахборот

ва

алоқа

хизматлари

млрд.сўм

1916,7

2106,4

2348,7

2504,2

3299,6

3876,6

Ўтган йилга

нисбатан, %

105,5

106,0

104,5

98,2

122,8

110,9

Бошқа хизматлар

млрд.сўм

5490,5

6588,5

8947,5

9127,9

11938,8 14672,1

Ўтган йилга
нисбатан, %

103,3

102,2

106,6

96,2

110,0

103,7

Самарқанд вилоятининг асосий иқтисодий кўрсаткичлари таҳлилига назар солсак,

ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 2022 йилда ўтган йилга нисбатан 105,8 %га ўсган бўлса,

ушбу кўрсаткич 2021 йилда ўтган даврга нисбатан 108,5 % бўлган. Ҳудудда ялпи

қўшилган қиймат ҳажми ўтган йилга нисбатан 2022 йилда мос равишда 105,5 % ва 2021
йилда 108,5 %га ошган. Саноат маҳсулоти (қурилишни қўшган ҳолда) ҳажми 2017 йилда

ўтган йилга нисбатан 100,2 %, бу кўрсаткич 2022 йилда 109,3 %га ошган. Хизмат

кўрсатиш ҳажми эса ушбу даврларда

2017 йил –

103,6 %, 2022 йил –

106,3 %га ошган.

Шунингдек, саноат ва қишлоқ хўжалигининг ўсиш суръатларида барқарорлик
таъминланган. Айниқса, 2020 йилда жаҳонда юз берган коронавирус пандемияси

оқибатлар хизматлар соҳаси, хусусан туризм тармоғига жиддий равишда салбий таъсир

кўрсатди. Хусусан, савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар ҳажми 2020 йилда

2019 йилга нисбатан 97,3 %га бажарилган. Ушбу тармоқларда пасайиш

тенденциясининг кузатилиши пандемия оқибатларини юмшатиш мақсадида қатъий

187

Самарқанд вилояти Давлат статистика бошқармаси маълумотлари асосида ҳисобланган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

491


чекловларнинг ўрнатилиши ҳамда одамлар ва корхоналар фаолиятини тўхтатилиши
натижасида савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар кўрсатиш имкониятлари

пасайди. Шунингдек, пандемия шароитида рақамли технологияларга асосланган

фаолиятнинг кенгайиб бориши ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа хизматлари

ҳажмини (2020 йилда 98,2 %) пасайишига олиб келган. Бироқ, 2020 йилда ҳам саноат ва
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари унда яратилган ялпи маҳсулот ҳажми ошиб борган

(1-

жадвал).

1-

расм. Иқтисодий ўсиш нуқтаи назардан хизмат кўрсатиш соҳаси

корхоналарининг иқтисодий салоҳияти

Хизмат кўрсатиш корхоналари иқтисодий салоҳиятининг бир қисми сифатида

ресурс салоҳиятининг ўзига хос хусусияти корхоналар томонидан шакллантирилган

иқтисодий

ресурслар

таркибига

кирмайдиган,

лекин

улар

томонидан

фойдаланиладиган табиий, иқлим ва туристик ресурсларнинг мавжудлигидир. Ушбу

турдаги ресурслар, бир томондан, корхоналарнинг иқтисодий имкониятларини

кенгайтиради, бошқа томондан, хизмат кўрсатиш субъектларининг тадбиркорлик

фаолиятини ривожлантириш учун махсус шароитларни белгилайдиган мавсумийлик ва
саноат йўналиши хавфини яратади. Иқтисодий ўсиш нуқтаи назардан Хизмат кўрсатиш

соҳадаги корхоналарнинг иқтисодий салоҳиятини 1

-

расмда схематик тарзда

кўрсатилган.

Хизмат кўрсатиш соҳасида корхона томонидан ишлаб чиқилган иқтисодий

ресурслар, ресурсларнинг фаолиятнинг мақсадли иқтисодий

натижаларини яратиш

қобилияти ҳамда табиий ва иқлим ресурслари, тарихий ва маданий ресурслардан

самарали ва оқилона фойдаланмасдан туриб соҳада иқтисодий салоҳият

самарадорлигини ошириб бўлмайди. Шунингдек, соҳада иқтисодий салоҳият

Х

из

м

ат к

ўрс

ати

ш

корх

она

ла

рин

ин

г

иқ

ти

со

ди

й

са

лоҳ

ияти

Корхона томонидан

ишлаб чиқарилган

иқтисодий ресурслар

Моддий-техника

базаси

Жорий активлар

Ахборот ресурслари

Инсон ресурслари

Ресурсларнинг

фаолиятнинг

мақсадли иқтисодий

натижаларини

яратиш қобилияти

Хизматлар

реализациясидан

олинган даромад

Фойда

Ўзгармас харажатлар

Ўзгарувчан

харажатлар

Табиий ва иқлим

ресурслари, тарихий

ва маданий ва

бошқалар.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

492


самарадорлиги 1

-

расмда

тасвирланган уч омилнинг бир бирига чамбарчас боғлиқ

равишда иқтисодий салоҳиятни ошириш имконини беради. Шунингдек, хизмат

кўрсатиш соҳаси корхоналарида кўрсатилаётган хизмат таннарх кўрсаткичлари турли

ҳудудларда турлича шаклланмоқда. Шу нуқтаи назардан, нафақат иқтисодий, табиий,

иқлимий, тарихий ва маданий ресурсларга балки ресурсларнинг фаолиятнинг мақсадли
иқтисодий натижаларини яратиш қобилияти ҳам бугунги кунда муҳим аҳамият касб

этмоқда.

Хулоса ва таклифлар.

Хизмат кўрсатиш соҳасининг динамик ўсишига ёрдам берадиган асосий омил

сифатида унинг кўлами ва ҳозирги йўналиши илмий, техник ва технологик тараққиёт

ҳисобланади. Илмий техник тараққиёт натижалари туфайли интернет ва электрон
почта хизматлари, кабель телевидениеси ва сунъий йўлдош алоқаларидан фойдаланиш
имконияти пайдо бўлди. Бундан ташқари, янги турдаги хизматлар ва хизмат кўрсатиш

фаолияти махсус кичик тармоқларга, масалан, электрон тижорат, уяли алоқа ва

бошқаларга ажратилган. Бу ўз навбатида қўшимча меҳнат ва капитал оқимини

таъминлади.

Янги технологиялар мижозларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланадиган

ташкилотларда бизнес юритиш усулларини тубдан ўзгартирмоқда. Бундай кучли

импульслардан

бири

ҳозирги

вақтда

компьютер

технологиялари

ва

телекоммуникацияларнинг интеграцияси ҳисобланади.

Технологик тараққиёт бошқа кўплаб хизмат турларига ҳаво транспортидан тортиб

то чакана савдога таъсир қилади. Янги ёки такомиллаштирилган хизмат кўрсатиш
тизимларининг авлоди тўловларни амалга ошириш, буюртмаларни қабул қилиш каби

операцияларни сезиларли даражада ўзгартиришга, шунингдек монотон ишларни

машиналар билан алмаштиришга ва ўз

-

ўзига хизмат кўрсатиш тизимларини ишга

тушириш орқали истеъмолчиларни ташкилот фаолиятига кўпроқ жалб қилишга имкон
беради. Масалан, банкоматларни жорий этиш орқали банк операцияларини

автоматлаштириш хизмат олувчиларга ходимлардан фойдаланиш деярли имконсиз

бўлган жойларда кеча

-

ю кундуз хизмат кўрсатишга имкон беради.

Биз иқтисодий фаолиятнинг якуний натижасига эришиш учун корхоналарнинг

иқтисодий салоҳиятини тизимли равишда ташкил этилган ресурслар ва уларни

ўзгартириш жараёнлари шаклида ўрганишни таклиф қиламиз. Шунингдек, хизмат

соҳасида иқтисодий салоҳият самарадорлигини оширишда қуйидаги таклифларни

келтириб ўтамиз:

-

хизмат кўрсатиш соҳасида кўрсатилаётган хизматларнинг таннарх пасайтиришда

хорижий давлатлар тажрибасидан фойдаланиш;

-

ҳудудий чора

-

тадбирларини ишлаб чиқиш, хизмат кўрсатиш корхоналар

фаолиятида солиққа тортиш ва солиқ имтиёзларини белгилашда ҳар бир ҳудуднинг

ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб белгиланиши;

-

хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарнинг иқтисодий салоҳиятини самарали

бошқариш бўйича илмий асосланган услубий тавсиялар ишлаб чиқилиши лозим;

-

хизмат кўрсатиш соҳасида инсон ресурсларининг шахсий ва касбий

кўникмаларини ривожлантириш тизимини йўлга

қўйиш мақсадга мувофиқ.

Адабиётлар /

Литература/Reference:

Абдувоҳидов А.А., (2014), Ўзбекистон туризм индустриясини ривожлантиришда

компьютер тизимларини такомиллаштириш истиқболлари, Ўзбекистонда ички

туризмни ривожлантиришда хорижий тажрибани қўллаш республика илмий амалий

анжумани мақолалар тўплами, 392

-393-

б.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

493


Адукаримов Б., (2008)

,

Ички савдо иқтисодиёти. Дарслик,

II

қисм (Ўзбекистон), «Фан

ва технология».

Заболотская, Н.В.

, (2009),

Оценка экономического потенциала предприятия

.

Экономический анализ: теория и практика.

-

№5 (134).

, 42-47-

с.

Зайналов Д.Р.

, (2009),

Услуги и сервис как экономическая категория. // “Сервис”

журнали. Самарканд: 1

-

сон.

, 70-

77 бетлар.

Котлер Ф., (1991), Основы маркетинга.(Россия), М.: Прогресс.

Қувондиқов

Ш.О.,

(2008),

Хизмат

соҳасида

оилавий

тадбиркорликни

ривожлантириш муаммолари. Иқтисод фанлари номзоди. Дис. автореферати.
Самарқанд: СамИСИ, 23

-

б.

Лукинов, И.И.

, (2002),

Эволюция экономических систем: монография.

-

М.: Экономика,.

567-

с.

Мирзиёев Ш. (2022) Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев

раислигида 2022 йил 19 апрель куни маҳаллабай ишлаш тизими натижадорлигини

ошириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор

йиғилиши.

https://president.uz/uz/lists/view/5133

Мирзиёев Ш. (2023) Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг

2023 йил 18 августдаги мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқот шаклида

ўтказилган учрашувдаги нутқи. Тадбиркорлик ривожини янада юксак босқичга кўтариш

устувор вазифамиздир.

https://president.uz/uz/lists/view/6561

Мухаммедов М.М. ва бошқалар, (2017) Хизмат кўрсатиш соҳаси ва туризмни

ривожлантиришнинг назарий асослари (монография). –

Самарқанд: Zarafshon, 46

-

б.

Пардаев М.Қ., Исроилов Ж.И., Ғаппаров А.Қ., (2009), Хизмат кўрсатиш соҳасида

иқтисодий таҳлилни такомиллаштириш муаммолари. Рисола. Самарқанд. “Зарафшон”,

66-

б.

Пардаев М.Қ., Мирзаев Қ.Ж. Пардаев О.М., (2014), Хизматлар сохаси иқтисодиёти.

Ўқув қўлланма.

-

Т.: “Иқтисод

-

молия ”, 384

-

б.

Тўхлиев Н., (1994 ва 1998), Ўзбекистон иқтисодиёти, –Т.: Ўқитувчи.

Файзиев Э.С., (

2007),

Сервис соҳасининг иқтисодиётдаги ўрни. Рисола. Т.: ‘Fan va

tеxnoloqiya’, 16

-

б.

Фармон (2022) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январда ПФ

-

60-

сонли “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт

стратегияси тўғрисида”ги Фармони.

Федонин, А.С.

, (2003),

Потенциал предприятия: формирование и оценка (Россия),

К.:

КНЕУ, 198

-

с.

Фигурнов, Э.Б.

, (1989),

Производственный потенциал., (Россия)

М.: Дело.

Bibliografik manbalar

Абдувоҳидов А.А., (2014), Ўзбекистон туризм индустриясини ривожлантиришда компьютер тизимларини такомиллаштириш истиқболлари, Ўзбекистонда ички туризмни ривожлантиришда хорижий тажрибани қўллаш республика илмий амалий анжумани мақолалар тўплами, 392-393-б.

Адукаримов Б., (2008), Ички савдо иқтисодиёти. Дарслик, II қисм (Ўзбекистон), «Фан ва технология». Заболотская, Н.В., (2009), Оценка экономического потенциала предприятия. Экономический анализ: теория и практика. - №5 (134)., 42-47-с.

Зайналов Д.Р., (2009), Услуги и сервис как экономическая категория. // “Сервис” журнали. Самарканд: 1-сон., 70-77 бетлар.

Котлер Ф., (1991), Основы маркетинга.(Россия), М.: Прогресс.

Қувондиқов Ш.О., (2008), Хизмат соҳасида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш муаммолари. Иқтисод фанлари номзоди. Дис. автореферати. Самарқанд: СамИСИ, 23-б.

Лукинов, И.И., (2002), Эволюция экономических систем: монография. - М.: Экономика,. 567-с.

Мирзиёев Ш. (2022) Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2022 йил 19 апрель куни маҳаллабай ишлаш тизими натижадорлигини ошириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши. https://president.uz/uz/lists/view/5133

Мирзиёев Ш. (2023) Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 18 августдаги мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқот шаклида ўтказилган учрашувдаги нутқи. Тадбиркорлик ривожини янада юксак босқичга кўтариш – устувор вазифамиздир. https://president.uz/uz/lists/view/6561

Мухаммедов М.М. ва бошқалар, (2017) Хизмат кўрсатиш соҳаси ва туризмни ривожлантиришнинг назарий асослари (монография). – Самарқанд: Zarafshon, 46-б.

Пардаев М.Қ., Исроилов Ж.И., Ғаппаров А.Қ., (2009), Хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий таҳлилни такомиллаштириш муаммолари. Рисола. Самарқанд. “Зарафшон”, 66-б.

Пардаев М.Қ., Мирзаев Қ.Ж. Пардаев О.М., (2014), Хизматлар сохаси иқтисодиёти. Ўқув қўлланма. - Т.: “Иқтисод-молия ”, 384-б.

Тўхлиев Н., (1994 ва 1998), Ўзбекистон иқтисодиёти, –Т.: Ўқитувчи.

Файзиев Э.С., (2007), Сервис соҳасининг иқтисодиётдаги ўрни. Рисола. Т.: ‘Fan va tеxnoloqiya’, 16-б.

Фармон (2022) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январда ПФ-60-сонли “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони.

Федонин, А.С., (2003), Потенциал предприятия: формирование и оценка (Россия), К.: КНЕУ, 198-с. Фигурнов, Э.Б., (1989), Производственный потенциал., (Россия) М.: Дело.