Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar
www.e-itt.uz
543
МАМЛАКАТ МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТИ РИВОЖИДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ
СОҲАСИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
И.ф.н.
Улашев Хуббим Аскарович
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Аннотация.
Ушбу мақолада хизмат кўрсатиш соҳаси ривожи корхона ва
ташкилотлар фаолиятининг улар учун яратилган шарт
-
шароит билан белгиланишига
алоҳида аҳамият берилган. Хизмат кўрсатиш соҳасида ижтимоий мустақиллик
даражаси бозорда вужудга келаётган мустақил корхона ва ташкилотлар сони билан
таснифланиши мисоллар ёрдамида ёритилган. Хизмат кўрсатиш соҳаси фаолиятини
таркиб топтириш кўп жиҳатли жараён эканлиги
бўйича таклифлар ва тавсиялар
ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар:
хизмат, ёндашув, соҳа, хизмат кўрсатиш, жараён, иқтисодиёт,
меҳнат, самарадорлик, фаолият.
ОСОБЕННОСТИ СФЕРЫ УСЛУГ В РАЗВИТИИ НАЦИОНАЛЬНОЙ
ЭКОНОМИКИ СТРАНЫ
К.э.н.
Улашев Хуббим Аскарович
Самаркандский институт экономики и сервиса
Аннотация.
В данной статье особое значение уделяется развитию сферы услуг,
которое определяется условиями, созданными для деятельности предприятий и
организаций.
На примерах поясняется классификация уровня социальной независимости
в сфере услуг по количеству независимых предприятий и организаций, возникающих на
рынке.
Разработаны предложения и рекомендации с учетом того, что построение
деятельности сферы услуг представляет собой многогранный
процесс.
Ключевые слова:
услуга, подход, сфера, услуга, процесс, экономика, труд,
эффективность, деятельность.
FEATURES OF THE SERVICE SECTOR IN THE DEVELOPMENT OF THE NATIONAL
ECONOMY OF THE COUNTRY
PhD
Ulashev Hubbim Askarovich
Samarkand Institute of Economics and Service
Abstract.
This article pays special attention to the development of the service sector, which
is determined by the conditions created for the activities of enterprises and organizations.
Examples explain the classification of the level of social independence in the service sector
according to the number of independent enterprises and organizations emerging in the market.
Proposals and recommendations have been developed taking into account the fact that building
service sector activities is a multifaceted process.
Key words:
service, approach, sphere, service, process, economics, labor, efficiency, activity.
I SON - YANVAR, 2024
UO‘K:
338.46
543-550
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar
www.e-itt.uz
544
Кириш
.
Дунёнинг аксарият давлатларида 2021 йилнинг охири ва 2022 йилнинг
бошларида иқтисодий тикланиш ҳолатлари кузатила бошлади ҳамда иқтисодий
барқарорлик ҳолатлари қайд этилди. 2022 йилнинг февраль ойи сўнггида жиддий тус
олган Россия ва Украина ўртасидаги инқирозли вазият ҳамда энергия бозоридаги
тебранишлар, таклиф ҳажмининг талабга мослашишининг кечикиши натижасида юзага
келган юқори инфляцион босим ва унга жавобан сиёсатнинг қатъийлаштирилиши
кузатила бошланди. Мазкур омиллар ҳисобига жаҳон иқтисодиётида иқтисодиётнинг
ўсиш прогноз кўрсаткичларини қайта кўриб чиқилишига сабаб бўлди.
Қайд
этиб ўтишимиз жоизки, мамлакатимизда хизматлар соҳасини
ривожлантириш дастурини амалга ошириш натижасида 2021
-
2023 йилларда 2021
йилга нисбатан хизматлар кўрсатиш ҳажми қарийиб 20 фоизга ўсди
202
. Шу билан
биргаликда хизмталар соҳасини ривожлантиришга янгича ёндашувларни жорий этиш
орқали
бозор хизматлари ҳажмини ҳам оширишга эришилди. Мамлакатимиз
ҳудудларининг
ўзига хос ва мос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда алоҳида
ёндашувлар
асосида
хизматлар
соҳасини
ривожлантириш,
тадбиркорлик
субъектларининг молиявий ресурслар ва инфратузилма билан таъминлаш асосий
вазифлардан биридир.
Адабиётлар шарҳи
.
Инсон иқтисодий фаолиятининг алоҳида ва мустақил соҳаси сифатида хизматлар
тўғрисидаги илмий қарашлар дастлаб классик иқтисодиёт назарияси намояндалари
асарларида шакллана бошлади. Классик мактаб вакиллари жамият тарихида биринчи
бўлиб хизматларга нисбатан ўз муносабатларини билдирганлар. Улар хизматлар
тушунчасининг моҳиятини очиш ҳамда уларнинг товар
шаклидаги ноз
-
неъматлардан
тубдан фарқ қилишини асослаш мақсадида инсон истеъмол қиладиган барча ноз
-
неъматларни икки турга: моддий ноз
-
неъматлар ва номоддий ноз
-
неъматларга
бўлганлар.
Буюк иқтисодчи А.Смит (1723
-
1790) хизмат шаклидаги ноз
-
неъматларнинг
иқтисодий мазмунини тўлароқ очиб бериш ҳамда унинг мамлакат ижтимоий
бойлигининг манбаи сифатида қараш муаммосини ҳал этиш мақсадида, ўзининг
жаҳонга машҳур “Халқлар бойлигининг табиати ва сабаблари тадқиқоти” (1766) номли
асарида «унумли меҳнат» ва «унумсиз меҳнат» тушунчалари хусусида фикр юритган
(
Смит
, 2009).
Англиялик иқтисодчи А.Маршалл (188
0-
1959) хизматлар тўғрисида анча дадил ва
шу билан бир қаторда, мантиқан асосланган фикрларни майдонга ташлади ва хизмат
кўрсатиш соҳасининг назарий асосларини шакллантиришда ўзининг муносиб
ҳиссасини қўшди. У хизматларнинг ижтимоий бойликни шакллантиришдаги ролини
очиб беришда анча илғор фикрларни илгари сурди. Маршалл
(1993)
барча неъматларни
моддий ва номоддий неъматларга бўлар экан, уларнинг ҳар бири ҳам мамлакатдаги
ижтимоий бойликни шакллантиришда бирдай муҳим эканлигини исботлашга алоҳида
эътибор қаратди. У биринчи бўлиб инсоннинг ҳаёт фаолиятида ва эхтиёжини
қондиришида хизматларнинг ҳам катта аҳамияти борлигини илмий жиҳатдан асослаб
берди. Фишернинг фикрига кўра, моддий неъматлар билан хизматлар ўртасида ҳеч
қандай фарқ йўқ, чунки инсон ўз уйидан фойдаланишда ҳам худди малай ёки опера
қўшиқчиси хизматларидан фойдаланганлиги каби фойда олади.
Демак, тадқиқотчи
хизматларни товар шаклига эга бўлган неъматлар сифатида талқин этган. Агабабьян
(1968)
“хизматлар соҳаси” тушунчасига таъриф бериб ёзадики, “...хизматлар соҳаси
иқтисодий бир хил тармоқлар ва меҳнат турларининг мажмуаси бўлиб, бунда меҳнат
202
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий
-
иқтисодий ҳолати. Ўзбекистон республикаси давлат статистика
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar
www.e-itt.uz
545
ўзининг иқтисодий табиатига кўра, унумдор ҳисобланади, меҳнат маҳсулоти бўлган
хизматлар эса, ёки бевосита фаолият кўринишида, ёки нарсаларни яратувчилик
кўринишида фойдалилик эффекти кўринишини эгаллайди”.
Россиялик олим Ожегов
(1991)
таҳрири остида чоп этилган рус тили граматик
луғатида “хизматлар” бу “наф, фойда келтирадиган ҳаракат, бошқаларга ёрдам деб
ҳисобланади” деган фикр илгари сурилган.
Америкалик иқтисодчи Котлер
(1992)
ўзининг “Маркетинг асослари” номли
китобида “хизматлар –
бу объектни сотиш жараёнида ўз манфаатини қондириш, муайян
бир наф олиш учун қилинган ҳаракт” деган ҳолда, ўзининг фикрини давом эттириб,
“ишлаб чиқаришда хизматлар моддий кўринишдаги товарлар блан боғлиқ бўлиши ёки
бўлмаслиги мумкин”, деб ҳисоблаган.
Ғарб
иқтисодчиларидан Макконнелл, Брю
(1993)
хизматларга қуйидагича
таърифни берди: “хизматлар (service)
–
бу кўзга кўринмас бўлсада, аммо унинг учун
истеъмолчи, фирма ёки унинг вакили қимматлироқ нарсани беришга доимо тайёр
туради”.
Классик иқтисодчилардан Маркс
(2005)
ўзининг “Капитал” асарининг биринчи
томида хизматларга қуйидагича таъриф беради: “хизматлар –
бу товар ёки меҳнатнинг
истеъмол қийматини у ёки бу кўринишидаги фойдалилик (нафлилик) ҳаракатидан
бошқа нарса эмас”.
Таниқли иқтисодчи
-
маркетолог Котлер
(2006)
хизматларга шундай таъриф
берган: “Хизматлар –
бир томон иккинчи томонга таклиф этиши мумкин бўлган ҳар
қандай фаолият ёки неъмат, бирон нарсага эгалик қилиш имконини бермайдиган
фойдали ҳаракат”.
Бундан ташқари ушбу таърифга мос келадиган таърифларга ҳам кўришимиз
мумкин. Хизматлар –
истеъмолчилар томонидан харид этиладиган, аммо мулк шакл
-
шамойилидан бегона, ҳис этиб бўлмайдиган неъматлардир
(
Ассель
, 2001).
“Хизмат –
қандайдир моддий объект сифатида мулкка наф келтирувчи тушунча
ёки (ҳаракат) муносабатдир”
(
Дойль
, 1999).
“Хизматлар –
бу ҳаракат, иш ёки бажарилган ишдир, уларни ҳис этиб бўлмайди,
улар фақат иқтисодий фаолият тури бўйича аниқланиши мумкин”
(
Хаксевер, Рендер ва
бошқ.
2002).
Хизмат –
ҳаракат буюмлашмаган ёки моддий шаклга эга бўлмаган бўлиб, у сотиб
олиниши ёки сотилиши мумкин
203
.
Тадқиқот методологияси
.
Мазкур мақолада
мамлакатимизда хизматлар кўрсатиш соҳасининг жадал
суръатлар билан ривожланаётганлигини такомиллаштиришга алоҳида эътибор
қаратилган. Ишда хизматлар тизимини ривожлантиришнинг назарий асослари, қиёсий
ёндашувлар умумлаштирилган ҳолда ўрганилган, ҳамда хулосалаш асосида амалиётда
яхлит қўллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Миллий иқтисодиётимизда хизматлар соҳаси мустаҳкам мавқега эга бўлган ва тез
суръатлар билан юксалиб бораётган етакчи соҳалардан бирига айланди. Ўзбекистонда
хизмат кўрсатиш соҳасида яратилаётган ялпи ички маҳсулотнинг мамлакат ялпи ички
маҳсулотидаги улуши 33,8 фоиздан (1990 йил) 36,3 фоизга (2020 йил) ошди, аҳоли
истеъмолида эса пуллик хизматларнинг улуши мос равишда 11,2 фоиздан 21,0 фоизга
кўтарилди
204
.
203
Economist. Service market. 1994. №
3
204
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий
-
иқтисодий ҳолати.
Ўзбекистон республикаси давлат статистика
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar
www.e-itt.uz
546
Хизмат кўрсатиш соҳасининг жадал суръатлар билан ривожланаётганлиги ва
унинг мамлакат ижтимоий
-
иқтисодий тараққиётидаги мавқеининг тобора
мустаҳкамланаётганлиги мамлакат миллий иқтисодиёти тараққиётнинг қуйироқ
босқичидан юқорироқ
босқичига, яъни индустриал жамиятдан постиндустриал
жамият томон тез ривожланиб бораётганлигидан далолат беради.
Хизмат кўрсатиш соҳасининг жадал суръатлар билан ривожланиши миллий
иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришлар содир бўлаётганлигини, қолаверса,
ушбу
соҳага жалб этилаётган моддий, молиявий, меҳнат ресурслари кўламининг кескин
кенгайиб бораётганлигини кўрсатади. Кейинги 20 йил мобайнида ушбу соҳага
киритилган инвестициялар ҳажмининг 8,4 мартага, банд бўлганлар сонининг эса 2,1
мартага кўпайганлиги
фикримизнинг ёрқин далилидир
205
.
Мамлакатимизда миллий иқтисодиётни тубдан ислоҳ қилиш борасида ташқи
савдо, солиқ ва молия сиёсатини либераллаштириш, тадбиркорликни қўллаб
-
қувватлаш ва хусусий мулк даҳлсизлигини кафолатлаш, қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни ташкил этиш ҳамда ҳудудларни жадал
ривожлантириш бўйича чора
-
тадбирлар амалга оширилмоқда.
Мамлакатимизни 2017
-
2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси
доирасида ўтган давр мобайнида давлат ва
жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ этишга қаратилган 300 га яқин
қонун, 4 мингдан зиёд Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари қабул қилинди.
Шунингдек, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, давлат органларининг ҳисобдорлиги ва
очиқлигини кучайтириш ҳамда фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот
воситаларининг роли, аҳоли ва жамоат бирлашмаларининг сиёсий фаоллигини ошириш
бўйича тизимли ишлар амалга оширилди. Миллий иқтисодиётни ислоҳ қилиш борасида
ташқи савдо, солиқ ва молия сиёсатини либераллаштириш, тадбиркорликни қўллаб
-
қувватлаш ва хусусий мулк дахлсизлигини кафолатлаш, қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни ташкил этиш ҳамда ҳудудларни жадал
ривожлантиришни таъминлаш бўйича таъсирчан чоралар кўрилди.
Фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва камбағалликни
қисқартириш давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгиланиб, аҳолини
янги иш ўринлари ва кафолатли даромад манбаи, малакали тиббий ва таълим
хизматлари, муносиб яшаш шароитлари билан таъминлаш сифат жиҳатидан янги
босқичга кўтарилди.
Сўнгги беш йиллик ислоҳотларнинг натижасида мамлакатимизда Янги
Ўзбекистонни барпо этишнинг зарур сиёсий
-
ҳуқуқий, ижтимоий
-
иқтисодий ва илмий
-
маърифий асослари яратилди. Жаҳон миқёсидаги мураккаб жараёнларни ва
мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт натижаларини чуқур
таҳлил қилган ҳолда
кейинги йилларда «Инсон қадри учун» тамойили асосида халқимизнинг
фаровонлигини янада ошириш, иқтисодиёт тармоқларини трансформация қилиш ва
тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз
таъминлаш ҳамда
фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган
ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгиланди. Кенг жамоатчилик муҳокамаси
натижасида «Ҳаракатлар
стратегиясидан –
Тараққиёт стратегияси сари» тамойилига
асосан ишлаб чиқилган қуйидаги еттита устувор йўналишдан иборат 2022
-2026
йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси (кейинги
ўринларда –
Тараққиёт стратегияси) ва уни «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла
йили»да амалга оширишга оид давлат дастури
206
ниҳоятда муҳим аҳамият касб этди
.
Эътборли жиҳати фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва камбағалликни
205
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий
-
иқтисодий ҳолати. Ўзбекистон республикаси давлат статистика
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar
www.e-itt.uz
547
қисқартириш
давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида бегиланиб, аҳолини янги
иш ўринлари ва кафолатли даромад манбаи, малакали тиббий ва таълим хизатлари,
муносиб яшаш шароитлари билан таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги босқичга
кўтарилганлигидир.
Кейинги йилларда давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев томонидан олиб
борилаётган ислоҳотларнинг натижасида мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо
этишнинг зарур сиёсий
-
ҳуқуқий, ижтимоий
-
иқтисодий ва илмий
-
маърифий асослари
яратилишига пойдевор қўйди.
2022 йил 28 январдаги ПФ
-60-
сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг
«2022
-
2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси
тўғрисида»ги Фармонида «юқори технологияли қайта ишлаш тармоқларини, энг
аввало, маҳаллий хом
-
ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча
қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни жадал ривожлантиришга қаратилган
сифат жиҳатидан янги босқичга ўтказиш орқали
саноатни янада модернизация ва
диверсификация қилиш» муҳим вазифалардан бири сифатида белгилаб берилди
(
Фармон
, 2022).
2022-
2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси 7 та
йўналиш ва 100 та мақсаддан ташкил топган. 2022 йилда стратегияни амалга оширишга
оид Давлат дастури доирасидаги тадбирларга 55 трлн
.
сўм ва 11,7 млрд
.
доллар
ажратилади.
Тараққиёт стратегиясининг учинчи йўналиши: миллий иқтисодиётни жадал
ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш деб аталган бўлиб. Ушбу
банднинг 21
-
мақсади:
Иқтисодиёт тармоқларида барқарор юқори ўсиш суръатларини
таъминлаш орқали келгуси беш йилда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотни
- 1,6
баравар ва
2030 йилга бориб аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни 4 минг АҚШ
долларидан ошириш ҳамда «даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар» қаторига
кириш учун замин яратиш. Давлат қарзини бошқаришда йилига янги жалб қилинган
ташқи қарз миқдори 4,5 миллиард АҚШ долларидан ошиб кетмаслигини таъминлаш
207
асосий вазифалардан бири деб белгиланади.
Хизмат кўрсатиш соҳаси ривожи корхона ва ташкилотлар фаолиятининг улар учун
яратилган шарт
-
шароит билан белгиланади, у эса жамиятдаги ижтимоий
-
иқтисодий
вазиятни акс эттиради. Шундай экан ижтимоий–иқтисодий вазиятга иқтисодий
мустақиллик,
иқтисодий
алоқаларда
бозорнинг
устуворлиги,
капиталини
мужассамлаштириш шароитининг мавжудлиги ва чегараланган ресурслардан самарали
фойдаланиш кабилар киради. Ҳудудлар бўйича кўрсатиладиган хизматлар ҳажми 1 –
жадвалда келтирилган.
Хизмат кўрсатиш соҳасида ижтимоий мустақиллик даражаси бозорда вужудга
келаётган мустақил корхона ва ташкилотлар сони билан таснифланади.
Хизмат кўрсатиш соҳаси фаолиятини таркиб топтириш кўп жиҳатли жараён бўлиб,
у ўз ичига қуйидагиларни қамраб олади:
-
ижтимоий, иқтисодий ва ижтимоий
-
иқтисодий фалсафанинг ҳамда улар билан
боғлиқ бўлган жамият аъзолари психологиясининг ўзгариши;
-
хизмат кўрсатиш соҳаси фаолиятини ривожлантиришда миллий дастурнини
қабул қилиниши.
Шу билан биргаликда мамлакатимизда аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун
тегишли ҳудудда даромадли хизмат турларини танлаш, тайёр бизнес ғоялар ва лойиҳа
таклифлари асосида хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш, ҳамда улар учун имтиёзли
кредитлар ажратиш муҳим аҳамият касб этади. Бугунги кунда ҳудудлар бўйича
кўрсатилган хизматлар ҳажмини, млрд.сўм, ҳисобида аниқланди, ҳамда юқоридаги
маълумотлар олинди (1
-
жадвалга қаранг)
.
207
https://www.gazeta.uz/uz/2022/01/31/strategiya/
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar
www.e-itt.uz
548
1-
жадвал
Ҳудудлар
бўйича кўрсатиладиган хизматлар ҳажми, млрд, сўм ҳисобида
208
Худудлар
йиллар
2016
2017
2018
2019
2020
2021
2022
2023
Q1
2023
Q2
2023
Q3
Ўзбекистон
Республикаси
2)
97 050,0 118 811,0 150 889,8 193 697,8 219 978,5 284 388,1 366 891,0 96 758,0 212 840,6 329 201,5
Қорақалпоғистон
Республикаси
3 100,5
3 611,3
4 600,2
5 671,8
6 520,3
8 458,4
10 595,3
2 712,7
5 794,6
9 015,1
Андижон
5 765,9
6 627,2
8 011,5
9 803,8
11 413,0
14 459,6
17 804,0
4 688,0
9 787,2
15 412,3
Бухоро
4 756,1
5 421,1
6 631,6
8 413,2
9 843,1
12 574,1
15 848,8
4 236,8
8 980,7
13 726,3
Жиззах
2 155,3
2 530,8
3 283,2
4 305,1
5 024,7
6 395,7
8 127,3
2 135,9
4 564,1
7 072,1
Қашқадарё
5 137,6
5 859,7
7 064,1
8 800,9
10 349,5
12 907,4
15 967,7
4 184,3
8 913,6
13 893,1
Навоий
2 593,8
3 068,4
3 925,6
5 056,2
5 840,5
7 459,6
9 322,8
2 473,7
5 239,1
8 164,3
Наманган
4 408,1
4 999,2
6 067,7
7 747,6
8 928,6
11 619,5
14 693,4
4 035,3
8 327,9
12 802,6
Самарқанд
7 200,5
8 343,2
10 043,5
12 786,8
14 086,1
18 259,0
22 953,6
6 105,8
13 215,7 20 603,7
Сурхондарё
3 845,3
4 485,5
6 079,6
6 981,9
8 013,9
10 387,4
12 838,4
3 434,8
7 137,9
11 009,9
Сирдарё
1 355,6
1 603,8
2 031,4
2 726,8
3 303,0
4 183,1
5 018,8
1 345,5
2 798,0
4 356,1
Тошкент
8 112,9
9 347,4
11 292,9
14 568,4
16 438,3
21 197,4
25 919,7
6 808,7
14 507,5 22 540,0
Фарғона
6 670,7
7 602,2
9 237,9
11 684,1
13 694,4
17 705,2
22 131,8
5 735,4
12 417,4 19 061,9
Хоразм
3 119,0
3 645,5
4 562,8
5 763,3
6 461,2
8 348,1
10 480,4
2 715,8
5 877,3
9 330,0
Тошкент ш.
29 472,7 38 659,9
50 176,2
65 759,2
79 879,3 106 502,8 144 533,7 36 562,4 85 751,8 132 916,7
208
Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг маълумотлари.
Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг расмий сайти.
www.stat.uz.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar
www.e-itt.uz
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar
www.e-itt.uz
549
1-
жадвал маълумотларига эътибор қаратадиган бўлсак, 2016 йилдан 2023 йилгача
бўлган вақт мобайнида
мамлакатимиз ҳудудлари бўйича кўрсатиладиган хизматлар
ҳажми бир неча баробарга ошганлигини кўришимиз мумкин. Бу айниқса, Тошкент
шаҳрида, Самарқанд вилоятида ҳамда Фарғона вилоятларида сезиларли
кўрсаткичларни қайд этган.
Хизмат кўрсатиш корхоналарининг
доимий равишда ўзгариб борувчи бозор
муносабатлари шароитларида барқарор иқтисодий ривожланиши хизмат кўрсатиш
фаолиятининг самарадорлиги таҳлилига асосланади.
Хизмат кўрсатиш фаолияти кўрсаткичларини системали таҳлил қилиш
қуйидагиларга имкон беради:
-
ташкилотнинг хизмат хизмат кўрсатиш фаолияти натижавийлигини тезда
баҳолаш;
-
конкрет турдаги тақдим этилаётган хизматлар бўйича олинадиган фойдага
таъсир этивчи омилларни ўз вақтида аниқлаш;
-
харажатларни (муомила харажатларини) ва уларнинг тенденцияларини
аниқлаш. У ўз навбатида хизматлар баҳосини аниқлаш ва рентабелликни ҳисоблаш учун
зарур;
-
хизмат кўрсатиш фаолияти самарадорлигини ошириш ва фойда олишнинг
оптимал йўлларини топиш.
Хизмат кўрсатиш ташкилоти иши самарадорлигининг муҳим кўрсаткичи бўлиб
фойда ҳисобланади. У хизмат кўрсатиш ташкилоти фаолиятнатижалари бўлган тақдим
этилаётган хизматлар ҳажми структураси, меҳнат унумдорлиги, харажатлар даражаси,
ноишлаб чиқариш харажатлари ва йўқотишларнинг мавжудлиги ва ҳокозоларни акс
эттиради. Олинган фойданинг миқдоридан асосий фондлар ва айланма маблағларнинг
кўпайиши, ишловчиларни моддий рағбатлантириш, солиқлар тўлаш ва бошқалар
боғлиқ бўлади. Фойданинг мавжудлиги шундан далолат берадики, хизмат кўрсатиш
ташкилотлари харажатлари истеъмолчиларга хизмат кўрсатишдан олинган
даромадлар ҳисобига тўлиқ қопланади. Хизмат кўрсатиш ташкилотининг фойдаси
унинг барча даромадлари ва харажатлари ўртасидаги фарқ тарзида ҳисобланади.
Хизматлар кўрсатишдан олинадиган фойда (операцион ёки ялпи фойда) солиқ
тўлашгача ва солиқ тўлангандан кейин (соф фойда) фарқланади.
Хизмат кўрсатиш соҳасида маҳсулот ишлаб чиқариш миқдори ёки кўрсатилган
хизматлар ҳажми (сони)нинг ўсишида қанча қисми меҳнат унумдорлигининг ошиши,
қанча қисми қўшимча ресурслар (меҳнат ресурслари)ни жалб қилиш эвазига
бажарилишини ифодаловчи кўрсаткич билан аниқланади. Бу кўрсаткич интенсив омил
ҳиссаси формуласи деб юритилади.
Бу ерда:
И
ок
= интенсив омил ҳиссаси;
У
ис
= ишчилар сонининг қўшимча ўсиши;
У
х
= хизматлар ҳажмининг қўшимча ўсиши;
Ўртача меҳнат ҳақи иш ҳақи жамғармасининг ходимлар ўртача сонига нисбати
билан аниқланади.
Хизмат кўрсатиш соҳаси корхона ва ташкилотларининг фаолиятлари
самарадорлигини чуқур ва ҳар томонлама таҳлил қилиш учун самарадорликнинг
алоҳида кўрсаткичлари билан бир қаторда умумлаштирилган кўрсаткичлари ҳам
қўлланилади.
);
5
.
1
(
%
100
1
−
=
х
ис
ок
У
У
И
);
6
.
1
(
ир
урт
С
ИХЖ
ИХ
=
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar
www.e-itt.uz
550
Иқтисодий адабиётларда умумлаштирувчи кўрсаткичларга: рентабеллик,
харажатлар нисбий даражаси, фонд самарадорлиги, сарфланган барча ресурслар фонд
самарадорлиги ва бошқа кўрсаткичлар киради.
Хулоса ва таклифлар
.
Бизнинг фикримизча, хизмат кўрсатиш соҳасида ижтимоий самарадорлик ҳам
муҳим аҳамият касб этади. Ижтимоий самарадорлик деганда ходимларнинг ишлаб
чиқариш ёки хизмат кўрсатиш жараёнида уларнинг ижтимоий жиҳатдан
ривожланишни таъминлаш билан боғлиқ бўлган чора
-
тадбирлар мажмуаси
тушунилади.
Инсон ҳар томонлама ва уйғун ривожланиши учун замин яратишни мақсад қилиб
қўйган жамиятнинг пировард ижтимоий мақсадга эришуви ижтимоий самарадорликни
бош мезони ҳисобланади.
Ижтимоий самарадорликнинг иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларидаги иккинчи
мезони ижтимоий ишлаб чиқариш
самарадорлигининг ўсишига билвосита таъсир
қилувчи истеъмол харажатларини камайтиришдир.
Хизмат кўрсатиш тизимида ижтимоий самарадорликни ягона мезон билан ўлчаб
бўлмайди. Чунки
соҳада
ижтимоий самарадорликнинг мезони
ва кўрсаткичлари бир хил
эмас. Агар ижтимоий самарадорликнинг
мезони унинг мазмуни ва вазифасини
ифодаласа, кўрсаткичлари эса самарадорликни ўлчаш ва баҳолаш қуроли бўлиб хизмат
қилади.
Миллий иқтисодиётимиз ривожида юқорида қайд этилган мезонлар ва уларнинг
кўрсаткичларидан унумли фойдаланиш
ўз самарасини беради, ҳамда хизмат кўрсатиш
корхона ва ташкилотлари фаолиятларини баҳолаш, комплекс таҳлил қилиш ва
стратегик режалаштиришнинг методологик асосларини яратишда ва уларни тадқиқ
этишда муҳим аҳамият касб этади.
Адабиётлар /
Литература/Reference:
Агабабьян Э.М. (1968) Экономический анализ сферы услуг.
-
М.: Экономика,
-
С.32.
Ассель Г. (
2001
) Маркетинг: принципы и стратегия: Учебник для вузов. М.: ИНФРА
-
М,
С.337.
Дойль П. (1999) Менежмент: стратегия и тактика. Спб.: Питер, С.448.
Котлер Ф. (
1992)
Основы маркетинга. –М. Прогресс.
-
734с.
Котлер Ф. (2006) Маркетинг
-
менежмент // Экспресскурс. 2
-
е изд. / Пер. С англ. Под
ред. Божук С.Г. Спб.: Питер, С.301.
Макконнелл К.Р., Брю С.Л., (
1993
) Экономикс
-
Принципы, проблемы и политика. /В 2 –
х томах. Пер.с анг. –Таллин. Римол..Т.: 1.
-
398с.
Маркс К. (2005) Капитал. // Марко К., Энглеьс Ф. Соч–
2-
е изд. –М.: Т. 23.–908 с.
Маршалл А. (1993) Принципы экономической науки. В
3-
томах. Т.1. Пер.с англ.
-
М.:
Прогресс,
-
С. 311
Ожегов
С.И. и. др. (
1991
) Граматический словарь русского языка.
-
М.: Русский язык.
-
432стр.
Смит А.
(2009)
Исследование о природе и причинах богатства народов. М.: Эксмо, –
С.104.
Фармон (2022) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ
-
60-
сонли «2022
-
2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт
стратегияси тўғрисида»ги Фармони.
Хаксевер К., Рендер Б., Рассел Р., Мердик Р. (
2002)
Управление и организация сфере
услуг. –М., С.
25.
