Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
338
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КРЕДИТЛАШ МЕЗХАНИЗМЛАРИГА ТАЪСИР
ҚИЛУВЧИ
ТАШҚИ ОМИЛЛАРНИНГ НАЗАРИЙ ТАҲЛИЛИ
PhD
Бозоров Руслан Хамдамович
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Давлат бошқаруви академияси
ORCID:
0009-0008-5022-2441
Аннотация.
Мақолада тижорат банклари кредитлаш механизмларининг назарий
асослари, шунингдек кредит механизми билан ўзаро боғлиқлигига доир адабиётлар таҳлили
келтирилган.
Шунингдек,
иқтисодиётда
тижорат
банкларининг
кредитлаш
механизмларига таъсир қилувчи ташқи омилларнинг назарий асослари шарҳланган ҳамда
улар билан боғлиқ амалиётда эътибор қилиш лозим бўлган жиҳатлар ёритилган ҳамда
тегишли хулосалар келтирилган.
Калит сўзлар:
кредит механизми, кредитлаш механизми, кредит тизими, кредитга
лаёқатлилик, фоиз ставка, аҳоли даромадалари, банк инфратузилмаси, молиявий
барқарорлик.
ТЕОРЕТИЧЕСКИЙ АНАЛИЗ ВНЕШНИХ ФАКТОРОВ, ВЛИЯЮЩИХ НА МЕХАНИЗМЫ
КРЕДИТОВАНИЯ КОММЕРЧЕСКИХ БАНКОВ
PhD
Бозоров Руслан Хамдамович
Академии государственного управления
при Президенте Республики Узбекистан
Аннотация.
В статье представлен анализ литературы по теоретическим основам
кредитных механизмов коммерческих банков, а также их взаимосвязи с кредитным
механизмом. Также разъяснены теоретические основы влияния внешних факторов на
механизмы кредитования коммерческих банков в экономике, выделены связанные с ними
аспекты, на которые следует обратить внимание на практике, и представлены
соответствующие выводы.
Ключевые
слова:
кредитный механизм, механизм кредитования, кредитная система,
кредитоспособность, процентная ставка, доходы населения, банковская инфраструктура,
финансовая устойчивость.
THEORETICAL ANALYSIS OF EXTERNAL FACTORS AFFECTING LENDING
MECHANISMS OF COMMERCIAL BANKS
PhD
Bozorov Ruslan Khamdamovich
Doctoral student at the Academy of Public Administration
under the president of the Republic of Uzbekistan
Annotation.
The article provides an analysis of the literature on the theoretical foundations of
lending mechanisms of commercial banks, as well as their interrelationship with the credit mechanism.
Also, the theoretical foundations of external factors influencing the lending mechanisms of commercial
banks in the economy are explained, and the aspects that should be paid attention to in practice related
to them are highlighted, and appropriate conclusions are presented.
Key words:
credit mechanism, lending mechanism, credit system, creditworthiness, interest
rate, population income, banking infrastructure, financial stability.
UO‘K:
336.722.117.7
338-347
II SON - FEVRAL, 2024
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
339
Кириш.
Кредит бериш жараёнларини такомиллаштириш иқтисодий тараққиётнинг
ҳозирги босқичида аҳоли даромадларининг барқарор бўлишига ёрдам берадиган
воситадир. Бу соҳанинг кенгайиши жамиятда ижтимоий аҳвол ва истеъмол талаби
даражасига ижобий таъсир кўрсатиб, иқтисодиёт учун янги истиқболларни очади.
Иқтисодиётда тижорат банкларининг бевосита ва билвосита аҳоли даромадлари
барқарорлигини таъминлашга қаратилган самарали кредит фаолиятини олиб боришга
эриши муҳимдир. Бунинг учун, аввало уларга жисмоний ва юридик шахсларни кенг
кўламда ҳамда бир вақтнинг ўзида ижтимоий ва бозор прициплари шартларига
асосланган кредитлашни амалга оширишга имкон берувчи кредитлаш механизми шарт
бўлади. Амалда бу каби самарали кредитлаш механизмига эга бўлишда унга таъсир
қилувчи омилларни назарий ва амалий ўрганиш талаб этилади.
Адабиётлар
шарҳи.
Иқтисодчи
олимлар
томонидан
(Норқобилов
ва
Ортиқов,
2011)
иқтисодий
адабиётларда
кредитлаш
механизмини
моҳияти
юзасидан
кўплаб
тадқиқотлар
олиб
борилган
бўлиб,
XX
асрнинг
70-
йилларига
келиб
кредит
механизми
тушунчаси
иқтисодий
адабиётларга,
шу
билан
бирга
банк
амалиётига
кириб
келганлиги
қайд
этилган.
Лекин
иқтисодий
адабиётларда
кредитлаш
механизми
билан
бирга
кредит
механизми
ва
кредит
тизими
тушунчалари
ҳам
мавжуд
бўлиб,
ушбу
тушунчаларнинг
ўзаро
фарқи
ҳамда
узвий
боғлиқлиги
борасида
соҳа
олимларининг
фикрлари
турличадир.
Шуни
алоҳида
таъкидлаш
жоизки,
юқоридаги
тушунчаларнинг
иқтисодий
асосини
молиявий
муносабатлар
ташкил
қилади.
Кўп
ҳолларда,
“кредит
механизми”
категорияси
билан
бирга
“кредитлаш
механизми”
атамаси
ҳам
ишлатилади.
Ушбу
атаманинг
ишлатилишига
сабаб,
“кредит
механизми”
категориясининг
амалий
фаолият
бўйича
ўрганишларда
баъзи
ҳолларда
кенг
маънонини
англатиши
ҳисобланади.
Кўпинча,
кредитлаш
механизми
ҳақида
фикр
қилинганда,
кредитлаш
билан
боғлиқ
шарт
-
шароитларни
ифодаловчи,
шу
билан
бирга
кредит
механизмининг
маълум
бир
таркибий
қисми
ҳисобланган
элементларнинг
мажмуаси
тушунилади.
Шу
сабабли,
“кредитлаш
механизми”
мазмун
жиҳатига
кўра
“кредит
механизми”
категориясига
нисбатан
торроқ
мазмунни
англатади.
Академик
Лаврушин
(2021)
“Иқтисодий
рағбатлантириш
тизимида
кредит”
номли
китобида
“кредит
чегараларини
кенгайиши
–
ссуда
бериш
ва
қайтаришнинг
таъсирчан
механизмини
излаб
топиш
ҳамда
бу
орқали
иқтисодиётда
ишлаб
чиқаришни
рағбатлантиришда
кредит
ричаглари
ролини
ошириш”
дея
фикр
билдирган
ҳолда,
кредит
механизмининг
амалга
ошириш
жараёнининг
бир
қисми
–
бу
кредитлаш
механизмидир
деб
таъкидлайди.
Валенцева
ва
Мамановалар
(1975)
ўзларининг
“Банк
кредитидан
фойдаланиш
самарадорлиги”
асарида
“кредитлаш
механизми
–
кредит
беришни
ва
қайтарилишини
режалаштириш,
шунингдек
мақсадли
йўналтирилиши
билан
боғлиқ
назоратга
доир
қарорларнинг
йиғиндиси”
сифатида
таърифлайди.
Юқорида
келтирилган
кредитлаш
механизми
билан
боғлиқ
иқтисодчи
олимларнинг
қарашларини
ўрганиб,
улар
кредитлаш
механизми
ва
корхона
айланма
маблағларини
ташкил
этилиши
ўзаро
боғлиқлигини
таъкидлашганини
тушуниш
мумкин.
Умуман
олганда,
уларнинг
фикрича
хўжалик
юритувчи
субъектларнинг
молиявий
фаолияти
кўрсаткичлари
ва
кредитлаш
механизми
ўзаро
боғлиқдир.
Назарий
тадқиқотларимиздан
маълум
бўлдики,
кредит
механизми
кредитлаш
механизмига
нисбатан
кенг
тушунча
бўлиб,
ўз
навбатида
кредитлаш
механизмини
кредит
механизмининг
таркибий
элементи
ёки
ундаги
жараёнларнинг
бир
қисми
дейишимиз
мумкин.
Қуйида
келтирилган
расмда
талаб
ва
таклифга
асосланган
бозор
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
340
иқтисодиёти
принциплари
шароитида
кредит
механизми
ва
унда
кредитлаш
механизмининг
таркибий
қисми
сифатида
ўрнини
кўришимиз
мумкин.
1-
расм.
Кредит
механизми
Тадқиқот
методологияси.
Тадқиқотнинг асосий мақсади аҳоли даромадлари барқарорлигини таъминлашда
тижорат банклари томонидан қўлланиладиган кредитлаш механизмларининг самарали
ишлашини таъминлашга қартилган илмий хулосалар шакллантириш ва тавсиялар
ишлаб чиқиш. Хусусан, тижорат банкларининг кредитлаш механизмларига таъсир
қилувчи омиллар санаб ўтилган ҳолда, ушбу омилларнинг кредитлаш механизмига
бевосита ва билвосита таъсир қилиш йўллари ва механизмлари ёритиш белгиланган.
Шунингдек назарий таҳлиллар асосида кредитлаш механизмига таъсир этувчи
омилларни бошқариш орқали тижорат банкларида самарали кредитлаш
механизмларини ишлашига эришиш йўлларини асослаш кўзланган. Ушбу мақоланинг
назарий ва услубий асоси сифатида умумиқтисодий адабиёт ҳамда илмий мақолалар,
иқтисодчи олимларнинг кредитлаш механизмига доир ёзма ва оғзаки фикр
-
мулоҳазаларини таҳлил қилиш, эксперт баҳолаш, жараёнларни кузатиш, иқтисодий
ҳодиса ва жараёнларга тизимли ёндашув, муаллиф тажрибалари билан қиёсий таҳлил
125
Муаллиф томонидан тадқиқот материаллари асосида мустақил тайёрланди.
Кредит учун
ресурслар
йиғиш
механизми
К
Р
Е
Д
И
Т
М
Е
Х
А
Н
И
З
М
И
кредит бериш мақсадига йўналтириладиган тижорат
банкларининг ўз маблағларини жамлаш
кредит бериш ресурс сифатида депозит маблағларини
жалб қилиш
кредит ресурси сифатида бошқа манбалардан
маблағлар жалб этиш
Кредитлаш
механизми
мижознинг кредитга лаёқатлилигини баҳолаш
кредитнинг вақтида қайтарилишини таъминлаш
кредитнинг самарали ишлатилиши мониторинги
кредит рискини баҳолаш
кредитни гаров таъминотини билан таъминлаш
кредитни (мақсадли) ажратиш
Кредитнинг
иқтисодий
таъсир қилиш
механизми
тижорат банклари фоиз кўринишидаги даромади
суғурталовчи даромадлари ошиши
мижозда фоиз ва бадал шаклидаги харажатлар
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
341
ўтказиш орқали тегишли йўналишларда хулоса, таклиф ва тавсиялар берилган. Мавзуни
ўрганиш жараёнида умумиқтисодий усуллар билан бир қаторда назарий
маълумотларни тизимлаш бўйича махсус ёндашувлар, яъни таққослаш, назарий ва
амалий материалларни жамлаш ҳамда тизимли таҳлил каби усуллар қўлланилган.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Тижорат банкларининг кредитлаш мезанизмига таъсир қилувчи омилларни икки
гуруҳга, яъни ташқи ва ички омилларга бўлиб ўрганган ҳолда, тадқиқотимизнинг ушбу
босқичида ташқи омилларни назарий жиҳатдан кўриб чиқамиз.
Қуйида
келтирилган жа
двал маълумотларида келтирилган барча таъсир этувчи
омиллар тижорат банклари кредитлаш механизмига ҳам ижобий ҳам салбий таъсир
этиши мумкин, барча омилларни таъсир этишидан келиб чиққан ҳолда, уларни инкор
этиб бўлмайди, бошқа таъсир этувчи омиллар билан бирга ўзаро алоқадорлиги ҳамда
банклар иқтисодий аҳволига таъсир
этишидан келиб чиққан ҳолда кучли таъсир этиши
ҳам мумкин. 1
-
жадвал маълумотлари асосида тижорат банклари кредитлаш
механизмига таъсир этувчи ташқи омилларни ўрганишга ҳаракат
қиламиз.
1-
жадвал
Тижорат банкларида кредитлаш механизмига таъсир
этувчи ташқи омиллар
№
Ташқи омиллар
1.
Макроиқтисодий омиллар
2.
Давлатнинг банклар фаолиятига оид сиёсати
3.
Банк ресурсларига бўлган талаб ва таклиф, банк тўлов қобилияти
4.
Ривожланган пул бозори
5.
Пул айланиш
даражаси
6.
Банклар ўртасидаги рақобат муҳитининг ҳолати
7.
Ҳамкор тижорат банклари иқтисодий аҳволи
8.
Қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар мавжудлиги
9.
Ташқи банк инфратузилмаси ҳолати
10.
Тижорат банкларига нисбатан ишонч
11.
Аҳолининг молиявий саводхонлик даражаси
12.
Фоиз ставкасининг бозор тамойиллари асосида шаклланиши
Макроиқтисодий омилларни кўриб чиқишда энг аввало, ҳар қандай тижорат
банклари кредитлаш механизмига миллий иқтисодиёт барқарорлиги, ЯИМнинг
ўзгариш динамикаси, товар ва хизматлар бозорининг ривожланганлиги, ташқи савдо
айланмаси ҳажми ва унда импорт ва экспортнинг улуши ҳамда уларнинг ўзаро нисбати,
инвестициялар ҳажми ва сифати, аҳолининг реал даромадлари ҳолати даражасига кўп
томонлама боғлиқ бўлади. Миллий иқтисодиёт ҳақида сўз борганда, давлат
молиясининг жорий ҳолати, бунда мамлакат ташқи қарзининг ҳажми ва давлат
бюджетининг дефицитига эътибор қаратиш лозим ҳисобланади. Шунингдек, миллий
иқтисодиёт ривожланишидаги устувор тармоқлар ҳам муҳим аҳамият касб этади, яъниа,
иқтисодиёт кам сонли тармоқларга боғлиқлиги юқори бўлса, мазкур тармоқлардаги
вазият улар учун молиялаштириш манбалари субъекти сифатида тижорат банклари
кредитлаш механизмларига таъсир кўрсатади.
Шу сабабли, мамлакатда барча иқтисодиёт тармоқлари бир маромда ривожланиши
бевосита банкларнинг кредит фаолияти ва унинг самарадорлигини таъминлашда
устуворлик касб эттади. Шу боис, иқтисодий жараёнларида (жонланиш –
ўсиш –
126
Муаллиф томонидан тадқиқот материаллари асосида мустақил тайёрланди.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
342
пасайиш –
инқироз –
депрессия) тижорат банкларининг кредитлаш механизмлари
элементларида ўзгаришлар ва улардан кўзланган мақсадлар ҳам турлича вазифалардан
иборат бўлади.
Тижорат банклари кредитлаш механизми ва унинг элементлари самарадорлигига
таъсир этишда мамлакатдаги банклар фаолиятига оид давлат сиёсатининг таъсири
кучлидир, чунки, молиявий ва иқтисодий қийинчиликларни ўз фаолиятида бошидан
ўтказаёган банкларга давлат ҳар хил ричаклар орқали ўз кўмагини беради. Бу орқали
давлатнинг
кўмаги
банкларнинг
бозордаги
мавқеини
таъминлаш
ва
рақобатбардошлигини ошириш ҳамда уларда молиявий шокларга тушиб қолиш
ҳолатини олдини олишга ўз ҳиссасини қўшади. Бундай кўмаглар мисолига молиявий ва
иқтисодий қийинчиликларни бошидан ўтказаётган банкларнинг тўлов қобилитини
тиклаш ва ликвидлилигини ошириш имкониятини пайдо қилиш мақсадида давлат
томонидан тижорат банклари капиталлашув даражасини оширишдаги маблағ
ажратишини келтиришимиз мумкин.
Тижорат банклари молиявий ресурсларини ошириш ва бу орқали кредитлаш
механизми элементи сифатида кредит лимити ва унинг фоизлари ставкаси даражасига
таъсир этувчи макроиқтисодий омил сифатида давлатнинг солиқ сиёсатини ҳам
келтириб ўтишимиз мумкин. Чуикн, солиқлар ставкаси ва ҳажми ҳамда уларнинг банк
капиталига нисбати ва фойдасидаги улуши даражаси бевосита тижорат банкларини
ривожлантириш, янги турдагги банк кредит маҳсулотларини самарали механизмлар
асосида мижозларга тақдим этишини кечиктириш ва хизматларнинг анча
қимматлишишига олиб келиши ёки аксинча ушбу ҳолатни ижобий бўлишини
рағбатлантириши мумкин. Шу сабабли, кўп ҳолатларда миллий иқтисодиётда янги
ташкил этилаётган тижорат банклари учун маълум бир даврларда амал қиладиган
турли хил солиқ тўловлари бўйича имтиёзлар бериш амалиёти қўлланилади.
Шунингдек, хорижий ва замонавий банкларнинг илғор тажрибасига кўра, янги
технологик маҳсулдорлик ва энг сўнги инновацияларни амалиётга жорий этиш, ташқи
омиллар таъсиридаги банк рискларни камайтириш, банклар фаолиятидаги кредитлаш
механизмининг самарали ишлашини таъминлашда стратегик қарорлар қабул
қилиниши катта аҳамият касб этади. Шу боисдан, мамлакатдаги банклар фаолиятига
доир қонунчилик базасини янгилаш улар фаолиятини тубдан янгилашувига ҳамда
турли инновацион банк хизматлари ва маҳсулотларини жорий этишга сабаб бўлади.
Тижорат банклари кредитлаш механизмларига банк ресурслари бўййича талаб ва
таклифнинг ҳажми, уларнинг нисбати ва ўзгариш динамикаси тендециялари,
шунингдек, тўлов қобилияти сезаиларли таъсир кўрсатади. Банклар ресурсларидан
фойдаланишда улардаги мавжуд хизматлар ва маҳсулотларга бўлган талабнинг
ортиши, уларнинг кредитлаш механизми самарадорлига ўзининг ижобий таъсирини
ўтказади. Бир сўз билан айтганда, бунинг эвазига банкларда кўпроқ фойда олишга
ҳамда натаижада кредит фаолияти самарадорлигини таъминлашга янги имкониятлар
берадиган кредитлаш механизмини яратилишига ва самарали ишлашига замин
яратади.
Банк ресурсларидан фойдаланишдаги кредитлаш механизмларига пул ва молия
бозорининг ҳолати ҳам сезиларли таъсирга эга. Бизга маълумки, ҳар қанақа кредитлаш
механизмига эга бўлган тижорат банклари ҳам қайидир бир вақтларда кредит
ресурслари бўйича молиявий қийин ҳолатга тушиши ёки тўлов қобилияти қисқа
муддатларда йўқотилиши мумкин. Бундай вазиятларда, Марказий банк томонидан
олиб бориладиган пул
-
кредит сиёсати муҳим роль ўйнаши мумкин. Яъни, қайта
молиялаштириш ставкасини бошқариш сиёсати, шунинг билан бирга, Марказий
банкнинг тижорат банк ресурслари билан боғлиқ фоиз сиёсати натижасижа тижорат
банкларининг айланма маблағлари ошиши мумикнн, бу орқали эса мамлакатда ишлаб
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
343
чиқарувчиларни кредитлаш ҳажми ҳисобига иқтисодиётга, шунингдек, пул бозорида
мавжуд ресурсларнинг бозор баҳосига таъсир этишда хизмат қилади.
Шунингдек, бу борада кредит ресурслари бўйича банклараро бозор ҳам катта
аҳамият касб этади. Чунки мазкур бозордан жалб қилинган молиявий ресурслар
ҳисобига тижорат банкларида жорий вазиятда зарур бўлган маблағлар тезда сотиб
олиниб, шу орқали жуда қисқа даврда керакли бўлган пул маблағлариг бўйича тижорат
банки эҳтиёжлари қаноатлантирилади ҳамда мижозлар олдида юзага келга
мажбуриятларни бажариши имкониятига эга бўлиши мумкин бўлади.
Бу каби ҳолатлар қимматли қоғозлар бозори орқали ҳам кузатилиши мумкин.
Чунки, тижорат банклари кредитлаш механизмига, хусусан, кредит лимити ва
муддатларига банкнинг қимматли қоғозлар портфели бўйича маблағлари ҳажми ва
бозорда қимматли қоғозлар баҳосининг ўзгариш динамикаси таъсир қилади. Бозорда
котировкаларнинг ошиши банкнинг кредитлаш ҳажмига ижобий таъсир этса, унинг
тушиши эса умумий ҳолатда банкнинг молиявий барқарорлигига салбий таъсир этади.
Шу сабабли, тижорат банкларида кредит фаолиятини таҳлил қилиб бориш, зарурият
бўлганда етарли даражада чоралар қўллаш, кредитлаш механизми самарадорлигига
таъсир қиладиган рискларни олдиндан кўра билиш жуда муҳим ҳисобланади.
Шу билан бирга, тижорат банклари кредитлаш механизмига иқтисодиётдаги пул
муомаласи ҳолати ҳам ўзига хос таъсир этадиган омилларнинг биридир. Чунки, пул
муомаласи ва унинг айланиши тижорат банкларининг ҳар кунлик фаолияти билан
узвий боғлиқ, шу сабабли банк тизими ва банклар фаолияти пул муомаласисиз тасаввур
этилмайди. Айниқса, тижорат банклари банк хизматлари бозорида эркин ва барқарор
фаолият олиб боришларида ўзларини яхши ҳис қилишлари ҳам пул муомаласи
натижадорлигига боғлиқ бўлиб, бу ҳолат уларнинг кредит механизмига ва унинг
самарасига ижобий таъсир этади. Аммо, пул муомаласидаги баъзи қийинчиликлар,
жумладан нақдсиз шаклдаги пул айланиши етарли даражада тезкормаслиги, нақд
шаклдаги пуллар айланиши бўйича муаммолар банк мижозларида турли хил
ишончсизликларга сабаб бўлувчи ноқулайликлар ва қийинчиликлар келтириб
чиқаради, натижада, тижорат банклари молиявий барқарорлигига путур етган ҳолда
кредит ресурслари билан боғлиқ салбий ҳолатлар кузатилиши мумкин. Шунинг учун,
тижорат банклари ўзларининг мижозлари билан боғлиқ пул муомаласига, хусусан пул
айланиши ва пул оқимига етарли даражада эътибор беришлари ҳамда бу борада
инновацион технологиялар жорий этиш асосида сифатли, хавфсиз ва тезкор хизматлар
кўрсатишга эришишлари мақсадга мувофиқдир.
Мамлакатда миллий валютанинг қадрсизланиши ва инфляция даражасининг
меъёрдан юқорилиги миллий иқтисодиётга, шу жумладан тижорат банклари
фаолиятига салбий таъсир қилади. Шунингдек, миллий валютанинг қадрсизланиши ва
юқори даражадаги инфляция шароитида миллий иқтисодиётдаги тижорат банклари ўз
фаолиятларида валюта айирбошлаш операциялари бўйича яхшироқ наф кўриши
мумкин. Бундай вақтларда тижорат банклари иқтисодиёт тармоқларига узоқ
муддатларга пул маблағларини йўналтиришдан кўра, қисқа муддатларда валюта
айирбошлаш операцияларини ва узоқ бўлмаган муддатга кредитлашни амалга ошириш
орқали даромад олишга интиладию Бу орқали йўқотишларни қоплаб, рискларни
пайсатириб ўзларида молиявий барқарорликни таъминлашга ҳаракат қилишади. Ўз
навбатида содир бўлаётган бундай ҳолатлар банкнинг кредитлаш механизмига, хусусан,
кредитлар ҳажмига, муддатига ва фоизларига ўзининг таъсирини кўрсатади.
Банк ресусрларидан фойдаланишда мавжуд кредитлаш механизмларига таъсир
этувчи ташқи омиллари ичида тижорат банклари ўртасидаги ёки умуман кредит
ташкилотлари ўртасидаги рақобат муҳити катта ўрин тутади. Ушбу субъектлар
ўртасида рақобат муҳити юқори даражада шаклланган шароитда, тижорат банклари
ўзлари учун кредитлаш фаолиятига доир, нафақат кредитлаш билан боғлиқ балки банк
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
344
фаолияти билан боғлиқ рақобатчи субъектларнинг фаолиятини ўрганган ҳолда таҳлил
қилиб боради. Шу аснода, банк операцияларини кенгайтиришда, ўз мижозларига
сифатли ва янги банк хизматларини кўрсатишда, хизмат кўрсатиш маданиятини
оширишда анча фаол бўлишида. Бунинг натижасида кредитлаш механизмида ҳам
ўзгаришлар, хусусан мослашувчан кредит графиги таклифи, ўзгарувчан фоиз сиёсати,
имтиёзли даврлар белгилаш амалиёти ва кредитни қайтариш билан боғлиқ
енгилликлар ва шунга ўхшаш ўзгаришлар киритилиши мумкин. Рақобат муҳити етарли
даражада шаклланмаган ва ривожланмаган шароитда, тижорат банклари ўз фаолиятида
самарали кредитлаш амалиётига эришиши мушкул ҳисобланади.
Иқтисодиётдаги мавжуд банк тизими ҳамда ўзаро муносабатлардаги кредит
муассасалари, хусусан ҳамкорликдаги тижорат банкларининг иқтисодий ҳолати
ўрганилаётган тижорат банки кредит фаолияти, шунингдек бевосита кредитлаш
механизмига яна бир таъсир этувчи ташқи омил ҳисобланади. Миллий иқтисодиётдаги
банк тизимининг барқарор ҳолати ёки аксинча нобарқарор шароит нафақат таҳлил
қилинаётган тижорат банклари кредит лимитига, усулига ёки шаклларига балки, бутун
иқтисодиётдаги кредитлаш тизимига ҳам таъсир кўрсатади.
Шунинг билан бирга, ўзаро
ҳамкор тижорат банкларида юзага келган молиявий қийинчилик ҳам ўз таъсирига эга
бўлади.
Тижорат банкларида кредитлаш механизмларининг самарали ишлашини
таъминлашда асосий омиллар қаторида кредитлаш тизимининг тартибга солувчи
қисми ҳисобланган қонунчилик ва меъёрий
-
хуқуқий асосларни таъминловчи
ҳужжатларнинг мавжудлиги ҳам киритилади. Бу каби Қонун ҳужжатлари тижорат
банклари кредит ва кредитлаш тизимини тартибга солади, Марказий банкнинг
меъёрий ҳужжатлари эса тижорат банкларидаги кредит операцияларини тартибга
солган ҳолда унинг молиявий барқарорлигини таъминлашга хизмат қилса, банкнинг
ички инструкцияси кредитлаш механизмлари самарали ишлашини таъминлайди. Шу
билан бирга, миллий иқтисодиётда тижорат банклари кредитлаш механизмларини
самарали ишлашига қаратилган хуқуқий асослар мавжуд бўлиб, мамлакатдаги турмуш
фаровонлигини
таъминлашга
қаратилган
ислоҳотлар
уларни
ҳар
доим
такомиллашувини талаб этади. Шу боисдан уларга тегишли ўзгартиришлар киритиш
ёки тубдан қайта ишлаб чиқиш орқали янгилаланиб боради..
Мамлакатдаги ривожланган банк инфратузилмаси ҳам тижорат банклари асосий
даромад манбаи ҳисобланган кредитлаш фаолияти самарадорлигига таъсир этувчи
омил ҳисобланади. Мамлакатдаги банк инфратузилмаси тижорат банкларида самарали
кредитлаш механизмлари йўлга
қўйишни таъминлаш методологиясини, фаолиятни
илмий ва технологик база билан тўйиниши, замонавий салоҳиятга эга кадрлар билан
таъминланганлик, шу билан бирга, амалиётни тартибга солиш ҳамда аудитни ташкил
қилиш тизимлари кабиларни мавжудлиги билан белгиланади. Мазкур сифатлардаги
мавжуд банк инфратузилмаси тижорат банклари фаолиятида самарали кредит ва
кредитлаш механизимлари амалга ошишини таъминлашга замин бўлади, улар
томонидан ишончли ва сифатли кредит хизмати кўрсатилишининг кафолати
ҳисобланади.
Тижорат банклари бозорда ўз фаолиятларини инновацион жиҳатдан
ривожлантирган ҳолда ўзларини эркин ҳис қилишга эришишга интилиб боради. Бу
вазиятда улар ўз фаолиятини прогнозлашлаштириш ва шунга мувофиқ келажакда
ривожланиш йўлини ва даражасини белгилашда маълумотлар етарлилиги ёрдам
беради. Шуни таъкидлашимиз керакки, мамлакатимизда банк тизими борасида узоқ
йиллар
давомида
мижозларда
нақд
пулларга
бўлган
талабнинг
қаноатлантирилмаганлиги ва нақд пул муомаласидаги мавжуд муаммолар, шу билан
бирга, тизим банкоматлар билан етарли даражада таъминланмаганлиги ҳамда валюта
операцияси билан боғлиқ айрим чекловларнинг қатъийлиги тижорат банклари
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
345
фаолиятига ўзининг салбий таъсирини ўтказиб келди. Бугунги кунда мазкур
муаммоларнинг бартараф этилиши нақд пул муомаласи ва хорижий валюталарни
айирбошлаш борасидаги муаммоларнинг аксарияти ҳал бўлганлиги, бозор иқтисодиёти
шароитида тижорат банклари фаолияти барқарор бўлишига ва унинг кредитлаш
амалиёти натижадорлигини оширишга хизмат қилмоқда. Илғор мамлакатлар
тажрибасида банк хизматлари такомиллашувида инновацияларни жорий этиш эвазига
банк тизими инфратузилмасини яхшилаш тижорат банкларининг барча фаолият
турларига, хусусан кредитлаш амалиётини самарали бўлишига, шу аснода тижорат
банкларига нисбатан мижозларнинг ишончини ошишига ва кредит бозорида тижорат
банклари мавқеини кўтарилишига хизмат қимоқда. Шу сабабли, тижорат банкларининг
соғлом рақобат шароитида фойдаси ошириши уларнинг ўз инфратузилмасини
яхшилашларига қаратилган ҳаракатлари билан бирга олиб борилишига алоҳида
эътибор қилишлари шарт деб ҳисоблаймиз.
Мамлакатдаги аҳоли, мижозлар ҳамда контрагентларнинг тижорат банклари
фаолиятига нисбатан ишончининг юқорилиги ҳам аввалги фикрларимиз давоми
ҳисобланади. Шуни қайд этиш керакки, ҳар қандай фаолият учун ишонч таянч асоси ва
ҳаракатга келтирувчи куч хусусиятга эга бўлган ҳолат ҳисобланади. Агар тижорат
банкларига бўлган ишонч мустаҳкам бўлсагина, у ҳамкор банклардан ортиқча
шартларсиз кредит ресурслари жалб қилиши, ўз мижозлари назарида ишончга эга
ҳамкор сифатида намоён бўлиши, шуниндек, улардан депозитлар ва омонатлар жалб
қилиш борасида рақобатдаги банкларга нисбатан устунликка эришиш имконига эга
бўлади. Аксинча, банкка нисбатан ишонч бўлмаганлиги сабаб, ҳамкор банклардан
кредит ресурслар тақдим этилмаслиги ёки улар учун устама баҳо қиммат бўлган ҳолда
банкнинг ликвидлилик даражасига путур етиш эҳтимоллиги ортади. Бу ҳолат молия
бозори иштирокчяилари ўртасида ваҳима бошланишига ва тижорат банклари фаолияти
нобарқарор бўлишига олиб келади. Бежизга, шу сабабли хорижий иқтисодчи
-
экспертлар ўз асарларида сўнгги даврларда содир бўлган инқирозларни –
“ишончлилик
инқирози” дея таърифлашмаяпти. Чунки, тижорат банкига нисбатан ишонч йўқолса бу
унинг барча фаолият турларига, шу жумладан, кредитлаш амалиётига салбий таъсир
қилган ҳолда унинг бозорда тутган ўрнига зарар етказади. Афсуски, бугунги кунгача
илмий асосли ва умумий методолик хусусиятга эга “тижорат банклари ишончлилик
тамойиллари ва уларни баҳолаш” концепцияси ишлаб чиқилмаган ва бу эса ушбу
масалаларни чуқур тадқиқ этишни талаб этади.
Тижорат банкларида мавжуд кредитлаш менанизмининг самарали ишлашига
таъсир қилувчи ташқи омилларнинг энг муҳимларидан бири аҳолининг молиявий
саводхонлик даражаси ҳисобланади.
Чунки тижорат банкларининг асосий даромад
олиш фаолияти ҳисобланган кредитлашда, унинг истеъмолчилари бевосита ва
билвосита (хўжалик юритувчи субъектлар сармоядори сифатида) аҳоли ҳисобланади.
Шу боисдан улар томонидан олинадиган кредитлар миллий иқтисодиёт даражасида
манфаатли, мақсадли ва кредит муносабатларидаги ўзаро ҳамкор субъеклар учун
самарали молиявий ресурсларга айланиши лозим ва жоиз бўлса талаб этилади. Бунинг
учун албатта кредитнинг истеъмолчиси (ундан фойдаланувчиси) ҳисобланган
мижоздан ушбу молиявий ресурсдан юқорида санаб ўтилган мезонларга жавоб
берадиган даражада фойдаланиш талаб этилади. Бу ҳолатда, қарз ва маълум бир
даражада устама фоиз шаклидаги ресурсни жалб қилишда, аҳолида бир қанча (қанча
миқдорда?, миллий валютадами?, қайси вақтда?, қанча муддатга?, имтиёзли давр
биланми?, максимал неча фоиздан?, қайтаришнинг қайси шаклидан фойдаланган
ҳолда?, кредит графигига кўра тўлаш имконияти бўладими?, мен учун мазкур кредитдан
фойдаланиш қанчалик иқтисодий (ёки ижтимоий) наф беради? ва бошқа шу каби)
саволларга ижобий жавоб бўлсагина ундан оқилона фойдаланган ҳолда самарага
эришиш имкониятига эга бўлади.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
346
Юқорида санаб ўтилган каби саволларга жавоб беришда аҳолидан етарли
даражада молиявий ва иқтисодий савоходлик талаб этилади. Демак, иқтисодиётда
кредитлаш механизмларининг самарали ишлаши учун аҳоли таълимида бевосита
молиявий савоходхонликка кенг кўламда эътибор қаратилиши лозим бўлади. Баъзи
ҳоллатларда кредит ташкилотлари ўз иловаларини ушбу саволларга жавоб берувчи
дастурий таъминот билан бойитишлари мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Банкларнинг кредитлаш механизмига сезиларли даражада таъсир этувчи ташқи
омиллардан бири,
бу фоиз ставкасининг бозор тамойиллари асосида шаклланиш
ҳолатидир. Яъни, мамлакатда пул бозори тўлиқ бозор тамойиллари асосида
шаклланмаса, бу бевосита кредит ташкилотлари, хусусан давлат активлари мавжуд
бўлмаган тижорат банкларининг кредитлаш механизмига фоиз ставкасига доир сиёсат
бўйича салбий таъсир кўрсатади. Амалиётда қўлланилаётган ҳолатлардан бири, бу
аҳоли даромадлари барқарорлигини таъминлашда турли хил дастурлар доирасида
йирик банклар орқали имтиёзли ёки паст фоизларда кредит берилишидир. Бу ҳолат
аҳолининг даромадлари паст бўлган қатламини ижтимоий қўллаб
-
қувватлаш нуқтаи
назаридан ижобий ҳолат ҳисобланса, бошқа томондлан ушбу банкларда
иқтисодиётдаги бўш
турган молиявий ресурсларни жалб қилишда фаолик кўрсатишда
интилишларини сусайтиради. Бунинг оқибатида, ушбу банкларда депозитлар ва
кредитлар ўртасида тескари номувофиқлик, баъзи ҳолларда имтиёзли кредитларни
бериш тартибидаги камчиликлар ҳисобига муаммоли кредитларни ортиши,
ресурсларга бўлган боқимандалик кайфиятини шаклланиши кузатилади. Бу эса, ўз
навбатида тижорат банкларига ушбу ресусрлар тақдим этилган даврда бозорда
молиявий ресусрларниг бозор ставкаси тушишига, ушбу ресурслар йўналтирилган
тармоқ
маҳсулотларининг нархи кескин ошишига ҳамда ушбу йўналтирилган
кредитлар қайтиши билан боғлиқ муаммолар юзага келганда банкларнинг харажатлари
ошган ҳолда фойдаси камайиб кетишига ва мазкур даврда депозитлар ставкасига
ошишига олиб келади. Бир сўз билан айтганда пул бозорида фоиз ставкаси
нобарқарорлиги кузатилади. Натижада тижорат банклари кредитлаш механизмида
(фоиз стакаси, кредит миқдори ва муддати ҳамда мижозларга талаблар бўйича)
мажбурий ўзгаришларни тез
-
тез амалга оширишга тўғри келади, шу билан бирга узоқ
муддатли стратегик фоиз сиёсатини прогнозлаштиришга имкон бўлмайди.
Хулоса ва таклифлар
.
Тадқиқот натижасида қуйидаги хулосаларни шакллантирилди:
-
аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадидаги дастурлар доирасида
ажратиладиган кредитлар бўйича гаров таъминоти, кредитга лаёқатлиликни баҳолаш
ва кредитни ажратиш борасидаги мавжуд камчиликлар, бу борадаги ажратилган
кредитлар портфелидада муаммоли кредитларнинг улуши юқори бўлишини келтириб
чиқармоқда;
-
молиявий қийинчиликдаги банкларнинг тўлов қобилитини тиклаш ва
ликвидлилигини оширишда давлат томонидан тижорат банклари капиталлашув
даражасини оширишга маблағ ажратиш ёки дастурлар доирасида ресусрлар ажратиш
банкларда боқимандалик кайфиятини шакллантириши мумкин;
-
мамлакатда профессионал иштирокчиларга эга бўлган салоҳиятли молия бозори,
хусусан қимматли қоғозлар бозорининг етарли даражада шаклланмаслиги, банк
активларида кредитларнинг улуши юқори бўлишига, бу эса ўз навбатида кредит
механизмининг ўзгаришига таъсир қилади;
-
аҳолида етарли даражада молиявий саводхонликнинг шаклланмаганлиги,
ажратилаётган кредитларнинг самарали ишлатилмаслигига, шунингдек уларнинг
қайтариш имконини пасайишига, оқибатда муаммоли кредитларнинг кўпайишига
сабаб бўлмоқда. Бу эса ўз навбатида тижорат кредитлари (баъзида имтиёли кредитлар)
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
347
бўйича кредитлаш механизмларининг таркибий элементлари бўйича талабларнинг
қатъийлашига олиб келади.
Бу борада олиб борилаётган тадқиотларга кўра қуйидаги таклиф ва тавсиялар
ишлаб чиқилди:
➢
мижозлар ихтиёрига кўра кредитларни қайтариш графигини дифференциал
усулдан тенг миқдордаги (аннуитет) усулга ёки аксинча тенг миқдордаги (аннуитет)
усулдан дифференциал усулга ўзгартириш (хизмат учун маълум миқдорда тўлов
эвазига) имконини бериш орқали муаммоли кредитларни олдини олишга эришиш
мумкин;
➢
кредитлар бўйича мижозларда ортиқча (пеня ва ҳ.к.) харажатларни келиб
чиқишини олдини олиш ҳисобига аҳоли даромадлари барқарорлигини таъминлаш ва
муаммоли кредитларни камайтиришга эришиш мақсадида мижозларнинг олган
кредитларни қайтариш манбаи ҳисобланган даромадларининг шаклланиш санаси ва
муддатига кўра кредитни қайтариш графиги санаси ва даврийлигини қайта кўриб
чиқиш амалиётини йўлга қўйиш;
➢
депозитларни миллий ёки хорижий валютада жойлаштириш бўйича хулосага
келишда жорий ҳолат, тугаган йил ва келгуси давр бўйича йиллик девальвасия
маълумотлари ва белгиланган омонат фоиз ставкалари асосида омонат турлари бўйича
келгусидаги прогноз даромадлилик даражаларини аниқлаш ва уларни таққослаш
имконини бериш орқали мижозга омонатнинг оптимал турини танлашга шароит
яратиш.
Адабиётлар / Литература / Reference:
Валенцева Н. И., Мамонова И. Д. (1975) Эффективность использования банковского
кредита
-
М.: «Финансы». –
125с.
Лаврушин, О.И. (1970) Кредит в системе экономических стимулов / О.И. Лаврушин.
-
Москва.: Финансы.
-
88 с
Лаврушин, О.И. (2021) Банковское дело: современная система кредитования :
учебное пособие / О.И. Лаврушин, О.Н. Афанасьева. –
Москва : КноРус. –
357 с.
Норқобилов С., Ортиқов Ҳ. (2011) Кредит механизми ва унинг элементлари: услубий
қўлланма. Фарғона: «ФАРҒОНА» нашриёти.
-
200 б.
