Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr
www.e-itt.uz
258
БАНКЛАРНИНГ КРЕДИТЛАШ ФАОЛИЯТИГА ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ
МОЛИЯВИЙ
КЎРСАТКИЧЛАРИ ТАҲЛИЛИ (WELLS FARGO МИСОЛИДА)
PhD, доц
.
Бозоров Руслан Хамдамович
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Давлат бошқаруви академияси
ORCID:
0009-0008-5022-2441
Аннотация.
Мақолада хорижий тижорат банки мисолида кредитлаш механизмига
бевосита ва билвосита таъсир қилувчи молиявий кўрсаткичлари амалий ҳолати таҳлили
амалга оширилган ва натижалар ёритилган. Хусусан, тижорат банкларининг активлар ва
пассивлар таркиби, активлар ва капитал рентабеллиги, банк даромадлари таркиби каби
кўрсаткичларнинг 10 йилллик динамикаси таҳлил қилинган ҳолда илмий хулосалар
шакллантирилган.
Калит сўзлар:
кредит механизми, молиявий барқарорлик, активлар ва пассивлар
таркиби, активлар рен6табеллиги, капитал рентабеллиги, муаммоли кредитлар,
даромадлар, самарадорлик коэффициенти.
АНАЛИЗ ФИНАНСОВЫХ ПОКАЗАТЕЛЕЙ БАНКОВ, ВЛИЯЮЩИХ НА КРЕДИТНУЮ
ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ (НА ПРИМЕРЕ WELLS FARGO)
PhD
доц
.
Бозоров Руслан Хамдамович
Академия государственного управления при
Президенте Республики Узбекистан
Аннотация.
В статье на примере иностранного коммерческого банка проведен анализ
практического положения финансовых показателей, прямо и косвенно влияющих на
механизм кредитования, и освещены полученные результаты. В частности, научные выводы
были сформированы на основе анализа 10
-
летней динамики состава активов и пассивов
коммерческих банков, рентабельности активов и капитала, структуры доходов банков.
Ключевые
слова:
кредитный механизм, финансовая устойчивость, состав активов и
пассивов, рентабельность активов, рентабельность капитала, проблемные кредиты,
доходы, коэффициент эффективности.
ANALYSIS OF FINANCIAL INDICATORS OF BANKS THAT AFFECT LENDING
ACTIVITIES (IN THE CASE OF WELLS FARGO)
PhD, assoc. prof.
Bozorov Ruslan Khamdamovich
Academy of Public Administration under
the President of the Republic of Uzbekistan
Abstract.
In the article, the analysis of the practical situation of the financial indicators directly
and indirectly affecting the lending mechanism is carried out on the example of a foreign commercial
bank, and the results are highlighted. In particular, scientific conclusions were formed by analyzing
the 10-year dynamics of commercial banks' composition of assets and liabilities, profitability of assets
and capital, structure of bank income.
Key words:
credit mechanism, financial stability, composition of assets and liabilities, return on
assets, return on capital, problem loans, income, efficiency ratio.
UO
‘
K: 336.722.117.7
IX SON - SENTYABR, 2024
258-267
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr
www.e-itt.uz
259
Кириш.
Иқтисодиёт субъектлари ҳисобланган юридик ва жисмоний шахсларнинг
даромадлари
барқарорлигини
таъминлаш
бевосита
улар
фаолиятини
молиялаштиришнинг манбалари ва ушбу манбаларнинг шартларига боғлиқ
ҳисобланади. Бугунги кунда, иқтисодий субъектлар учун молиялаштиришнинг кенг
қўлланиладиган шакли бўлиб, жалб қилинган банк кредитлари ҳисобланади.
Тижорат банклари томонидан иқтисодий субъектларни кредитлаш амалиёти
самарадорлигини таъминлаш бевосита ва билвосита банкнинг молиявий
кўрсаткичлари таркибий тузилиши ва ҳолати ҳамда ўзгариш динамикасига боғлиқдир.
Жумладан, банк активлари ва пассивлари таркибий тузилиши, банкда эришилаётган
рентабеллик кўрсаткичлари даражаси, банкнинг даромадлари ва унинг шаклланиш
манбалари ҳолати, банкнинг самарадорлик коэффициенти ҳамда
кредитлар бўйича
яратилган захира миқдори каби кўрсаткичлар банкнинг кредитлаш фаолияти ва
қўлланилаётган кредитлаш механизмига ҳамда уларнинг натижадорлигига таъсир
кўрсатади.
Бу борада, миллий иқтисодиётимиздаги банкларнинг кредитлаш фаолияти
самарадорлига уларнинг молиявий кўрсаткичлари таъсирини баҳолаш ва ижобий
томонлама таъсирини оширишга қаратилган асосланган илмий таклиф ва амалий
тавсиялар ишлаб чиқишда хорижий банклар амалиётини ўрганиш муҳим ҳисобланади.
Шу сабабли, мақоламизда АҚШининг йирик
молиявий институтларидан бири
бўлган
Wells Fargo банки амалиётини тадқиқ қилиш долзарб ҳисобланади.
Адабиётлар
шарҳи.
Бугунги
кунгача,
кўплаб
иқтисодчи
олимлар
ўз
тадқиқотларида
банкларнинг
кредитлаш
амалиёти
ва
унинг
молиявий
барқаорликка
таъсири
ҳамда
молиявий
кўрсаткичлар
тадқиқи
борасила
фикрларини
билдириб
ўтишган:
Тарасенко
ва
Хоменколарнинг
(2009)
фикрича
тижорат
банклари
молиявий
барқарорлигини
тавсифловчи
кўрсаткичлар
тизимига:
ликвидлилик,
активлар
сифати,
капиталнинг
ҳолати
ва
даромадлиликни
киритишади.
Мазкур
қарашларга
қўшиламиз
,
лекин
муаллифлар
банклар
рисклилик
даражасига
эътиборни
четда
қолдиришган
(Тарасенко
ва
Хоменко,
2009).
Маҳаллий
иқтисодчи
олимларимиздан
Махмудалиева
(2001)
“тижорат
банклари
молиявий
барқарорлигига
–
бу
банк
активлари,
мажбуриятлари,
капитали
ва
молиявий
натижалари
динамикасининг
йўл
қўйиш
мумкин
бўлган
хатар
шароитида,
ликвидликни
сақлаган
ҳолда,
фойда
ва
капитални
ўстириш
асосидаги
банк
ривожланишини
акс
эттирувчи
кўрсаткичлар
йиғиндиси”
сифатида
таъриф
келтиради
(Махмудалиева,
2001).
Холмаматов
(2019)
илмий
тадқиқотида
«Жисмоний
шахсларни
кредитлаш
амалиётида
мавжуд
муаммоли
ҳолатларни
бартараф
этиш
мақсадида
уларнинг
ойлик
даромадларидан
истеъмол
харажатларни
чиқариб
ташлагандан
сўнг
қолган
қўшимча
даромадлари
асосида
кредитни
қайтариш
жадвалини
ишлаб
чиқиш
ва
шу
график
доирасида
кредитлаш
зарурлигини»
асослаб
берган
(Холмаматов,
2019).
Иқтисодчи
олимларимиздан
Ханнаев
(2021)
ўз
тадқиқотида
активлар
рентабеллигига
алоҳида
урғу
берган
ва
бу
борада
қуйидагича
(Ханнаве,
2021):
“ROA
кўрсаткичи
таҳлилига
кўра:
таҳлил
даврида
фаолият
юритган
банклар
ўртача
ROA
кўрсаткичи
3%
атрофида
бўлган,
Ўзбекистон
банклари
ўртача
ROA
кўрсактичи
дунёдаги
ўртачадан
юқори
ва
барқарор;
ўртача
олганда
давлат
бевочита
ва
билвосита
эгалик
қилувчи
тижорат
банклари
активларни
самарали
бошқара
олмаган;
хусусий
банкларнинг
ўртача
ROA
кўрсакткичи
барча
банклар
ўртачасидан
юқори;
банклар
активлар
ҳажми
ошиши
ўртача
ROA
ни
пасайтиради,
аммо
хусусий
банклар
активлари
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr
www.e-itt.uz
260
ҳажми
ўзгариши
уларнинг
ROA
кўрсаткичини
сезиларли
ўзгартирмайди”
дея
эконометрик
таҳллиллар
асосида
хулоса
шакллантирган.
Бозоров
(2020)
ўз
тадқиқотида
тижорат
банклари
молиявий
барқарорлиги
борасида
муаллифлик
таърифини
бериб
ўтган
(Бозоров,
2020):
“тижорат
банклари
молиявий
барқарорлиги
бу
–
банк
фойда
олиш
жараёнида
унинг
молиявий
кўрсаткичлари
ва
фаолиятининг
ижобий
ҳолатини
таъминлаган
ҳолда
банк
хизматлари
бозорида
ўз
мавқеини
мустаҳкамлаш
орқали
ички
ва
ташқи
муҳитнинг
салбий
оқибатларига
қарши
тура
олиш
қобилияти”
дея
фикр
билдирган.
Тадқиқот
методологияси.
Тадқиқотнинг асосий банклар кредит фаолияти самарадорлигини ошириш
мақсади хорижий тижорат банкларнинг кредитлаш механизмига таъсир қилувчи
молиявий кўрсаткичларини амалий ҳолатини таҳлил қилиш орқали илмий хулосалар
шакллантириш ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
Ушбу мақоланинг назарий, амалий ва
услубий асоси сифатида иқтисодий адабиётлар ва илмий мақолалар, иқтисодчи
олимлар ва экспертларнинг тижорат банклари молиявий барқарорлиги ва кредитлаш
механизмига доир фикр
-
мулоҳазаларини
таҳлил қилиш, жараёнларни кузатиш, ҳодиса
ва жараёнларга тизимли ёндашув, эксперт баҳолаш, иқтисодий муаллиф тажрибалари
билан қиёсий таҳлил ўтказиш орқали тегишли хулоса ва таклиф ҳамда тавсиялар
берилган. Тадқиқот жараёнида умумиқтисодий усуллар билан бир қаторда статистик
маълумотларни жамлаш, умумлашитириш, таққослаш ҳамда тизимли таҳлил каби
усуллар қўлланилган.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Юқорида таъкидлаганимиздек, таҳлилимизда АҚШнинг энг йирик тижорат
банкларидан бири ҳисобланган, Wells Farg
o
банкининг кредит фаолияти ҳамда
молиявий барқарорлигини таъминлаш билан боғлиқ амалиётини ўрганиш орқали
хулосалар шакллантиришга ҳаракат қиламиз.
Ушбу тижорат банкининг молиявий кўрсаткичларини таҳлил қилишни, биз
банкнинг активлари ҳамда пассивлари таркибини охирги ўн йиллик давр ичидаги
ўзгаришлар динамикаси таҳлилини амалга оширишдан бошлаймиз.
Қуйида келтирилган жадвал маълумотларида, Wells Fargo банкининг активлари
таркиби тузилиши ҳамда уларнинг ўзгариш динамикаси келтирилган. Мазкур банк
активлари
таркибида кредитлар, инвестицион қимматли қоғозлар ва қайта сотиш учун
мўлжалланган қийматликлар каби даромад келтирувчи активлар гуруҳининг улуши
таҳлил даврида 75
-
81 фоиз оралиғида бўлган ҳолда уларнинг салмоғи юқори эканлиги
кўринади. Бу эса банк амалиётида самарали кредитлаш механизмини амалга ошириш
орқали банкнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш имконияти юқори эканлигини
ифодалайди.
Шу билан бирга, банкда бир вақтнинг ўзида ҳам даромад келтирувчи ҳам
ликвидлиликни таъминловчи актив ҳисобланган қимматли қоғозларнинг
ҳажми
сўннги 7 йил давомида 30 фоизн атрофида бўлган. Бу ҳолат, банк фаолияти давомида
ликвидлилик билан боғлиқ қийинчиликлар юзага келганда бевосита ушбу қимматли
қоғозларни сотувини тез фурсатда амалга ошириш орқали муаммони ҳал этиш
имконига эга эканлигини англатади, бу имкониятнинг мавжудлиги эса, бир вақтнинг
ўзида манфаатли шартлар асосида юзага келадиган кредитлар бўйича талабни
молиялаштиришга ҳамда ўз навбатида банкнинг молиявий барқарорлигига эришишда
ижобий ҳолат деб қаралади.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr
www.e-itt.uz
261
1-
жадвал
Wells
Fargo банкининг 2014
-
2023 йиллардаги активлари таркиби
№
Активлар номи
2014
2015
2016
2017
2018
2019
2020
2021
2022
2023
Фарқ
1.
Кассали активлар
14,2 13,4 11,5 11,1
9,1
7,3 13,5 12,0 8,5 12,3
-1,9
2.
Қайта
сотиш учун
мўлжалланган
активлар
4,6
4,3
3,9
4,7
3,7
4,1
3,8
4,5
4,6
5,0
0,4
3.
Инвестицион
қимматли
қоғозлари
20,9 22,2 24,5 25,4 26,1 27,0 25,2 26,5 25,4 24,5
3,6
4.
Кредитлар
51,6 51,7 50,9 49,5 50,7 50,7 46,3 46,5 50,5 48,0
-3,6
5.
Асосий воситалар
0,5
0,5
0,4
0,5
0,5
0,5
0,5
0,4
0,4
0,5
0,0
6.
Номоддий
активлар
1,5
1,4
1,4
1,4
1,4
1,4
1,3
1,3
1,3
1,3
-0,2
7.
Бошқа активлар
6,7
6,4
7,4
7,5
8,5
9,0
9,4
8,7
9,2
8,4
1,7
Жами активлар (%)
100 100 100 100 100 100 100 100 100 100
---
Жами активлар
(млрд доллар)
1687 1788 1930 1952 1896 1928 1955 1948 1881 1932 245
Манба:
Wells Fargo банки (АҚШ) 2014
-
2023 йиллардаги йиллик ҳисобот маълумотлари
асосида муаллиф томонидан тайёрланди.
Шунингдек, банкда кассали активлар улуши 2014
-
2019 йилларда қарийб икки
баробар камайиб 7,3 фоизни ташкил қилган ҳолда доимий камайиш тенденциясига эга
бўлган бўлса, 2023 йила унинг улуши 12,3 фоизни ташкил қилган ҳолда 2014 йилга
нисбатан 1,9 фоизли пунткга пасайган. Бу ўзгаришлар динамикаси банк томонидан
даромадсиз активларни камайтирилганлигини кўрсатса, бошқа томондан ушбу
активлар камайиши эвазига банкда қимматли қоғозларга инвестициялаш ошиб
борганлигини кўришимиз мумкин. Юқорида таъкидлаганимиздек, бу ҳолат банкнинг
молиявий барқарорлигини таъминлашга ижобий хизмат қилади.
Навбатдаги жадвалда, биз
We
lls Fargo банкининг пассивлар таркибий тузилиш
ҳолатини таҳлил этамиз.
2-
жадвал маълумотларига кўра, Wells Fargo банкининг 2014
-
2023 йиллардаги
банк пассивларининг таркибий тузилиш динамикасини ўрганилганда, банкда
депозитларнинг улуши анча юқорилиги аниқланади. Айниқса 2021 йилда баланснинг
ушбу моддаси таҳлил давридаги энг юқори нуқтасига етган ҳолда пассивлардаги унинг
улуши 76,1 фоизни ташкил қилган. 2023 йил 31 декабрь ҳолатида эса унинг улуши 70,3
фоиз бўлиб, таҳлил даври бошига нисбатан 1,1 фоизли
пунктга ортган. Бу эса, ушбу банк
ўз фаолиятини амалга оширишда талаб этиладиган ресурсларни асосий қисмини
депозитлар шаклидаги мажбуриятларни кенг жалб қилиш усулидан фойдаланишини
кўрсатади. Шунингдек, банк пассивлари таркибида сўнгги йилда қисқа муддатли
қарзлар миқдори сезиларли ошиб, унинг улши 4,6 фозни ташкил қилган. Бу ҳолат эса,
банкнинг бошқа шаклдаги мажбуриятларга қараганда қисқа муддатли мажбуриятлари
ошганлигидан далолат беради.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr
www.e-itt.uz
262
2-
жадвал
Wells Fargo банкининг 2014
-
2023 йиллардаги пассивлари таркиби
№
Пассивлар
номи
2014
2015
2016
2017
2018
2019
2020
2021
2022
2023
Фарқ
1.
Депозитлар
69,2 68,4 67,7 68,4 67,8 68,6 71,8 76,1 73,6 70,3
1,1
2.
Қисқа
муддатли
қарзлар
3,8
5,5
5,0
5,3
5,6
5,4
3,0
1,8
2,7
4,6
0,8
3.
Деривативлар
1,1
0,8
0,8
0,5
0,4
0,5
0,8
0,5
1,1
1,0
- 0,1
4.
Узоқ муддатли
қарзлар
10,9 11,2 13,2 11,5 12,1 11,8 10,9
8,2
9,3
10,7
-0,2
5.
Бошқа
мажбуриятлар
4,0
3,3
3,0
3,6
3,7
3,9
3,9
3,6
3,7
3,7
-0,3
6.
Акционерлик
капитали
11,0 10,8 10,4 10,7 10,4 9,8
9,5
9,8
9,7
9,7
-1,3
Жами
пассивлар(%)
100 100 100 100 100 100 100 100 100 100
---
Жами пассивлар
(млрд. доллар)
1687 1788 1930 1952 1896 1928 1955 1948 1881 1932
245
Манба:
Wells Fargo банки (АҚШ) 2014
-
2023 йиллардаги йиллик ҳисобот маълумотлари
асосида муаллиф томонидан тайёрланди.
Бу тенденция эса сўнгги йиллардаги тижорат банки қисқа муддатли банк
операциялари (активлари)ни молиялаштириш манбалари диверсификацияси билан
боғлиқдир. Бу тенденция, банк ликвидлилигини таъминлаш билан бирга, қисқа
муддатли кредитлашни амалга ошириш кўламини кенгайтириш
ва банк молиявий
барқарорлигини оширишда ижобий таъсир қилувчи омил ҳисобланади.
Бизга маълумки, ҳар қанақа акционерлик шаклидаги хўжалик юритувчи
субъектнинг пассивларидаги акционерлик капитали ҳажми ва унинг
улушига қараб
унинг молиявий мустақиллиги ва барқарорлигига баҳо бериш имкониятига эга бўлиш
мумкин бўлади.
Wells Fargo банки активлари ва пассивлари таркибини таҳлил қилиш билан бирга,
унинг йиллик фаолиятининг якуний молиявий натижаси ҳисобланган соф фойданинг
ўз маблағлари
ҳамда умумий маблағлар миқдорига нисбатан манфаатдорлик
даражасини ифодаловчи рентабеллик кўрсаткичларини ҳам ўрганиш ва таҳлил қлиш
мақсадга мувофиқ.
Америкалик иқтисодчи Жозеф Синки фикрига кўра ROAнинг эталон даражаси 1
фоиз бўлса, ROEнинг эталон даражаси 10 фоиздир .
Ушбу кўрсаткичларни, яъни банк активлари рентабеллиги
-
“ROA” ва банк капитал
ретабеллиги
-
“ROE” ларни бугунги кунда амалиётда тижорат банкларининг фаолият
натижадорлигини ифодаловчи асосий рентабеллик кўрсаткичлари қаторига киритиш
мумкин.
Биз навбатда жадвал маълумотлари асосида Wells Fargo банкининг 2014
-2023
йиллардаги ушбу рентабеллик кўрсаткичларини таҳлил қиламиз.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr
www.e-itt.uz
263
3-
жадвал
Wells Fargo банкининг 2014
-
2023 йиллардаги рентабеллик кўрсаткичлари
№
Кўрсаткич
2014
2015
2016
2017
2018
2
019
2020
2021
2022
2023
+/-
1.
ROA
1,45 1,31 1,16 1,15 1,19 1,02 0,17 1,11 0,70
1,02
-0,43
2.
ROE
13,41 12,60 11,49 11,35 11,53 10,23 1,00 12,00 7,50 11,00
-2,41
Соф фойда
(млрд доллар)
23,1 22,9 21,9 22,2 22,4 19,5
3,3
21,5 13,2
19,1
-4,0
Оддий
акцияларга
нисбатан соф фойда
(млрд доллар)
21,8 21,5 20,4 20,6 20,7 17,9
1,7
20,3 12,1
18,0
-3,8
Ўртача активлар
(млрд доллар)
1593 1743 1885 1933 1889 1913 1944 1942 1894 1885
+292
Ўртача оддий
акциядорлик
капитали
(млрд доллар)
162,8 170,5 177,3 181,1 179,4 175,3 164,2 169,5 161,2 163,5
+0,7
Манба:
Wells Fargo банки (АҚШ) 2014
-
2023 йиллардаги йиллик ҳисобот маълумотлари
асосида муаллиф томонидан тайёрланди.
3-
жадвал маълумотларида Wells Fargo банкининг аквтивлар рентабеллиги ва
капитал рентабеллиги
ҳамда уларни шакллантирувчи банк кўрсаткичларининг 10
йиллик динамикаси келтирилган бўлиб, ушбу рентабеллик кўрсаткичлар ҳар иккиси
ҳам 2014
-
2019 йилларда меъёр даражасида бўлганлигини кўришимиз мумкин, гарчи
2019 йилда пасайиш тенденциясига эга бўлган бўлсада. Аммо 2020 йилда мазкур
кўрсаткичлар, хусусан ROA меъёр даражасидан 6 баробарга, ROE эса 10 баробарга (ўзаро
номувофиқ равишда) пасайиб кетган. Кўрсаткичлар ушбу ҳолатини пандемия
таъсирида банк
соф фойдаси қарийб 6 мартага (19,5/3,3) камайганлиги ҳамда банкнинг
ўртача оддий акционерлик капитали 93,7 фоизгача (164,2/175,3) пасайганлиги ва
банкнинг ўртача активлари эса, аксинча 101,6 фоизга (1944/1913) ошганлиги билан,
шунингдек энг муҳим жиҳат сифатида ушбу йилда олинган соф фойданинг бор йўғе 51,5
фоизи (1,7/3,3) оддий акцияларга тўғри келганлиги билан изоҳланади.
Тижорат банкларининг рентабеллик кўрсаткичларини янада кенгроқ таҳлил этиш
мақсадида тадқиқотимизда Wells Fargo банки жами даромадлари ҳажми ҳамда таркибий
тузилиши ва миқдорининг ўзгариш ҳолатини таҳлилини амалга оширамиз.
Ушбу расм маълумотларига кўра, таҳлил даврининг дастлабки йилларида Wells
Fargo банкида соф фоизли даромадлар ва фоизсиз даромадлар ҳажми кескин фарқ
қилмаган бўлса, 2017
-
2019 йиллар якунларига кўра банк жами даромадларида
ўзгаришлар катта бўлмаган бўлсада, лекин мазкур икки даромад турлари ўртасида
қарийиб камида 10 млрд АҚШ доллари атрофида фарқ мавжуд бўлган. Бу эса, банкда
ушбу даврларда фоизли даромад келтирувчи банк операцияларига фаолиятнинг асосий
йўналиши сифатида
устуворлик қаратилганлиги ҳамда натижа ҳам шунга мутаносиб
нисбатан
юқори бўлганлигидан далолат беради.
Пандемия даври ҳисобланган 2020 йилда банкнинг жами даромадлари, 15 фоизга
((72,3-85)
/85) камайиб кетган ҳолда 72,3 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, таҳлил
давридаги энг паст даражани ташкил қилган.
Жаҳон амалиётида, банкнинг даромадлари ва харажатларини таҳлил қилишда
кенг ва кўп қўлланиладиган тажрибалардан яна бири, бу банк самарадорлигини
аниқлаш коэффициентидир.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr
www.e-itt.uz
264
1-
расм. Wells Fargo банкининг2014
-2
023 йиллардаги жами даромади ва унинг
таркиби, млрд АҚШ доллари
Манба:
Wells Fargo банки (АҚШ) 2014
-
2023 йиллардаги йиллик ҳисобот маълумотлари
асосида муаллиф томонидан тайёрланди.
Мазкур самарадорлик коэффициентини, яъни “Efficiency ratio”ни аниқлаш,
банкнинг фоизсиз харажатларини банкнинг жами даромадларига бўлиш орқали
ҳисобланади. Демак, банкнинг самарадорлик коэффициентини аниқлаш учун
таҳлилимизга банкнинг фоизсиз харажатлари миқдори динамикаси керак бўлади. Шу
сабабли қуйидаги расмда Wells Fargo банкининг фоизсиз харажатлари ҳажми
динамикаси келтирилади.
2-
расм. Wells Fargo банки фоизсиз харажатлари динамикаси, млрд АҚШ доллари
Манба:
Wells Fargo банки (АҚШ) 2014
-
2023 йиллардаги йиллик ҳисобот маълумотлари
асосида муаллиф томонидан тайёрланди.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr
www.e-itt.uz
265
2-
расм маълумотларида таҳлил давридаги Wells Fargo банкининг фоизсиз
харажатлари ҳажми келтирилган бўлиб, асосан 2013
-
2017 йилларда у барқарор ўсиб
борган, аммо қолган даврларда унинг динамикаси нобарқарор бўлганлигини кузатиш
мумкин. Яна бир жиҳат таҳлил даври бошида банкнинг жами даромадлари 84,3 млрд
АҚШ доллари бўлган бўлса, таҳлил даври охирида 82,6 млрд АҚШ доллари бўлган ҳолда
миқдор пасайган. Аммо фоизсиз харажатлар динамикасида бу ҳолат тескари, 2014
йилдаги 49,0 млрд АҚШ доллари 2023 йилда 55,6 млрд АҚШ долларигача кўпайган. Бу
эса банкнинг кредитлаш фаолияти натижасида олинадиган фоизли даромадларнинг
соф фойдага айланиш даражасини камайтиради ва бу ижобий ҳолат ҳисобланмайди.
Шундай қилиб, банкда самарадорлик кўрсаткичини ҳисоблашда банкнинг фоизсиз
харажатлари миқдорини жами даромадлар миқдорига нисбати орқали ҳисобланишини
таъкидлаган эдик. Шу боисдан фоизсиз харажатлар миқдори доимий ва сезиларли ошиб
борса ва ушбу даврда жами даромадлар миқдори бир меъёрда номутаносиб ошса ёки
турғун ҳолатда турса ёки камайса бу ижобий ҳолат ҳисобланмайди.
Қуйидаги расмда, таъкидланганидек Wells Fargo банкининг самарадорлиги
коэффициентини 2014
-
2023 йиллардаги ҳолати тўғрисида маълумот келтирилган.
3-
расм. Wells Fargo банкининг самарадорлик коэффициенти, фоизда
Манба:
Wells Fargo банки (АҚШ) 2014
-
2023 йиллардаги йиллик ҳисобот маълумотлари
асосида муаллиф томонидан тайёрланди.
3-
расм маълумотларига кўра, Wells Fargo банкида самарадорлик коэффициенти
2014-
2020 йилларда ўсиш тенденциясида бўлган, бу эса банкнинг молиявий
барқарорликка эришиши ҳамда кредитлаш амалиёти нафлилигини якуний молиявий
натижани шаклланишига юқори даражада
таъсир қилиш юзасидан салбий ҳолат
ҳисобланади. Айниқса, 2020 йилда мазкур коэффициентнинг 79,7 фоизга етиши
пандемия даврида банкнинг фоизсиз харажатлар ҳажми сезиларли даражада бўлмасада
камайиши қарамасдан, жами даромади сезиларли даражада (12,7 млрд АҚШ долларига)
15 фоизгача камайгани билан боғлиқ. 2023 йилда эса, ушбу индикатор 67,3 фоизни
ташкил қилиб таҳлил даврининг ўртача кўрсаткичи (66,8) дан юқорилиги ижобий ҳолат
ҳисобланмайди.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr
www.e-itt.uz
266
Хулоса ва таклифлар
Тадқиқот натижасида қуйидаги хулосаларни шакллантирилди:
-
Wells Fargo банкининг пассивлари тузилишида банкнинг акционерлик
капитали ҳам энг асосий қисмлардан ҳисобланади. Базель қўмитаси
тавсиясига
биноан, банкларда акционерлик капиталининг умумий активларга нисбати 10 фоиз
бўлиши меъёр ҳисобланади. Ушбу кўрсаткич Wells Fargo банкида 2014
-2018
йилларда, яъни таҳлил даврининг 5 йилида меъёр даражасидан кам бўлмаган
миқдорда бўлган бўлса, қолган 5 йиллик даврда у меъёр даражасидан озроқ кам
бўлганлиги кўринади. Бу ҳолатда, ушбу сўнгги беш йилликнинг бошланиши
бевосита пандемия даврининг бошланишига тўғри келган. Ўз навбатида
пандемиянинг салбий молиявий оқибатлари мазкур банк кўрсаткичларига ҳам
таъсир этган;
-
Wells Fargo банкининг капитал рентабеллигини ҳисоблаш методикасининг
бошқа мамлакатлардаги тижорат банкларида ушбу кўрсаткични ҳисоблаш
методикасидан нисбатан фарқли жиҳатлари мавжуддир. Хусусан, мазкур банкда
ушбу кўрсаткични
ҳисоблашда оддий акцияларга тўғри келган соф фойда миқдори
ва ўртача оддий акциядорлик капитали каби қийматлардан фойдаланилади;
-
Шунингдек, 2021 йилда жами даромадлар 8,6 фоизга ((78,5
-
72,3)/72,3) ортган
бўлсада, унинг таркибидаги фоизли даромадлар 10 фоизга ((35,8
-
39,8)/35,8) пасайиб
таҳлил даврида илк бор фоизли даромадларнинг жами даромадлардаги улуши
(45,6
фоиз) фоизсиз даромадларникидан (54,4 фоиз) кам бўлган ва бу фарқ 6,9 млрд АҚШ
долларига тенг бўлган. Бу ҳолатни шаклланиши, 2020 йил охирига келиб бевосита
банк активлари таркибида кредитларнинг улуши пасайиши, уларнинг қиймати бир
йилда 74,7 млрд АҚШ долларга (962,3
-
887,6) камайгани ва бу ҳолат деярли 2021
йилда ҳам сақланганлиги, муаммоли кредитларнинг ортиши ва улар учун бир йилда
ажратилган захира миқдори 14,1 млрд АҚШ долларни ташкил этиб (2019 йилда 2,7
млрд АҚШ доллари), банкнинг кредитлар бўйича яратилган захира миқдори
қолдиғи 2020 йил 31 декабрь ҳолатига 18,5 млрдга етгани (2019 йил 31 декабрь
ҳолатига 9,6 млрд АҚШ доллари бўлган) кабилар билан изоҳланади;
-
сўнги йилда банкнинг жами даромадлари ошган. Шунингдек ундаги фоизли
даромадлар сезиларли кўпайган, ҳаттоки 2023 йилда таҳлил давридаги энг юқори
нуқта (52,4 млрд АҚШ доллар)га етиб, унинг жами даромадлардаги улуши 63,4
фоизни ташкил қилган. Мазкур кўрсаткичнинг бу каби тенденцияга эга бўлиши
бевосита АҚШ иқтисодиётидаги фоиз ставкаларининг ўзгариши билан боғлиқдир;
-
Wells Fargo банкининг самарадорлик коэффициенти 2023 йилда (67,3 фоиз)
2022 йилга (77,6 фоиз) нисбатан пасайиш тенденциясига эга бўлган ҳамда банк
молиявий барқарорлигини таъминлаш ҳамда асосий манбаси кредитлаш фаолияти
бўлган соф фоизли даромадларнинг соф фойдага айланиши даражасини ошириш
нуқтаи назаридан ҳолат ижобийдир. Бу ҳолатни аввалги йилга нисбатан 2023 йилда
соф фоизли даромадлар 7,4 млрд АҚШ долларига ва фоизсиз даромадлар 1,4 млрд
АҚШ долларига ошиши эвазига жами даромадлар 8,8 млррд АҚШ долларига
кўпайганлиги ҳамда банкда фоизсиз харажатлар 1,7 млрд АҚШ доллари миқдорида
камайганлиги билан изоҳлаш мумкин.
Адабиётлар / Литература/ Reference:
Бозоров Р Х. (2020) Тижорат банклари молиявий барқарорлигини таъминлашни
такомиллаштириш. и.ф.ф.д. (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган
диссертация. Т.:
-
20 б.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, sentyabr
www.e-itt.uz
267
Маҳмудалиева Ё.А. (2001) Тижорат банкларининг молиявий барқарорлиги ва уни
баҳолаш. и.ф.н. илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация. Т.:
-1
5 б.
Тарасенко О.А., Хоменко Е.Г. (2009) Банковская система Российской Федерации и
ее антикризисное регулирование: учеб.пособие /. –
М.: Норма. –
с.69.
Ханнаев Ш.Қ
.
(2021) Тижорат банклари фаолияти самарадорлигини баҳолашни
такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий
даражасини олиш учун тайёрланган диссертация автореферати. Т.:
-
26 б.
Холмаматов Ф.К. (2019) Тижорат банклари кредитлаш амалиётини
такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий
даражасини олиш
учун тайёрланган диссертация автореферати. Т.:
-
11 б.
