Авторы

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.44917

Ключевые слова:

промышленность модернизация налоговые льготы инвестиционный налоговый кредит модернизация производства амортизация налоговое бремя налоговый механизм налог на прибыль ВВП

Аннотация

В данной статье приведен мировой опыт повышения эффективности
налогового механизма при модернизации промышленности и в стимулировании
инвестиционной деятельности предприятий. Проанализиро-вано влияние налоговых
механизмов, в частности налоговых льгот в развитии промышленности и
ориентирования их на результат. Также изложены предложения по усилению
эффективности и результативности налоговых льгот в обеспечении устойчивости
экономики страны.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

367


САНОАТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШДА САМАРАЛИ СОЛИҚ МЕХАНИЗМЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ

ЙЎЛЛАРИ

Дусияров Шерзод Холмуродович

Солиқ қўмитаси

ҳузуридаги

Фискал институти

Чоршанбаев Умурзоқ Қайнарович

Гулистон давлат университети

Муратжанова Лобар

Гулистон давлат университети

ORCID:

0009-0000-6416-6016

Аннотация

.

Мазкур мақолада саноатни модернизациялашда ва корхоналар

инвестицион фаолиятини рағбатлантиришда солиқ механизми самарадорлигини

ошириш йўларининг жаҳон тажрибаси келтирилган.

Мақолада солиқ механизми, хусусан

солиқ имтиёзларининг саноатни ривожлантиришга таъсири, уларнинг натижага

йўналтирилиши ҳамда мамлакат иқтисодиёти барқарорлигини таъминлашда солиқ
имтиёзларининг самарадорлиги ва натижадорлигини кучайтириш юзасидан таклифлар

шакллантирилган.

Калит сўзлар:

саноат,

модернизация, солиқ имтиёзлари, инвестицион солиқ

кредити, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, амортизация, солиқ юки,солиқ
механизми, фойда солиғи, ЯИМ.

ПУТИ ИСПОЛЬЗОВАНИЯ ЭФФЕКТИВНЫХ НАЛОГОВЫХ МЕХАНИЗМОВ В

МОДЕРНИЗАЦИИ ПРОМЫШЛЕННОСТИ

Дусияров Шерзод Холмуротович

Фискальный институт при Налоговом комитете

,

Чоршанбаев Умурзак Кайнарович

Гулистанский

государственный

университет

,

Муратьянова Лобар

Гулистанский

государственный

университет

Аннотация

.

В данной статье приведен мировой опыт повышения эффективности

налогового механизма

при модернизации промышленности

и

в стимулировании

инвестиционной деятельности предприятий. Проанализиро

-

вано влияние налоговых

механизмов, в частности налоговых льгот в развитии промышленности и

ориентирования их на результат. Также изложены предложения по усилению
эффективности и результативности налоговых льгот в обеспечении устойчивости

экономики страны.

Ключевые слова:

промышленность, модернизация, налоговые льготы,

инвестиционный налоговый кредит, модернизация производства, амортизация,
налоговое бремя, налоговый механизм, налог на прибыль, ВВП.

UO‘K:

336.226.12

II SON - FEVRAL, 2024

367-376


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

368

WAYS TO USE EFFECTIVE TAX MECHANISMS IN MODERNIZING INDUSTRY

Dusiyarov Sherzod Kholmurotovich,

Fiscal Institute under the Tax Committee

Chorshanbayev Umurzak

Gulistan State University

Muratjanova Lobar

Gulistan State University

Annotation.

This article presents the world experience of increasing the efficiency of the tax

mechanism in the modernization of industry and in stimulating the investment activity of

enterprises. The influence of tax mechanisms, in particular tax privileges in the development of

industry and their orientation on the result, has been analyzed. Also, proposals are made to
strengthen the efficiency and effectiveness of tax incentives in ensuring the stability of the

country's economy.

Key words:

industry, modernization, tax benefits, investment tax credit, production

modernization, depreciation, tax burden, tax mechanism, profit tax, GDP.

Кириш.

Чет эл инвестицияларини жалб этиш орқали мамлакатда ишлаб чиқаришни

комплекс модернизация қилиш, замонавий техника билан қайта жиҳозлаш ғояси илк

бор Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.Каримовнинг Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг 2005 йилдаги қўшма

йиғилишида янграган. Шундан буён иқтисодиётни модернизациялаш мавзуси

Ҳукуматнинг диққат марказида бўлиб, иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор

йўналаши ҳисоблананди

Адабиётлар шарҳи.

Саноатни модернизациялашда солиқ механизмидан фойдаланишнинг назарий ва

услубий жиҳатлари, инновацион салоҳиятни баҳолаш ва бошқариш механизмлари
муаммолари кўплаб иқтисодчи ва сиёсатчи олимларнинг ишларида тадқиқ этилган.

Жумладан, Энг аввало, саноат тармоғи тушунчасига тўхталиб ўтсак. Саноат –

моддий ишлаб чиқаришнинг энг йирик етакчи тармоғи бўлиб, унда меҳнат қуроллари

(воситалари), меҳнат буюмлари ва халқ истеъмол товарларининг кўпчилик қисми
яратилади. Унда машина ва механизмларнинг барча турлари, бино ва иншоотларнинг

конструктив элементлари ишлаб чиқарилади, ер ости бойликларини қазиб олиш амалга

оширилади, минерал, ўсимлик ва ҳайвон хом ашёсига ишлов берилади ҳамда кенг

истеъмол моллари тайёрланади.

Ўз навбатида, модернизация атамасининг мазмунига ҳам таъриф бериш зарурати

пайдо бўлади. Модернизацияни одатда уни техника, технологияга оид тушунча деб
қаралади. Жумладан, иқтисодиётга оид аксарият луғатларда унга қуйидаги мазмундаги

таъриф берилади: «Модернизация –

объектни янгилаш, яхшилаш, такомиллаштириш,

уни янги талаблар ва меъёрларга, техник шартларга, сифат кўрсаткичларига
мувофиқлаштириш. Асосан машина, асбоб

-

ускуналар, технологик жараёнлар

модернизацияланади». Фикримизча, бу модернизацияга тор маънодаги ёндашув бўлиб,

бугунги кунда унинг кенг маънодаги мазмуни тобора долзарб аҳамият касб этиб

бормоқда.

Модернизация –

анъанавий жамиятнинг илғор, индустриал жиҳатдан тараққий

этган

жамиятга

айланишини

таъминловчи

ижтимоий

-

тарихий

жараён.

Модернизациянинг кенг маънодаги мазмунини тушунишда иқтисодчи олим Нуреев

(2005) томонидан неоклассиклар томонидан модернизацияга хусусий мулкчилик ва


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

369

демократияни мустаҳкамлаш сифатида ёндашилса, кейнсчилар томонидан, энг аввало,
хўжаликнинг асосий тармоқларини қамраб олувчи таркибий ўзгаришлар сифатида

тушунилади. Дастлабки ўринга техник

-

иқтисодий муаммолар қўйилади. Хўжаликнинг

замонавий тармоқларининг мавжуд бўлмаслиги тараққиётнинг асосий тўсқинлик кучи

сифатида қабул қилинади.

Бундан кўринадики, модернизация жуда кенг тушунча бўлиб, бугунги кунда уни

жамият ҳаётининг турли жабҳаларини тубдан ўзгартириш, янгилаш, бу борада

тараққиётни жаҳондаги мавжуд илғор андозалар томон йўналтириш ва

такомиллаштириш жараёнларининг мажмуи сифатида ифодалаш мумкин.

Шунингдек, солиқ механизми атамаси моҳиятини ёрилиши мақсадга мувофиқ

бўлади. Майбуровнинг (2015) фикрига кўра тор маънода солиқ мехнизми

-

солиқларни

ташкил этишда иштирок этадиган, солиқ солиш билан боғлиқ элементлар

йиғиндисидир дея таъкидлаган. Кенг маънода эса солиқ механизми –

ўзида

мамлакатнинг мавжуд бўлишини таъминлаш учун, унинг солиқ тизимини бошқариш

тартибини белгилайдиган ҳуқуқий меъёрлар тизимини ва ташкилий чораларни
ифодалайди. Солиқ механизмини ташкил этиш пойдевори –

мамлакат солиқ тизимини

бошқариш функцияларини амалга оширишга масъул бўлган аниқ субъектларни,
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар йиғиндисини, солиқ муносабатларнинг

субъектлар таркибини ва бу механизмни амалга оширишнинг аниқ қонун

-

қоидаларини

белгилайдиган солиққа оид қонун ҳужжатлари деб ҳисоблайди.

Саноатни солиқлар воситасида тартибга солиш юзасидан биринчилардан бўлиб

Стаффорд (1581) ўзининг “Беглое обсуждение английской политики” асарида
«Фақатгина экспорт тармоқларига аҳамият бериш керак. Хом ашёни эмас, балки қайта

ишланган маҳсулотларни четга олиб чиқиш керак. Ер хўжалиги билан мамлакатнинг

барча ишчиларини банд қилиб, иш ҳақи билан таминлаб бўлмайди. Саноат –

бир мунча

муҳим ишдир. Бироқ давлат тақиқлар билан эмас, балки божлар ва солиқлар билан
ҳаракат қилиш керак” дея таъкидланган. Шунингдек,

Рикaрдo (Майбурд, 1996) ўзининг

«Начала политической экономии и налогового обложения» асарида мавзуга оид

муаммоларни тадқиқ этган. Маркс (Майбурд, 1996) ҳам солиқлар ва уларнинг ишлаб

чиқаришга таъсир этиш муаммоларига эътибор берган.

Иқтисодиётни солиқлар воситасида тартибга солиш ҳамда инвестиция жараёнига

солиқларнинг таъсир этиш муаммолари бўйича Кейнс (Тошматов, 2016) фаол

тадқиқотчи ҳисобланган. Кeйнc ва унинг издошлари ишланмалари асосида ХХ аср

бошида кейнсчилик назариясига асос

солинган. Ушбу назариянинг марказий ғояси

солиқлар иқтисодиётни тартибга солишнинг ягона воситаси эканидан ва унинг

муваффақиятли ривожланишининг таркибий қисмларидан бири эканидан иборат

бўлган. Унинг фикрича Кейнсчилик назариясига мувофиқ бозор иқтисодиёти

муносабатлари такомиллашган ва ўзини ўзи тартиблаб турувчи тизим ҳисобланмайди.

Фақат давлатнинг иқтисодиётга аралашуви иш билан бандликни энг юқори даражага
ошириш ва иқтисодий ўсишни таъминлаши мумкин.

Ушбу назария ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг сотилишини таъминлаш учун,

демакки, мамлакатнинг иқтисодий ўсишини таъминлайдиган ишлаб чиқаришни

рағбатлантириш учун «самарали талаб»ни яратиш зарурлигини исботлайди. Умумий
талаб динамикасини фаол давлат аралашуви орқали бошқаришни таклиф қилди. Давлат

нафақат кредит

-

пул, балки бюджет сиёсати орқали солиқларнинг тегишли тизими йўли

билан истеъмол қилишни рағбатлантиришга таъсир кўрсатиши керак деб ҳисоблаган

Кейнс.

Лаффер (Ниязметов, 2016) эса солиққа тортиш меъёри хусусидаги назарияни

ишлаб чиқиб, унинг фикрича солиқ ставкаларининг маълум миқдоргача ошиб бориши

бюджет даромадларининг кўпайишига хизмат қилади, лекин солиқ ставкалари


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

370

меъёридан ошиб кетса бюджет даромадлари аксинча камайиб боради деган хулосага
келган.

Неоклассик назарияси эса (Тошматов, 2016) эркин рақобат ва табиийлик,

иқтисодий, хусусан ишлаб чиқариш жараёнларининг барқарорлиги устуворлигига

асосланади. Маршалл бу назария асосчиларидан бири ҳисобланади. Ушбу назариянинг
кейнсиан концепциядан фарқи давлат томонидан тартибга солиш методларига

бошқача ёндашувдан иборат. Агар кейнсиан мактаби динамик тенглик барқарор эмас ва

шу туфайли давлат иқтисодий жараёнларга тўғридан

-

тўғри аралашуви зарур деб

ҳисоблаган бўлса, неоклассик йўналишга кўра ташқи тузатиш

чоралари эркин рақобат

қонунлари таъсирига халақит берувчи тўсиқларни бартараф қилишгагина

йўналтирилган бўлиши керак, давлат аралашуви ташқаридан ҳеч бир ёрдамсиз

иқтисодий тенгликка олиб келишга қодир бўлган табиий ўзини ўзи тартибга солувчи

қонунлар билан бирга бозорни чекламаслиги керак.

Неоклассик назарияси йўналиши бўлган таклиф иқтисодиёти назарияси

вакиллари иқтисодий либерализм ғоялари тарафдорлари ҳисобланади. Назарий нуқтаи
назардан концепция капитал ва давлат молиялари тўплаш каби макроиқтисодий

муаммоларни таҳлил қилишга макроиқтисодий ёндашув тамойилларини қўллаш билан
таърифланади. Бунда солиқлар ва солиқ сиёсатининг иқтисодий фаолликка таъсирига,

тартибга солиш тизимини тузатишга, иқтисодий сиёсат мақсадлари ва

устуворликларини

алмаштиришга,

ушбу

мақсадларга

эришиш

методлари

модификациясига асосий эътибор берилади.

Тадқиқот методологияси.

Мақолада илмий мушоҳада, абсракт

-

мантиқий фикрлаш, қиёсий ва динамикада

ўрганиш, тасвирий статистик, индукция ва дедукция баҳолаш усулларидан

фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Одатда солиқлар орқали тартибга солишда солиқ тизимининг асосан икки муҳим

инструментидан кўпроқ фойдаланилади: ставкалар ва имтиёзлар. Ҳозирги кунга келиб
биринчи инструментдан, яъни ставкаларни пасайтириш тарзидаги инструментидан

етарлича фойдаланилди. Мисол учун фойда солиғи ставкасидан 1995 йилдаги 38

фоиздан 2023 йилда 15 фоизга ёки 28 йил мобайнида 2,5 баробардан зиёдга

камайтирилди.

Солиқлар орқали тартибга солишнинг иккинчи инструменти имтиёз ҳисобланади.

Ўзбекистон иқтисодиётини таркибий ўзгартиришда энг кенг қўлланиладиган

инструментлардан бири ҳисобланган иқтисодиётнинг алоҳида тармоқлари ва ишлаб

чиқариш турларига солиқ имтиёзлар бериш йўли билан ривожантиришни

рағбатлантиришдир. Умумэътироф этилган жаҳон таснифига мувофиқ Ўзбекистон
шароитида қуйидаги солиқ

имтиёз турлари кенг тарқалган:

-

маълум бир муддатга бир ёки бир нечта солиқлардан корхоналарни озод қилиш;

-

тўғри солиқлар бўйича ставкаларни камайтириш;

-

алоҳида турдаги экспорт

-

импорт операция турларини божхона тўловларидан

озод қилиш;

-

ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш жараёнларини

рағбатлантириш учун тезлаштирилган амортизацияни жорий қилиш;

-

фаолият туридан келиб чиққан ҳолда солиқ турлари бўйича солиқ солиш

базасидан камайтириш;

-

ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва кенгайтиришни рағбатлантириш

мақсадида фойда қисмида солиқлар тўловидан озод қилиш;


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

371

-

ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришга

йўналтирилган мақсадли имтиёзлар бериш.

Лекин, қуйидаги 1

-

расм далолат беришича 2018

-

2023 йилларда иқтисодиётдаги

умумий солиқ юки ўртача 21,8 фоизни ташкил этган бир вақтда, саноатдаги солиқ юки

энг паст кўрсаткичи ҳам қарийб икки баравар юқорилигини кузатиш мумкин.

1-

расм. ЯИМ ва саноатдаги маҳсулотлар ўсиши ҳамда иқтисодиёт ва

саноатдаги солиқ юкининг таҳлили

133

Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқаришни мунтазам

модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, уни юқори
сифатли, рақобатбардош, экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқаришни

кўпайтириш имконини берадиган илғор замонавий ускуналар билан таъминлашга

қаратилган самарали рағбатлантириш тизимини яратиш мақсадида корхоналарга бир

қатор солиқ имтиёзлари тақдим этилган.

Модернизация жараёнларини ҳар томонлама қўллаб қувватлаш натижасида

иқтисодиётга жалб қилинаётган инвестициялар миқдори ва ишлаб чиқариш жадал

суръатларда ўсишига эришилди.

2018-

2022 йиллар мобайнида асосий капиталга ўзлаштирилган нвестициялар

ҳажми 1036,1 трлн.сўмни ёки 129,5 млрд. долларни ташкил этди. Ушбу даврда

инвестициялар ҳажми йилига ўртача 15 фоиздан ошган. Лекин, мамлакат ЯИМ ва саноат

ишлаб чиқариши ҳажмлари мос равишда ўртача йилига 5.5% пасайган ҳамда саноатнинг

ЯИМдаги улуши 107,9% дан 105,4% гача пасайган. Буларни дунёдаги вазият билан
изоҳлаш мумкин (2

-

расм)

.

Мамлакатимизда 2016 йиллардан олдинги ҳолатда ишлаб чиқаришни

модернизация қилиш жараёнлари ривожи учун фискал рағбатлар самарадолигини

пасайтирувчи қатор муаммолар мавжуд бўлган. Хусусан, солиқ имтиёзларининг ўсиш

суръати саноатдаги маҳсулотлар ҳажмининг ўсиш суръатидан илгарилаган эди. Бугунги
ислоҳатлардан келиб чиқиб, индивидуал ҳусусиятга эга бўлган солиқ имтиёзлардан воз

кечган ҳолда умумий тартибдаги солиқ имтиёзлари берилмоқда.

133

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитаси расмий

сайтларидаги маълумотлар ва ҳисоботлари асосида муаллифлар томонидан тайёрланди

.

105,5

106,0

102,0

107,4

105,7

106,0

111,5

108,3

102,5

108,4

105,6

106,1

18,6

21,2

22,1

22,4

23,4

23,2

42,1

43,2

45,6

46,2

46,3

45,1

40

41

42

43

44

45

46

47

0,0

20,0

40,0

60,0

80,0

100,0

120,0

2018 й.

2019 й.

2020 й.

2021 й.

2022 й.

2023 й.

ЯИМ ўсиши %да

Саноат маҳсулотлари ўсиши %да

Иқтисодиётда солиқ юки %да

Саноатда солиқ юки %да


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

372

2-

расм. Ўзбекистон Республикасининг 2018

-

2022 йиллардаги ЯИМ,

саноат ва инвестициялар бўйича кўрсаткичлар таҳлили

134

Хусусан, 2018

-

2022 йилларда саноатдаги корхоналарга тақдим этилган солиқ

имтиёзлар ҳажмининг ўсиш суръатлари ўртача 10 фоизни ташкил этган бўлса,
саноатдаги маҳсулотлар ҳажмининг ўсиш суръатлари ўртача 60 фоизни ташкил

этмоқда.

Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики, самарали солиқ имтиёзлар

қўлланилган ҳолда солиқ базасининг оширилишига имкон яратилган.

1-

жадвал

Саноатдаги солиқ имтиёзлари таҳлили

135

134

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитаси расмий

сайтларидаги маълумотлар ва ҳисоботлари асосида муаллифлар томонидан тайёрланди

135

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитаси расмий

сайтларидаги маълумотлар ва ҳисоботлари асосида муаллифлар томонидан тайёрланди


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

373

Алоҳида йиллар бўйича эса 2018 йилда саноатдаги солиқ имтиёзлар ҳажмининг

ўсиш суръати 9,6 фоизни ташкил этган бўлса, саноатдаги маҳсулотлар ҳажмининг ўсиш

суръати 55,2 фоизни ташкил этган. 2022 йилда саноатдаги солиқ имтиёзлар ҳажми 13,2

фоизга ошган бир вақтда саноатдаги маҳсулотлар ҳажмининг ўсиш суръати 61,7 фоизни

ташкил этган, бу эса ўз навбатида солиқ рағбатларидан фойдаланиш самарадорлиги
юқорилигидан далолат бермоқда. (1

-

жадвал)

.

Шунингдек, 2018

-

2022 йиллар давр мобайнида ҳар 5 йил давомидаги

фойдаланилган умумий имтиёзларнинг тенденциясини 3

-

расм орқали кўриб чиқар

эканмиз, берилаётган имтиёзларнинг ялпи ички маҳсулотга нисбатан ўртача 6 фоизни,
солиқ тушумларига нисбатан эса ўртача 23,3 фоизни ташкил этишига гувоҳ бўлишимиз

мумкин.

3-

расм. 2018

-

2022 йиллар давомида солиқ имтиёзлари,

солиқ тўловчилар сони ва ЯИМ ўсиш тенденцияси

136

Шу билан бирга, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш лойиҳаларида

имтиёзлардан фойдаланишни мониторинг қилиш тизими мавжуд эмас. Солиқ ва
божхона имтиёзлари эришилган натижалар: таннархни камайиши, меҳнат

унумдорлигини ўсиши, фойдани ўсиши, бандликни, ишлаб чиқариш қувватларини
таъминлаш, ишлаб чиқариш ҳажмини ўсиши, энергияни тежалиши, экспорт ҳажмини

ўсиши ва бошқалардан қатъий назар тақдим этилади, яъни «имтиёзлар –

модернизация

-

натижалар» тамойилида фойдаланилмайди. Мазкур ҳолат саноат тармоқлари

ривожига солиқ ва божхона имтиёзларининг таъсирига баҳо беришни қийнлаштиради.

Имтиёз қўлланилиши учун шарт

-

шароит, яъни агар ҳисобланган амортизация

суммаси модернизацияга йўналтирилган маблағлар суммасидан юқори бўлган

тақдирда солиқ солинадиган фойдадан камайтирилмаслиги бу имтиёз ишлаб
чиқаришни модернизация қилиш мақсадида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан

қўлланилишида муҳимлигини пасайтиради. Бундан ташқари, катта ҳажмдаги

136

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитаси расмий

сайтларидаги маълумотлар ва ҳисоботлари асосида муаллифлар томонидан тайёрланди


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

374

инвестицияларга қарамасдан, саноат тармоқларида асосий фондларнинг эскирганлик
даражаси ошиб бормоқда ёки юқорилигича сақланиб қолмоқда. Жумладан,

Аксарият ҳолларда берилаётган у ёки бу солиқ имтиёзлари фақатгина унинг жорий

қилиниши босқичида баҳоланади, кейинчалик бюджет даромадларидаги тегишли

йўқотишлар миқдори етарли даражада баҳоланмайди ёки қисман баҳоланади, берилган
имтиёз ҳисобига эришиш керак бўлган мақсад самарадорлиги эса таҳлил қилинмайди.

Хозирги кунга келиб ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларнинг

иқтисодиётида корпорациялардан даромад солиғи ундиришда, солиқ таътиллари,

тезлаштирилган амортизация, инвестицион солиқ кредити шаклидаги солиқ
имтиёзлари кенг қўлланилиб келинмоқда.

2-

жадвал

Жаҳоннинг 103 та ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларида

кенг тарқалган солиқ имтиёзларининг шакллари

(

Эльдарушева

, 2014

)

Султанов Г.С. ва бошқалар (2015) ривожланган давлатларнинг бу борадаги илғор

тажрибаларини (Германия, Франция

,

Япония

ва Россия) ўрганганимизда, инвестицион

солиқ кредити мавжудлиги, бунда хўжалик юритувчи субъект муайян шартлар асосида

имтиёз олиши, яъни имтиёз тақдим этилиши натижасида корхона рентабеллигини

ошиши, янги иш ўрнини ташкил этилиши, рақобатбардош ва экспортбоп
маҳсулотларни (ишлар ва хизматларни бажариши) ишлаб чиқарилиши, ҳудудлар

инфратузилмаси ривожлантирилиши, қувватларни тежалиши ва шу каби бошқа зарур

мезонлардаги кўрсаткичларнинг ижобий ўзгаришидан келиб чиққан ҳолда солиқлар ва

бошқа мажбурий тўловларни ҳисобдан чиқариш, қисман қайтариш ёки фоизи билан
тўлиқ қайтариш ўз самарасини бериб келмоқда

.

Жумладан, Францияда фойда солиғи суммаси ҳисоб

-

китобидан бевосита

чегирилиб, солиқ тўловлари камайтирилиши ҳисобига корхонанинг янги
инвестицияларининг муайян бир қисмини молиялаштиришга имкон берадиган
инвестицион солиқ кредити қўлланилади

(Попова, 2007).

Шунингдек, Россияда ҳам инвестицион солиқ кредити жорий қилинган бўлиб,

корхоналарга фойда солиғи, ва бошқа мажбурий ажратмалар бўйича 1 йилдан 5 йилга

қадар, алоҳида ҳолларда эса 10 йилга қадар тақдим этилади. Инвестицион солиқ
кредити юзасидан тегишли шартнома корхонанинг аризаси асосида ваколатли давлат

органи томонидан тузилади.

Инвестицион солиқ кредити –

бу солиқнинг тўлов муддатини шундай

ўзгартиришки, бунда ташкилот муайян асослари мавжуд бўлган тақдирда, маълум бир
муддат ва меъёрларда ўзларининг солиқ бўйича тўловларини кейинчалик босқичма

-


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

375

босқич кредит ва ҳисобланган фоиз суммаларини тўлаб бериш шарти билан
камайтиришдир.

Шартномада аниқ муддат, муайян шартлар ва тўлов муддати узайтириладиган

солиқ турлари белгиланади. Инвестицион солиқ кредитини олган корхона шартномада

назарда тутилган муддат мобайнида ҳар бир ҳисобот даврида тегишли ҳар бир солиқ
турлари бўйича алоҳида камайтиришлар киритиш ҳуқуқига эга бўлади. Камайтиришлар

натижасида йиғилган солиқ суммаси шартномада назарда тутилган инвестицион солиқ

кредити суммасига тенг бўлгунга қадар камайтиришлар амалга оширилиб келинади.

Инвестицион солиқ кредити бюджетга ўтказилиши керак бўлган даромад

қисмидан тегишли солиқ тури бўйича тўлов суммасини, ҳар бир ҳисобот даврида

ҳисобланган солиқ бўйича тўлов суммасининг 50 фоизи миқдоридан ошмаган ҳолда

камайтириш ҳисобига тақдим этилади. Бунда солиқ даври мобайнида жамғарилган

кредит суммаси ташкилотнинг ушбу солиқ даврида тўланадиган солиқ суммасининг 50
фоизидан ошмаслиги керак. Инвестицион солиқ кредитининг фоиз ставкаси Россия

федерацияси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасининг ½ фоиз
ставкасидан кам бўлмаган ва ¾ фоиз ставкасидан кўп бўлмаган миқдорда белгиланади

(Кодекс, 2016).

Griffiths, Nerenberg ва, Wals

(2010) маъумотларига кўра ривожланган

мамлакатларда инвестицион солиқ чегирмалари ёки инвестицион солиқ кредитлари

жорий қилиниши тадбиркорларни ускуналар паркини кенгайтириш ёки эскирган

ускуналарни қайта жиҳозлашга инвестиция қилиш учун рағбатлантиришга

мўлжалланган. АҚШда ушбу имтиёз жорий қилинган вақтдаги энг юқори ставкаси
камида 8 йил хизмат муддати бўлган ҳолда машина ва ускуналарга инвестиция

қилинган маблағларнинг умумий қийматидан 7%ни, энг паст ставкаси эса активлар

учун фойдаланиш муддати 4

-6

йил бўлгани ҳолда 2,33%ни ташкил этган.

Ривожланган ва ривожланаётган давлатларнинг тажрибаларидан келиб чиқиб,

фойда солиғи бўйича тақдим этилаётган имтиёзларнинг асосий шакли сифатида

инвестицион солиқ кредитини татбиқ этилиши корхоналар солиқ юкини камайтиришга

ва инвестицион жараёнларни фаоллаштиришга ёрдам беради.

Хулоса

ва

таклифлар

Мавзуга доир амалга оширилган тадқиқотлар

ва илғор хориж тажрибасига

таянган

ҳолда қуйидаги хулосалар шакллантирилди

:

1.

Солиқ имтиёзларининг иқтисодиётга таъсирини мониторинг қилиш

механизмнинг мавжуд эмаслиги, солиқ имтиёзлари самарадорлигини оширишни

тўхтатувчи омил ҳисобланади. Бу иқтисодиёт ва бюджет учун иқтисодий

оқибатларидан келиб чиққан ҳолда солиқ имтиёзларини тақдим этишнинг аниқ

мезонларини белгилашга имкон бермайди ҳамда имтиёзларни тақдим этиш

механизмининг аниқлиги, очиқлиги ва шаффофлиги яратилишини қийнлаштиради.

2.

Модернизация бўйича имтиёзлар самарадорлиги пастлигининг яна бир асосий

сабабларидан бири бу солиқ ва божхона имтиёзларининг ҳеч қандай шартларсиз

берилиши ва қайтариб олинмаслигидадир. Имтиёзлардан фойдаланувчи корхона

ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сифатини ошириш, ҳажмини кўпайтириш ёки экспорт
ҳажмини ошириш бўйича ҳеч қандай мажбурият қабул қилмайди.

3.

Модернизация жараёнларини фискал рағбатлантириш чора тадбирлари

монетар, валюта ва саноат сиёсати билан биргаликда олиб борилган тақдирда кутилган

натижа самаралироқ бўлиш имконини беради. Шунингдек, ушбу ислоҳотларни амалга
оширишга масъул давлат бошқарув

институтларини такомиллаштириш ҳам муҳим

аҳамият касб этади.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда қуйидаги таклифлар тавсия қилинади:


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

376

солиқ имтиёзлари солиқларни

тўлиқ озод қилиш тарзидаги алоҳида тақдим

этиладиган имтиёзларни имкон қадар қисқартирилиши,

тақдим этилаётган солиқ

имтиёзлари натижага йўналтирилиши, яъни имтиёз тақдим этилиши натижасида

корхона рентабеллигини ошиши, янги иш ўрнини яратилиши, рақобатбардош ва

экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқарилиши ва қувватларни тежалиши каби
мезонлардаги ижобий ўзгаришларидан келиб чиққан ҳолда тақдим этилиши;

модернизация имтиёзлари фақат модернизация учун эмас, балки маълум шартлар

остида, яъни инвестицион солиқ кредити каби берилиши, модернизация олдига

қўйилган натижага эришилгач шартли инвестицион солиқ кредити сўндирилган деб
ҳисобланиши, акс ҳолда имтиёз берилган давр тугагач инвестицион

солиқ кредитининг

натижадан ортиқча қисми бюджетга қайтарилиши;

тақдим этилаётган

солиқ имтиёзларини бюджет даромадларидаги тегишли

йўқотишлар миқдорини аниқ баҳолайдиган, берилган имтиёз ҳисобига эришиш керак
бўлган мақсад самарадорлиги таҳлил қилинадиган ривожланган давлатларнинг

андозалари асосида такомиллаштирилган, фискал ва иқтисодий мониторингдан
ўтказиш бўйича

услубиётни ишлаб чиқиш.

Ишлаб

чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар aмaлдa қўллaнилиши

кeлaжaкдa саноатни модернизациялашда, кoрxoнaлaрнинг инвecтициoн фaoллигини

oширишдa, ишлaб чиқaришни янaдa кeнгaйтиришдa, имтиёзлaр ҳиcoбигa кoрxoнaлaр

ихтиёридa қoлaдигaн мaблaғлaр мақсадли йўнaлтирилишида ва coлиқ тушумлaрини

oшишидa ceзилaрли нaтижaлaргa эришилaди деган умиддамиз.

Адабиётлар/Литература/

Reference:

Griffiths A.L. (2010) Global markets gyrate on fears of Europe's spreading financial crisis /

A.L. Griffiths, K. Nerenberg, D. Wals. URL:

http://www.wsws.org

.

Кодекс

(2016)

Россия федерацияси Солиқ кодекси. (2016 йил 1 январ ҳолатига)

www.norma.uz -

Норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар электрон базаси. 66

-

моддаси 1

-

банди, 2

-

бандининг 2

-

хатбоши.

Майбурд Е.М. (1996) Введение в историю экономической мысли.

-

М.

:

Изд

-

во

«ДЕЛО»,

«ВИТА

-

ПРЕСС», –

544.

Майбуров И.А. (2015) Налоги и налогообложение. Учебник. 6

-

е изд., перераб. и доп.

-

М.:

ЮНИТИ

-

ДАНА, 487.

Ниязметов И.М. (2016) Солиқ юкини оптималлаштириш: назария, услубият ва

амалиёт. Монография.

-

Т: «Молия», –

192.

Нуреев Р. (2005) Модернизация экономики: концепции и средства. № 10. 6.

.

Попова Л.

(2007)

Налоговая система зарубежных стран: Ўқув қўлланма /Л.В.Попова,

И.А.Маслова, Ю.Д.Земляков. –

Москва: Молия ва кредит, –

440 б.

Стаффорд (1581) “Беглое обсуждение английской политики”

Султанов Г.С. ва бошқалар

Стимулирование инвестиционной деятельности

компаний налоговыми методами: мировая практика

//

Научный журнал

//

Фундаментальные исследования.

Москва. 2015.№ 9

-2.

379-383-

б

.

Тошматов Ш.А. (2016) Иқтисодиётни солиқлар воситасида тартибга солиш.

Электрон ўқув

-

услубий мажмуаси.

-

Т.: “Молия”. 179.

Эльдарушева М.

(2014)

“Развитие механизма налогового стимулирования

инвестиционной деятельности в

экономически слаборазвитых регионах” и.ф.н. илмий

даражаси диссертацияси. –М.:

-

224 б.



Библиографические ссылки

Griffiths A.L. (2010) Global markets gyrate on fears of Europe's spreading financial crisis / A.L. Griffiths, K. Nerenberg, D. Wals. URL: http://www.wsws.org.

Кодекс (2016) Россия федерацияси Солиқ кодекси. (2016 йил 1 январ ҳолатига) www.norma.uz - Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар электрон базаси. 66-моддаси 1-банди, 2-бандининг 2-хатбоши.

Майбурд Е.М. (1996) Введение в историю экономической мысли. -М.: Изд-во «ДЕЛО», «ВИТА-ПРЕСС», –544.

Майбуров И.А. (2015) Налоги и налогообложение. Учебник. 6-е изд., перераб. и доп. - М.: ЮНИТИ-ДАНА, 487.

Ниязметов И.М. (2016) Солиқ юкини оптималлаштириш: назария, услубият ва амалиёт. Монография. -Т: «Молия», – 192.

Нуреев Р. (2005) Модернизация экономики: концепции и средства. № 10. 6..

Попова Л. (2007) Налоговая система зарубежных стран: Ўқув қўлланма /Л.В.Попова, И.А.Маслова, Ю.Д.Земляков. – Москва: Молия ва кредит, – 440 б.

Стаффорд (1581) “Беглое обсуждение английской политики” Султанов Г.С. ва бошқалар Стимулирование инвестиционной деятельности компаний налоговыми методами: мировая практика //Научный журнал// Фундаментальные исследования. Москва. 2015.№ 9-2.–379-383-б.

Тошматов Ш.А. (2016) Иқтисодиётни солиқлар воситасида тартибга солиш. Электрон ўқув-услубий мажмуаси. -Т.: “Молия”. 179.

Эльдарушева М. (2014) “Развитие механизма налогового стимулирования инвестиционной деятельности в экономически слаборазвитых регионах” и.ф.н. илмий даражаси диссертацияси. –М.: -224 б.