АГРАР СОҲАНИ МОЛИЯВИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШДА ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ

Annotasiya

Мазкур мақолада аграр соҳани молиявий қўллаб-қувватлаш
масалалари кўриб чиқилган. Ривожланган мамлакатларда қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг давлат томонидан молиявий қўллабқувватлашнинг мавжуд инструментларнинг шарҳи келтирилган. АҚШ ва Канада
давлатлари аграр соҳани молиявий қўллаб-қувватлашнинг тўғридан-тўғри ва
билвосита усуллари таҳлил қилинган. Таҳлиллар натижасида аграр соҳани молиявий
қўллаб-қувватлаш бўйича хулосалар шакллантирилган

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2024
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Иномжонова, Ф. (2024). АГРАР СОҲАНИ МОЛИЯВИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШДА ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 2(2), 392–398. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/45090
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Мазкур мақолада аграр соҳани молиявий қўллаб-қувватлаш
масалалари кўриб чиқилган. Ривожланган мамлакатларда қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг давлат томонидан молиявий қўллабқувватлашнинг мавжуд инструментларнинг шарҳи келтирилган. АҚШ ва Канада
давлатлари аграр соҳани молиявий қўллаб-қувватлашнинг тўғридан-тўғри ва
билвосита усуллари таҳлил қилинган. Таҳлиллар натижасида аграр соҳани молиявий
қўллаб-қувватлаш бўйича хулосалар шакллантирилган


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

392


АГРАР СОҲАНИ МОЛИЯВИЙ ҚЎЛЛАБ

-

ҚУВВАТЛАШДА ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ

Иномжонова Феруза Алижоновна

Андижон қишлоқ хўжалиги ва

агротехнологиялари институти

ORCID: 0009-0009-1504-0367

Аннотация.

Мазкур мақолада аграр соҳани молиявий қўллаб

-

қувватлаш

масалалари кўриб чиқилган. Ривожланган мамлакатларда қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг давлат томонидан молиявий қўллаб

-

қувватлашнинг мавжуд инструментларнинг шарҳи келтирилган. АҚШ ва Канада
давлатлари аграр соҳани молиявий қўллаб

-

қувватлашнинг тўғридан

-

тўғри ва

билвосита усуллари таҳлил қилинган. Таҳлиллар натижасида аграр соҳани молиявий

қўллаб

-

қувватлаш бўйича хулосалар шакллантирилган.

Калит

сўзлар

:

аграр соҳа, молиявий қўллаб

-

қувватлаш, банк кредити, имтиёзли

кредит,

субсидия, кредит кафолати.

ЗАРУБЕЖНЫЙ ОПЫТ ФИНАНСОВОЙ ПОДДЕРЖКИ АГРАРНОГО СЕКТОРА

Иномжонова Феруза Алижоновна

Андижанский институт сельского хозяйства и агротехнологий

Аннотация.

В данной статье рассматриваются вопросы финансовой поддержки

аграрного сектора. Проведен обзор существующие инструменты государственной
финансовой поддержки производителей сельскохозяйственной продукции в развитых

странах.

Проведен анализ прямые и косвенные методы финансовой поддержки аграрного

сектора США и Канады.

В результате анализа сформированы выводы о финансовой

поддержке аграрного сектора.

Ключевые слова:

аграрный сектор, финансовая поддержка, банковский кредит,

льготный кредит, субсидия,

гарантия по кредиту.

FOREIGN EXPERIENCE IN FINANCIAL SUPPORT OF THE AGRICULTURAL SECTOR

Inomjonova Feruza Alijonovna

Andijan Institute of Agriculture and Agrotechnologies

А

nnotation.

This article discusses issues of financial support for the agricultural sector. A

review of existing instruments of state financial support for agricultural producers in developed

countries was carried out. An analysis of direct and indirect methods of financial support for the

agricultural sector of the USA and Canada was carried out. As a result of the analysis, conclusions

were drawn about financial support for the agricultural sector.

Keywords:

agricultural sector, financial support, bank loan, preferential loan, subsidy, loan

guarantee.

UO‘K:

338.434

II SON - FEVRAL, 2024

392-398


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

393

Кириш.

Қишлоқ хўжалиги кўплаб ривожланган мамлакатларда давлат сиёсатининг

устувор ва стратегик муҳим соҳаларидан ҳисобланади. Ривожланган мамлакатлардаги

қишлоқ хўжалигини молиялаштириш тизимининг таҳлили шуни кўрсатадики, қишлоқ

хўжалигини молиялаштиришнинг муҳим манбаларидан бири давлат бюджети бўлиб, у
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг товарлари рақобатбардошлигини ва

иқтисодий фойдали ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун кучли молиявий ёрдам

кўрсатади. Жумладан, Швеция (82%), Норвегия (75%) ва Япониядаги (74%) қишлоқ

хўжалиги ишлаб чиқарувчилари юқори миқдордаги давлат молиявий ёрдамини
оладилар ҳамда бу ўз навбатида, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш учун энг ёмон

табиий

-

иқлим шароитлари туфайли озиқ

-

овқатга қарам бўлишни истамайдиган ва

ўзини озиқ

-

овқат билан таъминлаш йўлидан бораётган мамлакатлар гуруҳига киритиш

мумкин (ИРСЭПИ, 2019).

Ҳозирги вақтда аграр соҳани молиялаштиришда юқори даромадли ривожланган

мамлакатлар устунлик қилиб, давлат томонидан қўллаб

-

қувватланган ҳолда бизнесни

ривожлантириш кўрсаткичлари жаҳон бозори талабларига жавоб берадиган даражани

ташкил этади. Шу боис аграр соҳани молиявий қўллаб

-

қувватлаш бўйича жаҳон

тажрибаси, ташкилий тузилма ва қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятини

молиялаштиришнинг механизмлари ва асосий инструментларини тадқиқ қилиниши

муҳим масалардан ҳисобланади.

Адабиётлар шарҳи.

Аграр соҳа корхоналарининг молиявий ресурсларини шакллантириш давлат

стратегиясининг доимий ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади ва шунинг учун ҳам уни

инновацион ривожлантиришни тақозо этади. Чунки, қишлоқ хўжалиги тармоқларининг

табиий

-

иқлим ва тупроқ омилларга боғлиқлиги, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг

мавсумийлиги, тез бузилувчанлиги, ташиш ва сақлаш харажатларининг катталиги ва

бошқа сабаблар ушбу соҳани молиявий қўллаб

-

қувватлаш ва рағбатлантиришни

объектив заруриятга айлантиради. Аграр соҳани молиялаш манбаларини

шакллантириш, улардан самарали ва мақсадли фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари етиштирувчи субъектларни молиявий қўллаб

-

қувватлаш, уларнинг

бошқа

корхоналар

билан

бўладиган

молиявий

-

иқтисодий

муносабатларни

ривожлантиришда хорижий тажрибани ўрганиш муҳим аҳмиятга эгадир. Долгованинг

(2007) фикрича, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини
молиялаштириш билан боғлиқ барча муаммоларнинг мустақил ечимини топиш

имкониятлари мавжуд эмас, шу сабабли иқтисодий ривожланган ғарб давлатлари

аграр

-

иқтисодий стратегиясида ушбу тармоқ ва унинг таркибидаги хўжаликларни

молиявий қўллабқувватлаш механизмлари мамлакат аграр сиёсатнинг муҳим бўғини

бўлиб ҳисобланади. Аграр соҳани давлат томонидан молиявий қўллаб

-

қувватлаш

механизмлари ўз ичига субсиядиялаш, солиқ, божхона, кредит, баҳо ва бошқа
механизмларни ҳамда улар бўйича бериладиган имтиёзлар тизими ва молиялаштириш

манбаларини қамраб олади ва уларнинг ўзаро уйғунликда олиб борилиши қишлоқ

хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаши
мумкин.

Имомов (2020) томонидан давлат томонидан қишлоқ хўжалигини молиявий

қўллаб

-

қувватлаш амалиёти тўғрисида банклар томонидан фермер хўжаликларига узоқ

муддатли инвестицион кредитларни бериш жараёни ва уларнинг фоиз ставкаларининг
давлат томонидан тартибга солиб турилиши зарурлигини таъкидланган. Шунингдек,

қишлоқ хўжалигининг бир қатор ўзига хос хусусиятларга эгалиги (табиий

-

иқлим ва

тупроқ шароитлари, маҳсулот ишлаб чиқариш циклининг муддатлилиги ва

мавсумийлиги) сабабли қишлоқ хўжалиги кредит бозорининг узлуксиз тарзда фаолият


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

394

олиб бора олмаслиги, бу эса, ўз навбатида, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан
тўғридан

-

тўғри дотациялаш, имтиёзли кредитлар шаклида доимий фаол молиявий

қўллаб

-

қувватлашни талаб қилишини айтиб ўтган.

Эргашевнинг (2020) фикрича, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари ва агрокластерлар

таркибий субъектлари ўртасида кооперация алоқаларини ривожлантириш, молиявий
қўллаб

-

қувватлаш ва улар фаолиятида қўшилган қийматни кўпайтиришни

рағбатлантириш, ундан молиялаштириш манбаи сифатида фойдаланиш ва банклари

томонидан кредитлашда кафиллик тақдим этиш амалиётини кенгайтириш лозим.

Аграр соҳа ўзини

-

ўзи озиқ

-

овқат билан таъминлашда давлат суверенитетининг

энг муҳим таркибий қисмларидан бири ҳисобланади, шу боисдан, дунёдаги энг йирик

давлатлар трансчегаравий озиқ

-

овқат таъминотидаги узилишлар туфайли юзага

келиши мумкин бўлган инқирозларнинг олдини олиш учун ўз қишлоқ хўжалигини

ривожлантиришга интилмоқда. Хусусан, давлатлар иқтисодий мустақилликни
таъминлаш ва ташқи озиқ

-

овқат бозорларига кенгайтириш орқали унинг таъсирини

ёйиш бўйича стратегик вазифаларни бажариш учун маҳсулот экспортини ишлаб
чиқариш

ёки

ривожлантириш

ва

фойданинг

минимал

даражасининг

рақобатбардошлигини таъминлаш учун катта маблағ ажратади (Вахневич, 2019).

Шу сабабли, аграр соҳанинг молиявий қўллаб

-

қувватлашнинг тизимини таҳлил

қилиш, дунёдаги ривожланган ва алоҳида мамлакатлардаги молиявий қўллаб

-

қувватлаш механизмлари ва инструментлари ўрганиш муҳимлиги иқтисодчи олимлар

томонидан кўрсатиб ўтилган. Озиқ

-

овқат хавфсизлигини таъминлаш ва аграр тармоқни

ривожлантириш

мақсадида

давлат

томонидан

қишлоқ

хўжалиги

ишлаб

чиқарувчиларини молиявий ва номолиявий қўллаб

-

қувватлашнинг турли чора

-

тадбирлари тизимли равишда амалга оширилади.

Шу билан бирга, ушбу соҳадаги ишлаб чиқарувчиларнинг асосий тоифасини

ифодаловчи кичик ва ўрта бизнесга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Аграр соҳада кичик
ва ўрта бизнесни молиялаштиришни ривожлантириш бўйича жаҳон тажрибаси турли

натижалар ва инструментларга эга бўлиб, уларнинг аксарияти асосан субсидиялар,

кредит кафолатлари, имтиёзли кредитлар ҳамда солиқлар воситасида рағбатлантириш

кўринишида намоён бўлмоқда (Мисник, Кучукова, 2021).

Тадқиқот методологияси.

Тадқиқот усуллари аграр соҳани молиявий қўллаб қувватлашга оид илмий

манбалар ва статистик маълумотлар таҳлили ҳамда эксперт баҳоларига асосланган.
Тадқиқот доирасида аграр соҳани молиявий қўллаб

-

қувватлаш масалаларига оид илмий

тадқиқотлар натижалари ҳамда статистик маълумотларидан фойдаланилган.

Тадқиқот ва натижалар муҳокамаси.

Аграр соҳадаги тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб

-

қувватлаш соҳасидаги

хорижий тажрибани ўрганиш натижасида энг оммабоп инструментлари сифатида
кредитлар, шунингдек имтиёзли шартларда (қишлоқ хўжалигини ривожлантириш

учун) микромолиявий кредитлар бўйича бериладиган мақсадли кредитлар бўйича

давлат кафолатларини тақдим этиш ҳисобланади, деган хулосага келиш мумкин. Шу
билан бирга, аксарият OECD мамлакатлари, молиявий қўллаб

-

қувватлашнинг

соддалаштирилган тартиб

-

қоидалари, экспресс

-

гарантия олиш шунингдек, тўғридан

-

тўғри кредитлаш, микрокредитлаш, экспорт кафолатлари, рискли инвестицияларни, шу

жумладан молиялаштириш шаклида қўллаб

-

қувватлаш, инвесторлар, краудфандинг ва

мезанина молиялаштириш иштирокчилари учун солиқ имтиёзлари олиш каби чоралар

қўлланилади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

395

OECD мамлакатларда аграр соҳададаги тадбиркорликнинг кенг тарқалгн

молиялаштириш инструментларидан бири банк кредити бўлиб, ундан Европа

мамлакатларидаги кичик ва ўрта бизнес сектори вакилларининг 57% фойдаланади,

ундан кейин эса овердрафт ва кредит линияси (53%) ҳамла лизинг (47%) ташкил

қилади (Говорунова ва бошқалар, 2017).

Аграр соҳадаги кичик ва ўрта бизнес фаолиятини молиялаштиришнинг энг кам

қўлланиладиган инструменти бу фоиз ставкаларини субсидиялашдир. Бироқ шуни

таъкидлаб ўтиш жоизки, аграр соҳани давлат томонидан молиявий қўллаб

-

қувватлашда Канада, Америка Қўшма Штатлари ва Европа Иттифоқи каби
мамлакатларда тадбиркорликни ривожлантириш учун ушбу инструментдан ҳамда

қишлоқ хўжалигида венчур молиялаштириш шаклидан кичик ва ўрта бизнесни

молиялаштиришда Беларус, Қозоғистон, Украина, Швейцария каби далатларда

фойдаланилмайди. Хорижий мамлакатларда аграр соҳани энг кенг тарқалган давлат
томонидан қўллаб

-

қувватланадиган молиявий инструментларига қуйидагиларни

кўрсатиш мумкин (1

-

жадвал).

1-

жадвал

OECD мамлакатларида аграр соҳадаги кичик ва ўрта бизнесни давлат томонидан

молиялаштириш инструментлари

(

Мисник, Кучукова, 2021)

Молиявий инструментлар

Мамлакатлар

Кредитлар бўйича давлат кафолати

Испания, Нидерландия, Словакия, Словения,

Австрия, Дания, Финляндия, Италия, Венгрия,
Германия, Швейцария, Франция, Польша,

Бельгия, Португалия, Қозоғистон

Кичик ва ўрта бизнесни тўғридан

-

тўғри

кредитлаш

Австралия, Канада, Чехия, Дания, Греция,

Россия, АҚШ, Буюк британия, Қозоғистон

Фоиз ставкаларини субсидиялаш

Венгрия,

Португалия,

Испания,

Туркия,

Қозоғистон

Банк кредитлари

Австрия, Канада, Туркия, АҚШ, Буюк британия,

ЕИ, Қозоғистон

Стартап кафолатлари остида алоҳида

шароитларни тақдим қилиниши

Дания, Швейцария, Нидерландия, Австрия,

Чехия, Эстония, Франция, Қозоғистон

Венчур молиялаштириш

Австралия, Австрия, Канада, Франция, Япония,

АҚШ, Буюк британия

Давлат томонидан қўшма молиялаштириш
(шу жумладан, пенсия фондлари

)

Швейцария, Ирландия, Дания

Сўнгги вақтларда аграр соҳани молиялаштириш йўналишида илмий изланишлар

олиб бораётган кўплаб иқтисодчи олимларнинг таъкидлашича, тадбиркорларни

қўллаб

-

қувватлаш йўналишлари бўйича энг самарали чора

-

тадбирлар кичик ва ўрта

бизнес фаолиятини молиялаштириш бўйича тўғридан

-

тўғри эмас, балки билвосита

чора

-

тадбирлар бўлиб, булар нархларни тартибга солиш, имтиёзли солиққа тортиш,

қишлоқ хўжалиги оид илмий тадқиқотларни молиялаштириш, кадрлар тайёрлаш

дастурларини молиялаштириш ва бошқаларни ўз ичига олади. Шуни алоҳида кўрсатиб

ўтиш жоизки,

АҚШ ҳукумати томонидан агарар соҳани қўллаб

-

қувватлашининг асоси

нархларни тартибга солиш бўлиб, у товар кредитлари дастурлари, давлат харидлари,
импорт тарифлари ва экспорт субсидиялари орқали таъминланади. Мақсадли

(кафолатланган) ва гаров баҳоси инструментларидан фойдаланиш фермернинг

даромад даражасини ошириши мумкин. Умуман олганда, қонун хужжатларида аграр

соҳани молиявий қўллаб

-

қувватлашда қуйидагилар назарда тутилган:


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

396

энг зарур ва аҳамиятли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни

тўғридан

-

тўғри молиялаштириш;

тармоқ субектлари фаолиятини имтиёзли мақсадли кредитлаш;

маҳсулот бозорини тартибга солиш ва ишлаб чиқарувчиларни даромадларини

йўқотишдан билвосита суғурта қилиш учун ҳар йили ҳисоблаб чиқиладиган ва
ўрнатиладиган контрациклик мақсадли нархларни белгилаш;

қишлоқ

хўжалиги маҳсулотлари экспортини субсидиялаш.

Давлат томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни

молиявий қўллаб

-

қувватлашда бундай чора

-

тадбирлардан фойдаланиш мақсадлари

аграр соҳанинг инвестицион жозибадорлигини ва қишлоқ хўжалиги ишлаб

чиқарувчиларининг даромадлари даражасини оширишга қаратилган. АҚШда қишлоқ

хўжалиги кредит тизимини ташкил этувчи кредит ташкилотларининг асосий гуруҳига

киради (Меликов, Скорова, 2003):

1. тижорат банклари (қисқа ва ўрта муддатли кредитлар тақдим этади);

2. фермер кредит тизими (Farm Credit System)

-

акциядорлар томонидан

сайланадиган директорлар кенгаши томонидан бошқариладиган 7 та банк ва

кооператив шаклидаги уюшмалардан иборат бўлиб, қисқа, ўрта ва узоқ муддатли
кредитларга бўлган эҳтиёжни қондиради;

3.

товар

-

кредит кооперацияси келгуси ҳосил учун қисқа муддатли кредитлар

беради;

4. фермер ишлари бўйича администрация;

5.

суғурта компаниялари

-

йирик мижозлар учун узоқ муддатли кредит манбаи

ҳисобланади.

Канадада аграр соҳани давлат томонидан молиявий қўллаб

-

қувватлаш

инструментларини ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб, шуни таъкидлаш мумкинки

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун дастурларни молиялаштиришда асосан
иккита

асосий

инструментлар

қўлланилади:

қишлоқ

хўжалигида

ишлаб

чиқарувчиларнинг ҳар томонлама ривожланишини таъминловчи имтиёзли кредитлар

ва субсидиялар кўринишидаги давлат молиявий ресурсларини инвестиция қилиш.

Биринчи CALA (Canadian Agricultural Loans Act Program) дастури бўйича қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини молиялаштириш учун асос федерал ҳукуматнинг

кафолатлари бўйича чекланмаган миқдордаги маблағ имтиёзли кредитлар бериш

ҳисобланиб, унинг миқдори кредит бериш билан боғлиқ харажатларни қоплашнинг

95% га етади. Growing Forward 2 молиялаштириш дастурига мувофиқ, давлат томонидан
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари қуйидаги йўналишларни амалга оширишга

йўналтирилган инвестициялар шаклида қўллаб

-

қувватланган: Agri Invest (Инвестиция

дастури); AgriStability; Agri Insurance; AgriRiskInitiatives; Agri Innovations (Программа

поддержки инноваций в аграрном секторе), Agri Competitiveness (Программа поддержки

конкурентоспособности АПК), Agri Marketing (Программа развития продовольственного
рынка).

Бундан ташқари, хорижий мамлакатларда қишлоқ хўжалиги ишлаб

чиқарувчиларини давлат томонидан қўллаб

-

қувватлаш қишлоқ хўжалигини барқарор

ривожлантириш билан бир қаторда, қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш ва аҳолини
тарихий яшаш жойларида сақлаш, табиий муҳитни муҳофаза қилиш, экологияни

қўллаб

-

қувватлаш

қўллаб

-

қувватлашга қаратилган (Мисник, Кучукова, 2021).

Алиева (2018) таъкидлашича, аграр соҳани давлат томонидан самарали молиявий

қўллаб

-

қувватлаш муаммолари бўйича олиб борилган илмий тадқиқотларнинг

таҳлили шуни кўрсатадики, кўпгина мамлакатларнинг ҳукуматлари сиёсати давлат

томонидан қўллаб

-

қувватлаш дастурлари, имтиёзли кредитлар, экспорт субсидиялари,

тарифлар, суғурта квоталари ва бошқа шу каби инструментлардан фойдаланишга

асосланганлигини кўрсатади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

397

Шу билан бирга, давлат томонидан қўлланиладиган тартибга солиш механизмлари

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига такрор ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун

етарли бўлган даромадлар ва жамғармалар даражасини кафолатлайди. Шундай қилиб,

Европа Иттифоқи мамлакатларида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари

даромадларининг 2/3 қисми Японияда эса 80% гача нодавлат фондлари ва суб
субсидиялар ҳисобига шаклланади (Кибиров ва бошқалар, 2017).

Хулоса ва таклифлар.

Ривожланган мамлакатларда аграр соҳани давлат томонидан молиявий қўллаб

-

қувватлаш тажрибасини кўриб чиқиб, молиялаштириш инструментларида алоҳида

кўрсатиб ўтиладиган жиҳатлари мавжуд эмас деган хулосага келишимиз мумкин.

Бироқ, молиялаштириш тизимини ташкил этишда сезиларли даражадаги хусусиятлар

мавжуд. Биринчидан, кредит тизимининг ривожланган инфратузилмаси аграр соҳадаги
кўп сонли тадбиркорларни молиявий кўмак билан қамраб олиш, молиявий

ресурслардан фойдаланиш имконини беради. Иккинчидан, аграр соҳадаги
тадбиркорликни ривожлантиришнинг барча дастурларини самарали амалга ошириш

учун ягона оператори мавжуд. Бундан ташқари, молиялаштириш ихтисослаштирилган
банк орқали амалга оширилади, бу давлатнинг молиялаштириш дастурлари бўйича

ажратилган барча бюджет

маблағларини битта молия институтида жамлаш имконини

беради.Учинчидан, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини молиялаштириш

дастурлари ҳудудлар бўйича табақалаштирилган бўлиб, бу қишлоқ хўжалиги ишлаб

чиқаришини ташкил этиш ва даромад олишни таъминловчи мақсадли

ривожлантириш

имконини беради. Тўртинчидан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосли ҳисоб

-

китоби қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг максимал сотиш нархларини аниқлаш ва

йиғим

-

терим муддатидан аввал молиялаштириш имконини беради.

Умумий қилиб олганда, аграр соҳани молиявий қўллаб

-

қувватлаш борасидаги

давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат:

қишлоқ

хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг даромадларини

барқарорлаштириш;

қишлоқ

хўжалиги ишлаб чиқаришининг самарадорлигини ошириш;

жаҳон бозорида мамлакат қишлоқ хўжалиги товарларининг юқори

рақобатбардошлигини қўллаб

-

қувватлаш.

Адабиётлар / Литература / Reference:

Алиева З.Б., (2018) Концептуальные основы метода компаративного анализа

государственной поддержки АПК России // Друкеровский вестник. № 1 (21). С. 85

-106.

Вахневич К.Е. (2019) Государственная поддержка сельского хозяйства в России и в

мире // Теория и практика современной аграрной науки: материалы 2

-

й Национальной

(всероссийской) конференции, Новосибирск, 26 февраля. Новосибирск: ИЦ НГАУ «Золотой
колос». С. 466–

469.

Говорунова Т.В., Родионова И.А., Норовяткин В.И., Грищенко К.С., (2017) Оценка

эффективности использования государственной поддержки малыми формами

хозяйствования аграрного сектора экономики Саратовской области // Аграрный
научный журнал. № 2. С. 70

-75.

Долгова А.С, (2007) Экономическое регулирование кредитных отношений в аграрном

секторе АПК (на материалах Орловской области): афтореферат дисс. на уч степ. к.э.н.

-

М.: Воронеж

-2007. 22-

24 с.

Имомов Р.Н., (2020) Давлат томонидан қишлоқ хўжалигини молиявий қўллаб

-

қувватлаш тизимини такомиллаштириш.: и.ф.ф.д. илм. дар. олиш учун ёзилган

диссертация автореферати.

-

Т.: ТМИ.

-

26 б.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral

www.e-itt.uz

398

ИРСЭПИ, (2019). Государственная поддержка сельского хозяйства за

рубежом.https://irsepi.ru/gosudarstvennaya

-podderzhka-sh-za-rubezhom.

Кибиров А.Я., Рассуханов У.А., Хаирбеков А.У., (2017) Стимулирование

инвестиционной деятельности в АПК: отечественный и зарубежный опыт //

Агропродовольственная политика России. № 3 (63). С. 23

-27.

Меликов Ю.Т., Скорова Л.А., (2003) Зарубежный опыт финансово

-

кредитной

поддержки сельскохозяйственных товаропроизводителей//Финансовые исследования.

-

№6. С.11

-15.

Мисник О., Кучукова Н., (2021) Зарубежный опыт финансирования малого и среднего

бизнеса в сельском хозяйстве.

https://stat.gov.kz/upload/iblock

.

Эргашев Э.И., (2020) Молиявий таъминотни барқарорлаштириш асосида

боғдорчилик ва узумчилик тармоғини ривожлантириш.: и.ф.д. илм. дар. олиш учун ёзилган

диссертация автореферати.

-

Т.: ТМИ.

-

26 б.

Bibliografik manbalar

Алиева З.Б., (2018) Концептуальные основы метода компаративного анализа государственной поддержки АПК России // Друкеровский вестник. № 1 (21). С. 85-106.

Вахневич К.Е. (2019) Государственная поддержка сельского хозяйства в России и в мире // Теория и практика современной аграрной науки: материалы 2-й Национальной (всероссийской) конференции, Новосибирск, 26 февраля. Новосибирск: ИЦ НГАУ «Золотой колос». С. 466–469.

Говорунова Т.В., Родионова И.А., Норовяткин В.И., Грищенко К.С., (2017) Оценка эффективности использования государственной поддержки малыми формами хозяйствования аграрного сектора экономики Саратовской области // Аграрный научный журнал. № 2. С. 70-75.

Долгова А.С, (2007) Экономическое регулирование кредитных отношений в аграрном секторе АПК (на материалах Орловской области): афтореферат дисс. на уч степ. к.э.н. - М.: Воронеж-2007. 22-24 с.

Имомов Р.Н., (2020) Давлат томонидан қишлоқ хўжалигини молиявий қўллабқувватлаш тизимини такомиллаштириш.: и.ф.ф.д. илм. дар. олиш учун ёзилган диссертация автореферати. - Т.: ТМИ.- 26 б.

ИРСЭПИ, (2019). Государственная поддержка сельского хозяйства за рубежом.https://irsepi.ru/gosudarstvennaya-podderzhka-sh-za-rubezhom.

Кибиров А.Я., Рассуханов У.А., Хаирбеков А.У., (2017) Стимулирование инвестиционной деятельности в АПК: отечественный и зарубежный опыт // Агропродовольственная политика России. № 3 (63). С. 23-27.

Меликов Ю.Т., Скорова Л.А., (2003) Зарубежный опыт финансово-кредитной поддержки сельскохозяйственных товаропроизводителей//Финансовые исследования.- №6. С.11-15.

Мисник О., Кучукова Н., (2021) Зарубежный опыт финансирования малого и среднего бизнеса в сельском хозяйстве. https://stat.gov.kz/upload/iblock.

Эргашев Э.И., (2020) Молиявий таъминотни барқарорлаштириш асосида боғдорчилик ва узумчилик тармоғини ривожлантириш.: и.ф.д. илм. дар. олиш учун ёзилган диссертация автореферати. - Т.: ТМИ.- 26 б.