Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart
www.e-itt.uz
245
ЎЗБЕКИСТОНДА ИҚТИСОДИЁТНИ ДИВЕРСИФИКАЦИЯЛАШДА
ИНВЕСТИЦИЯ САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ
DSc, dots..
Валиев Бобур
Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги университети,
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг
Тарих институти
ORCID: 0000-0003-4692-6012
Аннотация
.
Мақола Ўзбекистон иқтисодиётини диверсификация қилишда жалб
қилинган инвестицияларнинг замонавий
тенденцияларини таҳлил қилиш ва инвестиция
салоҳиятини ошириш бўйича таклифлар беришга бағишланган. Унда 2017
-
2023 йилларда
мамлакат ҳудудларида инвестицияларнинг ўсиш суръатлари таҳлил қилинган.
Инвестиция фаоллигини ошириш бўйича хулосалар берилган.
Калит сўзлар
:
инвестиция, диверсификация, миллий иқтисодиёт, ҳудуд, ўсиш
суръати, асосий капитал, заҳира
.
ПОВЫШЕНИЕ
ИНВЕСТИЦИОННОГО ПОТЕНЦИАЛА В ДИВЕРСИФИКАЦИИ
ЭКОНОМИКИ УЗБЕКИСТАНА
DSc,
доц.
Валиев Бобур
Университет общественной безопасности
Республики Узбекистан
,
Институт истории академии Наук
Республики Узбекистан
Аннотация.
Статья посвящена анализу современных тенденций инвестиций в
диверсификацию экономики Узбекистана и выработке предложений по повышению
инвестиционного потенциала. Проанализированы темпы роста инвестиций в регионах
страны в 2017
-
2023 годах. Сделаны выводы по повышению инвестиционной активности.
Ключевые слова
:
инвестиции, диверсификация, национальная экономика,
территория, темпы роста, основной капитал, резерв.
INCREASING THE INVESTMENT POTENTIAL IN DIVERSIFYING
THE ECONOMY OF UZBEKISTAN
DSc, assoc. prof.
Valiyev Bobur
University of public safety of the Republic of Uzbekistan,
Institute of History of academy of Sciences of the Republic of Uzbekistan
Abstract.
The article is devoted to the analysis of current investment trends in the
diversification of the economy of Uzbekistan and the development of proposals to increase
investment potential. The growth rate of investment in the regions of the country in 2017-2023 is
analyzed. Conclusions are drawn to increase investment activity.
Keywords:
investments, diversification, national economy, territory, growth rates, fixed
capital, reserve.
UO
‘
K: 330.322.5
III SON - MART, 2024
245-252
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart
www.e-itt.uz
246
Кириш.
Ҳар
қандай мамлакат иқтисодиётининг барқарор ривожланишида аввало ишлаб
чиқаришни диверсификация қилиш талаб этилади. Диверсификация бу ишлаб чиқариш
самарадорлигини ошириш, иқтисодий фойда олиш мақсадида маҳсулот ва хизматлар
турларини ўзгартириш ва кенгайтириш, сотиш бозорларини қайта йўналтириш, ишлаб
чиқаришнинг янги турларини ўзлаштириш, ихтисослашган саноат, транспорт, қурилиш
каби корхоналарнинг ишлаб чиқаришнинг бошқа тармоқларига кириб бориши
жараёнини англатади. Ўзбекистонда ҳам янги ислоҳотлар даврида иқтисодиётни
таркибий жиҳатдан ўзгартириш, ишлаб чиқаришни диверсификация қилишда ҳудудлар
инвестиция салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Юртимида 2023
йил 11 сентябрда алоҳида Президент фармони билан қабул қилинган «Ўзбекистон –
2030» стратегиясини мамлакатни ижтимоий
-
иқтисодий ривожлантиришдаги муҳим
тарихий аҳамиятга эга
бўлган ҳужжат сифатида эътироф этиш мумкин. Мазкур
стратегиянинг иккинчи бўлими барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли
фаровонлигини таъминлаш масалаларини ўз ичига қамраб олиб, унда миллий
иқтисодиётимиз диверсификация қилиш, иқтисодиётни ривожлантириш бўйича узоқ
муддатли мақсад ва вазифалар ҳам ўз аксини топган.
2030 йилга қадар ялпи ички
маҳсулотни 160 миллиард долларга етказиш, иқтисодиёт ҳажмини 2 баробар ошириш
режалаштирилмоқда.
Шунинг учун ҳам «Ўзбекистон —
2030» стратегиясида миллий иқтисодиётда
инвестициявий жозибадорликни янада ошириш, қимматли қоғозлар бозорини жадал
ривожлантириш, ялпи ички маҳсулотга нисбатан инвестицияларнинг мақбул
даражасига эришиш, хорижий инвесторларни фаол жалб қилиш бўйича алоҳида
вазифалар баён этилган. Мисол учун, иқтисодиётимизда 250 миллиард
долларлик
инвестицияларни ўзлаштириш бўйича мақсадлар қўйилиб, уларнинг 110 миллиард
доллари хорижий инвестициялар ва 30 миллиард
доллар давлат
-
хусусий шериклик
доирасидаги инвестициялар сифатида жалб қилинади. Шу билан бирга, умумий
қиймати 150 миллиард долларлик 500 дан зиёд
стратегик аҳамиятига эга бўлган
технологик ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.
Ўзбекистонда инвестиция ресурсларини фаол жалб қилиш учун стратегик
аҳамиятига эга бўлган технологик
ва инфратузилмавий 500 дан зиёд
лойиҳани амалга
оширишни режалаштирдик. Мазкур инвестиция лойиҳаларининг умумий қиймати
150
миллиард доллардан ошади. Салоҳиятли инвесторларни жалб этиш учун барча
ҳудудларимизнинг инвесторлар учун жозибадорлигини янада ошириш, қулай
ишбилармонлик муҳитини шакллантириш керак, бунинг учун ҳар бир ҳудуднинг
инвестицион рейтингини
аниқлаш зарур бўлади. Шу пайтгача инвестицияларни
бошқаришда фаол ишга солинмаган яна бир омил бор, бу –
пай ва венчур
жамғармалар
фаолиятини йўлга қўйишдир. Бу орқали биз инвестициялар портфели
ҳажмини 2 баробарга
оширишни мақсад қилдик. Капитал бозорининг ривожланиши
юртдошларимиз орасида юз минглаб мулкдорлар, акциядорлар пайдо бўлишига,
одамларимиз ўз жамғармаларини инвестиция қилиб, юқори даромадларга эга бўлиш
имкониятини яратади. Шу боисдан ҳам 2023 йилдан бошлаб энг йирик 10 та компания
ва тижорат банкларининг акциялари Ўзбекистоннинг ўз аҳолиси учун “очиқ ва шаффоф
савдога” чиқарилиши, яъни бу чинакам халқ
IPO
си бўлиши юзасидан аниқ чора
-
тадбирлар амалга оширилмоқда.
Адабиётлар шарҳи
.
Мамлакатнинг иқтисодиётини диверсификация қилишда муҳим омил бўлган
инвестиция салоҳиятининг моҳияти ва ҳусусиятларини бир неча илмий адабиётлар
шарҳларида кўриб чиқамиз. Гаджиев, Акопов ва Крестовскихларнинг
(2012)
таъкидлашича, инвестиция муҳитининг интеграл рейтинги инвестиция салоҳияти ва
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart
www.e-itt.uz
247
инвестиция хатарларини ўз ичига олади (Гаджиев ва бошқ.,
2012)
. Улар ёндашувларида,
умуман олганда, инвестиция жозибадорлиги нафақат молиявий
-
иқтисодий омилларга,
балки қонунчилик, бошқарув, ижтимоий ва экология соҳаларидаги
рисклар,
инфратузилма, инновация, ишлаб чиқариш ва меҳнат салоҳиятига ҳам боғлиқ эканлиги
асосланган.
Бошқа бир манбада эса хорижий инвестицияларни жалб қилиш салоҳиятига
таъсир кўрсатувчи энг асосий омиллар
сифатида давлатнинг таъсир қилиш чоралари
ва
институционал шарт
-
шароитлар келтирилади (Зайцев, 2015.)
Унда тўртта индикатордан фойдаланиш тавсия этилади:
а) капиталда хорижий инвестор эгалик қилиши мумкин бўлган улуш;
б) тўғридан
-
тўғри хорижий инвестицияларни амалга оширишга маъмурий рухсат
бериш; в) хорижий фуқароларни ишга қабул қилиш имконияти;
г) ерга эгалик қилиш ва молиялаштириш билан боғлиқ чеклашлар. Охотина ва
Лавриненка
(2015)
каби муаллифлар эса инвестиция муҳитига таъсир қилувчи омиллар
сифатида сиёсий, ҳуқуқий, экологик шарт
-
шароитларни келтирадилар
.
Баъзи адабиётларда эса тўғридан
-
тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш
салоҳиятига тўртта гуруҳ омилларининг таъсир кўрсатиши келтирилган (Alecsandru ва
Raluca, 2015). Улар инфратузилма (транспорт ҳаражатлари, йўлларнинг сифати,
аэропорт ёки портларнинг яқинлиги, инвестициялаш учун ернинг мавжудлиги,
маҳсулотларни тақсимлаш учун қулай шароитларнинг мавжудлиги), меҳнат салоҳияти
(ишчи кучидан фойдаланиш имконияти, ишчи кучининг арзонлиги, малакали ишчи
кучининг мавжудлиги, маҳаллий фуқаролар таълим даражасининг юқорилиги),
агломерациялар (ҳудудда хомашё етказиб берувчи воситачиларнинг борлиги, бир хил
фаолият турига мансуб бошқа корхоналарнинг мавжудлиги, бошқа хорижий
корхоналарнинг мавжудлиги) ва бошқа омиллардан (инвесторлар учун солиқ
имтиёзлари, университетлар ва илмий
-
тадқиқот марказлари, ерни ижарага олиш ёки
сотиб олишнинг арзонлиги, хомашёнинг арзонлиги, йирик бозорнинг мавжудлиги,
фирманинг умумий эксплуатация харажатлари) ташкил топган.
Сербия давлати минтақалари бизнес муҳитини баҳолашда Радукиц ва Станковиц
(2015)
ўз илмий ишида ўн иккита гуруҳ мезонларидан фойдаланган: маҳаллий
иқтисодий ривожланишга стратегик ёндашувнинг зарурлиги, иқтисодиётни қўллаб
-
қувватлашнинг ташкилий салоҳияти, маҳаллий бизнес билан доимий ҳамкорлик ва
алоқанинг мавжудлиги, қурилиш ишларига рухсат беришнинг самарадорлиги, бизнес
учун ахборотнинг тўлақонли етказиб берилиши, минтақада инвестициялар ва
маркетингнинг қўллаб
-
қувватланиши, кредитга қобиллик ва молиявий барқарорлик,
бандликни ва инсон ресурслари ривожланишини қўллаб
-
қувватлаш, давлат
-
хусусий
сектор ҳамкорлигини кучайтириш, мос инфратузилма ва ишончли маиший хизмат,
маҳаллий тўловлар, солиқлар ва йиғимларнинг очиқ ва рағбатлантирувчи сиёсати,
ахборот
технологияларни жорий қилиш (Радукиц ва Станковиц, 2015).
Жадхав
(2012)
эса БРИКС мамлакатларида 2000
-
2009 йиллардаги тўғридан
-
тўғри
хорижий инвестицияларга иқтисодий, институционал ва сиёсий омиллар таъсирини
ўрганди (
Jadhav, 2012
). Унинг эконометрик тадқиқотларида мамлакатлар гуруҳининг
инвестиция муҳитини аниқловчи кўрсаткичлар сифатида бозор ҳажми, савдонинг
очиқлиги, табиий ресурслар, инфляция, сиёсий барқарорлик, давлат институтлари
сифати, қонун устуворлиги, коррупция назорати ва шаффофлик кўрсаткичлари
келтирилган.
Ҳисоб
-
китоб натижалари эса бозор ҳажми ва иқтисодиётнинг очиқлиги
БРИКС мамлакатларида хорижий инвестицияларни жалб қилишда асосий омиллар
сифатида қатнашганлиги ўз ифодасини топган.
Никитин, Краснов ва Назаровлар
(2013)
минтақаларнинг
инвестиция салоҳиятини
баҳолашда муҳим омиллар сифатида еттита хусусий салоҳиятни келтиради: меҳнат
(меҳнат ресурслари ва уларнинг таълим даражаси), инфратузилма (иқтисодий
-
географик жойлашув ва инфратузилма билан таъминланганлиги), молия (солиқ базаси
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart
www.e-itt.uz
248
ҳажми, минтақа корхоналари даромадлилиги, аҳоли даромадлари), ишлаб чиқариш
(минтақада аҳоли хўжалик фаолияти ялпи натижаси), инновацион (минтақада фаннинг
ривожланиш ва илмий
-
техник тараққиёт ютуқларини жорий қилиш даражаси),
истеъмол (аҳолининг умумий ҳарид
қобилияти), табиий
-
ресурс (асосий табиий
ресурсларнинг баланс захиралари билан ўртача тортилган таъминланганлик)
салоҳияти (Никитин ва бошқ., 2013).
Яна бир гуруҳ муаллифлар эса ҳудудларнинг инвестиция салоҳиятини оширувчи
омиллар сифатида бешта асосий йўналишни ажратиб кўрсатади: ресурсли (инвестиция
лойиҳалари учун жойнинг мавжудлиги, асосий капиталга инвестициялар, хорижий
инвестициялар), инновациявий (бизнес инкубаторлар, технология трансфери
марказлари, инновацион маҳсулотлар ҳажми, иқтисодиётда инновацион корхоналар
улуши), институционал (концепциялар ва дастурлар, бошқарув, давлат дастурларида
қатнашиш)ни келтирганлар (Kosinova ва бошқ., 2014).
Тадқиқот методологияси
.
Мазкур мақолада тадқиқот объекти сифатида Ўзбекистон иқтисодиёти танлаб
олиниб, ундаги
ривжланиш ва диверсификация шароитида инвестиция салоҳиятини
ошириш масалалари ўрганилган. Сўнгги йилларда миллий иқтисодиётга жалб қилинган
инвестиция ҳажми ўзгариши анализ ва синтез, солиштириш, статистик таҳлил
усулларида баҳоланган. Ўзбекистонда
20
23 йил якунлари бўйича инвестиция
кўрсаткичларини шакллантиришда Статистика агентлигининг 3 минг 701 та йирик
корхона ва 4 минг 409 та кичик бизнес субъектлари томонидан берилган ҳисоботларга
таянилган.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
2023 йилда Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни
ривожлантириш учун жами молиялаштириш манбалари ҳисобидан 352,1 трлн. сўм
ўзлаштирилди. Ўзлаштирилган инвестициялар 2022 йилга нисбатан 122,1 % ни ташкил
этди.
Қайд
этиш жоизки,
асосий капиталга инвестициялар бу янги асосий фондларни
сотиб олиш ва такрор ишлаб чиқаришга йўналтирилган харажатларни англатади.
Сўнгги беш йилдаги асосий капиталга инвестициялар ҳажми динамикаси шуни
кўрсатмоқдаки, у деярли икки мартага кўпайиб, ўсиш тенденциясига эга бўлмоқда.
Охирги йилларда инвестицияларнинг ўсиш суръатларини кўрадиган бўлсак, 2019 йилда
138,1 % га етган, 2020 йилда турғун ҳолатда бўлган –
95,6 % ни ташкил этган, 2021 йилда
кўпайиб –
102,9 % кузатилди, ҳозирги давргача яна ўсиш тенденциясига эга бўлиб –
122,1 %
ни ташкил этди (1
-
расмга қаранг).
1-
расм. Ўзбекистонда асосий капиталга инвестициялар
ўсиш суръати, фоизда
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart
www.e-itt.uz
249
Ўзбекистонда 2023 йилда жами инвестициялар ҳажмида, марказлашган
молиялаштириш манбалари ҳисобидан молиялаштирилган асосий капиталга
инвестицияларнинг улуши, 2022 йилга нисбатан 3,0 % пунктга камайиб, 12,7 % ни ёки
44,8 трлн. сўмни ташкил этди. Мос равишда, марказлашмаган молиялаштириш
манбалари ҳисобидан 307,3 трлн. сўм ёки жами инвестицияларнинг 87,3 %
инвестициялари ўзлаштирилиб, 2022 йилга нисбатан 3,0 % пунктга кўпайди. Миллий
иқтисодиётда 2023 йилда асосий капиталга инвестицияларнинг 66,4 % и ёки 233,8 трлн.
сўми жалб этилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилган бўлса, корхона, ташкилот
ва аҳолининг ўз маблағлари ҳисобидан 33,6 % ёки 118,3 трлн. сўм молиялаштирилди
.
2023 йил январь
-
декабрь ойларида Ўзбекистон Республикаси кафолати остидаги
хорижий кредитлар ҳисобидан 21,2 трлн. сўм инвестициялар ўзлаштирилиб, 2022 йилга
нисбатан 130,3 % ни ташкил этди. Уларнинг жами ҳажмидаги улуши эса 0,3 % пунктга
кўпайиб, 6,0 % даражасида қайд этилди. Ўзбекистон Республикаси давлат кафолати
остидаги хорижий кредитлар ҳисобидан амалга оширилган инвестиция лойиҳалари
асосан табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш,
умумий қуввати
900 МВт дан кам бўлмаган навбатдаги иккита буғ газ турбинасини
қуриш билан Талимаржон ИЭСни кенгайтириш, қуввати 32 МВт бўлган иккита газ
трубина қурилмаларини қуриш, технологик қурилмаларни модернизация қилиш ва
алоқа тизимини кенгайтириш, Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини
бошқаришни яхшилаш доирасида амалга оширилди.
Ўзбекистонда 2023 йилда корхона ва ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан
молиялаштирилган асосий капиталга инвестициялар 84,9 трлн. сўм ёки жами асосий
капиталга инвестицияларнинг
24,1 % ини ташкил этди. Бевосита тўғридан
-
тўғри
хорижий инвестициялар ҳисобидан молиялаштирил
-
ган инвестициялардан Ўзбекистон
Республикаси бўйича 84,3 трлн. сўм, ёки 2022 йилга нисбатан 9,1 % пунктга кўпайган
ҳолда жами улуши 24,0 % га тенг инвестициялар
ўзлаштирилди. Асосий капиталга
ўзлаштирилган инвестицияларни молиялаштириш манбалари бўйича энг юқори
кўрсаткичлар ва ўсиш суръатлари тўғридан
-
тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига
тўғри келиб, 2022 йилга нисбатан 196,4 % ни ташкил этди.
2-
расм. Ўзбекистонда 2017
-2023
йилларда асосий капиталга
инвестициялар жами ўсиши, маротаба
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart
www.e-itt.uz
250
Тўғридан
-
тўғри ва кафолатланмаган хорижий кредитлар ҳисобидан қуйидаги
йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилди. Жумладан, Сирдарё вилоятида
қуввати 1500
МВт бўлган янги электр станциясини қуриш, 2
021-
2025 йилларда
республика нефт
-
газ ҳудудларида геология
-
қидирув ишларини олиб бориш, Тошкент
вилоятида “Ёшлик 1” конини ўзлаштириш, 2020
-
2030 йилларда нефт қазиб чиқариш
ҳажмларини ошириш дастурини амалга ошириш лойиҳаларини келтириш мумкин.
Шунингдек, Бухоро вилоятида қуввати 500 МВт бўлган қуёш электр станциясини
қуриш, 2017
-
2023 йилларда углеводород хом ашёси қазиб чиқариш ҳажмларини
кўпайтириш, Самарқанд вилоятида минерал ўғитлар ишлаб чиқариш комплексини
ташкил этиш лойиҳаларига ҳам тўғридан
-
тўғри ва кафолатланмаган хорижий
кредитлар жалб қилинган.
Мамлакатимизда 2017
-
2023 йилларда иқтисодиётга ўзлаштирилган асосий
капиталга инвестициялар ҳажми 2,6 маротабага ошди. Бунда Жиззах ва Сирдарё
вилоятларида иқтисодиётга ўзлаштирилган
инвестициялар ҳажми мос равишда 5,5 ва
5,2 маротабага ошиб, республика даражасидан салмоқли даражада юқори бўлди.
Шунингдек, инвестициялар ҳажми айтилган даврда Сурхондарё вилоятида 3,8
баробар, Тошкент вилоятида 3,6 баробар, Самарқанд вилоятида 3,5 баробар, Хоразм
вилоятида 3,3 баробар ошди. Бу эса мазкур ҳудудларда инвестицявий фаоллик юқори
бўлганлигини кўрсатади. Тошкент шаҳри (инвестиция жами ўсиши 2,7 баробар),
Андижон вилояти (2,7 баробар), Навоий вилояти (2,8 баробар) иқтисодиётларида эса
инвестицияларнинг жами ўсиши республика даражасида бўлган. Қорақалпоғистон
Республикаси, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида йирик инвестиция лойиҳалари
тугаши даврига тўғри келгани муносабати билан ивнсетициялар ўсиши суръати
секинлашган.
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан ўзлаштирилган инвестициялар
ҳажми 1,6 трлн. сўмни (доллар эквивалентида 132,4 млн. АҚШ доллари) ва жами
инвестициялардаги улуши 2022 йилга нисбатан 0,5 % пунктга камайиб, 0,4 % ни ташкил
этди. Шунингдек, мазкур жамғарма ҳисобидан
молиялаштирилган инвестициялар
ҳажми 2022 йилга нисбатан 58,0 % ни ташкил этди. Ўзбекистон Республикаси бўйича
Республика бюджетидан молиялаштириладиган инфраструктура, иқтисодий ва
ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилган инвестициялар ҳажми 2022 йилга
нисбатан
88,6 % ни ёки 20,4 трлн, сўмни ташкил этди. Шунингдек, сув таъминоти ва
канализация тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан
инвестициялар 2022 йилга нисбатан 52,9 % ни, 1,7 трлн. сўмни ташкил этди. Уларнинг
жами инвестициялардаги улуши, мос
равишда 0,6 % пунктга камайиб, 0,5 % ни ташкил
этди.
Хулоса ва таклифлар
.
Юқорида келтирилган тадқиқотлар натижаларини умумлаштириб шундай хулоса
қилиш мумкинки, мамлакатдаги инвестиция сиёсатининг самарадорлиги кўп жиҳатдан
унинг шаклланишида макроиқтисодий ва минтақавий жиҳатлар қанчалик ҳисобга
олинганлиги, марказ ва ҳудудларнинг умумий иқтисодий натижаларга эришишда улар
фаолиятининг ўзаро оқилона келишилгани ва
мувофиқ эканига боғлиқ. Ўз захиралари
ва салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда қуйи минтақавий иқтисодий тизим умумий
иқтисодий маконни мустаҳкамлашга ёрдам берганлиги боис мамлакатда
минтақалараро
интеграциянинг афзалликларини ўзлаштира олиш миллий иқтисодиёт
ривожланишининг асосий бўғини ҳисобланади.
Минтақа доирасида маҳаллий давлат ташкилотлар бўйича институционал
ислоҳотларнинг асосий йўналишларини аниқлаш.
Бунда ҳудудларга инвестицияларни
фаол ўзлаштиришда маҳаллий давлат органлари сифатини ошириш ва шаффофликни
таъминлаш алоҳида аҳамият касб этади. Институционал ислоҳотларнинг асосий
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart
www.e-itt.uz
251
йўналишларини аниқлаштиришда жойларда самарали бюджет сиёсатини олиб бориш,
солиққа тортиш тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича ишларни якунлаш, давлат
институтлари сифатини ошириш орқали минтақалар иқтисодий барқарорлигини
таъминлашга алоҳида эътибор бериш зарур.
Асосий ресурсларни тақсимлашда бозор тамойилларини кенг жорий қилиш, бозор
иқтисодиётининг таъсирчан инструментларидан фойдаланиш асосида республиканинг
рақобатга асосланган бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнини тезлаштириш зарур.
Инвестиция лойиҳаларини ишлаб
чиқишда табиий ресурслардан фойдаланиш
самарадорлигини ошириш, атроф
-
муҳит тозалигини таъминлаш, сув ресурсларидан
фойдаланишни бошқаришни такомиллаштириш, ирригация ва мелиорация тизимини
модернизациялаш жиҳатларини ҳам эътиборга олиш зарур. Узоқ муддатда
барқарор
иқтисодий ўсишни таъминлаш учун асос бўладиган стратегик режалаштириш
асосларини қонунчиликда мустаҳкамлаб қўйиш ҳам узоқ муддатли инвестиция сиёсати
йўналишларини белгилаб олишга асос бўлади.
Минтақалар иқтисодиётида фойдаланилмаётган резервларни
ишга солиш орқали
саноат тармоқларини ривожлантириш билан боғлиқ инвестиция дастурларини амалга
ошириш, энергетика,
ресурс тежамли тармоқларни ривожлантириш, металлургия
саноатини модернизациялаш, кимё саноатини ривожлантириш, машинасозлик ва
электротехника саноатини жадал ривожлантиришга алоҳида урғу бериш лозим.
Шунингдек, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасидаги заҳиралардан
фойдаланиш,
ушбу
тармоқни
модернизация
қилиш,
озиқ
-
овқат
саноати
имкониятларини ошириш, тиббиёт, фармацевтика ва микробиология тармоқларини,
енгил саноатни ривожлантириш инвестиция ресурсларини жалб қилишнинг устувор
тармоқлари ҳисобланади.
Минтақаларда иқтисодиёт ва саноат тармоқларини
ривожлантиришда бир қатор
омилларни ҳисобга олиш зарур. Масалан, нафақат товар, капитал, технология ва ишчи
кучи бозорларини, балки давлат бошқаруви, инновацияларни қўллаб
-
қувватлаш, инсон
капиталини ривожлантириш тизимини ҳам ўз ичига қамраб олган глобал
рақобатнинг
кучайиб
бораётганлиги.
Шунингдек,
ижтимоий
-
иқтисодий
ривожланишда
инновацияларнинг ролини оширувчи ва ўсишнинг аксарият анъанавий омиллари
таъсирини камайтирувчи технологик
ўзгаришларнинг янги тўлқини кутилмоқда.
Сўнгги авлод технологияларини ривожлантиришда орқада қолиш минтақалар
иқтисодий рақобатдошлигини пасайтириши мумкин. Учинчидан, ёқилғи ва хомашё
экспортига асосланишнинг кучайиши иқтисодий ривожланишни секинлаштириши
мумкин.
Адабиётлар
/
Литература
/ Reference:
Kosinova N.N., Tolstel M.., Chekalkina A.A. (2014) Comprehensive Evaluation of Investment
Potential (The Case of th
e Southern Federal District) // Asian Social Science. 2014. Vol. 10. № 23.
P. 231‒243.
Nikitin V.V., Artem S. Krasnov, Alexandr A. Nazarov (2013) Comparative Estimation of
Russia’s Regions Investment Potential on the Base of the Multivariate Statistical
Analysis //
European Researcher. 2013.
№
38 (1-1). P. 20-27.
Ohotina A., Lavrinenko O. (2015) Education of Employees and Investment Climate of the
Region: The View of the Heads of Enterprises // Procedia
–
Social and Behavioral Sciences. 2015.
Vol. 174. P. 3873
–
3877. doi: 10.1016/j.sbspro.2015.01.1127
Pravin Jadhav. (2012) Determinants of foreign direct investment in BRICS economies:
Analysis of economic, institutional and political factor //
Procedia ‒ Social and Behavioral
Sciences. 2012. Vol. 37. P. 5-14. doi: 10.1016/j.sbspro.2012.03.270
Radukić S., Stanković Jo. (2015)
Evaluation of Local Business Environment in The Republic
of Serbia // Procedia Economics and Finance. 2015. Vol. 19.
P. 353‒363.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart
www.e-itt.uz
252
Strat Vasile Alecsandru, Danciu Aniela Raluca. (2015) A Regional Level Hierarchy of the
Main Foreign Direct
Investments’ Determinants –
Empirical Study the Case of Romanian
Manufacturing Sector // Procedia
–
Social and Behavioral Sciences. 2015. Vol. 181. P. 321
–
330.
Гаджиев Ю.А., Акопов В.И., Крестовских Т.С. (2012) Экономика северных регионов
России: инвестиции в основной капитал// Проблемы прогнозирования. 2012. №5. С.86
-100.
Зайцев Ю.К. (2015) “Диагностика притока прямых иностранных инвестиций в
Россию: от теории к практике”//Экономический анализ
:
теория и практика, №19(418),
2015. С.16
-25
