МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИНИНГ МАЛАКАЛИ ҚИСМИ ИҚТИСОДИЁТ РИВОЖИ УЧУН МУҲИМ АҲАМИЯТ КАСБ ЭТАДИ

Annotasiya

Ушбу мақолaда меҳнат ресурслари мамлакат аҳолисининг меҳнатга лаёқатли қисми эканлигига алоҳида эътибор қаратилган. Меҳнат ресурслари мамлакатдаги ёки унинг айрим ҳудудларидаги меҳнатга лаёқатли, маълум билим, малака, ҳунар, ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш қобилиятига эга бўлган аҳолидан ташкил топиши зарурат эканлиги бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2024
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Исломов, Ш. (2024). МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИНИНГ МАЛАКАЛИ ҚИСМИ ИҚТИСОДИЁТ РИВОЖИ УЧУН МУҲИМ АҲАМИЯТ КАСБ ЭТАДИ. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 2(3), 305–310. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/45163
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Ушбу мақолaда меҳнат ресурслари мамлакат аҳолисининг меҳнатга лаёқатли қисми эканлигига алоҳида эътибор қаратилган. Меҳнат ресурслари мамлакатдаги ёки унинг айрим ҳудудларидаги меҳнатга лаёқатли, маълум билим, малака, ҳунар, ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш қобилиятига эга бўлган аҳолидан ташкил топиши зарурат эканлиги бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

305


МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИНИНГ МАЛАКАЛИ ҚИСМИ

ИҚТИСОДИЁТ

РИВОЖИ УЧУН МУҲИМ АҲАМИЯТ КАСБ ЭТАДИ

Исломов Шуҳрат

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти

ORCID: 0009-0005-8431-1440

islomovshuhrat437@gmail.com

Аннотация.

Ушбу мақол

a

да меҳнат ресурслари мамлакат аҳолисининг меҳнатга

лаёқатли қисми эканлигига алоҳида эътибор қаратилган. Меҳнат ресурслари

мамлакатдаги ёки унинг айрим ҳудудларидаги меҳнатга лаёқатли, маълум билим,

малака, ҳунар, ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш қобилиятига эга бўлган аҳолидан
ташкил топиши зарурат эканлиги бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.

Калит сўзлар:

меҳнат, ишлаб чиқариш, хўжалик, меҳнат салоҳияти, меҳнат

ресурслари, кадрлар

салоҳияти, меҳнат тизими.

КВАЛИФИЦИРОВАННАЯ ЧАСТЬ ТРУДОВЫХ РЕСУРСОВ ВАЖНА ДЛЯ

РАЗВИТИЯ ЭКОНОМИКИ

Исламов Шухрат

Самаркандского института экономики и сервиса

Аннотация.

В данной статье особое внимание уделено тому, что трудовые

ресурсы представляют собой трудоспособную часть населения страны.

Высказаны

предложения и рекомендации относительно необходимости формирования трудовых
ресурсов из населения страны или отдельных ее регионов, способного работать,

обладающего определенными знаниями, навыками, профессиями, производственными

или сервисными возможностями.

Ключевые слова:

труд, производство, экономика, трудовой потенциал, трудовые

ресурсы, кадровый потенциал, система труда.

A QUALIFIED LABOR RESOURCE IS IMPORTANT FOR

ECONOMIC DEVELOPMENT

Islamov Shukhrat

Samarkand Institute of Economics and Service

Annotation.

This article pays special attention to the fact that labor resources represent the

working-

age part of the country’s population.

Suggestions and recommendations were made

regarding the need to form labor resources from the population of the country or its individual

regions, capable of working, possessing certain knowledge, skills, professions, production or

service capabilities.

Key words:

labor, production, economics, labor potential, labor resources, personnel

potential, system labor.

UO

K: 331.108.2

III SON - MART, 2024

305-310


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

306

Кириш

.

Қишлоқ

хўжалигида бозор механизмларига тез мослашувчан хўжалик юритиш

субъектлари ва бошқарув тизимларини жорий этиш билан бирга унинг барча

тармоқларини барқарор ривожлантириш мамлакатимизда амалга

оширилаётган аграр

ислоҳотларнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Қишлоқ хўжалигини
ижтимоий

-

иқтисодий барқарор ривожлантириш ўз навбатида қишлоқ ҳудудларида

аҳоли меҳнат бандлиги муаммоларини изчил равишда ҳал этиб боришга бевосита

боғлиқдир. Шу нуқтаи назардан ҳам амалга оширилаётган ислоҳотлар

жараёнида

асосий эътибор иқтисодиёт тармоқлари таркибини диверсификация қилиш ва
уларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда малакали мутахассислар билан

таъминлаш орқали янги иш ўринларини ташкил этиш ҳамда мавжуд меҳнат

ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган. Натижада аҳоли бандлиги
масаласида давлат ва нодавлат сектори ва тармоқлар даражасида таркибий ўзгариш
нуқтаи назардан муҳим ижобий тенденция қарор топмоқда.

Бозор муносабатларини такомиллаштириш, уларни ишлаб чиқариш жараёнларига

оқилона татбиқ этиш ва иқтисодиётни модернизациялаш шароитида халқ хўжалиги

тармоқларини ривожлантириш, айниқса уларнинг самарадорлигини ошириш мавжуд
меҳнат ресурсларидан тўлароқ фойдала

-

ниш, ишчи ходимларнинг моддий

манфаатдорлигини таъминлаш, меҳнат мотивациясини янада кучайтириш каби бир

қатор эътиборга молик муаммоларнинг ечимларига бевосита боғлиқдир

.

Жонли меҳнатнинг ишлаб чиқариш соҳасидан суриб чиқарилаётганига

қарамасдан, бу концепциялар ҳар қандай

ҳолат ва шароитда ҳам инсон роли ва ўрнининг

ортиб боришини инкор қилмайди, аксинча унинг энг асосий марказий фигураси бўлиб

қолишини назарда тутади. Ҳақиқатан ҳам эски, индивидуал характердаги хусусий, бир

хил тарздаги меҳнат эмас, балки хилма

-

хил, жамоавий умумлашган, мақсадлар

муштараклигига асосланган яхлит ва ижодий меҳнат самарали бўлиб боради.

Бундай уйғунлашган самарали меҳнатни назарда тутувчи янги касбларнинг

пайдо бўлиши қатъий поғоналаштиришни камайтирмоқда. Яъни, меҳнат тизимининг

ахборотлар билан бойиш тенденцияси ўз навбатида жамиятда иш билан банд

бўлганларнинг қарорлар қабул қилишда иштирок

этишини, мақсадли дастурларни

танлаш имконини берадиган, ижодкорликни рағбатлантирадиган, меҳнат салоҳиятини

муттасил ўстириб боришга қаратилган шарт

-

шароитларни назарда тутади.

Адабиётлар

шарҳи

Меҳнат салоҳияти

-

бу жамиятни ривожлантириш учун зарур бўлган турли хилдаги

меҳнат билан боғлиқ ресурслар

мажмуидир. Меҳнат салоҳиятини ифодалашда кўпчилик

тадқиқотчилар унга «ресурс сифатида» ёндашадилар. Жумладан, В.Г. Костаков, Г.Г.

Сергеева, Л.С. Чижова каби бир қатор россиялик иқтисодчи олимлар меҳнат салоҳияти

-

бу жамият эгалик қилган меҳнат ресурсларидир дейдилар. (Абдурахмонов

, 2004).

Уларнинг фикрича, меҳнатга лаёқатли аҳолининг сони ва сифат кўрсаткичлари

(жинси, ёши, маълумоти, касбий тайёргарлиги,

малакаси ва бошқалар) биргаликда, узвий

боғлиқликда меҳнат салоҳиятининг реал мазмунини ифодалайди (Абдурахмонов

, 2004).

Москва Давлат университетининг профессорлари Р.П. Колосова ва Л.Э.

Кунельскийлар фикрича эса меҳнат салоҳияти

-

бу ижтимоий ишлаб чиқаришда

қатнашишга лаёқатли бўлган

барча фуқароларни ўз ичига олади. Ишлаб чиқаришда

бевосита иш билан банд бўлган ишчилар билан бир қаторда баъзи ижтимоий ва шахсий

сабабларга кўра ҳалқ ҳўжалигида иш билан банд бўлмаган кишилар ҳам меҳнат
салоҳиятини ташкил этишда иштирок этадилар (Абдурахмонов

, 2004)

деб

тушунтирадилар.

Шунингдек, масалан, Н.А. Волгин «меҳнат салоҳияти

-

ўзаро бир

-

бирлари билан

боғлиқ бўлган кўпгина элементлардан ташкил топган меҳнат ресурсларининг жамидир”


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

307

деб талқин қилса, Л.С. Дектярь эса тўғридан

-

тўғри «жамият меҳнат салоҳияти ва меҳнат

ресурслари ўртасида фарқлар йўқ» деб

уқтиради

(

Абдурахмонов

, 2004).

Украиналик иқтисодчи олим Н.В. Коровяковская эса муҳим нуқтаи назарни илгари

суриб, «меҳнат салоҳияти

-

меҳнатга лаёқатли ёшдаги кишилардан ташкил топади,

шунингдек пенсияга чиқса ҳам, ўзларининг меҳнатга бўлган қобилиятини сақлаб
қолганлардан иборат бўлади», деб ҳисоблайди. В.Г. Врублевскийнинг талқинича меҳнат

салоҳияти жами ишчилар ва уларга мос меҳнат шароитининг ўзаро бирлигини

ифодаловчи тушинчадир(Абдурахмонов

, 2004).

Волгин,

Одегов (2008)

ва айрим бошқа иқтисодчи олимлар меҳнат ресурслари

соҳасига фақат меҳнатни айирбошлашни (меҳнат олди

-

сотдисини) эмас, балки, меҳнат

салоҳиятини ҳосил қилиш (таълим ва касбий тайёргарлик), шунингдек, меҳнатдан

фойдаланиш (ишлаб чиқаришда персонални бошқариш) жабҳаларини киритиш
лозимлигини кўрсатмокдалар

.

Абдурахмонов

(2011)

меҳнат ресурслари, уларнинг шаклланиши ва ўзига хос

хусусиятлари, улардан оқилона ва самарали фойдаланишнинг назарий жиҳатларини

кенг асослаб берган. Жумладан, унинг фикрича, меҳнат ресурслари мамлакат

аҳолисининг ўз руҳий

-

физиологик ва ақлий сифатлари билан моддий неъматлар ишлаб

чиқаришга (хизмат кўрсатишга) қодир меҳнатга лаёқатли қисми ҳисобланади. Улар

таркибига фақат иқтисодий фаол аҳолигина эмас, шу билан бирга ҳозирги пайтда

ишламаётган ва иш қидираётган меҳнатга лаёқатли шахслар, шу жумладан, ишлаб

чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олаётганлар ҳам киритилади

.

Тадқиқот методологияси

.

Мазкур тадқиқотни амалга ошириш жараёнида илмий билишнинг тизимли

ёндашув,

индукция ва дедукция, монографик кузатув, статистик абстракт мантиқий

фикрлаш ва истиқболли прогнозлаш, усулларидан кенг фойдаланилган. Бундан
ташқари илмий тадқиқотни амалга оширишда анализ ва синтез усулидан ҳам самарали

фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар

муҳокамаси.

Ривожланган мамлакатлардаги каби Ўзбекистон Республикасида ҳам ХМТ

томонидан тавсия этилган аҳолини тавсифлаш тизимига ўтилди, унга кўра аҳолини

тизимли

тақсимлашда мамлакат меҳнат ресурслари иқтисодий фаол ва иқтисодий

нофаол қисмларга ажратилади. Бу ўз навбатида иш билан бандлик масалаларини ҳал
қилишда муҳим рол ўйнайди.

Жумладан, қишлоқ ҳўжалиги корхоналарининг меҳнат ресурслари асо

-

сий ва

ёрдамчи гуруҳларга бўлинади. Асосий меҳнат ресурсларига 16 ёшдан 55 ёшгача бўлган

аёллар, 16 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар, қўшимча

меҳнат ресурсларга 14

-

16 ёшдаги

ўсмирлар ва ишлаётган нафақа ёшдагилар киради. Қишлоқ хўжалигида меҳнат
ресурсларидан фойдаланиш даражаси ҳар бир ишчининг йил давомида ишлаган киши

-

кун (одам соат) сонлари ва ишлаган киши

-

кунлар сонининг мумкин бўлган иш вақти

фондига нисбати кўринишидаги кўрсаткичлар билан тавсифланади. Корхоналарда

меҳнат ресурсларидан фойдаланиш даражаси ҳар бир ишчининг кунлик, ойлик ва
йиллик иш вақти фондининг тўлиқ ва самарали сарфланишига боғлиқ

(

Ҳусанов, Жўраев

,

2003).

Ишлаш даврлари бўйича қишлоқ хўжалиги корхоналарининг меҳнат ресурслари

қуйидаги гуруҳларга бўлинади, яъни 1) доимий, 2) мавсумий, 3) вақтинчалик

ишчилар,

шунингдек, штатда турувчилар, 4) ўсмирлар ва 5) нафақахўрлар.

Меҳнат ресурслари, айниқса унинг малакали қисми қишлоқ хўжалиги корхоналари

учун муҳим аҳамият касб этади. «Ҳамма нарсани кадрлар ҳал қилади» қоидаси


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

308

иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида ўзи

-

нинг долзарблигини янада

оширади.

Кадрлар салоҳияти –

меҳнат ресурларининг умумий сони ва жинси, ёши,

маълумоти, касбий кўникмалари, корхонанинг у ёки бу бўғинида ва жамоатчилик ишлаб

чиқаришида қатнашишини ифодаловчи меҳнат ресурс

-

ларининг имкониятларини

ифодалайди. Кадрларни танлаш, тайёрлаш ва билими, тажрибаси, малакасига мос

равишда лавозимларга жойлаштириш иш билан бандлик масалаларини сифат жиҳатдан

яхшилаш билан бир қаторда меҳнат ресурслардан самарали фойдаланишга сезиларли

даражада ижобий таъсир кўрсатади.

Меҳнат ресурслари мамлакат аҳолисининг меҳнатга лаёқатли қисмдир ва улар

мамлакатдаги ёки унинг айрим ҳудудларидаги меҳнатга лаёқатли, маълум билим,

малака, ҳунар, ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш қоби

-

лиятига эга бўлган аҳолининг

қисмидир. Меҳнат ресурслари қуйидаги усулда аниқланади:

МР=МЁ

-

(Н+ББ)+ПУ, (1)

бунда:

МР

-

меҳнат ресурслари;

МЁ

-

меҳнат қилиш ёшидаги аҳоли;

Н

-

аҳолининг I ва II гуруҳ ногиронлар тоифасига кирувчи меҳнатга лаёқатсиз

қисми;

ББ

-

меҳнат қилиш ёшида, лекин ҳеч қаерда банд бўлмаган аҳоли улуши (уй

-

рўзғор

ва ёш болаларни тарбиялаш билан шуғулланётган аёллар, имтиёзли нафақага чиққан ва

бошқалар);

ПУ

-

ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлган нафақахўрлар,

16 ёшгача бўлган ўсмирлар.

Ўзбекистонда

16,5 млн.дан ортиқ меҳнат ресурслари мавжуд

бўлиб, улар охирги ўн

йилликда ҳар йили ўрта ҳисобда 403 минг кишига ўсмоқда. Меҳнат ресурслари салмоғи

мамлакат аҳолисининг қарийб 50 фоизини ташкил этади. Ўзбекистон меҳнат

ресурслари ва салоҳияти бўйича

жаҳон мамлакатлари ичида юқори ўринлардан бирини

эгаллайди. Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ёши 25 га тенг бўлиб, бу меҳнат ресурслари

таркибидаги кўпчилик аҳолини кучга тўлган 18

-

35 ёшли кишилардан иборат

эканлигини кўрсатади. Мамлакатдаги меҳнатга яроқли аҳолининг учдан икки қисми

қишлоқларда яшайди

(

Зокиров, Пардаев

, 2003

)

.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, меҳнат ресурслари миқдорини аниқлашда

қуйидаги формуладан фойдаланиш таклиф этилди. Яъни:

МР= АМР

)

55

16

(

)

60

16

(

А

Э

+ 0,35*ВМР

К

ЧЖ

Шт

+

Ў

см

+

Н

)

55

(

)

60

(

данюкори

А

данюкори

Э

(2)

Бу ерда: МР –

меҳнат

ресурслари,

киши;

АМР

)

55

16

(

)

60

16

(

А

Э

асосий меҳнат ресурслари, киши;

ВМР

К

ЧЖ

Шт

-

штат бирлиги ва четдан жалб қилинган вақтинчалик меҳнат

ресурслари, киши;

Ў

см

-

16 ёшгача бўлган ўсмирлар, киши;

Н

)

55

(

)

60

(

данюкори

А

данюкори

Э

-

нафақадаги меҳнат ресурслар, киши.

Меҳнат ресурсларини назарий асосларини ўрганишда уларнинг қандай

шаклланишини аниқлаш ниҳоятда муҳимдир. Шу боисдан ҳам меҳнат ресурсларини

ҳисоблаб чиқишда қуйидаги схемадан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади (1

-

расм)

.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

309






1-

расм. Меҳнат ресурсларининг таркиби ва шаклланиш манбалари

Меҳнат ёшидаги меҳнатга қобилиятли аҳоли деганда миллий қонунларда қабул

қилинган ёш чегаралари оралиғидаги

меҳнатга яроқли шахслар киради. Унга

ишламаётган I ва II гуруҳ ногиронлари, ёши бўйича имтиёзли шартлар асосида пенсия

олаётган фуқаролар кирмайди. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда меҳнат ёшининг қуйи

чегараси 16 ёш қилиб белгиланган. Юқори чегараси ёш бўйича пенсия олиш ҳуқуқи
билан белгиланган. Бу эркаклар учун 60 ёшни ва аёллар учун 55 ёшни ташкил этади.

Меҳнат ёшидан ўтган бўлсада ишлаётган шахслар ва ёш бўлса ҳам ишлаётган ўсмирлар

киради. Инсон танлаган бирор фаолият соҳасида ишлай олиши учун унга муайян

жисмоний ва маънавий ривожланиш даражаси зарур бўлади. Жисмоний ривожланиш
даражаси бир томондан иқтисодиётнинг эҳтиёжлари билан белгиланади, иккинчидан,

фуқароларининг соғлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлашдан давлатнинг

манфаатдорлиги билан белгиланади, чунки улар кишилик жамиятининг энг муҳим

бойликларидан бири ҳисобланади.

Хулоса

ва таклифлар.

Юқоридагилардан шундай хулосага келиш мумкинки, меҳнатга лаёқатли ёшдаги

фуқаролар барча аҳолининг бир қисми бўлиб, уларнинг сони демографик омил

таъсирида ўзгариб туради. Уларнинг миқдори тегишли ёшлардаги ўлим даражасига,

шунингдек меҳнат қилиш ёшига етган ёшлар билан пенсия ёшига етган фуқаролар сони

ўртасидаги нисбатга ҳам боғлиқдир. Ўлим қанчалик кам бўлса ва меҳнат қилиш ёшига
етган фуқаролар бу ёшдан чиққан кишиларнинг ўртасидаги фарқ

қанчалик юқори

бўлса, меҳнат қилиш қобилиятидаги кишилар сони шунчалик кўп бўлади ёки аксинча.

Республикамиз иқтисодиётининг жаҳон хўжалиги тизимига кириб бориши

муносабати билан меҳнат ресурсларини тақсимлашнинг ҳам илмий асослари
ривожланмоқда, улар ҳалқаро статистик тамойиллар асосида ҳисобланмоқда. Натижада

республикамизда ҳам бу жараённи жаҳон андозалари кўрсаткичлари асосида таққослаш

имконияти яратилмоқда.

Меҳнат ресурсларини тақсимлаш турларидан бири мамлакат ҳудуди бўйича

тақсимлаш бўлиб, у ҳам муайян ахборотлар тизимига асосланади. Республика ҳудудлари

Ёрдамчи

Меҳнат ресурслари

16 ёшдан 55

ёшгача

бўлган

меҳнатга

яроқли

аёллар

14-15

ёшдаги

ўсмир

болалар

14-15

ёшдаги

ўсмир

қизлар

16 ёшдан

60 ёшгача

бўлган

меҳнатга

яроқли

эркаклар

Ишлаётган

нафақахўрлар

Асосий

Қўшимча


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

310

иқтисодий ривожланиш даражаси, кишиларнинг фаровонлиги ва демографик
ривожланиши билан фарқ қилади.

Бу хусусиятнинг биринчиси мавжуд меҳнат ресурсларини кўпроқ қўл меҳнати

талаб қиладиган жараёнларга йўналтирилиши, иккинчиси тамакичиликда меҳнат

ресурслари таркибида кўпроқ аёллар, ўсмирлар ҳамда нафақадаги пенсионерлар
ҳиссасининг кўплиги, учинчидан, тамаки хом ашёси етиштиришда ҳам экологияга, ҳам

инсон саломатлигига салбий таъсири юқорилиги билан характерланади. Бу

хусусиятларнинг тамакичилик тармоғида меҳнат ресурсларидан фойдаланиш

самарадорлигини аниқлашга таъсири ўз навбатида ушбу муаммонинг илмий

-

услубий

асосларини тадқиқ этишни тақазо қилади.

Адабиётлар /Литература/Reference:

Абдурахмонов Қ.Х. (2004) Меҳнат иқтисодиёти. Дарслик. Назария ва амалиёт. –Т.:

MEHNAT

, йил.

-

666 б.

Абдурахмонов Қ.Х.

(2011)

Меҳнат бозори назариясига янгича ёндашувлар //

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали.

№ 1,

сентябрь, –

Б.46

-52. Iqtisodiyot.uz

Волгина

Н.А., Одегова Ю.Г. 2008 () Экономика труда (социально

-

трудовые

отношения) // Под ред. Н.А.Волгина, Ю. Г. Одегова. –

М.: Экзамен, С.145

-147

Зокиров О., Пардаев А. (2003) Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти.

-

Т.: ЎАЖБНТ Маркази,

-

456 б.

Исломов, Ш. М., & Асророва,

Ф. А. (2022). Стратегическое планирование в системе

управления.

Journal

of

marketing,

business

and

management, 1(2),

129-134.

Исломов, Ш. М., & Рахимов, З. К. (2019). Непрерывное повышение качество услуг в

условиях конкурентоспособности–основной фактор повышения эффективности
деятельности торговых предприятий.

Ҳусанов

Р., Жўраев А. (2003) Аграр ислоҳот, иқтисодиётни юксалтиришнинг асосий

шарти. //Ж. Ўзбекистон иқтисодий аҳборотномаси. №

4

Bibliografik manbalar

Абдурахмонов Қ.Х. (2004) Меҳнат иқтисодиёти. Дарслик. Назария ва амалиёт. –Т.: MEHNAT, йил. - 666 б.

Абдурахмонов Қ.Х. (2011) Меҳнат бозори назариясига янгича ёндашувлар // “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, –Б.46-52. Iqtisodiyot.uz

Волгина Н.А., Одегова Ю.Г. 2008 () Экономика труда (социально-трудовые отношения) // Под ред. Н.А.Волгина, Ю. Г. Одегова. – М.: Экзамен, С.145-147

Зокиров О., Пардаев А. (2003) Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти. -Т.: ЎАЖБНТ Маркази, - 456 б.

Исломов, Ш. М., & Асророва, Ф. А. (2022). Стратегическое планирование в системе управления. Journal of marketing, business and management, 1(2), 129-134.

Исломов, Ш. М., & Рахимов, З. К. (2019). Непрерывное повышение качество услуг в условиях конкурентоспособности–основной фактор повышения эффективности деятельности торговых предприятий.

Ҳусанов Р., Жўраев А. (2003) Аграр ислоҳот, иқтисодиётни юксалтиришнинг асосий шарти. //Ж. Ўзбекистон иқтисодий аҳборотномаси. № 4