ЎЗБЕКИСТОНДА ХУФИЁНА БАНДЛИК ВА ДАРОМАДЛАРНИНГ СОЛИҚҚА ТОРТИЛИШИДА СМАРТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛИ

Annotasiya

Мақолада иқтисодиёт норасмий секторининг моҳияти ва таркибий элементлари ёритилиб, норасмий иқтисодиёт категориясининг мазмуни солиққа жалб қилиш нуқтаи назаридан очиб берилган. Мавзуга доир назарий адабиётларни шарҳлаш, халқаро амалиёт ҳамда Ўзбекистондаги ҳолат таҳлили асосида норасмий иқтисодиётни жиловлаш ва кўламини қисқартиришда солиққа тортиш механизмларидан самарали фойдаланишга қаратилган таклифлар ва амалий тавсиялар шакллантирилган.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2024
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Қурбонов, М. (2024). ЎЗБЕКИСТОНДА ХУФИЁНА БАНДЛИК ВА ДАРОМАДЛАРНИНГ СОЛИҚҚА ТОРТИЛИШИДА СМАРТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛИ. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 2(3), 356–363. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/45167
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Мақолада иқтисодиёт норасмий секторининг моҳияти ва таркибий элементлари ёритилиб, норасмий иқтисодиёт категориясининг мазмуни солиққа жалб қилиш нуқтаи назаридан очиб берилган. Мавзуга доир назарий адабиётларни шарҳлаш, халқаро амалиёт ҳамда Ўзбекистондаги ҳолат таҳлили асосида норасмий иқтисодиётни жиловлаш ва кўламини қисқартиришда солиққа тортиш механизмларидан самарали фойдаланишга қаратилган таклифлар ва амалий тавсиялар шакллантирилган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

356


ЎЗБЕКИСТОНДА ХУФИЁНА БАНДЛИК ВА ДАРОМАДЛАРНИНГ

СОЛИҚҚА ТОРТИЛИШИДА СМАРТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

ҲОЛАТИ

ТАҲЛИЛИ

PhD

Қурбонов Муҳиддин

Фискал институти

ORCID: 0000-0002-3857-7644

Аннотация.

Мақолада иқтисодиёт норасмий секторининг моҳияти ва таркибий

элементлари ёритилиб, норасмий иқтисодиёт категориясининг мазмуни солиққа жалб

қилиш нуқтаи назаридан очиб берилган. Мавзуга доир назарий адабиётларни шарҳлаш,
халқаро амалиёт ҳамда Ўзбекистондаги ҳолат таҳлили асосида

норасмий

иқтисодиётни

жиловлаш

ва

кўламини

қисқартиришда

солиққа

тортиш

механизмларидан самарали фойдаланишга қаратилган таклифлар ва амалий

тавсиялар шакллантирилган.

Калит сўзлар

:

норасмий иқтисодиёт, назоратсиз иқтисодиёт, яширин

иқтисодиёт, криминал иқтисодиёт, норасмий бандлик, солиқ тўловчилар, солиқ

инструментлари, солиққа тортиш механизмлари, солиқ юки.


АНАЛИЗ ИСПОЛЬЗОВАНИЯ СМАРТ

-

ТЕХНОЛОГИЙ ПРИ НАЛОГООБЛОЖЕНИИ

КОНФИДЕНЦИАЛЬНОЙ ЗАНЯТОСТИ И ДОХОДОВ В УЗБЕКИСТАНЕ

PhD

Курбанов Мухиддин

Фискальный

институт

Аннотация.

В статии диссертации исследовано сущность и выделены

структурные элементы неформального сектора экономики, раскрыто содержание

категории неформальной экономики с точки зрения налогообложения. На основе обзора

теоретической литературы

,

международной практики и анализа ситуации в

Узбекистане сформированы предложения и практические рекомендации по

эффективному использованию механизмов налогообложения в сдерживании и
сокращении размеров теневой экономики

.

Ключевые слова:

неформальная экономика, неконтролируемая экономика,

теневая

экономика,

криминальная

экономика,

неформальная

занятость,

налогоплательщики, налоговые инструменты, механизмы налогообложения, налоговое
бремя.

UO

K: 338.556

III SON - MART, 2024

356-363


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

357

ANALYSIS OF THE USE OF SMART TECHNOLOGIES IN THE TAXATION OF

CONFIDENTIAL EMPLOYMENT AND INCOME IN UZBEKISTAN

PhD

Kurbanov Mukhiddin

Fiscal Institute

Abstract.

The dissertation article explores the essence and highlights the structural

elements of the informal sector of the economy, and reveals the content of the category of the

informal economy from the point of view of taxation. Based on a review of theoretical literature,
international practice and analysis of the situation in Uzbekistan, proposals and practical

recommendations for the effective use of taxation mechanisms in containing and reducing the size

of the shadow economy have been formed.

Keywords:

informal economy, uncontrolled economy, shadow economy, criminal economy,

informal employment, taxpayers, tax instruments, taxation mechanisms, tax burden.

Кириш.

Мамлакатда солиқ юкини солиқ ту ловчилар у ртасида адолатли тақсимлаш ва

бозорда

ҳалол

рақобат

муҳитини

шакллантиришда

самарали

солиқ

маъмуриятчилигини ташкил этиш муҳим аҳамият касб этади. Солиқ назоратининг

самарадорлиги эса солиқ ту ловчилар ва солиқ объектларини ту лиқ қамраб

олинганлиги, солиқ мажбуриятлари ҳисобини ту ғри ва аниқ юритилиши ҳамда солиқ

назоратини муваффақиятли амалга оширилиши билан белгиланади. Иқтисодии
фаолият турлари ва шакллари кундан-кунга кенгаи иб борае тган замонавии дуне да

солиқ базасини ту лиқ қамраб олишни фақатгина ахборот-технологиялари е рдамида,

бизнес жарае нларни автоматлаштирган ҳолда амалга ошириш мумкин. Солиққа оид

муносабатларни рақамлаштириш, идоралараро у заро электрон ахборот алмашишни
кенгаи тириш ва замонавии таҳлил механизмларини и у лга қу и илиши солиқ

объектларини ту лиқ қамраб олиш ва солиққа оид ҳуқуқбузарликларни олдини олишни

таъминлаи ди.

Дарҳақиқат, У збекистон Республикаси Президентининг 2010 и ил 8 январдаги

“Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора-тадбирлари

ту ғрисида” ПҚ-1257-сон қарорига мувофиқ Давлат солиқ қу митасининг Ягона

интеграциялаштирилган

ахборот-ресурс

базаси

ташкил

этилди.

Ягона

интеграциялаштирилган ахборот-ресурс базаси У збекистон Республикаси Солиқ
кодексининг эски таҳрирдаги 84-моддасига ҳамда У збекистон Республикаси

Президентининг 2012 и ил 30 октябрдаги “У збекистон Республикаси давлат солиқ

хизмати идоралари ахборот-коммуникация тизими фаолияти самарадорлигини янада

ошириш чора-тадбирлари ту ғрисида”ги ПҚ-1843-сон қарорига мувофиқ 50 дан ортиқ

вазирлик ва идоралар билан интеграция қилиниб, давлат солиқ хизмати органлари
фаолиятини янада автоматлаштириш ва солиқ ту ловчилар учун электрон хизматлар

жории қилиш имкониятини тақдим этди.

Маълумотлар базаларини у заро интеграция қилиш натижасида давлат ру и хатидан

у тган тадбиркорлик субъектлари, бюджет ва бюджетдан ташқари махсус
жамғармаларга ту ловлар, ку чмас-мулк объектлари ва улар бу и ича олди-сотди

шартномалари ва бошқа шу каби 120 турдаги бошқа вазирлик ва идораларга тааллуқли

маълумотларни электрон тарзда қабул қилиш и у лга қу и илди. Қу шимчасига, У збекистон

Республикаси Президентининг 2020 и ил 30 октябрдаги “Яширин иқтисодие тни
қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бу и ича

ташкилии чора-тадбирлар ту ғрисида” ПФ-6098-сон Фармони билан реал вақт режимида

идоралараро электрон алоқа орқали солиқ органларига тақдим этиладиган қу шимча

маълумотлар ру и хати тасдиқланган. Мазкур Фармонга мувофиқ У збекистон


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

358

Республикаси Молия вазирлиги, «У збекистон республика товар-хомаше биржаси» АЖ,
Кадастр агентлиги, «Ҳудудии электр тармоқлари» АЖ, Молия вазирлиги Ғазначилиги,

«У зтрансгаз» АЖ ва «Ҳудудии газ тармоқлари» томонидан ҳам солиқ органларига

қу шимча маълумотлар тақдим қилиниши белгиланди.

Бугунги кунда Давлат солиқ қу митасининг Ягона интеграциялашти-рилган

ахборот-ресурс базаси орқали 45 та электрон давлат хизматларидан, 40 дан ортиқ солиқ

маъмуриятчилигига оид дастурии маҳсулотлар фои даланилмоқда. Солиқ ту ловчилар

учун жории этилган электрон хизматлар доирасида солиқ ва молиявии ҳисоботларни

тақдим этиш, солиқларни ту лаш, солиқ органларидаги шахсии карточка маълумоти
билан танишиш, ортиқча ту ловни қаи тариб олиш е ки бошқа солиқ турига у тказиш,

ҳисобварақ-фактура юбориш каби мажбуриятлар электрон тарзда бажарилиши мумкин.

Бироқ, давлат солиқ хизмати органларининг маълумотлар базаси бир қатор вазирлик
ва идоралар билан интеграция қилинганлиги, солиққа оид муносабатлар электрон
ку ринишга у тказилганлигига қарамаи , иқтисодие тимизда солиққа оид ҳуқуқбузарлик

ҳолатлари етарлича ку зга ташланмоқда.

Адабиётлар шарҳи.

Тадқиқот жарае нида адабие тларни у рганиш натижалари шуни ку рсатдики,

хуфие на иытисодие т улушини камаи тиришда фуқороларнинг бандлилиги даражаси,

солиққа оид ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва уларнинг ку ламини камаи тириш

бу и ича муаллифларда турли фикр ва мулоҳазалар мавжуд.

Жумладан, Артеменко ва бошқаларнинг (2017) фикрича, солиқ риски – давлат,

ҳудудии муниципиалларнинг у з фаолиятидаги режалаштирилмаган молиявии

и у қотишдир. Солиқ рискларининг юзага келиши ва жиловланмаслиги ҳар қандаи

мамлакатнинг иқтисодии ҳолати учун катта и у қотишга сабаб бу лади. Шу сабабдан,

вазиятни у з вақтида ва ту ғри баҳолаш, уни бартараф этиш чораларини ку риш муҳим
аҳамият касб этади. Одатда солиқ ту ловчилар солиқларни минималлаштириш учун

солиқ объектларини яширадилар ва “хуфе на” иқтисодие т иштирокчисига аи ланадилар.

Солиқ рискларининг юзага келтирувчи асосии сабаблар: солиқ қонунчилигининг

нобарқарорлиги, янги турдаги солиқ ва мажбурии ту ловларни жории этилиши,
маълумҳудудда қу лланилае тган нарх сие сати ва солиқ юкидир. Солиқ рискларини юзага

келишини камаи тириш ва олдини олиш учун: биринчидан, солиқ қонунчилигини

барқарорлаштириш ва ижросини таъминлаш механизмини тартибга солиш;

иккинчидан, барча турдаги солиққа тортишга оид унсурларни ту лиқ ру и хатга
олинишини ташкиллаштириш; учинчидан, солиқ юкини асосии қатлам учун солиқдан

қочиш оқибатини келтириб чиқариш нормасидан пастда ушлаш лозим бу лиши

таъкидланган.

Иқтисодии ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти томонидан 2020 и илда “Tax

Administration 3.0: The Digital Transformation of Tax Administration” қу лланмаси чоп
этилган (OECD, 2020). Ушбу қу лланмада бугунги кунда иқтисодии фаолият турлари ва

шакллари кескин у згариб борае тганлигидан келиб чиқиб, солиқ идораларининг олдида

турган долзарб масалалар ту ғрисида фикр юритилган ва солиқ идоралари учун

самарали маъмуриятчилик олиб бориш бу и ича интеграциялаштирилган платформа
модели таклиф этилган. Унга ку ра, солиқ органларининг маълумотлар базаси қандаи

ташқи манбалар билан у заро интеграция қилишини лозимлиги, интеграция

жарае нидаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари бу и ича су з юритилган.

Тадқиқот метадалогияси.

Тадқиқотнинг метадалогик асоси бу либ мамлакатимизда хуфие на бандлик,

хуфие на иқтисодие т ку ламларини кенглиги, солиқлар базасини кенгаи тиришда ва

хуфие на иқтисодие т улушини қисқартиришда У збекистон Республикаси қонунлари ва


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

359

мии е рии хужжатлари, У збекистон Республикаси Президентининг фундаиентал
асарлари хизмат қилади.

Илмии изланиш жарае нида тадқиқот олиб боришнинг гурухлаш, тизимли қие сии

таҳлил ва ва тизимли е ндашувлар, маълумотларга статистик ишлов бериш, гурухлаш ва

шу каби замонавии усуллардан фои даланилди.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Миллий иқтисодиётда кичик бизнес, хусусий ва оилавий тадбиркорлик, томорқа ва

деҳқон хўжалиги шаклларини, шунингдек

сўнгги йилларда ўзини

-

ўзи банд қилувчи

мақомини йўлга қўйиш ва уларни рағбатлантириш воситасида Ўзбекистонда аҳоли

бандлигини таъминлаш, жисмоний шахсларнинг даромадларини ошириб боришнинг

турли имкониятлари яратиб келинмоқда.

Бундай саъйи ҳаракатлар натижаси ўлароқ, аҳолининг кичик бизнес, хусусий

тадбиркорлик ва мустақил бандликдан келадиган даромадлари ҳажми йил сайин

кўпайиб келганлигини таҳлиллардан кўришимиз мумкин (1

-

жадвал).

1-

жадвал

Ўзбекистон аҳолисининг иқтисодий фаоллиги, бандлиги ва

даромадлари бўйича таҳлил

132

Кўрсаткичлар

2017

2018

2019

2020

2021

минг

киши

Меҳнат ресурслари

18488,9

18666,3 18829,6 18949,0 19142,3

минг

киши

Иқтисодий фаол аҳоли

14022,4

14357,3 14641,7 14876,4 14797,9

минг

киши

Иқтисодиётда жами

бандлар

13298,4

13520,3 13273,1 13541,1 13239,6

минг

киши

-

давлат секторида

2330,4

2338,3

2427,0

2463,3

2497,0

минг

киши

-

нодавлат секторида

10968,0

11 182,0 10846,1 11077,8 10742,5

млрд

сўм

Аҳолининг умумий

даромадлари

185036,5 220811,8 282762,5 346461,4 401501,5

минг

сўм

Аҳоли

жон бошига умумий

даромадлар

5810,0

6817,6

8580,0

10317,4 11728,8

млрд

сўм

Аҳолининг реал умумий

даромадлари

175273,8 201709,9 240587,5 302507,2 355531,3

минг

Аҳоли жон бошига реал

5503,5

6227,8

7300,2

9008,4

10385,9

1-

жадвалдаги беш йиллик рақамларни

таҳлил

қиладиган бўлсак, Ўзбекистонда

меҳнат ресурслари 2017 йилда 18,5 млн кишидан 2021 йилга келиб 19,1 млн кишини

ташкил қилган. Шулардан иқтисодий фаол аҳоли сони 2017 йилда 14,0 млн кишини

ташкил қилган бўлса, 202

1

йилда 14,8 млн кишини ташкил этган

.

Шулардан иш билан таъминланган аҳоли, яъни иқтисодиёт жами бандлар сонини

кўрадиган бўлсак, уларнинг сони таҳлил қилинаётган беш йиллик давр мобайнида
ўзгариб турганлигини кўришимиз мумкин.

Хусусан, 2017 йилда 13,3 млн, 2017 йилда 13,5 млн, 2019 йилда

13,3

млн, 2020

йилда 13,5 млн ва 2021 йил якунларига келиб, яна 13,2 млн кишини ташкил қилган. 2021

132

Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тайёрланган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

360

йилда мамлакатда рўй берган COVID

-

19 пандемияси иқтисодиёт банд аҳоли сонининг

камайишига таъсир кўрсатган деб изоҳлаш мумкин.

Буни давлат ва нодавлат сектори бўйича кўрадиган бўлсак, давлат мулкида бўлган

корхоналарда банд аҳоли сони кўрилаётган давр мобайнида мунтазам ўсиш

тенденциясида бўлган. Айнан, нодавлат секторидаги бандлик ҳолати ўзгарувчан
характер касб этган.

Хусусан, бу секторда банд аҳоли 2019 йилда 11,1 млн кишини ташкил қилган бўлса,

2020 йилда уларнинг сони 10,7 млнни ташкил қилиб, 0,4 млн нафарга қисқарган. Бундан

кўринадики, пандемия каби инқирозлар биринчи навбатда нодавлат секторида
бандлик кўрсаткичига

таъсир қилади.

Бу ҳолатдан икки хил

хулоса чиқариш мумкин: пандемия сабаб хусусий сектор ўз

ишчиларини бўшатиб юбориши ёки назорат сусайганлиги туфайли норасмий
бандликка ўтилиши.

Бироқ, аҳоли умумий даромадлари билан боғлиқ рақамлар иккинчи хулосани

ҳақиқатга

яқинроқ эканлигини кўрсатмоқда. Чунки, пандемия инқирози ҳукм сурганига

қарамасдан 2020 йилда аҳоли даромадлари ўтган йилга нисбатан ошган.

Хусусан, аҳоли жон бошига реал умумий даромадлар 2019 йилда 9008,4 минг сўмни

ташкил қилган бўлса, 2020 йилда

у 10385,9

минг сўмга етган ёки 115

,

3 фоизга ўсган.

Мазкур хулосага янада ойдинлик киритиш мақсадида аҳоли даромадларининг

иқтисодий фаол ва банд аҳоли бошига тўғри келувчи миқдорларини кўриб чиқамиз

(2-

жадвалга қаранг).

2-

жадвал

Ўзбекистон аҳоли даромадларининг иқтисодий фаол ва банд аҳолига

тўғри келувчи миқдорлари бўйича таҳлил

133

Кўрсаткичлар

2017

2018

2019

2020

2021

минг

сўм

Ўртача ҳисобланган ойлик иш ҳақи

1293,8 1457,8 1822,7 2324,6 2673,3

минг

сўм

Ҳар бир иқтисодий фаол кишига
даромадлар

13195,8 15379,8 19312,1 23289,3 27132,3

минг

сум

Ҳар бир иқтисодий фаол кишига ойлик

даромад

1099,6 1281,6 1609,3 1940,8 2261,0

минг

сум

Иқтисодиётда банд аҳоли жон бошига

тўғри келадиган даромад

13914,2 16331,9 21303,4 25585,9 30325,9

минг

сум

Банд аҳоли жон бошига тўғри
келадиган ойлик даромад

1159,5 1361,0 1775,3 2132,2 2527,2

2-

жадвал маълумотларидан кўринадики, ҳар бир иқтисодий фаол кишига тўғри

келадиган умумий даромадлар 2020 йилда 27132.3 минг сўмни ёки 2016

йилдаги

13195.8 минг сўмга нисбатан икки баробардан кўпроқни ташкил қилган. Шунингдек,

2019 йилга (23289,3 минг сўм) нисбатан ҳам 116,5 фоизга ошган.

Иқтисодиётда банд аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадлар ҳам шу тарзда

ошганлигини кўриш мумкин. Хусусан, бундай даромадлар 2020

йилда 2019 йилга

нисбатан 118,5 фоизга ошган.

Демак,

3-

жадвал рақамлари таҳлили ҳам юқоридаги хулосамизни тасдиқлайди.


133

Давлат статистика кўмитаси маълумотлари асосида тайёрланган

.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

361

3-

жадвал

Ўзбекистонда аҳолисининг умумий даромадлари таркиби

134

, % да

Кўрсаткичлар

2014

2015

2016

2017

2018

2019

2020

Аҳоли даромадлари таркиби,
шу жумладан:

100

100

100

100

100

100

100

меҳнат фаолиятидан олинган

даромадлар, ш.ж.

71

74,4

74,3

73,5

71

69,9

69,3

ёлланиб ишлашдан
даромадлар

37

38,4

37,3

36.4

34,1

32,9

32,5

мустақил банд бўлишдан
даромадлар

34

36

37

37,1

36,9

37

36,8

мол

-

мулкдан олинган

даромадлар

2,4

2,8

3,1

3,4

3

2,9

3

трансфертлардан даромадлар

24,4

20,3

20,2

20,9

23,7

25,1

25,5

шахсий истеъмол учун ўзида
ишлаб чиқаришдан

даромадлар

2,2

2,5

2,4

2,2

2,3

2.1

2,2

3-

жадвалдан кўринадики, аҳоли умумий даромадлари таркибида меҳнат

фаолиятидан олинган даромадлар 2014 йилда 71,0 фоизни ташкил қилган бўлса, бу
кўрсаткич таҳлил қилинаётган давр мобайнида 2018 йилга қадар ўсиш, 2018 йилдан

кейин сал камайиб бориш тенденциясига эга бўлган. Хусусан, 2020 йилда 69,3 фоизни

ташкил қилган.

Бироқ, умумий ҳисобда таҳлил қилинаётган

давр мобайнида нисбатан барқарор

сақланган. Мазкур кўрсаткичнинг таркибини таҳлил қиладиган бўлсак, ёлланиб

ишловчиларнинг даромадлари аҳоли умумий даромадларида йил сайин камайиб

борганлигини кўрамиз.

Аҳолининг мустақил банд бўлишдан олган даромадлари умумий даромадларга
нисбатан 2014 йилда 34,0 фоизни ташкил қилган бўлса, кейинги йилларда ўсиб бориш

тенденциясига эга бўлган ва 2020 йилга келиб 36,8 фоизни ташкил қилган.

Бундан кўринадики, республикамизда мустақил банд

шахслар, хусусан, якка

тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари аъзолари, шунингдек, 2020 йилдан
йўлга қўйилган ўзини ўзи банд қилувчилар томонидан олинаётган даромадлар аҳоли

умумий даромадлари таркибида кўпайиб бориш тенденциясига эга.

A

MMO

,

аҳоли даромадларининг турлари бўйича солиққа

тортилаётганлигини

таҳлил қилиб кўрганимизда хулоса ижобий эмаслигига иқрор бўлдик (4

-

жадвалга

қаранг).

4-

жадвал

Аҳоли даромадларининг солиққа тортилиши ҳолати таҳлили

135

Кўрсаткичлар

2016

2017

2018

2019

2020

Жисмоний шахслардан олинадиган

даромад солиғи

,

млрд сўм

4137,4

4876,7

6422,7

12668,9

14854,5

Якка тартибдаги тадбиркорлардан
қатъий белгиланган солиқ, млрд сўм

794,2

1019,5

1024,8

659,0

286,3

Аҳолидан ундирилган жами

даромадга солиқлар, млрд сўм

4931,6

5896,2

7447,5

13327,8

15140,8

Жами даромадга солиқларнинг аҳоли
умумий даромадларига нисбати, %

2,7

2,7

2,6

3,8

3,8

134

Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тайорланган

.

135

Давлат статистика қўмитаси ва Давлат солиқ кўмитаси маълумотлари асосида тайёрлаиган

.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

362

4-

жадвалда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси якка

тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ суммаси билан

биргаликда олиниб, аҳолидан ундирилган

жами даромадга солиқлар сифатида аҳоли

умумий даромадларига нисбатан таҳлил қилинди.

Таҳлилдан кўринадики, аҳолидан ундирилган жами даромадга солиқлар тушуми

2016 йилда 4931,6 млрд сўмни, 2017 йилда 5896,2 млрд сўмни,

2018

йилда 7447,5 млрд

сўмни, 2019 йилда

13327,8 млрд сўмни ва 2020 йилда 15140,8 млрд сўмни ташкил

қилган.

Аҳолидан ундирилган жами даромадга солиқларнинг аҳоли умумий

даромадларига нисбати 2016

-

2017 йилларда 2,7 фоизни, 2018 йилда 2,6

фоизни, 2019

-

2020 йилларда 3,8 фоизни ташкил қилган.

Энди жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг таҳлил қилинаётган

йиллардаги солиқ ставкаларини маълумот учун келтирадиган бўлсак, 2016

-2017

йилларда унинг тўрт поғонали, яъни 0, 7.5, 17 ва 23 фоизли прогрессив ставкалари, 2018

йилда ҳам 0, 7.5, 16.5

ва 22.5 фоизли прогрессив ставкалари амал қилган. 2019 йилдан

эса бир поғонали 12 фоизли ставка амал қилмоқда. Лекин, аҳоли даромадларининг

солиққа тортилиши фоизи билан солиқ ставкалари ўртасида жуда катта фарқ
борлигини кўриб турибмиз.

Агар юқорида 3

-

жадвалда келтирилган Ўзбекистондаги ўртача ҳисобланган ойлик

иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб хулоса қиладиган бўлсак, у 2018 йилда 1822,2 минг

сўм бўлгани ҳолда, прогрессив ставкаларда ҳисобланган даромад солиғи суммаси ўртача

216,0 минг сўмни ёки ўртача иш ҳақига нисбатан 12 фоизни ташкил этишини кўрамиз.

2019-

2020 йилларда эса шундоғам солиқнинг ставкаси 12 фоиз белгиланган.

Бундан кўринадики, Ўзбекистонда аҳоли даромадларининг жуда катта қисми

(қарийб 70 фоизи) солиққа жалб қилинмаган. Бошқача айтганда, мамлакат

иқтисодиётида норасмий банд бўлган аҳоли даромадларининг аҳоли умумий
даромадларидаги салмоғи шунча миқдорни ташкил этади.

Банд аҳолининг расмий ҳисобга олинган қисмига келсак, юридик шахсларда

ёлланиб ишловчилар, якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон

хўжаликлари ҳамда ўзини

ўзи банд қилувчи шахслар умумий сонининг иқтисодиётда банд аҳоли сонига нисбати
2013 йилда 27,5 фоизни ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич 2017 йилда 30,4 фоизга

етганлигини кўрамиз.

2018-

2020 йилларда амалга оширилган кенг қамровли иқтисодий, шу жумладан

солиқ ислоҳотлари натижаси ўлароқ, расмий банд аҳоли салмоғи 2020 йил якунларига
келиб 38,5 фоизни ташкил қилган.

Хулоса ва таклифлар.

Юқоридаги таҳлиллар ва изланишлардан келиб чиқиб, қуйидаги илмий таклиф ва

амалий тавсиялар ишлаб

чиқилди.

1. Солиқ ва молиявий ҳисоботларни топшириш тартибини бузиш билан боғлиқ

ҳуқуқбузарликни олдини олиш ва камайтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки билан ахборот алмашишни йўлга қўйиш. Яъни, солиқ органи ва банк

ўртасида солиқ тўловчи ҳисобот даврида банк оборотига эга ёки эга эмаслиги бўйича
ахборот алмашишни йўлга қўйиш лозим (амалда Банк сирига амал қилган ҳолда солиқ

тўловчининг обороти суммаси эмас, фақатгина оборотга эгами ёки йўқлиги белгиси

тақдим этилади). Ушбу маълумотдан

келиб чиқиб, тегишли солиқ даврида банк

айланмасини амалга оширмаган солиқ тўловчиларни айланмага тааллуқли солиқлар
бўйича ҳисобот топшириш мажбуриятидан озод этиш.

2. Солиқ ҳисоботини топшириш жараёнига ҳисобот бўйича ҳисобланган солиқ

суммасини автомат тарзда солиқ тўловчининг банк ҳисобрақамидан ундириш бўйича


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

363

оферта жойлаштириш. Агар солиқ тўловчи ушбу офертани қабул қиладиган бўлса, унинг
ҳисоб рақамидан солиқларни ундириш.

3. Тадбиркорлик субъектлари томонидан ресурс солиқлари бўйича ҳисобот

топшириш

жараёнини автоматлаштириш. Яъни, солиқ органи ва ресурс солиғи

объектлари ҳисобини юритувчи ташкилотлар жумладан, Кадастр агентлиги, Сувсоз
корхонаси каби ташкилотлардан солиқ тўловчиларнинг объектлари ва уларнинг

миқдори

тўғрисида маълумотларни олиб,

солиқ ҳисоботи билан интеграция қилиш.

4. Онлайн назорат касса машиналари орқали шакллантирилган чеклар бўйича

ўтказилаётган ютуқли ўйинларнинг ўрнига, ҚҚС суммаси ҳисобидан CASHBACK
тизимини йўлга қўйиш. Бунга сабаб, бугунги кунда ютуқли ўйинлар орқали саноқли

харидорлар тақдирланмоқда. CASHBACK тизими эса барчага хариди миқдоридан

маълум суммани чегириш имконини беради ва барчани бирдек рағбатлантиради.

Адабиётлар

/

Литература

/Reference:

Artemenko D.A., Aguzarova L.A., Aguzarova F.S., Porollo E.V. (2017

) “

Causes of Tax Risks and

Ways to Reduce Them”. Pages 454

-458.

OECD (2020), “Tax Administration 3.0: The Digital Transformation of Tax Administration”.

Pages 10-24.

Кодекс (2019) Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Солиқ кодекси. / Code

(2019) Tax Code of the Republic of Uzbekistan in the new edition.

Фармон (2020) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги

“Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини
ошириш бўйича ташкилий чора

-

тадбирлар тўғрисида” ПФ

-6098-

сон. / Decree (2020) of the

President of the Republic of Uzbekistan dated October 30, 2020 No PD-6098 "On organizational

measures to reduce the shadow economy and increase the efficiency of tax authorities."

www.lex.uz

Қарор

(2010) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 8 январдаги

“Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора

-

тадбирлари

тўғрисида” ПҚ

-1257-

сон. / Re

solution (2010) No. PR-1257 of the President of the Republic of

Uzbek

istan dated January 8, 2010 “On measures to further modernize the system of tax authorities

of the Republic”.

www.lex.uz

Қарор

(2012) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил

30 октябрдаги

“Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати идоралари ахборот

-

коммуникация

тизими фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги

ПҚ1843

-

сон. / Resolution (2012) No. PR

-1843 of the President of the Republic of Uzbekistan dated

October 30, 2012 "On measures to further increase the efficiency of the information and

communication system of the state tax service of the Republic of Uzbekistan."www.lex.uz


Bibliografik manbalar

Artemenko D.A., Aguzarova L.A., Aguzarova F.S., Porollo E.V. (2017) “Causes of Tax Risks and Ways to Reduce Them”. Pages 454-458.

OECD (2020), “Tax Administration 3.0: The Digital Transformation of Tax Administration”. Pages 10-24.

Кодекс (2019) Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Солиқ кодекси. / Code (2019) Tax Code of the Republic of Uzbekistan in the new edition.

Фармон (2020) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-6098-сон. / Decree (2020) of the President of the Republic of Uzbekistan dated October 30, 2020 No PD-6098 "On organizational measures to reduce the shadow economy and increase the efficiency of tax authorities." www.lex.uz

Қарор (2010) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 8 январдаги “Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-1257-сон. / Resolution (2010) No. PR-1257 of the President of the Republic of Uzbekistan dated January 8, 2010 “On measures to further modernize the system of tax authorities of the Republic”. www.lex.uz

Қарор (2012) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 30 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати идоралари ахборот-коммуникация тизими фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ1843-сон. / Resolution (2012) No. PR-1843 of the President of the Republic of Uzbekistan dated October 30, 2012 "On measures to further increase the efficiency of the information and communication system of the state tax service of the Republic of Uzbekistan."www.lex.uz